Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим! Баданимга офият бергин! Қулоғимга офият бергин! Кўзимга офият бергин! Сендан ўзга илоҳ йўқ».
Абдурроҳман ибн Аби Бакрата розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши оталарига: «Эй отажон! Мен сизнинг ҳар куни субҳ кирганда уч марта, кеч кирганда уч марта «Аллоҳумма ъаафиний фий баданий, Аллоҳумма ъаафиний фий самъий, Аллоҳумма ъаафиний фий басорий. Лаа илааҳа иллаа анта» деб қайтараётганингизни эшитаман», деди. «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўшаларни айтиб, дуо қилаётганларини эшитганман. Мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деди».
(Абу Довуд ривояти)
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Оли Имрон сураси 53-54 оятлар
Аҳмад ан-Нуфайс қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти
«Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки тўғри йўлни топсалар», («Бақара» сураси, 186-оят).
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Словенияда бўлиб ўтган Қуръон мусобақаси 1000 дан ортиқ иштирокчини тўплади
Словения пойтахтидаги Ислом маданияти марказида ўтказиладиган ушбу тадбир мамлакатдаги энг муҳим исломий йиғинлардан бири бўлиб, турли ёшдаги талабалар, ота-оналар ва арабшунослик бўйича ўқитувчиларни жалб қилди.
Бу йилги танлов «Қуръон ва суннатда мусулмоннинг ахлоқи» мавзусидаги саккизта йўналиш бўйича ўтказилди. Иштирокчилар Қуръони Каримнинг маълум сураларини ёд олиш, сийрат ва саҳобалар ҳаёти, Ислом арконлари ва одоб-ахлоқи бўйича беллашдилар.
Тадбир ҳар йили Словениядаги Ислом ҳамжамияти томонидан ўтказилади, унда мамлакат бўйлаб 18 та Қуръон ўрганиш марказлари иштирок этади. Бу марказларда ҳар ҳафта Қуръон ёд олиш, Набий алайҳиссалом сийратлари ва ахлоқий таълимотлар бўйича дарслар ўтказилади.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ، لَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَأَنَّ اللهَ قَدْ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳ покдир. Ҳамд Унгадир. Қувват фақатгина Аллоҳдадир. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўладир. У хоҳламаган нарса бўлмайдир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми ила иҳота қилгандир».
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи қизларига эрталаб бўлганда «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ, лаа қуввата иллаа биллаҳ, маа шаа Аллоҳу каана ва маа лам яша` лам якун, аъламу анналлоҳа ъалаа кулли шай`ин қодийр, ва анналлоҳа қод аҳаато би кулли шай`ин ъилман»ни айтгин деб таълим берар эдилар ва: «Ким шуларни субҳ кирганда айтса, то кеч киргунча ҳифз қилинади. Ким шуларни кеч кирганда айтса, то субҳ киргунча ҳифз қилинади», дер эдилар».
(Абу Довуд ривояти)
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Юнус сураси 61-оят
Мишари Рошид ал-Афасий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръон аҳлидан таъзия
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!
Бугун Ўзбек халқи, минтақа мусулмонлари, хусусан, аҳли Қуръонлари оғир жудоликка учрадилар. Қарийб 80 йил Қуръон билан ҳамнафас умр кечириб, 60 йилдан зиёд дину миллатга хизмат қилиб келган Қуръон ходими, устоз Турдиев Яҳё қори дада вафот этдилар. Шу муносабат билан Quran.uz жамоаси ва барча Қуръон қорилари номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.
Яҳёхон қори дада минтақамизда энг ёши улуғ Қуръон ҳофизи эдилар. У киши 60 йил Рамазон ойида меҳробда жамоатга Қуръон хатм қилиб бердилар. Шу йил ҳам хатми Қуръонларда қатнашиб, дуолари билан мажлисларга файз бахш этдилар. Шу билан бирга, бир қанча шогирдлар тарбиялаб, халқимизга қўлдан келганча панду насиҳат қилиб келдилар.
Қори дада охирги ойларда бироз бетоб бўлиб, ҳолсизландилар. Сўнгги ҳафталаргача Қуръон такрорини тўхтатмадилар. Сўнгги кунларигача ибодатда бўлдилар. Ана шундай баракотли умр жума оқшомида ниҳоясига етиб, ушбу гўзал ҳаётни кечирган покиза жасадга жума куни бомдод намозидан сўнг Қори дада ўзлари 40 йил имомлик қилган мажидда минглаб мусулмонлар томонидан жаноза намози ўқилди ва марҳум шу мажид ёнидаги қабристонга дафн қилинди.
Аллоҳ таоло Яҳё қори дадамизни Ўз раҳматига олиб, охиратларини обод, жойларини Фирдавс жаннатидан айласин! Қилган барча хайрлиишларининг ажрини кўпайтириб, бир умр ҳамнафаслари бўлган Қуръони Каримни шафоатчи этсин! Қолган аҳлларига ва муҳбатда айрилиққа учраган барча яқинларига, Қуръон аҳлларига сабру салвон бериб, йўқотганимиз ўрнини тўлдириб берсин!
Ушбу таъзияни юртимиздаги Қуръон ходимлари ва аҳллари, хусусан, устоз Зоҳиджон қори дада, устоз Абдулҳаким қори ака ва бошқа устозлар номидан қабул қилгайсизлар.
Ҳурмат билан Quran.uz жамоаси
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🌙 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Жума кунингиз муборак ва дуоларингиз ижобат бўлсин!
Яқинларингизга улашинг!
#жума
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Таъзия
«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ва Islom.uz портали жамоаси Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги «Ҳасанбой ота» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими, устоз Яҳё қори Турдиевнинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинлари ва шогирдларига самимий таъзия изҳор этамиз.
Аллоҳ таоло умрини дин хизматига бағишлаган устознинг машаққатли ва шарафли меҳнатларини, барча солиҳ амалларини ўзларига садақаи жория қилиб, раҳматига буркасин, мағфиратига олсин, қориларга ваъда қилинган ажру мукофотларидан баҳраманд қилиб, жаннатларига дохил айласин!
Ушбу оғир жудолик дамларида марҳумнинг аҳли байтларига, барча яқинларига Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
Жаноза намози эртага бомдод намозидан сўнг «Ҳасанбой ота» жомеъ масжидида адо этилади.
🕋 @islomuz
#қироат
Ҳашр сураси 20-оят
Шайх Ëсир ад-Даусарий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_чорлов
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти
«Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сен яхшилик бўлган нарса ила даф қил. Кўрибсанки, сен билан орасида адовати бор кимса, худди содиқ дўстдек бўлур», («Фуссилат» сураси, 34-оят).
Бу Ислом даъватчилари учун жуда ҳам зарур бир сифатдир. Ҳар бир нарсани ёмонлик билан эмас, фақат яхшилик билан қарши олиш даражасига етган даъватчигина катта муваффақиятларга эришади. Аммо бу сифатга эришиш осон эмас.
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола
Ғаний ким?
“Ғаний” ўзбек тилида бой, беҳожат каби маъноларни билдиради. “Ғаний” калимаси Қуръони Каримнинг 18 жойида ворид бўлган.
Аллоҳ таоло айтади:
“Ва Роббинг беҳожат ва раҳмат соҳиби бўлган Зотдир” (Анъом сураси, 133-оят).
Яна бошқа оятда шундай марҳамат қилади:
“Эй одамлар! Сизлар Аллоҳга муҳтождирсиз. Аллоҳ эса Ўзи беҳожат ва мақталган Зотдир” (Фотир сураси, 15-оят).
Аллоҳ таборак ва таоло Ўз Зотида ғаний (бой)дир. Унинг бойлиги ҳар томонлама мутлоқдир.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти
«Улар назар солмасларми; Туянинг қандай яратилганига?», («Ғошия» сураси, 17-оят).
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Фойдали_маълумот
📕 ТАКВИР, ИНФИТОР, ИНШИҚОҚ ВА АЪЛАА СУРАЛАРИ ФАЗИЛАТИ
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إنِّي أصْبَحْتُ أُشْهِدُكَ، وَأُشْهِدُ حَمَلَةَ عَرْشِكَ، وَمَلاَئِكَتِكَ وَجَمِيعَ خَلْقِكَ، أَنَّكَ أنْتَ اللهُ لاَ إلَهَ إلاَّ أنْتَ، وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، وَأنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُكَ وَرَسُولُكَ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим, албатта, мен тонг оттирдим. Сени ҳамда аршингни кўтарувчи фаришталарингни ва ҳамма халқ қилган нарсаларингни гувоҳ қилиб айтаманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ва расулингдир».
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида ёки кеч кирганида: «Аллоҳумма инний асбаҳту ушҳидука ва ушҳиду ҳамалата ъаршика ва малаа`икатика ва жамийъа холқик, аннака анталлооҳу лаа илааҳа иллаа анта ваҳдака лаа шарийка лака ва анна Муҳаммадан ъабдука ва росуулук», деб айтса, Аллоҳ таоло танасининг тўртдан бирини дўзахдан халос қилади. Ким шуни икки марта айтса, Аллоҳ таоло унинг ярмини дўзахдан халос қилади. Ким уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг тўртдан уч қисмини дўзахдан халос этади. Ким тўрт марта айтса, Аллоҳ таоло уни бутунлай дўзахдан халос қилади», дедилар».
(Абу Довуд ривояти)
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Наҳл сураси 52-53 оятлар
Али ал-Турманий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_чорлов
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти
«Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмассизлар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир», («Наҳл» сураси, 18-оят).
Ҳа, Аллоҳнинг бандаларига берган неъматлари сонсиз-саноқсиздир. Уларнинг баъзилари юқоридаги оятларда эслатиб ўтилди. Аслида эса, агар инсонлар ўзларига берилган неъматларни ҳисоблашга уринсалар, санаб саноғига ета олмайдилар. Шундай сон-саноқсиз неъматнинг шукрини ҳеч ким адо қила билмайди. Агар Аллоҳ ҳамма неъматлари учун тўла-тўкис шукрни талаб этса, бандаларга жуда қийин бўларди.
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола
Қуръон ёдлашни хоҳлайман!
Баъзилар шундай савол бериб қолишади: “Қуръон ёд олишни хоҳлайман, лекин шароит ва бошқа ҳолатлар туфайли бу ишда дангасалик қиламан, менга қандай маслаҳат берасиз?”
Билингки, Қуръонни енгиллик ва кенгчиликда деярли ёд олиб бўлмайди. Кимнинг шароити яхши ва тўкис бўлса, унинг Қуръонга мурожаати қийинлашади. Эсланг, Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни уч бора қаттиқ қисиб, сўнгра қўйиб юборганлар ва шундан сўнг Набий алайҳиссалом Қуръонни ўқишни бошлаганлар. Қуръон ёдламоқчи бўлган киши ҳам ўзини маҳкам тутиб, қийинчиликларга дош бериши керак.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги ҳолатдан қаттиқ қўрқиб кетдилар. Ана шу қўрқувдан сўнг Аллоҳ таоло у зотга: “Эй Муҳаммад, сендан қўрқув кетгунга қадар ухлаб дам ол”, демади, балки:
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
🌙 Жума муборак!
Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّى عَلَى مُحَمَّدٍ وَأَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَأَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حُمَيْدٌ مَجِيدٌ
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Муҳаммадни, унинг завжаларини ва зурриётларини худди оли Иброҳимни ёрлақаганингдек ёрлақагин. Муҳаммадни, унинг завжаларини ва зурриётларини худди оли Иброҳимни баракотли қилганингдек баракотли қилгин. Албатта, Сен Ҳамийдсан, Мажийдсан».
Абу Ҳумайд ас-Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Баъзи одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга қандай саловот айтамиз?» дедилар. У зот: «Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва азваажиҳий ва зуррийатиҳий, камаа соллайта ъалаа аали Иброҳийм. Ва баарик ъалаа Муҳаммадин ва азваажиҳий ва зуррийатиҳий, камаа баарокта ъалаа аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд», деб айт», дедилар.
(Учовлари ривоят қилганлар)
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти
«Йўқса, у кечалари ибодат қилиб, сажда этган, бедор ҳолида охиратдан қўрқиб, Робби раҳматидан умидвор бўлган одамга тенгми?! Сен: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!» - деб айт. Албатта, ақл эгаларигина эсларлар», («Зумар» сураси, 9-оят).
Аллоҳга куфр келтирган, Унга ибодат қилмаган, Унга бўйин эгмаган, кечалари Унинг розилиги йўлида бедор бўлмаган, охиратдан қўрқмаган, Робби раҳматидан умид этмаган одам, албатта, ушбу кечалари Аллоҳга ибодат қилган, Аллоҳнинг Ўзигагина сиғинган, Аллоҳ таолонинг розилигини топиш учун бедор бўлган, охиратдан қўрққан ва Робби раҳматидан умидвор кимсага тенг бўла олмайди.
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Иорданияда 3000 та ёзги Қуръон ёд олиш марказлари фаолият кўрсатмоқда
Вақф, Ислом ишлари ва муқаддас масканлар вазири Муҳаммад ал-Халилаҳ матбуот анжуманида марказларнинг «Биргаликда келажак авлодларни гиёҳвандликдан ҳимоя қилайлик» шиори билан фаолият бошлаганини айтди. Унинг айтишича, бу тадбирлар ўқувчиларнинг ёзги таътилига тўғри келган.
Қуръон ёд олиш ёзги марказларини ташкил этишдан кўзланган мақсад Қуръон одоб-ахлоқига сўз ва амалда ошно авлодларни тарбиялаш, уларни гиёҳвандлик ва уларнинг зарарларидан узоқлаштиришдир. Бу марказлар ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни Қуръон билан боғлаш учун хавфсиз маскан бўлиб, улар ўртасида яхши хулқ-атворни ёйиш ва илоҳий тақвони ривожлантиришга катта таъсир кўрсатади, деди вазир.
Муҳаммад ал-Халилаҳ ўғил болалар учун ёзги Қуръон марказлари сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари, қизлар учун эса душанба, чоршанба ва шанба кунлари фаол бўлишини, масжидлар ва Қуръон марказлари ёзги Қуръон дарслари ўтказиладиган жой бўлишини таъкидлади.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир».
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида: «Ҳасбийаллооҳу лаа илааҳа иллаа ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм», деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар».
(Ибн Сунний ривоятлари)
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Юнус сураси 65-оят
Идрис Абкар қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
📍 09 июль куни, соат ⏰ 14:00 да «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.
📖 Мазкур қироат сабоғида Қуръони каримнинг Оли Имрон сураcининг 16-оятидан 61-оятигача ўқилади.
🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A
📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/
🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أجِرْنِي مِنَ النَّارِ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим, мени дўзахдан саклагин».
Муслим ибн Ҳорис Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга махфий равишда: «Шом намозини ўқиб бўлганингдан кейин етти марта «Аллоҳумма ажирний минан наар» деб айтгин. Агар сен ўшани айтсангу мазкур кечада ўлсанг, сенга ундан сақланиш ёзилади. Бомдодни ўқиб бўлганингда ҳам ўшани айтгин. Агар шу кунда ўлсанг, сенга ундан сақланиш ёзилади», дедилар».
(Абу Довуд ривояти)
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook