Қўшалоқ байрам муборак!
Яқинларингизга улашинг!
#табрик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ҳайит намози ўқилиш тартиби
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
#Ҳайит #байрам
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Рамазон ойига эслатма ва хушхабар
#Рамазон2023
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Юртимиз бўйлаб Paмазон ҳайити намозини ўқиш вақтлари билан танишинг!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2023 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр)нинг биринчи куни 21 апрель (шаввол ойи 1 куни) жума кунига тўғри келиши тўғрисидаги қарорни қабул қилди.
Шунга кўра 2023 йил 21 апрель жума куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 06:00 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.
Рамазон ҳайити намозини вилоятларда ўқиладиган вақтлари:
1. Андижон вилояти 05:50
2. Бухоро вилояти 06:20
3. Жиззах вилояти 06:10
4. Навоий вилояти 06:20
5. Наманган вилояти 05:50
6. Самарқанд вилояти 06:20
7. Сирдарё вилояти 06:00
8. Сурхондарё вилояти 06:15
9. Тошкент вилояти 06:00
10. Тошкент шаҳри 06:00
11. Фарғона вилояти 05:50
12. Хоразм вилояти 06:30
13. Қашқадарё вилояти 06:20
14. Қорақалпоғистон Республикаси 06:40
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🌙 Дунё бўйлаб Рамазон шукуҳи
Рамазон ойининг 24-кечасидаги таровеҳ намозидан қироат
Масжид: Ториқ бин Зиёд, Шаржа, БАА
Қори: Саййид Нўъмон
#Рамазон2023 #таровеҳ
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#мақола
Ҳайит одоблари
Бу йилги Рамазон ойи Юртимиз мусулмонлари учун ўзгача бир тароватда ўтди. Ватанимиз тинч, осуда. Халқимиз ибодатларни бемалол адо этиб келмоқда. Исхлосли мўмин-мусулмонларимиз кундузлари рўза тутиб, кечалари масжидларда таровеҳ намозларида, хатми Қуръонларда иштирок этиб, Яратгандан юрт-элимиз тинчлиги, ободлигини сўраб дуою илтижолар қилдилар. Буларнинг ҳаммаси, умид қиламизки, азиз Ватанимиз осудалиги ва жонажон халқимиз ҳаётининг фаровонлигига сабаб бўлади, албатта.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Алвидо Рамазон
Алвидо, эй нури Раҳмон алвидо,
Алвидо, эй кони ирфон алвидо,
Алвидо, эй қути иймон алвидо,
Алвидо, эй моҳи Қуръон алвидо.
Чун ҳилолинг ерга нур сочган замон,
Бўлди ер хушбўй, мунаввар осмон,
Барча дилларга етиб амну амон,
Чин ибодат бўлди ҳар он, алвидо.
Сенда кўкдан ерга нурлар сочилур,
Барча жаннат боблари ланг очилур,
Етти дўзахнинг эшиги ёпилур,
Сенда муғлақ бўлди шайтон, алвидо.
Ким қудумингдан агар масрур ўлур,
Маҳзун ул сендан қачон маҳжур ўлур,
Журму исёни анинг мағфур ўлур,
Хушхабардир анга ризвон, алвидо.
Кунларинг ўтказса ким ҳирмон ила,
Тунларинг бедор ўлиб Қуръон ила,
Ким буларни айласа иймон ила,
Марҳабо дер анга Райён, алвидо.
Сенда тушди илк бор Қуръонимиз,
Равшан этди йўлимиз Фурқонимиз,
Қўлни ихлос бирла очган онимиз,
Айлади мақбул Маннон, алвидо.
Поклагаймиз сенда мулку молимиз,
Тарк этармиз сенда қийлу қолимиз,
Сенла соф ўлгай ҳама аҳволимиз,
Нафсу шайтон бўлди вайрон, алвидо.
Шубҳасиз сен бирла руҳнинг чоғлиги,
Ҳамда кетгайдир кўнгилнинг доғлиги,
Тикланар ҳам сенда таннинг соғлиги,
Сен ўзингсан дори дармон, алвидо.
Сенга сиғмас ҳеч бир сумъа, риё,
Бас, мукофотинг берар ёлғиз Худо,
Сен шафоатхоҳимиз келса жазо,
Дўзах ўтидинда қалқон алвидо.
Бир тунинг бор мингча ойлардан фузун,
Зотан уммат умри эрмасди узун,
Сен била армонлари кетди бутун,
Тўлдирурлар сенда хирмон, алвидо.
Хуллас, этсам бир умр васфинг агар,
Айта олгум минггидин биррин магар,
Ҳақ Расул мадҳ этди, шу сенга етар,
Ҳам гувоҳлик берди Қуръон, алвидо,
Ё Илоҳий, фазлу лутф айлаб ато,
Эт қабул биздан намоз, рўза, дуо,
Ҳам умид айлар Ҳасан келса қазо,
Рўза ичра чиқса бу жон, алвидо.
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
1429 Рамазон 23
#шеър
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Иордания халқаро Қуръон мусобақасида 250 нафар ҳофиз беллашмоқда
Қуръон тадбири Рамазон ойининг 20-куни Араб давлатининг пойтахтида бошланди. Танлов Қуръони Карим ёд олиш, тажвид қоидаларига риоя қилиш бўйича турли йўналишларда ўтказилмоқда.
Мусобақа душанба куни тантанали равишда якунланади, унда ғолиблар эълон қилинади ва тақдирланади.
Маросимда Иордания Исломий Авқоф вазири Муҳаммад Аҳмад Муслим Ал-Халайлиҳ аёллар тоифасидаги мусобақа март ойида бўлиб ўтганини ва Рамазон ойида ўтказиладиган бу мусобақа эркаклар учун бўлганини таъкидлади.
У Иордания Қуръон фаолияти, Қуръон ўргатиш ва Муқаддас Китобга хизмат қилишга аҳамият беришини таъкидлади.
Халайлиҳ, шунингдек, танловда 90 баллдан юқори балл тўплаган даъвогарлар вазирлик томонидан Қуръон ёд олганлик сертификатини олишини таъкидлади.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ، أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْك
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Сен поксан, ҳамд Сеникидир. Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Сендан мағфират сўрайман. Сенга тавба қиламан».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мажлисда ўтириб, унинг гапи кўпайиб кетса ва мажлисдан туришдан олдин «Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду аллаа илаҳа илла анта, астағфирука ва атуубу илайка», деса, унинг ўша мажлисдаги гуноҳлари кечирилади», дедилар».
(«Сунан» эгалари ривоят қилишган)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#мақола
Аллоҳ таолонинг Ўзи байрам қилиб берган кун
Тилшунос мутахассисларнинг таъкидлашларича, «ҳайит» сўзи ҳам асли «ийд» сўзидан олинган экан. («Ўзбек тилининг изоҳли луғати», 676-бет. Москва. 1981 йил.). Ўғузлар (қадимги турклар) айрим ҳолларда сўз бошидаги унли олдига «ҳ» қўшиб талаффуз қилишган экан. («Девону луғатит турк», 135-бет. Маҳмуд Қашғарий. Тошкент. 1961 йил. Ўз.ССР Фанлар Академияси нашриёти.) Ана шундоқ қилиб, «ийд» сўзи бизда кейинчалик «ҳайит» шаклини олган экан.
Халқимиз қадимдан, Ислом дини билан мушарраф бўлган кундан бошлаб «Ийд ал-Фитр» кунини тантанали равишда байрам қилиб нишонлаб келган. Ийд намозини ўқиш учун бутун шаҳар аҳли бир намозгоҳга йиғилган. Намоздан сўнг бева-бечоралар ҳолидан хабар олиш, фақиру камбағалларга моддий ёрдам кўрсатиш, болаларга ҳайитлик совғалари улашиш халқимиз ичида анъанага айланган.
Шўролар даврида халқимиз бошқа кўплаб қадриятлари қатори ҳайит кунларини расман байрам қилиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилинган эди. Юртимиз ўз мустақиллигини эълон қилган кундан бошлаб кўплаб миллий- қадриятларимиз қайта тикланди.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Бу йил тарихда илк маротаба Қадр кечасида Масжидул Ҳаромга ташриф буюрган мўмин-мусулмонлар сафи масжиддан 3,5 км узоқликдаги «Ал-Муалла» ҳудудигача етиб борди.
Субҳаналлоҳ!
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Нигерияда Қуръон шундай шароитда ўрганилади. Ўқувчилар гулҳаннинг ёруғлигида, тахтага устозларидан эшитиб ўз қўллари билан ёзилган мусҳафларидан қараб ўқиб ёдлаб борадилар.
Аслида бу шунчаки видео эмас, балки ёруғ уйимиздаги қимматбаҳо Қуръони Каримни кунлаб, ҳафталаб, ойлаб очмайдиган биз учун жуда катта эслатмадир.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Анфол сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(1-3 қисмлар)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Рўзадор инсон суртма доридан фойдаланса бўладими?
Рўзага оид тавсиялар
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
#Рамазон2023
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🌙 Xatmi Qurʼonga marhabo!
«Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjidida taroveh namozining yigirma yettinchi kuni
Suralar: Balad surasi 1-oyatdan Naas surasi 6-oyatgacha
Qorilar: Bahodir domla Rahmatulloh & Hasanxon Yahyo Abdulmajid
⏰ Qurʼon xatmonasi Toshkent vaqti bilan soat 21:00 da boshlanadi.
Alloh taolo muborak Ramazon oyida qilingan barcha toat-ibodatlarni, xatmi Qurʼonlarni qabul aylab, duolarimiz ijobat bo‘lishini nasib etsin!
🌐 Jonli efir
@islomuz & @hazratim_uz
🎉 Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!
Аллоҳ таолонинг амрини адо этиб, тақво неъматини қўлга киритган, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг суннатига эргашиб, иймон ила савоб умидида рўза тутган мўмин-мусулмонларга жаннатнинг Райён дарвозасидан кириш бахти насиб этсин!
Аллоҳ сиздан ва биздан қабул қилсин!
#Ҳайит #табрик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!
Яқинларингизга улашинг!
#табрик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#мақола
Қуръони Карим дарслари (35-дарс). «Сабаби нузул» илми
Улуми Қуръонга оид илмлар ичида «Сабаби нузул» илми алоҳида ўрин тутади. Қуръони каримни ўрганиш ва ундан шаръий ҳукмлар чиқаришда ушбу илмнинг фойдаси жуда ҳам каттадир. Бу борада Қуръони карим оятлари икки турга тақсимланади:
Биринчи тур: Ҳеч қандай сабабсиз, тўғридан-тўғри нозил бўлган оятлар.
Қуръони каримнинг кўпгина оятлари асосан ушбу турга киради. Улар инсониятни ҳидоятга бошлаш учун сабабсиз нозил қилинган.
Бироқ «Аслида буларни ҳам сабабли дейиш мумкин, чунки улар ҳам қайсидир шахсий ёки ижтимоий ҳолат тақозосига кўра нозил қилинган», деган уламолар ҳам бор.
Иккинчи тур: Бирор сабабга боғлиқ равишда нозил бўлган оятлар.
Бундай оятлар маълум сабабларга кўра нозил этилгандир. Ушбу баҳсимизда худди шу тоифага кирувчи оятлар ҳақида батафсил сўз юритамиз.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Расман: Рaмазон ҳайити 2023 йил 21 апрель куни нишонланади
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилол) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астрономик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.
@islomuz
#кун_эслатмаси
Қуръоний дуонинг арабча матни:
رَبَّنَا إِنَّكَ جَامِعُ النَّاسِ لِيَوْمٍ لَا رَيْبَ فِيهِ، إِنَّ اللهَ لَا يُخْلِفُ الْمِيعَادَ
Қуръоний дуонинг маъноси:
«Роббимиз, албатта, Сен бўлишида шубҳа йўқ кунда одамларни тўплайсан. Дарҳақиқат, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмайди».
(Оли Имрон сураси, 9‑оят)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
1. Бақара сураси 121-оят
Ториқ Муҳаммад қироати
2. Ясин сураси 60-62 оятлар
Солиҳ ал-Будайр қироати
3. Бақара сураси 152-153 оятлар
Али Умаров қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Рамазон ойига эслатма ва хушхабар
#Рамазон2023
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Сулаймон алайҳиссалом ҳақидаги зарбулмасал
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Намл» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Рўзадор одам қандай ғусл қилади?
Рўзага оид тавсиялар
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
#Рамазон2023
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Таровеҳ намозининг ракъатлари
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
👉 Youtube орқали кўриш
#Рамазон2023
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Рамазон ойига эслатма ва хушхабар
#Рамазон2023
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🌙 Дунё бўйлаб Рамазон шукуҳи
Рамазон ойининг 22-кечасидаги таровеҳ намозидан қироат
Масжид: Доҳа, Қатар
Қори: Шайх Абдулвали Арканий
#Рамазон2023 #таровеҳ
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Қуръоний дуонинг арабча матни:
رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا، وَهَبْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً، إِنَّكَ أَنْتَ الْوَهَّابُ
Қуръоний дуонинг маъноси:
«Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат туҳфа этгин. Албатта, Сен Ўзинг сертуҳфа Зотсан».
(Оли Имрон сураси, 8‑оят)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
«Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjidida taroveh namozining yigirma yettinchi kunidan fotolavhalar
@islomuz
#Савол_жавоб
Қуръоннинг аудиосини эшитганда сажда ояти
Савол:
Ассалому алайкум! Қуръонда сажда оятлари борлигини биламан. Сажда оятини тинглаган пайтда сажда қилиш керак деб эшитганман. Қуръони Карим сураларини, аудиосини эшитаётиб, суралар орасида сажда оятини эшитиб, сажда оятлигини билмасдан, сажда қилмаса, гуноҳкор бўладими?
Жавоб:
Ваалайкум ассалом! Уламолар «Аввал ўқилиб магнит тасмаси каби ускуналарга ёзилган тиловати саждаларини эшитилганда сажда қилинмайди» деб иттифоқ қилганлар. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook