quddussharif | Unsorted

Telegram-канал quddussharif - Quddus-Sharif diniy kanali

537

Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани “Қуддус-Шариф” жоме масжидининг расмий телеграм канали Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx

Subscribe to a channel

Quddus-Sharif diniy kanali

МАСЖИДДА ИККИНЧИ ЖАМОАТ БЎЛИШИ МУМКИНМИ?
#намоз

524-CАВОЛ: Жамоат намозига кеч қолган кишилар ўзаро келишиб иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари мумкин эмасми? Кеча шундай ҳолат бўлган эди, масжид ходимлардан бири менга танбеҳ бериб, биринчи жамоатдан кеч қолган киши ёлғиз ўқийди, жамоат бўлиб ўқимайди, деди. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Иккинчи жамоат жоиз ёки ножоизлиги масжидларнинг қуйидаги икки турга бўлинишига боғлиқ ҳисобланади:
1. Муайян имоми, муъаззини ҳамда қавми бўлган масжидлар;
Ушбу турдаги масжидларда қавм имом билан биргаликда жамоат намозини адо қилгач, бошқа бир жамоатнинг иккинчи жамоат бўлиб намозни адо қилишлари макруҳ ҳисобланади. Бу ҳақда Имом Сарахсийнинг “Мабсут” номли китобларида қуйидагича келтирилган:
و اذا دخل القوم مسجدا قد صلي فيه اهله كرهت لهم ان يصلوا جماعة باذان واقامة ولكنهم يصلون وحدانا بغير اذان ولا اقامة (1ج 135 ص)
яъни: “Бир қавм (имом билан) намоз ўқилган масжидга кирса, улар учун у ерда азон ва иқомат айтиб, жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ бўлади. Шунинг учун улар азон ва иқоматсиз ёлғиз-ёлғиз намоз ўқишади”.
Бу ҳолатда аввалги жамоат – масжид имоми билан ўқилган намозга етиша олмаган киши намозни ёлғиз ҳолда ўзи ўқийди.
Имом Аҳмад ўз “Муснад”ларида Абдурроҳман ибн Абу Бакр разияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирган ҳадисда мана бундай дейилган:
ان رسول الله صلي الله عليه و سلم كان خرج ليصلح بين قوم فعاد الي المسجد وقد صلي اهل المسجد فرجع الي منزله فجمع اهله وصلي
яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қавмнинг ўртасини ислоҳ қилиш учун уйларидан чиқдилар. Қайтиб келганларида масжидда намоз жамоат билан ўқиб бўлинган эди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларидан бирининг уйига кириб, аҳлларини жамладилар ва улар билан жамоат бўлиб намоз ўқидилар”.
Агар масжидда қайта жамоат бўлиш мақбул бўлганида Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам уни асло тарк қилмас эдилар. Чунки у зотнинг масжиддаги жамоат бошқа ердаги жамоатдан кўра афзалроқдир.
“Дуррул Мухтор” китобида қуйидагича келтирилган:
لو دخل جماعة المسجد بعدما صلي فيه اهله يصلون وحدانا هو ظاهر الرواية
“Бир жамоат имом билан намоз ўқилган масжидга кирса, улар намозни ёлғиз-ёлғиз бўлиб ўқийдилар. Мана шу “Зоҳирур-ривоя”дир”дейилган. (2-жуз, 246-бет).
2. Муайян имоми, муъаззини ҳамда қавми бўлмаган масжидлар;
Имоми тайин қилинмаган, азон ва иқомат айтилиб, намозлар жамоат билан ўқилмайдиган мусофир-йўловчилар, ишчи-хизматчилар учун қурилган масжид ёки намозхоналарда шунингдек, меҳмонхона, ошхоналарда ва йўл бўйидаги масжидларда азон ва такбир билан иккинчи, учинчи жамоат бўлиб намоз ўқишлик жоиз. “Роддул Муҳтор” китобида шундай келган:
ويكره تكرار الجماعة باذان واقامة في مسجد محله لا في مسجد طريق او مسجد لا امام له ولا مؤذن (2ج 288 ص)
яъни: “Маҳалла масжидида азон ва иқомат билан иккинчи жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ. Йўл бўйидаги масжидлар ҳамда муайян имоми ва муъаззини бўлмаган масжидларда макруҳ эмас” (2-жуз, 288-бет).
Хулоса: Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, савол эгаси агар масжид қавмларидан бўлиб, асосий жамоатга кеч қолган суратда “ўзаро келишиб иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари” мумкин эмас. Бу ўринда масжид ходимининг берган танбеҳи ўринли. Агар масжид қавмларидан эмас, балки мусофир бўлсалар ўзаро жамоат бўлиб ўқишликларида зарар йўқ. Демак, ҳар бир мўмин киши имкон қадар намозларни масжидда биринчи (асосий) жамоат билан ўқишга ҳаракат қилиши лозим. Шунда у жамоат намозидан кўзланган ҳақиқий маъно – жамланишни топган ва унинг ажрини қўлга киритган ҳисобланади. Акс ҳолда бу ҳолат “биринчиси бўлмаса, кейингисига улгураман”, деган нотўғри тушунчага, жамоатга нисбатан бепарволикка олиб келади. Оқибатда масжидда кичик-кичик жамоатлар, яъни бўлиниш юзага келади. Бу эса Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларига мутлақо хилофдир. Зеро, жамоат қанчалик катта бўлса, унинг савоби ҳам шунча улуғ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

11-Роби-ус-соний 1442 ҳижрий
27-Ноябрь 2020 милодий
Жума куни

🕌 ⏰ Тонг - 06:03
🕌 ⏰ Қуёш - 07:25
🕌 ⏰ Пешин - 12:16
🕌 ⏰ Аср - 15:15
🕌 ⏰ Шом - 16:58
🕌 ⏰ Хуфтон - 18:16

"Қуддус-Шариф" ж/м да намоз ўқилиш вақтлари

🕌 ⏰ Бомдод - 06:35
🕌 ⏰ Пешин - 13:00
🕌 ⏰ Аср - 15:20
🕌 ⏰ Шом - 17:05
🕌 ⏰ Хуфтон - 18:25

🕌 📚 "Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси, 103-оят).

🕌 📚 "Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир".
(Ҳадис).

🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

ҲАНАФИЙ ФИҚҲИНИ ЎРГАНИШ УЧУН ҚАЙСИ КИТОБЛАРНИ ЎҚИШИМ КЕРАК?

#савол_жавоб
#фиқҳ
#илм_олиш

66-савол: Assalomu alaykum domla. Soğ-salomatmisiz?
Hanafiy fiqhini õrganishda asosiy manbaa(kitob) qaysi? Qaysi manbadan ôrgansam mukammalroq bõladi?
Жавоб: Ва алайкум ассалом. Ҳанафий фиқҳини ўрганмоқчи бўлган киши агар араб тилини билса, қуйидаги китобларни тавсия қиламиз:
1. Тасҳили зарурий ли-масаилил Қудурий
2. Мухтасарул виқоя ва унинг шарҳлари
3. Шарҳул виқоя
4. Ал-Мухтор лил-фатво ва унинг шарҳлари
5. Ҳидоя ва унинг шарҳлари.
Агар араб тилини билмаса, қуйидаги ўзбек тилидаги китобларни ўқисин:
1. Ибодати исломия
2. Кифоя
3. Ҳидоя
4. Бадоеъус саноеъ.
Валлоҳу аълам.

🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif

Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

09-Роби-ус-соний 1442 ҳижрий
25-Ноябрь 2020 милодий
Чоршанба куни

🕌 ⏰ Тонг - 06:01
🕌 ⏰ Қуёш - 07:23
🕌 ⏰ Пешин - 12:15
🕌 ⏰ Аср - 15:16
🕌 ⏰ Шом - 16:59
🕌 ⏰ Хуфтон - 18:17

"Қуддус-Шариф" ж/м да намоз ўқилиш вақтлари

🕌 ⏰ Бомдод - 06:35
🕌 ⏰ Пешин - 13:00
🕌 ⏰ Аср - 15:25
🕌 ⏰ Шом - 17:05
🕌 ⏰ Хуфтон - 18:25

🕌 📚 "Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси, 103-оят).

🕌 📚 "Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир".
(Ҳадис).

🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

КЎЗ ТЕККАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

#савол_жавоб
#кўз_тегиши
#дам_солиш

64-савол: Ассалому алайкум. Исломда кинна деган нарса борми
Уйдагилар кинна кирди деб қоғоз олиб, айлантириб кейин ёқиб юборади
Нима қилиш керак?
Жавоб: Динимизда кўз тегиши ҳақ, дейилади. Оиша онамиз розиллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кўз тегишидан Аллоҳ паноҳ беришини сўранглар, чунки кўз тегиши – ҳақдир”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).
Кўз тегишини кинна деб аташаётган бўлса зарари йўқ. Лекин сиз айтган каби қоғоз ёқиб бошидан айлантириш, деган гап йўқ.
Кўз текканда қуйидаги чоралар қилинади:
1. Аввало кўз тегишидан сақланиш учун "кўзи" бор кишилардан узоқроқ юриш керак.
Бунинг устига кўзга яқин жойларни тўсиб юриш маслаҳат берилади.
2. Кўз теккан кишига Қуръон ўқиб дам солинади.
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг уйларида юзи қорамтир қизариб кетган бир жорияни кўриб: "Бунга дам солдириб юборинглар. Унга назар тегибди", дедилар" (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Бундай пайтларда икки «қул ауъзу» сураларини ва оятул курсийни ўқиш тавсия қилинади.
3. Киши бирор неъматни кўрганида унга кўзи тегиб, зарар етиб қолмаслиги учун кўрган неъмат ҳаққига дуо қилиб қўйиши керак. Шунда ўзига тегишли бўлган ёки бирор биродарига тегишли бўлган нарсага зиёни тегиб қолмайди. Бу ҳақда Набий алайҳиссалом шундай деганлар:
"إذا رأى أحدكم من نفسه أو ماله أو من أخيه ما يعجبه فليدع له بالبركة فٍان العين حق" (رواه الامام الحاكم)
Яъни: “Сизлардан бирингиз ўзида ёки молида ёки биродарида кўзни қувонтирадиган нарсани кўрса, унга барака сўраб дуо қилсин. Чунки кўз тегиши – ҳақдир” (Имом Ҳоким ривояти).
Демак, "Кўзи" бор одам, бирор кўзни қувонтирадиган нарсага кўзи тушса, "Барокаллоҳу фийҳ", яъни: "Аллоҳ унга барака берсин", деса, кўз тегмайди.
4. Баъзи уламолар киши бирор неъматга қараганда кўзи тегмаслигини хоҳласа “Ма шаа аллоҳу лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ”ни айтиши кераклигини ҳам тавсия қилишган.
5. Кўзи теккан киши таҳорат қилади ва у сув билан бемор ғусл қилади.
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: "Кўзи теккан(киши)га амр қилинарди. У таҳорат қиларди. Кейин кўз теккан (киши) ўша сув билан ғусл қиларди" (Имом Абу Довуд ривояти).
Валлоҳу аълам.

🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif

Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

Демак, шариатимизга кўра ерга ўтиришга қодир бўлади туриб, курсида ўтириб намоз ўқилишига рухсат берилмаган. Агар киши бирор узр туфайли тик туриб ёки ерга ўтирган ҳолатда намоз ўқишга қодир бўлмасаю, курсига ўтириб намоз ўқишга қодир бўлса, шундагина курсига ўтириб намоз ўқиши жоиздир. Масалан, жарроҳлик амалиётидан сўнг фақатгина курсида ўтириб ўқиш қулай бўлса, ана шундай мажбурий ҳолатлардагина бунга ижозат берилади. Шунда ҳам курсига ўтиришга эҳтиёжи бор узрли намозхонлар намоз арконларини тўла-тўкис адо этаолмаётганидан хижолат чекиб, олдинги сафларга эмас, бошқа намозхонларга халал бермасдан орқароқ ва чеккароқ жойларни танлашлари – айни исломий одобга риоя қилиш ҳисобланади.

Курсида намоз ўқигувчи киши сафни текис қилишдек вожиб амални бажара олмайди. Сабаби – у сафдан олдинга ёки орқага ўтиб кетиши мумкин. Курсида ўтиргани учун сафдан орқароқда туриб, кейинги сафда турган кишининг сажда қиладиган жойини эгаллаб олиши ёки сафдаги ўрнини бўш қолдириб, сафдан олдинга чиқиб ўтириб олиши жоиз эмас. Бундан ташқари, курсида намоз ўқигувчи кишида тик туриб такбир айтиш, тик туриш каби бир қанча фарз амаллар бажарилмаётган бўлади. Ваҳоланки, намознинг гарчи битта фарзи ҳам шаръий узрсиз тарк қилинса, намоз дуруст бўлмаслиги барчамизга маълум.

Шуни ҳам билиш лозимки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобалар ва тобеинларнинг даврларида жангу жадаллар кўп бўлган. Урушда кимнингдир оёғи кесилган, кимнингдир бели синган ва ҳоказо жароҳатлар бўлган. Шундай бўлса-да, уларнинг бирорталари курсида ўтириб намоз ўқиганлари ҳеч бир ривоятда келмаган. Тик туришга қодир бўлмаганлари ерга ўтириб намоз ўқиганлар. Шунинг учун бирорта фиқҳий китобларимизда “Курсида ўтириб намоз ўқиш” деган боб киритилмаган. Сабаби – юқорида айтиб ўтилганидек, тик туриб намоз ўқишга қодир бўлмаганлар ўтириб ўқийди, ўтиришга қодир бўлмаганлар ётиб ўқийди.

Юқорида баён этилган Ислом шариатининг ҳукмларига кўра, ерга ўтириб намоз ўқишга қодир бўлган киши курсида ўтириб намоз ўқиши дуруст эмас.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг тарихларидан барчамизга маълумки, У Зот умрларининг охирида қаттиқ бемор бўлдилар. Масжидга икки саҳобаи киромнинг ўртасида, уларга суяниб, муборак оёқлари ерга судралган ҳолатда чиқдилар. Мана шундай оғир ҳолатда ҳам ерга ўтириб, жамоат билан бирга намозни адо қилдилар. Бу ҳолат барчамизга дарс ва ибрат ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

#Эслатма
#Огоҳлантириш

Шариатимизга кўра ёши кекса ёки бемор киши тик туришга қодир бўлса, ўтириб намоз ўқиши жоиз эмас. Чунки тик туриш намознинг фарзларидан биридир. Усиз намоз қабул бўлмайди.
Агар киши тик туришга қодир бўлмаса, курсида ўтириб намоз ўқиши ҳам жоиз эмас. Балки, узрли киши ерга ўтириб намоз ўқиши даркор. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва у Зотдан кейинги даврларда ҳам узрли киши курсига ўтириб эмас, ерга ўтириб намоз ўқиган. Қолаверса, аксар ҳолларда курсига ўтирган киши ерга сажда қила олмайди. Ваҳоланки, ерга сажда қилиш намознинг асосий рукнларидан бири бўлиб, унга қудрати етган киши албатта уни адо этиши лозим. Бу ҳақда аввал ҳам алоҳида фатво эълон қилинган эди.

Муҳтарам азизлар! Намоз динимизнинг устинидир. Уни мукаммал адо этилишида эътиборли бўлайлик!


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

06-Роби-ус-соний 1442 ҳижрий
22-Ноябрь 2020 милодий
Якшанба куни

🕌 ⏰ Тонг - 05:58
🕌 ⏰ Қуёш - 07:19
🕌 ⏰ Пешин - 12:14
🕌 ⏰ Аср - 15:17
🕌 ⏰ Шом - 17:00
🕌 ⏰ Хуфтон - 18:18

"Қуддус-Шариф" ж/м да намоз ўқилиш вақтлари

🕌 ⏰ Бомдод - 06:35
🕌 ⏰ Пешин - 13:00
🕌 ⏰ Аср - 15:25
🕌 ⏰ Шом - 17:05
🕌 ⏰ Хуфтон - 18:30

🕌 📚 "Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси, 103-оят).

🕌 📚 "Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир".
(Ҳадис).

🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

ИЛОН ЗАҲРИДАН ТАЙЁРЛАНГАН ДОРИЛАР?

#савол_жавоб
#ҳалол_ҳаром
#илон_заҳри

63-савол: Ассаломалекум устоз 1 саволим борид хозирги кунда илон захридан дори тайинлаб ок догга карши даволанишда ишлатишмокда шу иш динимизда жоизми биз шу илон захридан фойдалансак боладими?
Жавоб: Ва алайкум ассалом. Бу савол ҳаром билан даволаниш масаласи бўлиб, мазҳабимиздаги асл қоида ҳаром билан даволаниш мумкин эмас. Илон гўштини истеъмол қилиш ҳалол эмас, жумладан заҳрини ҳам.
Касалликка ҳалол дори топилмаганда ва шу ҳаромдан тайёрланган дори шифо бўлгани кўп марта тажрибада синалган бўлса, уни ишлатишга рухсат бўлади. Лекин уни ўрнини босувчи ҳалол дорилар бўлса, илон заҳридан тайёрланган дориларни ичиш жоиз эмас. Аввал ҳалол дориларни излаб кўриш керак.
“Захира” китобида эса ҳаром билан даволаниш жоиз бўлиши (яъни, гуноҳ бўлмаслиги) учун ўша моддада шифо борлиги ва бошқа даво йўқлиги маълум бўлиши кераклиги айтилган. Шифо бор йўқлиги тажриба билан аниқланади. Ҳамавий раҳматуллоҳи алайҳ: “Тўнғиз гўштидан бошқа даво топилмаган тақдирда ҳам у билан даволанмайди”, – дейдилар (“Раддул мухтор” ва “Хошияту раддул мухтор” китоби).
Замонавий фиқҳ академиялари фатволарига биноан, агар дори тайёрлаш жараёнида ҳаром модда (масалан, илон заҳри) химиявий реакцияга киришиб, бутунлай бошқа нарсага айланса ҳам, (туз конига тушиб тузга айланган эшак масаласидаги каби) уни ишлатиш дуруст бўлади.
Лекин тиббиёт мутахассисларининг айтишларича илон заҳридан тайёрланган дориларда адашиб, арзимаган миқдор заҳар кўпайиб кетса ҳам, у зарарли дорига айланар экан ва уни истеъмол қилиш жоиз эмас. Юрак касаллиги, ҳомиладор ва яна бир қанча касаллар бундай дориларда фойдаланиши бутунлай мумкин эмас, дейишади.
https://savollar.islom.uz/smf/arxiv/19535.0

🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif

Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

#МАҚОЛА
#Мулоҳаза

Орамиздан оқибат кўтарилмасин

Аллоҳга беадад шукр, бугун ҳамма нарса муҳайё: рўзғоримиз тўкин, оилаларимиз фаровон. Лекин негадир меҳр йўқ, орамиздан оқибат кўтарилган. Бир-биримизни кечиришни унутиб қўйдик. Арзимас баҳоналаарни деб ака-укалар, опа-сингиллар юзкўришмас бўлиб кетишяпти. Ахир, динимизда меҳр-оқибат, кечиримлилик ибодат даражасига кўтарилган-ку!

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалиги даврида бир воқеа содир бўлди. Зайд исмли киши туяси билан бир кишининг экинзорини пайҳон қилди. Экинзор эгаси ...........

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН..........


♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/Vakillikuz 👈

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

#Жума_муборак!

Жума муборак Азиз диндошим!

🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

01-Роби-ус-соний 1442 ҳижрий
17-Ноябрь 2020 милодий
Сешанба куни

🕌 ⏰ Тонг - 05:53
🕌 ⏰ Қуёш - 07:14
🕌 ⏰ Пешин - 12:13
🕌 ⏰ Аср - 15:21
🕌 ⏰ Шом - 17:04
🕌 ⏰ Хуфтон - 18:21

"Қуддус-Шариф" ж/м да намоз ўқилиш вақтлари

🕌 ⏰ Бомдод - 06:30
🕌 ⏰ Пешин - 13:00
🕌 ⏰ Аср - 15:30
🕌 ⏰ Шом - 17:10
🕌 ⏰ Хуфтон - 18:35

🕌 📚 "Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси, 103-оят).

🕌 📚 "Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир".
(Ҳадис).

🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

ОТА-ОНАМНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ДИНГА ЧАҚИРАМАН
#савол_жавоб
#чиройли_хулқлар
#ота_она

60-савол: Assalomualaykum va Rohmatulloh. Ota onam namoz oqimaydilar. Lekin Allohga ishonadilar, yomon odatlardan munkar ish qilishdan voz kechmagan. Masjidga borishimga qarshilik ham qilib turishadi. Ota onam aytadi namoz o’qimasa ham qalbi toza bolsa jannatga kiradi deydilar. Ustoz men ota-onamni benamoz o’tib ketishlaridan havotirdaman. Men nima qilishim kerak ularni haqga qaytarish uchun? Yoki agar ota-onam dunyodan o’tgan bo’lsa men qur’onni yod olib, qiyomatda nurli toj kiydirib, Nabiyimizni shafoatiga erishsa bo’ladimi?

Жавоб: Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ.
Афсуски, 70 йилдан ортиқ яқин даҳрий тузумда мустамлака бўлиб қолиш, мактаб, институтларда атеизм фанини узлуксиз ўқитилиши, мусулмон халқнинг дин-диёнатига катта талофат берди. Мана энди эркимиз қўлимизга теккандан кейин, алҳамдулиллаҳ яна секин-секин динимизни таниб бормоқдамиз. Энди тақводор, пешқадам мусулмонларнинг динимизга хизмати асосан, чиройли ўрнак билан бўлади. Бугунги кунда мусулмонлар ҳар соҳада оилада, жамиятда, масжидда бошқаларга исломни чиройли яшаб кўрсатишимиз керак. Баъзилар ибодат қилсак, ишни ким қилади, ким ўқийди деб ўйлайди. Ҳам ибодатини, ҳам касбу корини чиройли қилиб, икки томонни баробар олиб бораётган мусулмонлар уларга ўрнак бўлади. Илм фаннинг турли соҳаларида катта ютуқларга эришаётган мўмин мусулмонлар уларнинг фикрини ўзгартиради. Кейин иккиланган кишилар ҳам исломда меҳнат қилиш, илм олиш ибодатлар билан бирга давом этаверар экан, деган тўғри тушунчага келадилар.
Ота-она, қариндошларга нисбатан муҳаббат, олийжаноблик ва чиройли хулқ билан муомала қилиш айни динимиз талабидир. Атрофдаги инсонларни чиройли насиҳат билан динга чақириш ҳақида шундай дейилади:
ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ وَجَادِلْهُمْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَنْ ضَلَّ عَنْ سَبِيلِهِ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ
"(Эй, Муҳаммад!) Раббингизнинг йўли (дини)га ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват этинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг! Албатта, Парвардигорингизнинг ўзи Унинг йўлидан чалғиган кимсаларни яхши билувчи ва ҳидоят топганларни ҳам У билувчироқдир" (Наҳл сураси 125-оят).
Ота-онага келганда ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга қўпол муомала қилиш мумкин эмас. Уларни муҳаббатингиз, эҳсонингиз ва турли кўринишдаги совғалар билан динимизга тарғиб қилинг. Хизматларини қилиб, дуоларини олинг.
Албатта, мусулмон ота-оналарга фарзандлари қилган истиғфору дуолар ва хайру садақалардан фойда етиб туради. Ота-она ҳаққига дуо қилиш, хоҳ улар тирик бўлсин, хоҳ бу дунёдан ўтган бўлишсин, фарзанднинг зиммасидаги бурчдир.
Валлоҳу аълам.
🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif

Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

УНАШТИРИЛГАН ҚИЗИ БИЛАН ҚАБРИСТОНГА БОРИШ
#савол_жавоб
#никоҳ
#хилват

59-савол: Assalomu Alaykum bir savolim bor edi unashtirilgan qiz bilan nikohdan oldin qizning otasini qabriga va umuman qabristonga ziyoratga borsa mumkinmi? Javob uchun oldindan katta rahmat

Жавоб: Ва алайкум ассалом. Унаштириш дегани никоҳланиш эмас ва эркак ва аёл бир-бирига маҳрам бўлди, дегани ҳам эмас. Шунинг учун никоҳ ўқилмагунча аёлга гўё маҳрами каби муомала қилиш, хилватда ёлғиз қолиш ва бошқа шу каби ишлар ҳалол бўлмайди. Бундай ишларни никоҳдан кейинга қолдириш шарт. Валлоҳу аълам.
🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif

Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

Фиқҳ:

Вожибни адо этишга ҳаром ишлар билан эришилмайди. Масалан, ота-онани хафа қилиб, хотинлар кўнгли олинмайди. Хотинларга тазйиқ ўтказиб, ота-она рози қилинмайди.


Шайх Низор Ҳаммадий

@MubashshirAhmad

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

#Жума_муборак!

Жума муборак Азиз диндошим!

🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

ЖАРОҲАТДАН ЧИҚҚАН ҚОН ТЎХТАМАСА НАМОЗНИ ҚАНДАЙ ЎҚИЙДИ?

#савол_жавоб
#таҳорат
#соҳиби_узр

65-савол: Assalomu alekum! Yaxshimisiz? Bir savolim bor edi. Jaroxat joyidan qon oqib tòxtamasa, Namoz vaqti kirgan bolsa qandoq yòl tutiladi yani taxorat qanday qilinadi? Javob uchun oldindan raxmat!
Жавоб: Ва алайкум ассалом. Агар қон чиқиши доимий, тўхтамайдиган бўлиб, бир намоз вақти ичида пок ҳолатда таҳорат қилиб, ўша намозни фарзини адо қилиш миқдорича (вақт) пок бўлса, ўша вақтни топиб, таҳорат олиб намозини ўқийди. Агар унча миқдорда вақт топилмаса, ундай одам узрли саналиб, қони чиқиб турсада таҳорат қилиб, (жароҳатни яхшилаб боғлаб) намозини ўқийверади.

شَرْطُ ثُبُوتِ الْعُذْرِ ابْتِدَاءً أَنْ يَسْتَوْعِبَ اسْتِمْرَارُهُ وَقْتَ الصَّلَاةِ كَامِلًا

“Аввалда узрнинг собит бўлиш шарти – тўлиқ бир намоз вақтида давом этиб туриши (таҳорат олиб, ўша вақт намозни адо қилиш вақтича пок бўлмаслиги)” (Фатвои ҳиндия).

وَشَرْطُ بَقَائِهِ أَنْ لَا يَمْضِيَ عَلَيْهِ وَقْتُ فَرْضٍ إلَّا وَالْحَدَثُ الَّذِي اُبْتُلِيَ بِهِ يُوجَدُ فِيهِ هَكَذَا فِي التَّبْيِينِ

“Соҳиби узрлик ҳукмида давом этишининг шарти — ҳар фарз намоз вақтида ўзи дучор бўлган узрли ҳолатнинг топилиб туришидир. “Табйийн”да шундай келтирилган” (Фатвои ҳиндия). Валлоҳу аълам.
https://fiqh.uz/maqola/368

🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif

Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

ТАҲОРАТНИ БУЗУВЧИ НАРСАЛАР

#фиқҳ
#таҳорат

25. Бир киши бурун қоқса ва тушган нарсада қотган қон кўрса, таҳорат қилиш вожиб эмас. Агар буруннинг сувида суюқ оқувчи қонни кўрса, таҳорат қилиш вожибдир. Бармоғини бурнига тиқса ва бармоқда қон изини кўрса ва қон кам бўлиб, бурунда бўлганда оқмайдиган даражада бўлса, таҳорат вожиб эмас.
26. Кўзида жароҳат бўлса ва ундан қон чиқсаю кўзнинг ташқарисига оқмаса, таҳоратни синдирмайди. Агар қон кўздан ташқарига оқиб чиқса, таҳоратни синдиради. Худди шундай бурун ва қулоқ ичидаги жароҳатдан қон чиқиб, ғуслда ювиладиган жойгача оқиб чиқмаса, таҳорат вожиб эмас. Агар қон ғуслда ювиладиган жойгача оқиб чиқса, таҳорат вожиб бўлади.
27. Агар жароҳатнинг устидаги пўсти қўпорилса ва жароҳат устида қон кўриниб турса-да оқмаса, таҳорат синмайди. Агар қон оқса, таҳорат синади.


(“Ал-мухтасар фил-фиқҳил ҳанафий” китоби).

🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFbEBHd9OVReH8mM4Q

Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

МУСУЛМОН КИШИНИ КОФИРГА ЧИҚАРИШДАН САҚЛАНИШ

#Ҳанафийлик
#Такфир

❗️Ҳанафий мазҳабимиздаги қоидалардан бири: "Мусулмон кишини кофирга чиқаришдан эҳтиёт бўлишга далолат қиладиган ривоятлар гарчи заиф бўлса ҳам, саҳиҳ ривоятлардан устундир".

Ушбу қоидага мувофиқ "Ал-Фатово ас-Суғро" китобининг муаллифи шундай дейдилар: "Куфрга ҳукм қилиш ўта хатарли ишдир. Агар "Наводир"* китобида бирор масала юзасидан "кофир бўлмайди", деган нақлни топсам мўмин кишини кофирга чиқармайман".

📚 Доктор Луай Ал-Халил ал-Ҳанафий

*Изоҳ: Наводир — Ҳанафий мазҳаби асосчиларидан ривоят қилинган фиқҳий масалалар тўплами бўлиб, иккинчи даражали манбалар сифатида қаралади ва ундаги масалалар мазҳабнинг асосини ташкил этмайди.
Демак, мусулмонни кофирга чиқаришдан сақланиш учун ҳанафий мазҳабидаги иккинчи даражали манбадаги ривоятлар кучли манбаларидаги ривоятлардан устун қўйилади.

🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif

Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

КУРСИДА НАМОЗ ЎҚИШНИНГ ҲУКМИ
#намоз

❓210-CАВОЛ: Дўстларимдан бири билан битта масала бўйича тортишиб қолдим. Сизлардан илтимос шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз. Бизнинг динимизда стулда ўтириб намоз ўқиш тўғрисида нима дейилган? Шу ҳақда китоблардаги далил, исбот, ҳужжатлар билан ёритиб берсаларингиз. Олдиндан каттакон раҳмат!

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозда тик туриш фарз ҳисобланади. Узрсиз фарзни тарк қилиш билан намоз дуруст бўлмайди. Фиқҳий китобларимизда бемор кишининг намози ҳақидаги тартиб-қоидалар батафсил баён қилинган. Жумладан, “Фатовои Татархония” китобида шундай дейилади:

وَإِنْ عَجَزَ عَنِ الْقِيَامِ وَقَدَرَ عَلَى الْقُعُودِ، فَإِنَّهُ يُصَلِّي الْمَكْتُوبَةَ قَاعِداً بِرُكُوعٍ وَسُجُودٍ، وَلاَ يُجْزِئُهُ غَيْرُ ذَلِكَ

яъни: “Киши тик туришга қодир бўлмай, ўтиришга қодир бўлса, фарз намозларни ўтирган ҳолда рукуъ ва сажда қилиб ўқийди. Бундан бошқа суратда ўқиш жоиз эмас”.

Машҳур ва мўътабар фиқҳий китобимиз яна бири “Мухтасарул виқоя”да шундай дейилган:

إِنْ تَعَذَّرَ الْقِيَامُ لِمَرَضٍ حَدَثَ قَبْلَ الصَّلَاةِ أَوْ فِيهَا، صَلَّى قَاعِدًا يَرْكَعُ وَيَسْجُدُ. وَإِنْ تَعَذَّرَا مَعَ الْقِيَامِ أَوْمَأَ بِرَأْسِهِ قَاعِدًا إِنْ قَدَرَ، وَجَعَلَ سُجُودَهُ أَخْفَضَ مِنْ رُكُوعِهِ.

яъни: “Намоздан олдин ёки унинг асносида пайдо бўлган беморлик сабабли киши тик туриб намоз ўқиши узрли бўлиб қолса, ўтирган ҳолда рукуъ ва сажда қилиб намоз ўқийди. Руку ва сажда ҳамда тик туриш узрли бўлса, ўтирган ҳолатида боши билан имо-ишора қилиб намоз ўқийди. Саждасини рукуъсидан пастроқ қилади”.

Тик туришга қодир киши намозга кириш такбирини тик туриб айтмаса, намози дуруст бўлмайди. Бу ҳақда “Бадоиъус саноиъ” китобида шундай дейилган:

شَرْطُ صِحَّةِ التَّكْبِيْرِ أَنْ يُوْجَدَ فِي حَالَةِ الْقِيَامِ فِي حَقِّ الْقَادِرِ عَلَى الْقِيَامِ، سَوَاءٌ كَانَ إِمَامًا أَوْ مُنْفَرِدًا أَوْ مُقْتَدِيًا، حَتَّى لَوْ كَبَّرَ قَاعِدًا ثُمَّ قَامَ لاَ يَصِيْرُ شَارِعًا، وَلَوْ وُجِدَ الْإِمَامُ فِي الرُّكُوعِ أَو السُّجُودِ أَو الْقُعُودِ يَنْبَغِيْ أَنْ يُكَبِّرَ قَائِمًا ثُمَّ يَتْبَعُهُ فِي الرُّكْنِ الَّذِي هُوَ فِيْهِ، وَلَوْ كَبَّرَ لِلْاِفْتِتَاحِ فِي الرُّكْنِ الَّذِيْ هُوَ فِيْهِ لاَ يَصِيْرُ شَارِعًا لِعَدَمِ التَّكْبِيْرِ قَائِمًا مَعَ الْقُدْرَةِ عَلَيْهِ .

яъни: “Тик туришга қодир бўлган имом учун ҳам, ёлғиз намоз ўқиётган одам учун ҳам, иқтидо қилган одам учун ҳам намозга кириш такбирини айтишнинг шарти – тик турган ҳолатда такбир айтишдир. Тик туришга қодир одам ўтирган ҳолида такбир айтиб, кейин турса, намозга кирган ҳисобланмайди. Имом рукуъ, сажда ёки қаъдада бўлса, намозга янги қўшилаётган одам такбирни тик туриб айтиб, кейин имомга эргашиши шартдир. Имом сажда ёки қаъдадалигида унга иқтидо қилган одам ўтириб олганидан кейин такбир айтса, намозга киришган бўлмайди, чунки у қиёмга қодирдир. Бу ҳақда Аллома Муҳаммад Амин Ибн Обидин шундай деганлар:

(وَإِنْ قَدَرَ عَلَى بَعْضِ الْقِيَامِ) وَلَوْ مُتَّكِئًا عَلَى عَصًا أَوْ حَائِطٍ (قَامَ) لُزُومًا بِقَدْرِ مَا يَقْدِرُ وَلَوْ قَدْرَ آيَةٍ أَوْ تَكْبِيْرَةٍ عَلَى الْمَذْهَبِ،

яъни: “Ҳасса ёки деворга суяниб бўлса ҳам тик туришга қодир бўлган киши имкон борича тик туриб намоз ўқиши лозимдир, гарчи бир оят ёки такбири таҳримани айтиш миқдорича бўлса ҳам” (“Раддул муҳтор” китоби).

Курсига ўтириб намоз ўқишда яна насороларнинг ибодатхонасидаги ҳолатга ўхшашлик бор. Ваҳоланки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам кўплаб ҳадиси шарифларида ибодатларда аҳли китобларга ўхшашдан қаттиқ қайтарганлар.

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

Хайрли тонг!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб хайрли, файзли ва барокатли қилсин!

🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif

Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

Қуръон - қалблар шифоси

🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif

Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

ДУО ИЖОБАТ БЎЛАДИГАН СОАТ ҲАҚИДА

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жума кунини зикр қилдилар ва: «Унда бир соат бор, қайси бир мусулмон банда ўша соатда туриб намоз ўқиб, Аллоҳдан бирор нарса сўраган ҳолида тўғри келса, албатта, У зот унга ўшани бергай», дедилар ва қўллари билан ўша(соат)нинг озлигини кўрсатдилар». Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Жума кунининг афзалликларидан бири унда дуо қабул бўладиган соат борлигидир. Ушбу соат ва унинг ҳақида миқдори ҳақида ҳам турли мулоҳазалар бор.

Баъзилар, бу соат олтмиш дақиқа вақтни ўз ичига олган табиий соатдир, дейдилар.

Бошқалар эса уларга хилоф равишда, бу соатдан мурод озроқ вақтдир, дейдилар.
Чунки унда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у соатга ишорат қилиб бош бармоқлари билан кўрсаткич бармоқларининг учларини бир-бирига жуда яқинлаштириб, бундоқ, деб озлигига ишорат қилишларидир.

Ана ўша соатда қайси бир мусулмон банда намоз ўқиб, дуо қилиб турган бўлса, Аллоҳ таоло, албатта, ўша банданинг сўраган нарсасини беради. Шунинг учун Жума куни доимо ибодат ва дуо билан машғул бўлиш керак.

🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

04-Роби-ус-соний 1442 ҳижрий
20-Ноябрь 2020 милодий
Жума куни

🕌 ⏰ Тонг - 05:56
🕌 ⏰ Қуёш - 07:17
🕌 ⏰ Пешин - 12:13
🕌 ⏰ Аср - 15:19
🕌 ⏰ Шом - 17:01
🕌 ⏰ Хуфтон - 18:19

"Қуддус-Шариф" ж/м да намоз ўқилиш вақтлари

🕌 ⏰ Бомдод - 06:30
🕌 ⏰ Пешин - 13:00
🕌 ⏰ Аср - 15:25
🕌 ⏰ Шом - 17:05
🕌 ⏰ Хуфтон - 18:35

🕌 📚 "Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси, 103-оят).

🕌 📚 "Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир".
(Ҳадис).

🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

АЁЛЛАР ҚАБРИСТОНГА БОРИШИ МУМКИНМИ?

#савол_жавоб
#қабр_зиёрати

62-савол: Assalomu alaykum. Ayollar qabristonga borsa boladimi? Borish mumkin bolsa shartlari bormi? Alloh rozi bolsin.
Жавоб: Ва алайкум ассалом. Ҳа, аёллар ҳам қабристонга боришлари мумкин, чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом қабр зиёратидан Исломнинг аввалида қайтардилар, кейин эса умумий рухсат бердилар. Бу рухсат аёлларга ҳам тегишли. Лекин аёллар маълум шартларга риоя қилишлари керак.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай марҳамат қилганлар:
كُنْتُ نَهَيْتُكُمْ عَنْ زِيَارَةِ الْقُبُورِ، أَلا فَزُورُوهَا،، فَإِنَّهُ يَرِقُّ الْقَلْبَ، وَتَدْمَعُ الْعَيْنَ، وَتُذَكِّرُ الآخِرَةَ، وَلا تَقُولُوا هَجْرًا"
عن رواه الامام الحاكم عن أنس بن مالك
яъни: “Мен сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим, энди зиёрат қилаверинглар. Чунки қабр зиёрати қалбни юмшатади, кўзни ёшлантиради ва охиратни эслатади. Лекин фаҳш-ёмон сўзларни сўзламанглар” (Имом Ҳоким ривояти).
Мана шу ва бошқа ҳадиси шарифлардан келиб чиқиб, уламоларимиз қабр зиёрати эркакларга ихтилофсиз мандуб – савобли иш эканини айтганлар. Аёлларнинг қабр зиёрат қилиши масаласи ихтилофли. Лекин аксар уламолар шартлар билан рухсат берганлар. Аёллар эрларининг розилиги билан, сатри авратда, йиғлаб дод-вой қилмасдан қабрларни зиёрат қилишлари дуруст. Қабр зиёратини дуруст деб билганлардан бири Оиша онамиз разияллоҳу анҳо Мадинадан Маккага келганларида Маккада дафн қилинган акаси Абдурроҳман ибн Абу Бакрнинг қабрини зиёрат қилардилар.
Бошқа бир ҳадис Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
مر النبي صلى الله عليه وسلم بامرأة تبكي عند قبر فقال اتقي الله واصبري قالت إليك عني فإنك لم تصب بمصيبتي ولم تعرفه فقيل لها إنه النبي صلى الله عليه وسلم فأتت باب النبي صلى الله عليه وسلم فلم تجد عنده بوابين فقالت لم أعرفك فقال إنما الصبر عند الصدمة الأولى
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам қабр бошида йиғлаб турган аёлнинг ёнидан ўтдилар ва: “Аллоҳдан қўрқ ва сабр қил”, дедилар. Аёл: “Мени тинч қўй, сенинг бошингизга менинг мусибатим тушмаган”, деди. У Пайғамбаримиз алайҳиссаломни танимаган эди. Унга: “У киши Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам бўладилар”, дейилди. Шунда у Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг эшикларига келди, лекин эшик оғаларини кўрмади. У Пайғамбаримиз алайҳисаломга: “Мен сизни танимабман, (узр)”, деди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом (узрини қабул қилиб) унга: “(Ҳақиқий) сабр мусибат келган дастлабки пайтда бўлади”, дедилар” (Имом Бухорий ривояти).
“Саҳиҳи Бухорий” китобининг шарҳи “Фатҳул борий”да мана шу ҳадиснинг шарҳида, агар аёлнинг қабристонга бориши мумкин бўлмаганида эди, уни Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ишдан қайтарган бўлардилар. Уни қабр зиёратидан қайтармадиларми, демак, бу иш жоиздир, дейилади. Валлоҳу аълам.

🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif

Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

ХУФТОНДАН КЕЙИН ТАҲАЖЖУД ЎҚИШ
#савол_жавоб
#намоз
#хуфтон_таҳажжуд

61-савол: Assalomu aleykum ustoz. Har doim emasu bazi paytlar ishdan charchab kelib uxlab qolaman va kechqurun 12 larda uygonib xuftonni oqiyman
Savolim shuki xuftondan keyin tahadjud namozini oqisami boladimi
Жавоб: Ва алайкум ассалом. Хуфтондан кейин токи тонг отгунча таҳажжуд намозини ўқиш мумкин.
Имкони бўлса, хуфтондан кейин ухлаб, кечанинг охирги қисмида ёки ярим кечаси таҳажжудга туриш суннатга мувофиқдир.
Хуфтонни ярим кечадан кейинга қолдириш, хуфтондан аввал ухлаш ёки ундан кейин гаплашиб ўтириш макруҳдир. Лекин яхши (яъни, охиратга тегишли) гап-сўзларни гаплашиш макруҳ эмас (“Фатҳу бабил иная” китоби). Валлоҳу аълам.
🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif

Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

Қуръон - қалблар шифоси

🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif

Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

ЮЗИ КУЙГАН КИШИ ҚАНДАЙ ТАҲОРАТ ҚИЛАДИ?
#савол_жавоб
#таҳорат
#таяммум

58-савол: Assalomu alekum bir masala yuzasidan maslahatingiz kerak edi. 4-5 kun avval yuzim va qo'llarim kuyib qoldi. Taxorat olish imkonim yo'q. Taxorat o'rniga nima qilsam bo'ladi shu xaqida to'liq ma'lumot bersangiz?
Жавоб: Ва алайкум ассалом. Беморлик сабабли таҳорат қилиш имкони бўлмаганда динимиз таяммум қилишга рухсат беради. Таяммум қилишга рухсат берувчи оятда: “Агар бемор бўлсангиз...”, дейилган. Биров бемор бўлсаю, сув ишлатиб таҳорат ёки ғусл қилганда, ҳалокатга учраши, бирор аъзоси талофат кўриши, беморлиги зиёда бўлиши, чўзилиб кетиши, тузалиши кечга қолиши каби хавфлар аниқ бўлса, таяммум қилиши жоиз. Бунда аниқ тажриба ёки моҳир мусулмон табибнинг сўзига эътибор қилинади.
Демак, имкон борича икки кафтингизни ички томонини таяммум қилишга ният қилиб, тоза тупроқ, қум ёки тошга урасиз, биринчи марта юзга суртасиз, иккинчи марта ҳам тупроққа уриб, ҳар икки қўлни тирсагигача сийпалайсиз. Сизнинг ҳолатингизда қўл теккизиш мумкин бўлган жойларини сийпалайсиз ва намоз ўқийсиз. Аллоҳ таоло шифои комил берсин.
Таяммум ҳақида батафсил ўқинг: /channel/diniysavollar/102
Валлоҳу аълам.
🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif

Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

УЙЛАНИШ МУСТАҲАБ БЎЛГАН АЁЛЛАР

1. Диёнатли. "Ўзингга диёнатлисини танлагин" (ҳадис).

2. Туғадиган. "Яхши, туғадиган аёлга уйланинг" (ҳадис).

3. Бокира. "Бокирага уйланмадингми?" (ҳадис).

4. Диёнат ва қаноатли хонадон аёли. Чунки бундай хонадонлар дин ва қаноат манбаси бўлади.

5. Насаби тоза. Бола зотли бўлади.

6. Чиройли. Чунки бундай аёл нафсни тинчлантиради, кўзни тўсади ва муҳаббатни том қилади.

7. Бегона. Чунки бегона аёл соғлом ва зотдор фарзанд туғади. Никоҳда ажримлар учраб тургани учун, қариндошга уйланганда, бу қариндошчилик узилиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. "Яқин қариндошга уйланманг. Чунки бола озғин туғилади" (ҳадис). Бунинг сабаби шаҳват заифлигидир.

8. Агар бир хотин билан иффатини сақлай олса, хотинни биттадан кўпайтирмаслик.
"Кимнинг икки хотини бўлиб, улардан бирига мойил бўлса, қиёмат куни у ярми мойил (йўқ) ҳолатда келади" (ҳадис).

Доктор Ваҳба Зуҳайлийнинг "Ислом фиқҳи ва далиллари" китобидан

☪/channel/MubashshirAhmad

Читать полностью…
Subscribe to a channel