quranuz_kanali | Unsorted

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Subscribe to a channel

QURAN.UZ

Тафсир билан таъвилнинг фарқи

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Исро» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Аҳмад Найнаъ ҳафизаҳуллоҳдан гўзал тиловат

#нодир_қироатлар

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қазо намозлари жаҳрий ўқиладими ёки махфий?

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Исро» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَهَا، وَخَيْرَ مَا جَبَلْتَهَا عَلَيْهِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا، وَشَرِّ مَا جَبَلْتَهَا عَلَيْهِ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим, мен Сендан унинг яхшисини ва унга халқ қилган нарсангнинг яхшисини сўрайман. Ва унинг ёмонидан ва унга халқ қилган нарсангнинг ёмонидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман».

Амр ибн Шуҳайб оталаридан, оталари эса боболаридан қилган ривоятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар сизлардан бирингиз бирор хотинга уйланадиган бўлса ёки бирор хизматкор сотиб оладиган бўлса, «Аллоҳумма инний ас`алука хойроҳаа ва хойро маа жабалтаҳаа ъалайҳ. Ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа жабалтаҳаа ъалайҳ», деб айтсин», дедилар.
(Абу Довуд, Ибн Можа ва Ибн Суннийлар ривоятлари)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Намозларни махфий ва жаҳрий ўқиш ҳақидаги оят

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Исро» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

РАЙ БИЛАН ТАФСИР ҚИЛИШДАН ҲАЗИР БЎЛИШ

Жундуб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳнинг китобида ўз райи билан гапириб тўғри айтган бўлса ҳам хато қилган бўлади», дедилар». Сунан эгалари ривоят қилишган.

Шарҳ: Агар одамларга Аллоҳнинг китобида ўз райи билан гапиришга изн берилса ҳамма ўз гапини гапиравериб бошқа динларнинг китобларига етган ҳалокатли зарар Қуръони Каримга ҳам етиши мумкин эди. Аллоҳнинг каломи ва дини ҳақида ҳар ким ўзича гапириши мутлақо мумкин эмас. Фақатгина махсус илмларни пухта ўрганган, шахс сифатида шаръий талабларнинг ҳаммасига тўлиқ жавоб бера оладиган кишиларгина бу ишни қилишлари мумкин. 

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Фотиҳа сураси 6-7 оятлар
Абдулбосит Абдуссомад қироати

2. Тавба сураси 51-оят
Идрис Абкар қироати

3. Маъориж сураси 5-7 оятлар
Ислом Субҳи қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръонни шошилмай ўқиш кераклиги ҳақидаги оят

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Исро» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
بِسْمِ اللَّهِ مَجْرَاهَا وَمُرْسَاهَا، إِنَّ رَبِّي لَغَفُورُ الرَحِيمٌ، وَمَا قَدَرُوا اللهَ حَقَّ قَدْرِهِ

Зикрнинг маъноси:
«Унинг юриши ҳам, туриши ҳам Аллоҳ номи билан бўлур, албатта Парвардигорим мағфиратли, меҳрибондир» ва «Улар Аллохни тўғри таний олмадилар».

Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматим (кема)га минишганида: «Бисмиллааҳи мажрооҳаа ва мурсааҳаа, инна роббий лағофуурур-роҳийм» ва «Вамаа қодаруллоҳа ҳаққо қодриҳи», деб айтишса, ғарқ бўлиб кетишдан омондадирлар», деб айтдилар.
(Ибн Сунний ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ҳайвон ва мевалардаги ёзувларни кўрибгина иймон келтирамизми?

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Исро» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ҳар куни ярим жуз (пора) бўлсада Қуръон тиловат қилишни йўлга қўйинг. Чунки, Аллоҳ таолога амалларнинг энг маҳбуби оз бўлсада давомий бўлганидир.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌟 Қадрли диндошим! Жума айёмингиз муборак бўлсин!

#жума

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

1. Ҳасаднинг давоси

2. Ҳеч бир мўминга адоват қилмадим

3. «Салом» дилдан чиқиши керак

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#Арбаъин_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Қуръон тиловатидаги васатийлик

Маълумки, Қуръонсиз Ислом ҳам йўқ, иймон ҳам йўқ. Ҳамма нарса Қуръонга боғлиқ. Нималарга ва қандоқ қилиб иймон келтириш ҳам, нималарга ва қандоқ қилиб амал қилиш ҳам Қуръонда баён қилинган.

Қуръон-илоҳий дастур, икки дунё саодатининг калиди. Қуръон-тиловат қилиш, ўрганиш ва амал қилиш учун Аллоҳ томонидан юборилган. Шу билан бирга, Қуръон тиловати учун улкан ажру савоблар ваъда қилинган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради. Қайси бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида жам бўлиб, Аллоҳнинг китобини тиловат қилсалар, уни ўргансалар, албатта, уларнинг устига сакийна тушади, уларни раҳмат ўраб олади, фаришталар қуршаб олади ва Аллоҳ Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилади»-дедилар». Иккисини Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللهُمَّ إِنِّي أَسْألُكَ عِلْمًا نَافِعً، وَرِزْقًا وَاسِعً، وَشِفَاءً مِنْ كُلِّ دَاءٍ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим, мен Сендан фойдали илм, кенг ризқ ва ҳар дардга шифо беришингни сўрайман».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу агар Зам-зам сувини ичсалар: «Аллоҳумма инний ас‘алука ъилман наафиъан ва ризқон ваасиъан ва шифаа‘ан мин кулли даа‘ин», деб айтардилар.
(Ҳоким ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
بَارَكَ اللَّهُ لَكَ فِي الْمَوْهُوبِ لَكَ، وَشَكَرْتَ الْوَاهِبَ، وَبَلَغَ أَشُدَّهُ، وَرُزِقْتَ بِرُّهُ

Зикрнинг маъноси:
«Берилган нарсада Аллоҳ сени баракали қилсин. Берувчига шукр қилишингни, фарзандинг вояга етишини ва итоатли бўлишини насиб этсин».

Фарзанд кўрган кишини табриклаш маҳбуб амалдир. Бунга Ҳусайн розияллоҳу анҳудан қилинган қуйидаги ривоятдаги бир кишига ўргатилган жумлалар далилдир: «Баарокаллоҳу лака фил мавҳууби лака, ва шакартал вааҳиба, ва балағо ашуддаҳу, ва рузиқта бирруҳу».

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

«Ахир улар Қуръон ҳақида фикр юритмайдиларми?!» (Муҳаммад сураси, 24-оят).

Шавконий: «Ушбу оят Қуръон маъноларини тушуниш учун Қуръон оятлари устида фикр юритиб, тадаббур қилиш шарт эканига далолат қилади», деб айтдилар.

Ибн Касир: «Қуръон устида фикр юритишни тарк қилиш, Қуръонни ташлаб қўйиб, ундан йироқлашиш деганидир», деб айтдилар.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Савол_жавоб

Ҳомиладорликда Қуръон ўқиш

Савол:
Ассалому алайкум! Мен ҳомиладорман, таксикозим жудаям кучли бўляпти, лекин вужудимдаги фарзанд Қуръон эшитишдан баҳраманд бўлсин деб ўқишга ҳаракат қиляпман. Қувватим йўқлиги учун фақат 3 ой ётаман ҳамма фарзандимда, турсам ва ўтирсам бошим айланиб кўз олдим қоронғулашиб кетади. Шунга ётиб ўқияпман, баъзида чарчаб қолсам давомини эшитиб кузатиб ўқияпман. Ётиб Қуръон ўқисам бўладими? Орада ўзим ўқиб, орада эшитиб кузатиб ўқисам қандай хатм қилганга киради?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Қодир бўлганингизча ўтириб ўқинг, қолганини узрли бўганингиз учун вақтинча ётиб эшитсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Бақара сураси ҳақида умумий маълумот
(2-қисм)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръон ёдлаш машаққати роҳатини намозингизда уни қироат қилганингизда ҳис қиласиз.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
حَسِيبُهُ اللهُ وَلَا يُزَكِّي عَلَى اللهِ أَحَدًا

Зикрнинг маъноси:
«Унинг кифоячиси Аллоҳдир. Аллоҳнинг олдида бирор киши айбсиз эмас».

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида бир киши зикр қилинди. Шунда бошқа бир киши унинг яхшилигини гапириб мақтаб юборди. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дўстингнинг бўйнини синдирдинг-ку», деб бир неча марта айтдилар. Сўнгра у зот: «Агар сизлардан бирингиз мақташга мажбур бўлиб қолса, уни ундай-бундай ва шу сингари, деб ўйлайман, десин. Агар мен билганимдек ана шу сифатларга эга бўлса, «Ҳасийбуҳуллоҳу ва лаа юзаккий ъалаллоҳи аҳадан», десин», дедилар.
(Бухорий ва Муслим ривоятлари)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръон уч иш учун нозил бўлгандир:

1. Уни тиловати орқали ибодат қилиш;
2. Уни маъноларини тушуниш;
3. Ундаги нарсаларга амал қилиш.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Мисрнинг Вақф вазирлиги Қуръонни онлайн ёдлаш дастурини ишга туширади

Муҳаммад Мухтор Гомаанинг айтишича, Қуръон ёд олишни онлайн ўргатиш дастури яқин келажакда йўлга қўйилади. Бу Қуръонни ёд олишни ва унинг тушунчаларини онлайн орқали ўрганишни хоҳловчиларга ёрдам беради, деди у ўзининг Твиттердаги саҳифасида.

Мисрда Авқоф вазирлигига Қуръон ва диний фаолиятни ташкил қилиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш вазифаси юкланган. Араб давлатидан яна бир хабарга кўра, Танта шаҳрида Ал-Азҳар университети Қуръон тиловати ва илмлари факультетининг 100 нафар хорижлик талабаларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

Талабалар бир йил ичида Қуръонни ўн хил қироат билан тўлиқ ўқишга муваффақ бўлишди. Талабалар тўртта давлат: Индонезия, Ҳиндистон, Уганда ва Қирғизистондан бўлган. Ал-Азҳар университетининг моҳир қироат мутахассислари томонидан ўқитиладиган бир йиллик курс бепул эди.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(41-қисм)

Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).

#энг120та

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#ЭЪЛОН: БУГУН ХУФТОН НАМОЗИДАН СЎНГ АРБАЪИН СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТАДИ

16 декабрь куни хуфтон намозидан кейин «Аллоҳ таолонинг адолати, фазли ва қудрати» деб номланган Арбаъин суҳбатларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Суҳбатда қуйидаги мавзулар ёритилади:

1. Аллоҳ таолонинг адолати, фазли ва қудрати;
2. Ўттиз еттинчи ҳадиснинг матни ва таржимаси;
3. Ҳадиснинг шарҳи, ундан олинадиган фойдалар;
4. Ҳадисга амал.

Суҳбатни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб борадилар.

Ҳадиснинг матни ва аудио шаклини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.
👇
/channel/hazratim_uz/6242

⚠️ Суҳбатни ижтимоий тармоқлар орқали жонли эфирга узатилмайди. Шу сабабдан имкони бор азизларимизни масжидга келиб иштирок этишларини сўраймиз.

📍Масжиднинг манзили

⚠️  Масжидга ташриф буюрувчи азизларимиз автомашиналарини бошқаларга ноқулайлик келтирмаган ҳолда тартиб билан қўйишларини илтимос қиламиз.

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Савол_жавоб

Кирилл ёзувидаги баъзи бир суралар ва дуолар

Савол:
Ассалому алайкум! «Қунут» дуоси Мовароуннаҳр нашриёти томонидан нашр қилинган китобда «настағфирука» ва охирида «мулҳақ» деб ёзилган. Бошқа бир китобда эса, «настағфирук», яъни а ташлаб кетилган ва охирида «мулҳиқ» деб келтирилган. Мен ёшлигимда эшитгандим: «Бирор бир ҳарф тушиб қолса, маъно ўзгариб кетади». Сиздан илтимос, шунга бир ойдинлик киритиб берсангиз.

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! «نَسْتَغْفِرُكَ» жумласини «настағфирук» дейиш ҳам «настағфирука» дейиш ҳам дуруст. Биринчиси ўша сўзда тўхтаб, сўнг нафас олиб давом этганда айтилади. «مُلْحق» калимасини «Мулҳиқ» деб ўқиш фасиҳроқдир, Имом Нававий шу кўринишни «машҳур» деган. «Мулҳақ» дейиш ҳам дуруст. (Ҳошиятут Таҳтовийдан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

💫 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
صَلَّى الله وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳ Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин!»

Фазилатли жума кунида айтган ҳар бир салавотимиз сабаб қиёматдаги мартабамиз кўтарилади. Салавотни кўп айтсак, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга яқин бўламиз. Шубҳасиз, ҳар биримиз жаннатда у зотга қўшни бўлиш мақсади билан яшаймиз. Шундай экан, кўпроқ салавот айтсак, суннатга оғишмай амал қилсак, дилдаги орзуларимиз ушалади.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръон ва иймон икки нур бўлиб, Аллоҳ уни бандалари орасидан Ўзи хоҳлаганининг қалбига жойлайди. Айнан шу икки нарса дунё ва охиратдаги барча яхшиликнинг аслидир.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

«Сендан руҳ ҳақида сўрайдилар»

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Исро» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Анбиё сураси 89-90 оятлар
Ясир ад-Давсарий қироати

2. Бақара сураси 255-оят
Ислом Субҳи қироати

3. Зумар сураси 13-оят
Муҳаммад ал-Жунайд қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel