quddussharif | Unsorted

Telegram-канал quddussharif - Quddus-Sharif diniy kanali

537

Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани “Қуддус-Шариф” жоме масжидининг расмий телеграм канали Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx

Subscribe to a channel

Quddus-Sharif diniy kanali

ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИДА ИЛК ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎТДИ

📍Бугун, 24 апрель куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

🌙 Унда таниқли исломшунос олимлар, юртимиз ва хориждаги илмий марказлар мутахассислари, Миср, Россия Федерацияси олий ўқув юртлари профессор-ўқитувлари, тадқиқотчи олимлар ҳамда талабалар иштирок этди.

🗣Анжуманни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназарнинг конференция иштирокчиларига йўллаган табрик сўзлари ўқиб эшиттирилди...
🖥 БАТАФСИЛ

🟢 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
✍️ @quddussharif

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

🌙 ИСЛОМ ОЛАМИ УЮШМАСИ – МУСУЛМОН ОЛАМИДАГИ ЭНГ ЕТАКЧИ ТАШКИЛОТ

🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Мусулмон дунёсидаги энг нуфузли ташкилот ҳисобланган Ислом олами уюшмаси Олий кенгашига аъзо бўлганлари ҳақида олдин хабар берган эдик.

😄Таъкидлаш керакки, ушбу аъзолик Муфтий ҳазратлари фаолиятлари давомидаги тўртинчи йирик ташкилотга аъзо бўлишларидир. Аввал Халқаро мусулмон уламолари кенгаши, Мусулмон донишмандлар кенгаши ва Исломий фиқҳ академияси кенгаши аъзоликларига қабул қилинганлари ҳақида эълон қилган эдик.

📃Азиз мухлисларимизга, Ислом олами уюшмасининг мусулмон дунёсидаги мақоми, мақсад-вазифалари ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

🌙 Ислом олами уюшмаси (Робитат ал-олам ал-исломий) – жаҳоннинг турли мамлакатларининг йирик мусулмон уламоларини бирлаштирган халқаро исломий ташкилот бўлиб, 1962 йилда ташкил этилган.

📍 Қароргоҳи Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган. Риёз, Жидда ва Мадина шаҳарларида ҳам бўлимлари бор. Мазкур уюшма халқаро исломий нодавлат ташкилотларнинг етакчиси сифатида қаралади.

🖥 БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

❓АЛЛОҲГА ҚАЙСИ ИСМИ ИЛА ДУО ҚИЛСАК, ИЖОБАТ ЭТАДИ?

📲 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِأَنِّي أَشْهَدُ أَنَّكَ أَنْتَ اللَّه لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ الأَحَدُ الصَّمَدُ الَّذِي لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ.
🤲🏻 “Аллоҳим, Сендан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқлиги, Ўзинг яккаю ёлғизлигинг, беҳожатлигинг, туғмаган ва туғилмаган ва Сенга ҳеч бир нарса тенг келолмайдиган Зот – Аллоҳ эканингга иймон келтириб сўрайман” деяётганини эшитиб: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, у билан дуо қилса, дуоси ижобат бўладиган ва у билан сўраса, бериладиган Аллоҳнинг улуғ исмлари билан сўради”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

🗣️ Ўқилиши: Аллоҳумма инний асалука бианний ашҳаду аннака анталлоҳу лаа илаҳа иллаа анта ал-аҳаду ас-сомаду аллазий лам ялид ва лам юлад ва лам якунлаҳу куфуван аҳад.

#duo #дуо #Alloh #ijobat

🟢 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
✍️ @quddussharif

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

🌙 ИСЛОМИЙ ФИҚҲ АКАДЕМИЯСИ ҚАНДАЙ НУФУЗГА ЭГА?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мусулмон дунёсида катта мақомга эга бўлган Исломий фиқҳ академиясига қабул қилинганлари ҳақида олдин хабар берган эдик.

📋 Таъкидлаш керакки, ушбу эътироф Муфтий ҳазратлари фаолиятлари давомидаги учинчи нуфузли ташкилотга қабул қилинишларидир. Аввал Халқаро мусулмон уламолари кенгаши, Мусулмон донишмандлар кенгаши аъзоликларига қабул қилинганлари ҳақида маълумот берган эдик.

📝 Муҳтарам мухлисларга, Исломий фиқҳ академиясининг тузилиши, мақсад ва вазифалари ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

🟢Исломий фиқҳ академияси – Ислом олами уюшмаси (Робитат ал-олам ал-исломий)га қарашли Ислом дунёсининг таниқли фақиҳ ва етук уламоларидан ташкил топган мустақил, юридик мақомга эга бўлган нуфузли илмий ташкилотдир.

📍Академия 1977 йил 10 декабрда ташкил этилган. Унинг қароргоҳи Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган.

Академиянинг мақсадлари:
🟢 Исломий фиқҳнинг эътироф этилган манбаларидан бутун дунё мусулмонлари дуч келаётган замонавий муаммолар, таҳдидлар ва юзага келаётган долзарб муаммоларга оид ҳукмларни ишлаб чиқиш;

🟢 Ислом фиқҳининг кенг қамровлилигини ва унинг мусулмонлар олдида турган масалаларни ҳал қилишдаги аҳамиятини кўрсатиш;

🟢 Ислом фиқҳий меросини тарғиб қилиш ва қайта талқин қилиш, атамаларига аниқлик киритиш ҳамда уни давр тили, тушунчаларига мослаштириш;

🟢Исломий фиқҳ соҳасидаги илмий тадқиқот ва изланишларни рағбатлантириш, ишлаб чиқилган фиқҳий тадқиқотлар, ечимларни оммалаштириш.

⚡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


#safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

#МУСЛИМШОШ_ХАБАРНОМАСИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллигида 2024-йил 1-апрельдан 15-апрельгача бўлган давр давомида бўлиб ўтган воқеалар ҳақида.

✅ Улашинг |
@quddussharif

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

НАМОЗИМ ДУРУСТ БЎЛГАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Чўнтагимда суюқ нажосат теккан қоғоз борлиги эсимда йўқ намоз ўқиб қўйибман. Энди мени намозим дуруст бўладими ёки йўқ?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кишининг кийимига ёки чўнтагидаги нарсага теккан нажосат кам бўлса ва билмасдан намоз ўқиб қўйса, намози дуруст бўлади. Агар нажосат кўп бўлса, ўқилган намозни қайта ўқиш керак. Камлик миқдори - қуюқ нажосатларда 4,25 граммдан ва суюқ нажосатларда катта танга кенглиги миқдоридан ортиқ бўлмаслиги билан белгиланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @quddussharif

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

#Шаввол #Рўза

❓Шаввол рўзасини қазо ниятда тутса бўладими?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Янгиҳаёт туман “Қуддус-Шариф” жоме масжиди имом ноиби


Манба: Fatvo.uz

🟢 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
✍️ @quddussharif

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

#Жума_муборак!

Жума муборак Азиз диндошим!

🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

ЙИРТИҚ МАҲСИГА МАСҲ ТОРТСА БЎЛАДИМИ?

#савол_жавоб
#таҳорат
#маҳсига_масҳ_тортиш

74-савол: Ассалому алайкум саволим шуки озгина йиртиқ 0.5см булса масҳ тортса буладими рахмат

Жавоб: Ва алайкум ассалом. Маҳсидаги йиртиқдан оёқнинг учта кичик бармоқлари ёки кўпроғи кўриниб турса, унга масҳ тортиб бўлмайди. Битта маҳсида бир нечта йиртиқлар бўлса ва уларни (фаразан) жамлаганда уч бармоқ кўрингудек катталикда бўлса, унга масҳ тортиб бўлмайди.
Битта маҳсидаги йиртиқлар жамланади, иккита маҳсидаги йиртиқлар жамланмайди. Валлоҳу аълам. Валлоҳу аълам.

🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif
Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

2-Жумод-ул-аввал 1442 ҳижрий
17-Декабрь 2020 милодий
Пашанба куни

🕌 ⏰ Тонг - 06:19
🕌 ⏰ Қуёш - 07:43
🕌 ⏰ Пешин - 12:24
🕌 ⏰ Аср - 15:14
🕌 ⏰ Шом - 16:57
🕌 ⏰ Хуфтон - 18:18

"Қуддус-Шариф" ж/м да намоз ўқилиш вақтлари

🕌 ⏰ Бомдод - 06:50
🕌 ⏰ Пешин - 13:00
🕌 ⏰ Аср - 15:20
🕌 ⏰ Шом - 17:00
🕌 ⏰ Хуфтон - 18:25

🕌 📚 "Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси, 103-оят).

🕌 📚 "Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир".
(Ҳадис).

🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

ТАҲОРАТНИ БУЗУВЧИ НАРСАЛАР

#фиқҳ
#таҳорат

42. Бавл (сийдик) ёки мазий жинсий олатдан чиқсаю олатни бошини ёпиб турган теридан чиқиб кетмаса* ҳам таҳорат синади.
(*Изоҳ: Бу ҳолат хатна (суннат) қилинмаган кишиларда содир бўлиши мумкин).
43. Бир киши аёлни ушлаганда ёки аёл ҳақида хаёл қилганда жинсий аъзосидан сув келса таҳорати синади.
44. Эркакнинг закари аёлнинг андомига тегса ва ўртада тўсувчи нарса (кийим) бўлмаса, жинсий аъзоларидан бирор нарса чиқса ҳам, чиқмаса ҳам, ҳар иккисининг таҳорати синади.
45. Бирор шахснинг ортидан тўғри ичаги чиқиб кетса, унинг таҳорати синади. Бу ҳолатда ичагининг ўзи қайтиб кирса ҳам, ёки бир нарса билан жойига қайта киргизилса ҳам фарқи йўқ.
46. Маний (сперма) чиқиши билан таҳорат синади, маний хоҳ шаҳват билан* чиқсин ёки шаҳватсиз чиқсин фарқи йўқ. Агар оғир нарса кўтариши ёки баланд жойдан йиқилиши сабабли маний чиқса, таҳорати синади*
(*Изоҳ: маний шаҳват билан ажралиб, отилиб чиққанда таҳорат синиши билан бирга ғусл ҳам вожиб бўлади. Маний белдан ажралаётганда ҳеч қандай шаҳватсиз бўлса, масалан оғир кўтариш ва йиқилиш каби сабаблар билан чиқса, фақат таҳорат синади, лекин ғусл вожиб бўлмайди).

(Шайх Ашраф Али Таҳонавийнинг “Ал-мухтасар фил-фиқҳил ҳанафий” китоби асосида).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!! @quddussharif

Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

#Обуна_2021

1️⃣ ИСЛОМ НУРИ📚
2️⃣ МЎМИНАЛАР📚
3️⃣ ҲИДОЯТ📚

ТЕЛ: (71)-240-18-56, (99)-877-20-31, (90)-970-46-41

ОБУНА БЎЛИНГ!

🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

29-Роби-ус-соний 1442 ҳижрий
15-Декабрь 2020 милодий
Сешанба куни

🕌 ⏰ Тонг - 06:18
🕌 ⏰ Қуёш - 07:42
🕌 ⏰ Пешин - 12:23
🕌 ⏰ Аср - 15:14
🕌 ⏰ Шом - 16:56
🕌 ⏰ Хуфтон - 18:17

"Қуддус-Шариф" ж/м да намоз ўқилиш вақтлари

🕌 ⏰ Бомдод - 06:50
🕌 ⏰ Пешин - 13:00
🕌 ⏰ Аср - 15:20
🕌 ⏰ Шом - 17:00
🕌 ⏰ Хуфтон - 18:25

🕌 📚 "Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси, 103-оят).

🕌 📚 "Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир".
(Ҳадис).

🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

​​ Саҳл Тустарийдан: "Агар Аллоҳ бандасини севиб қолса нима қилади?" дея сўрашди. У киши жавоб қилдилар: "Хато қилганда истиғфор айтишга илҳомлантириб қўяди".

Астағфируллоҳа ва атубу илайҳ.

(Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан).

Манзилимиз: @MubashshirAhmad

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

🌐Тошкент ислом институтида халқаро анжуман бошланди

🗣Бугун, 24 апрель куни Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги халқаро анжуман бошланди.

Нуфузли анжуманда диний соҳа раҳбарлари, хорижлик уламолар билан бир қаторда юртимиз олимлари, профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар, таниқли устоз ва имом-хатиблар, талаба-ёшлар ва оммавий ахборот вакиллари иштирок этмоқда.

Икки шўъбага бўлинган ҳолда ўтказиладиган илмий-амалий йиғилишда “Ёш авлодни тарбиялашда Қуръони каримнинг аҳамияти”, "Ислом дини манбаларида Ватан ҳимояси, Имом Бухорий", "Ҳаким Термизийнинг тафсир илми ривожида тутган ўрни", "Бузғунчи оқимлар томонидан Қуръони карим оятларини нотўғри талқин қилиниши" каби йигирмадан зиёд муҳим мавзулардаги маърузалар тингланади ва муҳокама қилинади.


Мазкур халқаро анжуман ишига доир тафсилотларни ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.

🟢 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
✍️ @quddussharif

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ИСЛОМ ОЛАМИ УЮШМАСИ ОЛИЙ КЕНГАШИГА АЪЗО БЎЛДИЛАР

Бугун, 23 апрель куни Саудия Арабистони пойтахтида энг нуфузли ташкилот ҳисобланган Ислом олами уюшмаси Олий Кенгашнинг 46-йиғилиши бўлиб ўтди.

🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ислом олами уюшмаси Олий Кенгаши аъзолигига қабул қилинганлари тўғрисида ушбу йиғилишда қарор қилинди. Ушбу аъзолик Муфтий ҳазратлари фаолиятлари давомидаги тўртинчи йирик ташкилотга аъзо бўлишларидир. Булар – Халқаро мусулмон уламолари кенгаши (Қатар), Мусулмон донишмандлар кенгаши (БАА), Исломий фиқҳ академияси (Саудия Арабистони) ва Ислом олами уюшмаси Олий Кенгаши (Саудия Арабистони) кабилардир.


📍 Риёз шаҳрида бўлиб ўтган халқаро анжуманда Саудия Арабистони, Миср Араб Республикаси, Бирлашган Араб Амирлиги, Кувайт, Қатар, Туркия, Малайзия, Индонезия каби давлатлардан келган вазирлар, таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда халқаро исломий ташкилотлар етакчилари иштирок этди.

🟢 Анжуманда бутун жаҳонда тинчлик-осойишталикни қарор топтириш, хусусан, Фаластин ва Ғазо минтақасидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш, ислом уммати бирлигига эришиш, айрим мусулмон мамлакатларидаги нохуш ҳолатларни ислоҳ қилиш, Роҳинжа мусулмонларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, диний рамзларнинг таҳқирланиши, айниқса, Қуръони каримни ёқиш каби ҳолатларга мутлақо йўл қўймаслик ва исломофобия хатти-ҳаракатларининг олдини олиш каби ўта муҳим масалалар муҳокама қилинди...


⚡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#xushxabar #safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

🌙 Уммат саодати йўлидаги зиёрат ва мулоқотлар

🗣 Бугун, 22 апрель куни Риёз шаҳрида бўлиб ўтаётган Исломий фиқҳ академиясининг 23-давра йиғилиши ўз ишини якунлади. Анжуман якунида тегишли қарорлар қабул қилинди, иштирокчилар миннатдорлик сўзларини изҳор этдилар ва уламолар ўртасида ўзаро мулоқотлар бўлиб ўтди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари дунё мамлакатларидан келган таниқли уламолар, машҳур муфтийлар ва халқаро ташкилотлар етакчилари билан учрашдилар.

Жумладан:
🟢Саудия Арабистони Қироллик Девони маслаҳатчиси Шайх Абдуллоҳ бин Сулаймон ал-Манийъ;

🟢Саудия Арабистони Жидда шаҳридаги Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги Халқаро Ислом фиқҳи академияси раиси Доктор Қутб Мустафо Сану;

🟢Ислом олами уюшмаси ҳузуридаги Исломий фиқҳ академияси Бош котиби Шайх Доктор Абдураҳмон бин Абдуллоҳ аз-Зайд;

🟢Миср Араб Республикаси муфтийси Шайх Доктор Шавқий Иброҳим Аллом;

🟢Мавритания Фатво ва шикоятлар бўйича Олий кенгаш раиси Шайх Доктор Исламу Валад Саййид ал-Мустафо;

🟢Ироқ фиқҳ академияси раиси Шайх Доктор Аҳмад Ҳасан ат-Тоҳа;

🟢Сербия давлати муфтийси Шайх Мустафо Юсуф Сабаҳич;

🟢Словения давлати Бош муфтийси Шайх Нузт Бурич;

🟢Гонконг давлати муфтийси Шайх Муҳаммад Аршад;

🟢Албания давлати Бош муфтийси Шайх Буяр Сабаҳю кабилар билан суҳбат қурилди.

🟢Самимий мулоқотлар чоғида дин пешволари конференция юқори даражада ташкил этилгани ҳақида сўз юритиш баробарида халқаро анжуманда муҳокама қилинган муҳим масалалар, билдирилган таклифлар таҳсинга лойиқ экани ҳамда уларни амалиётга жорий этиш катта самара беришини қайд этдилар. Шунингдек, ҳозирги кунда мусулмон уммати олдида турган долзарб муаммолар, келгусидаги истиқболли режалар тўғрисида фикр алмашдилар.


💬Эртага, 23 апрель куни Муфтий ҳазратлари Саудия Арабистони пойтахти Риёз шаҳридаги бўлиб ўтадиган Ислом олами уюшмаси Олий Кенгашининг 46-йиғилишида иштирок этадилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#safar #muftiy
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

🗣Хушхабар: Муфтий ҳазратлари Исломий фиқҳ академияси аъзолигига қабул қилиндилар

Шу йил 20 апрель куни Саудия Арабистони пойтахтида Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академиясининг 23-давра йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу Кенгаш аъзолигига қабул қилинганлари эълон қилинди.

Исломий фиқҳ академияси Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ушбу нуфузли академия аъзолигига қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилди.


🌙 Унда иштирок этаётган дунёнинг етакчи уламолари Муфтий ҳазратларини ушбу мартаба билан қутлаб, Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни юқори баҳоладилар.

🟢 Шу ўринда айтиш ўринлики, охирги йилларда Диний идоранинг мусулмон дунёси билан алоқалари ривожланиб, турли йўналишларда муносабатлар йўлга қўйилди. Айниқса, халқаро ташкилотлар билан амалий ҳамкорлик ўрнатилди, турли давлатлар диний идоралари билан меморандумлар имзоланди, хориждаги илмий конференциялар, Қуръон мусобақалари ва кўргазмаларда вакилларимиз фаол иштирок этмоқда.

🏷Таъкидлаш керакки, шу пайтга қадар ҳам Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Халқаро мусулмон уламолари кенгаши ва Мусулмон донишмандлар кенгаши аъзоси сифатида нуфузли тадбирлардаги ташаббуслари мусулмон дунёси томонидан қўллаб-қувватланмоқда...

⚡️Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

🕌ЯНГИ ТАЙИНЛОВЛАР АМАЛГА ОШИРИЛДИ

Масжидларнинг ҳам маънавий, ҳам моддий жиҳатдан обод бўлишида имом-хатибларимизнинг алоҳида ўрни бор. Чунки имом-домлалар Аллоҳнинг уйларини обод этиб, намозхонларнинг маърифати юксалишига хизмат қилади.
Бугун пойтахтимиз масжидларида тайинловлар амалга оширилди.
Шу пайтгача Яшнобод туманидаги «Aл-Ҳудайбия» жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган Муродуллоҳ Хуназаров тумандаги «Холид ибн Валид» жоме масжидига имом-хатиб этиб тайинланди.
Шунингдек, шу пайтгача Сергели тумани «Иттифоқ» жоме масжиди имом ноиби бўлиб ишлаб келаётган Нўъмонхўжа Ҳамидов Яшнобод туманидаги «Aл-Ҳудайбия» жоме масжиди имоми вазифасида иш бошлади.
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Эргашали домла Рустамов мазкур масжидларга ташриф буюриб, янги тайинланган имомларни жамоатга таништирди.
Аллоҳ таоло янги тайинланган имомларнинг ишларига муваффақиятлар ато этсин.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

ВИТРНИ ИККИ РАКАТ ЎҚИБ ТУГАТИБМАН
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен витр намозини ўқиб туриб чалғиб иккинчи ракатда намозни тугатиб қўйдим. Шундай ҳолатда витрни қайта ўқишим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар икки ракат билан намозни тугатиб қўйган бўлсангиз, витрни қайта ўқийсиз. Аммо иккинчи ракатни ўқиб салом бераётиб учинчи ракат эсга тушса, дарҳол учинчи ракатга туриб, намозни давом эттириш мумкин. Бу ҳолатда намоз бузилмайди. Намоз охирида саждаи саҳв қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @quddussharif

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

#РАМАЗОН_ҲАЙИТИ_2024
#ВИДЕО_РОЛИК

🤲Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакили, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусовнинг Рамазон ҳайити табриклари (2024 йил 10 апрель)

🟢 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
✍️
@quddussharif

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

3-Жумод-ул-аввал 1442 ҳижрий
18-Декабрь 2020 милодий
Жума куни

🕌 ⏰ Тонг - 06:20
🕌 ⏰ Қуёш - 07:44
🕌 ⏰ Пешин - 12:25
🕌 ⏰ Аср - 15:15
🕌 ⏰ Шом - 16:57
🕌 ⏰ Хуфтон - 18:18

"Қуддус-Шариф" ж/м да намоз ўқилиш вақтлари

🕌 ⏰ Бомдод - 06:50
🕌 ⏰ Пешин - 13:00
🕌 ⏰ Аср - 15:20
🕌 ⏰ Шом - 17:00
🕌 ⏰ Хуфтон - 18:25

🕌 📚 "Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси, 103-оят).

🕌 📚 "Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир".
(Ҳадис).

🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

https://bit.ly/3ml7PP2

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

Қуръон - қалблар шифоси

🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif

Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

#Сарҳисоб
#ФОТО_ЛАВҲА

ЮТУҚ ВА КАМЧИЛИКЛАР ЎЗИМИЗНИКИ,
ЯНГИ МАРРАЛАРГА ИНТИЛАЙЛИК!

Халқимизда бир эзгу одат шаклланган: йил поёнида ортга бир қур назар ташлаб, амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш, йўл қўйилган хато-камчиликлардан тўғри хулоса чиқариб, янги йилга янги-янги режалар билан кириб бориш – муваффақиятларга чорлайди.
Бугун, 2020 йил 15 декабрь куни Чилонзор туманидаги “Шайх Мухаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” мажмуасининг мажлислар залида “Тошкент шаҳар имом-хатибларининг йил давомида амалга оширган ишлари сарҳисоби, ютуқлар ва камчиликлар, келгуси йилда амалга ошириладиган вазифалар” юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йил якунларига бағишланган йиғилишга .....

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН..........
——————-📷🎞📷🎞📷🎞📷—————

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇 👇 👇 👇
Telegram |Facebook | Instagram | YouTube

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 t.me/Vakillikuz 👈

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

ЖАННАТ ВА ДЎЗАХ, ҲИДОЯТ ВА ЗАЛОЛАТ

#ақида
#Фиқҳул_акбар_китоби

МАТН:
وحوضُ النبيِّ صلى اللهُ تعالى عليهِ وسلمَ حقٌ، والجنةُ والنارُ مخلوقتانِ اليومَ لا تفنيانِ أبدًا، واللهُ تعالى يهدِي منْ يشاءُ فضلاً منهُ، ويُضِلُّ منْ يشاءُ عدلاً منهُ، وإضلالُهُ خِذلانُهُ، وتفسيرُ الخِذلانِ: أنْ لا يوَفِّقَ العبدَ إلى ما يرضاهُ منْهُ، وهوَ عدلٌ منهُ، وكذا عقوبةُ المخذولِ على المعصيةِ. ولا نقولُ: إنَّ الشيطانَ يسلُبُ الإيمانَ مِنْ عبدِهِ المؤمنِ قهرًا وجبرًا، ولكنْ نقولُ: العبدُ يدَعُ الإيمانَ فإذا ترَكَهُ فحينئذٍ يسلبُهُ منهُ الشيطانُ.
"Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг (Кавсар) ҳовузи ҳақдир. Жаннат ва дўзах бугунги кунда бор-яратилган, улар ҳеч йўқ бўлмайдилар. Аллоҳ таоло хоҳлаган кишисини ўзининг фазли билан ҳидоят қилади, хоҳлаганини адолати билан адаштиради. Адаштириши – ёрдамсиз қолдиришидир. Ёрдамсиз қолдириши – бандани ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ қилмаслигидир. Ёрдамсиз қолдириш ва ёрдамсиз қолдирилганнинг гуноҳига жазо бериши Аллоҳ таолонинг адолатидандир. Шайтон мўмин банданинг имонини мажбуран қаҳр билан суғуриб олади, демаймиз. Лекин, банда имондан воз кечади ва тарк қилади, шунда шайтон ундан имонни тортиб олади, деймиз". Тавфиқ Аллоҳдан.

(“Фиқҳул акбар” китоби, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан ўғли Ҳаммод ривоят қилган).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@quddussharif

Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

Қуръон - қалблар шифоси

🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif

Таклиф, мулоҳазалар ва диний саволлар учун @sharof_sheykx

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

#Обуна_2021

1️⃣ ИСЛОМ НУРИ📚
2️⃣ МЎМИНАЛАР📚
3️⃣ ҲИДОЯТ📚

ТЕЛ: (71)-240-18-56, (99)-877-20-31, (90)-970-46-41

ОБУНА БЎЛИНГ!

🕌 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @quddussharif

Читать полностью…

Quddus-Sharif diniy kanali

- Мен фақат Қуръон ва Суннатга амал қиламан.
- Қуръондан нечта оят ва Суннатдан нечта ҳадисдан ҳукм олиш мумкин?
- Билмайман.
- Қуръонда 500 атрофида ҳукм оятлари бор. Ибн Қаййимга кўра, ҳукмлар усули 500 ҳадис атрофида айланади. Батафсил ҳукмлар эса қарийб 4000 ҳадисдан олинади. Энди айтчи, инсонлар шариатдан билиши керак бўлган масалалар қанча?
- Билмайман.
- 1 200 000 (бир миллион икки юз мингта) атрофида. Ана шу ададга Қуръон ва Суннатдан юқорида саналган далилларга мурожаат қилинади. Табиийки, шунча масалага мазкур ададдаги далиллар жуда ҳам камлик қилади. Тўғрими?
- Ҳа.
- Унда ҳамма масалангга Қуръон ва Суннатдан далил тополмас экансан. Энди нима қиласан?
- Эээ билмайман.
- Билиб қўй. Энди уммат фуқаҳоларининг даври бошланади. Улар далили бўлмаган миллиондан ошиқ масалани ўзларича ва нафсларига эргашган ҳолда ҳал қилмай, озгина ададдаги ҳукм олинадиган оят ва ҳадисларга қайтаришади. Яъни, қиёс қилишади. Қиёс шариатдаги учинчи далил ҳисобланади. Усул илмини ўқисанг, бошқа далилларни ҳам кўрасан. У далилларнинг ҳаммаси Қуръон ва Суннат атрофида айланади. Уқдингми?
- Сал тушунгандай бўляпман. Усул илми нима?
- Жим бўл! Энди ҳолатингни тушунтираман. "Мен фақат Қуръон ва Суннатга амал қиламан", дейишинг билан икки катта хатога йўл қўймоқдасан. 1. Фуқаҳолар (масалаларни шариат далилларидан оладиган олимлар) бошлиқ бутун умматга сурбетларча туҳмат қиляпсан. Гўё фақат мен Аллоҳ ва Расулининг айтганини қиляпман, деб. 2. Ўзингнинг ўта жоҳил инсон эканингни кўрсатиб қўймоқдасан.

У елкасини ичига тиққан кўйи мўлтираб қараб турарди...

Бундайларнинг аксари эса қуйидагича ўтиради...👇

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=104886501010302&id=102986261200326

Манзилимиз @MubashshirAhmad

Читать полностью…
Subscribe to a channel