quranuz_kanali | Unsorted

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Subscribe to a channel

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ الْحَلِيمُ الْكَرِيمُ  لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ سُبْحَانَ اللَّهِ رَبِّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
 
Зикрнинг маъноси:
«Улуғ ва олий Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин».
 
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Мен сенга, агар сен мағфират қилинган бўлсанг ҳам уни айтсанг, Аллоҳ мағфират қиладиган калималарни ўргатиб қўяйми? «Лаа илааҳа иллаллоҳул ъалиййул ъазийм. Лаа илааҳа иллаллоҳул ҳалиймул карийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу, Субҳаналлоҳи роббил ъаршил ъазийм. Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн», дедилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Аллоҳ бандаларини ўз ихтиёрлари билан Унга ибодат қилишларини хоҳлайди

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Мутоффифун сурасини тушуниш учун интеллектуал харита

#интеллектуал_харита

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

🌙 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى ابْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини яхшилик ва раҳматда қилганинг каби, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам яхшилик ва раҳматда қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан. Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини баракотли қилганингдек, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам баракотли қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан». 
 
Абдурроҳман ибн Абу Лайла розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мени Каъб ибн Ужрани учратиб қолиб: «Сенга бир совға берайми? Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни олдимизга чиқдилар. Биз У зотга «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга салом беришни-ку биламиз, аммо сизга саловот айтиш қандай бўлади?» дедик.  «Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа аали Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа аали Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд», деб айтинглар», дедилар».
(Тўртовлари ривоят қилишган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Наср сураси

Файсал ар-Рушуд қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Мақола

Қуръонни тадаббур ва хушуъ ила тингламоқ

Аллоҳ таоло: «Қуръон тиловат қилганда уни тингланглар ва жим туринглар, шояд, раҳматга эришсангиз» (Аъроф, 204), деган.

Ушбу оятдан уламоларимиз Қуръони Карим тиловат қилинганда унга жим туриб қулоқ осиш вожиблиги ҳақидаги ҳукмни чиқарганлар.

Ҳанафий мазҳаби уламолари эса намозда имом қироат қилганида, иқтидо қилувчилар жим қулоқ осиши лозим, деб ҳукм чиқарганлар.

Умуман, Қуръон Аллоҳнинг каломи, уни ўқиш, тинглаш, ўрганиш ва унга амал қилиш зарурий ишдир. Ҳар бирининг ўзига яраша зарурати ва ҳаловати бор.

Ҳар бир мўмин-мусулмон Қуръони Карим тиловати қулоғига тушиши билан Аллоҳ таолонинг ушбу оятдаги амрини эсга олиб, дарҳол уни тинuлаши ва жим туриши вожиб.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ إِلَهًا وَاحِدًا أَحَدًا صَمَدًا، لَمْ يَتَّخِذْ صَاحِبَةً وَلَا وَلَدًا، وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ
 
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига, Унинг Ёлғизлигига, Унинг шериги йўқлигига, Яккаю ягона илоҳлигига, Сомадлигига, хотин ва фарзанд тутмаганлигига ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган‎лигига гувоҳлик бераман».
 
Тамийм ад-Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўн марта «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳу, илаҳан вааҳидан, аҳадан сомадан, лам яттахиз соҳибатан, ва лаа валадан, ва лам якун лаҳу куфуван аҳад» деса, Аллоҳ унга қирқ миллион ҳасана ёзади», дедилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Аллоҳ ҳаё қилишга энг ҳақли Зотдир

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

13 000 дан ортиқ марокашлик маҳбуслар Қуръон ёд олишди

Шимолий Африка мамлакатидаги қамоқхона маъмурияти қамоқхоналарда ташкил этилган Қуръон ёд олиш дастурларидан фойдаланиб, 13 464 маҳбус Муқаддас Китобни ёд олганини маълум қилди. 67 000 дан ортиқ маҳбуслар Авқоф ва Ислом ишлари вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган раҳнамолик дастури ва маърузаларда қатнашди.

Келгуси йил режаларига ишора қилиб, қамоқхона раҳбарияти диний ва Қуръон дастурларини ўтказишда Авқоф вазирлиги билан ҳамкорликни давом эттиришини айтди. Унда айтилишича, 2025-йилда қамоқхоналарда Қуръон ёд олиш дастурларини ўтказадиган институтлар сони ортади.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Инсон сураси 10-11 оятлар

Юсуф Айдарус қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ
 
Зикрнинг маъноси:
«Эй Аллоҳим, мени олдимдан, орқамдан, ўнг томонимдан, чап томонимдан, устимдан сақлагин».
 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким бир кунда юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ» деса, унинг хатолари ҳатто денгиз кўпикларича бўлса ҳам ўчирилади».
(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Аллоҳ ҳаром қилган нарсани яхши кўрманг

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Ҳуд сураси 6-оят

Иброҳим Асири қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Бас, Роббингни поклаб ёд эт ва Унга истиғфор айт. Албатта, У тавбаларни кўплаб қабул этувчидир», («Наср» сураси, 3-оят).

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қиёмат куни ерни биринчи бўлиб ёриб чиқадиган ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Жаннат эшигини биринчи бўлиб тақиллатадиган инсон ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Биринчи бўлиб шафоат қиладиган ва шафоати қабул қилинадиган зот ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Биринчи бўлиб жаннатга кирадиган уммат қайси?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидир.

Бу маълумотларни ўқиб бўлган бўлсангиз у зотга салавот айтинг!

🌸 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

#жума #табрик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Афсус бўлмаса тавба қабул бўлмайди

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

📍 21 ноябрь куни, соат ⏰ 14:00 да «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.

🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ТАЖВИД #ҚУРЪОН

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Таъзия

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирдлари, Қуръони Карим ходими, устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажидга аммалари Матлубахон аянинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳуманинг бу дунёда қилган барча солиҳ амалларининг ажрини зиёдаси билан бериб, иймонларини саломат қилсин, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин.

Устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажидга ва барча мусибатзадаларга сабру салвон, қилган сабрларига Аллоҳ таолодан улкан ажр-мукофотлар сўраймиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Жаноза намози соат 11:00да ўқилади.

📍 Манзил

«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ва Islom.uz портали жамоаси

@hilolnashr & @islomuz

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Ҳижр сураси 97-99 оятлар

Ҳазза ал-Балуши қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас. Фойдаси ҳам ўз касбидан, зарари ҳам ўз касбидан. Эй Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин. Эй Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин. Эй Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳм эт. Сен хожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб қил», («Бақара» сураси, 286-оят).

Ҳамма нарсани дақиқ-дақиқларигача билувчи Аллоҳ ҳар бир жонни ҳам нимага ярайдию нимага ярамайди — яхши билади. Бандаларига меҳрибонлигидан имкони ва ҳаққи бўлса ҳам, ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди. Аллоҳнинг буйруқлари ва қайтариқлари банданинг имкони даражаси доирасида бўлади. Ана ўша таклифга амал қилишига қараб, бошқа ҳеч бир нарсага қарамасдан, банданинг жазоси ёки мукофоти белгиланади. Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом: «Сураи Бақаранинг икки оятини ўқи, улар менга Аршнинг остидаги хазинадан берилган», деганлар. Бошқа бир ҳадисда: «Ким Бақара сураси охиридаги икки оятни бир кечада ўқиса, кифоя қилади», деганлар.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

📍 20 ноябрь куни, соат ⏰ 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқларининг 77-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Зумар" сурасининг 1-оятидан 48-оятигача хатм қилинади.

Facebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal

📹 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ
 
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ».
 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бир банда «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтса, албатта, унга токи аршга етиб боргунча осмоннинг эшиклари очилур (модомики, гуноҳи кабиралардан четланган бўлса)», дедилар».
(Термизий ривоят қилган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Севги сўзи нотўғри тушуниб қолинган

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Инфитор сурасини тушуниш учун интеллектуал харита

#интеллектуал_харита

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Оли Имрон сураси 104-105 оятлар

Аҳмад ал-Ажми қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Эй одамлар! Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, дунё ҳаёти сизни ғурурга кетказмасин. Ўта ғурурга кетказгувчи сизни Аллоҳ ила ғурурга кетказмасин», («Фотир» сураси, 5-оят).

Шайтон одамларни ўта ғурурга кетказади ва алдайди. Яъни, ҳеч нарсага парво қилма, Аллоҳнинг Ўзи кечиргувчи, деб одамларни гуноҳ ишларга чорлайди. Аллоҳ таолонинг авф этиши ва мағфират қилишини суистеъмол этиб, Аллоҳ Ўзи кечирар, деб ҳар хил гуноҳларга қўл уравериш нақадар ёмон шайтоний иш эканини эсдан чиқармаслик зарур.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel