quranuz_kanali | Unsorted

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Subscribe to a channel

QURAN.UZ

Нуҳ алайҳиссаломнинг даъватлари

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Анкабут» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Юнус сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(1-қисм)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Иброҳим сураси 32-38 оятлар

Шайх Маҳмуд Ҳусайн Мансур

👉 Youtube орқали кўриш

#нодир_қироатлар

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръон аҳлига ўттизта хушхабар
(1-хушхабар)

Усмон розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Сизларнинг энг яхшингиз − Қуръонни ўрганган ва ўргатганларингиздир!»
(Имом Аҳмад ва олти тўплам эгалари ривоят қилганлар)

#30хушхабар

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ الْمَوْلِجِ وَخَيْرَ الْمَخْرَجِ بِسْمِ اللَّهِ وَلَجْنَا وَبِسْمِ اللَّهِ خَرَجْنَا وَعَلَى اللَّهِ رَبِّنَا تَوَكَّلْنَا

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан яхши кириш ва яхши чиқишни сўрайман. Аллоҳнинг исми ила кирдик. Аллоҳнинг исми ила чикдик. Роббимиз Аллоҳга таваккул қилдик».

Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши уйига кирганда «Аллоҳумма инний ас`алука хойрол мавлижи ва хойрол махрожи. Бисмиллаҳи валажнаа ва бисмиллаҳи хорожнаа, ва ъалаллоҳи роббинаа таваккалнаа» десин. Сўнгра аҳлига салом берсин», дедилар».
(Абу Довуд ривоят қилган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Оқ қон ҳужайралари инсон иммунитет тизимининг асосий элементидир. Илмий тадқиқотлар аниқлашича, бир кун рўза тутиш орқали оқ қон ҳужайраси дунёга келиб, у инсонни ўн кун касалликдан сақлаш учун кифоя қилар экан. Ҳаммамизга маълумки, қамарий йил 355 ёки 356 кунга тўғри келади. Танага етарли бўлган оқ қон ҳужайраларини дунёга келтириш учун биз 36 кун рўза тутишга эҳтиёжимиз бор. Демак, иммунитет тизимини тиклаш учун рўзадан кейин келадиган Шаввол ойида олти кун рўза тутишга тўғри келади!

Аллоҳ улуғдир, эй Роббим, нақадар буюк Зотсан!

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда:
«Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», деганлар».
(Муслим ривояти)

Изоҳ: Рамазон ойидан кейин келадиган Шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишга тарғиб қилиш ўзига яраша ҳикматга эга. Аввало, доимо нафл рўза тутишга тарғиб қилинади. Қолаверса, Рамазон бўйи рўза тутиб юриб, Шавволда бирдан ўзини овқатга уриш ҳам яхши эмас. Табиблар ҳам очликдан чиққандан кейин овқат истеъмолини аста-секин кўпайтиришни тавсия қиладилар. Чунки рўза тугаши билан шайтон ҳам ишга киришиб, ҳайит куни кўп овқат ейишга чорлайди. Натижада кўпчилик инсонларни меъдаси бузилиб, ошқозонида муаммолар юзага келади. Ҳалқимизда «Нафси бузуқ ҳайитда ўлар», деб бежиз айтишмаган. Агар ҳайитни эртасидан мўмин банда рўза тутишни бошласа, шайтон диққинафас бўлиб: «Энди бу одамни чалғитишга имкон йўқ, шунча кун рўза тутиб чарчамабдими, бундан буёғига ҳам чарчамайди», деб у кишини адаштиришдан ноумид бўлади.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Гуноҳи менга дейдиганларга

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Анкабут» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Ҳаққо сураси 25-31 оятлар
Ториқ Муҳаммад қироати

2. Тур сураси 43-оят
Зияд Ҳамид қироати

3. Бақара сураси 256-оят
Аҳмед Хедр қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Инсонга ота-онасига яхшилик қилишини васият қилдик

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Анкабут» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Қуръоний дуонинг арабча матни:
رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا، وَإِسْرَافَنَا فِي أَمْرِنَا، وَثَبِّتْ أَقْدَامَنَا، وَانْصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ

Қуръоний дуонинг маъноси:
«Роббимиз! Бизнинг гуноҳларимиз ва ишимиздаги исрофимизни мағфират қил, қадамларимизни собит эт ва кофир қавмларга қарши бизга нусрат бер».

(Оли Имрон сураси, 147‑оят)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Савол_жавоб

Қуръонни тўғри ўқиш

Савол:
Ассалому алайкум! Агар Қуръон ўқиётганда мадли ҳарфларни битта ҳарф қилиб ўқиб қўйса, чўзмасдан ёки аксинча, бузилиш бўладими? Агар бу ҳолат намозда бўлса-чи?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом! Қайси калимани ўқилишига боғлиқ. Баъзи бир калималарда мадсиз қилиб ўқиш араб тили хусусиятларидан бўлган эркак киши учун ишлатиладиган сўз аёл кишига нисбати берилиб қолади.

Масалан «Шарҳ» сурасидаги

وَوَضَعْنَا عَنكَ وِزْرَكَ۝ الَّذِي أَنقَضَ ظَهْرَكَ۝

2. Ва сенинг юкингни енгиллатмадикми… 3. Елкангни босиб турганни? «وَضَعْنَا» сўзи «енгиллатмадикми»ни ифода қилади. Агар «وَضَعْنَ» бўлиб охиридаги алиф чўзилмаса «Ва сенинг юкингни аёллар енгиллатишмадими»га ўзгаради.

Шу каби хато намозда бўлса намоз бузилади. Шунинг учун Қуръон ўқишда ўта эҳтиёткор ва оз бўлсада пухта, тажвидга мувофиқ ўқишга ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Тавба сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(1-қисм)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Аллоҳнинг синовлари

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Анкабут» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjididagi hayit namozidan fotolavha

📹 YouTube

@islomuz & @hazratim_uz

Читать полностью…

QURAN.UZ

🔴 RAMAZON HAYITINGIZ MUBORAK BO'LSIN!

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjidida hayit namozi

📹 Jonli efir

@islomuz & @hazratim_uz

Читать полностью…

QURAN.UZ

#маълумот #китобхонлик_мактаби 

Бугун Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қори билан «Навоийдан чу топқайлар навое» китобининг тақдимоти бўлиб ўтади

✨ Марҳамат, суҳбатга ташриф буюринг! 😊

📆 25 апрель, 14:00

📍 «Ҳилол Нашр» нашриёти

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Қуръоний дуонинг арабча матни:
رَبَّنَآ إِنَّنَآ ءَامَنَّا فَٱغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَقِنَا عَذَابَ ٱلنَّارِ

Қуръоний дуонинг маъноси:
«Роббимиз, биз иймон келтирдик, гуноҳларимизни мағфират қилгин ва бизни дўзах азобидан сақлагин».

(Оли Имрон сураси, 16‑оят)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Савол_жавоб

Мусҳаф сотиб олишда савдолашилмайдими?

Савол:
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Шайх Ҳазратларининг «Қуръони Карим маънолари таржимаси» китобини олмоқчи эдим, вилоятдаги қариндошларим жуда илтимос қилишган эди. Саволим: Қуръони Карим мусҳафи ва унга боғлиқ тафсир китобларни сотиб олаётганда савдолашилмайдими? Яъни сотувчи қўйган нархда олинадими? Жавобингиз учун минг раҳмат.

Жавоб:
Ва алайкум ассалом! Савдолашилади. Савдолашилмайди деган гап оғзига сиққанини айтиб, харидорни овозини ўчиришни йўлини қилган каззобларнинг гапларидир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Обрў тўкивчиларга

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Анкабут» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Қуръони Карим дарслари (36-дарс). «Сабаби нузул» илмининг фойдалари

«Сабаби нузул» илмининг фойдалари кўп бўлиб, улардан баъзилари қуйидагилардан иборат:

Биринчи фойда: Аллоҳ Қуръони каримда нозил қилган нарсанинг муайян ҳикматини билиш мўминга ҳам, мўмин эмасга ҳам манфаатлидир. Сабаби нузулни билган мўминнинг иймони мустаҳкам бўлади, Аллоҳнинг Китобига амал қилишга рағбати кучаяди. Чунки у сабаби нузулни билиш орқали оятларнинг маъноларини яхшироқ, аниқроқ ҳамда тўлиқроқ тушуниш имконига эга бўлади. Бинобарин, оятларга амал қилиши ҳам осонлашади, кучаяди.

Мўмин бўлмаган шахснинг эса бундаги ҳикматларни кўриб, иймонга келиши умид қилинади. 

Иккинчи фойда: Оятнинг маъносини тушунишга ва уни тушу-нишдаги қийинчиликни кетказишга ёрдам беради.

Ҳатто Воҳидийга ўхшаш олимлар: «Оятнинг тафсирини унинг қиссаси ва сабаби нузулини билмасдан англаш қийин», деганлар. Бошқалари эса: «Сабаби нузулни билиш оятнинг маъносини тушунишга ёрдам беради», дейишган.

Ушбу маънони тўлиқроқ англаб етиш учун баъзи мисоллар келтирайлик:

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

ҚУРЪОН ЎҚИШ ФАЗИЛАТЛАРИ

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
بِسْمِ اللَّهِ تَوَكَّلْتُ عَلَى اللَّهِ اللَّهُمَّ إِنَّا نَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ نَزِلَّ أَوْ نُضَلَّ أَوْ نَظْلِمَ أَوْ نُظْلَمَ أَوْ نَجْهَلَ أَوْ يُجْهَلَ عَلَيْنَا

Дуонинг маъноси:
«Бисмиллаҳи, Аллоҳга таваккул қилдим. Аллоҳим! Албатта, биз Сендан тойилишдан, залолатга кетишдан, зулм қилишимиздан ва зулмга қолишимиздан, жоҳил бўлишимиздан ва бизга нисбатан жоҳиллик қилинишидан паноҳ тилаймиз».

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларидан чиқадиган бўлсалар, «Бисмиллаҳи таваккалту ъалаллоҳи, Аллоҳумма, иннаа наъуузубика мин ан назилла ав нузолла, ав назлима ав нузлама, ав нажҳала ав южҳала алайна», дер эдилар».
(«Сунан» эгалари ривоят қилишган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Рамазон ойининг охирги кунида қуйидагиларни айтиб қоламиз:

Ҳамма ойларнинг Робби танҳодир. Рамазонни Робби Шаввол ойи ва бошқа ойларнинг ҳам Роббидир. Бизнинг вазифамиз қайси ой бўлишидан қатъий назар то Роббимиз вафот топтириб, биздан рози бўлгунига ибодат қилиб динида мустаҳкам қолишимиздир.

Аллоҳим! Мустаҳкам дининг ва тўғри йўлинг узра бизларни собитқадам қил! Кўз очиб юмганчалик фурсат ҳам ўз ҳолимизга ташлаб қўйма!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

БАА пойтахтида тўрт тоифали Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди

Ҳиндистон Ижтимоий ва Маданий Маркази Абу-Даби ва Вақф вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган Қуръон тиловати очиқ танловининг еттинчи нашри бўлиб ўтди. Уч кун давом этган мусобақада Қуръони Каримни ўқиш ва ёд олишга, рақобат муҳитида қироат қилишга ундаш мақсадида ўтказилди, – деди Ҳиндистон Ижтимоий ва Маданий Маркази президенти.

«Биз ушбу нуфузли тадбирни Ҳиндистон Ижтимоий ва Маданий Марказида еттинчи йил ўтказмоқдамиз. Ушбу тадбир жамият олдидаги ижтимоий мажбуриятимизнинг бир қисмидир», деди у.

Ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, барча сараланган иштирокчилар миннатдорчилик сертификатлари ва тасалли совғаларига эга бўлишди.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ҳофиз ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ: «Ҳайит кунлари шодликни изҳор қилиш диннинг шиорларидандир», деб айтдилар.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Гўзал нашид

#Нашида #Хатмона

©️Муҳаммад Яҳё

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Шаввол ойининг фазилати

Аллоҳ таолонинг биз, бандаларга ато этган неъматлари беҳисоб, уларнинг саноғига етиш ҳам қийин. Аммо Парвардигорнинг бир неъмати ҳам борки, унинг нақадар муҳимлигини ҳар бир мусулмон жуда яхши билади. Бу неъмат инсонларнинг ҳаёт кечириш ва ибодат қилиш вақтларини аниқлаб-белгилашга хизмат қилувчи йил ва ой ҳисобининг жорий этганидир. 

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Биз кеча ва кундузни (қудратимизни кўрсатиб турадиган) икки белги қилиб қўйдик. Кечанинг белгисини ўчирдик. Кундуз аломатини эса, Раббингиздан фазл (ризқ) исташларингиз учун ҳамда йиллар саноғини ва ҳисобини билишингиз учун ёруғлик қилиб қўйдик. Барча нарсани батафсил баён қилиб қўйганмиз” (Исро сураси, 12-оят); “Аллоҳ қуёшни зиё (таратувчи) ва ойни нур (сочувчи) этган ҳамда йилларнинг ададини ва (вақт ва замонга доир) ҳисобни билишларингиз учун (ойни) манзилларга ўлчаб қўйган Зотдир” (Юнус сураси, 5-оят).

 Мусулмон олами Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг Маккадан Мадинага кўчишлари, яъни ҳижрат қилишларидан ҳисоби юритилувчи ҳижрий-қамарий тақвимга кўра йил ҳисобини юритади. Ана шу тақвимнинг ўнинчи ойи шавволдир. Маълумки, муборак Рамазон ойи билан хайрлашиб, мана шаввол ойини ҳам бошлаб юбордик. Бу ой динимиздаги фазилатли ойлардан ҳисобланади. Шаввол ойи ҳам зулқаъда ва зулҳижжа ойлари каби ҳаж ибодатини қилиш мавсуми саналади.  

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ҳайит табриги

Аллоҳу акбар, лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд.

Ассалому алайкум, каналимиз мухлислари!

Барчаларингизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин! Рамазон ойида тутган рўза, қилган хатм ва ибодатларингизни Аллоҳим ҳусни қабул айлаб, мукофотини зиёда қилиб берсин! Ҳар бирингизни мақбуллардан айласин!

Илоҳим, бу Рамазон сизу биз учун охирги рамазон бўлмасин, кўп йиллар иймону ибодатда, осудаликда Рамазон баракотларидан баҳраманд бўлишимизни, илоҳий байрам бўлмиш ҳайитларни нишонлаб, юртимиз фаравонликда бўлишини Роббим насиб айласин.

Барчаларингизга ва яқинларингизга Рамазон ҳайити яна бир бор муборак бўлсин!

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

🌷 Қўшалоқ байрам муборак!

Салавотнинг арабча матни:
أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!»

«Эй, иймон келтирганлар! Жума кунида, намозга нидо қилинган пайтда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир».
(Жума сураси, 9-оят)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Aллоҳим, барчамизни Рамазон рўзасини иймон билан, савоб умидида тутганлар қаторида қил!

Aллоҳим, барчамизни қадр кечасини иймон билан, савоб умидида қоим қилганлар қаторида қил!

Aллоҳим, ушбу Рамазонда дўзахдан озод бўлган бандаларнинг рўйхати тузилди. Барчамизни шу рўйхатга кирган бандаларинг қаторида қил!

Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин, азизлар!

🎉🎊🎉🎊

#Ҳайит #табрик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel