#қироат
1. Соффат сураси 114-122 оятлар
Муҳаммад Солиҳ ал-Яманий қироати
2. Фатҳ сураси 4-оят
Файсал ар-Рушуд қироати
3. Тур сураси 17-19 оятлар
Маҳди Шишани қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Марям онамиз қиссаси
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Марям» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اغْسِلْ عَنِّي خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ، وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا، كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ، وَبَاعِدْ بَيْنِي وَبَيْنَ خَطَايَاىَ كَمَا بَاعَدْتَ بَيْنَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менинг хатоларимни қор ва муз ила ювгин. Менинг қалбимни худди оқ кийимни кирдан поклаганингдек поклагин. Мен билан хатоларим орасини худди машриқ билан мағрибнинг орасини узоқ қилганингдек узоқ қилгин».
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим! Менинг хатоларимни қор ва муз ила ювгин. Менинг қалбимни худди оқ кийимни кирдан поклаганингдек поклагин. Мен билан хатоларим орасини худди машриқ билан мағрибнинг орасини узоқ қилганингдек узоқ қилгин», дер эдилар».
(Бешовлари ривоят қилишган)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(48-қисм)
Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).
#энг120та
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Каҳф сурасининг охирги оятлари ва бомдодга уйғониш
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Каҳф» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Нур сураси 35-41 оятлар
Абдулфаттоҳ қорининг Хива шаҳридаги қироатидан
#нодир_қироатлар
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
«Агар денгизлар сиёҳ бўлса…»
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Каҳф» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الثَّبَاتَ فِي الأَمْرِ وَالْعَزِيمَةِ عَلَى الرُّشْدِ وَأَسْأَلُكَ شُكْرَ نِعْمَتِكَ وَحُسْنَ عِبَادَتِكَ وَأَسْأَلُكَ قَلْبًا سَلِيمًا وَلِسَانًا صَادِقًا وَأَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا تَعْلَمُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا تَعْلَمُ وَأَسْتَغْفِرُكَ لِمَا تَعْلَمُ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан ишда саботни сўрайман. Ва рушдда азми қарорни сўрайман. Мен Сендан неъматингга шукр қилишни, ибодатингни гўзал қилишни сўрайман. Мен Сендан содиқ тил ва солим қалб сўрайман. Мен Сендан Ўзинг билган нарсаларнинг шарридан (ёмонлигидан) паноҳ сўрайман. Мен Сендан Ўзинг билган нарсаларнинг хайридан сўрайман. Мен Сендан Ўзинг билган нарсадан истиғфор сўрайман».
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга қуйидагиларни айтмоқни таълим берар эдилар: «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан ишда саботни сўрайман. Ва рушдда азми қарорни сўрайман. Мен Сендан неъматингга шукр қилишни, ибодатингни гўзал қилишни сўрайман. Мен Сендан содиқ тил ва солим қалб сўрайман. Мен Сендан Ўзинг билган нарсаларнинг шарридан (ёмонлигидан) паноҳ сўрайман. Мен Сендан Ўзинг билган нарсаларнинг хайридан сўрайман. Мен Сендан Ўзинг билган нарсадан истиғфор сўрайман. Албатта, Сенинг Ўзинг ғайбларни ўта яхши билувчисан».
(Термизий ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Амалда энг кўп зиён қилганлар
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Каҳф» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#мақола
Қуръони Карим дарслари (6-дарс). Қуръони Каримнинг таърифи
«Қуръон» сўзининг луғавий маъноси
Энг аввал «Қуръон» лафзининг асл келиб чиқишини ўрганиб олишимиз, унинг луғавий далолатларига, Қуръон учун ихтиёр қилинган бошқа муҳим исмларга тўхталиб ўтишимиз лозим.
«Қуръон» лафзининг келиб чиқиши хусусида уламолар турли хил фикрларни айтганлар. Баъзилар уни ҳамзали, деса, бошқалар ҳамзасиз, дейдилар. Ҳамзасиз, дейдиган уламолар Шофеъий, Фарро, Ашъарий ва уларга эргашганлардир.
Шофеъий бу борада шундай дейди:
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
1. Таҳрим сураси 6-оят
Ислом Субҳи қироати
2. Соофф сураси 5-оят
Ҳани ал-Азуний қироати
3. Зарият сураси 15-18 оятлар
Мишари Фалеҳ қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ладуний илм нима?
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Каҳф» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
يَا مُقَلِّبَ الْقُلُوبِ ثَبِّتْ قَلْبِي عَلَى دِينِكَ
Дуонинг маъноси:
«Эй қалбларни айлантирувчи Зот! Қалбимни динингда собит қил!»
Шаҳр ибн Ҳавшаб розияллоҳу анҳу Умму Салама розияллоҳу анҳога:
«Эй мўминларнинг онаси! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизнинг олдингизда бўлганларида аксари дуолари қандоқ бўлар эди?», деди.
Умму Салама розияллоҳу анҳо: «У зотнинг аксари дуолари «Эй қалбларни айлантириб турувчи Зот! Қалбимни динингда собит қил» эди. Бас, мен:
«Аллоҳнинг Расули! Бу дуони бунча ҳам кўп қиласиз-а?», дедим.
«Эй Умму Салама! Қалби Аллоҳнинг икки панжаси орасида бўлмаган бирор одам йўқ. Кимни хоҳласа, қоим қилади, кимни хоҳласа, тойдиради», дедилар».
(Термизий ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Аждодлар дуосининг авлодларда намоён бўлиши
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Каҳф» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Савол_жавоб
Қуръон китобини ўпиш
Савол:
Ассалому алайкум! Қуръон китобини ўпиш жоизми?
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Умар розияллоҳу анҳу ҳар куни эрталаб Қуръонни қўлларига олиб, ўпиб, «Бу Роббимнинг бизга аҳди ва бизга берган маншур(аҳкомларининг баёни)идир» дер эдилар. Муснади Доримийда Абу Мулайкадан саҳиҳ санад билан: «Икрима ибн Абу Жаҳл розияллоҳу анҳу мусҳафни юзига қўйиб «Роббимнинг китоби» дер эдилар» дейилган. Барча мазҳаб уламолари мусҳафни улуғлаш, эҳтироми ва унга бўлган муҳаббатнинг эътиборидан уни ўпишни жоиз деганлар. Бу иш Қуръонни баландга қўйиш ва хушбўйлаш турига киради. Албатта уни хушу-хузуъ ва тадаббур билан ўқиш биринчи ўринда туради. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
7-январь куни Дубайда эркаклар ва аёллар ўртасида Қуръон мусобақаси бошланди
Эркаклар ва аёллар учун Қуръон тадбири Дубайнинг алоҳида жойларида беш кун давом этади. Дубай ҳукмдорининг маданий ва гуманитар масалалар бўйича маслаҳатчиси Иброҳим Муҳаммаднинг сўзларига кўра, иштирокчиларнинг чиқишларини баҳолаш учун эркаклар ва аёллардан иборат иккита ҳакамлар ҳайъати тузилган.
Унинг қўшимча қилишича, танлов БАА фуқаролари ва чет элликларни Қуръонни ўрганиш, ёдлаш ва ўқиш ҳамда унинг таълимотларига амал қилишга ундашга қаратилган.
Танлов иштирокчиларидан тажвид қоидаларини чуқур билиш талаб этилади. Тадбир қуйидаги тоифалар бўйича бўлиб ўтмоқда: Қуръонни тўлиқ ёд олиш, 20 жузни ёд олиш, 10 жузни ёд олиш, 5 жузни ёд олиш (Амирлик фуқаролари учун) ва беш жузни ёд олиш (10 ёшдан ошганлар учун).
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ҳар қачон ҳаётинг издан чиқаркан, сен уни Қуръон билан тартибга сол!
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
📖 Қуръонга аҳл бўлинг!
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Битта Қуръон, шинам уй, енгилгина мато, бир пиёла сув, нон ва тоза кийим сизни дунёда яшашингиз учун кифоя қиларлидир.
Гоҳида одамлардан узилиб, узлатда яшаш‑ фикрлар мамлакати ва зикр дорихонасидаги даводир. Агар сен Роббингга итоат қилган ҳолда тонг оттирсанг, қалбинг беҳожат, уст‑бошинг омон ва касбингдан рози ҳолатда бўлсанг, бахт‑саодатни қўлга киритибсан, зиёдаликка етишиб, ҳукмронликка эга бўлибсан.
Дунё ёлғончидир ва унинг учун бир соат ҳам ғам чекишга арзимасдир.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْكَسَلِ وَالْهَرَمِ، وَالْمَأْثَمِ وَالْمَغْرَمِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْقَبْرِ وَعَذَابِ الْقَبْرِ، وَمِنْ فِتْنَةِ النَّارِ وَعَذَابِ النَّارِ، وَمِنْ شَرِّ فِتْنَةِ الْغِنَى، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْفَقْرِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан дангасаликдан, ўта қариликдан, гуноҳга ботишдан ва қарзга ботишдан, қабр фитнасидан, қабр азобидан, дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик фитнаси шарридан (ёмонлигидан) паноҳ сўрайман. Мен Сендан фақирлик фитнасидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан Масийҳи Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман».
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан дангасаликдан, ўта қариликдан, гуноҳга ботишдан ва қарзга ботишдан, қабр фитнасидан, қабр азобидан, дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик фитнаси шарридан (ёмонлигидан) паноҳ сўрайман. Мен Сендан фақирлик фитнасидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан Масийҳи Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман», дер эдилар».
(Бешовлари ривоят қилишган)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Солиҳ салафлардан бири айтди:
«Ўз дўстининг қадрини юқори мартабага кўтарадиган Қуръондек дўсти халилни кўрмадим. Қуръонни дўст тутганларга олқишлар бўлсин!»
Аллоҳим, бизни Қуръон аҳлидан қилгин!
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Савол_жавоб
Қуръон эшитиш
Савол:
Ассалому алайкум! Қуръони Карим сураларини иш вақтида эшитиб юрсам бўладими? Масалан қулоқчинда (наушникда) яхши кўраман эшитишни, аммо таҳоратсиз ҳолатлар кўп бўлади.
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Таҳоратсиз эшитиш мумкин. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Бақара сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(5-қисм)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръони Каримни тафаккур қилган киши, зулм ҳалокатга элтувчи мудҳиш ёмонлик эканини билади. Ҳатто Қуръон ширкни зулмнинг кўринишларидан бири дея эътиборга олди. Золимнинг оқибати фақат надоматдир.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُكَ شُكْرَ نِعْمَتِكَ وَحُسْنَ عِبَادَتِكَ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан неъматингга шукр қилишни ва ибодатингни гўзал қилишни сўрайман».
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга қуйидагиларни айтмоқни таълим берар эдилар: «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан неъматингга шукр қилишни ва ибодатингни гўзал қилишни сўрайман».
(Термизий ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
«Бизни тўғри йўлга бошлагин». (Фотиҳа сураси, 6‑оят)
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Ана шу тўғри йўл - Қуръондир. Модомики Қуръон билан бирга бўлар экансан, демак сен тўғри йўлдасан», дедилар.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръон маъноларининг янги японча таржимаси нашр этилади
Токио университети олими Мўмин Абдуллоҳ университетнинг махсус қўмитаси назорати остида Қуръоннинг маъноларини япон тилига таржима қилди.
Қўмита Қуръон ва Ислом таълимотлари соҳасига қизиққан японияликлардан таржимани ўрганишни ва таржима бўйича ўз фикрларини билдиришни сўради. Унда айтилишича, қарашлар таржимани чоп этишдан олдин яхшилашга ёрдам беради.
Қуръон маъноларининг биринчи японча таржимаси 1920 йилда нашр этилган, 1937 ва 1950 йилларда яна иккита варианти чоп этилган.
Маълумот ўрнида, Умар Мита 1972 йилда Қуръон маъноларини япон тилига таржима қилган биринчи япон мусулмонидир.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(47-қисм)
Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).
#энг120та
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
«Ҳақиқий мўминлар фақат Аллоҳ (номи) зикр қилинган вақтида қалбларига қўрқинч тушадиган кишилардир». (Анфол сураси, 2‑оят)
Иймоннинг энг улкан аломатларидан бири, Аллоҳнинг каломидан таъсирланишдир.
Иймонни кучайтирадиган нарсаларнинг энг буюги, Аллоҳнинг оятларига қулоқ солишдир.
Эй Қуръон қориси! Ўзингдан бошқаларнинг иймонини кучайтиришда савоб умид қилгин!
Аллоҳим, иймон кучайишини насиб қил!
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🤲 Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Яқинларингизга улашинг!
#жума
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook