quranuz_kanali | Unsorted

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Subscribe to a channel

QURAN.UZ

Ал-Азҳар Қуръон мусобақаси: 60 000 га яқин одам кейинги босқичга ўтди

Эълонга кўра, 25-февралда бошланиши режалаштирилган тадбирнинг навбатдаги босқичига 59 495 нафар шахс ўтган.

Қуръон мусобақаси Ал-Азҳар Ислом маркази шайхи шарафига номланган. Виртуал тарзда ўтказилган дастлабки босқичда 180 000 га яқин даъвогар иштирок этди.

100 баллдан камида 80 балл тўплаганлар кейинги босқич, яъни вилоят босқичига йўл олади. Сўнгра энг яхши даъвогарлар пойтахт Қоҳирада бўлиб ўтиши режалаштирилган сўнгги босқичда кураш олиб боради.

Мусобақа Ал-Азҳарнинг Қуръон ишлари бўлими томонидан ҳар йили Ал-Азҳар ва унга қарашли Қуръон ёдлаш марказлари талабалари учун ташкил этилади.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(53-қисм)

Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).

#энг120та

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръони каримда араб тили зикр этилган оятлар

«(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Сиз (Охират азобидан) огоҳлантиргувчилардан бўлишингиз учун қалбингизга уни (яъни, Қуръонни) Руҳул-Амин — Жаброил очиқ-равшан арабий тил билан нозил қилди».
(Шуаро сураси, 195-оят)

«Дарҳақиқат, Биз уни (бу Китобни) сизлар ақлларингизни юргизишингиз (маъноларини англашингиз) учун арабий Қуръон ҳолида нозил қилдик».
(Юсуф сураси, 2-оят)

«Очиқ-равшан Китобга — Қуръонга қасамки, албатта Биз уни сизлар ақл юргизишингиз (маъно-мазмунини фаҳмлашингиз) учун арабий Қуръон қилдик».
(Зухруф сураси, 3-оят)

«Шунингдек, (яъни, илгари ўтган пайғамбарларимизга ўз тилларида ваҳий юборганимиз каби) Биз уни (Қуръонни) арабий ҳукм ҳолида нозил қилдик».
(Раъд сураси, 37-оят)

«Аниқки, биз уларнинг «(Қуръонни Муҳаммадга) бирон одам ўргатмоқда», деяётганларини билурмиз. (Лекин уларнинг бу даъволари пучдир, чунки) улар ишора қилаётган кимсаларнинг тили ажамий (яъни, арабий эмас), бу (Қуръон) эса очиқ-равшан арабийдир».
(Наҳл сураси, 103-оят)

«Шундай қилиб биз уни (яъни Қуръони Каримни) арабий Қуръон қилиб тушурдик ва унда қўрқинчли ваъдаларни (такрор-такрор) баён қилдик».
(Тоҳа сураси, 113-оят)

«(Биз уни) бирон эгрилик эгаси бўлмаган арабий Қуръон ҳолида (нозил қилдик). Шояд (Аллоҳдан) қўрқсалар».
(Зумар сураси, 28-оят)

«У биладиган қавм учун (мўъминларга) хушхабар бергувчи ва (кофирларни азобдан) огоҳлантиргувчи — арабий Қуръон ҳолида (нозил қилиниб), оятлари муфассал баён қилинган Китобдир».
(Фуссилат сураси, 3-оят)

«Бу (Қуръон) арабий лисондаги, (ўзидан аввал нозил бўлган барча Илоҳий Китобларни) тасдиқлагувчи бир Китобдир».
(Аҳқоф сураси, 12-оят)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Савол_жавоб

Қуръонни марҳумларга бағишлаш

Савол:
Ассалому алайкум! Бу йил биз учун синовли йил бўлди. Аввалига ҳоламни ўғиллари, сўнг поччам оламдан ўтишди. Бувижоним, ҳолаларим ҳар куни ҳар намоздан сўнг Қуръон ўқиб савобини шу оламдан ўтган яқинларимиз руҳларига баҳшида қилишмоқда. Аммо мен бугун Қуръон ўқиб савобидан ўтганларнинг руҳларига баҳшида қилиш бидъат деб эшитдим. Шу жумладан, имом Аъзам ва имом Аҳмад ўтганларга савоби боради дейишган бўлса, имом Шофеъий ва имом Молик ҳазратлари йўқ, ҳеч қандай савоб бормайди дейишган экан. Ҳаттоки арабистонлик бир Шайх бу ишни бидъат деб, Аллоҳнинг Расулининг: «Ўзингиздан ўтганлар учун Ясин сурасини ўқинг» деган ҳадисларини ҳам сабаб бўла олмаслигини, бу ҳадис жуда заиф ҳадис қаторига киришини айтибди. 

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Имом Аъзам ва имом Аҳмад ибн Ҳанбаллар жоиз деб турганларида ҳозирги замондаги бошқа қайси одамни гапи уларнинг гапларидан устун бўлиши мумкин? Бир нарсани яхши тушунинг, жуда кўп масалалар ижтиҳод орқали собит бўлган. Сиз айтган масала каби. Бу масалалар ҳақида фуқаҳоларимиз «Мен далиллар орқали етишиб чиққан натижам тўғри, қарши томонни далилидан устун деб биламан, аммо Аллоҳнинг наздида мен хато қилиб қарши томон ҳақ бўлиши ҳам мумкин» дейдилар. Айни шу гапни имом Шофеъий ва имом Моликлар ҳам айтадилар. Яъни бу масалалар ҳақида Аллоҳнинг наздида айни шундай деб нуқта қўёлмайди. Икки тараф ҳам бир-бирини залолатдасан деёлмайди ҳам, дейишмаган ҳам. Ҳанафий мазҳабига иқтидо қилсак биз ҳам уни ҳақ деб билишимиз керак. Жоиз демаган тарафга маломат тошини отмасдан «сизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин» деб қўйилаверади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

💫 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
صَلَّى الله وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳ Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин!»

Фазилатли жума кунида айтган ҳар бир салавотимиз сабаб қиёматдаги мартабамиз кўтарилади. Салавотни кўп айтсак, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга яқин бўламиз. Шубҳасиз, ҳар биримиз жаннатда у зотга қўшни бўлиш мақсади билан яшаймиз. Шундай экан, кўпроқ салавот айтсак, суннатга оғишмай амал қилсак, дилдаги орзуларимиз ушалади.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Иброҳим Хаввос роҳимаҳуллоҳ: «Ҳақиқий сабр – Қуръон ва суннатда собит туришдадир», деб айтдилар.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Яхши сўз ва мулойимлик - даъватдаги асосий нуқта

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Тоҳа» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қаршилик #хатмона

📖 Швецияга хатмоналар билан қарши турамиз!

Швецияда Қуръонга хурматсизлик қилинганлигига ўзимизни қаршилигимизни билдириш мақсадида, Quran.uz жамоаси эртага тақсимоти бошланадиган хатмоналарни эълон қилади. Шу сабабли, ушбу ҳафталик хатмоналарда фаол қатнашишингизни сўраб қоламиз.

Хатмоналарда эркаклар ҳам, аёллар ҳам қатнашиши мумкин.

👉 Хатмонада қатнашиш учун манзил: /channel/+BgXxzxK8CgNkZjQy

Аллоҳ барчамизни Қуръонга муҳаббатли зотлардан қилсин!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Индонезияда Ҳазрати Заҳро таваллуд кунида Қуръон мусобақаси ва кўргазмаси бўлиб ўтди

Тадбирларни Индонезия бўлими Имом Ҳусайн (алайҳиссалом) зиёратгоҳининг Остон шаҳридаги Қуръон тарғибот маркази ташкил қилди. Улар марказ томонидан қутлуғ байрам муносабати билан ўтказилган Қуръон, маданий ва илмий дастурларнинг бир қисми бўлган.

Филиал мудири Абдуллоҳ Байкнинг айтишича, кўргазма филиалга қарашли Ислом маданияти уйида уч кун давомида ташкил этилган. Қуръон ва маданий ютуқлар намойиш этилган кўргазмага юзлаб одамлар ташриф буюришди, деди у.

Унинг қўшимча қилишича, унга ташриф буюрувчилар Фотиҳа сураси ва Қуръони Каримнинг бошқа қисқа сураларини тўғри ўқиганликларини текширишлари мумкин бўлган бўлим ҳам бор.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Бир киши Абдуллоҳ ибн Муборакнинг ҳузурларига келиб: «Эй Абу Абдурроҳман! Кунимни қандай ўтказишим афзал? Қуръон таълимига машғул бўлайми ёки ҳадис талабида бўлайми?», деганида, у киши: «Намозингда (зам сура сифатида ўқишга) кифоя қиладиган Қуръонни ўқий оласанми?» дегандилар, у: «Ҳа», деди.

Шунда Ибн Муборак: «Ундай бўлса, Қуръонни ўрганиб-танишга олиб борадиган илмнинг талабида бўлгин», дедилар.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Келинг Қуръон ўқийлик!

Сўз муаллифи: Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Ижрочилар: Муҳаммад Айюб қори, Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

21.05.2022 санада «Ҳилолнашр» нашриётида бўлиб ўтган «Хатми Қуъронга Марҳабо» тадбиридан

👉 Youtube орқали кўриш

#Нашида

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ҳаётда яшаш, тириклик учун кунда уч маҳал овқатланасиз. Унда нега (Аллоҳнинг ҳузурида даражангиз кўтарилиши юксалиш йўлида уч саҳифа бўлса ҳам Қуръон тиловат қилмайсиз?

Қуръондаги кунлик вазифангиз, вирдингизни қолдирманг. Чунки унда барака ва муваффақият бор.

«Қуръонни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлар» (Бақара сураси, 121-оят), тоифасидан бўлмадингизми, лоақал «(Ўзингизни қийнамай, Қуръондан) муяссар бўлганича ўқийверинглар» тоифасидан бўлинг! (Муззаммил сураси, 20‑оят)

Уни ҳам, буни ҳам қўлдан чиқариб, имконини қилолмадингизми, бўлмаса, «Қуръон қироат қилинса, унга қулоқ тутинглар ва жим туринглар» тоифасидан бўлинг! (Аъроф сураси, 204‑оят)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ لَكَ أَسْلَمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَإِلَيْكَ أَنَبْت وَبِكَ خَاصَمْتُ اللَّهُمَّ إنِّي أَعُوذُ بعِزَّتِكَ لا إلَهَ إلَّا أَنْتَ أَنْ تُضِلَّنِي، أَنْتَ الحَيُّ الَّذي لا يَمُوتُ، وَالْجِنُّ وَالإِنْسُ يَمُوتُونَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Сенга таслим бўлдим. Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккул қилдим. Сенга тавба қилдим. Сен ила хусумат қилдим. Аллоҳим! Сенинг иззатинг ила, Сендан ўзга илоҳий маъбуд йўқ, мени залолатга кетказишингдан паноҳ сўрайман. Сен ўлмайдиган, тирик Зотсан. Жину инслар ўладилар».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим! Сенга таслим бўлдим. Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккул қилдим. Сенга тавба қилдим. Сен ила хусумат қилдим. Аллоҳим! Сенинг иззатинг ила, Сендан ўзга илоҳий маъбуд йўқ, мени залолатга кетказишингдан паноҳ сўрайман. Сен ўлмайдиган, тирик Зотсан. Жину инслар ўладилар», дер эдилар».
(Муслим ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Учта «та» ҳарфи билан бошланувчи сўзлар Муҳаммад алайҳиссаломга туширилган рисолатнинг асосий нуқталаридир. Булар: Тиловат, тазкия ва таълимдир.

Аллоҳ таоло бу ҳақда: «У зот саводсизлар ичидан, гарчи улар бундан аввал очиқ залолатда бўлсалар ҳам, уларга оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда китобни ва ҳикматни ўргатадиган Пайғамбарни юборди», деб айтган, (Жумъа сураси, 2-оят).

Қуръон тиловати уммат мукаммал бино бўлиши учун пойдевордир. Кейинги ўринда нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш туради. Сўнгра кейинги ўринда ёқилғи вазифасини ўтовчи илм ва маърифат туради. Ўша ёқилғи билан уммат олдинга қараб ривожланади.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ражаб ойи

Ҳижрий
– қамарий тақвимнинг еттинчи ойи Ражаб бўлиб, у ҳаром ойларнинг биридир. Бу муборак ойга боғлиқ бир неча маълумотлар бор. Уларнинг баъзилари мазкур ойнинг ҳаром ойлардан бири эканини баён этади.

Аллоҳ таоло «Моида» сурасида: «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг дини аломатларини, ҳаром ойни, аталган қурбонликни, осилган белгиларни ва Роббиларидан фазл ва розилик тилаб Байтул-Ҳаромни қасд қилиб чиққанларни ўзингизга ҳалол ҳисобламанг», деган (2-оят).

Оятдаги «ҳаром ой»дан мурод Ражаб, Зулқаъда, Зулҳижжа ва Муҳаррам ойларидир. Бу ойларда уруш қилишни Аллоҳ таоло ҳаром қилган. Мазкур тўрт ойда агар уруш қилинса, Аллоҳнинг ҳукмини ўзгартириб, ҳаром нарсани ҳалол ҳисоблаш бўлади. Бинобарин, бу катта гуноҳдир.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
رَبِّ تَقَبَّلْ تَوْبَتِي، وَاغْسِلْ حَوْبَتِي، وَأَجِبْ دَعْوَتِي، وَثَبِّتْ حُجَّتِي، وَاهْدِ قَلْبِي، وَسَدِّدْ لِسَانِي، وَاسْلُلْ سَخِيمَةَ صَدْرِي

Дуонинг маъноси:
«Роббим, тавбамни қабул қилгин. Хатоимни ювгин. Дуоимни қабул қилгин. Ҳужжатимни собит қилгин. Тилимни тўғри қилгин. Қалбимни ҳидоят қилгин. Кўксимдаги ҳиқди ҳасадимни суғуриб олгин».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилганларида: «Роббим, тавбамни қабул қилгин. Хатоимни ювгин. Дуоимни қабул қилгин. Ҳужжатимни собит қилгин. Тилимни тўғри қилгин. Қалбимни ҳидоят қилгин. Кўксимдаги ҳиқди ҳасадимни суғуриб олгин», дер эдилар».
(Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ғайридинларга бериладиган салом

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Тоҳа» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Татаристон пойтахтида 1803–йилда Қозондаги Осиё босмахонасида босилган Қуръони Каримнинг дунёга машҳур «Қозон босмаси» нусхаси қайта нашр этилди. Нашр биринчи марта янгиланиб, замонавий босма ва диний стандартларга келтирилгач, яна классик мусҳаф форматида нашр этилди, деб хабар беради Татаристон Республикаси.

Қайд этилишича, «Қозон босмаси» мусулмон оламида диний эътирофга сазовор бўлган ва «Ар-Расм ал-Усмоний» меъёрига жавоб берадиган биринчи босма Қуръон сифатида тарихга кирган. Бундан ташқари, нашр ўзининг ноёб типографик шрифти туфайли жаҳон миқёсида шуҳрат қозонган.

«Қозон босмаси» мусҳаф кўринишида юқори сифатли, қулай А5+ форматида ва ёқимли ўқиш учун бадиий дизайн билан чоп этилган. Китобнинг тиражи 3000 нусхани ташкил қилади.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌟 Қадрли диндошим! Жума айёмингиз муборак бўлсин!

#жума

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Руқия

1. Шаръий руқия ҳақида
(Биринчи қисм)

2. Шаръий руқия ҳақида
(Иккинчи қисм)

3. Шаръий руқия

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Қуръони Карим дарслари (11-дарс). Қуръоний ваҳий ҳолати

Аллоҳ таоло Муззаммил сурасида дейди: «Албатта, Биз устингга оғир Сўзни ташлармиз» (5-оят).

Яъни «Қуръонни ташлаймиз». Қуръон ўзи енгилликка барпо қилинган, лекин у ҳақиқат мезонида оғирдир. Унинг қалбга таъсири оғир. Ҳашр сурасининг 21-оятида Аллоҳ таоло: «Агар ушбу Қуръонни тоққа нозил қилганимизда, унинг Аллоҳдан қўрққанидан титраб-қақшаб, парчаланиб кетганини кўрар эдинг», деган. Ҳа, масъулиятини улкан тоғлар ҳам кўтара олмайдиган буюк ишни Муҳаммад алайҳиссалом кўтарганлар.

Юқорида ўтганидек, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз саҳиҳ ҳадисларида ваҳийнинг қалбларига нозил бўлиш ҳолатларини баён қилиб берганлар:

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
ربِّ اجعَلني لكَ شَاكِرًا لَكَ ذَاكِرًا لَكَ رَاهِبًا لَكَ مِطْوَاعًا لَكَ مُخْبِتًا إِلَيْكَ أَوَّاهًا مُنِيبًا

Дуонинг маъноси:
«Роббим, мени Сенга кўп шукр қиладиган, зикр қиладиган, Сендан кўп қўрқадиган, Сенга кўп итоат қиладиган, хушуъ қиладиган, кўп оҳ урадиган, тавба қиладиган қилгин».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилганларида: «Роббим, мени Сенга кўп шукр қиладиган, зикр қиладиган, Сендан кўп қўрқадиган, Сенга кўп итоат қиладиган, хушуъ қиладиган, кўп оҳ урадиган, тавба қиладиган қилгин», дер эдилар».
(Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Мулк сураси 1-2 оятлар
Муҳаммад Ҳишом қироати

2. Ҳуд сураси 88-оят
Мишари Рошид ал-Афасий қироати

3. Анъом сураси 15-оят
Юсуф Марҳун қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Илм ўрганиш ва нутқ қилишдан аввал айтиладиган дуо

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Тоҳа» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
رَبِّ أَعِنِّي وَلَا تُعِنْ عَلَيَّ، وَانْصُرْنِي وَلَا تَنْصُرْ عَلَيَّ، وَامْكُرْ لِي وَلَا تَمْكُرْ عَلَيَّ، وَاهْدِنِي وَيَسِّرِ الهُدَى لِي، وَانْصُرْنِي عَلَى مَنْ بَغَى عَلَيَّ

Дуонинг маъноси:
«Роббим, менга ёрдам бергин. Менга қарши ёрдам бермагин. Менга нусрат бергин. Менга қарши нусрат бермагин. Мен учун макр қилгин. Менга қарши макр қилмагин. Мени ҳидоят қилгин. Ҳидоятни менга осон қилгин. Менга тажовуз қилганга қарши нусрат бергин».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилганларида: «Роббим, менга ёрдам бергин. Менга қарши ёрдам бермагин. Менга нусрат бергин. Менга қарши нусрат бермагин. Мен учун макр қилгин. Менга қарши макр қилмагин. Мени ҳидоят қилгин. Ҳидоятни менга осон қилгин. Менга тажовуз қилганга қарши нусрат бергин», дер эдилар».
(Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(52-қисм)

Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).

#энг120та

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Оиша онамизнинг биринчи ўрганган суралари

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Тоҳа» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қиёмат сураси

Аҳмад Ризо қори

#нодир_қироатлар

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

«То» билан бошланган сураларнинг бир хусусияти

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Тоҳа» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръонни ёқиш воқеасидан сўнг турклар Швециянинг Туркиядаги элчихонаси олдида намойиш ўтказмоқда

Швецияда динимизнинг Муқаддас Китобига ҳурматсизлик қилиниб, Қуръонни ёқиш оқибатида Туркиялик мусулмонлар Анқара шаҳридаги Швеция элчихонаси олдида тўпланишди ва ораларидан бир қори «Соофф» сураси 8-оятни тиловат қилди:

يُرِيدُونَ لِيُطْفِـُٔوا۟ نُورَ ٱللَّهِ بِأَفْوَٰهِهِمْ وَٱللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِۦ وَلَوْ كَرِهَ ٱلْكَـٰفِرُونَ

«Оғизлари билан Аллоҳнинг нурини ўчирмоқчи бўладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ, кофирлар ёқтирмаса ҳам, ўз нурини тугал этгувчидир».

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel