Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(50-қисм)
Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).
#энг120та
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Тилимиздаги форсий талаффузнинг таъсири
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Марям» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Мишари Рошид ал-Афасийдан гўзал тиловат
#нодир_қироатлар
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Жаннатийларга ҳам дўзах кўрсатилади
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Марям» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا سَأَلَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا اسْتَعَاذَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ وَأَنْتَ الْمُسْتَعَانُ وَعَلَيْكَ الْبَلاَغُ وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّهِ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, биз Сендан Пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган хайрли нарсаларни сўраймиз. Сендан Пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган ёмон нарсалардан паноҳ сўраймиз. Сен ёрдам сўралган Зотсан. Етказиш Сенинг ишинг бўлган Зотсан. Ўзгариш йўқ, қувват ҳам йўқ. Магар Аллоҳда бор».
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп дуо қилдилар. Биз уни ёд олмадик. Сўнгра: «Эй Аллоҳнинг Расули! Кўп дуо қилдингиз. Биз ундан ҳеч нарсани ёд олмадик», дедик. Шунда у зот: «Ўшанинг ҳаммасини жам қиладиган нарсага сизларни далолат қилайми? «Аллоҳим! Албатта, биз Сендан Пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган хайрли нарсаларни сўраймиз. Сендан Пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган ёмон нарсалардан паноҳ сўраймиз. Сен ёрдам сўралган Зотсан. Етказиш Сенинг ишинг бўлган Зотсан. Ўзгариш йўқ, қувват ҳам йўқ. Магар Аллоҳда бор», денглар», дедилар».
(Термизий ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Сафда товонлар бир текис туриши керак
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Марям» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#мақола
Қуръони Карим дарслари (8-дарс). Қуръоннинг нозил бўлиши
Қуръоннинг нозил бўлиш босқичлари ҳақида Қуръони каримнинг ўзида ва Суннатда матнлар келган. Мазкур матнларда «нузул» масдаридан олинган турли сўзлар ишлатилган. Мавзунинг ичига киришдан олдин, одатдагидек, ушбу «нузул» сўзининг луғатдаги маъноси ҳақида керакли билимга эга бўлиб олсак, яхши бўлади.
Араб тилида «нузул» сўзи бир жойга «тушиш» ва «жойлашиш» деган маъноларни англатади. Бинобарин, унда «тушириш» ва «жойлаштириш» маънолари ҳам бўлади.
Баъзи уламолар: «Нузул сўзининг ушбу маънолари моддий нарсаларга ишлатилади, Қуръони карим моддий бўлмагани учун, унга нисбатан бу сўзнинг ишлатилиши мажозий бўлиши керак», дейишган. «Нузул» сўзининг мажозий маъносини эса «билдириш» деб таъвил қилишган. Аммо бошқа уламолар: «Қуръони каримнинг ўзи бу маънони жуда кўп ўринда турли кўринишларда ишлатган, шунинг учун уни таъвил қилишга ҳожат йўқ», дейдилар.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
1. Каҳф сураси 103-105 оятлар
Муҳаммад Ҳишом қироати
2. Шуаро сураси 83-84 оятлар
Самир Иззат қироати
3. Ар-Роҳман сураси 46-47 оятлар
Аҳмад ан-Нуфайс қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Намоздаги саф. Оёқлар орасидаги мўтадил масофа
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Марям» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَدْمِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ التَّرَدِّي وَمِنَ الْغَرَقِ وَالْحَرْقِ وَالْهَرَمِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ يَتَخَبَّطَنِي الشَّيْطَانُ عِنْدَ الْمَوْتِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ أَمُوتَ فِي سَبِيلِكَ مُدْبِرًا وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ أَمُوتَ لَدِيغًا
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сендан бир нарса босиб қолишидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан баланд жойдан йиқилишдан паноҳ сўрайман. Мен Сендан ғарқ бўлишдан ва куйишдан паноҳ сўрайман. Мен Сендан ўта қариликдан ва ўлим олдидаги шайтоннинг бузғунчилигидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан йўлингдан орқага қочиб ўлишдан ва бир нарса чақиб ўлишдан паноҳ сўрайман».
Абу Юсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим! Мен Сендан бир нарса босиб қолишидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан баланд жойдан йиқилишдан паноҳ сўрайман. Мен Сендан ғарқ бўлишдан ва куйишдан паноҳ сўрайман. Мен Сендан ўта қариликдан ва ўлим олдидаги шайтоннинг бузғунчилигидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан йўлингдан орқага қочиб ўлишдан ва бир нарса чақиб ўлишдан паноҳ сўрайман», деб дуо қилар эдилар».
(Абу Довуд ва Насаий ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Исмоил алайҳиссалом намоз ва закотга буюрганлар
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Марям» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Савол_жавоб
Қуръондан дарс олиш
Савол:
Ассалому алайкум! Қуръонни номаҳрам эркак кишилар хузурига бориб таълим олиш мумкинми? Ёки фақат араб тили қоидаларини номаҳрамдан ўрганишга динимиз нима дейди?
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Буни ҳолати турлича бўлади. Зарурат ҳолатида маҳрами билан бирга бориб ўрганиши жоиз. Фитнанинг андишаси бўлса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
💫 Жума муборак!
Салавотнинг арабча матни:
صَلَّى الله وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳ Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин!»
Фазилатли жума кунида айтган ҳар бир салавотимиз сабаб қиёматдаги мартабамиз кўтарилади. Салавотни кўп айтсак, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга яқин бўламиз. Шубҳасиз, ҳар биримиз жаннатда у зотга қўшни бўлиш мақсади билан яшаймиз. Шундай экан, кўпроқ салавот айтсак, суннатга оғишмай амал қилсак, дилдаги орзуларимиз ушалади.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтдилар:
Сизлардан қайси бирингизда уч нарса мавжуд бўлса, Аллоҳ унинг қалбини иймонга тўлдиради:
1. Фақиҳлар суҳбати;
2. Қуръон тиловати;
3. Рўзадорлик.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Иброҳим алайҳиссаломнинг отага муносабати
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Марям» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Гоҳида бир инсон мансаб, мол-дунё ёки машҳурликда ўзиб кетса, унга ҳавас қиламиз. Лекин кимдир намоздаги биринчи сафга биздан ўзса ёки Қуръон ёдлашда ўзиб кетса ҳавас қилмаймиз.
Бунинг сабаби аниқ ва равшан – дунёга ошиқлик ва охиратни унутиш.
«Йўқ, сизлар, ҳаёти дунёни устун қўюрсизлар! Ҳолбуки, Охират яхшироқ ва боқийроқдир» (Аълаа сураси, 17-оят).
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ ارْزُقْنِي حُبَّكَ وَحُبَّ مَنْ يَنْفَعُنِي حُبُّهُ عِنْدَكَ اللَّهُمَّ مَا رَزَقْتَنِي مِمَّا أُحِبُّ فَاجْعَلْهُ قُوَّةً لِي فِيمَا تُحِبُّ اللَّهُمَّ مَا زَوَيْتَ عَنِّي مِمَّا أُحِبُّ فَاجْعَلْهُ قُوَّةً فِيمَا تُحِبُّ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мени муҳаббатинг ила ва муҳаббати Сенинг даргоҳингда менга манфаат берадиган шахснинг муҳаббати ила ризқлантиргин. Аллоҳим! Менга муҳаббатини ризқ қилиб берган нарсангни Ўзинг муҳаббат қилган нарсада мен учун қувват қилгин. Аллоҳим! Мен муҳаббат қилган нарсалардан мендан четда қилганларингни менга Ўзинг муҳаббат қилган нарсаларда қувват қилгин».
Абдуллоҳ ибн Язийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларида: «Аллоҳим! Мени муҳаббатинг ила ва муҳаббати Сенинг даргоҳингда менга манфаат берадиган шахснинг муҳаббати ила ризқлантиргин. Аллоҳим! Менга муҳаббатини ризқ қилиб берган нарсангни Ўзинг муҳаббат қилган нарсада мен учун қувват қилгин. Аллоҳим! Мен муҳаббат қилган нарсалардан мендан четда қилганларингни менга Ўзинг муҳаббат қилган нарсаларда қувват қилгин», дер эдилар».
(Термизий ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қиёмат куни ўғлингиз Аллоҳ ҳузурида туриб:
– Отажон, нима учун мени чет элга саёҳатга олиб бормагансиз, деб даъво қилмайди.
– Отажон, нима учун менга компьютер ва уяли телефон олиб бермагансиз, деб даъво қилмайди.
– Отажон, нима учун менга данғиллама ҳовли қуриб бермагансиз, мазали таомлар билан сийламагансиз, деб даъво қилмайди.
Лекин Қиёмат куни:
– Отажон, Аллоҳга қандай ибодат қилишни нима учун ўргатмагансиз?!
– Отажон, нима учун менга Қуръон ўқишни ўргатмагансиз?!
– Отажон, нима учун намоз ўқимаганимда мени бундан қайтармагансиз?! деб даъво қилиши аниқдир.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Савол_жавоб
Тунда Духон сурасини ўқиш
Савол:
Ассалому алайкум! Бир манбада ёзилишича, тунда Духон сурасини ўқиб ётса, ўша одамни тонггача 70 000 фаришта унинг ҳаққига истиғфор айтаркан, шу тўғрими? Ҳадисларда шундай ёзилганми? 2) Шу сураларни тунда ёд олмаган бўлса ҳам китобдан ўқиб дуо қилса ҳисобланадими ёки ёд олган бўлиши керакми? 3) Воқеъа сурасини ҳар тунда ўқиса ҳеч ҳам камбағалликка дучор бўлмайди деб ҳадисларда ёзилган. Шу сурани ўқиётганда шу ваъдани дилда сақлаб яъни камбағал бўлмас эканман деб ўқиса бўладими? Ҳисобга ўтадими, яъни берилган ваъдага эришадими? Китобдан ўқиб оламан десам ҳозир уйда ўтираман кўчага чиқишга имконият йўқ, китобни электрон вариантини ҳам юклаб ололмайман.
Жавоб:
Ва алайкум ассалом! Китобга қараб ўқиса ҳам бўлади.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَرَأَ حم الدُّخَانَ فِي لَيْلَةٍ أَصْبَحَ يَسْتَغْفِرُ لَهُ سَبْعُونَ أَلْفَ مَلَكٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Ҳаа мийм» – «Духон»ни кечаси қироат қилса, тонг отгунча унга етмиш минг фаришта истиғфор айтиб чиқади», дедилар».
(Термизий ва Насаий ривоятлари)
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда «Духон»ни кечаси қироат қилса» деган жумлада қандай кеча экани айтилмаган. Бу қайси кеча эканини келгуси ҳадиси шарифдан билиб оламиз.
وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَرَأَ حم الدُّخَانَ فِي لَيْلَةِ الْجُمُعَةِ غُفِرَ لَهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Ҳаа мийм» – «Духон»ни Жумъа кечаси қироат қилса, у мағфират қилинади», дедилар».
(Термизий ривояти)
Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Бақара сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(5-қисм давоми)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Оқил киши Қуръон ўқиб, уни тафаккур қилса, дунёнинг қадр-қиммати қай даражада эканини англайди. Дунё ҳеч нарса эмас, фақатгина охират экинзори холос. Шундай экан, бу дунёда охиратингиз учун нима экаётганингизга қаранг.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْفَقْرِ وَالْقِلَّةِ وَالذِّلَّةِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ أَظْلِمَ أَوْ أُظْلَمَ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сендан бир фақирликдан, етишмасликдан, хорликдан паноҳ сўрайман. Мен Сендан зулм қилишимдан ва зулмга қолишимдан паноҳ сўрайман».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳим! Мен Сендан бир фақирликдан, етишмасликдан, хорликдан паноҳ сўрайман. Мен Сендан зулм қилишимдан ва зулмга қолишимдан паноҳ сўрайман», дер эдилар».
(Абу Довуд ва Насаий ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ҳар куни 110 000 (бир юз ўн минг) савобни қўлга киритишни истайсизми? Ундай бўлса Қуръондан бир жуз (пора) ўқинг.
Бир ўйлаб кўринг, агар бир жуздан Қуръон ўқисангиз пул бераман дейилса, одамлар тиловатдан тўхтармиди? Аслида ўша пулга дунёдан ортиқ нарса сотиб ололмайсиз. Аммо савобларга охиратни сотиб оласиз.
Ахир Аллоҳ таоло: «Албатта Охират Сиз учун дунёдан яхшироқдир», деб айтган-ку?! («Зуҳо» сураси, 4-оят)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ливияда Қироат бўйича 1-халқаро конференция бўлиб ўтди
Тадбирнинг ёпилиш маросими расмийлар, жумладан Триполида жойлашган ҳукумат раҳбари Абдулҳамид Байбаҳ ҳамда вақф ва ислом ишлари бўлими бошлиғи Муҳаммад ал-Абаний иштирокида бўлиб ўтди.
Шунингдек, маросимда Африка давлатининг 2022-йилда Қуръон ёд олиш лицензияси имтиҳонида ғолиблар эълон қилинди.
Ливия расмийлари ғолибларга мукофотларни топширди.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(49-қисм)
Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).
#энг120та
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръон тиловатида дангасалик қиларкансиз, қуйидаги яхшиликлардан маҳрум бўлишингиз мумкин, ўйлаб кўринг:
- Бир жуз (пора) ўқиш юз минг ҳасанот;
- Бир саҳифани тиловат қилишга беш минг савоб;
- Қуръонни ҳаммасини хатм қилганда ҳосил бўладиган уч миллион савобга эришишдан маҳрум бўласиз.
«Аллоҳ истаган кишиларига бир неча баробар қилиб беради». («Бақара» сураси, 261-оят)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🌟 Қадрли диндошим! Жума айёмингиз муборак бўлсин!
#жума
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръонда номлари келган Пайғамбарлар
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#мақола
Қуръони Карим дарслари (7-дарс). Қуръоннинг исмлари
Араблар ўз асарларини имкон қадар қисқа, ҳатто бир сўз билан номлаган бўлсалар, Аллоҳ таоло бунга хилоф ўлароқ, Ўзининг ваҳий тўплами учун турли исмларни ихтиёр қилди. Бунда ушбу исмларнинг сирлари ва уларнинг келиб чиқиши эътиборга олинди. Мазкур исмларнинг энг машҳурлари «Қуръон» ва «Китоб»дир.
1. Ислом дастур Китобининг асосий исми «Қуръон»дир.
«Қуръон» сўзининг луғатдаги маъноси ҳамда уламолар истилоҳидаги таърифини юқорида кўриб ўтдик. Зотан, Аллоҳ таолонинг Ўзи бу мўъжизакор Каломини унинг ўзида «Қуръон» деб атаган.
Аллоҳ азза ва жалла Исро сурасида шундай деб марҳамат қилади:
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا عَمِلْتُ وَمِنْ شَرِّ مَا لَمْ أَعْمَلْ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сендан ўзим қилган нарса шарридан ва қилмаган нарса шарридан паноҳ тилайман».
Оиша розияллоҳу анҳодан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳга дуо қиладиган нарсалари ҳақида сўралди. Шунда у киши: «У зот «Аллоҳим! Мен Сендан ўзим қилган нарса шарридан ва қилмаган нарса шарридан паноҳ тилайман», дер эдилар», дедилар».
(Муслим ва Абу Довуд ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook