Бу суратдаги кишига ўғлининг вафоти хабари етганида мусибат учун жазавага тушмади, ғазаб ҳам қилмади! Лекин уни қабристонга элтишганда, ўғлининг жасадини кўрибоқ қаттиқ йиғига тушиб кетди. Кейинчалик ундан ўғли вафоти хабарини эшитиб йиғламасдан, дафн қилинаётганда йиғига тушиб кетгани боисини сўрашганда, шундай жавоб берган эди: «Мен токи унинг қабридан келаётган хушбўй Қуръон ҳидини туймагунимча йиғламадим. Сўнгра бу ҳолдан ўзимни тутиб туролмадим». У ушбу сўзи билан ўғли ушбу Қуръон илмидаги юксак мавқега унга амал қилиш, риоя этиш ва етказиши сабабли Қуръон аҳлидан бўлиб етишганини қасд этган эди.
Албатта у инсон Ислом уммати уни йўқотиш ила қимматли нарсани қўлдан бой берган уламолардан бири эди.
Аллоҳ таоло шайх Сиддиқ Миншавий ва унинг ўғли шайх Муҳаммад Сиддиқ Миншавийни раҳматига олсин!
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Нисо сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(6-7 қисмлар)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қосос сураси 83-88 оятлар
Шайх Аҳмад Рузайқий раҳимаҳуллоҳ
👉 Youtube орқали кўриш
#нодир_қироатлар
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръон ёдлашнинг фазли ҳақида
Қиёмат куни ҳамма инсонлар бир мақомда жам бўладилар.
- Илло Қуръон ҳофизлари элчи, ҳурматланган ва ўта яхши малоикалар билан бирга бўлишади.
Қиёмат куни инсонлар барчалари бир-бирларидан қочадилар.
- Илло Қуръон ҳофизлари бошларига виқор тожини кийдирмоқ учун ота-оналарини излашади.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Нур» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#мақола
Қуръони Карим дарслари (22-дарс). Ваҳийни тушуниб етмаслик (давоми)
5. Қуръони каримни шеър, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шоир деб қилинган даъво.
Баъзи араблар Қуръони каримнинг ҳаётийлигини кўришгач, уни шоирнинг хаёллари, адибнинг маънавий парвози, деган даъволарни ҳам қилишди.
Муҳаммад алайҳиссаломни «сеҳргар» ва «мажнун» деган туҳматлар ривож топмаганидан сўнг мушриклар у зотни «шоир» деб, Қуръонни эса «шеър» деб ҳам туҳмат қилиб кўришди. Бу ҳақда келаси оятларда сўз кетади.
«Балки, «(У) шоир, унга ўлим етишини кутамиз», дерлар? Айтгин: «Кутинглар, албатта, мен ҳам сизлар билан бирга кутувчиларданман» (Тур сураси, 30-31-оятлар).
Муҳаммад алайҳиссаломни «шоир» дейиш энг кучсиз туҳматдир. Ул зот умрларида ҳеч қачон шеър айтмаганлар, бинобарин, Қуръони карим шеър эмас. Қуръон, шак-шубҳасиз, илоҳий каломдир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг сифати хусусида Ал-Ҳаққо сурасида марҳамат қилади:
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Икки «Қул аъуузу», яъни Фалақ ва Наас суралари орасидаги фарқни биласизми?
(Тиллога тенг маълумотлар)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
رَبِّ أَعِنِّي وَلَا تُعِنْ عَلَيَّ، وَانْصُرْنِي وَلَا تَنْصُرْ عَلَيَّ، وَامْكُرْ لِي وَلَا تَمْكُرْ عَلَيَّ، وَاهْدِنِي وَيَسِّرِ الهُدَى لِي، وَانْصُرْنِي عَلَى مَنْ بَغَى عَلَيَّ
Дуонинг маъноси:
«Роббим, менга ёрдам бергин. Менга қарши ёрдам бермагин. Менга нусрат бергин. Менга қарши нусрат бермагин. Мен учун макр қилгин. Менга қарши макр қилмагин. Мени ҳидоят қилгин. Ҳидоятни менга осон қилгин. Менга тажовуз қилганга қарши нусрат бергин».
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилганларида: «Роббим, менга ёрдам бергин. Менга қарши ёрдам бермагин. Менга нусрат бергин. Менга қарши нусрат бермагин. Мен учун макр қилгин. Менга қарши макр қилмагин. Мени ҳидоят қилгин. Ҳидоятни менга осон қилгин. Менга тажовуз қилганга қарши нусрат бергин», дер эдилар».
(Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ушбу суратда кичик ҳашарот - чивиннинг устидаги қурт-кананинг сурати (қизил, сарғиш рангда, жуда катталаштирилган ҳолда) тасвирланган.
Жоҳилият замонида чивиннинг устида ундан ҳам кичикроқ бошқа бир жонзотнинг озиқланиши бирор кимсанинг ҳатто тасаввурига келмагани аниқ. Лекин Қуръон ушбу ҳақиқатга Аллоҳнинг қўйидаги сўз билан ишора этгандир:
«Аллоҳ чивин ёки ундан-да ҳақир нарсалар ҳақида масал айтишдан ҳеч тортинмайди. Иймонли кишилар унинг (масалнинг) ҳақиқатдан Парвардигорлари тарафидан эканини биладилар» (Бақара сураси, 26-оят).
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ҳусайнхон қори қироати ва фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ дуолари
#архив
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Оғизларингизни мисвок билан покланглар. Албатта, у Қуръон йўлидир».
(Имом Байҳақийнинг «Шуъбул иймон» китобидан)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Нисо сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(5-қисм)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
💫 Жума муборак!
Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَنْزِلْهُ الْمَقْعَدَ الْمُقَرَّبَ عِنْدَكَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотни қиёмат куни ҳузурингдаги яқин (муқарраб) мақомга тушир».
Рувайфиъ ибн Собит Ансорий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Ким Муҳаммадга салавот айтганидан кейин: «Аллоҳим, у зотни қиёмат куни ҳузурингдаги яқин (муқарраб) мақомга тушир», деса, (ўша одамга) шафоатим вожиб бўлади».
(Аҳмад, Табароний, Баззор ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ториқ сураси 1-17 оятлар
(mp3 шакли)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#мақола
Қуръони Карим дарслари (21-дарс). Ваҳийни тушуниб етмаслик (давоми)
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абу Толиб Шом томон чиқди. У билан қурайш шайхлари ичида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бор эдилар. Роҳиб(нинг маскани)га яқинлашганларида тўхтадилар. Юкларини туширдилар. Роҳиб уларнинг ҳузурига чиқди. Бундан олдин ҳам унинг олдидан ўтар эдилар. Аммо у уларнинг ҳузурига чиқмас, бурилиб қарамас ҳам эди. Улар юкларини тушираётганларида роҳиб келиб, ораларида айланиб юра бошлади. Охири келиб, Набий алайҳиссаломнинг қўлларидан тутди ва:
«Бу оламларнинг саййидидир! Бу Роббул оламийннинг Расулидир! Уни Аллоҳ оламларга раҳмат қилиб юборадир!» деди.
Қурайш шайхлари унга қараб: «Буни сен қаердан биласан?» дедилар.
«Сизлар довондан ўтиб кела бошлаганларингизда бирорта ҳам дарахту тош қолмай, барчаси унга таъзим қилди. Улар набийдан бошқага таъзим қилмаслар. Мен уни курак суяги пастидаги олмага ўхшаш нубуввати муҳридан биламан», деди у.
Сўнгра қайтиб бориб, уларга таом тайёрлаб келтирди. У келганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туяларни ўтлатгани кетган эдилар.
«Уни чақириб келинглар», деди у.
У зот келаётганларида устиларида бир булут соя солиб келди. У зот қавм олдига яқинлашганларида улар соя жойларни эгаллаб олишган эди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирганларида дарахтнинг сояси устиларига мойил бўлди.
«Дарахт соясига қаранглар! Унинг устига мойил бўлди!» деди роҳиб.
У ўша ерда туриб, уларга «Уни Рум тарафга олиб борманглар. Агар улар уни кўрсалар, сифатидан таниб қолиб, ўлдиришади», деб ёлворар эди.
Қараса, Рум томондан етти киши келмоқда. У уларни кутиб олди ва: «Йўл бўлсин?» деб сўради.
«Анави набий шу ойда бу томон чиқар эмиш, деб келдик. Ҳеч бир йўл қолмай, ҳаммасига одам юборилди. Бизга унинг хабари келди. Бизни сенинг йўлингга юбордилар», дейишди.
«Ортингиздан сиздан кўра яхшироқлар борми?» деб сўради у.
«Яхшилигимиз учун бизларни сенинг йўлингга танлашди», дейишди.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Кекса аёлларнинг шаръий кийинишдаги енгилликлари
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Нур» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
رَبِّ تَقَبَّلْ تَوْبَتِي، وَاغْسِلْ حَوْبَتِي، وَأَجِبْ دَعْوَتِي، وَثَبِّتْ حُجَّتِي، وَاهْدِ قَلْبِي، وَسَدِّدْ لِسَانِي، وَاسْلُلْ سَخِيمَةَ صَدْرِي
Дуонинг маъноси:
«Роббим, тавбамни қабул қилгин. Хатоимни ювгин. Дуоимни қабул қилгин. Ҳужжатимни собит қилгин. Тилимни тўғри қилгин. Қалбимни ҳидоят қилгин. Кўксимдаги ҳиқди ҳасадимни суғуриб олгин».
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилганларида: «Роббим, тавбамни қабул қилгин. Хатоимни ювгин. Дуоимни қабул қилгин. Ҳужжатимни собит қилгин. Тилимни тўғри қилгин. Қалбимни ҳидоят қилгин. Кўксимдаги ҳиқди ҳасадимни суғуриб олгин», дер эдилар».
(Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Савол_жавоб
Қуръон биттами?
Савол:
Ассалому алайкум! Кечагинда бир оятни икки хил таржима қилганларни кўрдим. Бақара сураси 162-оятининг Шайх Абдулазиз Мансур қилган таржимасида «…ва улар (жазо вақтидан) кечиктирилмаслар» деб таржима қилинган. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ қилган таржимада эса «…ва уларга назар ҳам солинмас» деб таржима этилган. Бу икки олимнинг бир оятни икки хил таржима қилишларини мен тушунмадим. Масалан рус тилидаги «Он плакал» деган жумлани ўзбек тилига «У йиғлади» деб таржима қилсак хам тўғри бўлади «У кўз ёш тўкди» деб таржима қилсак хам тўғри бўлади. Аммо улар умуман бошқа-бошқа маъноларни келтирганлар.
Жавоб:
- Ва алайкум ассалом! Араб тили луғатини қўлингизга олиб ўргансангиз битта сўз бир неча маъноларни ифода қилишини кўрасиз. Аллоҳ таоло оят нозил қилган ва ундан нимани ирода қилганини шарҳлаб қўймаган. Ўрни келганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзиларини шарҳлаганлар, қолганларини муфассир олимлар «бу маънони ҳам эҳтимол қилади, бу маънони ҳам эҳтимол қилади» деб тафсир қилганлар. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Бароат кечаси ҳақида
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
#Бароат
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
ربِّ اجعَلني لكَ شَاكِرًا لَكَ ذَاكِرًا لَكَ رَاهِبًا لَكَ مِطْوَاعًا لَكَ مُخْبِتًا إِلَيْكَ أَوَّاهًا مُنِيبًا
Дуонинг маъноси:
«Роббим, мени Сенга кўп шукр қиладиган, зикр қиладиган, Сендан кўп қўрқадиган, Сенга кўп итоат қиладиган, хушуъ қиладиган, кўп оҳ урадиган, тавба қиладиган қилгин».
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилганларида: «Роббим, мени Сенга кўп шукр қиладиган, зикр қиладиган, Сендан кўп қўрқадиган, Сенга кўп итоат қиладиган, хушуъ қиладиган, кўп оҳ урадиган, тавба қиладиган қилгин», дер эдилар».
(Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ўзингизни тутиб туриш учун бир кунда уч маҳал овқатланасиз. Унда нега? Нега бир кунда ҳеч бўлмаса Қуръондан уч саҳифа тиловат қилмайсиз, ўқимайсиз? Қуръондан кунлик вазифангиз, насибангизни ташлаб қўйманг. Чунки унда барака ва тавфиқ бордир.
Агар: «…уни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлар»дан бўла олмасангиз, (Бақара сураси, 121 оят).
Ақалли: «Бас (энди), Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар»дан бўлинг, (Муззаммил сураси, 20-оят).
Уни ҳам қўлдан чиқарсангиз бас, ана у: «Қуръон тиловат қилганда уни тингланглар ва жим туринглар, шояд раҳматга эришсангиз»дан бўлинг. (Аъроф сураси, 204 -оят).
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Жамиятдаги никоҳсизларни никоҳлаб қўйинг
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Нур» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
1. Зарият сураси 20-22 оятлар
Ислом Субҳи қироати
2. Нур сураси 37-оят
Абу Бакр Шатри қироати
3. Намл сураси 63-64 оятлар
Ҳамза Боудиб қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Аёлларнинг номаҳрамларга зийнатларини кўрсатмаслиги
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Нур» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ لَكَ أَسْلَمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَإِلَيْكَ أَنَبْت وَبِكَ خَاصَمْتُ اللَّهُمَّ إنِّي أَعُوذُ بعِزَّتِكَ لا إلَهَ إلَّا أَنْتَ أَنْ تُضِلَّنِي، أَنْتَ الحَيُّ الَّذي لا يَمُوتُ، وَالْجِنُّ وَالإِنْسُ يَمُوتُونَ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Сенга таслим бўлдим. Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккул қилдим. Сенга тавба қилдим. Сен ила хусумат қилдим. Аллоҳим! Сенинг иззатинг ила, Сендан ўзга илоҳий маъбуд йўқ, мени залолатга кетказишингдан паноҳ сўрайман. Сен ўлмайдиган, тирик Зотсан. Жину инслар ўладилар».
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим! Сенга таслим бўлдим. Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккул қилдим. Сенга тавба қилдим. Сен ила хусумат қилдим. Аллоҳим! Сенинг иззатинг ила, Сендан ўзга илоҳий маъбуд йўқ, мени залолатга кетказишингдан паноҳ сўрайман. Сен ўлмайдиган, тирик Зотсан. Жину инслар ўладилар», дер эдилар».
(Муслим ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Савол_жавоб
Қуръони Каримни ёдлаш фарзми?
Савол:
Ассалому алайкум! 1. Қуръони Каримни маъноси билан тушуниб ёд олиш керакми? Бўлмаса бўлмайдими? 2. Қуръони Каримни тўлалигича ёд олиш фарзми?
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Тушуниб ёдлаш шарт эмас. Тушуниб амал қилиш шарт. Тўлиқ ёдлаш фарзи кифоя, яъни баъзилар ёдласа қолганлардан соқит бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Аёлларнинг маҳрамлари
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Нур» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Жума - ибодат кунидир!
У кунлар ичида гўёки Рамазон ойи каби, ундаги дуо ижобат қилинадиган соат эса Рамазондаги қадр кечаси кабидир.
Жуманинг хайри сизга бўлсин😊.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ториқ сураси 1-17 оятлар
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
#нодир_қироатлар
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Эркак ва аёлларнинг шаръий кийинишдаги шартлари
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Нур» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook