quranuz_kanali | Unsorted

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Subscribe to a channel

QURAN.UZ

Қуръон ёдлашдаги самарали услублар

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#фойдали #қўлланма

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръон тиловат қилаётганда, ўқувчининг қалбига Қуръон хитобларининг етиб бориши, таъсирлантириши Аллоҳнинг бир неъматидир.

У тилининг ўзида қолиб кетмайди, балки амал қилишга ундайди. Ёки унинг асорати кўзёшида намоён бўлади. Ёки гуноҳни тарк қилишга олиб келади. Ёки тоатни бажаришга чорлайди.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Quran.uz хатмона кемаси 210 та хатмона билан манзилга етди!

Quran.uz ҳар ҳафта сиз азиз Қуръон шайдолари билан хатмона қилишни бошлаган ва ўтган ойда 202 та хатмона якунланиб бағишланган эди. Алҳамдулиллаҳ, бу ой давомида ҳам 210 та хатмона йиғилди. Ушбу хатмоналар бугун, шом намозидан сўнг Quran.uz youtube саҳифасида жонли эфир орқали якунланиб бағишланади.

Хатмоналарда қатнашган барча азизларимиз ҳаққига дуо қилиб бағишлаб бериш учун Устоз Aбдуҳаким қори Матқулов таклиф қилинганлар. Жонли эфир орқали кузатишга имконияти бўлмаганлар учун алоҳида видеосини жойлаб қўямиз.

👉🏻 Янги хатмоналарда қатнашиш учун линк:
/channel/+BgXxzxK8CgNkZjQy

Аллоҳ ушбу қилаётган хатмоналаримизни қабул қилсин!

#Хатмона #якунлаш

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ أَنِّي أَشْهَدُ أَنَّكَ أَنْتَ اللَّهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ الأَحَدُ الصَّمَدُ الَّذِي لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен сендан сўрайман. Албатта, мен Сенинг Аллоҳ эканлигингга, Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқлигига, Сенинг Аҳаду Сомадлигингга, туғмаган ва туғилмаган ҳамда тенги йўқ зот эканлигингга шаҳодат келтираман».

Абдуллоҳ ибн Бурайдадан, у киши оталаридан (розияллоҳу анҳумо) бундай ривоят киладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг «Аллоҳим! Мен сендан сўрайман. Албатта, мен Сенинг Аллоҳ эканлигингга, Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқлигига, Сенинг Аҳаду Сомадлигингга, туғмаган ва туғилмаган ҳамда тенги йўқ зот эканлигингга шаҳодат келтираман» деганини эшитиб: «Батаҳқиқ, Аллоҳдан у билан сўралса берадиган ва дуо қилинса, ижобат қиладиган исм ила сўрадинг», дедилар».
(Сунан эгалари ривоятлари)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

БАА Қуръон мусобақасига рўйхатдан ўтиш бошланди

Қизиқувчилар 2023-йилги миллий Қуръон мукофотига ёзилишлари мумкин. Рўйхатдан ўтишнинг охирги муддати 16-февраль, дея маълум қилди бошқарма, танловнинг якуний босқичи эса 24-апрелдан 12-майга қадар шахсан ўтказилади.

Даъвогарлар Қуръони Каримни тўлиқ ёд олиш ва тиловат қилиш ҳамда Муқаддас Китобнинг 20 жузини ёд олиш ва тиловат қилиш каби 9 та йўналиш бўйича беллашадилар.

Мусобақаларда мактаб ўқувчилари, кафедрага тегишли бўлмаган Қуръон институтлари аъзолари ва кафедрага қарашли Қуръон марказлари аъзолари каби бешта гуруҳ иштирок этади. Ғолиблар 5 000 дан 50 000 БАА дирҳамигача бўлган пул мукофотларига эга бўладилар.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Бир кун келиб: «Қуръон Абу Лаҳабни жуда ёмонлаб тасвирлаган, мушриклар у даражада ёмон кимсалар бўлишмаган. Ҳозирда мусулмонлик даъвосини қилаётганларни кўпидан, Фиръавн анча иймонлироқ бўлган», деб айтишларидан қўрқаман.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Нур сураси 1-20 оятлар

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#қироат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Бандликми ёки маҳрумлик?

Баъзилар, бандман деган баҳона билан Қуръонга озгина вақт ҳам ажратишмайди. Лекин ейиш, ухлаш, кўнгилхушлик қилиш ва ижтимоий тармоқларда банд бўлиш уларни чалғитмайди. Балки бу нарсаларга энг муҳим вақтларини сарф қилишади. Шубҳасиз бу улкан маҳрумликдир.
Аллоҳга қасамки, саодат Қуръон билан ҳамнафас бўлишдадир.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ إِلَهًا وَاحِدًا أَحَدًا صَمَدًا، لَمْ يَتَّخِذْ صَاحِبَةً وَلَا وَلَدًا، وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига, Унинг Ёлғизлигига, Унинг шериги йўқлигига, Яккаю ягона илоҳлигига, Сомадлигига, хотин ва фарзанд тутмаганлигига ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган‎лигига гувоҳлик бераман».

Тамийм ад-Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўн марта «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, илаҳан ваҳидан, аҳадан сомадан, лам яттахиз соҳибатан, ва лаа валадан, ва лам якун лаҳу куфуван аҳадун» деса, Аллоҳ унга қирқ миллион ҳасана ёзади», дедилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Бир киши таксига минди. Машинага ўтиргач, радиода Қуръон тиловатини эшитиб: «Бирор ким ўлганми?» деди. Шунда ҳайдовчи: «Ҳа, менинг сенинг қалбинг», деб жавоб берди.

«…У – зикр ва очиқ-ойдин Қуръондан ўзга нарса эмас. Тирик бўлган шахсларни огоҳлантириш ва (азоб) сўзини ҳақ қилиш учундир» (Ясин сураси, 69-70 оятлар).

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Савол_жавоб

Ҳадисни тушунмадим

Савол:
Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қуръон хусусида талашиб тортишиш куфрдир» деган эканлар, шунга тушунмадим?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қуръон борасида тортишманглар, чунки у борасида тортишиш куфрдир» деганлар. Яна бир ҳадисда «Қуръон борасида тортишманглар, Аллоҳнинг каломини баъзисини баъзиси билан ёлғонга чиқарманглар» дейилган. Қуръоннинг ҳар бир ояти мутавотир хабар билан собит бўлган. Кимдир Қуръондаги оятни «бу оят эмас» деса кофир бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Шинқийтий роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Токи тун ярмида уйғониб машғул бўлмагунича, (ёд олишга киришган қорининг) қалбидан Қуръон мустаҳкам жой олмайди, уни ёд олиши осонлашмайди ва маъноларини англаши енгил бўлмайди».

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Оли Имрон сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(1-қисм)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اقْسِمْ لَنَا مِنْ خَشْيَتِكَ مَا يَحُولُ بَيْنَنَا وَبَيْنَ مَعَاصِيكَ، وَمِنْ طَاعَتِكَ مَا تُبَلِّغُنَا بِهِ جَنَّتَكَ، وَمِنَ اليَقِينِ مَا تُهَوِّنُ بِهِ عَلَيْنَا مُصِيبَاتِ الدُّنيَا

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Бизга Ўзингдан қўрқишдан биз билан маъсиятларинг орасини тўсадиганини, тоатингдан бизни у ила жаннатингга етказадиганини, қаттиқ ишончдан у билан бизга дунё мусибатларини енгил қиладиганингни бергин».

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига ушбу дуоларни қилмасдан мажлисдан туришлари кам бўлар эди: «Аллоҳим! Бизга Ўзингдан қўрқишдан биз билан маъсиятларинг орасини тўсадиганини, тоатингдан бизни у ила жаннатингга етказадиганини, қаттиқ ишончдан у билан бизга дунё мусибатларини енгил қиладиганингни бергин».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръон тиловатига вақт топа олмай баҳона қидирадиган одамларга ушбу сўзлар доимо кўз ўнгингизда турсин: «Қуръон нимаики нарсага аралашса, унга барака олиб киради».

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

210 та хатмона бағишлови бошланди👇🏻👇🏻👇🏻

https://youtube.com/live/qNpDM_PsTbM?feature=share

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Қуръони Карим дарслари (13-дарс). Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Қуръон (давоми)

Аллоҳ таоло Ўз хитобини тўғридан-тўғри Расулига қаратмади, балки ояти каримада улар қилмаган иш фидядан кўра улуғроқ иш экани, набийлардан бири бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан бундай хато содир бўлиши тўғри эмаслиги учинчи шахс сийғасида эслатилди:

«Набий учун ер юзида забардаст бўлмагунича асирлари бўлиши тўғри эмас эди. Сизлар дунёнинг ўткинчи нарсасини ирода қиласизлар. Аллоҳ эса охиратни ирода қиладир. Ва Аллоҳ ўта из-затлидир, ўта ҳикматлидир. Агар Аллоҳнинг олдиндан ёзгани бўлмаганида, олган нарсаларингиз туфайли сизга улкан азоб етар эди» (Анфол сураси, 67-68-оятлар).

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръонни унутганларнинг қиёматдаги ахволи

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Тоҳа» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Аҳзоб сураси 56-оят
Аҳмад Хедр қироати

2. Моида сураси 118-119 оятлар
Аҳмад ан-Нуфайс қироати

3. Оли Имрон сураси 200-оят
Башар Салом қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ҳамма билиши керак бўлган дуо

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Тоҳа» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ الْحَلِيمُ الْكَرِيمُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ سُبْحَانَ اللَّهِ رَبِّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Мен сенга, агар сен мағфират қилинган бўлсанг ҳам уни айтсанг, Аллоҳ мағфират қиладиган калималарни ўргатиб қўяйми? «Лаа илаҳа иллаллоҳул ъалиййул ъазийм. Лаа илаҳа иллаллоҳул ҳалиймул карийм. Лаа илаҳа иллаллоҳу, Субҳаналлоҳи роббил ъаршил ъазийм. Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн», дедилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(54-қисм)

Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).

#энг120та

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қиёматда кимлар гапира олмайди?

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Тоҳа» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ëш қори Маҳмуд Киркукидан гўзал тиловат

Аллоҳим бизларнинг зурриётларимиздан ҳам шундай қори ва қорияларни чиқарсин!

#нодир_қироатлар

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Мусо алайҳиссалом қиссаси

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Тоҳа» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ягонадир, Унинг шериги йўқдир. Мулк Унга хос, ҳамд ҳам Унга хос. У ҳар бир нарсага қодирдир».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кунда юз марта «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр» деса, бу унинг учун ўнта қулни озод қилишга баробар бўлади, унга юзта ҳасана битилади ва ундан юзта ёмонлик ўчирилади. Бу унга шу кунда шайтондан сақлаш бўлади. Ўша ҳол кеч киргунча давом этади. Биров ундан кўра афзал нарса қила олмайди. Илло, ким ўшандан кўпроқ қилган бўлсагина, кўпроқ савоб олиши мумкин», дедилар».
(Икки шайх ва Термизий ривоятлари)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Раҳбарлар жамоа билан бирга бўлиши керак

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Тоҳа» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Қуръони Карим дарслари (12-дарс). Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Қуръон

Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ ҳузуридаги заиф инсон сифатида, у Зотдан ёрдам сўрайдиган, ҳидоят ва мағфират тилайдиган, нимага буюрса, бўйсунадиган, баъзан шиддатли итобларни қабул қиладиган шахс сифатида тасвирланган оятларни тиловат қилса, қалбининг тўрида виждоний файзни топади. Холиқнинг сифати билан махлуқнинг сифати, Холиқнинг Зоти билан махлуқнинг зоти ҳамда Холиқнинг услуби билан махлуқнинг услуби орасида бениҳоя фарқ борлигига қаноат ҳосил қилади. 

Дарҳақиқат, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръондаги суратлари итоаткор қулнинг суратидир. У зот алайҳиссалом агар исён қилсалар, Роббиларининг азобига учрашдан қўрқадилар, У Зотнинг ҳудудларини лозим тутадилар, раҳматидан умид қила-дилар. Аллоҳнинг Китобидан бирор ҳарфни ўзгартириб қўйишдан мутлақ ожиз эканликларини эътироф этадилар.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Аҳзоб сураси 56-оят
Юсуф Холаф қироати

2. Юнус сураси 9-оят
Раъд ал-Курдий қироати

3. Зумар сураси 36-оят
Аҳмад Шафи қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Жаннатга гуноҳдан покланмаган инсон кирмайди

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Тоҳа» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel