quranuz_kanali | Unsorted

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Subscribe to a channel

QURAN.UZ

Рамазон ойига эслатма ва хушхабар

#Рамазон2023

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Макка ва Мадина шаҳридаги масжидларда Хатми Қуръон

Дунё бўйлаб барча мусулмонларнинг қалби интиладиган ва суюкли бўлган икки масжид: Масжидул Ҳаром ва Масжидун Набавийда Хатми Қуръон 1444/2023-йил Рамазон ойининг 29-кечасида бўлади, ин шаа Аллоҳ.

Ҳар йили Рамазон ойининг сўнгги кунларида ушбу икки муқаддас масжидлар зиёратчилар билан тўлиб тошади. Ушбу йилдаги Хатми Қуръон учун танланган барча имомлар мусулмон жамоатчилигида жуда катта ҳурматга сазовор. 

2023-йил Рамазон ойида Масжидул Ҳаромда таровеҳ ва таҳажжуд намозларини ўқиган имомларнинг исмлари:
• Шайх Абдуллоҳ Авад ал-Жуҳаний
• Шайх Абдурроҳман ал-Судайс
• Шайх Ёсир ал-Даусарий
• Шайх Бандар Балилаҳ
• Шайх Моҳир ал-Муъақлий

2023-йил Рамазон ойида Масжидун Набавийда таровеҳ ва таҳажжуд намозларини ўқиган имомларнинг исмлари:
• Шайх Абдуллоҳ ал-Буъайжан
• Шайх Аҳмад ал-Ҳузайфий
• Шайх Холид ал-Муҳанна
• Шайх Салоҳ ал-Бадир
• Шайх Аҳмад бин Толиб
• Шайх Абдулмуҳсин ал-Қосим

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

📖 Талаб ва истакларга биноан хатми Қуръон дуоси
(Ўзбекча маънолари билан)

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#Рамазон2023 #дуо

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Исроилиётга ишонса бўладими?

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Қасос» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ҳатми Қуръонда ихлос билан туриш

Рўзага оид тавсиялар

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#Рамазон2023

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Taroveh namozi 26-kun

🇺🇿 Endilikda taroveh namozini nafaqat tomosha qilish, balki oyatlarning arabcha matni va oʻzbekcha maʼno tarjimasi bilan oʻqishingiz ham mumkin. Qurʼonga oshno azizlarimizni Qurʼon tadabburiga chorlaymiz.

«Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjidida taroveh namozining yigirma oltinchi kuni

Suralar: Muddassir surasi 1-oyatdan Inshiqoq surasi 25-oyatgacha

Qorilar: Bahodir domla Rahmatulloh & Hasanxon Yahyo Abdulmajid

🌐 Jonli efir

@islomuz & @hazratim_uz

Читать полностью…

QURAN.UZ

Рамазон ойига эслатма ва хушхабар

#Рамазон2023

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Хатми Қуръон одоблари

Хатми Қуръон чоғида риоя қилиш керак бўлган одоблар ҳам бор бўлиб, булар саҳобаи киромлар ва улуғ Қуръон устозларидан нақл қилингандир. Улардан асосийлари қуйидагилар:

– Бир ҳафтада хатм қилганда уни жума куни бошлаб, пайшанба куни тугатишни баъзи уламолар мустаҳаб санашган.

– Хатм қиладиган куни рўза тутиш. Буюк тобеъинлардан Талҳа ибн Мусарриф, Ҳабиб ибн Собитлар шундай қилишар эди. Бу ҳам хатм ва дуонинг қабул бўлиши умидида қилинадиган амаллардандир.

– Қуръон ўқиш одобларига риоя қилиш. Пок ҳолатда, пок кийимда, пок жойда, таҳоратли ҳолда, иложи бўлса, қиблага юзланган ҳолда бўлиш.

– Муносиб жой ва вақт танлаш. Хатми Қуръон ҳар хил ўйин‑кулги, шовқин‑суронлардан холи, осуда, қалбни ҳозирлашга монанд жойда бўлиши керак. Масжид‑мадраса, солиҳлар маскани, илм аҳли ҳузурида, умуман олганда, дуо қабул бўлиши умид қилинадиган ўринларда бўлса, янада яхши бўлади. Шунингдек, саҳар вақти, дуо қабул бўладиган соатларни танлаш мақсадга мувофиқдир.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръони Каримни ёдлашнинг тўққизта фойдаси

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Закотни кўпчиликка бўлиб берса бўладими?

Рўзага оид тавсиялар

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#Рамазон2023

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Taroveh namozi 25-kun

🇺🇿 Endilikda taroveh namozini nafaqat tomosha qilish, balki oyatlarning arabcha matni va oʻzbekcha maʼno tarjimasi bilan oʻqishingiz ham mumkin. Qurʼonga oshno azizlarimizni Qurʼon tadabburiga chorlaymiz.

«Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjidida taroveh namozining yigirma beshinchi kuni

Suralar: Mulk surasi 1-oyatdan Muzzammil surasi 20-oyatgacha

Qorilar: Bahodir domla Rahmatulloh & Hasanxon Yahyo Abdulmajid

🌐 Jonli efir

@islomuz & @hazratim_uz

Читать полностью…

QURAN.UZ

Рамазон ойига эслатма ва хушхабар

#Рамазон2023

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

«Хатми Қуръон»нинг маъноси нима ва у қандай амал?

«Хатм» тугатиш, якунлаш деган маънони билдиради. «Хатми Қуръон» деганда Қуръони Каримни бошдан-охир тўлиқ ўқиб чиқиш тушунилади. Бирорта сура ёки оят ташлаб кетилса, том маънода хатм ҳисобланмайди. Шунингдек, Қуръонни ўзи нозил бўлган тилда – араб тилида ўқиб чиқилгандагина, хатми Қуръон қилган ҳисобланади, таржима ё тафсирини ўқиб чиқиш, гарчи буюк ажру савобларга эга амал бўлса‑да, хатми Қуръон саналмайди. Чунки Қуръоннинг маъноси ҳам, лафзи ҳам Аллоҳ таолодан. Уни бошқа тилга ўгирилганда маъноси ифода топса ҳам, лафзи ўзгаради, бузилади ва Қуръонлиги йўқолади.

Хатми Қуръон қилиш суннат амалдир. Қуръони Каримни умуман ўқимаслик, уни беэътибор ташлаб қўйиш энг катта гуноҳлардан бўлиб, у «Қуръонни ҳажр қилиш» дейилади. Бу гуноҳдан омонда бўлиш учун Қуръонни хатм қилиб туриш керак бўлади.

Аллоҳ таоло Фурқон сурасида шундай марҳамат қилади:
«Яна Расул: «Эй Роббим, албатта, менинг қавмим ушбу Қуръ­онни ҳажр этдилар», деди» (30‑оят).

«Ҳажр» бир нарсани тарк этиш, бепарво ташлаб қўйиш, юз ўгириш, яккалаш маъноларини англатади. Оятнинг зоҳирий маъносида мушрикларнинг Қуръонга қулоқ тутмай, ундан юз ўгирганлари назарда тутилган бўлса‑да, унинг мазмунини қироат имомлари кенгроқ тушунишади. Айрим уламолар бундай дейди: «Қуръонни ҳажр қилиш беш хил бўлади:

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌙 Дунё бўйлаб Рамазон шукуҳи

Рамазон ойининг 8-кечасидаги таровеҳ намозидан қироат

Масжид: Монреаль, Канада
Қори: Фотиҳ Сеферагик

#Рамазон2023 #таровеҳ

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Рўзадор инсонга ғусл вожиб бўлса

Рўзага оид тавсиялар

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

#Рамазон2023

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌙 Хатми Қуръонга марҳабо!

Бугун, 2023 йил 17-апрель куни, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида хатми Қуръон бўлиб ўтади. Барча юртдошларимизни унда иштирок этиб, хатми Қуръон дуосидан баҳраманд бўлишга таклиф этамиз.

Азизлар, хатми Қуръондан кейинги дуоларнинг ижобати, Қадр кечасидаги тавба-тазарруларнинг қабул бўлишидан умидвор бўлган ҳолда, чин қалбдан, холис дуолар билан юртимизга, бутун дунёга тинчлик-хотиржамлик тилайлик, барча эзгу тилакларимизни сўраб, Аллоҳ таолога ёлворайлик.

Қуръон хатмонаси Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Аллоҳ таоло Рамазон ойида қилинган барча тоат-ибодатларни, хатми Қуръонларни ҳусни қабул айлаб, дуоларимиз ижобат бўлишини насиб этсин!

Қуръон хатмонаси islom.uz порталининг ижтимоий саҳифалари орқали онлайн эфирга узатилади.

🌐  Жонли эфир

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Хатми Қуръон дуоси PDF шакли

#Рамазон2023 #дуо

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Рамазон ўз ниҳоясига етган бўлса ҳам, Қуръон саҳифаларини беркитиб қўйманг!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳнинг тугал калималари ила Унинг халқ қилган нарсаларидан паноҳини сўрайман».

Хавла бинти Ҳаким розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир манзилга тушгандан кейин «Аъуузу би калимаатиллааҳит-тааммаати мин шарри маа холақ» деса, унга ўша манзилдан жўнаб кетгунича бирор нарса зарар қилмайди», дедилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қадр кечасида қазо намозлар масаласи

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

👉 YouTube орқали кўриш

#Рамазон2023 #Қадр_кечаси

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Қуръони Карим дарслари (34-дарс). Маккий ва маданий оятларни билишга элтувчи йўл

Қуръони карим оятларининг маккий ва маданийсини билишга элтувчи бирдан-бир йўл саҳоба ва тобеъинлардан нақл қилинган ишончли ривоятлардир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу борада бирон нарса нақл қилинмаган. Зотан, у зотнинг даврларида мусулмонлар бу каби маълумотларга муҳтож бўлмаганлар. Улар ваҳий билан ҳамнафас яшаганлар. Қуръони карим оятларининг қачон, қаерда ва не сабабдан нозил бўлишини ўз кўзлари билан кўриб, қулоқлари билан эшитиб турганлар.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтди:
«Ўзидан ўзга илоҳ йўқ Аллоҳга қасамки, Аллоҳнинг Китобида бирор сура йўқки, мен унинг қаерда нозил бўлганини билмасам. Аллоҳнинг Китобида бирор оят нозил бўлмаганки, мен унинг нима ҳақида нозил бўлганини билмасам. Агар Аллоҳнинг Китобини мендан яхшироқ биладиган бировни билсам-у, у туя ета оладиган жойда бўлса, унинг олдига албатта бораман».
(Бухорий ривоят қилган)

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Нуҳ сураси 1-14 оятлар
Ажам ва Чоргоҳ мақомларида Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қироати

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидида таровеҳ намозининг йигирма бешинчи кунидан тиловат

👉 YouTube орқали тўлиқ кўриш

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌙 Дунё бўйлаб Рамазон шукуҳи

Масжид: Масжид ал-Ҳумейра, Лондон, Буюк Британия
Қори: Яҳё Раби

#Рамазон2023 #таровеҳ

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
أَسْتَوْدِعُ اللهَ دِينَكَ وَأَمَانَتَكَ وَخَوَاتِيمَ عَمَلِكَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳдан динингни, омонатингни (аҳли аёлингни, молу мулкингни) ва ишларингнинг хотимасини муҳофаза қилишини сўрайман».

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан хайрлашаётганда «Аставдиъуллоҳа дийнака ва амаанатака ва ховаатийма ъамалика», дер эдилар».
(«Сунани Термизий», 3443)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қадр кечасида махсус ибодат борми?

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

👉 YouTube орқали кўриш

#Рамазон2023 #Қадр_кечаси

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Марям сураси 66-68 оятлар
Саид Дуббаҳа қироати

2. Зумар сураси 30-31 оятлар
Моҳир ал-Муақли қироати

3. Фурқон сураси 65-оят
Идрис Абкар қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ҳашр сураси 7-10 оятлар
Баёт мақомида Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қироати

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидида таровеҳ намозининг йигирма тўртинчи кунидан тиловат

👉 YouTube орқали тўлиқ кўриш

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

26-Дубай халқаро Қуръон мукофоти якунланди ва энг яхши ғолиблар тақдирланди

Бош соврин бангладешлик Солиҳ Аҳмадга насиб этди. Амирликлар ахборот агентлиги маълумотларига кўра, кейинги ўринларни мос равишда эфиопиялик Аббос Ҳади Умар ва Саудия Арабистонидан Холид Ал-Бурканий эгаллаган.

Маросимда танлов иштирокчилари билан бир қаторда БААнинг қатор расмийлари ҳам иштирок этишди. Ал-Азҳар университетининг собиқ президенти доктор Аҳмад Умар Ҳошим ҳам бу йил Дубай халқаро Қуръон мукофоти танловининг Ислом шахси деб топилди.

Тадбирда ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳам эътироф этилди. Қуръони Карим йўналиши бўйича ўтказилган тадбирда 65 давлатдан Қуръон ҳофизлари беллашдилар.

Даъвогарлар ҳайъат томонидан белгиланган оятларни ёддан ўқишлари керак эди. Мусобақа ҳакамлар ҳайъати мезбон давлат, шунингдек, Саудия Арабистони, Марокаш, Миср, Покистон ва Бангладешдан Қуръон мутахассисларидан иборат эди.

Маълумот учун, Дубай Халқаро Қуръони Карим мукофоти ҳар йили муқаддас Рамазон ойида ташкил этилади.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Қуръоний дуонинг арабча матни:
رَبَّنَا لَا تُؤَاخِذْنَا إِنْ نَسِينَا أَوْ أَخْطَأْنَا، رَبَّنَا وَلَا تَحْمِلْ عَلَيْنَا إِصْرًا كَمَا حَمَلْتَهُ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِنَا، رَبَّنَا وَلَا تُحَمِّلْنَا مَا لَا طَاقَةَ لَنَا بِهِ، وَاعْفُ عَنَّا، وَاغْفِرْ لَنَا، وَارْحَمْنَا، أَنْتَ مَوْلَانَا، فَانْصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ

Қуръоний дуонинг маъноси:
«Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин. Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганинг каби, оғирликни бизга юкламагин. Роббимиз, бизга қудратимиз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва бизга раҳм айла. Сен бизнинг Хожамизсан. Бас, кофир қавм ларга қарши бизга нусрат бер».

(Бақара сураси, 286-оят)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Савол_жавоб

Қадр кечасида амаллар

Савол:
Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳим улуғ ойда қилаётган эзгу ишларингизга Ўзи ажрни кўпайтириб берсин. Менга Қадр кечасида қандай зикрларни айтишни ёзиб берсангизлар.

Жавоб:
- Ва алайкум ассалом!

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, агар Қадр кечасини қайси эканлигини билсам, у кечада нима дейман? Шуни хабарини берсангиз» дедим. У зот «اللَّهُمَّ إنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ العَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي» Аллоҳим сен авф қилувчисан, Каримсан, авф қилишни яхши кўрасан, мени авф қил» дедилар.
(Термизий ривояти)

Авф қилиш, гуноҳларни кечириб, буткул йўқ қилиб юбориш маъносини билдиради. Мағфират қилиш маъносига яқминдир. Лекин ундан муболағалироқдир. Чунки мағфират қилиш айбни беркитишдан иборатдир. Авф қилиш эса, буткул йўқ қилиб юборишдан иборатдир. Авф қилиш Аллоҳ таолонинг ҳаққида гуноҳнинг изини ҳам қолдирмай йўқ қилиб юборишга айтилади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel