Умрини кўзи ожизларга Қуръон ўргатиш учун бағишлаган Мисрлик эркак ва унинг аёли
«Бани Суеф» хайрия жамияти номини олган марказ кўзи ожиз болаларга Қуръони Карим ўргатишда катта муваффақиятларга эришди. Шунингдек, у болалар ўртасида брайл алифбосидаги Муқаддас Китоб нусхаларини тарқатди.
Марказ ўқитувчиси уларга брайл алифбоси ва рақамларни ўқишни ўргатади. Жунидий ва унинг рафиқаси айтишича, кўр бўлиш Қуръони Каримни ўрганишга тўсқинлик қилмайди ва аксинча, кўзи ожиз болалар Қуръонни бошқа болаларга қараганда яхшироқ ёд олишади.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръон қироати сизни душманларнинг зараридан тўсиб турувчи (ҳимоя қўрғони)дир.
«Қачон сиз Қуръон қироат қилганингизда, биз сиз билан охиратга ишонмайдиган кимсалар ўртасида кўринмас парда тортиб қўюрмиз».
(Исро сураси, 45-оят)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
1. Туйғу ва ақл
2. Қиёматли дўст
3. Мусулмонга макр қилган одам малъундир!
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
#Арбаъин_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
«Ҳар бир инсонга ўз қилганидан бошқа нарса йўқ».
(Нажм сураси, 39-оят)
Нафсингни қутқариш йўлида (бугун) машғул бўл, вафот топганингдан кейин (ортингдан бировлар) номингдан Қуръон тарқатишини ёки номингдан қудуқ қазишини кутиб ўтирмасдан, ҳаётлигингда хайрли ишларни амалга оширишга урингин.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
مَا شَاءَ اللهُ لَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳ нимани хоҳласа, бўлади. Аллоҳдан бошқада бирор қувват йўқ».
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Агар юлдуз учса, унга қарамасликка ва: «Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллааҳ», деб айтишга буюрилдик», дедилар.
(Ибн Сунний ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Бир оятни фаҳм ва идрок билан тиловат қилиш, тафаккурсиз амалга оширилган хатми Қуръондан яхшироқдир. Тадаббур билан, фаҳмлаб ўқилгани қалбга нафи кўпроқ, иймон ҳосил қилишда чорловчироқ ва Қуръон ҳаловатини тотишда манфаатлироқ нарсалардандир.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Савол_жавоб
Оят тўғрисида
Савол:
Ассалому алайкум! «Мунофиқун» сураси 19-оятида айтилганидек нега инсон ўлгандан сўнг ҳаётга қайтиш имкони берилса садақа қилишини айтади? Намоз, рўза ва бошқа ибодатлар айтилмаяпти, ёки Қуръони Каримга кўра садақа-инфоқ қилиш бошқа ибодатлардан афзал турадими?
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Ушбу ояти каримадаги садақадан мурод закотдир. Оятда хоссатан садақанинг зикр қилишни бошқа солиҳ амалларнинг фазлини нафй қилмайди. Балки садақага даъват ўрни бўлгани учун айтилган. Инсон дунёга қайтарилса фақатгина садақа қилишнигина эмас балки қандай бўлса ҳам солиҳ амал қилиб қолишни орзу қилади. Аллоҳ таоло «Муъминун» сурасида марҳамат қилади:
حَتَّى إِذَا جَاء أَحَدَهُمُ الْمَوْتُ قَالَ رَبِّ ارْجِعُونِ لَعَلِّي أَعْمَلُ صَالِحًا فِيمَا تَرَكْتُ كَلَّا إِنَّهَا كَلِمَةٌ هُوَ قَائِلُهَا وَمِن وَرَائِهِم بَرْزَخٌ إِلَى يَوْمِ يُبْعَثُونَ
«Токи улардан бирига ўлим келган чоғда: «Роббим, мени қайтаргин. Шоядки, тарк қилган нарсамда солиҳ амал қилсам», дер. Йўқ! Албатта, бу (қуруқ) сўз бўлиб, у айтгувчи, холос. Уларнинг ортида қайта тириладиган кунларигача тўсиқ бордир» (99-100 оятлар). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Бақара сураси ҳақида умумий маълумот
(1-қисм)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръон унинг суҳбатида (тиловатида) бардавом бўлинсагина, қалбда мустаҳкам жойлашади.
«Шак-шубҳасиз, Қуръон азиз — қудратли Китобдир» (Фуссилат сураси, 41 оят).
Ана шу азиз нарсадан йироқлашсанг у ҳам сендан йироқлашади.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاسِ أَذْهِبِ الْبَأْسَ، اشْفِ أَنْتَ الشَّافِي، لاَ شِفَاءَ إِلاَّ شِفَاؤُكَ، شِفَاءً لاَ يُغَادِرُ سَقَمًا
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, Сен инсонларнинг Роббисан, қийинчиликларни кетказ, шифо бер, Сен шифо берувчисан. Сенинг шифоингдан бошқа шифо йўқ. Сен берган шифо бирорта ҳам касаллик қолдирмайди».
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳлларидан баъзиларига ўнг қўлларини суртиб, паноҳ тилаб, қуйидаги дуони ўкирдилар: «Аллоҳумма роббан-нааси азҳибил ба`саа ишфи анташ-шаафий лаа шифа`а иллаа шифаа`ука шифаа ан лаа йуғоодиру сақома».
(Бухорий ва Муслим ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръонни ёдлаш шундай бир лойиҳаки, у муваффақиятсизликни билмайди. Агар сиз ўн йил Қуръонни ёдлашга уриниб, тўлиқ ёд олишга қурбингиз етмаса ҳам муваффақиятсизликка учрамагансиз. Чунки камида, шунча йиллик тиловат қилганлик савобига эришгансиз.
Ҳасан Басрийга: «Фалончи Қуръонни ёд олиб, ҳифз қилибди», деб айтилганида, у киши: «Балки Қуръон уни ҳифз қилибди», дедилар.
Агар вақтингиз ва ишингизда барака бўлишини истасангиз,зиқ вақтларингизнинг ўртасида Қуръон (тиловати) учун фурсат белгилаб олинг.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қирғизистон Президенти Саудия Арабистонида бўлиб ўтган халқаро Қуръон мусобақаси ғолибини тақдирлади
Қирғизистон Президенти - Садыр Жапаров Қуръон ҳофизи Муҳаммадали Умаровни халқаро танловда ғолиб чиққани билан табриклади. Шунингдек, Умаровга сиҳат-саломатлик ва муваффақиятлар тилади.
Умаров ва унинг устози Марат Эрқуловнинг айтишича, ўтган ой мусобақада 111 давлатдан 153 нафар қори иштирок этган.
24 ёшли Умаровнинг айтишича, у уч ой давомида тайёргарлик кўрган, Қуръоннинг барча 600 саҳифасини ёд олган ва Саудия Арабистони, Баҳрайн ва бошқа мусулмон давлатларидан келган энг яхши иштирокчи сифатида тан олинган.
Жапаров йиғилиш якунида Умаровга 400 йиллик Қуръон қўлёзма нусхасини совға қилди.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(39-қисм)
Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).
#энг120та
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#ЭЪЛОН БУГУН ХУФТОН НАМОЗИДАН СЎНГ АРБАЪИН СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТАДИ
Суҳбат ижтимоий тармоқлар орқали жонли эфирда тақдим қилинади!
📹 YouTube орқали кўриш
Аввалги суҳбатни кўриш учун
👇
🔴 40. Ислом биродарлиги ва мусулмоннинг ҳақлари | 35-ҳадис | Арбаъин суҳбатлари
#ЭЪЛОН: БУГУН ХУФТОН НАМОЗИДАН СЎНГ АРБАЪИН СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТАДИ
9-декабрь куни хуфтон намозидан кейин «Яхшилик мажмуалари» деб номланган Арбаъин суҳбатларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
Суҳбатда қуйидаги мавзулар ёритилади:
1. Яхшилик мажмуалари;
2. Ўттиз олтинчи ҳадиснинг матни ва таржимаси;
3. Ҳадиснинг шарҳи, ундан олинадиган фойдалар;
4. Ҳадисга амал.
Суҳбатни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб борадилар.
Ҳадиснинг матни ва аудио шаклини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.
👇
/channel/hazratim_uz/6208
⚠️ Суҳбат ижтимоий тармоқлар орқали жонли узатилмайди. Шу сабабдан имкони бор азизларимиздан масжидга ташриф буюришларини сўраймиз.
📍Масжиднинг манзили
⚠️ Масжидга ташриф буюрувчи азизларимиз автомашиналарини бошқаларга ноқулайлик келтирмаган ҳолда тартиб билан қўйишларини илтимос қиламиз.
Шаҳарга киришда ва чиқишда қилинадиган дуо
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Исро» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ حَوَالَينَا وَلَا عَلَيْنا، اللَّهُمَّ عَلَى الآكَامِ وَالظِّرَاب، وَبُطُونِ الأَوْدِيَةِ، وَمَنَابِتِ الشَّجَرِ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, атрофимизга ёғдир, устимиздан ёғдирма. Аллоҳим, уни тепаликларга, тоғларга, водийларга, дарахтзорларга ёғдир».
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши жума куни эшикдан кириб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўшанда тик туриб хутба айтаётган эдилар. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, моллар ҳалок бўлиб, кўчалар ҳувиллаб қолди. Аллоҳга дуо қилинг, ёмғирни тўхтатсин», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қўлларини кўтариб: «Аллоҳумма ҳаваалийнаа ва лаа ъалайнаа, Аллоҳумма ъалал-аакаами ваз-зирооби ва бутуунил-авдийати ва манаабитиш-шажари», дедилар. Кейин ёмғир тўхтади, биз кўчага чиқдик ва қуёш нури остида юриб кетдик».
(Бухорий ва Муслим ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(40-қисм)
Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).
#энг120та
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қиёматда ҳар бир уммат раҳбари билан чақирилади
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Исро» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Шуаро сураси 78-89 оятлар
Абдулфаттоҳ қори
#нодир_қироатлар
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ëмон билан яхши, золим билан мазлум имтиҳон қилинади
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Исро» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللهُمَّ أَعِنِّي عَلَى غَمَرَاتِ الْمَوْتِ وَسَكَرَاتِ الْمَوْتِ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, ўлим шиддати ва ўлим талвасасида менга ёрдам бер».
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўлимлари яқинлашган эди. Олдиларида бир қадаҳда сув бор эди. Унга қўлларини тиқдилар, сўнг сувини юзларига суртиб: «Аллоҳумма аъинний ъалаа ғомароотил-мавти ва сакароотил-мавти», деб айтдилар».
(Термизий ва Ибн Можа ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Билмаган нарсангга эргашма
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Исро» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#мақола
Бу ҳам Қуръонми?
(ўн биринчи мақола)
Хулоса
Агар эътибор берилган бўлса, ушбу мақолада Қуръонни бошқа алифбода ёзиш мумкин эмаслигига ўттизга яқин нақлий ва ақлий далилар билан бирга яна шунча ададда аввалги ва кейинги уламоларнинг фатволари жамланган. Лекин бу ушбу мавзудаги барча далиллар дегани эмас, балки улар биз қидириб топган ва танлаганларимиз, холос. Аслида улардан бир ё иккитаси ҳам далил маъносида кифоя қилса-да, уларнинг ҳар бири фикрни таъкидлаши ва қувватлаш билан бирга, бу борадаги илмимизнинг чуқурлашишига ва тушунчаларимизнинг кенгайишига хизмат қилишини эътиборга олиб, далилларни кўпроқ келтирилди. Уларнинг хулосаси сифатида қуйидагиларни айтиш мумкин:
Мусҳафни араб ҳарфларида ёзганда Қуръонга нолойиқ хатда ёки расмга эргашмай ёзиш жоиз эмас, ҳаром, бидъат ҳисобланади. Қуръони Каримнинг ҳаммаси ёки бир қисмини, ҳатто бир оятини араб алифбосидан бошқа алифбода ёзилса, у Қуръон ҳисобланмайди. Бунда уни қанчалар бехато ва яхши ниятда ёзмасин, барибир динда бидъат қилган, ҳаром иш қилган бўлади. Агар бундан Қуръонга бирор зиён келтиришни қасд қилган ёки унга рози бўлган бўлса, Аллоҳ асрасин, иймондан ажраб қолади.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
1. Исро сураси 9-оят
Ториқ Муҳаммад қироати
2. Иброҳим сураси 38-оят
Ториқ Муҳаммад қироати
3. Нисо сураси 82-оят
Насир ал-Қотами қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Зинога яқинлашманг!
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Исро» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
بِسْمِ اللَّهِ تُرْبَةُ أَرْضِنَا بِرِيقَةِ بَعْضِنَا يُشْفَى بِهِ سَقِيمُنَا بِإِذْنِ رَبِّنَا
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳнинг исми билан, ерларимизнинг тупроғи билан, баъзиларимизнинг тупуги билан Роббимизнинг изни ила касалларимиз шифо топади».
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга биров бир нарсадан - чақами, жароҳатми - шикоят қиладиган бўлса, кўрсаткич бармоқларини ерга қўйиб, сўнгра кўтариб, қуйидаги дуони ўқир эдилар: «Бисмиллааҳи турбату арзина бирийқоти баъзинаа йушфаа биҳи сақиймунаа би изни роббинаа».
(Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ота-онага яхшилик қилиш ҳақидаги оятлар
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Исро» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуръон соҳибига: қироат қилиб кўтарилавер. Дунёда қандоқ тартил қилган бўлсанг, худди шундоқ тартил қил. Албатта, сенинг манзилинг охирги қироат қилган оятинг маконидан бўладир, дейилади», дедилар».
Имом Аҳмад, Абу Довуд, Насаий ва Ибн Можа ривояти.
Изоҳ: Бу ҳадиси шарифда васф қилинаётган кўриниш қиёмат куни жаннатда бўлади. Бу дунёда Қуръон ўқиган одам жаннатга кирган. Энди унга жаннат мартабаларидан ўзига яраша мартаба бериш керак. Ана шунда:
«Қуръон соҳибига, қироат қилиб кўтарилавер», дейилади. Яъни, жаннат ишларини юритиб турган фаришталар Қуръон соҳибига жаннат мартабалари зинасини кўрсатиб, қироат қилиб кўтарилавер,
«Дунёда қандоқ тартил қилган бўлсанг, худди шундоқ тартил қил. Албатта, сенинг манзилинг охирги қироат қилган оятинг маконидан бўлади», дейдилар.
Қуръони Каримни тартил қилиш секин, шошилмай, дона-дона қилиб қироат қилишдир. Демак, Қуръон соҳиби бу дунёда Қуръони Каримни қандоқ ўқиган бўлса ўшандоқ ўқиб, мартаба зинасидан кўтариб бораверади. Агар у Қуръони Каримни тўлиқ ёдлаган бўлса, мартаба зинасининг энг юқори чўққисига чиқади. Озроқ ўқиган бўлса, мартабаси ҳам озроқ бўлади. Хуллас, унинг манзили зина бўйлаб кўтарилаётиб охирги ўқиган ояти тугаган ерда бўлади.
Бу дунёда нима жамғарсам фойдали бўлади ёки нима билан машғул бўлай, қайси нарса келажакда самарали сармоя деганларга, мана шу ҳадисда келган Қуръон тиловатига машғул бўлиш, деб жавоб берсак ўринли бўлади.
Бас, шундоқ экан, жаннатдаги мартабамизни баланд бўлиши учун ҳаракат қилайлик.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Савол_жавоб
Мусҳафга қараб намоз ўқиш
Савол:
Ассалому алайкум! Мен Қуръон ёдламоқдаман. Ёдлаётган катта суралар ёдимда қолишлиги учун нафл намозда ўша сураларни ўқисам ва баъзи жойлари тилимга келмай қолса мусҳафга қарасам бўладими?
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Бизнинг мазҳабимизда жоиз эмас. Сиз пухта қилиб ёдлаб кейин зам сура қилинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook