Сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратган
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Рум» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
1. Анфол сураси 29-оят
Солиҳ ал-Будайр қироати
2. Марям сураси 95-96 оятлар
Абдурроҳман Моссад қироати
3. Анбиё сураси 35-оят
Юсуф Айдарус қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Рум ва Форслар ўртасидаги уруш
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Рум» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кишига қабрида келинади. Агар боши томонидан келса, (ҳаётлик чоғида қилган) Қуръон тиловати уни даф қилади, кетказади. Агар қўли томонда келса, (ҳаётлик чоғида қилган) садақа уни даф қилади кетказади. Агар оёқ томонидан келса, унинг (ҳаётлик чоғидаги) масжидларга юриши даф қилади, кетказади».
Табаронийнинг «Авсат»даги ривояти
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
289 та хатмонанинг бағишловидан фотолавҳа
Хатмоналарда қатнашган барча азизларимиз ҳаққига «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид дуо қилиб бағишлаб бердилар.
👉🏻 Youtube oрқали кўриш
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Муҳсин ким?
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Анкабут» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Юнус сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(2-қисм)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Жума - ибодат кунидир!
У кунлар ичида гўёки Рамазон ойи каби, ундаги дуо ижобат қилинадиган соат эса Рамазондаги қадр кечаси кабидир.
Жуманинг хайри сизга бўлсин😊
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#мақола
Қуръони Карим дарслари (37-дарс). «Сабаби нузул» илмининг фойдалари (давоми)
2. Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:
«Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳнинг шиорларидандир. Ким Байтни ҳаж ёки умра қилса, унга икковлари ўртасида саъй қилиши гуноҳ эмас» (158-оят).
Ушбу ояти кариманинг сиртқи маъносига қараладиган бўлса, кимдир ҳаж ёки умра қилганда Сафо ва Марва орасида саъй қилса, гуноҳ бўлмайди, саъй қилмаса ҳам бўлаверади, деган маъно чиқади. Жумладан, Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳу ҳам худди шундай тушунган. Аммо сабаби нузулни билганидан кейин ҳақиқатни англаб етган.
Урва розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен Оишага:
«Менимча, бир киши Сафо билан Марва орасида саъй қилмаса, зарар бўлмайди», дедим.
«Нима учун?» деди.
«Чунки Аллоҳ таоло: «Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳнинг шиорларидандир. Ким Байтни ҳаж ёки умра қилса, унга икковлари ўртасида саъй қилиши гуноҳ эмас», деган», дедим.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Намоз фаҳш ва мункардан қайтаради
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Анкабут» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Қуръоний дуонинг арабча матни:
رَبِّ هَبْ لِى مِن لَّدُنكَ ذُرِّيَّةً طَيِّبَةً إِنَّكَ سَمِيعُ ٱلدُّعَآءِ
Қуръоний дуонинг маъноси:
«Роббим, менга Ўз ҳузурингдан покиза зурриёт ато қил. Албатта, Сен дуони эшитгувчи, қабул қилгувчи Зотсан».
(Оли Имрон сураси, 38‑оят)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Жазоирдаги қамоқхонада Қуръони Каримни ёд олган маҳбуслар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди
Ушбу мусобақа 13-миллий Қуръон мусобақаси бўлиб, Рамазон ойида Қуръонни тўлиқ ёд олган маҳкумлар орасида ўтказилди. Учта йўналиш бўйича ўтказилган танловда 10 000 дан ортиқ маҳкумлар иштирок этди.
Айни пайтда адлия идоралари танловда юқори ўринларни эгаллаган баъзи маҳбусларни афв этади ёки жазони энгиллаштиради.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Аллоҳдан ўзгани валий тутганлар
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Анкабут» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Инсоннинг дунёга келишидан мақсад
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللَّه
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир».
Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар: «Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир», дер эдилар».
(Термизий ривоят қилган)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Афғонистонлик қори Катара мукофотининг бош мукофотига сазовор бўлди
Катара Маданият қишлоғи жамғармаси Қуръон тиловати бўйича 6-Катара мукофотида биринчи уч ўринни эгаллаган ғолиблар номини эълон қилди.
Биринчи мукофотни афғонистонлик Муҳаммад Ҳасанзода қўлга киритди ва 500 000 ҚР мукофотига сазовор бўлди. Иккинчи ўринни ироқлик Аҳмад Жамол ал-Мансровий қўлга киритди ва 300 000 ҚР билан мукофотланган бўлса, учинчи соврин Абдулраззоқ Ашрафга насиб этди.
Биринчи ўрин соҳиби Муҳаммад Ҳасанзода Қуръон тиловати бўйича Катара мукофотини қўлга киритганлиги, бу мукофотнинг халқаро обрў-эътиборини ҳисобга олган ҳолда, у учун катта шараф эканини айтди. Шунингдек, у мазкур танлов унинг халқаро танловдаги илк иштироки эканлигини таъкидлади.
Иккинчи ўрин соҳиби Аҳмад Жамол ал-Мансровийнинг айтишича, танловнинг финал босқичига йўлланма олганларнинг барчаси ғолибдир. У бу мукофот ташкилотчилиги билан ажралиб туриши, мусобақа босқичлари жуда қийин бўлганлиги, Қуръони Карим тиловатини яхши билмас экан, ҳеч ким ундан ўта олмаслигини таъкидлади.
Учинчи ўрин соҳиби Абдулраззоқ Ашраф барча масъулларга чуқур миннатдорчилигини изҳор этди.
Ўз навбатида, танловнинг ҳакамлар ҳайъати аъзолари олтинчи бўлиб ўтаётган барча араб ва ислом давлатларини ўз ичига олган иштирокчиларнинг ранг-баранглиги билан энг кўзга кўринганини таъкидладилар.
Шайх доктор Аҳмад ал-Маъасровий Қуръон тиловати бўйича Катара мукофоти йилдан-йилга ўсиб бораётганига гувоҳ бўлиб, олтинчи маротаба тақдим этилган мукофот кучли рақобат билан нишонланганини таъкидлади.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Билганлар билан билмаганлар тенг бўладими?!
Кузатувчиларимиз учун яна бир манфаатли суҳбатни тақдим этамиз.
🔥 Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид домла билан таълим олиш мавзусидаги илмий суҳбат премьерасини қарши олинг!
👉 YouTube орқали тўлиқ кўриш
Ушбу илмга бағишланган суҳбат барча йигит-қизлар учун фойдали бўлишига ишонамиз.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Қуръоний дуонинг арабча матни:
رَبَّنَآ ءَامَنَّا بِمَآ أَنزَلْتَ وَٱتَّبَعْنَا ٱلرَّسُولَ فَٱكْتُبْنَا مَعَ ٱلشَّـٰهِدِينَ
Қуръоний дуонинг маъноси:
«Роббимиз, биз сен туширган нарсага иймон келтирдик ва Расулга эргашдик. Энди бизни гувоҳлик берувчилар қаторига ёзгин».
(Оли Имрон сураси, 53‑оят)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръон аҳлига ўттизта хушхабар
(2-хушхабар)
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Кимки агар Аллоҳнинг китобидан бир дона ҳарф ўқиса, бас, унга бир яхшилик ёзилади. Ва бир яхшилик эвазига ўн баробар унинг мислича мукофот бордир! Мен: «алиф лом мим» бир ҳарфдир, демайман. Балки, «алиф» бир ҳарфдир, «лом» бир ҳарфдир, «мим» бир ҳарфдир!»
(Термизий ривоят қилган)
#30хушхабар
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Савол_жавоб
Қуръон тинглаб ухлаб қолса
Савол:
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мeн ишлайман ва кeчга кeлиб сал чарчайман. Ухлашдан аввал Қуръони Карим аудиосини қўйиб эшитиб ётаман, лeкин сал ўтмай ухлаб қоламан. Бу қилаётган ишим Қуръонга нисбатан ҳурматсизлик бўлиб қолмайдими?
Жавоб:
Ва алайкум ассалом! Ҳурматсизлик бўлмайди. «Ҳидоя»нинг соҳиби ўзларининг «Мухторотун навозил» китобида: «Ухлашга ётган киши Қуръон ўқиб ётса жоиз» деганлар. Эшитиш ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Эслатма!
Бугун 285 та хатмона шом намозидан сўнг Quran.uz youtube саҳифасида жонли эфир орқали якунланиб бағишланади.
Хатмоналарда қатнашган барча азизларимиз ҳаққига «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид дуо қилиб бағишлаб берадилар.
Ўтказиб юборманг!
Хатмонада қатнашиш учун манзил 👉 /channel/+BgXxzxK8CgNkZjQy
#Хатмона #якунлаш
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
🌷 Саййидул айём - жума муборак!
Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَنْزِلْهُ الْمَقْعَدَ الْمُقَرَّبَ عِنْدَكَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотни қиёмат куни ҳузурингдаги яқин (муқарраб) мақомга тушир».
Рувайфиъ ибн Собит Ансорий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Ким Муҳаммадга салавот айтганидан кейин: «Аллоҳим, у зотни қиёмат куни ҳузурингдаги яқин (муқарраб) мақомга тушир», деса, (ўша одамга) шафоатим вожиб бўлади».
(Аҳмад, Табароний, Баззор ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Таҳоратда шубҳага тушсангиз…
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Quran.uz хатмона кемаси 285 та хатмона билан манзилга етди!
Quran.uz ҳар ҳафта сиз азиз Қуръон шайдолари билан хатмона қилишни бошлаган ва ўтган ойда 236 та хатмона якунланиб бағишланган эди. Алҳамдулиллаҳ, бу ой давомида ҳам 285 та хатмона йиғилди. Ушбу хатмоналар эртага, шом намозидан сўнг Quran.uz youtube саҳифасида жонли эфир орқали якунланиб бағишланади.
Хатмоналарда қатнашган барча азизларимиз ҳаққига «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид дуо қилиб бағишлаб берадилар.
Бугун ҳам хатмоналар тақсимланмоқда, улгуриб қолинг 👉 /channel/+BgXxzxK8CgNkZjQy
Аллоҳ ушбу қилаётган хатмоналаримизни қабул қилсин!
#Хатмона #якунлаш
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Шайх Халил Ҳусорий ўзининг «Қуръон билан бирга» китобида шундай дейди:
«Қуръон – агар инсон унинг тиловатини ўзига лозим тутар, ўзига яқин дўст ва сирдош ушлар, тиловати ҳаққини адо этар экан, оятлари ва сураларини фаҳмлашга уринар, жумлалари ва калималарини чуқур англашга ҳаракат қилар экан, у ҳолда Қуръон руҳияти ва ҳидояти қалбини тўлдиради. Ҳамда уни улкан ақл, тўғри фикр, фаросат ва зеҳнли, нозик ҳисли ва мусаффо, покиза нафс соҳиби даражасига етказади. Шунингдек, Қуръон тиловати барча яхшиликлар билан келади ва барча ёмонликларни четлатади».
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
1. Юнус сураси 25-оят
Омар Дарвеш қироати
2. Маъариж сураси 15-22 оятлар
Ислом Субҳи қироати
3. Бақара сураси 172-оят
Сауд Шурайм қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Албатта Қуръон намозни ташаттут - ҳаёл бўлиниши, фикр тарқоқлигидан сақлайди. Намоз бўлса, Қуръонни тафаллут - унутилиш, кетиб қолишидан сақлайди.
Доктор Аҳмад Ийсо Маъасровий
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ لَا تَقْتُلْنَا بِغَضَبِكَ وَلَا تُهْلِكْنَا بِعَذَابِكَ وَعَافِنَا قَبْلَ ذَلِكَ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Бизни ғазабинг ила ўлдирмагин ва азобинг ила ҳалок қилмагин. Ундан олдин бизга офият бергин».
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон чақмоқ ва момақалдироқ овозини эшитсалар: «Аллоҳим! бизни ғазабинг ила ўлдирмагин ва азобинг ила ҳалок қилмагин. Ундан олдин бизга офият бергин», дер эдилар».
(Термизий ривоят қилган)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу
Қурра ибн Абу Холид Низол ибн Аммор (ишончли ровий)дан ва у Абу Усмон Наҳдийдан айтади: «Ибн Масъуд бизларга имом бўлиб, шом намозини ўқиб берди. У намозда «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқиди. Унинг овози чиройли ва тартили гўзаллигидан Бақара сурасини ўқишини жуда хоҳладим».
Абу Исҳоқ Алқамадан ривоят қилиб дейди: «Мен Абдуллоҳнинг уйида тунаб қолдим. У ухлади, сўнг туриб, маҳалла масжидида намоз ўқиб бераётган кишидек овозини кўтармасдан, лекин атрофидагилар эшитадиган даражада қироат қилиб, ўқир эди».
Муҳаммад ибн Заквондан ривоят қилинишича, куфалик бир киши: «Мен Абдурроҳман ибн Абдуллоҳ ибн Масъуднинг «Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) Рамазон ойидан ташқари жумадан жумагача Қуръонни қироат қилар эди», деганини эшитдим», деди.
Абдурроҳман ибн Абдуллоҳ ибн Масъуддан, у отасидан ривоят қилади: «У киши Қуръонни Рамазон ойида уч маротаба хатм қилар эдилар».
#Қорилар_ҳаётидан_қиссалар
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook