#мақола
Қуръони Карим дарслари (18-дарс). Ваҳийни тушуниб етмаслик (давоми)
Мусо алайҳиссаломнинг даврларидан кейин бир неча асрлар, қанчадан-қанча авлодлар ўтиб кетди. Бу орада Мусо алайҳиссаломнинг қиссалари унутилди ёки бузилди. Сен ҳозир Маккада туриб, Мадян хабарларини қавмингга тиловат қилиб бермоқдасан. Бироқ қавминг бунга ишонмаяпти. Мадян қаёқда-ю, Макка қаёқда. Сен тиловат қилаётган Мадяндаги ҳодисалар қачон ўтган-у, ҳозир қайси замон. У ердаги ва у вақтдаги ишлар унутилиб кетган, ҳеч ким билмайди.
«Аммо Биз Расул юборувчи бўлдик».
Ана ўша юборган Пайғамбаримиз сенсан. Сенга мазкур хабарларни Қуръон оятлари орқали етказдик. Фақат сен Пайғамбар бўлганинг учун бу ишлардан энг тўғри хабарларни одамларга етказмоқдасан. Шунинг ўзи ҳам сенинг ҳақ Пайғамбар эканингга далилдир.
Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида саййида Марямнинг Ийсо алайҳиссаломни дунёга келтиришлари, уни кафилликка олишга қуръа ташлашгани, Закариё алайҳиссаломнинг Марямни ўз кафилликларига олганларини баён қилиб бўлганидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарата шундай дейди:
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
1. Аҳзоб сураси 56-оят
Усмон ал-Ҳаддод қироати
2. Анъом сураси 32-оят
Аҳмад ан-Нуфайс қироати
3. Бақара сураси 286-оят
Мишари ал-Афасий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Мўминлар нажот топдилар
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Муъминун» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي دِينِي وَدُنْيَايَ وَأَهْلِي وَمَالِي اللَّهُمَّ اسْتُرْ عَوْرَاتِي وَآمِنْ رَوْعَاتِي اللَّهُمَّ احْفَظْنِي مِنْ بَيْنِ يَدَيَّ وَمِنْ خَلْفِي وَعَنْ يَمِينِي وَعَنْ شِمَالِي وَمِنْ فَوْقِي وَأَعُوذُ بِعَظَمَتِكَ أَنْ أُغْتَالَ مِنْ تَحْتِي
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан дунё ва охиратда авф ва офият сўрайман. Эй Аллоҳим! Албатта мен Сендан динимда, дунёмда, аҳлимда ва молимда авф ва офият сўрайман. Эй Аллоҳим! Менинг авратларимни сатр қил ва қўрқинчларимни омонлик қил. Эй Аллоҳим! Мени олдимдан, ортимдан, ўнгимдан, сўлимдан ва устимдан Ўзинг муҳофаза қил. Ва остимдан суиқасдга қолишдан Сендан паноҳ сўрайман».
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кеч кирганда ҳам, субҳ кирганда ҳам ушбу дуоларни қўймас эдилар: «Аллоҳумма инний ас`алукал ъавфа вал ъаафията фид-дуня вал-аахироҳ. Аллоҳумма инний ас`алукал ъавфа вал ъаафията фий диний ва дунйаайа ва аҳлий ва маалий. Аллоҳуммастур ъавротий ва аамин ровъаатий. Аллоҳуммаҳфазний мин байни ядайя ва мин холфий ва ъан ямийний ва ъан шимаалий ва мин фавқий. Ва аъуузу би ъазоматика ан уғтаала мин таҳтий».
(Абу Довуд ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(59-қисм)
Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).
#энг120та
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Тафаккурга ундовчи сурат
Ад-дунйя – (дунё ҳаёти)
Ас-солат – (намоз)
Ал-Қуръан – (Қуръони Карим)
Ана – (Мен).
Изоҳ: Дунёнинг фитналари, чалғитувчи синовлари ҳамда уқубату машаққатлари устимга қулаб, мени эзиб ташлашидан энг яхши ҳимоя ва сақловчи тўсиқлар – Қуръон ва намоздир. Агар бу иккисига эътиборли бўлмасам тош менинг устимга қулаши мумкин!
Валлоҳу аълам.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
💫 Жума муборак!
Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!»
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Одамлар: «Бу нима қилар эди?» – дейишади».
(Байҳақий ривоят қилган)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Мулк сураси 1-30 оятлар
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
#нодир_қироатлар
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#мақола
Қуръони Карим дарслари (17-дарс). Ваҳийни тушуниб етмаслик (давоми)
2. «Қуръонни Муҳаммад алайҳиссаломнинг ўзи тўқиб олган», деган даъво.
Мушриклар Муҳаммад алайҳиссаломни ёлғончиликда айблар, «Қуръонни ўзи тўқиб олган, «Аллоҳдан тушяпти», дегани ёлғон», дейишган. «Уйдирмачининг бўҳтонлари» ёки «ёлғончининг териб олган гаплари» каби бундай даъволарни арабларнинг ўзлари Муҳаммад алайҳиссалом ҳақларида берган гувоҳликлари рад қилади. Чунки улар у зотни содиқлик ва омонатдорлик сифатлари билан сифатлашар эди. Уйдирмачи ва ёлғончиларнинг асл башаралари тез кунда очилиб қолади.
Хўш, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси нарсада ёлғон гапирдилар? Ғайб маълумотларидами, ўтган замон хабарларидами ёки келаси замон даракларидами?
Чегараланган араб маданияти ўша даврда ушбу соҳада ким ёлғончи-ю, ким ростгўй эканини ажратиб берадиган даражадаги ҳакамлик имкониятини бера олармиди?!
Дарҳақиқат, Қуръони карим борлиқ ва ундаги мавжудотларнинг дастлабки яратилиши, уларнинг муқаррар бориш жойининг васфини қилган. Охиратнинг неъматлари ва унинг аламли азобларининг тафсилотини айтган. Жаҳаннам эшикларининг ададини ва ҳар бир эшик олдида вакил қилинган фаришталарнинг ададини санаган. Шуларнинг барчасини Китоб берилган илм аҳлларининг кўз ўнгида араблар олдига кўндаланг қўйган.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг намоздаги зам сураларига мисол
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Ҳаж» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
1. Юсуф сураси 86-оят
Анас Джалҳум қироати
2. Тоҳа сураси 13-14 оятлар
Муҳаммад Дибиров қироати
3. Ҳуд сураси 52-оят
Раъд ал-Курдий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Уйқуни қабрга қўй. Кўп ухлашнинг зарарлари
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Ҳаж» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
أَمْسَيْنَا وَأَمْسَى الْمُلْكُ لِلَّهِ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَىْءٍ قَدِيرٌ رَبِّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ مَا فِي هَذِهِ اللَّيْلَةِ وَخَيْرَ مَا بَعْدَهَا وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِي هَذِهِ اللَّيْلَةِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهَا رَبِّ أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْكَسَلِ وَسُوءِ الْكِبَرِ رَبِّ أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابٍ فِي النَّارِ وَعَذَابٍ فِي الْقَبْرِ
Зикрнинг маъноси:
«Кунни кеч қилдик ва мулк ҳам Аллоҳники бўлиб, кечга кирди. Ҳамд Аллоҳга бўлсин! Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ илоҳий маъбуд йўқ. Унинг Ўзи ёлғиздир. Унинг шериги йўқ. Мулк уники ва ҳамд Уники ва У ҳар бир нарсага қодирдир. Роббим, Сендан ушбу тундаги нарсаларнинг яхшилигини ва ундан кейинги нарсанинг яхшилигини сўрайман. Сендан ушбу тундаги нарсанинг ёмонлигидан ва ундан кейинги нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. Роббим, Сендан дангасаликдан ва кибрнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. Роббим, Сендан дўзахдаги азобдан ва қабрдаги азобдан паноҳ сўрайман».
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон кечқурун бўлса, «Амсайнаа ва амсал мулку лиллаҳи, валҳамдулиллаҳи, лаа илаҳа илаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр. Робби ас`алука хойро маа фий ҳаазиҳил лайлати ва хойро маа баъдаҳаа ва аъуузубика мин шарри маа фий ҳаазиҳил лайлати ва шарри маа баъдаҳаа. Роббии аъуузубика минал касали ва суу`ил кибари. Робби аъуузубика мин ъазаабин нари ва ъазаабин фил қобри», дер эдилар.
(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят килмаган)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръонда энг кўп келган 120 та сўзни биргаликда ёдлаймиз!
(58-қисм)
Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларида қулфлар борми?» деган (Муҳаммад сураси, 24-оят).
#энг120та
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Матонатимиз мақтагулик эмас
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Ҳаж» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ، لَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَأَنَّ اللهَ قَدْ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳ покдир. Ҳамд Унгадир. Қувват фақатгина Аллоҳдадир. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўладир. У хоҳламаган нарса бўлмайдир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми ила иҳота қилгандир».
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи қизларига эрталаб бўлганда «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, лаа қуввата иллаа биллаҳи, маа шаа Аллоҳу каана ва маа лам яша` лам якун. Аъламу анналлоҳа ъалаа кулли шай`ин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳаато би кулли шай`ин ъилман»ни айтгин деб таълим берар эдилар ва: «Ким шуларни субҳ кирганда айтса, то кеч киргунча ҳифз қилинади. Ким шуларни кеч кирганда айтса, то субҳ киргунча ҳифз қилинади», дер эдилар».
(Абу Довуд ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қачон Қуръон мени ўзгартирди?
Ҳар қачон қалбимдан Қуръоннинг асари, таъсирини излаб, ундан бирон нима ўқийдиган бўлсам Қуръон мени ўзгартиради ва тезда кўзим олдига Аллоҳнинг ушбу оят келади: «Агар ушбу Қуръонни тоққа туширганимизда эди, унинг Аллоҳдан қўрққанидан титраб-қақшаб ва парчаланиб кетганини кўрар эдинг. Ушбу мисолларни одамларга келтирурмиз, шоядки, улар фикр юритсалар».
(Ҳашр сураси, 21-оят)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қоҳирада Мисрнинг 29-халқаро Қуръон мусобақаси якунига етиб ғолиблари тақдирланди
Маросимда ғолиблар билан бир қаторда Миср расмийлари, жумладан, «Авқоф» вазири Муҳаммад Мухтор Гома ҳам иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққан Гома шуни таъкидладики, бу йилги мусобақада иштирокчиларнинг тўплаган баллари бир-бирига жуда яқин эди.
Барча иштирокчилар ғолибдир, деди у ва Қуръони Каримни асраб-авайлаш ва ёд олиш йўлида доимий ҳаракат қилишга чақирди.
Халқаро тадбирда 58 та давлат, жумладан, 33 та Африка давлатидан жами 108 нафар Қуръон ҳофизи ва қорилари иштирок этди. Марҳум қори Шайх Мустафо Исмоил номи билан аталган мусобақа 4-февраль, шанба куни Миср пойтахтида бошланган.
Ҳакамлар ҳайъати Миср, Иордания, Фаластин, Саудия Арабистони, Судан, Чад ва Уммондан етти нафар Қуръон мутахассисларидан ташкил топган эди.
45 ёшгача бўлган эркаклар ва аёллар учун Қуръон ёд олиш ва унинг тушунчаларини тушуниш бўйича биринчи тоифада Мисрдан Моҳир Муҳаммад Абдул-Наби Фармавий ва Абдуллоҳ Иззуддин Абдул-Раҳмон биринчи ва иккинчи ўринлар соҳиби бўлишди. Ғолиб ва иккинчи ўрин эгалари мос равишда 250 000 ва 150 000 Миср фунтига эга бўладилар.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#якуний_файл #энг120та
«120 сўз» тўлиғи
Қуръонда энг кўп келган 120 та сўз лойиҳамиз якунига етганлиги сабабли барчасини битта файл қилиб сиз азизлар учун тақдим қиламиз.
Ëд олмаганлар учун қўлланма, ёд олганлар учун яна бир бор такрор бўлади деган умиддамиз😊
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Таровеҳнинг ҳикмати. Қуръон тинглаш техникаси
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Ҳаж» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Савол_жавоб
Қуръони Карим ўзидан аввалги китобларни ўқишни инкор қиладими?
Савол:
Ассалому алайкум! Қуръони Каримда Қуръондан аввалги илохий китобларни ўқиш ва унга амал қилиш ман қилинганми?
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда одамлар ўзларини динида мустаҳкам эътиқодга эга бўлмасдан туриб, бошқа дин китобларини ўқисалар қалбига шубҳа тушиб қолмоқда. Чунки инсонни ростдан ҳам ёлғондан ҳам таъсирланиши бор гап. Агар уларни ўрганиб уларга раддия берадиган даражада бўлса унинг ҳукми бошқа.
عن جابر رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم حين أتاه عمر فقال : إنا نسمع أحاديث من يهود تعجبنا ، أفترى أن نكتب بعضها ؟ فقال : أمتهوكون أنتم كما تهوكت اليهود والنصارى ؟ ! لقد جئتكم بها بيضاء نقية ، ولو كان موسى حيا ما وسعه إلا اتباعي » . رواه أحمد ، والبيهقي
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Умар келиб «Биз яҳудийлардан ҳадис (ҳикоя ва маъруза)лар эшитамиз» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Сизлар (ўз динингиз ҳақида) яҳудий ва насоролар каби шак-шубҳадамисиз? Мен сизларга очиқ-ойдин, соф, холис (дин)ни келтирдим. Агар Мусо тирик бўлганида менга эргашишдан бошқа нарса қилиши жоиз бўлмас эди» дедилар».
Имом Аҳмад ва Байҳақийлар ривояти. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#жума #табрик
БАЙРАМ
Ибн Можа ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Албатта бу (жума куни) байрам кунидир. Аллоҳ уни мусулмонлар учун (байрам) қилган. (шундай экан) Ким жумага келса ғусл қилсин. Агар унда хушбўй атир бўлса ундан сепиб олсин. Мисвок билан тиш тозалашга ҳам маҳкам турсин».
(Имом Суютий Хасоис ул-жумъа)
Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин!
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръон ва илмнинг кетиб қолиши ҳақида
Зиёд ибн Лабиддан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир нарсани зикр қилиб: «Бу нарса илмнинг кўтарилиши пайтида содир бўлади», дедилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг расули, илм қандай кўтарилади?! Ахир биз Қуръонни ўқиб, фарзандаларимизга ўқитамиз. Фарзандларимиз фарзандларига то қиёматгача ўқитишади?!» дедим.
Шунда у зот: «Онанг фарзандсиз қолгур эй Зиёд! Мен сени Мадинадаги энг фақиҳ киши деб билардим. Мана бу яҳудий ва насронийлар ҳам таврот ва инжилни ўқиб ундаги нарсалардан бирортасига амал қилишмас эди», дедилар.
(Ибн можа ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#янгилик
«Қуръон ўқиш қўлланмаси» китоби нашр қилинди!
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қори томонидан тайёрланган янги «Қуръон ўқиш қўлланмаси» номли китоб нашр қилиниб, сотувга чиқди.
Ушбу рисола халқимиз орасида машҳур бўлган, Қуръони Каримни ўрганиш учун биринчи қадам вазифасини ўтайдиган китоб — «Муаллими соний»нинг тўлдирилган нашри десак ҳам бўлади.
Масалан, биз билган «Муаллими соний» китобида ҳарфлар, ҳаракатлар эски ёзувда, шунингдек, қоидалар ҳам устозлар шогирдларига ўргатиш усулида, яъни оғзаки тушунтириб боришлари учун чиқарилган.
Бу янги китобда эса ёзувлар, ҳаракатлар бугунги замонимизга мослаштирилган, қоидалар ҳам фақат устоз учун эмас, оддий ўқувчи учун ҳам мослаштириб, ҳар бир ҳарф ва тажвид қоидаларини батафсил, расмлар билан тушунтириб кетилган.
Шу билан бирга «Қуръон ўқиш қўлланмаси» китобининг «Муаллими соний» китобидан бошқа қулайликларини уни ўқиш давомида билиб оласиз, иншааллоҳ
Яна бир Қуръони Каримга бағишланган китоб барчамиз учун муборак бўлсин!
👉 Нархи: 39 000 сўм
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Дўконларимиз манзили
@hilolnashr
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ فَمِنْكَ وَحْدَكَ لَا شَرِيكَ لَكَ فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен билан бирга тонгга кирган ҳар бир неъмат Сенинг ёлғиз Ўзингдандир. Сенинг шеригинг йўқ. Бас, ҳамд ҳам, шукр ҳам Сенгадир».
Абдуллоҳ ибн Ғанном ал-Баёзий розияллоху анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким субҳ кирганда «Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фа минка ваҳдака лаа шарийка лака. Фалакалҳамду ва лакаш-шукру» деса, батаҳқиқ ўша куннинг шукрини адо қилибди. Ким худди ўшани кеч кирганда айтса, батаҳқиқ, ўша кечанинг шукрини адо қилибди», дедилар».
(Абу Довуд ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
«Ал-Азҳар» Қуръон мусобақаси ҳакамлари учун семинар ўтказади
Семинарда марказ томонидан ўтказилаётган умуммиллий Қуръон мусобақасини баҳолаш мезонлари ва тартиблари муҳокама қилинади. Тадбирда 600 дан ортиқ мутахассислар иштирок этиши кутилмоқда. Бу одамлар кейинги танловни ҳакамлик қилиш учун тайёрланади.
«Ал-Азҳар» хабарига кўра, 25 февралда бошланадиган тадбирнинг кейинги босқичига 59 495 нафар иштирокчи йўл олган. Ҳакамлар балларни белгилашда электрон тизимдан фойдаланадилар, чунки Ал-Азҳар бундай ёндашув анъанавий усулларнинг хатоларини бартараф этишига умид қилмоқда.
Қуръон мусобақаси «Ал-Азҳар» Ислом маркази шайхи шарафига номланган. Виртуал тарзда ўтказилган дастлабки босқичда 180 000 га яқин даъвогар иштирок этди. Сўнгра энг яхши даъвогарлар пойтахт Қоҳирада бўлиб ўтиши режалаштирилган сўнгги босқичда кураш олиб боради.
Мусобақа Ал-Азҳарнинг Қуръон ишлари бўлими томонидан ҳар йили Ал-Азҳар ва унга қарашли Қуръон ёдлаш марказлари талабалари учун ташкил этилади.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Тунги намознинг фазилати
Муҳаммад Амин Шинқитий дейдилар: «Токи тун ярмида, таҳажжудда уни намозга қўшиб қироат қилинмас экан, Қуръон қалбга мустаҳкам ўрнашмайди, уни ёдлаш осон бўлмайди ва уни фаҳмлаш енгил кечмайди».
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръони Каримни ўрганувчи ва ўргатувчилар…
Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид
👉 Youtube орқали кўриш
#фойдали
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Руҳият
«Қуръон ўқиётганингда ёнингга қоғоз-қаламни қўйиб қўй. Агар қалбингни жунбушга келтирган бирор оят устида тўхталсанг, ундан таъсирлансанг ва ёқиб қолса, ўша оятни кичик вараққа ёзиб, бир қутичага солиб қўй.
Қутичанинг устига «Роббимнинг мактублари», деб ёзиб қўй. Кунларнинг бирида ўша мактубларга эҳтиёж сезсанг, варақлардан бирини олгинда, Аллоҳнинг сенга ёзган мактубини ўқигин!..»
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ
Зикрнинг маъноси:
«Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир».
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда: «Бисмиллаҳиллазий лаа язурру маъасмиҳий шай`ун фил арзи ва лаа фис-сама`и ва ҳувас-самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.
(Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook