quranuz_kanali | Unsorted

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Subscribe to a channel

QURAN.UZ

Ҳуд сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(2-қисм)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

🌷 Саййидул айём - жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اِنّي أَسْأَلُكَ أَنْ تُصَلِّي عَلَى مُحَمَّدٍ عَبْدِكَ وَنَبِيِّكَ وَرَسُولِكَ أَفْضَلَ مَا صَلَّيْتَ عَلَى أَحَدٍ مِنْ خَلْقِكَ أَجْمَعِينَ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Сендан банданг, набиййинг, расулинг Муҳаммадга барча махлуқотлардан бирига йўллаганинг энг афзал салавотни йўллашингни сўрайман!»

Бу салавотни Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтган.
(Манба: Қози Иёз, «Ас-салоту алан набий»)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Намоз бекорчиликда ўқилмайди

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ҳидоят Аллоҳдан

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Луқмон» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Қуръоний дуонинг арабча матни:
 رَبَّنَا وَآتِنَا مَا وَعَدْتَنَا عَلَى رُسُلِكَ، وَلَا تُخْزِنَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ، إِنَّكَ لَا تُخْلِفُ الْمِيعَادَ

Қуръоний дуонинг маъноси:
«Роббимиз, бизга Расулларингга ваъда қилган нарсаларингни бергин ва бизни қиёмат куни расво қилмагин. Дарҳақиқат, Сен ваъдага хилоф қилмайсан».

(Оли Имрон сураси, 194‑оят)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Мисрлик ўқитувчи саратон касаллигидан шифо топганидан сўнг Қуръонни қўл билан ёзиб чиқди

Ал-Марага шаҳрида истиқомат қилувчи Муҳаммад Маҳмуд юрак жарроҳлиги, шунингдек, ҳалқумдаги ўсимтани олиб ташлаш бўйича операциядан сўнг Қуръон ёзишга қарор қилди. 80 ёшли Муҳаммад Маҳмуд Қуръонни тўлиқ 17 ойда ёзиб якунлашга муваффақ бўлди.

«Қуръонни ёзиш тугагач, фаровонлик ва тинчликни ҳис қилдим. Аллоҳ таоло менинг сабримни касаллик билан синовдан ўтказгандан сўнг, менга бу вазифанинг раҳм-шафқатини ато этганига ишондим», - дейди Маҳмуд.

Икки маҳаллий Қуръон эксперти матнни баҳолаб, унинг тўғрилигини тасдиқлади. Муҳаммад Маҳмуд ўлимидан сўнг фарзандлари хотирлаб туришлари учун уни ўз оиласига совға қилди.

Маҳмуд энди ўзига ҳадисларни ёзишни мақсад қилиб интилаётганини айтади. Араб тили ўқитувчиси, Қуръони Каримнинг баъзи жузларини ёд олган. Унинг учта фарзанди эса мураттаб қорилардир.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Мўмин киши собит туриши керак

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Рум» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

5 маҳал намозни жамоат билан…

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Африкадаги мусулмонларнинг Қуръони Карим ёдлаш усули

Африка давлатида ўзига хос услуб ила Қуръон ёдлатилади. Талабалар доира шаклида ўтириб устозига оят ўқиб беришади, устози эса давомини қироат қилади. Оятни нотўғри ўқиганлар дарра ейишади. Ушбу дарра инсонни жароҳатламайди, балки енгил оғриқ ҳис қилдиради.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ҳуд сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(1-қисм)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Алишер Навоийнинг ижодидаги барака

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръон аҳлига ўттизта хушхабар
(3-хушхабар)

Умар розияллоҳу анҳу айтдилар:
Огоҳ бўлинг! Батаҳқиқ, Пайғамбарингиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Албатта, Аллоҳ бу китоб билан (унга амал қилган, ҳаққини адо қилган) бир қавмни улуғлайди ва (Қуръон ҳаққини адо қилмаган) бошқа бир қавмни ерга уради (хор қилади)».
(Имом Муслим ва Ибн Можа ривоят қилган)

#30хушхабар

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ غَضَبِهِ وَعِقَابِهِ وَشَرِّ عِبَادِهِ، وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ وَأَنْ يَحْضُرُونِ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳнинг тугал калималари ила Унинг ғазабидан, иқобидан, бандаларининг ёмонлигидан ва шайтонларнинг васвасаларидан ва уларнинг менга ҳозир бўлишларидан паноҳ сўрайман».

Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангиз уйқусида қўрқса, «Аъуузу би калиматиллааҳит-тааммаати мин ғозобиҳи ва ъиқообиҳи ва шарри ъибаадиҳи ва мин ҳамазаатиш-шайаатийни ва ан йаҳзурууни», десин. Шунда унга улар зарар етказа олмайдилар», дедилар. Ибн Амр ана шуни болаларидан балоғатга етганига ўргатар, балоғатга етмаганларига эса бир нарсага ёзиб, бўйнига осиб қўяр эди».
(«Сунан» эгалари ривоят қилганлар)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

289 та хатмонанинг бағишлови

Хатмоналарда қатнашган барча азизларимиз ҳаққига «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид дуо қилиб бағишлаб бердилар.

28.04.2023 | Жонли эфир

👉 Youtube oрқали кўриш

👉 Хатмонада қатнашиш учун манзил

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Малайзиялик ҳарбий аёлдан гўзал Қуръон тиловати

(Ҳашр сураси, 18-20 оятлар)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Инсонларни ҳақ йўлдан чалғитувчилар

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Луқмон» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Ҳамд айтамиз Ўзингга минг бор,
Қалблардан дардларни кетказганинг учун.
Шукрона айтамиз эй Парвардигор,
Жумадан Жумага етказганинг учун!

Жуманинг хайри сизга бўлсин😊

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Қуръони Карим дарслари (39-дарс). Сабаби нузулнинг ифода турлари

Сабаби нузулни ифода қилиш бўйича ишлатиладиган таъбирлар ҳам турлича бўлади.

Баъзида «Фалон оятнинг сабаби нузули бундай», дея очиқ айтилади. Унда сабаб аниқ бўлади ва бошқа гапга ўрин қолмайди.

Баъзида «сабаб» сўзи очиқ айтилмайди. Лекин оятнинг нозил бўлиши ҳақидаги ҳодисанинг сўнгида «фа» таъқиб ҳарфи келтирилади. Мисол учун, «Ундай бўлди. Бундай бўлди. Бас, фалон оят нозил бўлди», дейилади. Бу ҳам сабаби нузулни ифода этадиган таъбир ҳисобланади.

Гоҳида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга савол берилади. Сўнгра у зотга ваҳий қилинади. У зот саволга ваҳийда нозил бўлган нарса ила жавоб берадилар. Бу ердаги таъбирда «сабаби нузул» лафзи ҳам, «фа» таъқиб ҳарфи ҳам бўлмайди. Аммо сабаб гапнинг боришидан билиб олинади. Бунинг ҳукми ҳам сабаби нузулни баён қилган ҳукмидадир.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Асрнинг замонавий воситалари (смартфон ва бошқа турли жиҳозлар) сизларни Қуръон тиловати ва зикру тасбеҳлардан машғул қилиб, олиб қўймасин. У ҳолда қалбларингиз бўш бўлиб қолади ва уни ғам ва ташвишлар тўлдириб олади ва у қалб энди ҳеч қачон масъуд бўлолмайди. Чунки қалб руҳий озуқасини фақат ибодатдан олади.

Доктор Аҳмад Исо Маъасровий

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

1. Каҳф сураси 106-оят
Аҳмад ал-Амин қироати

2. Тавба сураси 13-оят
Насир ал-Қотами қироати

3. Ҳашр сураси 7-оят
Абдуллоҳ Ҳумейд қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Салафлари ва қиёми лайл:
Абу Зинад раҳимаҳуллоҳ дейди: «Тонг саҳарда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларига йўл оларканман, қайси уйнинг олдидан ўтсам, бир Қуръон ўқувчини эшитардим».
(Ибн Абу Дунёнинг «Мавсуъа»сидан)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ رَبَّ السَّمَوَاتِ السَّبْعِ وَمَا أَظَلَّتْ، وَرَبَّ الْأَرَضِينَ وَمَا أَقَلَّتْ، وَرَبَّ الشَّيَاطِينِ وَمَا أَضَلَّتْ، كُنْ لِي جَارًا مِنْ شَرِّ خَلْقِكَ كُلِّهِمْ جَمِيعًا أَنْ يَفْرُطَ عَلَيَّ أَحَدٌ أَوْ أَنْ يَبْغِيَ عَلَيَّ، عَزَّ جَارُكَ وَجَلَّ ثَنَاؤُكَ وَلَا إِلَهَ غَيْرُكَ وَلَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Эй етти осмон ва улар соясидаги нарсаларнинг ва ерлару улар кўтарган нарсаларнинг ҳамда шайтонлару улар адаштирганларнинг Робби! Менга Ўзингнинг барча махлуқотларинг шарридан улардан бирортаси менга ёмонлик ёки душманлик қилмаслиги учун ҳимоячи бўл! Сенинг ҳимоянг азиздир ва саноинг улуғдир. Ўзингдан бошқа илоҳ йўқ! Сендан ўзга (ибодатга сазовор) илоҳ йўқ».

Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Уйқусизликдан кечаси билан ухламай чиқаман», деди. «Қачон ётар жойингдан ўрин олсанг, «Аллоҳумма, Роббас самааваатис сабъи ва маа азоллат ва Роббал арозийна ва маа ақоллат, ва Роббаш шайаатийни ва маа азоллат. Кун лий жаарон мин шарри холқика куллиҳим жамийъан ан йафруто ъалаййа аҳадун ав ан йабғийа ъалаййа, ъазза жаарука ва жалла санаа`ука ва лаа илааҳа ғойрука ва лаа илааҳа иллаа анта», дегин», дедилар».
(Термизий ривоят қилган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу

Абдуллоҳ ибн Бурайдадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Бир киши Ибн Аббосни (розияллоҳу анҳу) ҳақорат қилган эди, у зот: «Менда уч хислат бор бўлса-да, нима учун ҳақорат қиласан? Мен ҳаргиз унга ҳукм сўраб боришни ўзимга лозим деб билмасам-да, адолат қиладиган мусулмон ҳокимларга қулоқ тутаман ва бу ишга хурсанд бўламан. Мусулмон диёрларидан бирига ёмғир ёғса, гарчи у ерда менинг молларим бўлмаса-да, хурсанд бўламан. Мен Аллоҳ таолонинг Китобидан бир оятни билсам, бошқалар ҳам шуни билишларини яхши кўраман», дедилар».

#Қорилар_ҳаётидан_қиссалар

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Васатийлик инсоннинг фитрати

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Рум» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Қуръоний дуонинг арабча матни:
رَبَّنَا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا، وَكَفِّرْ عَنَّا سَيِّئَاتِنَا، وَتَوَفَّنَا مَعَ الْأَبْرَارِ

Қуръоний дуонинг маъноси:
«Роббимиз, бизни мағфират қилгин ва ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда бизни аброрлар билан бирга ўлдиргин».

(Оли Имрон сураси, 193‑оят)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Савол_жавоб

Номаҳрамга Қуръон ўргатиш

Савол:
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мeн кeлин бўлиб тушган eрда қайни укаларим бор. Улар балоғатга eтган. Уларга Қуръон ўргатишим жоизми? Улар билан Қуръон бўйича узоқ суҳбат қуришим мумкинми? Жавобингиз учун раҳмат.

Жавоб:
Ва алайкум ассалом! Улар билан ёлғиз қолишингиз ҳалол бўлмайди, эрингиз ёки қайнона-қайноталарнинг олдида уларга ўргатишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Аллоҳнинг мўжизалари

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Рум» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#мақола

Қуръони Карим дарслари (38-дарс). Сабаби нузулни билиш йўли

Воҳидий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзингиз билмаган гапни гапиришдан сақланинг. Ким менга нисбатан қасддан ёлғон гапирса, дўзахдаги ўрнига тайёрланаверсин. Ким Қуръонга нисбатан ёлғон гапирса, дўзахдаги ўрнига тайёрланаверсин», дедилар».

Шунинг учун ҳам бирор оятнинг сабаби нузули ҳақида ушбу оятларнинг нозил бўлишига бевосита гувоҳ бўлган, нозил бўлиш сабабларини билган, унинг илмини баҳс қилган зотлардангина тўғри йўл билан нақл қилиш мумкин.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръон тиловатида унинг ҳаққини адо этган ҳолда, тўғри тиловат этиш шулки, унда тил, ақл ва қалб муштарак бўлиши лозим.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

ШАФОАТ ҚИЛУВЧИ КИТОБ

Аллоҳ таолога илтижо қилиб, баъзи осий мўминларни авф этишни ёки айрим бандаларни икром қилиб, жаннатга ҳисоб-китобсиз киритишни сўраш шафоат, дейилади. Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби уламоларига кўра, қиёмат кунидаги шафоат ҳақдир. Унга имон келтириш – вожиб. Чунки гуноҳкор мусулмонларнинг қиёмат куни шафоат қилиниши ҳақидаги ҳадислар мутавотир даражасига етган.

Охират куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, яна солиҳ кишилар шафоат қилишларини биламиз. Шунингдек, Аллоҳнинг Каломи Қуръони карим ҳам шафоат қилади. Бу ҳақида бир қанча ривоятлар келган.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel