Имом Табарий дедилар: «Қуръон билан машғул бўлгандик, баракотларга кўмилиб кетдик».
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
1. Назиъаат сураси 35-39 оятлар
Ториқ Муҳаммад қироати
2. Муҳаммад сураси 24-оят
Юсуф ал-Соқир қироати
3. Оли Имрон сураси 9-оят
Абдурроҳман Моссад қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Эфиопияда Қуръон ёдлаш мусобақаси бўлиб ўтди
Қуръон маросимида Африка мамлакатининг турли бурчакларидан 50 нафар даъвогар иштирок этди. Мусобақа тажвид ва тартил қоидаларига риоя қилган ҳолда Қуръонни ёдлашнинг бир неча тоифаларини ўз ичига олган.
Энг яхши даъвогарлар бошқа бир қатор Африка давлатларидан вакиллар иштирок этадиган худди шундай Қуръон тадбирида беллашадилар. Танлов Қуръон фаолиятини тарғиб қилиш ва ёшларни Ислом таълимотларини ўрганиш ва ҳаётга татбиқ этишга ундашга қаратилган.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ رَبَّ السَّمَاوَاتِ وَرَبَّ الْأَرْضِ وَرَبَّ كُلِّ شَيْءٍ فَالِقَ الْحَبِّ وَالنَّوَى مُنْزِلَ التوراةِ والإِنجيل والقرآنِ أعوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ كُلِّ ذِي شَرٍّ أَنْتَ آخِذٌ بِنَاصِيَتِهِ أَنْتَ الْأَوَّلُ فَلَيْسَ قَبْلَكَ شَيْءٌ وَأَنْتَ الْآخِرُ فَلَيْسَ بَعْدَكَ شَيْءٌ وَأَنْتَ الظَّاهِرُ فَلَيْسَ فَوْقَكَ شَيْءٌ وَأَنْتَ الْبَاطِنُ فَلَيْسَ دُونَكَ شَيْءٌ اقْضِ عَنِّي الدَّيْنَ وَاغْنِنِي مِنَ الْفَقْرِ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Эй етти осмоннинг Роббиси ва улуғ аршнинг Роббиси! Эй Роббимиз ва барча нарсанинг Роббиси! Эй Таврот, Инжил ва Қуръонни нозил қилувчи! Эй донни ва данакни ёрувчи! Мен Сендан Ўзинг пешонасидан тутувчи ҳар нарсанинг шарридан паноҳ тилайман. Сен аввалсан! Сендан олдин ҳеч нарса йўқ! Сен охирсан! Сендан кейин ҳеч нарса йўқ! Сен зоҳирсан! Сендан устун ҳеч нарса йўқ! Сен ботинсан! Сендан пастда ҳеч нарса йўқ! Менинг қарзимдан қутқар! Мени фақирликдан бой қил!»
«Фотима розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ходим сўради. Шунда у зот унга:
«Аллоҳим! Эй етти осмоннинг Роббиси ва улуғ аршнинг Роббиси! Эй Роббимиз ва барча нарсанинг Роббиси! Эй Таврот, Инжил ва Қуръонни нозил қилувчи! Эй донни ва данакни ёрувчи! Мен Сендан Ўзинг пешонасидан тутувчи ҳар нарсанинг шарридан паноҳ тилайман. Сен аввалсан! Сендан олдин ҳеч нарса йўқ! Сен охирсан! Сендан кейин ҳеч нарса йўқ! Сен зоҳирсан! Сендан устун ҳеч нарса йўқ! Сен ботинсан! Сендан пастда ҳеч нарса йўқ! Менинг қарзимдан қутқар! Мени фақирликдан бой қил!» дегин, дедилар».
(Муслим ва Термизий ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Доктор Ҳасан Ҳусайний деди:
«Тун ваҳшати, ёлғизлигини фақат дуо ўчиради. Руҳ машаққати, чарчоғини фақат намоз кўтаради. Қалбни Қуръон ва зикрдан бошқа бирор нарса хотиржам қилолмайди».
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Нисо сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(3-4 қисмлар)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Тавба сураси 111-112 оятлар
Шайх Маҳмуд Алий Банон раҳимаҳуллоҳ
👉 Youtube орқали кўриш
#нодир_қироатлар
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Албатта Қуръон ва мусиқа инсон қалбида бирга жам бўлмайди. Унинг қалби ёки мусиқа билан тўйинган, қонган бўлади, ёки Қуръон билан тўйинган, қонган бўлади.
Сизларга айтаманки, дунёдаги энг зўр мусиқачилар жамланишиб, ўзларининг куй-қўшиқлари билан лаззатланишлари мўмин кишининг Аллоҳнинг Китобини тиловат қилиб эришадиган лаззат, саодатнинг даражасига етиша олмайдилар, ҳузурлана олмайдилар.
Яъни, агар ғино ва мусиқадан юз ўгирадиган бўлсангда, оҳанг ва тараннумнинг неъматидан маҳрум бўлиб қолмайсан, балки Аллоҳнинг Китоби орқали тавсифлаб бўлмас ҳаловат ва лаззат, саодат сенга етади.
Изоҳ: Қуръон сураларининг ўқилишида ҳам ўзига хос оҳанг мавжуд бўлиб, бу ҳам унинг ўзига хос бўлган мўжизасидир. Унинг сўзлари ва оҳанги билан инсоннинг руҳиятига кириб боради, қалбини лиммолим қилади. Сўз уч овозни ифодалайди:
1. Ҳарф маҳраж ва ҳаракатлари билан тараннум саслари;
2. Руҳнинг маъносини ифодаловчи, руҳан ҳарфлар ила инсоннинг қалбига таъсири;
3. Ақлни ҳайратга солувчи таъсир. Қуръони Каримда ифодаланган маънони англаш ва англатиш жараёнида қалбларга бахш этиладиган нурли илҳомлар инсонни илоҳий ўйларга чўмдиради. Ўлик қалблар уни тинглаш орқали ҳаётга қайтадилар.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْهُدَى وَالتُّقَى وَالْعَفَافَ وَالْغِنَ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан ҳидоятни, тақвони, иффатни ва беҳожатликни сўрайман».
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан ҳидоятни, тақвони, иффатни ва беҳожатликни сўрайман», дер эдилар».
(Муслим ва Термизий ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръонни ёд олган қорининг сифатлари:
- Хушфеълли, карамли бўлади;
- Солиҳлар, хайр аҳли ва мискинларга тавозеъли бўлади;
- Хотиржам, сокин ва виқорли бўлади;
- Қуръонни тирикчилик манбаи қилиб, уни касб тутмаган бўлади;
- Шарафли бўлади;
- Золим, жабр-зулмли инсонлардан ўзини юқори тутади;
- Қуръон ман этган, қайтарган барча нарсалардан ўзини сақлайди;
- Дунё учун ўзини пастга уриш, хорлашдан сақланган бўлади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот дедилар:
«Қуръон ҳомилига қўйидагилар лозимдир: инсонлар уйқудалигида тунига эътиборли бўлиш. Инсонлар еб-ичиб юрганларида кундузисига эътиборли бўлиш».
Яъни қиёми лайл, таҳажжуд каби нафл намозларга, кундузлари эса нафл рўзаларга риоя этиш.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Бировнинг уйига изн сўрашдаги одоблар
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Нур» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
1. Аҳзоб сураси 56-оят
Моҳир ал-Муъақли қироати
2. Бақара сураси 28-оят
Ясир Заили қироати
3. Шууро сураси 25-оят
Ислом Субҳи қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Муҳаммад Алий Собунийнинг шиаларга берган саволи
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Нур» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
للَّهُمَّ اغْفِرْ لِي خَطَايَاىَ وَعَمْدِي وَجَهْلِي وَهَزْلِي، وَكُلُّ ذَلِكَ عِنْدِي
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менинг хатоларимни, қасддан қилганларимни, жаҳлимни, ҳазилимни, буларнинг ҳаммаси менда бордир, мағфират қилгин».
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуони қилар эдилар: «Аллоҳим! Менинг хатоларимни, қасддан қилганларимни, жаҳлимни, ҳазилимни, буларнинг ҳаммаси менда бордир, мағфират қилгин».
(Икки шайх ривоят қилишган)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Савол_жавоб
Тафсирдан гапирганда
Савол:
Ассалому алайкум! Қуръони Карим оятларини тафсирини ўз фикрича «менимча бундай» деб гапириши ҳатто у гапи тўғри бўлса ҳам гуноҳ эканлигини тушундим. Маълум бир даражага етган илмли уламоларгина бу ҳақида гапириши мумкин экан. Мисол учун оддий инсон бир сурани тафсирларини ёддан билса, ўрни келганда шу ҳақида гапириб бериши жоизми, яъни юқоридаги гуноҳга қўл уриб қолган бўлмайдими?
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Тафсирни ўқигандан кейин ўша ўқиганини айтиб бериш гуноҳ эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، اللَّهُ أَكْبَرُ كَبِيراً، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ كَثِيراً، سُبْحَانَ اللَّهِ رَبِّ العَالَمِينَ، لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّهِ الْعَزِيزِ الْحَكِيمِ اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي، وَارْحَمْنِي، وَاهْدِنِي، وَارْزُقْنِ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У яккаю ёлғиздир. Унинг шериги ҳам йўқ. Аллоҳ жуда буюк, Аллоҳга чексиз ҳамд бўлсин, оламлар рабби Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир, ҳаким ва азиз бўлган Аллоҳдан ўзгада ўзгартириш ҳам, қувват ҳам йўқ. Аллоҳим, мени мағфират қил, менга раҳм айла, мени ҳидоят эт, мени ризқлантир».
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтадилар: «Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Менга бир калом ўргатинг, айтиб юрай», деди. Шунда Расулуллоҳ: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, Аллоҳу акбару кабийрон, валҳамдулиллаҳи касийрон, субҳаналлоҳи роббил ъаламийн, лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳил ъазийзил ҳакийм», деб айт», деб ўргатдилар. Кейин ҳалиги аъробий: «Эй Расулуллоҳ, бу айтганларингиз Раббим учун, мен учунчи?» деб сўради. Расулуллоҳ: «Аллоҳуммағфирлий, варҳамний, ваҳдиний, варзуқний» деб, айт», дедилар».
(Муслим ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Имом Абу Абдуллоҳ Қуртубий ҳаётини Қуръон билан қувватлантириш борасидаги азму қарори ҳақида ҳикоя қилиб бундай дейди:
«Бу Китоб ушбу мартабада бўлгач, яъни Само Амийни (Жаброил алайҳиссалом) Ер Амийни (Муҳаммад алайҳиссалом)га уни олиб тушганини билганимдан сўнг умрим шу билан (Қуръони Каримни ўқиш, ўрганишда) ўтиб, фано бўлиб кетсин дея азм қилдим!
Изоҳ: «Албатта, у (Қуръон) Роббул Оламийннинг туширганидир. Уни Руҳул Амийн олиб тушди. Сенинг қалбингга, огоҳлантиргувчилардан бўлишинг учун» (Шуаро сураси, 192-194 оятлар).
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
«Мўминалар ҳам кўзларини тийсинлар»
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Нур» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қиёмат куни ҳеч ким гапира олмайди илло…
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
#фойдали
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Номаҳрамлардан кўзни тийишга уламоларнинг тавсиялари
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Нур» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَصْلِحْ لِي دِينِي الَّذِي هُوَ عِصْمَةُ أَمْرِي وَأَصْلِحْ لِي دُنْيَايَ الَّتِي فِيهَا مَعَاشِي وَأَصْلِحْ لِي آخِرَتِي الَّتِي فِيهَا مَعَادِي وَاجْعَلِ الْحَيَاةَ زِيَادَةً لِي فِي كُلِّ خَيْرٍ وَاجْعَلِ الْمَوْتَ رَاحَةً لِي مِنْ كُلِّ شَرٍّ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менга ишимнинг боши бўлган динимни ислоҳ қилгин. Менга унда маошим бўлган дунёмни ислоҳ қилгин. Менга унда қайтар жойим бўлган охиратимни ислоҳ қилгин. Менга ҳаётни ҳар бир яхшиликда зиёда қилгин. Менга ўлимни ҳар бир ёмонликдан роҳат қилгин».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳим! Менга ишимнинг боши бўлган динимни ислоҳ қилгин. Менга унда маошим бўлган дунёмни ислоҳ қилгин. Менга унда қайтар жойим бўлган охиратимни ислоҳ қилгин. Менга ҳаётни ҳар бир яхшиликда зиёда қилгин. Менга ўлимни ҳар бир ёмонликдан роҳат қилгин», дер эдилар».
(Муслим ва Термизий ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Савол_жавоб
Иккиланиш
Савол:
Ассалому алайкум! Қуръонни ўзбекча тафсирини ўқиб ўтирибман. Бақара сурасининг 42-оятида: «Ҳақни ноҳақлик билан қориштирмангиз, ҳамда билиб туриб, ҳақиқатни яширмангиз» деб ўқидим. Саволим шундан иборатки, оятнинг охирги жумласидан (ҳақиқатни яширмангиз) келиб чиқди. Интернет нашрларида ҳамда сизларнинг саҳифангизда ўқиганманки, ким бировни айбини беркитса, Аллоҳ қиёматда уни айбини беркитади деб. Мисол, киши белгиланган тартиб қоидани бузди ва маълум миқдорида зарар келтирди, мен унга гувоҳ бўлдим. Уни айбини беркитганим маъқулми ёки 42-оятга кўра иш тутганим яхшими?
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Айб икки хил бўлади. Бир инсонни ўзидан бошқага зарари етмайдиган ва у ўзи ҳам уни яширишга ҳаракат қиладиган. Буни яширишга ҳаракат қилиш керак. Масалан кимдир гоҳ гоҳида маст қилувчи нарсани ичиб қўяди ва уни ташлашга ҳам ҳаракат қилади. Буни ошкор қилмай қўйявериш керак. Иккинчиси ўзидан бошқаларга зиён келтирадиган айб ёки шариат ҳукмини зидди бўлган нарса. Буни аввало ўзига айтиб огоҳлантирилади, тўхтамаса ундан бошқаларни огоҳлантирилади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
«Мўминларга айт, кўзларини тийсинлар»
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Нур» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#мақола
Қуръони Карим дарслари (20-дарс). Ваҳийни тушуниб етмаслик (давоми)
3. «Муҳаммад Қуръонни одамлардан ўрганган», деган даъво.
Араб мушрикларидан бир гуруҳи Қуръонни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга инсонлардан бири ўргатишини фараз қилишди. Ваҳийнинг манбасини Муҳаммад алайҳиссалом шахсларининг атрофидан излай бошлашди. Ўз қабилаларининг одамлари саводсиз бўлгани учун, унга улардан бири таълим берган, деган даъвони қилишга журъатлари етмади. Воқеъликдан маълумки, жоҳил инсон одамларга бирор нарсани ўргата олмайди. Улар буни яхши билишарди.
Улар тўсатдан хаёлларидаги ўша «муаллим»ни топгандай бўлишди. Бу улкан муаллим ким бўлди экан? Ушбу муҳим илм манбаи ким экан? Бу – румлик ғулом, ажам, насроний одам. Маккада темирчилик қилиб, қилич ясайдиган шахс. Ўз шевасига кўра ўқиш ва ёзишдан хабардор киши. «Китоб»дан фақат хомхаёлларнигина билади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзан унинг ҳунарини томоша қилгани келар эдилар. Бу ҳол саводсиз арабларнинг «Бу унинг муаллими» дейишлари учун қулай фурсат бўлди.
Қуръони карим уларнинг мазкур пуч хаёлларига ўринли, таъсирли ва қаноатли раддияни берди. Аллоҳ таоло Наҳл сурасида шундай дейди:
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ وَمَا أَسْرَرْتُ وَمَا أَعْلَنْتُ، أَنْتَ الْمُقَدِّمُ، وَأَنْتَ الْمُؤَخِّرُ، وَأَنْتَ عَلَى كُلِّ شَىْءٍ قَدِيرٌ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менинг тақдим қилган ва таъхир қилган, аввалги ва кейинги, яширин қилган ва ошкор қилган нарсаларимни мағфират қилгин. Сен Муқаддимсан, Сен Муаххирсан ва Сен ҳар бир нарсага қодирсан».
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуони қилар эдилар: «Аллоҳим! Менинг тақдим қилган ва таъхир қилган, аввалги ва кейинги, яширин қилган ва ошкор қилган нарсаларимни мағфират қилгин. Сен Муқаддимсан, Сен Муаххирсан ва Сен ҳар бир нарсага қодирсан».
(Икки шайх ривоят қилишган)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръон Каримни тиловат қилишнинг фойдаларидан:
1. Аллоҳнинг розилиги ва жаннатига эришиш;
2. Фаҳм ва идрокнинг зиёдалашиши, ақлий қувватни кучайиши;
3. Кишидаги иммунитетни мустаҳкамлаши;
4. Луғат ва сўз бойлигини ошириши;
5. Ижтимоий алоқаларни яхшиланиши;
6. Ғамгинлик, стресс ва сиқилишдан халос бўлиш;
7. Хотирани ўткирлашиши ва зеҳнни тиниқлашиши;
8. Хатти-ҳаракатнинг мўътадиллашиши;
9. Қиёмат кунида шафоатга ноил бўлиш;
10. Ҳасанот ва савобларнинг орттириб берилиши.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
«Рас ал-Ҳайма» Қуръон мусобақаси якунланди
Мусобақага шайх Сауд бин Сақр Ал-Қосимий ҳомийлик қилди. Қуръон мусобақаси доирасида Рас ал-Ҳайма шаҳридаги масжидлар, мактаблар, коллежлар ва клубларда семинарлар, нутқлар, маърифий тадбирлар ва радио дастурлари каби кўплаб дастурлар ўтказилди.
Рас ал-Ҳайма Қуръони Карим ва унинг фанлари жамғармаси раҳбари Аҳмад Муҳаммад аш-Шаҳийнинг ёпилиш маросимида айтишича, Рас Ал-Ҳайма Қуръон мукофоти ташкилотчилари ёшлар ўртасида мўътадиллик, сабр-тоқат ва эзгу қадриятларни тарғиб қилишга ва иқтидорларини оширишга ундайди.
Мусобақа ўғил болалар, қизлар, аёллар, масжид имомлари, муаззинлар, маҳбуслар ва БААда истиқомат қилаётган янги мусулмонлар каби турли гуруҳларда ўтказилди. Ғолиблар жами 575 000 БАА дирҳамидан ортиқ пул мукофотлари билан тақдирландилар.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Менга бир толиби илм шундай деди: «Ҳар қачон Қуръон ёдламоқчи бўлсам, Аллоҳ хоҳлаганича, насиб қилганича истиғфор айтаман. Сўнгра эса Қуръонни очиб ёдлашни бошлайман».
Мен ундан: «Нега ундай қиласан?» дея сўрадим.
У: «Оятлар ва ҳадислар ҳамда солиҳ салафларнинг гуноҳларнинг зиёни ва уларнинг илмдан маҳрум этиши ҳақидаги сўзлари ҳақида тааммул қилдим, ўйлаб кўрдим. Сўнгра бўлса, Қуръонни ҳифз этиш, ёдлашдан олдин барча унутган ва ёдимда бўлган гуноҳлардан истиғфор айтишга одатландим. Бу ҳолдан кўплаб улкан фойдалар топдим», дея жавоб берди.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Нисо сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(1-2 қисмлар)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook