quranuz_kanali | Unsorted

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Subscribe to a channel

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْجُبْنِ وَالْبُخْلِ وَالْهَرَمِ وَعَذَابِ الْقَبْرِ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, ўта қариликдан, қабр азобидан паноҳ сўрайман».

Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен сизларга фақатгина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган нарсаларни айтаман: «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, ўта қариликдан, қабр азобидан паноҳ сўрайман».
(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Аҳзоб сураси 56-оят
Раъд ал-Курдий қироати

2. Анкабут сураси 5-6 оятлар
Билал Дарбали қироати

3. Аср сураси
Умар Марғуб қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

ҲАФСНИНГ ОСИМДАН ҚИЛГАН РИВОЯТИНИНГ ЖАЗАРИЙ ТАРИҚИ

Хатмга ўтадиган қориларимиз учун енгил қўлланма

👉 Youtube орқали кўриш учун

#Рамазон2023 #қўлланма

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Яманда Қуръон қўлёзмалари кўргазмаси очилди

Очилиш маросимида Яман Олий сиёсий кенгаши аъзоси Муҳаммад Али ал-Хутий иштирок этди. У ушбу тадбирни юқори баҳолади ва бу Яман халқи орасида маданий мероснинг муҳим мавқеини кўрсатади, дея таъкидлади.

Кўргазма Кифл тараққиёт жамғармаси томонидан Сано масжиди кутубхонаси ва Маданият вазирлигига қарашли Қўлёзмалар маркази ҳамкорлигида ҳамда мамлакат «Авқоф» бўлими ва «Қуръон ўргатиш» хайрия жамияти кўмагида ташкил этилди.

Беш кунлик кўргазмада қоғозга 39 та қўлда ёзилган Қуръон нусхаси ва пергаментга ёзилган 26 та қўлёзма намойиш этилди. Улар ислом тарихининг турли даврларига бориб тақалади ва Яман халқининг Қуръон қўлёзмаларини ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини намойиш этади. Кўргазмада Ямандаги Қуръон қўлёзмасидаги ўзгаришлар, ёзувлар, услублар ва безаклар ҳам намойиш этилди.

Кўргазма директори Ёсир Абу Ҳумоиланинг айтишича, бу яманликларнинг диний ўзига хослигини ва Қуръоннинг Яман халқи учун тарихдаги муҳим мавқеини кўрсатади. Унинг қўшимча қилишича, кўргазма Рамазон ойи арафасида ғарбликларнинг Қуръонни ҳақорат қилишларига жавоб бериш мақсадида ташкил этилган.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Савдодаги ҳалоллик ва тарозидан урмаслик

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Шуаро» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Хатмда нафас етмай қолса, нима қилиш керак?

Хатми Қуръонга ўтадиган қорилар учун тавсиялар

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

👉 Youtube орқали кўриш

#Рамазон2023

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Аҳли илмлар ҳақидаги нотўғри тушунча

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Шуаро» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Моида сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(3-4 қисмлар)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ушбу Рамазон ойи қўлланмаси сифатида келтирилган савол-жавоблар Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Мўминнинг қалқони» китобларидан олинган.

#Рамазон2023

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Рамазон Қуръон ойи. Ушбу ойда Қуръон нозил бўлгани учун у Аллоҳ ҳузуридаги энг ҳурматли ой. Сен ҳам ушбу ойда Қуръонни тафаккур билан ўқиш орқали ўзинг учун уни энг ҳурматли ойга айлантир.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ота-боболарга эргашмаслик ҳақидаги нотўғри тушунча

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Шуаро» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Қуръони Карим дарслари (26-дарс). Қуръони Каримнинг тарқоқ нозил бўлиши ҳикматлари

Ваҳий илоҳий ҳикмат ила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шароитга мувофиқ, тарқоқ ҳолда нозил бўлиб борди. Аллоҳ таоло ваҳий орқали у зот алайҳиссаломга ҳар куни янги таълим берар, тўғри йўлни кўрсатиб, ҳидоят қилар, қадамларини собит қилиб, хотиржамликларини зиёда этарди. Шу билан бирга, Қуръони карим саҳобийларга ҳам муносиб тарзда нозил бўлиб, уларни тарбия қилар, бузуқ одатларини ислоҳ этар ва воқеликдаги муаммоларига жавоб берарди. Ўз таълимотлари ва шариат ҳукмларини бирданига тушириб, уларни чўчитиб юбормас эди. Ушбу мувофиқлик ваҳийнинг тарқоқ ҳолда нозил бўлишида яққол кўринади. Ваҳий ҳожатга қараб, беш, ўн, ундан кўп ва кам оятларда нозил бўларди. Ифк ҳодисасида бирданига ўн оят нозил бўлгани, Муъминун сурасидаги аввалги ўн оятнинг бир йўла нозил бўлиши, Нисо сураси 95-оятининг бир қисми бўлган «ﭖ ﭗ ﭘ» – «Ғойру улид-дорори» жумласининг алоҳида нозил бўлгани саҳиҳ ривоятларда собитдир. Шунингдек, Тавба сурасидаги 28-оятнинг «...ﭭ ﭮ ﭯ» – «ва ин хифтум ъайлатан...» деб бошланган иккинчи ярми оятнинг аввали нозил бўлгач, орадан бир мунча вақт ўтганидан кейин тушган. 

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига бирин-кетин ўқиб беришлари учун Қуръони Каримнинг ушбу тарзда, тарқоқ ҳолда нозил бўлиши давом этди. Қуръони карим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йигирма уч йиллик пайғамбарлик ҳаётлари мобайнида ҳодисалар, воқеалар, шахсий ва ижтимоий муносабатларга қараб босқичма-босқич нозил бўлди.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Хатми Қуръонга ўтадиган қорилар сараланди

Бугун Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуасининг мажлислар залида юртимиз масжидларида хатми Қуръонга ўтадиган қориларнинг саралаш тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуридин домла Холиқназаров ташаббуси билан ўтказилган ушбу тадбирда ЎМИ "Қуръон ва тажвидни ўргатиш" бўлими мудири шайх Алижон қори ва бошқалар иштирок этишди.

Шайх Алижон қори республикамизнинг барча масжидларида хатми Қуръонларга ўтадиган қориларни саралаб бердилар ҳамда уларга зарур тавсия, маслаҳат ва йўл-йўриқлар кўрсатдилар.

Инша Аллоҳ, тез орада республикамизнинг кўплаб масжидларида хатми Қуръонлар бошланади.

Аллоҳ таоло хатми Қуръонлар туфайли юртимизга файз-барака ёғдирсин. Ватанимизни тинч, турмушимизни фаровон айласин.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Рамазонга 4 кун қолди

Муалло ибн Фазл айтади:
«Салафлар олти ой Рамазонга етказишини сўраб Аллоҳга дуо қилишар, кейин олти ой бу ойдаги ибодатларининг қабул қилинишини сўраб илтижо этишар эди».

Рамазон ойининг бошланиши бир кунга фарқ қилиб, ўзгариши мумкин.

#Рамазон2023

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعْوذُ بِكَ مِنَ الهَمِّ وَالْحَزَنِ، وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْجُبْنِ وَالْبُخْلِ، وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман», дер эдилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ассалому алайкум!

Кириб келган Қуръон ойи, 1444 ҳижрий сананинг Рамазон ойи барчаларингизга муборак бўлсин. Аллоҳ таоло бу ойни ҳаммаларимиз учун баракотли, гуноҳлардан покланиш мавсуми бўлишини насиб қилсин!

#Рамазон2023 #табрик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

ҲАФСНИНГ ОСИМДАН ҚИЛГАН РИВОЯТИНИНГ ЖАЗАРИЙ ТАРИҚИ

Хатмга ўтадиган қориларимиз учун енгил қўлланма (PDF шакли)

#Рамазон2023 #қўлланма

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Рамазондан кейин ҳам рўза тутиш тугаб қолмайди, Қуръон ўқишдан йироқлашилмайди, масжидни тарк қилинмайди!

«Ва сенга аниқ нарса (ўлим) келгунича Роббингга ибодат қил» (Ҳижр сураси, 99-оят).

Сен раббоний бўл, рамазоний бўлма!
(Яъни, ҳар доим ибодатда бўл, фақат рамазонда ибодат қилувчи бўлма!)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Рамазонга 1 кун қолди

Рамазон ойининг бошланиши бир кунга фарқ қилиб, ўзгариши мумкин.

#Рамазон2023

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إنِّي أعُوذُ بِكَ مِنَ الجُبْنِ، وَأَعوذُ بِكَ مِنَ البُخْلِ اللَّهُمَّ إنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ أَرُدَّ إِلَى أَرْذَلِ العُمُرِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الدُّنْيَا، وَعَذَابِ القَبْرِ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сендан қўрқоқликдан паноҳ сўрайман. Мен Сендан бахилликдан паноҳ сўрайман. Мен Сендан ўта қариликка қайтарилишимдан паноҳ сўрайман. Мен Сендан дунёнинг фитнасидан ва қабр азобидан паноҳ сўрайман».

Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган калималар ила паноҳ сўранглар:
«Аллоҳим! Мен Сендан қўрқоқликдан паноҳ сўрайман. Мен Сендан бахилликдан паноҳ сўрайман. Мен Сендан ўта қариликка қайтарилишимдан паноҳ сўрайман. Мен Сендан дунёнинг фитнасидан ва қабр азобидан паноҳ сўрайман».
(Бухорий, Термизий ва Насаий ривоят қилишган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Рамазон Қуръон тиловат қилиш ойидир!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Рамазонга 2 кун қолди

Рамазон ойининг бошланиши бир кунга фарқ қилиб, ўзгариши мумкин.

#Рамазон2023

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اغْسِلْ عَنِّي خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ، وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا، كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ، وَبَاعِدْ بَيْنِي وَبَيْنَ خَطَايَاىَ كَمَا بَاعَدْتَ بَيْنَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менинг хатоларимни қор ва муз ила ювгин. Менинг қалбимни худди оқ кийимни кирдан поклаганингдек поклагин. Мен билан хатоларим орасини худди машриқ билан мағрибнинг орасини узоқ қилганингдек узоқ қилгин».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим! Менинг хатоларимни қор ва муз ила ювгин. Менинг қалбимни худди оқ кийимни кирдан поклаганингдек поклагин. Мен билан хатоларим орасини худди машриқ билан мағрибнинг орасини узоқ қилганингдек узоқ қилгин», дер эдилар».
(Бешовлари ривоят қилишган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Савол_жавоб

Шундай бағишлаш мумкинми?

Савол:
Ассалому алайкум, Устозлар! Аллоҳ илмларингизни бунданда зиёда қилсин. Саволим: 1. Биз оиламиз билан ҳар куни шом намозидан кейин «Воқиъа» ва «Мулк» сураларининг аудиосини қўйиб, ўзимиз китобдан ушбу сураларни ўқиб ўтирамиз. Чунки арабча ўқишни ва тажвид илмларини ҳали тўла ўрганмаганмиз. Шундай қилсак ҳадисларда келган савобларга эришамизми? 2. Ушбу сураларни ўқиб бўлгандан сўнг онам дуоларида ушбу сураларни савобини «Аллоҳ Ўзингга бағишладик, пайғамбарларга, ўтган барча мўминларга бағишладик» деб дуо қиладилар. Ўқилган Қуръонни Аллоҳга бағишлаш қанчалик тўғри?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом! 
1) Эришасиз. Нима бўлганда ҳам уйингизда ўша суралар ўқилган ҳисобланади. 
2) Бундай дейиш нотўғри. Балки «Аллоҳим бизлардан бунинг қироатини ва эшитганимизни қабул айла, савобларини кўпайтириб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва иймонда ўтган ва қиёматгача иймонда ўтадиган бошқа бандаларинга етказгин» – дейилади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Рамазонга 3 кун қолди

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Умматимга Рамазонда беш хислат берилди, улар олдинги бирор умматга берилмаган: рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкдан хушбўйдир; уларга фаришталар мағфират талаб қилишади; Аллоҳ ҳар куни жаннатни безаб, «Солиҳ бандаларим устиларидан меҳнат ва азиятлар улоқтирилиб, сенинг олдингга келишларига оз қолди», дейди; унда бебош шайтонлар кишанланади, натижада улар ундан бошқа пайтларда эришадиган нарсаларига эриша олмай қолишади; охирги кечада рўзадорлар мағфират қилинади», дедилар».
(Аҳмад ва Байҳақий ривоятлари)

Рамазон ойининг бошланиши бир кунга фарқ қилиб, ўзгариши мумкин.

#Рамазон2023

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْكَسَلِ وَالْهَرَمِ، وَالْمَأْثَمِ وَالْمَغْرَمِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْقَبْرِ وَعَذَابِ الْقَبْرِ، وَمِنْ فِتْنَةِ النَّارِ وَعَذَابِ النَّارِ، وَمِنْ شَرِّ فِتْنَةِ الْغِنَى، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْفَقْرِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан дангасаликдан, ўта қариликдан, гуноҳга ботишдан ва қарзга ботишдан, қабр фитнасидан, қабр азобидан, дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик фитнаси шарридан (ёмонлигидан) паноҳ сўрайман. Мен Сендан фақирлик фитнасидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан Масийҳи Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан дангасаликдан, ўта қариликдан, гуноҳга ботишдан ва қарзга ботишдан, қабр фитнасидан, қабр азобидан, дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик фитнаси шарридан (ёмонлигидан) паноҳ сўрайман. Мен Сендан фақирлик фитнасидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан Масийҳи Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман», дер эдилар».
(Бешовлари ривоят қилишган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Кундузи рўза оғиз, тунда таровеҳда қоим бўлиб, садақалар улашиб, хатми Қуръон қилиб, одамларни ҳожатини чиқариб юрсангда, кейин бошқа киши келиб барча ҳасанот ва яхшиликларингни олиб кетишидан эҳтиёт бўл!

Ғийбат қилишдан эҳтиёт бўлинглар!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръонни қанчада тўлиқ ёдлаш мумкин?

Умр – беқиёс фурсат. Унинг ҳар соатида олам-олам яхшиликлар яширинган. Банда ана шу яхшиликларни ўзиники қилиб олиши учун катта машаққат чекиши шарт эмас. Вақтини тартибга солиб, ундан унумли фойдаланса бўлгани. Алқисса, кейинчалик тўхтаб қоладиган кўп амалдан кўра кам-кам бўлса-да, давом этиб турадигани яхши. Биз ҳам оз-оздан ҳиммат қилиб, катта натижаларга эришишимиз мумкин.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Аллоҳдан саломат қалб сўрайлик

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Шуаро» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Луқмон сураси 11-оят
Мансур Салими қироати

2. Анкабут сураси 45-оят
Шариф Мустафо қироати

3. Анкабут сураси 59-61 оятлар
Абдурроҳман Моссад қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel