quranuz_kanali | Unsorted

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Subscribe to a channel

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
جَزَاكَ اللهُ خَيْرًا

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳ сени яхшилик билан мукофотласин».

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга бир яхшилик қилинса, уни қилган кишига «Жазаакаллоҳу хойрон» деса, мақтовни охирига етказган бўлади», дедилар».
(«Сунани Термизий», 2035)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

👉Суҳбат бошланди

Читать полностью…

QURAN.UZ

#ЭЪЛОН

🟢 35. Аллоҳ таоло белгилаган чегараларни маҳкам ушлаш  | 30-ҳадис | Арбаъин суҳбатлари

Бугун, 28 октябрь шом намозидан сўнг Арбаъин суҳбатларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
 
Суҳбатда ёритиладиган мавзулар:

1. Аллоҳ таоло белгилаган чегараларни маҳкам ушлаш;
2. Абу Саълаба Хушаний Журсум ибн Ношир розияллоҳу анҳунинг таржимаи ҳоллари;
3. Ўттизинчи ҳадиснинг матни ва таржимаси;
4. Ҳадиснинг шарҳи, ундан олинадиган фойдалар;
5. Ҳадисга амал.

Суҳбатни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб борадилар.

Ҳадиснинг матни ва аудио шаклини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.
👇
/channel/hazratim_uz/5868

🎞  YouTube орқали кўриш

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Савол_жавоб

Қуръондаги номаъқул ранглар

Савол:
Ассалому алайкум! Аёлимга Қуръон совға қилишган экан, Қуръонни қарасам варақларнинг четига шундай ранг берилганки, уни ёпса ёни ЛГБТ байроғи тусига киради, мен байроқ билан солиштириб кўрдим, айни ранглар, яъни Қуръонни ёнига ЛГБТ байроғи туширилган, лекин ичи рангли эмас, фақат четлари. Қуръон устига «ҲУМО» деб ёзган ва орқа варақлари, мундарижа ўзбек тилида, яъни қаерда чиқарилгани ёзилмаган. Шу Қуръонни нима қилишни билмаяпман, нима қилсам бўлади, ёқиб юборайми ёки кўмиб ташлайми?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом! Бирор мутахассис қорига кўрсатинг. Агар оятларида хатоликлар бўлмаса, рангини устидан бўёқ билан бўяб юбориб, фойдаланаверасиз. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

💫 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اَللَّهُمَّ اِنّي أَسْأَلُكَ أَنْ تُصَلِّي عَلَى مُحَمَّدٍ عَبْدِكَ وَنَبِيِّكَ وَرَسُولِكَ أَفْضَلَ مَا صَلَّيْتَ عَلَى أَحَدٍ مِنْ خَلْقِكَ أَجْمَعِينَ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Сендан банданг, набиййинг, расулинг Муҳаммадга барча махлуқотлардан бирига йўллаганинг энг афзал салавотни йўллашингни сўрайман!»

Бу салавотни Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтган.
(Манба: Қози Иёз, «Ас-салоту алан набий»)

Шайх Шинқитий: «Инсон, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юборадиган жума кунги ва жума тунги салавотини у зотга кўрсатилиши ҳақида бироз фикр юритса, унинг бу иши у зотнинг қадрлари олдида арзимас ва оз сонли эканидан ҳаё қилади», деб айтдилар.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🛥 Quran.uz кемаси 38 та хатмона билан манзилга етди!

Quran.uz ўтган ҳафтадан бошлаб сиз азиз Қуръон шайдолари билан хатмона қилишни бошлаган эди. Натижада умумий 38 та хатмона йиғилди ва тугатилди.

Хатмоналар якунланиши бугун соат 20:00 да Телеграм ва Инстаграм тармоқлари орқали жонли эфирга узатилади. Барча хатмоналар битта умумий қилиниб устозлар томонларидан якунланади ва биргаликда дуолар қилинади.

#Эълон #Хатмона

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Уловлар ҳам зийнатдир

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Ҳижр» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Анъам сураси 125-оят
Айюб Мусъаб қироати

2. Бақара сураси 127-оят
Ториқ Муҳаммад қироати

3. Юсуф сураси 11-12 оятлар
Раъд ал-Курди қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🛥 Quran.uz кемаси 38 та хатмона билан манзилга етиш арафасида!

Quran.uz ўтган ҳафтадан бошлаб сиз азиз Қуръон шайдолари билан хатмона қилишни бошлаган эди. Натижада умумий 38 та хатмона йиғилди ва тугатилиш арафасида.

Хатмоналар якунланиши 27.10.2022 эртага ин шаа Аллоҳ соат 20:00 да Телеграм ва Инстаграм тармоқлари орқали жонли эфирга узатилади. Барча хатмоналар битта умумий қилиниб устозлар томонларидан якунланади ва биргаликда дуолар қилинади.

Шунингдек, ҳар пайшанба куни келаси ҳафта учун янги ҳатмоналарга тақсимлаш жараёни бўлиб ўтади. Хатмонада эркаклар ҳам, аёллар ҳам қатнашиши мумкин.

Батафсил👇
/channel/+BgXxzxK8CgNkZjQy

#Эълон #Хатмона

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🟥 Хатмонага марҳабо!

Бугун, 26 октябрь
куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида «Дунё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ёруғдир» шиори остида сийрат хатмонаси ўтказилади.

Сийрат хатмонасидан аввал, аниқроғи аср намозидан сўнг Қуръони Карим хатм қилинади. Ушбу хатмда юртимиз қорилари ташриф буюриб, Қуръонни жамоавий тарзда хатм қилиб берадилар. Иштирок этишни истаган қориларимиз ушбу хатмда қатнашишлари мумкин.
Қуръони Карим хатмидан сўнг шом намози адо этилиб, сийрат хатмонаси тадбири бошланади.

Маросимга юртимизнинг мўътабар уламолари, аҳли илмлар, имом‑хатиблар ташриф буюришади.

Тадбирда устоз Абулазим Зиёуддин домла тарафларидан академик таржима қилинган «Нурул яқин» китобининг биринчи жузи асосида савол-жавоб мусобақаси ҳам бўлиб ўтади. Сийрат мусобақасида иштирок этишни истаган диндошларимиз мазкур китобни ўқиб, тайёрланиб келишлари сўралади. «Нурул яқин» китобини мутолаа қилар экансиз, ўзингизни гўё саодат асрига тушиб қолгандек ҳис қиласиз.

Мусобақада иштирок этиб тўғри жавоб берганларга эсдалик совғалар тақдим этилади.

Мавлид байрами
islom.uz порталининг барча ижтимоий саҳифаларида онлайн тақдим этиб борилади.

Барча диндош ака-ука, опа-сингилларимизни қўшалоқ хатмонага таклиф этамиз!

🗺 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуаси

Қуйидаги ҳавола орқали жонли эфирни кўришингиз мумкин:

📹 https://youtu.be/YKCOcF0Wo6o

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Кунига юзлаб хабар ва янгиликларни ўқсангизу, китоб қироати ва Қуръон тафсирига алоҳида вақт тайин этмаслик, ажратмаслик ҳақиқий маҳрумиятдир.

Шу алфозда давом этаверсангиз Қуръонни қачон тушуниб, фаҳмлайсиз!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#премьера

Шайх Муҳаммад Убайд билан суҳбат!

Аҳли Қуръон устозимиз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ва шайх Муҳаммад Маҳмуд Убайд билан бўлган фойдали ва манфаатли суҳбатни кутиб олинг!

👉 Шайх Муҳаммад Маҳмуд Убайд ҳақида маълумот

👉 YouTube орқали кўриш

Яқинларингизга улашинг👇
@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🫥 Qur'oni Karimda atomning bo'linishi haqida aytilganmi? 🫥

🫥 Inson bilgan narsalarning eng kichigi zarra (atom) hisoblanadi. 19 asrgacha olimlar o'rtasida «atom bo'linmaydi» degan fikr bor edi. Bir necha o'ng yillar davomida ko'pgina olimlar atomning tarkibini o'rganish borasida tajribalar olib bordilar.

🫥 Natijada atom elektron, proton, neytronga bo'linar ekan. Qur'oni Karimda kelgan «zarra miqtoridagi, undan kichikroq... narsa Robbingdan g'oyib bo'lmas» (Yunus surasi, 61-oyat) degan mazmundagi oyat atom bo'laklarga bo'linishiga ishoradir.

Ko'rsatuvni bugun, soat 21:00 da Islom.uz portalining YouTube ijtimoiy sahifasida tomosha qilishingiz mumkin!

🎞 Havola: https://youtu.be/PffHh6W5Tnk

#Allohning_mojizalari

@islomuz

Читать полностью…

QURAN.UZ

Гоҳида айрим одамлар мол дунё, мансаб ёки машҳурликда илгарилаб кетса, унга ҳасад қиламиз. Лекин намоздаги аввалги сафни эгаллаган ёки Қуръон ёдлашда ўзиб кетган одамни ҳавас қилиб, ортидан қувмаймиз.

Бундаги сабаб очиқ равшандир. Дунёга ошиқлик ва охиратни унутишлик.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَهَا وَخَيْرَ مَا فِيهَا وَخَيْرَ مَا أرْسِلَتْ بِهِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا وَشَرِّ مَا فِيهَا وَشَرِّ مَا أرْسِلَتْ بِهِ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим, Сендан унинг яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшисини сўрайман. Аллоҳим, Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман».

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:
«Агар қаттиқ шамол бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма инний ас`алука хойроҳаа ва хойро ма фийҳаа ва хойро маа урсилат биҳи, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фийҳаа ва шарри маа урсилат биҳи», деб айтар эдилар.
(«Саҳиҳи Муслим», 899)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(27-қисм)

Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).

#энг120та

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Замонавий уловлар яратилиши ҳақидаги оят

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Ҳижр» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Аъзолардаги касалликларга асал шифо бўлгани каби Қуръон тиловати қалб касалликлари учун шифодир.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌙 Қадрли диндошим! Жума айёмингиз муборак бўлсин!

#жума

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

1. Ҳозирги куннинг жиҳоди

2. Ислом - инсонпарварлик дини!

3. Гапирганда фақат савоб гаплар гапиринг

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#Арбаъин_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Ўтганларга хатми Қуръон бағишлаш ҳақида

Динимиз Ислом инсонийлик динидир, одоб‑ахлоқ динидир, яхшилик ва эзгулик динидир. Исломга кўра, инсон ўлиши билан унут бўлмайди ва шу боис, унинг тириклар зиммасида ҳақлари, тирикларнинг ўтмишдошлари олдида бурчлари бўлади. Шунинг учун ҳам Исломда ўтганларни хотирлаш, уларнинг ҳақларига дуо қилиш тарғиб этилган. Қуръони Карим мусулмон умматини ўз ўтмишдошларини хотирлаб, ҳақларига мағфират сўраб дуода бўладиган уммат, дея таърифлаган. Аллоҳ таоло Ҳашр сурасида шундай дейди:

«Улардан кейин келганлар: «Роббимиз! Бизларни ҳам, биздан олдин иймон билан ўтган биродарларимизни ҳам мағфират қилгин ва бизнинг қалбимизда иймон келтирганларга нисбатан ғилли‑ғаш қўймагин. Роббимиз! Албатта, Сен ўта шафқатли ва раҳмлисан» (Ҳашр сураси, 10‑оят).

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اسْقِ عِبَادَكَ وَبَهَائِمَكَ وَانْشُرْ رَحْمَتَكَ وَأَحْىِ بَلَدَكَ الْمَيِّتَ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим, бандаларингга ёмғир бергин, жонзотларингни суғоргин, раҳматингни ёйгин, ўлик юртингни тирилтиргин».

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам истисқо қилсалар, «Аллоҳуммасқи ъибаадака ва баҳаа`имак, ваншур-роҳматака ва аҳйи баладакал маййит», дер эдилар.
(«Сунани Абу Довуд», 1176)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#янгилик

Париж кўргазмаси учун артефактлар реставрация қилинди. Улар орасида Катта Лангар Қуръони ҳам бор

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кўмагида Ўзбекистон тарихига оид кўплаб артефактлар реставрация қилинди. Улар 23 ноябрь куни очиладиган Ўзбекистоннинг бой меросига бағишланган Париж кўргазмасида намойиш этилади.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

«Қалбингиз сиқилишини биламиз»

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Ҳижр» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Юртимизга машҳур қори Абдулбосит Абдуссамаднинг ўғиллари ташриф буюрди

Кеча, 25 октябрь куни Қуръони Карим қироати олими, мисрлик шайх Ёсир Абдулбосит Муҳаммад Салим Абдуссамад юртимизга ташриф буюрди.

Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов ва бир гуруҳ мутасаддилар кутиб олди.

Маълумки, Миср диёри қорилар ила дунёга машҳур. Мустафо Исмоил, Муҳаммад ва Маҳмуд Сиддиқ Миншавий ҳамда Абдулбосит Абдуссамад каби ҳофизу Қуръонларни алоҳида мисол қилиб келтириш мумкин.

«Бутун жаҳон қорилар мусобақаси»нинг уч карра ғолиби, қироати аудио кассеталарга биринчи ёзилган инсон, Миср қорилар уюшмасининг илк президенти, «Жаннатдан келган овоз эгаси» ва «Макка овози», деб баҳо берилган Абдулбосит қори Абдуссамад раҳимаҳуллоҳни барча яхши танийди.

Шайх Ёсир Абдулбосит мана шундай табаррук инсоннинг зурриёти ва илмий мероси давомчисидир.

Шайх Ёсир Абдулбосит ўғлининг диёримизга ташрифи давомида муборак қадамжолар, диний таълим муассасалари, жомеъ масжидларга зиёратлари режалаштирилган ва уламолар билан мулоқотлар қилиши назарда тутилган.

Маълумот ўрнида, машҳур Шайх Абдулбосит Абдуссамаднинг 11 нафар – 7 ўғил ва 4 қиз фарзанди бўлган. Шайх Ёсир мазкур Қуръоний оиланинг ўнинчиси, яъни ўғил фарзандларнинг энг кенжаси ҳисобланади.

Шайх Ёсир Қуръон таълимини отаси Шайх Абдулбоситдан олган. У Қуръони Карим қироатига тўлиқ вақт ажратиш мақсадида турли меҳнат фаолиятларини тугатган. Ҳозирда Қуръони Карим қироатлари ва тажвиди бўйича фаолият олиб бормоқда.

Манба: https://islom.uz/maqola/19691

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

🎉 Робиъул ахир ойи барчамиз учун муборак бўлсин!

Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим, уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом билан чиқаргин. Менинг Роббим ҳам, сенинг Роббинг ҳам Аллоҳдир».

Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янги чиққан ойни кўрсалар, «Аллоҳумма, аҳиллаҳу ъалайнаа бил-юмни вал-иймаани вас-салаамати вал-Ислаам. Роббий ва Роббукаллоҳ», дер эдилар».
(«Сунани Термизий», 3451)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Яхшилик эшиклари ва ҳидоят йўллари | 29-ҳадис | Арбаъин суҳбатлари

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(26-қисм)

Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).

#энг120та

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Пайғамбар алайҳиссаломни мазах қилувчиларга Аллоҳ кифоя қилади

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Ҳижр» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#нодир_қироатлар

Шайх Ризо Гунайдан гўзал тиловат

Абдулфаттоҳ қорининг хонадонларига Туркиялик дунёнинг машҳур қориси шайх Ризо Гунай ташриф буюрдилар ва гўзал тиловат билан қалбларни юмшатдилар.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel