Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани “Қуддус-Шариф” жоме масжидининг расмий телеграм канали Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx
ЯНГИ ЧИҚҚАН МАҲСИЛАРГА МАСҲ ТОРТСА БЎЛАДИМИ?
#савол_жавоб
#таҳорат
#маҳсига_масҳ_тортиш
73-савол: Hozirgi kundagi Termal mahsilarga masx tortsa bo'ladimi?
Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Маҳсининг номи қандай бўлишидан қатъий назар, унга масҳ тортиш жоиз бўлиши учун камида таги чармдан бўлган, устки қисми ҳам қалин, сув ўтказмайдиган, оёқда ҳеч қандай боғичсиз ўзини тутиб турадиган, калишсиз кийганда 5-6 км масофага юрилса, йиртилиб кетмайдиган бўлиши керак. Валлоҳу аълам.
🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif
Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx
ҚУРЪОН ОЯТЛАРИДАГИ БАЪЗИ ҲАРФЛАРНИ АЙТА ОЛМАСА НИМА ҚИЛАДИ?
#савол_жавоб
#намоз
#қироатдаги_хато
71-савол: Саволим шундан иборатки қуронда сураларда бир харф ўзгариб кетса маъноси хам ўзгариб кетади дейишган хатто гумонли ёки шубхали маъноларни келтириб чиқиши мумкин экан.
Энди тили чучук ёки дудуқ одамлар қурон ёки суралар ўқиганда табиийки ўзгармасдан иложи йўқ шунга шариатимизда ниима дейилган. Жавоб учун олдиндан рахмат.
Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
وَمَنْ لَا يُحْسِنُ بَعْضَ الْحُرُوفِ يَنْبَغِي أَنْ يَجْهَدَ وَلَا يُعْذَرُ فِي ذَلِكَ فَإِنْ كَانَ لَا يَنْطِقُ لِسَانُهُ فِي بَعْضِ الْحُرُوفِ إنْ لَمْ يَجِدْ آيَةً لَيْسَ فِيهَا تِلْكَ الْحُرُوفُ تَجُوزُ صَلَاتُهُ وَلَا يَؤُمُّ غَيْرَهُ وَإِنْ وَجَدَ آيَةً لَيْسَ فِيهَا تِلْكَ الْحُرُوفِ فَقَرَأَهَا جَازَتْ صَلَاتُهُ عِنْدَ الْكُلِّ وَإِنْ قَرَأَ الْآيَةَ الَّتِي فِيهَا تِلْكَ الْحُرُوفُ قَالَ بَعْضُهُمْ لَا يَجُوزُ صَلَاتُهُ .هَكَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ وَهُوَ الصَّحِيحُ .كَذَا فِي الْمُحِيطِ .
"Ким баъзи ҳарфларни яхши ўқий олмаса, имкони борича тўғри талаффуз қилишга ҳаракат қилиши керак, нотўғри айтиб юришига узр йўқ. Агар тили баъзи ҳарфларни умуман айта олмаса ва (намозда ўқиш учун) ўша ҳарф иштирок этмаган оятларни топа олмаса, ўқиган намози дуруст бўлади, лекин имомлик қилмайди. Агар тили қовушмайдиган ҳарф иштирок этмаган оятларни топса ва ўшани ўқиса, барча уламоларнинг наздида намози дуруст бўлади. (Талаффуз қила олмайдиган ҳарфлари иштирок этмаган оятлар бўла туриб), ўша ҳарфлари бор бўлган оятларни ўқиса, баъзи олимлар намози жоиз бўлмайди, деганлар. “Фатовои Қозихон” китобида шундай келтирилган. “Муҳит” китобида бу сўзни саҳиҳ, дейилган" (“Фатовои ҳиндия” китоби, “Сифати солат” боби). Валлоҳу аълам.
🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif
Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx
НИКОҲДАН КЕЙИН ТОПИЛГАН МУЛКЛАР ҚАНДАЙ БЎЛИНАДИ?
#савол_жавоб
#ҳалол_ҳаром
#мол_мулк
70-савол: Ассалому алейкум, эр кишини топган мол-мулки конун буйича, эр-хотинни уртасида тенг иккига булинаркан, айтингчи муборак шариатимизда хам шундайми? Жавоб учун ташаккур. Савобли ишларингизда Аллохни узи сизга мададкор булсин!
Жавоб: Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Никоҳдан кейин эркак ишлаб топган молга аёл шерик бўлмайди. Ислом шариатида ҳар кимнинг мулкка эгалик ҳуқуқи бор ва бир мўминнинг молини унинг розилигисиз ўзга киши олиши ҳалол бўлмайди. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади: "Эй, имон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз! Ўзаро розилик асосидаги тижорат бўлса, у бундан мустасно..." (Нисо сураси, 29-оят).
Шу сабабли никоҳдан кейин эр ўзи ишлаб топган молига, хотин ҳам ўзи ишлаб топган молига эга бўлади. Агар молни биргаликда ишлаб топган (масалан, биргаликда бир дўконни ишлатишган ) бўлишса, бу мол уларнинг ўрталарида бўлинади.
Валлоҳу аълам.
🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif
Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx
#Убудийят
Яхши кўрган нарсам узра тонг оттираманми, ё ёмон кўрган нарсам узра, менга фарқи йўқ.
Чунки яхшилик яхши кўрганимдами, ё ёмон кўрганимда, мен билмасман.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
☪/channel/MubashshirAhmad
#Жума_муборак!
Жума муборак Азиз диндошим!
🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif
"ПАЙПОҚҚА МАСҲ ТОРТСА БЎЛАДИМИ❓
СОХТА ШАЙХЛАРГА АЛДАНМАЙЛИК!
ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ РОҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲ"
©Офият излаган қалблар учун канали
📲Do‘stlarga ham ulashing!
🌐@ummatuz
🌐@muttaqiynuz
"Аллоҳнинг бандага лутфи бир неъмат. Бу лутфни банда ҳис қилиши эса яна бир неъмат. Бандани қанчалиб лутфлар иҳота этганки, агар уни банда басират кўзи билан кўра олганда эди, Аллоҳга бўлган муҳаббатидан қалби эриб кетарди".
☪/channel/MubashshirAhmad
Ташриф буюрувчини ҳурматлаб ўриндан туриш ҳукми
Саъд ибн Муоз уловда келганларида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорларни у зотни ҳурматлаб ўринларидан туришга буюрдилар. Ҳурматлаб дейишимизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг улуғингиз ёки яхшингиз учун туринг, деган сўзлари далолат қилади.
Уламолар бу ва бошқа ҳадисларни далил этиб, солиҳлар ва олимларни урфда ҳурматлаш керак бўлган ўринларда, ўриндан туриб икромлашни машруъ ҳисоблашади.
Имом Нававий мазкур ҳадисга шарҳда бундай дейдилар: "Бу ҳадисда фазл аҳли келганда уларни ўриндан туриб кутиб олишга далил бор. Жумҳур уламо эҳтиром ўлароқ туришни мустаҳаб, дейишади. Қози Иёз айтадилар: "Бу наҳий қилинган туриш эмас. Балки наҳий, ўтирган киши олдида туриб олганлар ва у ўтириши асносида қўл қовуштириб олганлар ҳақидадир", дейдилар.
Мен айтаманки, фазилатли кишилар келганда ўриндан туриб пешвоз чиқиш мустаҳаб амалдир. Бу тўғрида ҳадислар келган бўлиб, бундан очиқ қайтарилган далил эса йўқдир".
Марҳум устоз Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг "Набавий сийрат фиқҳи" китобларидан
@Mubashshirahmad
ЗАМОНАМИЗДА АВОМ ЧЎҚИНАЁТГАН МАЪНАВИЙ САНАМ
Бу санамнинг оти – "Қани далил?" деган иддаодир.
Мана шу маънавий санам туфайли илм ва уламоларнинг ҳайбати йўқолди. У сабаб беақллар ўзидан кета бошлади. Ваҳоланки, уларда далилнинг важҳини, далиллик руҳини, мадлул қамраган кайфиятни ва далиллар ўртасини таржиҳ қилиш қоидаларини тушунишга лаёқат йўқ эди. Уламоларимиз эришиш учун умрларини сарфлаган улкан, бепоён ва буюк илмлар қаршисида бузуқ бир таъвия пайдо бўлдики, уларнинг изланишлари қаршисига у ўзининг "Қани далил?"и билан кўндаланг чиқди.
Уларнинг ҳоли, кунни кўришни талаб этган кўру басирнинг ҳолига ўхшайди. Басирати кўр бўлганнинг ҳолати, кундузга далолат қилувчи қуёшнинг ҳароратини ҳис қилишга йўл қўймайди.
✍️Низор Ҳаммодий
🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
ТАҲОРАТНИ БУЗУВЧИ НАРСАЛАР
#фиқҳ
#таҳорат
35. Бир сабаб билан оз-оздан икки уч марта қайт қилса, (фаразан) ҳаммасини жамлаганда оғиз тўлдирадиган даражада бўлса, таҳорат синади. Турли хил сабаблар билан бир неча марта қайт қилса ва ҳаммаси жамлаганда оғиз тўладиган даражада бўлса ҳам, таҳорат синмайди. Масалан: кўнгил айниш сабабли қайт қилса ва кўнгил айниши кетмасдан яна икки уч марта қайт қилса, таҳорати синади. Лекин кўнгил айниши тиниб, кейин яна бир икки марта қайт қилса, таҳорати синмайди.
36. Ёнбоши билан чўзилиб ухласа, таҳорат синади. Худди шундай бирор нарсага суяниб ухлаганда ҳам (агар ўша нарсани олиб ташланса йиқилиб кетадиган ҳолатда бўлса) таҳорат синади. Агар намоз ўқиётганда ўтириб ухлайдими, туриб ухлайдими ёки сажда қилиб ухлайдими, таҳорати синмайди. Лекин аёл киши саждада ухлаб қолса таҳорати синади*.
*Изоҳ: Бу масалада эркак билан аёлнинг саждада ухлаши фарқ қилмоқда. Чунки аёл киши сажда қилганда қорнини сонига, билакларини ерга ёпиштириб сажда қилади ва бу ҳолатда бутун тана бўшашган бўлади. Эркак киши эса (суннатга мувофиқ) қорнини сонидан, билакларини ердан узоқ қилиб сажда қилади ва шу ҳолатни ушлаб тургани унинг ҳушёрлигини, танаси бўшашмаганини билдиради. Лекин эркак ҳам аёлга ўхшаб ерга ёпишиб сажда қилса, таҳорати синади.
37. Агар кетини икки товони устига қўйиб, ўтириб ухласа, таҳорати синмайди. Бу намозда ҳам намоздан ташқарида ҳам баробар.
(Шайх Ашраф Али Таҳонавийнинг “Ал-мухтасар фил-фиқҳил ҳанафий” китоби асосида).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@quddussharif
Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий "Мени ҳайратлантирган шахслар" китобларининг муқаддимаси-ҳамду санода "Менинг ҳаётимни Ўзингга маҳбуб амаллар ила хотимала!" дея дуо қилган эканлар.
Дарҳақиқат у зот раҳимаҳуллоҳнинг дуолари ижобат бўлиб, илм мажлисида, шогирдлар қуршовида ва Аллоҳнинг Каломини тафсир қила туриб вафот этдилар.
Дуода гап кўп экан..
☪/channel/MubashshirAhmad
БЕМОРНИ СУНЪИЙ ТИББИЙ ЖИҲОЗДАН УЗИШ МУМКИНМИ?
#савол_жавоб
#даволаниш
#одам_ўлдириш
69-савол: Савол: Тузалишидан умид бўлмаган бемордан сунъий тиббий жиҳозни узишнинг ҳукми нима? Бу ишнинг беморга раҳм қилиб ўлдиришдан нима фарқи бор?
Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу саволга Миср фатво уюшмаси "Дорул ифто" шундай жавоб берган:
"Тузалишидан умид бўлмаган клиник ўлим ҳолатидаги бемордан, фақат ҳаётда қолишини таминлайдиган, саломатлигини яхшиламайдиган тиббий жиҳозни узиш шаръан жоиз. Фақат буни (моҳир, диёнатли) шифокорлар тавсия қилган бўлиши керак. Бу ҳолат "меҳрибонлик қилиб ўлдириш"дан фарқ қилади. "Меҳрибонлик қилиб ўлдириш"да бемор шифокордан ўз ҳаётини тугатишни сўрайди ёки шифокор беморнинг касаллиги, қаттиқ оғриқ чекаётгани сабабли бунга (касални ҳаётини тўхтатишга) ўзи қарор беради. Бу эса қатъий ҳаромдир. Чунки бу ҳолда беморнинг ҳаёти давом этаётган бўлади ва тиббий жиҳозларга боғлиқ бўлмайди. Лекин бемор ёки шифокор бемордаги қаттиқ оғриқ сабабли унинг ҳаётини тугатмоқчи бўлади. Бундай ҳолатда ҳаётни тугатиш Аллоҳ таоло ўлдиришни ҳаром қилган жонни ўлдириш, деб ҳисобланади.
Лекин жиҳозлар бошқа мақсадлар, масалан, нафас олишни осонлаштириш учун суюқликларни чиқариб ташлаш ва бошқа шу каби мақсадларда ишлатилаётган бўлса, жиҳозни узиш жоиз эмас".
Валлоҳу аълам.
🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif
Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx
АМАКИМНИНГ ҚИЗИ МАҲРАММИ?
#савол_жавоб
#никоҳ
#маҳрам
68-савол: Assalamu alaykum savolm boridi mani amakimi qizi manga mahram boladimi no mahram boladimi yani amakimi qiziga uylansam boladimi?
Жавоб: Ва алайкум ассалом.
Амакининг, амманинг, тоғанинг ва холанинг қизи номаҳрам қариндошлардан. Мазкурларга уйланиш жоиз. Валлоҳу аълам.
🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif
Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx
ҚАЗО НАМОЗЛАРИНИ ҚАЧОН ЎҚИШ КЕРАК?
#савол_жавоб
#намоз
#қазо
67-савол: Ассалому алекум домла бир кундаги 5 махал намозни икки маротабадан окиса боладими? Масалан бомдодни 2 марта, пешинни 2 марта ва колганларини хам шунака килиб укиса боладими.Шунака килиб олдин окилмаган намозларни толдирса боладими?
Жавоб: Ва алайкум ассалом.
Қазо намозларини ўқиш учун маълум вақт белгилаб қўйилмаган, имкон борича қазо бўлган намозни тезроқ ўқиб олишга ҳаракат қилиш керак. Қазо намозларини фақат уч вақт: қуёш чиқаётганда, қуёш тиккага келганда ва қуёш ботаётганда ўқилмайди, холос. Қолган ҳамма вақтда ўқиш жоиз. Сиз айтгандай бир мунча вақт аввал қазо бўлган намозларини ҳар бир намоздан кейин ҳам, ёки куннинг маълум бир вақтида бир ёки бир неча кунлигини ўқиш мумкин. Валлоҳу аълам.
🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif
Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx
БУРУНДАН ЮБОРИЛГАН ДОРИ ҚАЙТИБ ЧИҚСА, ТАҲОРАТ СИНАДИМИ?
#савол_жавоб
#таҳорат
#бурундан_дори_жўнатиш
72-савол: Бир одамни бурнига доктор дори юборгани боис эгилганда, хусусан саждада бурнидан дорини рангидек сув келаётган экан. Бурнида гаймарити борлиги сабабли пешонасида йиғилиб қолган йирингларни чиқаришга дори юборилган. Шу ҳолатда таҳорат синадими?
Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Бурундан чиққан нарса дори ёки балғам бўлса, таҳоратни синдирмайди. Агар йиринг чиқса таҳоратни синдиради. Валлоҳу аълам.
🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif
Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx
ТАҲОРАТНИ БУЗУВЧИ НАРСАЛАР
#фиқҳ
#таҳорат
38. Тик турган ва ўтирган кишининг уйқуси сабабли таҳорат синмайди. Агар ўтириб ухлаганда бир томонга йиқилиб кетиб, дарров ўйғонса (ҳушёр тортса), таҳорат синмайди. Лекин дарров ўйғонмаса, ерда (бироз) ухлаб ётса, таҳорат синади. Агар ўтириб ухлаган киши эгилиб-эгилиб кетса ҳам, таҳорат синмайди.
39. Қисқа вақт бўлса ҳам, узоқ давом этса ҳам, ҳушдан кетиш ва жиннилик сабабли таҳорат синади. Агар маст киши гандираклаб (эгри-бугри) юриб қолса, шундай мастлик сабабли ҳам таҳорат синади.
40. Намозда қаҳқаҳа (овоз чиқариб кулиш) намозни бузади ва таҳоратни синдиради. Намоздан ташқаридаги қаҳқаҳа таҳоратни синдирмайди. Қаҳқаҳанинг ўлчови ўзи ва ёнидаги кишилар эшитадиган овозда кулишдир.
Зиҳк (ўзи эшитадиган даражада кулиш) намозни бузади, таҳоратни синдирмайди. Зиҳкнинг ўлчови фақат ўзи эшитадиган даражада кулишдир, уни ёнидаги кишилар эшитмайди. Ёнидаги бир ёки икки киши эшитса, у зиҳкдир, қаҳқаҳа эмас.
Табассум намозни ҳам, таҳоратни ҳам бузмайди. Табассумнинг чегараси унинг тишлари кўринади, лекин ҳеч ҳам овози эшитилмайди.
41. Балоғатга етмаган бола намозда қаҳқаҳа қилса, намози бузилади, лекин таҳорати синмайди. Худди шундай балоғатга етган кишининг жаноза намози ва тиловат саждасидаги қаҳқаҳаси жаноза намози ва тиловат саждасини бузади, лекин таҳорати синмайди.
(Шайх Ашраф Али Таҳонавийнинг “Ал-мухтасар фил-фиқҳил ҳанафий” китоби асосида).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@quddussharif
Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx
АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ФАЗЛИ ВА АДОЛАТИ, ШАФОАТ
#ақида
#Фиқҳул_акбар_китоби
МАТН:
ويستوي المؤمنونَ كلُّهُمْ في المعرفةِ واليقينِ والتوكلِ والمحبةِ والرضاء والخوفِ والرجاءِ والإيمانِ، ويتفاوتونَ فيما دونَ الإيمانِ في ذلكَ كلهِ. واللهُ تعالى متفضلٌ على عبادِهِ، عادلٌ، قدْ يُعطِي منَ الثوابِ أضعافَ ما يستوجِبُهُ العبدُ تفضلاً منهُ، وقدْ يُعاقِبُ على الذنبِ عدلاً منهُ، وقدْ يَعفو فضلاً منهُ. وشفاعةُ الأنبياءِ عليهمُ الصلاةُ والسلامُ حقٌ، وشفاعَةُ نبينا صلى اللهُ تعالى عليهِ وعلى ءالهِ وسلمَ للمؤمنينَ المذنبينَ ولأهلِ الكبائرِ منهُم المستوجبينَ للعقابِ حقٌ ثابتٌ. ووزنُ الأعمالِ بالميزانِ يومَ القيامةِ حقٌ، والقِصاصُ فيما بينَ الخصومِ يومَ القيامةِ فإنْ لم يكنْ لهم الحسناتُ، طَرْحُ السيئاتِ عليهِم جائزٌ وحقٌ،
Барча мўминлар маърифат, ишонч, таваккул, муҳаббат, розилик, хавф, умид ва имон(нинг асли)да баробардирлар. Мўминлар имон (тил билан иқрор, қалб билан тасдиқ)дан бошқа юқоридаги сифатларда бир-бирларидан фарқ қиладилар. Аллоҳ таоло одилдир, бандаларига ўз фазли билан муомала қилади. Гоҳида ўз фазли билан банда ҳақли бўлган савобнинг бир неча баробарини беради. Гоҳида адолати билан гуноҳга жазо беради, гоҳида авф этади. Пайғамбарларнинг (алайҳимуссалом) шафоати ҳақдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гуноҳкор мўминлар ва катта гуноҳ қилиб азобга ҳақли бўлган мўминларга шафоатлари ҳақ ва собитдир. Қиёмат куни амалларнинг тарозуда ўлчаниши ҳақдир. Қиёмат куни хусуматлашганларнинг бир-биридан қасос олиши, агар яхшиликлари бўлмаса*, (мазлумнинг) гуноҳларини (золимнинг) елкасига ортилиши жоиз ва ҳақдир.
*Изоҳ: Золимлар ва бировнинг ҳаққини ноҳақ еганлар қиёмат куни бу гуноҳларини савобларини мазлумга бериш билан тўлайдилар. Чунки қиёматда қарзини тўлайдиган мол дунё бўлмайди.
Тавфиқ Аллоҳдан.
(“Фиқҳул акбар” китоби, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан ўғли Ҳаммод ривоят қилган).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@quddussharif
Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx
Салафлардан бирлари айтадилар: "Агар дуомиз ижобат бўлишини хоҳласак, дўстларимизнинг ҳақларига ўзларига билдирмай дуо қилардик".
@Mubashshirahmad
"Қаерда бемазҳаб бўлса ўша ерда ихтилоф бор"Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎРИШ, ИМОН ВА ИСЛОМ
#ақида
#Фиқҳул_акбар_китоби
МАТН:
وكانَ اللهُ خالقًا قبلَ أنْ يَخْلُقَ، ورازقًا قبلَ أنْ يَرزُقَ. واللهُ تعالى يُرَى في الآخرَةِ، ويَراهُ المؤمنونَ وهُم في الجنةِ بأعينِ رؤوسِهِم بلا تشبيهٍ ولا كيْفِيَّةٍ ولا جِهَةٍ ولا يكونُ بينَهُ وبينَ خَلقِهِ مسافَةٌ.والإيمانُ هوَ الإقرارُ والتصديقُ. وإيمانُ أهلِ السماءِ والأرضِ لا يزيدُ ولا ينقُصُ والمؤمنونَ مستوونَ في الإيمانِ والتوحيدِ متفاضلونَ في الأعمالِ. والإسلامُ هو التسليمُ والانقيادُ لأوامِرِ اللهِ تعالى ففي طريقِ اللغةِ فرقٌ بينَ الإيمانِ والإسلامِ ولكنْ لا يكونُ إيمانٌ بلا إسلامٍ، ولا إسلامٌ بلا إيمانٍ، فهما كالظهرِ معَ البطنِ. والدينُ اسمٌ واقعٌ على الإيمانِ والإسلامِ والشرائعِ كُلِّها. نعرفُ اللهَ تعالى حقَّ معرفتِهِ كما وصفَ نفسَهُ وليس يَقْدِرُ أحدٌ أنْ يعبدَ اللهَ تعالى حقَّ عبادتِهِ كما هوَ أهلٌ له. لكنّهُ يعبدُهُ بأمرِهِ كما أمَرَ.
Аллоҳ таоло мавжудотларни яратишидан аввал ҳам яратувчи, ризқ беришидан аввал ҳам ризқ берувчи эди. Аллоҳ таолони охиратда кўрилади. Мўминлар жаннатда кўзлари билан Аллоҳ таолони бирор ўхшатишсиз, кайфиятсиз (қандайлигини белгиламасдан), бирор томонсиз кўрадилар. Аллоҳ таоло ва бандалари ўртасида масофа бўлмайди.*
Имон – иқрор ва тасдиқдир. Осмон ва ер аҳлининг имони кўпаймайди ҳам, камаймайди ҳам. Мўминлар имон ва тавҳидда баробардирлар, амалларда эса бир-бирларидан устундирлар. Ислом – Аллоҳ таолонинг буйруқларига бўйин эгиш ва итоат қилишдир. Луғат жиҳатидан Ислом ва Имонда фарқ бор, лекин Исломсиз Имон ва Имонсиз Ислом бўлмайди. Бу иккиси гўёки (бир тананинг) ичи ва ташқарисига ўхшайди. Дин – Имон, Ислом ва барча шаръий қонун-қоидаларнинг (умумий) номидир. Аллоҳ таолони ўзини-ўзи сифатлагани каби таниймиз. Ҳеч ким Аллоҳ таолога у лойиқ бўлгани каби ибодат қила олмайди, лекин унга ўзи буюргани каби ибодат қилади.
*Изоҳ: Жаннатда мўминлар Аллоҳ таолони кўриши дунёдаги каби бўлмайди, дунёдаги кўришда узоқ-яқинлик, ёруғлик-қоронғулик каби омилларга боғлиқдир. Охиратда Аллоҳ таолони кўришда эса бундай омиллар бўлмайди, кўришнинг кайфияти (қандайлиги) бизга номаълум.
Тавфиқ Аллоҳдан.
(“Фиқҳул акбар” китоби, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан ўғли Ҳаммод ривоят қилган).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@quddussharif
Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx
БАРАКА...
Аллома Саййид Алавий Моликий раҳимаҳуллоҳ жуда ҳозиржавоб ва сўровчини далил билан қаноатлантириб қўювчи буюк олим эдилар.
Бир куни шайхнинг олдиларига Каъбаи шарифнинг тарновидан тушаётган сув остида баракаланиб, сув остида турганлардан ғазаби чиққан бир киши келди.
У шайхга:
- Буларни гапини қаранг, буни барака деяптилар!, деди.
Шунда шайх:
- Бунда иккита барака бор. Аллоҳ таоло айтадики: «Ва осмондан барака сувини туширдик»*, яна Аллоҳ таоло айтади: «Одамларга муборак қилиб қўйилган биринчи уй Баккадаги уйдир». Барака устига барака (яъни, сувнинг баракаси, Байтуллоҳнинг баракаси), деб жавоб бердилар.
Ҳалиги дарғазаб киши бошини эгганча, шайх Саййид Алавий Моликий раҳимаҳуллоҳдан эшитганларига раддия беролмай жим бўлиб қолди.
______________________________
*«Қоф» сураси, 9 оят.
«Оли Имрон» сураси, 96 оят.
Изоҳ: Ҳозирги кунда сохта салафийлар "барака излаш" тушунчасидан анча йироқлар. Улар мусҳафни ўпиб қўйиш ёки дуо қилиб, қўлни юзга суртишни жоизмас дейдилар.
Ҳасан Басрийга: "Биримиз Роббисига истиғфор айтиб, сўнг қайтса, кейин яна истиғфор айтиб, яна гуноҳига қайтса уят бўлмайдими?", дейишди. У киши жавоб қилди: "Шайтон унга шу томондан ғолиб бўлмоқчи бўлади (яъни тавба қилувчи бандани "Кечирим сўраб яна гуноҳ қилаверасанми" деб, тавбадан умидсизлантирмоқчи бўлади). Истиғфордан ҳеч малолланманг!"
@Mubashshirahmad
☪/channel/MubashshirAhmad
#Жума_муборак!
Жума муборак Азиз диндошим!
🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif
#фитна
🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#динда_ғулувга_кетиш
"Деярли барча мусулмон ўлкалари Динда ғулувга кетганларнинг дастидан жонда, молда ва обрўда талафотлар кўрди ва кўрмоқда. Шунингдек, номусулмонлар ҳам бу балодан насибасиз қолмади. Иккинчилари дод солиб дунёни тўлдираётган бўлсалар ҳам, биринчилари асосий жафокашлар экани ҳаммага маълум. Ғулувга кетганларнинг «Динга амал қиламан» деб, ўзларича олиб борган фаолиятлари натижасида динимизга қарши руҳият дунёни босиб кетди. Бошқалар қолиб, баъзи мусулмонман деб юрганлар ҳам Ислом ҳақида ҳар хил бўлмағур гаплар айтишдан тоймайдиган бўлиб қолди.
Ушбу ва яна айтиб ўтилмаган бошқа мусибатларга асосий сабаблардан бири ғулувга кетиш деб баҳоланмоқда. Шунинг учун динда ғулувга кетганлар кўтарган масалалар ва уларнинг оқибатлари ҳамда ечимлари ҳақида етарли маълумотга эга бўлишимиз жуда ҳам зарур".
© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ📚"Васатия — ҳаёт йўли" китобидан
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#мазҳаблар_бирдамлик_рамзи
Имом Али ибн Абдуллоҳ Самҳудий роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: “Билингки, ушбу тўрт мазҳабдан бирини ушлашда катта фойда бор. Ундан юз ўгиришда эса, катта муаммо ва ихтилофлар бор. Бир мазҳабда юришдаги фойдалардан бири – саҳоба ва тобеинларнинг шариат илмини ўрганишдаги одатларига эргашишдир. Чунки, тобеинлар шариат ишида бир-бирларига ёки саҳобаларга эргашар эди, саҳобалар эса, Расулуллоҳга ёки бир-бирларига эргашганлар”. “Иқдул фарид фи аҳкомит-тақлид” китобидан
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
МЎЖИЗА, КАРОМАТ ВА ИСТИДРОЖ
#ақида
#Фиқҳул_акбар_китоби
МАТН:
وما كانَ منَ السيئاتِ دونَ الشركِ والكفرِ ولمْ يتبْ عنها حتى ماتَ مؤمنًا فإنّهُ في مشيئةِ اللهِ تعالى إنْ شاءَ عذَّبَهُ، وإنْ شاءَ عفا عنهُ ولم يعذِّبْهُ بالنارِ أبدًا. والرياءُ إذا وَقَعَ في عملٍ منَ الأعمالِ فإنّهُ يُبْطِلُ أجرَهُ، وكذا العُجْبُ. والآياتُ للأنبياءِ والكراماتُ للأولياءِ حقٌ. وأما التي تكونُ لأعدائِهِ مثلِ إبليسَ وفِرْعَوْنَ والدجالِ مما رويَ في الأخبارِ أنهُ كانَ لهم فلا نسمّيها ءاياتٍ ولا كراماتٍ، ولكنْ نسمِّيها قَضاءَ حاجاتٍ لهم، وذلكَ لأنَّ اللهَ تعالى يقضِي حاجاتِ أعدائِهِ استدراجًا وعقوبَةً لهم، ويزدادونَ عصيانًا أو كفرًا، وذلكَ كلُّهُ جائِزٌ وممكِنٌ.
"Ширк ва куфрдан бошқа гуноҳлардан тавба қилмай вафот этиб кетган мўминнинг иши Аллоҳ таолонинг хоҳиш-ихтиёридадир. Хоҳласа азоблайди, хоҳласа кечиради, лекин дўзахда абадий азобламайди. Риё бирор амалга аралашса, ўша амалнинг савобини ботил қилади. Ужб* ҳам худди риё кабидир. Пайғамбарларга мўжиза, авлиёларга эса каромат берилиши ҳақдир. Лекин хабарларда ривоят қилинган Иблис, Фиръавн ва Дажжол каби Аллоҳ таолонинг душманларига берилган (ғайритабиий) ишларни мўжиза ҳам, каромат ҳам демаймиз. Бу ишларни уларнинг ҳожатларини раво қилиниши деймиз. Чунки Аллоҳ таоло душманларига истидрож* ва азоб бўлиши учун уларнинг ҳожатларини раво қилади. Улар эса борган сари исён ва куфрда ҳаддан ошадилар. Бу (мўжиза, каромат ва истидрож)ларнинг барчаси жоиз ва мумкин бўлган ишлардир.
Изоҳ: Ужб – ўзи билан, амаллари билан фахрланиш, амалларини кўп деб билиш ва ўша амалларига суянишдир. Амалларни неъматларни берувчи Зотга эмас, ўзига нисбат беришдир.
Истидрож – гуноҳ қилишга барча шароитларни қилиб бериб, кейин қаттиқ азоб билан ушлашдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган:
سَنَسْتَدْرِجُهُم مِّنْ حَيْثُ لَا يَعْلَمُونَ وَأُمْلِي لَهُمْ إِنَّ كَيْدِي مَتِينٌ
“Биз уларни ўзлари билмаган тарафдан аста-секин оламиз. Ва уларга муҳлат бераман, албатта, Менинг ҳийлам метиндир” (Қалам сураси, 44-45-оятлар).
Муфассирлар айтадилар: “Бу оятни шундай тушунишимиз керак: “Улар ҳар сафар янгидан янги маъсият қилганларида, биз уларга янги-янги неъматлар берамиз”.
Тавфиқ Аллоҳдан.
(“Фиқҳул акбар” китоби, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан ўғли Ҳаммод ривоят қилган).
🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif
Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx
ТАҲОРАТНИ БУЗУВЧИ НАРСАЛАР
#фиқҳ
#таҳорат
32. Зулук инсоннинг бирор аъзосидан қон сўрса ва у қонга тўлса, таҳорат синади. Агар зулук қонга тўлмаса, таҳорат синмайди. Пашша ёки чивин қон сўрса, қонга тўладими, тўлмайдими таҳорат синмайди.
33. Кишининг қулоғи ёки киндигидан сув* чиқса қаралади: агар оғриқ билан чиқиб, ғуслда ювиладиган жойгача оқиб чиқса, таҳорат синади. Худди шундай кўздан ҳам сув оғриқ билан чиқса, таҳоратни синдиради.
34. Агар таом, сув ёки зардоб қайт қилса ва бу оғиз тўладиган даражада бўлса, таҳорат синади. Қайт оғиз тўлдирмайдиган даражада бўлса, таҳорат синмайди. Оғиз тўлиб қайт қилишнинг маъноси оғзидаги қайтни машаққат ва қийинчилик билангина ушлаб тура олади. Лекин қийинчиликсиз оғзида тутиб тура олса, у оғиз тўла қайт қилиш бўлмайди. Балғам қайт қилиш кўп бўладими, кам бўладими таҳоратни синдирмайди. Агар суюқ қон қайт қилса, оғиз тўладиган бўлмаса ҳам (кўп бўладими, кам бўладими) таҳоратни синдиради. Қуюқ (қаттиқ) қон қайт қилса, оғиз тўлмайдиган даража бўлса, таҳорат синмайди.
(Шайх Ашраф Али Таҳонавийнинг “Ал-мухтасар фил-фиқҳил ҳанафий” китоби асосида).
*Изоҳ: демак, қулоқдан чиққан йиринг ва қон оғриқсиз чиқса ҳам таҳоратни синдиради.
🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif
Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx
ТАҲОРАТНИ БУЗУВЧИ НАРСАЛАР
#фиқҳ
#таҳорат
28. Қон ёки йиринг жароҳатнинг ичида оқса, лекин жароҳатдан чиқиб кетмаса, таҳорат синмайди. Агар жароҳатдан ташқарига оқиб чиқса, таҳорат синади.
29. Жароҳат устида қон кўринса ва уни артиб ташланса, яна кўринса иккинчи ва учинчи марта ҳам артиб ташланса, қаралади: агар қонга тегмасдан қолдирганда қон жароҳатдан оқиб чиқадиган ҳолатда бўлса, таҳорат синади. Агар тегмасдан қолдирганда чиққан қон кам бўлиб, жароҳатдан ошиб оқиб кетмайдиган бўлса, таҳорат синмайди. Жароҳатдан қон чиқиб устига тупроқ ёки кул сепилганда ҳам ҳукм худди шундай бўлади (яъни, қаралади, тек қўйилгандан қон оқармиди ёки кам бўлгани учун оқмасмиди).
30. Туфугида қон кўрган киши қарайди: агар қон кам бўлса, яъни туфукнинг оқлиги қоннинг қизиллигидан устун бўлса, таҳорат қилиши вожиб эмас. Агар қон кўп бўлса, яъни, қизиллик устун бўлса ёки қизиллик ва оқлик баробар бўлса, таҳорат вожиб бўлади.
31. Бир нарсани тишласа (масалан, олма каби) ва унда қон изини кўрса, кейин туфлаганда туфугида қон кўринмаса, таҳорат синмайди.
(“Ал-мухтасар фил-фиқҳил ҳанафий” китоби).
🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif
Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx