quranuz_kanali | Unsorted

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Subscribe to a channel

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
سُبْحَانَكَ اللهُمَّ وَبِحَمْدِكَ وَتَبارَكَ اسْمُكَ وَتَعَالى جَدُّكَ وَلَا إِلَهَ غَيْرُكَ

Зикрнинг маъноси:
«Эй Роббим, Сенга ҳамд айтиш билан Сени айбу нуқсонлардан поклайман. Сенинг исминг муборакдир. Азаматинг олийдир. Сендан бошқа илоҳ йўқдир».

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошласалар: «Субҳаанакаллооҳумма ва биҳамдика ва табаарокасмука ва таъаалаа жаддука ва лаа илааҳа ғойрук», дер эдилар.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Фаластинликлар «Қуръон оиласи» мусобақасида қатнашмоқда

«Қуръон оиласи» деб номланган танлов оилаларни Қуръон ёд олишга ундашга қаратилган. Ушбу мусобақа 1-сентябрь куни Зайд ибн Собит Қуръон ҳифзи ва ўргатиш маркази назорати ва «Ал-Қудс» телеканали кўмагида бошланди.

Даъвогарлар 5 ёшдан 7 ёшгача, 8 ёшдан 11 ёшгача, 12 ёшдан 14 ёшгача ва 15 ва ундан катта ёшдаги турли ёш гуруҳлари учун тўрт босқичда рақобатлашмоқда. Танлов шу ой охирида якунланади ва ғолибларга пул мукофотлари ва фахрий ёрлиқлар топширилади.

Зайд ибн Собит маркази директори Абдураҳмон Бакиратнинг айтишича, бу Қуръон мусобақаси оилаларга мўлжалланган биринчи Қуръон мусобақасидир.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

«Ва улар айтаётган сўзларига (бераётган озорларига) сабр қилинг ҳамда уларни чиройли тарк этинг!» (Муззаммил сураси, 10 оят).

Қуръон одоби сенга бақирган кишига бақиргин, сўккан кишини сен ҳам сўккин деб ўргатмайди. Балки, бу тоифадаги кимсалардан юз ўгириш билан ҳаётингни гўзаллаштиргин дея таълим беради.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

1. Камолот касб эт!

2. Қабр тошига сурат қўйиш мумкинми?

3. Тақводор мўминнинг вафоти

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#Арбаъин_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръонни сут ичгандай ичиб юборманглар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда: «Умматимдан шундай бир қавм чиқадики, улар Қуръонни сут ичгандек ичиб юборишади», деганлар.
(Имом Табароний ривояти)

Муновий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
«Қуръон маъноларини тадаббур қилмасдан тилларида айлантирадилар. Унинг аҳкомлари устида ҳам фикр юритмайдилар. Балки ичилган сут томоқдан тез ўтиб кетганидек, тилларида оятни тезгина ўқиб қўядилар».

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ غَارَتِ النُّجُومُ، وَهَدَأَتِ العُيُونُ، وَأَنْتَ حَيٌّ قيُّومٌ لَا تَأْخُذُكَ سِنَةٌ وَلَا نَومٌ، يَا حَيُّ يَا قيُّومُ، أهْدِي لَيْلِي، وَأنِمْ عَيْنِي

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим, юлдузлар ботди, кўзлар тинди. Сен тирик, қоимдирсан. Сени мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмайди. Эй Ҳай ва Қаййум сифатли Зот, кечамни тинч қилиб, кўзимга уйқу бер».

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уйқусизликдан шикоят қилдим, у зот: «Аллоҳумма ғоротин нужууму ва ҳада`атил ъуйюну ва анта ҳаййун қоййум, лаа та`хузука синатун ва лаа навм, йаа ҳаййу, йаа қоййуму, аҳдий лайлий ва аним ъайний», деб айт», дедилар. Шу дуони айтган эдим, Аллоҳ мендан уйқусизликни кетказди».
(Ибн Сунний ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

«Ким Раҳмон Эслатмасидан (яъни, Қуръон панд-насиҳатларидан) кўр бўлиб олса – юз ўгирса, Биз унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у ўша (кимсага шайтон доимий) ҳамроҳ бўлур» (Зухруф сураси, 36 оят).

Қуръондан қанчалик узоқлашишингизнинг миқдори, шайтонга яқинлашишингиз миқдорини белгилайди.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Шукр уч хил бўлади

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Наҳл» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Истиғфорнинг арабча матни:
أَسْتَغْفِرُ اللَّهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيّوُمُ وَأَتُوبُ إِلَيهِ

Истиғфорнинг маъноси:
«Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин: «Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атуубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
(Ибн Сунний ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръони Каримни 2400 марта хатм қилган аллома

Доктор
Усома Абдул Азим Азҳар университетининг етук уламоларидан бўлиб, усул-ул фиқҳ бўйича забардаст мутахассислардан ҳисобланади.

У киши замонамиздаги ноёб қобилият эгаси бўлган улуғ зотлардандир. Бир умр илмга ўзларини бағишлаб, бу йўлда вафот этдилар. У кишини яқиндан билган ҳар бир инсон, у зотдан кўп таъсирланганини эътироф этади.

Шайх ҳазратлари ибодат, илм, зуҳд, тақво, мақсадларнинг аниқлиги, ҳимматнинг баландлиги борасида ноёб намуна эдилар.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ айтдилар:

«Қуръон оятлари хазиналардир. Агар сиз хазина ичига кирсангиз, ундаги нарсаларни билмагунингизча у ердан чиқманг».

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Бу ҳам Қуръонми?
(бешинчи мақола)

Уламолар мусҳаф расмининг сақланишидаги бир қанча фойдаларни ҳам зикр қилганлар.

1.Юқорида зикр қилинган хатар ва зарарлардан омонда бўлиш.
2.Ислом умматининг аввалидан охиригача ўзаро боғлиқ бўлиши.
3.Кейингиларнинг биринчи мусулмон авлоди маданиятини ўрганиши, уларнинг илмларидан баҳраманд бўлишлари.
4.Бутун Ислом оламининг муқаддас китоблари устида жамланиши, ўзаро робиталарининг мустаҳкамланиши.
5.Қуръони Каримнинг мўъжиз эканининг изҳори.
6.Мусулмонларнинг бошқа умматлардан фазлининг далили. Уларнинг ўз муқаддас китобларининг барча нусхалари бир, ўзгариш топмагани билан фахрланишлари ва ҳоказо.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Бақара сураси 286-оят
Раад ал-Курдий қироати

2. Оли Имрон сураси 31-оят
Мишари ал-Бағлий қироати

3. Тоҳа сураси 98-оят
Раад ал-Курдий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Шукр қилинглар!

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Наҳл» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي، وَارْحَمْنِي، وَاهْدِنِي، وَارْزُقْنِ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, мени мағфират қил, менга раҳм айла, мени ҳидоят эт, мени ризқлантир».

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтадилар: «Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Менга бир калом ўргатинг, айтиб юрай», деди. Шунда Расулуллоҳ: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шариика лаҳ, Аллоҳу акбару кабиирон, валҳамдулиллаҳи касиирон, субҳаналлоҳи роббил ъаламийн, лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳил ъазиизил ҳакиим», деб айт», деб ўргатдилар. Кейин ҳалиги аъробий: «Эй Расулуллоҳ, бу айтганларингиз Раббим учун, мен учунчи?» деб сўради. Расулуллоҳ:«Аллоҳуммағфирлии, варҳамнии, ваҳдинии, варзуқнии» деб, айт», дедилар».
(Муслим ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Бақара сураси 199-оят
Насир ал-Қотами қироати

2. Аъроф сураси 204-205 оятлар
Тамим ал-Рими қироати

3. Нур сураси 36-37 оятлар
Мансур Салими қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръон ўқишдан аввал таъаввуз айтиш ҳақида

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Наҳл» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ وَسَيِّئَاتِ الأَحْلَامِ

Зикрнинг маъноси:
«Мен шайтоннинг амалидан ва булғанган тушдан Сенинг исминг ила паноҳ тилайман».

Ибн Суннийнинг ривоятида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бундай деганлар:
«Агар бирортангиз ўзи ёқтирмаган туш кўрса, уч марта туфлаб: «Инний аъуузу бика мин ъамалиш-шайтоони ва саййиаатил аҳлаами», деса, унга ҳеч нарса бўлмайди».

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(34-қисм)

Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).

#энг120та

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Яхши-ёмон, ҳалол-ҳаром масалаларини ўзида жамлаган оят

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Наҳл» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#нодир_қироатлар

Таҳрим сураси 1-8 оятлар

Абдулфаттоҳ қори

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#tanlov

🎉 «Shamoilul Muhammadiya» onlayn tanlovi!

Hasanxon Yahyo Abdulmajidning «Shamoilul Muhammadiya»
videosuhbatlari asosida onlayn tanlov eʼlon qilamiz!

Bu tanlov jami 54 dars boʻyicha har oy @hasanhusayn sahifasida oʻtkaziladi. Ilk tanlovimiz 11-dekabr kuni boʻlib oʻtadi. Unda muqaddima, 1, 2, 3 va 4-suhbatlar boʻyicha savollar beriladi.

☝️ Har oyda uchta gʻolib aniqlanib, ularga hadyalar berib boriladi. Shuningdek, har oydagi tanlovda 5 ta oʻrin uchun ball berib borilib, eng koʻp ball yiqqan 3 ta oʻrin egasi mutlaq gʻolib deb topiladi.

Tanlovdan koʻzlagan asosiy maqsadimiz – «Shamoilul Muhammadiya» darslarini toʻliq koʻrib chiqqanlarga ijoza taqdim qilishdir. 😊

Marhamat, tanlovda ishtirok etib, Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning muborak siyratlarini yanada chuqurroq oʻrganing hamda gʻolib boʻlib, hadyalarga va eng asosiysi – ijozaga ega boʻling.

📣 Tanlov shartlari bilan batafsil tanishish: https://telegra.ph/Shamoilul-Muhammadiya-tanlovi-shartlari-11-18

Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimiz:👇

TelegramYouTubeInstagramFacebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Савол_жавоб

Оятни буюмга ёзиш жоизми?

Савол:
Ассалому алайкум! Бирор бир оятни инсон ўзи олиб юрадиган буюмга ёзиши жоизми? Масалан, сумкага?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Чунки ўша буюмни бетаҳорат инсон ушлаши ёки таҳқирланган ҳолатга тушириши ёки ундан зийнат сифатида фойдаланиши эҳтимоли бор. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Мусҳафдаги вақф (тўхташ) аломатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Аллоҳ инсонга берган неъматлар

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Наҳл» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросими Қуръони Карим оятларидан тиловат қилиш билан бошланади.

Тиловатни қатарлик хушовоз қори Ғоним ал-Муфтаҳ қилиб беради, ин шаа Аллоҳ.

Бу тиловатни сайёрамиз аҳолисининг тўртдан бири тинглайди, ин шаа Аллоҳ.

Манба: бир қатор араб ахборот агентликлари

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا سَأَلَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ، وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا اسْتَعَاذَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ، وَأَنْتَ الْمُسْتَعَانُ وَعَلَيْكَ الْبَلَاغُ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, биз Сендан Набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган хайрли нарсаларни сўраймиз. Сендан Набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган ёмон нарсалардан паноҳ сўраймиз. Сен ёрдам сўралган Зотсан. Етиб бориш сенгадир. Аллоҳдан бошқада куч ҳам, қувват ҳам йўқ».

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп дуо қилдилар. Биз уни ёд олмадик. Сўнгра:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Кўп дуо қилдингиз. Биз ундан ҳеч нарсани ёд олмадик», дедик.
Шунда у зот: «Сизларни ўшанинг ҳаммасини жам қиладиган нарсага далолат қилайми? «Аллоҳим! Албатта, биз Сендан Набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган хайрли нарсаларни сўраймиз. Сендан Набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган ёмон нарсалардан паноҳ сўраймиз. Сен ёрдам сўралган Зотсан. Етиб бориш сенгадир. Аллоҳдан бошқада куч ҳам, қувват ҳам йўқ», денглар», дедилар».

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Эй Қуръонни ёд олган қори!

Ушбу Қуръон шундай бир азиз Китобки, уни иштиёқсизлик ва дангасалик билан тутганга ато этилмайди, ундай қўлга киритиб бўлмайди. Сен уни ўз ҳаққи билан қўлга киритгин!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Малдив оролларида Қуръон ҳофизлари медаллар билан тақдирланди

Бу йилги Миллий мукофотларни топшириш маросими жума оқшомида Республика байрами тантаналари билан биргаликда ўтказилди ва унда 52 нафар шахсга алоҳида ютуқлари учун Миллий мукофот ва 13 нафар фахрийларга Қуръони Каримни ёд олганликлари учун махсус медаллар топширилди.

Президент Солиҳ тантанали маросимда сўзга чиқиб, барча ғолибларни миллий мукофот ва махсус медаллар билан табриклади.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(33-қисм)

Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).

#энг120та

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel