quranuz_kanali | Unsorted

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Subscribe to a channel

QURAN.UZ

Рўза ва Қуръон бандани Қиёмат куни шафоат қилади. Рўза: «Эй Робб! Бу банда кундузи овқат ва шаҳватини мен сабабли тўхтатиб турган, мени унга шафоатчи қил», дейди. Қуръон: «Бу банда тунда уйқуни тўхтатган, мени унга шафоатчи қил», деса, бас у банда шафоат қилинади.

(Имом Аҳмад ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Рамазонга 5 кун қолди

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Қачон Рамазон келса, жаннат эшиклари очилур, дўзах эшиклари ёпилур ва шайтонлар кишанланур».
(Бухорий, Муслим, Термизий ва Насоий ривоятлари)

Рамазон ойининг бошланиши бир кунга фарқ қилиб, ўзгариши мумкин.

#Рамазон2023

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اجْعَلْ سَرِيرَتِي خَيْرًا مِنْ عَلاَنِيَتِي وَاجْعَلْ عَلاَنِيَتِي صَالِحَةً اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ صَالِحِ مَا تُؤْتِي النَّاسَ مِنَ الْمَالِ وَالأَهْلِ وَالْوَلَدِ غَيْرِ الضَّالِّ وَلاَ الْمُضِلِّ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менинг сиримни ошкоримдан яхши қилгин. Ошкоримни солиҳ қилгин. Аллоҳим! Мен Сендан одамларга берадиган мол, аҳл ва фарзанддан солиҳини, залолатга кетмаган ва залолатга кетказмайдиганини беришингни сўрайман».

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга таълим бериб: «Аллоҳим! Менинг сиримни ошкоримдан яхши қилгин. Ошкоримни солиҳ қилгин. Аллоҳим! Мен Сендан одамларга берадиган мол, аҳл ва фарзанддан солиҳини, залолатга кетмаган ва залолатга кетказмайдиганини беришингни сўрайман», дегин», дедилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Савол_жавоб

Вояга етмаган боланинг Қуръон ўқиш учун таҳорати

Савол:
Ассалому алайкум! Вояга етмаган болалар Қуръон ўқиши учун таҳорат қилиши шартми?

Жавоб:
- Ва алайкум ассалом! Шарт эмас. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қабрда ҳамма иймон келтиради

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Шуаро» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Жума муборак!

Яқинларингизга улашинг!

#жума

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Қуръони Карим дарслари (25-дарс). Ваҳийни тушуниб етмаслик (давоми)

Абрамов луғати

Внушение – вдохновление, веяние, совет, рекомендация, предложение, наущение, вдохновение, побуждение – ишонтириш (сингдириш), илҳомлантириш, маслаҳат бериш, тавсия қилиш, таклиф қилиш, васваса қилиш, гиж-гижлаш, ундаш, туртки бериш...

Ефремова луғати

Внушение ср. 

1) а) Словесное воздействие на волю, сознание человека с целью убедить его в чем-л. или вызвать какое-л. чувство. – Иродага, инсон онгига уни бирон нарсага ишонтириш ёки қандайдир ҳиссиёт уйғотиш мақсадида сўз билан таъсир кўрсатиш.

б) Воздействие на поступки человека чувств, настроений, состояний – Инсоннинг хатти-ҳаракатига ҳислар, кайфиятлар ва ҳолатлар-нинг таъир кўрсатиши

в) Целенаправленное воздействие словами на психику человека (обычно приведенного в состояние гипноза) для изменения его отношения к чему-л., преодоления вредных привычек, коррекции поведения и т.п. (в медицине) – инсон руҳиятига (одатда гипноз ҳолатига келган кишига) унинг бирон нарсага нисбатан муносабатини ўзгартириш, за-рарли одатларини тарк эттириш, феъл-атворини ислоҳ қилиш учун мақсадли равишда сўз воситасида таъсир кўрсатиш (тиббиётда).

2) Поучение, наставление, выговор – панд-насиҳат, ўгит, койиш, ҳайфсан.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

«Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят бўлиши учун Қуръон туширилгандир» (Бақара сураси, 185оят).

Рамазон ойи ва Қуръон нозил бўлиши ортидаги мақсад сени Аллоҳ томон ҳидоят топишингдир.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Ҳуд сураси 114-115 оятлар
Ислом Субҳи қироати

2. Ҳашр сураси 23-оят
Мухтор ал-Ҳаж қироати

3. Зарият сураси 51-оят
Аҳмад ан-Нуфайс қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Мисрда қориялар Қуръони Каримни тўлиқ ёд олганлари учун тақдирланди

Ал-Азҳар ислом университети қошидаги «Ал-Изз» Қуръон ўқув маркази томонидан ташкил этилган тадбирда бир қатор Ал-Азҳар уламолари ҳам иштирок этди. Тадбирда қизларга фахрий ёрлиқ ва Қуръон ёд билиш сертификатлари топширилди.

Улкан битирув маросимида кўплаб одамлар, жумладан, қизларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Муқаддас Китобни ёд олишни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган бундай тадбирларни олқишлаб, Қуръонни ёддан ўрганган бу қизлар Мисрнинг оғиш ва адашишдан стратегик захираси эканини айтишди.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إنَّك عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ العَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта Сен авф қилувчи ва карамлисан. Авфни яхши кўрасан. Бас, мени авф қилгин».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Айтинг-чи, агар Лайлатул қадр кечаси қайси кеча эканлигини билсам, унда нима дейман?» дедим. «Аллоҳим! Албатта Сен авф қилувчи ва карамлисан. Авфни яхши кўрасан. Бас, мени авф қилгин», дегин», дедилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Солиҳ салафлар Рамазон ойини Қуръон мадрасаси, яъни Қуръонни тиловат қилиш, эшитиш, англаш ва тафаккур қилиш ойи деб эътиборга олардилар. Агар Рамазон ойи кирса Суфён Саврий барча ишларини ташлаб, Қуръон тиловатига киришардилар. Имом Бухорий ҳазратлари Рамазонни кундузида битта хатмни тугатардилар. Кечқурунги таровеҳнинг уч кечасида ҳам битта хатмни тугатардилар.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Моида сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(1–қисм)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ҳижр сураси 45-63 оятлар

Шайх Маҳмуд ал-Бажирмий

👉 Youtube орқали кўриш

#нодир_қироатлар

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Агар Рамазон ойи кирса имом Зуҳрий:
«Ушбу Рамазон ойи Қуръон тиловат қилинадиган ва овқат улашиладиган ой», деб айтардилар.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Аллоҳ биз билан

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Шуаро» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Рамазон ойида бир миллион Қуръон нусхаси 22 та давлатга тарқатилади

Муқаддас Китоб нусхалари Рамазон ойида тарқатилади. Улар орасида Қуръони Каримнинг 76 тилдаги таржималари ҳам бор, улар диний ва исломий марказлар ҳамда вазирликка қарашли идоралар ўртасида тарқатилади, дейилади хабарда.

Нусхалар Муқаддас Мадина шаҳрида жойлашган Қуръони Карим босиш бўйича Қирол Фаҳд мажмуасида чоп этилган.

У ҳар йили 10 миллионга яқин Қуръон нусхасини ишлаб чиқаради. Шунингдек, у Муқаддас Китобнинг турли тилларга таржималарини нашр этади.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Эртага ҳайит деб эълон қилинганида мўмин киши ўтказиб юборган намозидан, Қуръон тиловатидан чалғитган нарсасидан ва иштирок эта олмаган хайрли ишидан ёки беҳудага ўтказган вақтидан пушаймон бўлади.

Демак, надомат қилишдан олдин ушбу фурсатни ғанимат билайлик!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Моида сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(2–қисм)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

🌷 Жума муборак бўлсин!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ، عَبْدِكَ وَرَسُولِكَ، وَصَلِّ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ، وَالْمُسْلِمِينَ وَالْمُسْلِمَاتِ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, банданг, Расулинг Муҳаммадга салавот йўлла, мўмин-мўминаларга, муслим-муслималарга ҳам салавот йўлла».

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Қайси бир мусулмон кишининг садақа (қилишга пули) бўлмаса: «Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ъабдика ва росуулик, ва солли ъалал муъминийна ва муъминаат, вал муслимийна вал муслимаат», деб айтсин. Мана шу унинг учун закотдир».
(Ҳоким, Ибн Ҳиббон ва Байҳақий ривоятлари)

Жуманинг суннатлари:

1. Жума учун ғусл қилиш;
2. Хушбўй нарсалар суртиш;
3. Чиройли кийимлар кийиш;
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш;
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш;
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш;
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш;
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш;
9. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Рамазонда таровеҳда хатм қилиш қачон бошланган?

Хатми Қуръонга ўтадиган қорилар учун тавсиялар

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

👉 Youtube орқали кўриш

#Рамазон2023

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Исроф ва баҳилликнинг чегараси

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Фурқон» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ ارْزُقْنِي حُبَّكَ وَحُبَّ مَنْ يَنْفَعُنِي حُبُّهُ عِنْدَكَ اللَّهُمَّ مَا رَزَقْتَنِي مِمَّا أُحِبُّ فَاجْعَلْهُ قُوَّةً لِي فِيمَا تُحِبُّ اللَّهُمَّ مَا زَوَيْتَ عَنِّي مِمَّا أُحِبُّ فَاجْعَلْهُ قُوَّةً فِيمَا تُحِبُّ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мени муҳаббатинг ила ва муҳаббати Сенинг даргоҳингда менга манфаат берадиган шахснинг муҳаббати ила ризқлантиргин. Аллоҳим! Менга муҳаббатини ризқ қилиб берган нарсангни Ўзинг муҳаббат қилган нарсада мен учун қувват қилгин. Аллоҳим! Мен муҳаббат қилган нарсалардан мендан четда қилганларингни менга Ўзинг муҳаббат қилган нарсаларда қувват қилгин».

Абдуллоҳ ибн Язийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларида: «Аллоҳим! Мени муҳаббатинг ила ва муҳаббати Сенинг даргоҳингда менга манфаат берадиган шахснинг муҳаббати ила ризқлантиргин. Аллоҳим! Менга муҳаббатини ризқ қилиб берган нарсангни Ўзинг муҳаббат қилган нарсада мен учун қувват қилгин. Аллоҳим! Мен муҳаббат қилган нарсалардан мендан четда қилганларингни менга Ўзинг муҳаббат қилган нарсаларда қувват қилгин», дер эдилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Тадқиқот натижаларига кўра, рўза юрак ва артериосклероз касалликлари учун муолажа ҳамдир. Мунтазам тартибда рўза тутиб юрган кишининг юраги фаол, иши тартибли бўлиб, узоқ умр кўришига сабаб бўлади. Агар рўза давомида Қуръон эшитишга машғул бўлинса, рўза тутиш юқорида зикр қилганимиз артериосклероз касалликлари учун ҳам яхши муолажадир. Мана шу ҳолда бардавом бўлинса, Аллоҳнинг изни билан кўплаб касалликларга шифо бўлади. Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 183оятида:

«Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби, сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди», деб айтган.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Жамоат намозидаги сажда оятлари

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Фурқон» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Хатми Қуръон нима?

Хатми Қуръонга ўтадиган қорилар учун тавсиялар

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

👉 Youtube орқали кўриш

#Рамазон2023

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Аллоҳнинг оятларидан юз ўгирмайдиганлар

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Нур» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي جَسَدِي وَعَافِنِي فِي بَصَرِي وَاجْعَلْهُ الْوَارِثَ مِنِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الْحَلِيمُ الْكَرِيمُ سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менга жасадимда офият бергин. Менга кўришимда офият бергин. Уни мендан ворис қилгин. Ҳалийм ва Карийм бўлмиш Аллоҳдан ўзга илоҳий маъбуд йўқ. Улуғ аршнинг Роббиси пок бўлди. Оламларнинг Роббисига ҳамд бўлсин».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳим! Менга жасадимда офият бергин. Менга кўришимда офият бергин. Уни мендан ворис қилгин. Ҳалийм ва Карийм бўлмиш Аллоҳдан ўзга илоҳий маъбуд йўқ. Улуғ аршнинг Роббиси пок бўлди. Оламларнинг Роббисига ҳамд бўлсин», дер эдилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Савол_жавоб

Толиби илм Рамазонда Қуръон ёдласа яхшими ёки хатмга чиқсами?

Савол:
Ассалому алайкум! Рамазонда Қуръон ёдлаганим яхшими ёки хатми Қуръонда қатнашганимми?

Жавоб:
- Ва алайкум ассалом! Хатмга қатнашинг, вақт етса ёдланг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Германияда Европа Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди

Германиянинг «Дар-ул-Қуръон» маркази хабарига кўра, танлов 12 март, якшанба кунига қадар давом этди. Эркаклар бўлимидаги даъвогарлар Қуръон ҳифзи, Қуръон тиловати, азон ва Қуръон тушунчалари йўналишлари бўйича беллашди. Аёллар бўлимида Қуръон ёдлаш, Тартил тиловати ва Қуръон тушунчаларининг учта тоифаси мавжуд.

Финал якшанба куни эрталаб бўлиб ўтди ва ғолиблар ўша куни тантанали равишда эълон қилинди ва тақдирланди.

Германиянинг Гамбург ислом марказига қарашли «Дар-ул-Қуръон» ҳар йили Европа Қуръон мусобақасини ташкил қилади.

«Дар-ул-Қуръон» аввалроқ халқаро тан олинган Қуръон мутахассислари ҳакамлар ҳайъати аъзоси бўлишини айтган эди. Ҳар йили ўтказиладиган танлов Қуръон маданияти ва таълимотларини тарғиб қилиш, Қуръон истеъдодларини аниқлаш ва тарбиялаш ҳамда Европадаги Қуръон жамоатчилигида бирдамликни мустаҳкамлашга қаратилган.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel