quranuz_kanali | Unsorted

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Subscribe to a channel

QURAN.UZ

Лағудан олийжаноблик билан юз ўгирувчилар

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Фурқон» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Қуръони Карим дарслари (24-дарс). Ваҳийни тушуниб етмаслик (давоми)

8. Қуръоний ваҳийни илҳом ва кашф деган даъво.

Қуръони карим ваҳийсини тушуниб етмаслик фақат қадимги мушриклар ва ҳозирги душманларгагина хос эмас. Балки Исломдан бошқа динларнинг пешволарига ҳам тегишли хусусиятдир. Улар ваҳийни тан олсалар ҳам, уни нотўғри тушуниб олганлар.

Бу ҳақда доктор Субҳий Солиҳ раҳматуллоҳи алайҳи қуйидагиларни ёзади:
«Афсуски, биз Қуръони карим таъкидлаганидек, «ваҳий» тушунчасининг барча пайғамбарлар ҳузурида ягона эканини айтар эканмиз, «Муқаддас Китоб» қомусида «ваҳий» сўзига турли хил ихтилофли тафсирлар берилганини кўрамиз. Ушбу қомусга кўра: «Ваҳий – бу Аллоҳнинг руҳи руҳий ҳақиқатлар ва ғайбий хабарларни кўриш учун илҳомлантирилган котибларнинг руҳига тушишидир. Мазкур ваҳий котиблари ўз шахсиятларида бирор нарсани йўқотиб қўймайдилар, уларнинг ҳар бири ўз таълиф йўналишлари ва таъбирида ўз услубларига эгадир».

Бу ерда бизни афсуслантираётган нарса – қомусий таърифга кўра, ваҳийнинг Аллоҳга диний боғланишдан анча узоқлигидир. Ваҳий аслида Аллоҳдан олинади. Бу ердаги ваҳийнинг таърифи кўпроқ кашф ёки илҳомнинг далолатига яқинроқдир.

Кашфнинг шундай соф турлари борки, башарият орасида руҳий покланишлар бўлиб, улардан илҳом берилган шоирлар, сўфилар ва орифлар кашф орқали турли хил соф фикрларни айтганлар. Кашфнинг кирланган тарафи ҳам борки, бу коҳинлар ва фолбинларда кўринади. Уларнинг аксари ёлғончи ва дажжоллардир.

Биз калималарни ўз ўрнида ишлатмасликдан қўрқишимиз лозим бўлади. Ваҳий ҳолатини «кашф» лафзидан ажратиб қўйишимиз керак. Шунга ўхшаш, «илҳом», «ботиний ва ички ҳис-туйғулар» каби кали-маларни ҳам «ваҳий» калимасидан узоқлатишимиз даркор. Ажамларга тақлид қилаётган баъзи одамлар ажабтовур соддалик билан набийлар ва набийларнинг охиргиси бўлмиш Муҳаммад алайҳиссалом ҳузурларидаги ваҳий ҳолатини нотўғри тафсир қилмоқдалар.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Каҳф сурасидаги «раҳмат» сўзи ҳақида тафаккур қилинг!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ انْفَعْنِي بِمَا عَلَّمْتَنِي وَعَلِّمْنِي مَا يَنْفَعُنِي وَزِدْنِي عِلْمًا الْحَمْدُ لِلَّهِ عَلَى كُلِّ حَالٍ وَأَعُوذُ بِاللهِ مِنْ حَالِ أَهْلِ النَّارِ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менга таълим берган нарсанг ила манфаат бергин. Менга ўзимга манфаат берадиган нарсани таълим бергин. Ва илмимни зиёда қилгин. Ҳар бир ҳол учун Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аҳли дўзах ҳолидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим! Менга таълим берган нарсанг ила манфаат бергин. Менга ўзимга манфаат берадиган нарсани таълим бергин. Ва илмимни зиёда қилгин. Ҳар бир ҳол учун Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аҳли дўзах ҳолидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман», дедилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Агар бир кишини оятларни эшитишдан кўра кўпроқ байтларни эшитишга, Қуръон эшитишдан кўра кўпроқ мусиқа, куй-қўшиқларни эшитишга завқу шавқи ортаётганини кўрсанг, билгинки, бу унинг қалби Аллоҳнинг ва Каломининг муҳаббатидан фориғ, холи эканига энг кучли далилларидан биридир.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Малайзиянинг Сабаҳ штатида Қуръон мусобақаси якунланди

Эркаклар тоифаси ғолиби 27 ёшли Ҳамди Юсуфдир. У 2015-йилги мусобақадан бери қатнашиб келган ва ўтган йили ҳам худди шу тоифада ғолиб бўлган. Беш ака-уканинг энг каттаси Ҳамди машғулотларга аниқ вақт ажратмаганини ва фақатгина машина бошқараётганда қироатини мукаммал қилиш учун такрорлаганини таъкидлади.

«Қуръон ўқишни марҳум отамдан норасмий тарзда ўрганишни бошлаганман, кейинроқ қироат маҳоратимни ошириш, ўқиш қоидалари ва усулларини ўрганиш учун онлайн ёки тўғридан-тўғри Қуръон ва тажвид ўқитувчиларидан ёрдам сўрадим», деди у.

Аёллар тоифаси ғолиби эса 27 ёшли Набила Сафавати Сафари, 1996-йилда эркаклар орасида ғолиб бўлган отаси унга Қуръон ўқишни ўргатганини айтди.

Набила Сафаватининг айтишича, у отасидан ташқари, Қуръон тиловатлари ассамблеясининг халқаро миқёсидаги собиқ чемпиони Муҳаммад Ғаззолийдан ҳам ўрганган.

«Мен ғалаба қозонаман деб ўйламагандим. Мен фақат тасалли совринини мақсад қилганман, чунки мен ҳали ҳам тиловатимда заифман», деди 2014-йилдан бери иштирок этиб келган Набила Сафавати.

Иккала ғолиб ҳам 10 000 пул мукофоти, кубок, миннатдорчилик ёрлиғи, Сабаҳ Байтул-мол корпорацияси томонидан совға қилинган умра саёҳат пакети, Сабаҳ Давлат котиби идораси томонидан совға қилинган соат, Жакимдан кийим-кечак тўплами ва эсдалик совғаларига сазовор бўлди.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Кундалик Қуръон тиловатингни асло тарк этма. Шунингдек, масжидга кетаётганингда, ишга кетаётганингда ёки уйда бирор ўтиришингда доимо ёд олган қисқа суралардан такрорла. Муяссар бўлганингча, Қуръонни учдан бирига тенг келадиган Ихлос сурасини такрорлаш бўлсада, қироат қил. Шу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини ёдингга ол: «Сизлардан бирингиз бир тунда Қуръонни учдан бирини тиловат қилишдан ожиз қоладими?» дедилар. Бу уларга машаққат бўлди, Шунда: «Қул ҳуваллоҳу аҳад» Қуръоннинг учдан бирига тенгдир», дедилар.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Нисо сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(7–қисм давоми)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

💫 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اِنّي أَسْأَلُكَ أَنْ تُصَلِّي عَلَى مُحَمَّدٍ عَبْدِكَ وَنَبِيِّكَ وَرَسُولِكَ أَفْضَلَ مَا صَلَّيْتَ عَلَى أَحَدٍ مِنْ خَلْقِكَ أَجْمَعِينَ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Сендан банданг, набиййинг, расулинг Муҳаммадга барча махлуқотлардан бирига йўллаганинг энг афзал салавотни йўллашингни сўрайман!»

Бу салавотни Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтган.
(Манба: Қози Иёз, «Ас-салоту алан набий»)

Шайх Шинқитий: «Инсон, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юборадиган жума кунги ва жума тунги салавотини у зотга кўрсатилиши ҳақида бироз фикр юритса, унинг бу иши у зотнинг қадрлари олдида арзимас ва оз сонли эканидан ҳаё қилади», деб айтдилар.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Мутоффифун сураси 1-36 оятлар
(mp3 шакли)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Қуръони Карим дарслари (23-дарс). Ваҳийни тушуниб етмаслик (давоми)

7. Қуръони Каримни сеҳр, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни эса сеҳргар деб қилинган даъво.

Аллоҳ таоло Анъом сурасида марҳамат қилади:

«Агар сенга қоғозда китоб нозил қилсак, уни қўллари билан ушлаб кўришса ҳам, куфр келтирганлар: «Бу аниқ сеҳрдан ўзга нарса эмас», дерлар» (7-оят).

«Хотиржам бўл, кўрмаган нарсасига ишона олмайдиган ақлларга нафақат кўринадиган, балки қўл билан ушлаб, пайпаслаб сезса ҳам бўладиган, моддий қоғозга битилган тайёр китобни кўз ўнгларида осмондан тушириб берсак ҳам иймон келтиришмайди. Ўшанда ҳам баҳона истаб, иймондан қочиш учун нимадир гапни ўйлаб топишади. Чунки аслида уларда ҳақиқатни англаш истаги йўқ. Улар нима қилиб бўлса ҳам инкор қилишнинг йўлини ахтаришаверади».

Аллоҳ таоло Сод сурасида марҳамат қилади:

«Ичларига ўзларидан огоҳлантирувчи келганидан ажабланди-лар ва кофирлар: «Бу сеҳргар ва каззобдир», дедилар» (4-оят).

Макка мушриклари ўзларининг ичида юрган бир одамнинг огоҳлантирувчи бўлиб келганидан ажабланишди. Улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Пайғамбар эканликларини инкор қилиш билан чекланишмади. Балки у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши турли уйдирма, иғво ва бўҳтонлар ҳам тарқатишди. «Муҳаммад пайғамбар эмас, ўзимизга ўхшаган оддий бир одам, пайғамбар бўлиши мумкин ҳам эмас. Пайғамбарлик даъвосида тиловат қилаётган сўзлари одамларга таъсир қилаётган бўлса, бу унинг сеҳргарлигидандир. У сеҳргардир. Унинг «Пайғамбарман», деган гапи ёлғондир, у каззобдир», дейишди. Улар кибру ҳавога берилганликлари оқибатида шундай фикрга боришди. Чунки уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган Каломга иймон келтиришдан унинг сеҳр экани эмас, уни қабул қилиш нафсу ҳаволарига тўғри келмаслиги тўсар эди. Зотан, улар сеҳр ва сеҳргарлардан ҳазир бўладиган одамлар эмасди.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Кимки Қуръон ўқиса, қадр-қиммати, азамати ошади. Кимки фиқҳни ўрганса, қадри юксак бўлади. Кимки ҳадис ёзса, ҳужжати кучли бўлади. Кимки луғат илмини ўрганса, таъби нозик, ҳассос бўлади. Кимки ҳисоб илмини ўрганса, фикри яхшиланади. Кимки нафсини қўрғон қилиб муҳофаза қилмас экан, илмидан унга наф бўлмайди».

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Талоқ сураси 7-оят
Аҳмад ан-Нуфайс қироати

2. Ҳадид сураси 25-оят
Саад ал-Ғомидий қироати

3. Анкабут сураси 36-37 оятлар
Фаҳад ал-Мутаири қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Россиянинг Хабаровск шаҳрида катталар ва болалар ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилди

Мусобақа ғолиблари Муфтият томонидан тақдирланди.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اقْسِمْ لَنَا مِنْ خَشْيَتِكَ مَا يَحُولُ بَيْنَنَا وَبَيْنَ مَعَاصِيكَ وَمِنْ طَاعَتِكَ مَا تُبَلِّغُنَا بِهِ جَنَّتَكَ وَمِنَ الْيَقِينِ مَا تُهَوِّنُ بِهِ عَلَيْنَا مُصِيْبَاتِ الدُّنْيَا

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Бизга Ўзингдан қўрқишдан биз билан маъсиятларинг орасини тўсадиганини, тоатингдан бизни у ила жаннатингга етказадиганини, қаттиқ ишончдан у билан бизга дунё мусибатларини енгил қиладиганингни бергин».

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига ушбу дуоларни қилмасдан мажлисдан туришлари кам бўлар эди:
«Аллоҳим! Бизга Ўзингдан қўрқишдан биз билан маъсиятларинг орасини тўсадиганини, тоатингдан бизни у ила жаннатингга етказадиганини, қаттиқ ишончдан у билан бизга дунё мусибатларини енгил қиладиганингни бергин».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
يَا مُقَلِّبَ الْقُلُوبِ ثَبِّتْ قَلْبِي عَلَى دِينِكَ

Дуонинг маъноси:
«Эй қалбларни айлантириб турувчи Зот! Қалбимни динингда собит қил».

Шаҳр ибн Ҳавшаб розияллоҳу анҳу Умму Салама розияллоҳу анҳога:
«Эй мўминларнинг онаси! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизнинг олдингизда бўлганларида аксари дуолари қандоқ бўлар эди?», деди. Умму Салама розияллоҳу анҳо: «У зотнинг аксари дуолари «Эй қалбларни айлантириб турувчи Зот! Қалбимни динингда собит қил» эди. Бас, мен: «Аллоҳнинг Расули! Бу дуони бунча ҳам кўп қиласиз-а?», дедим. «Эй Умму Салама! Қалби Аллоҳнинг икки панжаси орасида бўлмаган бирор одам йўқ. Кимни хоҳласа, қоим қилади, кимни хоҳласа, тойдиради», дедилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Валлоҳи, Қуръонни тадаббур қилмасдан фақат ҳарфлари махражини риоя қилиб, унинг чегарасини зое қилувчилардан бўлиб қолманглар. Токи бирон киши: «Қуръонни тўлиқ ўқидию, унинг хулқи ва амалида Қуръон кўринмади» демасин.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Аллоҳнинг суюкли бандалари

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Фурқон» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Ҳадид сураси 20-оят
Саад ал-Ғомидий қироати

2. Ясин сураси 78-79 оятлар
Холид ал-Муҳанна қироати

3. Ҳадид сураси 21-оят
Асим Хон қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръондаги илмий мўжиза: сувлар орасига қўйилган тўсиқ

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Нур» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اجْعَلْ ثَأْرَنَا عَلَى مَنْ ظَلَمَنَا وَانْصُرْنَا عَلَى مَنْ عَادَانَا وَلَا تَجْعَلْ مُصِيبَتَنَا فِي دِينِنَا وَلَا تَجْعَلِ الدُّنْيَا أَكْبَرَ هَمِّنَا وَلَا مَبْلَغَ عِلْمِنَا وَلَا تُسَلِّطْ عَلَيْنَا مَنْ لَا يَرْحَمُنَا

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Бизнинг ўчимизни бизга зулм қилганларга хос қилгин. Бизга душманларимиз устидан нусрат бергин. Мусибатимизни динимизда қилмагин. Дунёни бош қайғумиз, илмимиз етган жойи қилмагин. Бизга раҳм қилмайдиганни устимиздан султон қилмагин».

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига ушбу дуоларни қилмасдан мажлисдан туришлари кам бўлар эди: «Аллоҳим! Бизнинг ўчимизни бизга зулм қилганларга хос қилгин. Бизга душманларимиз устидан нусрат бергин. Мусибатимизни динимизда қилмагин. Дунёни бош қайғумиз, илмимиз етган жойи қилмагин. Бизга раҳм қилмайдиганни устимиздан султон қилмагин».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Савол_жавоб

Қурьонни мато билан ушлаш

Савол:
Ассалому алайкум! Таҳоратсиз ҳолатда, Қуръонни бирор мато орқали ушлаш жоизми?

Жавоб:
- Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръонни ҳажр қилиш нима?

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Нур» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Жума муборак!

Яқинларингизга улашинг!

#жума

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Мутоффифун сураси 1-36 оятлар

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#нодир_қироатлар

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Энг яхши дўст ким?

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Нур» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ مَتِّعْنَا بِأَسْمَاعِنَا وَأَبْصَارِنَا وَقُوَّتِنَا مَا أَحْيَيْتَنَا وَاجْعَلْهُ الْوَارِثَ مِنَّا

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Бизларни қулоқларимиз, қўлларимиз ва қувватимиз ила ҳаётда бардавом қилган чоғингда ҳузурлантиргин. Уни биздан ворис қилгин».

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига ушбу дуоларни қилмасдан мажлисдан туришлари кам бўлар эди: «Аллоҳим! Бизларни қулоқларимиз, қўлларимиз ва қувватимиз ила ҳаётда бардавом қилган чоғингда ҳузурлантиргин. Уни биздан ворис қилгин».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръон таърифида жаҳолат кўринишларининг даражаси

1. «Биз уларни фақат ҳақ ила яратдик, лекин кўплари билмаслар» (Духон сураси, 39-оят).
Илм ва маърифатга молик эмаслар.

2. «Албатта, уларнинг қалбларига Аллоҳдан кўра сизлар кўпроқ қўрқинчли туюласизлар. Чунки улар яхши англамайдиган қавмдирлар» (Ҳашр сураси, 13- оят).
Билдилар, лекин ўша билганларини яхши англамадилар. Фиқҳ яъни, яхшилаб англаш: қалб зукколиги ва яхши фаҳм демакдир.

3. «Улар кар, соқов ва кўрдирлар. Улар ақл ишлатмаслар» (Бақара сураси, 171-оят).
Билдилар ва англаб тушундилар, лекин билганлари ақлли одамнинг хатти-ҳаракати, сулукига ўзгармади.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Уйга кирувчи салом беради, телефонда жавоб қилиш одоби

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Нур» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Менга Қуръон ўқиб бер!

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#нодир_қироатлар

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel