#Савол_жавоб
Билмасдан Қуръонни таҳоратсиз ўқиш
Савол:
Ассалому алайкум! Мен кечаси уйқум келмай, телефондан Қуръон эшитиб ва бирга қироат қилиб ўтириб, бирдан таҳоратсизлигим эсимга тушиб дарров ўқишни тўхтатдим, ўша пайтда қўлим билан телефон экранини ҳам ушлаганман. Саволим шуки, билмасдан шу ишни қилганим учун гуноҳкор бўламанми?
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Мусҳафни бетаҳорат ушлаб бўлмайди. Тиловат учун ёки тинглаш учун таҳорат шарт эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръони Каримни тиловат қилиш, ёки ёдлаш, ёки кунлик Қуръон вазифасини ўқиш, ёки ёд олган сураларни қайтариш учун вақт ажратиш қийин. У Аллоҳнинг тавфиқи бўлиб, Ўзи муваффақият берганларга насиб қилади. У Каломини Ўзи хоҳлаган кишиларга ихтиёр қилади.
«Сўнгра Биз бу Китобга бандаларимиздан Ўзимиз танлаган зотларни ворис қилдик» (Фотир сураси, 32-оят).
Аллоҳ Каломида «Ўзимиз танлаганларга», деб айтмоқда. Бу сўзга эътибор қаратинг, уни ёд олишга ошиқинг!
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Бақара сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(6-қисм)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْبَرَصِ وَالْجُنُانِ وَالْجُذَامِ وَسَيَّئِ الأَسْقَامِ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сендан песликдан, жинниликдан, маразликдан ва ёмон дардлардан паноҳ сўрайман».
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳим! Мен Сендан песликдан, жинниликдан, маразликдан ва ёмон дардлардан паноҳ сўрайман», дер эдилар».
(Абу Довуд ва Насаий ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ҳар қандай тарбия бевосита Қуръон билан боғлиқ бўлмас экан у нуқсонли тарбиядир. Қуръонсиз бўлган тарбия қайсидир маънода мева берсада, у вақтинчалик бўлиб, тез фурсатда таъсирини йўқотади, йўқликка дучор бўлади.
Фарзандларингизни Қуръонга боғлиқ тарбияланг!
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Суданда Қуръон ҳофизларининг битирув маросимида жуда кўп одам қатнашди
Ҳамшкурибдаги тадбирда «Ва бил Қуръан ъалаа зикриҳим» шиори билан Қуръон митинги ўтказилди.
150 нафар битирувчи шаҳардаги мактабларда (Қуръон мактабларида) Қуръон ёд олди. Хилавий номи билан ҳам танилган мактаблар Африка давлатида Қуръон ўрганишнинг асосий масканлари ҳисобланади.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари шаҳар мутасаддилари ва мактаблар раҳбарлари ҳам иштирок этган маросимда одамларнинг кўплигини олқишлашди. Маросимда сўзга чиққан шаҳар мактаблари вакили Шайх ал-Амин Ҳамид шаҳарда Қуръон ёдлаш бўйича 150 нафар битирувчи борлигидан фахрланишини айтди.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(51-қисм)
Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).
#энг120та
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Жисмдаги касалликларга асалнинг фойдаси улкан бўлганидек, Қуръон тиловати қалб касалликларига худди ўшандай фойдалидир.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🌙 Қадрли диндошим! Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Ҳамиша саждага эгилиб бошлар,
Аллоҳдан тилангиз энг эзгу тилак.
Шундай улуғ кунда дуода бўлинг,
Тақводор диндошим, ЖУМА муборак!
#жума
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ўқиган кишига қиёматда соябон бўладиган суралар
Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир куни мен: «Ё Расулуллоҳ, менга насиҳат қилинг?», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга тақво қил, чунки у барча ишларингнинг бошидир», дедилар. Мен: «Ё Расулуллоҳ, яна зиёда қилинг», дедим. Шунда у зот: «Сен Қуръон тиловатини ўзингга лозим тут. Зеро у сен учун ерда нур ва осмонда заҳира бўлади», дедилар».
(Ибн Ҳиббон ривояти)
Қуръон муборак китобдир. Ким уни тиловат қилса, ундаги буйруқ ва наҳйиларга амал қилса, ҳаёти барокатли бўлади.
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#мақола
Қуръони Карим дарслари (9-дарс). Қуръон ваҳийсининг бошланиши
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қирқ ёшга етганларида ёлғизликни хоҳлаб қолдилар. Макка атрофидаги тоғлардан биридаги «Ҳиро» номли ғорга кириб, бир неча кунлаб «таҳаннус» деб аталган ибодат қилдилар. Дунёнинг муаммолари ҳақида, ундаги разолатларни қандай йўқотиш, ҳақиқатни, адолатни юзага чиқариш ва бошқа муҳим ишлар тўғрисида ёлғиз ҳолда фикр юритдилар. Баъзида уйга озиқ-овқат учун ўзлари тушар, баъзан эса уйдан озиқ-овқат келтириб беришарди. Бу эса у зотни Аллоҳ таоло тарафидан пайғамбарликка тайёрлаш эди.
Кунлардан бир куни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳиро ғорининг оғзига чиқишлари билан «Ўқи!» деган гулдурос овозни эшитдилар. У зот: «Ўқишни билмайман», деб жавоб бердилар. Бир нарса елкаларидан сиқди-да, қўйиб юбориб, яна: «Ўқи!» деди. У зот алайҳиссалом яна: «Ўқишни билмайман», дедилар. Бу ҳол уч марта такрорланганидан сўнг гулдурос овоз Алақ сурасининг дастлабки беш оятини ўқиди. Унинг сўзлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларига тошга ўйилгандек муҳрланиб қолди.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ وَمَا أَسْرَرْتُ وَمَا أَعْلَنْتُ، أَنْتَ الْمُقَدِّمُ، وَأَنْتَ الْمُؤَخِّرُ، وَأَنْتَ عَلَى كُلِّ شَىْءٍ قَدِيرٌ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менинг тақдим қилган ва таъхир қилган, аввалги ва кейинги, яширин қилган ва ошкор қилган нарсаларимни мағфират қилгин. Сен Муқаддимсан, Сен Муаххирсан ва Сен ҳар бир нарсага қодирсан».
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуони қилар эдилар: «Аллоҳим! Менинг тақдим қилган ва таъхир қилган, аввалги ва кейинги, яширин қилган ва ошкор қилган нарсаларимни мағфират қилгин. Сен Муқаддимсан, Сен Муаххирсан ва Сен ҳар бир нарсага қодирсан».
(Икки Шайх ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Туркиянинг Эрзурум шаҳрида 1001 нафар Қуръон ҳофизи тақдирланди
Туркия матбуоти хабарига кўра, 1001 нафар Қуръон ҳофизи тақдирланган маросимни Эрзурумнинг Дар ал-Ифто маркази ташкил қилди. Спорт саройида ўтказилган дастурда бир қатор диний ва Қуръон устозлари иштирок этдилар.
Дин ишлари бўлими мудири Фотиҳ Курет ўз нутқида Қуръон ёд олишнинг муҳимлигини таъкидлаб, Туркиядаги одамлар Қуръонни севишини ва Муқаддас Китобга хизмат қилишини таъкидлади.
Шунингдек, у ўтган йили мамлакатда 12 500 га яқин инсонлар Қуръон ёд олишга муваффақ бўлганини, бу Туркия Республикаси ташкил топганидан бери рекорд кўрсаткич эканлигини таъкидлади.
Маросимда Қуръон ҳофиз ўғил-қизларига ҳифз сертификатлари ва совғалар топширилди.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
«Тоҳа» нима дегани?
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Тоҳа» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
رَبِّ اغْفِرْ لِي خَطِيئَتِي وَجَهْلِي وَإِسْرَافِي فِي أَمْرِي كُلِّهِ، وَمَا أَنْتَ أَعْلَمُ بِهِ مِنِّي، اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي خَطَايَاىَ وَعَمْدِي وَجَهْلِي وَهَزْلِي، وَكُلُّ ذَلِكَ عِنْدِي
Дуонинг маъноси:
«Роббим, менинг хатоимни, жаҳлимни, барча ишларимдаги исрофимни ва Сен мендан кўра билувчи бўлган нарсаларни мағфират қилгин. Аллоҳим! Менинг хатоларимни, қасддан қилганларимни, жаҳлимни, ҳазилимни, буларнинг ҳаммаси менда бордир, мағфират қилгин».
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуони қилар эдилар: «Роббим, менинг хатоимни, жаҳлимни, барча ишларимдаги исрофимни ва Сен мендан кўра билувчи бўлган нарсаларни мағфират қилгин. Аллоҳим! Менинг хатоларимни, қасддан қилганларимни, жаҳлимни, ҳазилимни, буларнинг ҳаммаси менда бордир, мағфират қилгин».
(Икки Шайх ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ مُنْكَرَاتِ الأَخْلَاقِ وَالأَعْمَالِ وَالأَهْوَاءِ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сендан инкор қилинган ахлоқлардан, амаллардан ва ҳавои нафслардан паноҳ сўрайман».
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим! Мен Сендан инкор қилинган ахлоқлардан, амаллардан ва ҳавои нафслардан паноҳ сўрайман», дер эдилар».
(Термизий ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ҳазрати Умарнинг мусулмон бўлишлари
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Тоҳа» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#мақола
Қуръони Карим дарслари (10-дарс). Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ваҳий
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таоло томонидан Расул қилиб юборилишлари янгилик эмас эди. У зот инсонларга ваҳий номи билан хитоб қилган биринчи набий ҳам эмас эдилар. У зот одамларга осмоннинг сўзидан гапирдилар. Нуҳ алайҳиссаломдан бошлаб, Аллоҳ ихтиёр қилган барча пайғамбарлар каби, Аллоҳ таолонинг сўзини айтдилар, ҳаводан гапирмадилар. Аллоҳ таолонинг ўтган пайғамбарларни қувватлаб юборган ваҳийси Муҳаммад алайҳиссаломни қувватлаб юборган ваҳийсига мухолиф эмас эди. Балки ваҳий ҳолати барчаларида бир хил эди. Чунки унинг келиб чиқиш жойи ва ғояси, Аллоҳ таоло айтганидек, ягона эди.
Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади:
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
1. Нисо сураси 27-оят
Ториқ Муҳаммад қироати
2. Бақара сураси 116-оят
Мишари Фалеҳ қироати
3. Анкабут сураси 56-оят
Муҳаммад Дибиров қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръони Карим оятларининг мутаносиблиги. Тадаббур нима?
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Тоҳа» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الشِّقَاقِ وَالنِّفَاقِ وَسُوءِ الأَخْلَاقِ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сендан ҳаққа хилоф қилишдан, мунофиқ бўлишдан ва ёмон ахлоқли бўлишдан паноҳ сўрайман».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳим! Мен Сендан ҳаққа хилоф қилишдан, мунофиқ бўлишдан ва ёмон ахлоқли бўлишдан паноҳ сўрайман», дер эдилар».
(Абу Довуд ва Насаий ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръони Карим сураларининг тартибидаги мутаносиблик
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Тоҳа» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Савол_жавоб
Энг тўғри тиловат
Савол:
Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда Қуръони Каримни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатганларидек ёки унга яқин тиловат қила оладиган ҳофизлар борми? Улар кимлар?
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Ижозаси бор қориларнинг ҳаммаси шундай. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
💫 Жума муборак!
Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил».
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва салом айтишнинг фойдалари:
1. Аллоҳнинг амрига бўйинсунган бўлади.
2. Салавот ва салом айтувчига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари жавоб қайтарадилар.
3. Аллоҳ таоло салавот ва салом айтувчига ўн марта саловот айтади.
4. Салавот ва салом айтувчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришади.
5. Салавот ва салом айтувчига ўнта яхшилик ёзилади.
6. Салавот ва салом айтувчидан ўнта ёмонлик ўчирилади.
7. Салавот ва салом айтувчининг қалбида нур порлаб, юзининг нурафшон бўлишига сабаб бўлади.
8. Салавот ва салом айтувчи саодат ва хотиржамликка етади.
9. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам салавот ва салом айтувчини яхши кўрадилар.
10. Салавот ва саломни кўп айтувчи қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин манзилда бўлади.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Маймун ибн Меҳрон: «Агар Қуръон аҳли ислоҳ бўлса, одамлар ҳам салоҳиятли бўлади», деб айтдилар.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Набий алайҳиссаломнинг исмлари
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Тоҳа» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
1. Раъд сураси 8-9 оятлар
Шариф Мустафо қироати
2. Аҳзоб сураси 56-оят
Умар Марғуб қироати
3. Ар-Роҳман сураси 26-27 оятлар
Умайр Шамим қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ўзбекистонда сақланаётган VIII асрга оид энг қадимий Қуръон Саудия Арабистонида намойиш этилади
2023 йилнинг 23 январидан 23 апрелига қадар Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтадиган «Ислом санъати биринчи биенналеси»да Ўзбекистондан 17 та тарихий экспонат намойиш этилади. Бу ҳақда Казинформ нашри хабар берди.
Биеннале «Дирия Биеннале» фонди томонидан Саудия Арабистони Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилади. Тадбирдан кўзланган мақсад ўтмиш, бугун ва келажакни боғлашдир. Унинг асосий мавзуси «Байтул-аввал» деб номланади. Бу ибора арабчадан олинган бўлиб «Биринчи уй» деган маънони англатади. Байтул-аввал — Қуръондан олинган атама бўлиб, у мусулмонлар учун энг муқаддас жой — Маккадаги Каъбага нисбатан қўлланилади.
Батафсил...
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръони Карим фазилатлари
– Қуръон аҳли - Аллоҳга аҳлдир.
– Қуръон тиловатининг савоби дунёдаги энг нафис мол-мулкдан ҳам улкандир.
– Ҳар бир ҳарф учун ўнта ҳасанот берилади.
– У инсонга осмонда ва ерда роҳат-фароғат ҳамда гўзал хотирани улашади.
– Мусулмон кишини ҳар бир ёдлаган оятига Аллоҳ жаннатда даражасини кўтаради.
– Қуръонга моҳир бўлган кишиларни Аллоҳ энг афзал фаришталарга яқин қилади.
– Одамларнинг энг афзали Қуръонни таълим олиб, бошқаларга ҳам ўргатган кишидир.
– Қуръонни ёд олиб унга амал қилган кишини Аллоҳ таоло азобламайди.
– Дунёда Қуръонга амал қилган кишиларни Қуръон шафоат қилади.
– Қуръон соҳибини Пайғамбар алайҳиссалом уламолар мартабасига кўтарадилар.
– Қуръон аҳлининг ота-онасини Қиёмат куни Аллоҳ таоло энг улкан мукофот билан сийлайди.
– Қуръон Аллоҳ таолога яқин қилиб, Унинг муҳаббатига сазовор этувчи энг улкан амаллардандир.
– Қуръон ўқувчилардан бошқа ҳаммани ҳар кеча ғофиллар деб ёзилади.
– Қуръон ўқиладиган хонадонга хайр ва барака туширилади ҳамда Аллоҳ таоло у хонадон аҳлини барча ёмонликлардан сақлайди.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Соҳибини жаннатга олиб киргунича тортишувчи сура
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook