#мақола
Роббимиз инъом этган саодат
Қуръони карим Аллоҳ таолонинг башариятга юборган Муқаддас Китобидир. Раббимиз уни ўқишимиз, унда ёзилганлари тўғрисида фикр юритишимиз ва шу тарзда умримиз онлари гўзал ўтиши учун севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга йиллар давомида нозил қилган. У Китобларнинг энг мукаммали ва охиргисидир. У фақатгина умматлар ичида Муҳаммад алайҳиссалом умматларига насиб этилган улкан саодатдир.
Қуръони каримда инсон икки дунё саодати учун билиш керак бўлган ҳамма нарса батафсил баён этилган. У тўғри йўлни очиб берувчи, залолатга бошлайдиган амалдан огоҳ этувчи, ҳаромдан танбеҳ берувчи ва... Охират манзилларини гўзал якун қилувчи, Қиёматда юзларни ёруғ қилувчи бу Китоб Илоҳий дастурул амалдир.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
أَسْتَوْدِعُ اللَّهَ دِينَكَ وَأَمَانَتَكَ وَخَوَاتِيمَ عَمَلِكَ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳдан динингни, омонатингни (аҳли аёлингни, молу мулкингни) ва ишларингнинг хотимасини муҳофаза қилишини сўрайман».
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан хайрлашаётганда «Аставдиъуллоҳа дийнака ва амаанатака ва ховаатийма ъамалик», дер эдилар».
(«Сунани Термизий», 3443)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
1. Оли Имрон сураси 115-оят
Аҳмад ал-Ажмий қироати
2. Бақара сураси 216-оят
Абдуллоҳ ал-Ҳалаф қироати
3. Зуҳо сураси 1-4 оятлар
Мишари Фалеҳ қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#янгилик
Аёл киши Малайзиядаги Халқаро Қуръон мусобақаси ташкилий қўмитаси раиси бўлди
Малайзия Ислом тараққиёти департаменти бош директори Ҳажжа ушбу танловда ҳакамлар ҳайъатига ҳам раислик қилади.
Ҳайъатнинг бошқа аъзолари турли мамлакатлардан келган Қуръон экспертларидир. Улар орасида иорданиялик Шайх Самиҳ Аҳмад Холид, Қатардан Абдул Рашид Сўфий, Таиланддан Шариф бин Ҳожи Абдул Раҳмон, Индонезиядан Мария Улфи, Ливанлик Шайх Маҳмуд Аҳмад Акавий, Марокашлик Шайх Муҳаммад Али ва Шайх Ҳофиз Усмон Саҳин бор.
Ҳайъат аъзолари мусобақа залининг алоҳида бўлимида бўлиб, ҳатто улар билан иштирокчилар ўртасида алоқа бўлмаслиги учун алоҳида меҳмонхонага жойлаштирилди.
Даъвогарларнинг фаолиятини баҳолаш учун ҳайъат аъзолари фақат Қуръон тиловат қилаётган кишининг овозига қулоқ солишади, шунда уларнинг ҳукмига бошқа ҳеч нарса таъсир қилмайди.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръондан қанча ёд олганингни одамларга билдирмай қўявер. Яхшиси улар сендаги Қуръонни ўзлари кўришсин: оч қолганга таом, яланғочга кийим бер, етимга шафқат қил, ёмонлик қилганни кечир, онангга яхшилик қил, ҳаммага табассум қил. Қуръондан қанча ёд олганинг муҳим эмас, Қуръон сенинг қаерингга етиб боргани муҳим, яъни Қуръонга қай даражада амал қилишинг ибрат олишга арзийди.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
1. Ўзини бошқалардан устун қўйиш - кибрдир!
2. Таркибида ҳаром бор дорини қачон истеъмол қилиш мумкин?
3. Меърос борасида янгилик!
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
#Арбаъин_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Жаброил алайҳиссалом Қуръонни олиб тушгани учун фаришталарнинг афзали бўлди.
– Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлгани учун у зот халойиқнинг саййиди бўлдилар.
– Қуръон Муҳаммад умматига нозил бўлгани учун Муҳаммад уммати энг яхши уммат бўлди.
– Қуръон Рамазон ойида нозил бўлгани учун Рамазон ойи энг яхши ой бўлди.
– Қуръон Қадр кечаси нозил бўлгани учун Қадр кечаси энг яхши кеча бўлди.
Энди шу Қуръон қалбимизга нозил бўлса нималар бўлишини бир ўйлаб кўринг…
Доктор Аҳмад Ийсо Маъасровий
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
الْبَسْ جَدِيدًا وَعِشْ حَمِيدًا وَمُتْ شَهِيدًا
Зикрнинг маъноси:
«Янги кийим кийгин, шукр қилинадиган ҳаёт кечиргин, шаҳид бўлиб вафот этгин».
Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттобнинг эгнида оқ кийим кўриб, «Кўйлагинг янгими, эскими?» деган эдилар, «Янги», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Илбис жадийдан ва ъиш ҳамийдан, ва мут шаҳийдан», дедилар».
(«Саҳиҳи Ибн Ҳиббон», 6897)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Уйда бардавом Қуръон оятларини тинглаб юриш биз учун 5 фойдани тортиқ қилади:
1. Сакинат ва хотиржамлик юзага келади;
2. Шайтонлар ҳайдалади, қувилади;
3. Жанжал-келишмовчиликлар камаяди;
4. Боланинг тили равонлашади, яхшилашади;
5. Ёдлаш ва эслаб қолиш осонлашади.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Аллоҳ азоби кутилмаган томондан келади
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Ҳижр» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ أَنْتَ كَسَوْتَنِيهِ أَسْأَلُكَ خَيْرَهُ وَخَيْرَ مَا صُنِعَ لَهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهِ وَشَرِّ مَا صُنِعَ لَهُ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим, Сенга ҳамд бўлсин! Буни менга Сен кийдирдинг. Сендан унинг яхшилигини, унга қилинган яхшиликни сурайман. Сендан унинг ёмонлигидан ва унга қилинган ёмонликдан паноҳ сўрайман».
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги кийим киядиган бўлсалар, салла ёки кўйлак ёки ридо деб, номини айтиб, сўнгра: «Аллоҳумма, лакал ҳамду, анта касавтанийҳи, ас`алука хойроҳу ва хойро маа суниъа лаҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳи ва шарри маа суниъа лаҳ», дер эдилар».
(«Сунани Термизий», 1767)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Буржлар ва мунажжимлар
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Ҳижр» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#мақола
Хатми Қуръоннинг фойдалари ва ундан кўзланган мақсадлар
Исломда қайси амал буюрилган, тарғиб қилинган бўлса, унинг инсон учун қатор манфаатлари бор бўлиб, у аниқ мақсад сари қаратилган бўлади. Жумладан, Қуръонни хатм қилишда ҳам жуда кўп фойда ва мақсадлар бор. Биз улардан асосийларини эслаб ўтамиз.
– Хатми Қуръон қилиб туриш энг афзал амаллардандир.
Зурора ибн Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Қайси амал афзал?» дея сўрашди. У зот: «Тушиши билан яна жўнайдиган», дедилар. «Тушиши билан яна жўнайдиган нима дегани?» дейишди. «У Қуръон соҳиби бўлиб, Қуръоннинг аввалидан охиригача, охиридан аввалига қараб ўқийди, тушиши билан яна бошдан жўнаб кетади», дедилар».
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
1. Духон сураси 51-53 оятлар
Аҳмад ан-Нуфайс қироати
2. Оли Имрон сураси 5-6 оятлар
Абдурроҳман Моссад қироати
3. Ҳааққо сураси 13-15 оятлар
Ториқ Муҳаммад қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Сув ҳақида
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Ҳижр» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
«Пайғамбар ошиғи Ҳасан» қиссаси ҳақида
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Ҳижр» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🛥 Quran.uz навбатдаги хатмона кемаси йўлга отланмоқда!
Ҳозиргача умумий ҳисобда 81 та хатмона йиғилди ва 38 та хатмона якунланиб бағишланди. Қолган хатмоналар Ҳижрий янги ойнинг ҳар биринчи пайшанбасида бағишланади. Унгача эса барча хатмоналар йиғиб борилади. Яъни, 4-5 ҳафта фақат хатмоналар йиғилади ва умумий якунлаш эса 1 ойда бир бўлади.
Ҳар пайшанба куни соат 08:00 дан 22:00 гача келаси ҳафта учун янги хатмоналарга тақсимлаш жараёни бошланади. Хатмонада эркаклар ҳам, аёллар ҳам қатнашиши мумкин.
Батафсил👇
/channel/+BgXxzxK8CgNkZjQy
#Эълон #Хатмона
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#янгилик
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида «Марказий Осиё — Ислом санъати ўчоғи» номли форум ўтказилди
Бугун, 2 ноябрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида «Марказий Осиё — Ислом санъати ўчоғи» номли форуми доирасида «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштириш масалалари» мавзусида халқаро конференция ўтказилди.
Хусусун, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ҳам ушбу форумда иштирок этдилар. Устоз Аллоҳнинг илоҳий Каломи ҳақида сўз юритиб шундай дедилар: «Қуръони Каримнинг қадимий нусхалари Ўзбекистонда сақланаётганининг ўзи барака».
👉🏻 Батафсил:
@islomuz
Ютқизган тўлайди деб ўйин ўйнаш ҳақида
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Ҳижр» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللَّهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ، وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لاَمَّةٍ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳнинг тугал калималари билан ҳар қандай шайтон ва заҳарли ҳашаротлардан, ҳар бир ёмон кўздан паноҳ сўрайман».
«Ҳаамма» - инсонга зарар етказадиган чаён, илон ва шу каби нарсалар. «Айнун лаамма» - ҳасад ва ёмон назар.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан билан Ҳусайнга паноҳ сўраб, дуо қилардилар, «Бобокалонингиз Исмоил билан Исҳоққа паноҳ сўраб, шундай дуо қилар эди: «Аъуузу бикалимаатиллааҳит-таамма, мин кулли шайтонин ва ҳаамма, ва мин кулли ъайнин лаамма», дер эдилар».
(«Саҳиҳул Бухорий», 3371)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(28-қисм)
Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).
#энг120та
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Золим ва солиҳ инсонларнинг хотимаси
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Ҳижр» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#нодир_қироатлар
Жасур қоридан гўзал тиловат
Абдулфаттоҳ қорининг хонадонларига Туркиялик дунёнинг машҳур қориси шайх Ризо Гунай билан биргаликда Жасур қори ҳам ташриф буюрдилар ва гўзал тиловат билан қалбларни юмшатдилар.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#забардаст_қорилар
ШАЙХ АБДУЛАЗИЗ ИБН АБДУЛФАТТОҲ ҚОРИ
Замонамиз олимларидан, Мадинаи Мунавварада узоқ йил таълим ва таълиф билан ном чиқарган тадқиқотчи олим, доктор Абу Мужоҳид Абдулазиз қори Абдулфаттоҳ ўғли қатағон йиллари Саудия Арабистонига ҳижрат қилган ватандошларнинг авлодларидандир. Отаси Абдулфаттоҳ қори Абдурраҳим ўғли асли Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридан бўлган ва шу ерда туғилган.
Абдулазиз қори ҳижрий 1365, милодий 1946 санада Маккаи Мукаррамада таваллуд топган. У Риёздаги 1375‑1380ҳ/1955‒1960 йилларда “Ал‑Маъҳад ал‑ъилмий”да таълим олиб, кейин Ислом университетининг шариат факултетига ўқишга кирган ва 1389ҳ санада уни тамомлаган. 1393ҳ йили Мисрдаги “Ал‑Азҳар” университетининг “Шариат ва қонун” факултетида магистирлик даражасини олган. Кейин ўша ерда «Шаръий сиёсат» мавзусида докторлик ёқлаган.
Доктор Абдулазиз қори ўз даврининг қатор забардаст олимларидан Қуръон, ҳадис ва фиқҳ илмларида таълим олиб, санад ва ижозаларга эга бўлган. Жумладан:
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Савол_жавоб
Қуръоннинг асл маъноси нима?
Савол:
Ассалому алайкум! Биламизки, Қуръони Каримнинг асл маъноси, Қуръон сўзи арабча «Қираат» сўзидан олинган дейилади (кўп манбаларда) ва бу сўзи «Ўқимоқ» сўзининг арабча таржимасидир. Яқинда бир китоб («Тҳе Ислам Боок») орқали қуйидаги маълумотни ўқидим, Қуръоннинг асл маъноси ноаниқ. Шунингдек, китобда бошқа сўзлар ҳам Қуръон учун маъновий сўз бўлиши мумкин дейилган эди, булар қуйидагилар: «Қараа» (Тўпламоқ), «Қарана» (Тўплам, бирлашма), «Қараин» (Белги), «Қираат» (Ўқимоқ; Астағфируллоҳ таржималарни ўзим қилганман, хатолик бўлса узр сўрайман) Саволим шундан иборатки, буларни қайси бири тўғри ёки нотўғри?
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Ислом дини ва Қуръон ҳақидаги маълумотларни ғайридинлардан олмай мўмин уламолар гапидан англаш керак. Шарқшунос ва худосизлар бу каби гапларни ёзиб жоҳил мусулмонларни динларида шубҳага етаклашади. Илмни асли манбасидан мусулмонлардан олинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръонда зикр қилинган башарият/инсоният оталари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Фарзандлар учун Қуръон ўргатишдаги муҳим қадамлар
(Оналар учун махсус рисола)
– Фарзанд қоринда ҳомила пайтидаёқ унга Қуръон эшиттириб боринг;
– Фарзанд эмизикли пайтида ҳам унга Қуръон эшиттиринг;
– Фарзанд олдида Қуръон ўқиб туринг;
– Фарзандни ўзи учун Қуръон совға қилинг;
– Қуръондан ёдлаган ҳар жузи учун ҳадя тортиқ қилинг;
– Қуръонни ҳар пораси учун байрам, зиёфат уюштириб беринг;
– Қуръон қиссаларидан сўзлаб беринг;
– Қуръон суралари бўйича уюштирилган мусобақа дискларидан қўйиб беринг;
– Фарзандингизга ҳар ерда Қуръонни ҳамроҳ қилиб, ёнида тутинг;
– Қуръони карим учун тааллуқли воситаларга фарзандингизни боғланг;
– Қуръон таълими ёзилган диск ва шунга ўхшаш воситалар харид қилиб, олиб беринг;
– Қуръон мусобақаларида қатнашиш учун фарзандингизни рағбатлантиринг;
– Фарзандингизни Қуръон ўқишини аудиоёзувини (диктофон ёки телефонда) ёзиб боринг;
– Қуръонга тааллуқли нарсаларга фарзандингизни шижоатлантиринг;
– Ёдлаган сураларини намозда ҳам ўқитиб боринг.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي كَسَانِي هَذَا وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلاَ قُوَّةٍ
Зикрнинг маъноси:
«Менга ушбу кийимни кийдирган ва менинг куч-кувватимсиз уни менга ризқ берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин».
Муоз ибн Анас Жуҳаний розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким кийим кийгандан кейин «Алҳамду лиллаҳиллазий касааний ҳааза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувватин» деса, унинг аввалги гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар.
(«Сунани Термизий», 3458)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръон ўқишга киришилганида тиловатдан олдин қуйидаги ниятларни дилга тугиб, айтмоқ лозим:
– Эй Робб! Қалбимга ушбу Қуръон тиловати сабаб шифо ато қил!
– Эй Робб! Ушбу Қуръон тиловати сабаб Ўзингни менга кўпроқ танит!
– Эй Робб! Ушбу Қуръон тиловати сабаб қалбимни покла!
– Эй Робб! Ушбу Қуръон тиловати сабаб муҳаббатинг ва Сендан қўрқиш ҳиссини насиб қил!
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#янгилик
Каломуллоҳ тараннумига бағишланган «Қуръони Карим шафоати» китобининг тақдимоти ўтказилди
27 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мажлислар залида муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташаббуси билан шайх Aлижон қори қироати асосида Қуръони Карим тиловатининг тўлиқ видео шакли ёзилган диск ва Каломуллоҳ тараннумига бағишланган «Қуръони Карим шафоати» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбир Қуръони Карим қироати ила бошланди.
Маросим аввалида муфтий ҳазратлари сўзга чиқиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида «Қуръони Карим ва тажвидни ўргатиш» бўлими жадал фаолият юритаётгани, юртимизнинг барча ҳудудларида Қуръон курслари фаолият олиб бораётгани, масжидлардаги азон садолари гўзаллашиб бораётгани, диний-маърифий китоблар чоп этилиб, уларнинг тақдимоти ўтказилаётгани давлатимиз раҳбари бошчиликларидаги хайрли ислоҳотларнинг меваси эканини алоҳида таъкидладилар.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook