quranuz_kanali | Unsorted

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Subscribe to a channel

QURAN.UZ

Қалбда ғафлат кучайгани сайин қаттиқлик, бағиртошлик ҳам кучайиб боради. Агар Аллоҳни зикр қилса, худди олов қўрғошинни эритгани каби ана шу қаттиқлик ҳам эрий бошлайди.

Қуръон қалб дардлари учун шифодир. Қуръон оятлари шайтон юборадиган васваса, шаҳват ва бузғунчи хоҳишларни пучга чиқаради.

Аллоҳим! Қалбларимизни Қуръон, зикринг ва шукринг билан обод қилиб, муҳаббатинг билан ютуққа эриштир!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ал-Азҳар болалар учун Қуръон марказларини кенгайтирмоқда

Ал-Азҳар араб мамлакати қишлоқлари ва чекка ҳудудларида болалар учун 538 та Қуръон марказларини ишга туширди ва бу марказларнинг умумий сони 1045 тага етди.

Қуръон тиловати ёки ёд олиш курсларига қизиққан болалар кириш имтиҳонини топшириб, сўнгра марказларда малака ўрганишни бошлашлари мумкин.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(45-қисм)

Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).

#энг120та

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
«Бизни эшитганимиз, Қуръон қироати, агар унга амал бўлса, энг афзал зикр экан».

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌟 Қадрли диндошим! Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Ҳамд айтамиз Ўзингга минг бор,
Қалблардан дардларни кетказганинг учун.
Шукрона айтамиз эй Парвардигор,
Жумадан Жумага етказганинг учун!

#жума

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръон билан юксалганлар

#Тафаккур

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Қуръони Карим дарслари (3-дарс). Ваҳийнинг турлари

Бошқа набийларга келгани каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам ваҳий келган эди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий тушиш ҳоллари қуйидаги шаклларда бўлган.

1. Ўнгидан келадиган туш.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бошланган илк ваҳий уйқудаги солиҳ тушдир. У зот бирор туш кўрсалар, тонг ёруғидек аниқ ўнгидан келмай қолмас эди…».
(Бухорий ривоят қилган)

Бу хилдаги ваҳий ушбу сўзнинг луғатдаги маъносининг юзага чиқиши десак, хато қилмаган бўламиз. Ҳақ туш шаклидаги ваҳий яхши нарсага ишора бўлади.

Динимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тушларидан ҳукм олинмаган, Қуръони каримнинг бирорта ояти туш орқали нозил бўлмаган.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман».

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса: «Аллоҳумма, инний ас`алука ъилман наафиъан, ва ризқон тоййибан, ва ъамалан мутақоббалан», деб айтар эдилар».
(Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Марокашда Қуръон ўргатиш учун мўлжалланган алоҳида мактаблар сони ошди

Аҳмад Тавфиқнинг айтишича, мактаб ўқувчиларига Қуръон ўргатиш учун вазирлик назорати остидаги мактаблар сони 114 тадан 293 тага кўтарилган. Унинг қўшимча қилишича, ушбу мактабларда 36 мингдан ортиқ ўқувчи Қуръон ўрганмоқда, 2007 йилда бу кўрсаткич 7600 тани ташкил этган эди.

Ушбу мактабларни юритиш ва сақлаш учун ажратилган бюджет ҳам 2004 йилда 3 миллион Марокаш дирҳамига кўпайиб, 2022 йилда 324 миллион дирҳамга етди, деди Авқоф вазири. Тавфиқнинг айтишича, вазирлик эски мактабларни янги ўқув жиҳозлари билан жиҳозлаш учун ҳам маблағ ажратган.

Бу саъй-ҳаракатлар Марокашда Қуръони Каримни ёд олишга қанчалик аҳамият берилаётганини кўрсатади. Унинг сўзларига кўра, Вақф вазирлиги мамлакатда Қуръон таълимини сақлаб қолиш ва сифатини оширишга қатъий қарор қилган.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Солиҳ салафларнинг Қуръонга муносабатлари

Ваҳб ибн Мунаббаҳ роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Бир кишига: «Ухламайсизми?» дейилганида, у: «Қуръон ажойиботлари (ҳақида тафаккур қилишим) уйқумни қочириб юборади», деб айтар эди.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(44-қисм)

Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).

#энг120та

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Каҳф сурасининг фазилатлари

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Каҳф» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қиёмат сураси

Мишари Рошид ал-Афасий

#нодир_қироатлар

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Дажжол фитнаси. Унга кимлар эргашади?

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Каҳф» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَاْلآخِرَةِ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан дунё ва охиратда авф ва офият сўрайман».

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Яманий рукнига етмиш минг фаришта вакил қилинган. Ким: «Аллоҳумма, инниий ас`алукал ъафва вал-ъаафията фид-дунйаа вал-аахироти. Роббанаа аатина фид-дунйаа ҳасанатан, ва фил-аахироти ҳасанатан, вақинаа ъазаабан-наар» деса, улар, омийн, дейдилар».
(Ибн Можа ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Жамиятнинг ислоҳида ёшларнинг ўрни

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Каҳф» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ انْفَعْنِي بِمَا عَلَّمْتَنِي وَعَلِّمْنِي مَا يَنْفَعُنِي وَزِدْنِي عِلْمًا

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менга таълим берган нарсанг ила манфаат бергин. Менга ўзимга манфаат берадиган нарсани таълим бергин. Ва илмимни зиёда қилгин».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим! Менга таълим берган нарсанг ила манфаат бергин. Менга ўзимга манфаат берадиган нарсани таълим бергин. Ва илмимни зиёда қилгин. Ҳар бир ҳол учун Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аҳли дўзах ҳолидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман», дедилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

«Ин шаа Аллоҳ» дейиш ҳақида

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Каҳф» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Савол_жавоб

Қуръон одоби

Савол:
Ассалому алайкум! 1. Қуръонни ўқиётган киши сураларда 1 та ташаб кейинги сурани ўқиса макруҳ бўлмайдими? (Намозда макруҳ бўлишини биламан) 2. Қуръонни ўқиётган киши сураларни пастдан тепага қараб ўқиса бўладими? Бунда ҳам макруҳ бўлмайдими? 3. Қуръонни кўзни юмиб ёддан ўқиса бўладими? 4. Қуръонни ётган одам ёддан ўқиса бўладими? 5. Қуръонни ойнага қараб ўқиса ҳам бўладими? Илтиимос, жавоб берсангиз! Аллоҳ рози бўлсин!

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаммаси жоиз. Энди муҳимроқ нарсаларга ўтиш даври келди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

💫 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!»

Ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ким жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Одамлар: «Бу нима қилар эди?» – дейишади».
(Байҳақий ривоят қилган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Икрима ибн Абу Жаҳл розияллоҳу анҳу Қуръон билан ҳамнафас эдилар. Агар Қуръонга кўзлари тушса, қўлларига олиб, юзларига суртардиларда: «Роббимнинг китоби ва Роббимнинг каломи», деб йиғлардилар.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръон ўқиганда вақф ва ибтидога амал қилиш

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Каҳф» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Зориёт сураси 22-оят
Муса ал-Сомади қироати

2. Анкабут сураси 56-оят
Абдурроҳман Моссад қироати

3. Иншироҳ сураси 5-6 оятлар
Ислом Субҳи қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қурайш мушриклари Пайғамбар алайҳиссаломдан нимани сўраган?

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Каҳф» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْهُدَى وَالتُّقَى وَالْعَفَافَ وَالْغِنَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан ҳидоятни, тақвони, иффатни ва беҳожатликни сўрайман».

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма, инний ас`алукал-ҳуда, ват-туқо, вал-ъафаафа вал-ғина», деб айтардилар».
(Муслим ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Масжид Рамазонда сизлар билан бахтиёр эди. Рамазондан кейин уни маҳзун ташлаб кетманглар. Чунки,

Рўза тугамайди...

Қуръон жўнаб кетмайди...

Масжидлар ёпилмайди…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, Сени зикр қилишда, Сенга шукр қилишда ва Сенга гўзал ибодат қилишда менга ёрдам бер».

Муоз розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлларимдан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман ва сенга ҳар намоз сўнгида: «Аллоҳумма, аъинний ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик»ни айтишни тавсия қиламан», дедилар».
(Абу Довуд ва Насоий ривоятлари)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Олимни етиштирган аёл

Саҳиҳи Бухорийни шарҳ қилган олим Ибн Ҳажар Асқалоний етимликда ўсиб, вояга етдилар. Тўрт ёшга тўлганларида оталари вафот қилди. Оналари эса оталаридан аввал вафот қилган эди. Ситтур Рукба исмли опалари ёш укаларини ўз қарамоғига олиб, одоб ва таълим берган эдилар.

Ибн Ҳажар Асқалоний опалари ҳақида эслаб: «Опам мен билан хушмуомала, мулойим ва одобли эдилар. Менга қилган яхшиликлари учун Аллоҳ уларни ажру савоблари билан сийласин. Ёш бўлишларига қарамасдан, улардан кўп манфаатлар олдим, хулқу одобларидан баҳраманд бўлдим. У киши (Қуръонни ёд олган) қория ва котиба-ёзувчи эдилар, ақл заковатда тенгсиз эдилар. Опам менга онамдан сўнг онам эдилар», деган эдилар.

P.S. «Фатҳул-Борий шарҳу Саҳиҳил-Бухорий» Ибн Ҳажар Асқалонийнинг энг машҳур асарларидир. Асарнинг ҳажми 28 бўлим бўлиб, 14 томдан иборат китоблар жамланмасидир.

Ушбу шарҳ Ислом оламидаги энг аҳамиятли манбалардан бири бўлиб, асарни жамлаш учун олим 25 йил умрларини сарф этган эканлар. Илмий меҳнатни 44 ёшда бошлаган эканлар. Ҳижрий 817 йил бошлаб, 842 йилда тамомлаган эканлар.

Ибн Ҳажар 773 ҳижрий йил 12 шаъбон ойида Қоҳирада, Мисрда туғилганлар. Ёшликларидаёқ Қуръон ҳофизи бўлганлар. Илм талабида Искандария, Шом, Ҳалаб, Ҳижоз ва Яманга борганлар. Кўплаб ҳадис олимларидан ўн йиллаб дарс олганлар. Араб тилида шеър битиш ва ёзувчиликда юксак даражага етганлар. У кишининг ёзган китоблари 150 тага яқиндир.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Савол_жавоб

Намозда битта сурани бўлиб ўқиш

Савол:
Ассалому алайкум! Узун суралар тўлиғича ёдланмаган бўлса, бу сураларнинг бошидан ёки исталган жойидан бир миқдор, мисол учун 3-5 ёки 10 оят ёдласак ва уни замсура қилиб ўқисак бўладими?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Лекин битта сурани турли жойидан бир ракъатда ўқиш жоиз эмас. Икки ракъатда жоиз. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Бақара сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(3-қисм)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel