quranuz_kanali | Unsorted

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Subscribe to a channel

QURAN.UZ

Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(30-қисм)

Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).

#энг120та

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Бировни мақташ ҳақида

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Ҳижр» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#нодир_қироатлар

Анбиё сураси 105-107 оятлар

Аҳмад Ризо қори

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Вирд ҳақида

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Ҳижр» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
بِسْمِ اللَّهِ أُرْقِيكَ مِنْ كُلِّ شَىْءٍ يُؤْذِيكَ مِنْ شَرِّ كُلِّ نَفْسٍ أَوْ عَيْنٍ أَوْ حَاسِدٍ اللَّهُ يَشْفِيكَ بِسْمِ اللَّهِ أُرْقِيكَ

Зикрнинг маъноси:
«Сенга азият берган барча нарсадан, ҳар бир нафс ва ҳасадгўй кўзнинг шарридан Аллоҳнинг исми билан сенга дам соламан, Аллоҳ сенга шифо берсин. Аллоҳнинг исми билан сенга дам соламан».

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жаброил Набий соллаллоҳу алайҳи васаламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Муҳаммад, бемормисиз?» деди. У зот: «Ха», дедилар. Шунда у: «Бисмиллааҳи урқийк, мин кулли шайъин йу`зийк, мин шарри кулли нафсин ав ъайнин ҳаасид. Аллоҳу яшфийк. Бисмиллааҳи урқийк», деди».
(«Саҳиҳи Муслим», 2186)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

«Бир ундоқ, бир бундоқ»

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Ҳижр» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Бу ҳам Қуръонми?
(биринчи мақола)

Яқин кишиларимиздан бири менга бир китобни узатар экан, «Бу ҳам Қуръонми?» деб сўраб қолди. Қарасам, китобда Қуръони Каримнинг арабий матни тўлиғича кирилл алифбоси воситасида ифодаланибди. Мен мазкур сўровчи кишига табиий бир ҳис турткиси билан ва шу пайтгача билган, эшитганларим асосида «Йўқ, бу Қуръон ҳисобланмайди», деб жавоб бердим.

У: «Бўлмаса нега уни чоп қилиб, тарқатишмоқда? Ахир буни кўпчилик Қуръонни ўрганаман, деган ниятда ўқимоқда­ку?», деб куюнди. Шунда мен бу борада бирор илмий жавоб тайёрлаш лозим бўлиб қолганини ҳис қилдим ва бунга хусусан, Қуръони Каримни ёд олган кишилар масъул эканини ўйладим.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Оли Имрон сураси 193-оят
Аҳмад Нафис қироати

2. Бақара сураси 117-оят
Мишари Фалеҳ қироати

3. Бақара сураси 201-оят
Аҳмад ал-Ажмий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Эътикофнинг энг қисқа ва энг узун муддати

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Ҳижр» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللَّهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳнинг мукаммал калималари билан У Зот яратган барча нарсаларнинг шарридан паноҳ тилайман».

Хавла бинт Ҳаким розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бир манзилга тушса, «Аъуузу би калимаатиллааҳит-тааммаати мин шарри маа холақ» десин, шунда ўша ердан жўнаб кетгунича унга ҳеч нарса зарар етказмайди».
(«Саҳиҳи Муслим», 2708)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

👉🏻 Суҳбат бошланди

Читать полностью…

QURAN.UZ

«Биз сенга Ўз амримиздан бир руҳни ваҳий қилдик» (Шўро сураси, 52 оят).

Аллоҳ таоло Қуръонни руҳ деб номлади, чунки руҳ жасадга ҳаёт бахш этганидек, Қуръон ҳам қалб ва руҳга ҳаёт бахш этиб, дунё ва дин манфаатларини жонлантиради.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Савол_жавоб

Қуръон ўқиш

Савол:
Ассалому алайкум! Қуръони Каримни ўқиш кандай амал? Хар бир мўмин мусулмон Қуръон ўрганиши фарзми ëки вожиб?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Намозда хато ўқимайдиган даражада тажвид билан ўқишни ўрганиш фарз амали. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

💫 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
صَلَّى الله وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳ Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин!»

Фазилатли жума кунида айтган ҳар бир салавотимиз сабаб қиёматдаги мартабамиз кўтарилади. Салавотни кўп айтсак, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга яқин бўламиз. Шубҳасиз, ҳар биримиз жаннатда у зотга қўшни бўлиш мақсади билан яшаймиз. Шундай экан, кўпроқ салавот айтсак, суннатга оғишмай амал қилсак, дилдаги орзуларимиз ушалади.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ер юзида Аллоҳнинг жаннатларини излаганлар учун Қуръон жаннатдир.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Аллоҳнинг китобини ёд олишдан сўнг шу нарсани билдимки, Қуръон билан ҳамсуҳбатлик то жаннатга етгунча давом этадиган суҳбат экан.

Қуръоннинг ўзига хос руҳоний муҳити бор экан. У шундай нур эканки, асло сўнмас экан. Баракаси эса бардавом экан.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
أَعُوذُ بِاللَّهِ وَقُدْرَتِهِ مِنْ شَرِّ مَا أَجِدُ وَأُحَاذِرُ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳдан У Зотнинг қудрати билан мени безовта қилаётган ва безовта қилиши мумкин бўлган (дардларнинг) ёмонлигидан паноҳ сўрайман».

Усмон ибн Абу Ос Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мусулмон бўлганидан бери танасида бир оғрик бор эди. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга шундай дедилар: «Қўлингни танангдаги оғриётган жойга қўйиб, уч марта «Бисмиллаҳ» деб, кейин етти марта «Аъуузу биллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазир» дегин».
(«Саҳиҳи Муслим», 2202)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қатода розияллоҳу анҳу:
«Кимки Қуръон билан ҳамсуҳбат бўлиб, баҳраманд бўлар экан, ундан ёки зиёдалик ва фойда билан ёки аксинча, нуқсон-камчилик билан фориғ бўлади», дедилар ва қуйидаги оятни тиловат қилдилар:

«Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз. У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас», (Исро сураси, 82 оят).

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Савол_жавоб

Шарҳ сураси фазилати

Савол:
Ассалому алайкум! Бир маърузада эшитиб қолдим, кимда ким «Шарҳ» сурасини етти кун мобайнида, беш вақт намоздан сўнг, 40 марта ўқиса, Аллоҳнинг изни билан бой бўларкан. Шу гап тўғрими?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Оят, ҳадисларда бундай гап келмаган. Бу гапнинг асоси йўқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръонга оид асосий атамалар
(1-қисм)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Зое бўлишидан қўрқмай вақт сарфлаш мумкин бўлган энг буюк иш – Қуръон ўқишдир. Қуръон (ўқиш ва унга амал қилиш)дан бошқа нарсага вақт сарфлаш энг улкан талофатдир!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ لاَ سَهْلَ إِلاَّ مَا جَعَلْتَهُ سَهْلاً، وَأَنْتَ تَجْعَلُ الْحَزْنَ إِذَا شِئْتَ سَهْلاً

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим, Сен осон қилган нарсагина осон бўлур, Сен хоҳласанг, қийин нарсани ҳам енгил қилурсан».

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма лаа саҳла илла маа жаъалтаҳу саҳлан, ва анта тажъалул ҳазна изаа ши`та саҳлан», дедилар.
(«Саҳиҳи Ибн Ҳиббон», 974)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръон дўстга ўхшайди. У билан қанчалик кўп суҳбатлашсанг, сирларидан шунчалик кўп воқиф бўлаверасан. Дўст ҳам бироз фурсат суҳбат қурмаган кишига сирини айтмайди.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#янгилик

Туркияда юзлаб Қуръон ҳофизлари учун битирув маросими бўлиб ўтди

Диний амалдорлар ва кўп сонли одамлар иштирок этган тадбирни мамлакатнинг Дар ал-Ифта шаҳри уюштирди.

Маросимда сўзга чиққан Туркия Дин ишлари бошқармаси (Диёнат) раҳбари Али Эрбош Қуръони Каримни Аллоҳнинг инсоният учун берган энг буюк неъмати деб таърифлади. Муқаддас Китоб ҳаётда ҳар бир инсон учун йўл-йўриқ бўлиши ва унинг ҳаётбахш таълимотларини англаб, ҳаётга татбиқ этиш зарурлигини таъкидлади. «Ҳаммамиз Қуръон маъносини ўрганишимиз ва унинг таълимотларини энг яхши тарзда амалга ошириш учун ҳаракат қилишимиз керак», - дея қўшимча қилди у.

Эрбош, шунингдек, мамлакатда Қуръон тиловати ва ҳифзига бўлган иштиёқ ва қизиқиш ортиб бораётганини олқишлади. Маросимда 514 нафар эркак ва 286 нафар аёл жами 800 нафар Қуръон ҳофизларига Қуръон ёд олиш сертификатлари топширилди.

Жорий йилнинг бошида Диёнат расмийси Туркияда 2021 йилда 12 мингга яқин киши Қуръонни ёддан ўрганган ва Қуръон ёд олиш сертификатига эга бўлганини айтган эди.

Эрбош, Кайсери вилоятига қилган сафари чоғида яна бир жойда, Кайсери университети талабаларига ҳам мурожаат қилиб, бугунги кунда дунё Ислом ва унинг таълимотига муҳтожлигини айтди.

Аллоҳ таоло томонидан юборилган сўнгги муқаддас китоб бўлган Қуръони Карим инсонларни адолатга чорлайди, озодликни ҳимоя қилади ва тинчликни кафолатлайди ва бугун дунёга шу нарса керак, деди у.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(29-қисм)

Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).

#энг120та

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Кино соҳаси ҳақида

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Ҳижр» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🔴36. Зуҳднинг ҳақиқати ва унинг самаралари | 31-ҳадис | Арбаъин суҳбатлари

Бугун, 4 ноябрь шом намозидан сўнг Арбаъин суҳбатларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
 
Суҳбатда ёритиладиган мавзулар:

1. Зуҳднинг ҳақиқати ва унинг самаралари;
2. Абу Аббос Саҳл ибн Саъд Соъидий розияллоҳу анҳунинг таржимаи ҳоллари;
3. Ўттиз биринчи ҳадиснинг матни ва таржимаси;
4. Ҳадиснинг шарҳи, ундан олинадиган фойдалар;
5. Ҳадисга амал.

Суҳбатни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб борадилар.

Ҳадиснинг матни ва аудио шаклини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.
👇
/channel/hazratim_uz/5900

🎞  YouTube орқали кўриш

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌙 Қадрли диндошим! Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Дуога қўл очинг, толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, ҳар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба соҳибига, ЖУМА муборак!

Ҳамиша саждага эгилиб бошлар,
Аллоҳдан тилангиз энг эзгу тилак.
Шундай улуғ кунда дуода бўлинг, 
Тақводор диндошим, ЖУМА муборак!

#жума

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

1. Инсоннинг шаъни жони ва моли каби ҳаром!

2. Динни ўзининг манфаати учун қурол қилиб олиш - пасткашликдир!

3. Васваса нима ва шубҳа билан фарқи қандай?

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#Арбаъин_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#янгилик

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида «Марказий Осиё — Ислом санъати ўчоғи» номли форум ўтказилди

2 ноябрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида «Марказий Осиё — Ислом санъати ўчоғи» номли форуми доирасида «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштириш масалалари» мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

Хусусун, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ҳам ушбу форумда иштирок этдилар. Устоз Аллоҳнинг илоҳий Каломи ҳақида сўз юритиб, барча мусҳафлар билан ўзлари кўрсатиб таништирдилар.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel