#Xalqaro_konferensiya #anjuman
🗣ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯГА ТАШРИФ БУЮРАДИГАН УЛАМОЛАР
📢 2024 йил 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” номли халқаро конференцияга ташриф буюрадиган мўътабар уламолар ҳақида маълумотлар:
🌟 Қадрли диндошим! Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Ҳамд айтамиз Ўзингга минг бор,
Қалблардан дардларни кетказганинг учун.
Шукрона айтамиз эй Парвардигор,
Жумадан Жумага етказганинг учун!
#жума
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
ОЛИС ҲУДУДДАГИ ИМОМЛАР ДИНИЙ ИДОРА ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ
🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан республикамизнинг олис ҳудудларида фаолият юритаётган 50 нафарга яқин имом-хатиб ва имом ноибларининг пойтахтимизга сафари ташкил этилди. Унда иштирокчилар Диний идора фаолияти билан яқиндан танишиб, “Ҳазрати Имом” мажмуаси зиёратида бўлдилар.
📍Дастлаб имомлар Қаффол Шоший мақбарасини зиёрат қилиб, бу ерда қўним топган уламолар ҳаёти ва фаолияти тўғрисида маълумотга эга бўлишди. Шунингдек, мажмуадаги Мўйи муборак мадрасасида жойлашган Ҳазрати Усмон мусҳафи зиёрат қилинди, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биноси кўздан кечирилди.
💬 Кун давомида имомлар Диний идора бўлимларининг иш жараёнини кўздан кечирдилар. Уларга масъул вакиллар ҳар бир бўлимнинг асосий мақсад ва вазифалари, қилаётган ишлари, эришган ютуқ ва муваффақиятлари, шунингдек, келгуси режалари тўғрисида атрофлича сўзлаб берди. Хусусан, имомлар muslim.uz порталининг янги замонавий студиясини кўздан кечириб, бу ерда матнли, аудио ва видео материаллар тайёрланиши ҳақида керакли маълумотларни олишди. Шу билан бирга, Фатво маркази ва “Шамсудинхон Бобохонов” нашриёт матбаа ижодий уйи фаолиятлари, Тошкент ислом институти ўқув жараёни билан ҳам яқиндан танишилди...
✉️ БАТАФСИЛ
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола
БАҚАРА СУРАСИ ҲАҚИДА
Бақара сурасининг 219-оятида шундай марҳамат қилинади: «Сендан хамр ва қимор ҳақида сўрарлар. «Иккисида катта гуноҳ ва кишилар учун манфаат бор ва гуноҳлари нафларидан каттадир», деб айт. Ва сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. «Ортиқчасини», деб айт. Аллоҳ шундоқ қилиб сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки, тафаккур қилсангиз».
Бу оят Умар ибн Хаттоб, Муоз ибн Жабал ва бир неча ансорлар ҳақида нозил бўлган. Улар: «Эй Расулуллоҳ, бизга ароқ ва қимор ҳақида фатво беринг. Улар ақлни кетказувчи ва молни йўқ қилувчидир», дейишди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ، وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لاَمَّةٍ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳнинг тугал калималари билан ҳар қандай шайтон ва заҳарли ҳашаротлардан, ҳар бир ёмон кўздан паноҳ сўрайман».
«Ҳаамма» - инсонга зарар етказадиган чаён, илон ва шу каби нарсалар. «Айнун лаамма» - ҳасад ва ёмон назар.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан билан Ҳусайнга паноҳ сўраб, дуо қилардилар, «Бобокалонингиз Исмоил билан Исҳоққа паноҳ сўраб, шундай дуо қилар эди: «Аъуузу би калимаатиллааҳит тааммати мин кулли шайтоонин ва ҳаамматин ва мин кулли ъайнин лаамматин», дер эдилар».
(«Саҳиҳул Бухорий», 3371)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Аёлни фарзандлари танитади
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Малайзияда 64-халқаро Қуръон мусобақаси бошланди
Мамлакат Ислом тараққиёти департаменти маълумотларига кўра, мусобақа икки йўналиш бўйича бўлиб ўтади: ҳифзи Қуръон ва тиловат. Очилиш маросими Куала-Лумпурда Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим иштирокида Жаҳон савдо марказида бўлиб ўтди. Мусобақа 5-октябрдан 12-октябргача давом этади. Беллашувлар эрталаб ва кечқурун ўтказилади: ҳифз тоифаси эрталаб, қироат тоифаси эса кечқурун бўлиб ўтади.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ أَنْتَ كَسَوْتَنِيهِ أَسْأَلُكَ خَيْرَهُ وَخَيْرَ مَا صُنِعَ لَهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهِ وَشَرِّ مَا صُنِعَ لَهُ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, Сенга ҳамд бўлсин! Буни менга Сен кийдирдинг. Сендан унинг яхшилигини, унга қилинган яхшиликни сурайман. Сендан унинг ёмонлигидан ва унга қилинган ёмонликдан паноҳ сўрайман».
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги кийим киядиган бўлсалар, салла ёки кўйлак ёки ридо деб, номини айтиб, сўнгра: «Аллоҳумма лакал ҳамд, анта касавтанийҳи, ас`алука хойроҳу ва хойро маа суниъа лаҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳи ва шарри маа суниъа лаҳ», дер эдилар».
(«Сунани Термизий», 1767)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Тарбия учун аввал илм керак
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Муззаммил сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
#интеллектуал_харита
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Кавсар сураси
Ҳазза ал-Балуший қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти
«Бу эса, Аллоҳ учун қийин эмас», («Иброҳим» сураси, 20-оят).
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Моида сураси 3-оят
Мамдух Эмад қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
🌙 Жума муборак!
Салавотнинг арабча матни:
أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍاللَّهُمَّ أَنْزِلْهُ الْمَقْعَدَ الْمُقَرَّبَ عِنْدَكَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотни қиёмат куни ҳузурингдаги яқин (муқарраб) мақомга тушир».
Рувайфиъ ибн Собит Ансорий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Ким Муҳаммадга салавот айтганидан кейин: «Аллоҳим, у зотни қиёмат куни ҳузурингдаги яқин (муқарраб) мақомга тушир», деса, (ўша одамга) шафоатим вожиб бўлади».
(Аҳмад, Табароний, Баззор ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Юсуф сураси 87-оят
Анас ал-Шафий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Намоз - мусулмоннинг устуни
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Мулк сураси 5-оят
Хани ар-Рифаи қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти
«Роббингизга истиғфор айтинглар, сўнгра Унга тавба қилинглар. (Шунда) У зот сизларни маълум муддатгача яхши роҳатлар ила баҳраманд қилур ва ҳар бир фазл эгасига фазлини берур. Агар юз ўгириб кетсангиз, бас, албатта, мен сизларга улуғ куннинг азоби бўлишидан қўрқаман», («Ҳуд» сураси, 3-оят).
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Сажда сураси 21-оят
Ториқ Муҳаммад қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي كَسَانِي هَذَا وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلاَ قُوَّةٍ
Зикрнинг маъноси:
«Менга ушбу кийимни кийдирган ва менинг куч-кувватимсиз уни менга ризқ берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин».
Муоз ибн Анас Жуҳаний розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кийим кийгандан кейин «Алҳамду лиллаҳиллазий касааний ҳааза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувватин» деса, унинг аввалги гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар.
(«Сунани Термизий», 3458)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Қандай гуноҳ кечирилмайди?
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола
АЛЛОҲНИНГ ИНСОНГА БЎЛГАН МУҲАББАТИ
Қуръонда Аллоҳнинг инсонга бўлган эҳтиромини ифода этадиган кўплаб оятлар мавжуд. Жумладан, У Зот фаришталарга Одам Ато учун ҳурмат ва эҳтиром билан сажда қилишни буюргани барчамизга маълум. Аллоҳнинг Каломида инсониятнинг отаси Одам алайҳиссалом шахсида кўзга ташланувчи инсон вужудига туширилган руҳ Аллоҳ азза ва жаллага мансуб эканига ишора қиладиган оятлар ҳам бор. Шунингдек, Қуръони Каримда оламдаги кўплаб нарсаларнинг инсонга хизмат қилиши ва унинг манфаатларини бажариши учун бўйсундириб қўйилганини таъкидлайдиган оятлар-да учрайди.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
جَزَاكَ اللهُ خَيْرًا
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳ сени яхшилик билан мукофотласин».
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга бир яхшилик қилинса, уни қилган кишига «Жазаакаллоҳу хойрон» деса, мақтовни охирига етказган бўлади», дедилар».
(«Сунани Термизий», 2035)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Ғазаб келганда сўкиниш
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Фойдали_маълумот
🌙 Ҳар бир мўминга таскин берувчи оятлар
(1-қисм)
«Тафсири Ҳилол» асари асосида. Тўлиқ маълумот «Тафсири Ҳилол» асарида келтирилган.
Яқинларингизга улашинг!
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook