#қироат
1. Оли Имрон сураси 200-оят
Аҳмад ал-Ажми қироати
2. Ихлос сураси
Шариф Мустафо қироати
3. Нисо сураси 26-оят
Аҳмад ал-Ажми қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Бандалик Расулликдан ҳам шарафлидир
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Исро» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Мисрда 2022-йилнинг энг яхши Қуръон ўқитувчиси эълон қилинди
Вақф вазири Муҳаммад Мухтор Гомаанинг айтишича, ал-Амайим жорий йилнинг энг яхши Қуръон ўқитувчисини танлаш учун мамлакат бўйлаб ўтказилган танловнинг энг яхши ғолиби деб эълон қилинди. У 100 000 Миср фунтига (жунайҳ) тенг пул мукофоти бўлган бош мукофотни қўлга киритди, деди Гомаа.
Унинг қўшимча қилишича, мусобақа Қуръон устозларини шарафлаш ва уларнинг Қуръонга хизматларини қадрлаш мақсадида «Авқоф» вазирлиги саъй-ҳаракатлари доирасида ташкил этилган.
Миср шимолидаги Кафр аш-Шайхдаги Ибшан қишлоғидан бўлган Ал-Амайим «Ал-Азҳар» университетининг «Усулуддин ва Ислом тарғиботи» факультети битирувчисидир.
2003-йилда Қуръон тафсири ва фанлари бўйича магистр даражасини олган ва 2006-йилда шу соҳада докторлик даражасини қўлга киритган.
У Аллоҳнинг Китобига хизмат қилиш ва Қуръонни ёд олишда 32 йиллик саъй-ҳаракатлари сабаб мукофотга сазовор бўлди.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(37-қисм)
Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).
#энг120та
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Солиҳ салафлардан бири шогирдига: «Қуръондан ҳам ёд олиб турибсанми?» деганида, у: «Йўқ», деб жавоб берибди.
Устоз: «Мўмин киши қандай қилиб Қуръон ёд олмас экан? Унда нимадан ҳузурланади ва нима билан Роббисига муножат қилади!», деди.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Савол_жавоб
Қуръондан Амма сурасига борса аммаси ош қиладими?
Савол:
Ассалому алайкум! Мени синглимга бир ўқитувчи аёл араб тили дарслик ўргатади. Шунга Қуръонда «Амма» деб бошланадиган сурага етиб келишибди. Ўқитувчиси аммаларингизга айтинг, ош пишириб беришсин деяпти. Бу иш тўғрими?
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Шариатда бундай гап йўқ. Агар ўқитувчи аёлни ош егиси келаётган бўлса бунақа Қуръонга боғламасдан тўғридан-тўғри ош егим келди деб айтиши керак. Бунақанги сафсаталарни динга боғламаслик керак. Илмни солиҳа ҳақиқий илмли инсондан олингани яхши. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
💫 Жума муборак!
Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ عَبْدِكَ وَرَسُولِكَ وَصَلِّ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَالْمُسْلِمِينَ وَالْمُسْلِمَاتِ
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Банданг, Расулинг Муҳаммадга салавот йўлла, мўмин-мўминаларга, муслим-муслималарга ҳам салавот йўлла».
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#мақола
Бу ҳам Қуръонми?
(саккизинчи мақола)
Бундан ташқари, ҳарфларнинг алмашиши, тушиб қолиши ёки қўшилиши, бир қоидани бир жойда бошқача, иккинчи жойда бошқача ифодаланиши, қироат тўғри бўлиши учун шарт бўлган қоидаларни бузишни тақозо қиладиган ифодалар каби жуда қўпол хатолар ҳам бор. Уларнинг ҳам сон-саноғига етиб бўлмайди. Хатто айрим калималар ўрнига компьютер тугмачасининг ноўрин босилиб кетиши натижасида турли лотин ҳарфлари ҳам ёзилиб кетган.
Хулоса қилиб айтганда, китобда аксар сураларнинг номлари хато берилган. Ҳолбуки, трансикрипцияда бундай бўлиши умкин эмас. Ҳарф алмашиши, тушиб қолиши ёки қўшилиши ва нотўғри ифодаларнинг ададига етиш қийин. Қабул қилинган истилоҳга нисбатан содир бўлган хатолардан холи оятни топиш эса анча мушкул.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللَّهِ العَلِيِّ العَظِيمِ
Зикрнинг маъноси:
«Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳнинг номи ила бошлайман ва Аллоҳнинг хоҳишисиз ҳеч бир ҳаракат ҳам, қувват ҳам йўқ».
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Али, қийин аҳволга тушиб қолганда айтиладиган калималарни ўргатайми?» дедилар. «Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ўргатинг», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар қийин аҳволга тушиб қолсанг, «Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм», деб айт. Чунки Аллоҳ мана шу дуо билан хоҳлаганича, турли балолардан халос қилади», дедилар».
(Ибн Сунний ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
1. Набаъ сураси 40-оят
Абдурроҳман Моссад қироати
2. Ҳуд сураси 123-оят
Ислом Субҳи қироати
3. Анбиё сураси 87-оят
Омар Хишом қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Пайғамбар алайҳиссалом ухлашдан олдин ўқиган икки сура
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Исро» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللَّهِ التَّامَّةِ مِنْ غَضَبِهِ وَشَرِّ عِبَادِهِ وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ وَأَنْ يَحْضُرُونِ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ғазабидан ва бандаларининг ёмонлигидан ва шайтон васваса қилиб, менинг ёнимда ҳозир бўлишидан паноҳ тилайман».
Амр ибн Шуъайб оталаридан, оталари боболаридан ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор нарсадан қўрққан кишиларга: «Аъуузу би калимаатиллааҳит тааммаҳ мин ғозобиҳи ва шарри ъибаадиҳи ва мин ҳамазаатиш-шайаатийни ва ан йаҳзуруун», деб айтишни ўргатар эдилар».
(Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(36-қисм)
Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).
#энг120та
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Дастлаб Қуръон ўқишни ўрганишимиз керак
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Наҳл» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ҳаким ибн Ҳаммом:
«Икки иш борки, ким уни амалга оширса, гуноҳлари кечирилади, айблари яширилади ва амал тарозуси оғир бўлади. У: Қуръон тиловати ва тилни тийишдир», деб айтдилар.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
200 та хатмона бағишлови
01.12.2022, Пайшанба куни 1 ой давомида йиғилган 200 та хатмона жонли эфир орқали якунланиб бағишланди ва хатмонада қатнашган барча азизларимиз ҳаққига дуолар қилинди.
Хатмоналарни Устоз Яҳё қори дода ўзлари бағишлаб бердилар ва барчанинг ҳаққига дуолар қилдилар.
👉 YouTube орқали кўриш
#Хатмона #якунлаш #бағишлов
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
يَا مَالِكَ يَوْمِ الدِّينِ، إِيَّاكَ أعْبُدُ وَإِيَّاكَ أسْتَعِينُ
Зикрнинг маъноси:
«Эй қиёмат кунининг Подшоҳи, Сенгагина ибодат қиламан, Сендангина ёрдам сўрайман».
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душманга йўлиққанларида: «Йа маалика йавмиддин, иййаака аъбуду ва иййаака астаъийн», деб айтганларида, фаришталар кишиларни ерга ётқизиб, олдидан ва орқасидан ураётганини кўрдим».
(Ибн Сунний ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръони Каримда «Қуръон» сўзи энг кўп келган сура
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Исро» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🇺🇿 #ЭЪЛОН БУГУН ХУФТОН НАМОЗИДАН СЎНГ АРБАЪИН СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТАДИ
2 декабрь куни хуфтон намозидан кейин «Ислом биродарлиги ва мусулмоннинг ҳақлари» деб номланган Арбаъин суҳбатларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
Суҳбатда қуйидаги мавзулар ёритилади:
1. Ислом биродарлиги ва мусулмоннинг ҳақлари;
2. Ўттиз бешинчи ҳадиснинг матни ва таржимаси;
3. Ҳадиснинг шарҳи, ундан олинадиган фойдалар;
4. Ҳадисга амал.
Суҳбатни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб борадилар.
Ҳадиснинг матни ва аудио шаклини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.
👇
/channel/hazratim_uz/6158
🌐 YouTube орқали кўриш
⚠️ Масжидга ташриф буюрувчи азизларимиз автомашиналарини бошқаларга ноқулайлик келтирмаган ҳолда тартиб билан қўйишларини илтимос қиламиз.
🌟 Қадрли диндошим! Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Ҳамд айтамиз Ўзингга минг бор,
Қалблардан дардларни кетказганинг учун.
Шукрона айтамиз эй Парвардигор,
Жумадан Жумага етказганинг учун!
#жума
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
1. Аллоҳнинг азоби
2. Ëмонликдан қайтаришда сабрли бўлинг!
3. Ëмонликни қалб билан инкор қилиш
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
#Арбаъин_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Моддий ҳаёт ва технологиянинг ривожланиши сабаб баъзилар доим асабий, безовта бўлиб қолишади. Шу ўринда қуйидаги тавсия, насиҳатга қулоқ тутинг:
Ҳар куни яхши овоз билан, хушуъ билан ўқилган Қуръон тиловатига эътибор билан қулоқ тутинг. Мана шу қалб сокинлиги, хотрижамлигининг сабабидир.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръон беллашувга чақирган оятлар
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Исро» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Quran.uz хатмона кемаси 200 та хатмона билан манзилга етди!
Quran.uz ҳар ҳафта сиз азиз Қуръон шайдолари билан хатмона қилишни бошлаган эди. Алҳамдулиллаҳ, 1 ой давомида 200 та хатмона йиғилди. Ушбу хатмоналар эртага, шом намозидан сўнг Quran.uz youtube саҳифасида жонли эфир орқали якунланиб бағишланади.
Хатмоналарда қатнашган барча азизларимиз ҳаққига дуо қилиб бағишлаб бериш учун Устоз Яҳё қори дода таклиф қилинганлар. Жонли эфир орқали кузатишга имконияти бўлмаганлар учун алоҳида видеосини жойлаб қўямиз.
Аллоҳ ушбу қилаётган хатмоналаримизни қабул қилсин!
#Хатмона #якунлаш
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида Қуръон ҳофизлари тақдирланди
Малад Вестдаги бинода жойлашган мадраса ва мактабни назорат қилувчи «Нур Меҳр» хайрия жамғармаси уларни табриклади. 42 нафар ҳофиздан 22 нафари жорий йил бошида имтиҳонларини муваффақиятли топширган.
«Нур Меҳр» ўрта мактаби ва «Жамия Тажвидул Қуръон» мадрасаси 2000-йилда тадбиркор Саййид Али томонидан бошланган ноёб тажрибадир. Ўқитувчиларнинг алоҳида гуруҳлари мавжуд бўлиб, талабаларни ҳофиз (ёдлаш) курсларига тайёрлайдилар.
«Диний ва дунёвий илмлар ўртасидаги фарқ жамиятга катта зарар келтирди. Мен ҳар доим Қуръонни тўлиқ ёд била оладиган ҳофиз замонавий таълимда ҳам тўғри имкониятлар яратилса, устун бўлиши мумкинлигини ҳис қилганман. Мен буни синаб кўрдим ва 2012-2013 йиллардаги натижалар самара берди», деди Али Бхаи номи билан машҳур Саййид Али.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ким вақтини Аллоҳ зикри, Қуръон тиловати ва яхшилар суҳбати билан ўтказиб, ғофил ва ёмонлар суҳбатидан узоқ бўлиш ила ўтказса, унинг қалби покиза ва мулойим бўлади.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
1. Ҳақда собит бўл
2. Яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтариш
3. Фаҳшни тарқатиш
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
#Арбаъин_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Агар Қуръон қалбга кирса, қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ الْكَرِيمُ الْعَظِيمُ، سُبْحَانَهُ وَتَبَارَكَ اللَّهُ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
Зикрнинг маъноси:
«Улуғ ва карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш Робби Аллоҳ баракотли ва покдир. Оламлар Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин».
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар менга бирор қийинчилик ёки хафачилик етса, қуйидаги калималарни айтишни буюрдилар: «Лаа илааҳа иллаллоҳу кариймул ъазийм. Субҳаанаҳу табаарокаллоҳу роббул ъаршил ъазийм. Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн».
(Насаий ва Ибн Сунний ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook