quranuz_kanali | Unsorted

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Subscribe to a channel

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌙 ЖУМА МУБОРАК

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиб, дуо ижобат бўладиган соатни топиш барчамизга насиб қилсин!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Сабр ва матонат ила хизмат қилган олимлар

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Термиз шаҳрида «Имом Термизий илмий меросининг Ислом цивилизациясида тутган ўрни» мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати


@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

📍 17 октябрь куни, соат ⏰ 14:00 да «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.

🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🗣Имом Термизий илмий меросига бағишланган халқаро анжуман давом этмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Азиз меҳмонлар Сурхондарёга келишди

Жорий йилнинг 17-18 октябрь кунлари Термиз шаҳрида «Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни» мавзусига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилиши ҳақида аввал хабар берган эдик.

Бугун мамлакатимизнинг кўзга кўринган исломшунос олимлари, соҳа мутахассислари, илмий тадқиқотчилари билан бирга Туркия, Қатар, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Қирғизистон каби дунёнинг ўнга яқин давлатидан таниқли олим ва уламолари Термиз халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Меҳмонлар орасида Президент маслаҳатчилари Хайриддин Султонов, Музаффар Камилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев каби соҳа раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Миср Араб Республикаси бош муфтийси Назир Муҳаммад Айёд, Қатар Халқаро мусулмон уламолар кенгаши раиси Али Муҳйиддин Қорадоғи каби таниқли уламолар бор.

Термиз шаҳрида жойлашган Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида «Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни» мавзуига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошламоқда.

Айни вақтда 50 дан ортиқ таниқли олим ва уламолар мазкур халқаро илмий-амалий анжуманда иштирок этиш учун ташриф буюришган.

Конференциянинг биринчи кунида халқаро илмий-амалий анжуман очилиш маросими, халқаро анжуман ялпи йиғилиши, шўбалар йиғилишлари, хорижлик уламолар иштирокида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази талабалари билан учрашув, ёпилиш маросими ҳамда бошқа қатор тадбирлар ўтказлиши белгиланган.

🔗 https://islom.uz/maqola/22767

🕋 @islomuz

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ لَا تَقْتُلْنَا بِغَضَبِكَ وَلَا تُهْلِكْنَا بِعَذَابِكَ وَعَافِنَا قَبْلَ ذَلِكَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Бизни ғазабинг ила ўлдирмагин ва азобинг ила ҳалок қилмагин. Ундан олдин бизга офият бергин».

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон чақмоқ ва момақалдироқ овозини эшитсалар: «Аллоҳумма лаа тақтулнаа би ғозобика ва лаа туҳликнаа би ъазаабика ва ъаафинаа қобла залика», дер эдилар».
(Термизий ривоят қилган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Аёл қандай шартлар ила ишласа бўлади?

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Аллоҳ сизнинг тавбангизни қабул қилишни хоҳлайдир. Шаҳватларга эргашадиганлар эса, улкан оғишга мойил бўлишингизни хоҳлайдир», («Нисо» сураси, 27-оят).

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🗣 ХАЛҚАРО АНЖУМАН ХИВАДА ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

😄 Бугун, 16 октябрь куни Хива шаҳридаги “Farovon KHiva” меҳмонхонасида “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги халқаро анжуман давом этмоқда.

💬 Айни чоғда Хивада “Ўзбекистон – буюк цивилизациялар чорраҳаси” мавзусидаги 4-шўъба ўз ишини қизғин олиб бормоқда.

Нуфузли тадбирнинг иккинчи кунида Туркия, Франция, Марокаш, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг дин арбоблари, муфтийлари, таниқли уламо ва экспертлари мавзу доирасида долзарб маърузалар билан иштирок этмоқда.

🖥 Тафсилотларни кузатиб боринг

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#ЭЪЛОН

Халқаро илмий-амалий конференция Кўҳна Хивада давом этади

Аввал хабар берганимиздек, 15-октябрь куни Тошкент шаҳрида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида нуфузли халқаро конференция ўз ишини бошлаган эди.

Бугун, 16-октябрь куни, мазкур нуфузли анжуман Кўҳна Хива шаҳрида ўз ишини давом эттиради.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати


@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ الْمَوْلِجِ وَخَيْرَ الْمَخْرَجِ بِسْمِ اللَّهِ وَلَجْنَا وَبِسْمِ اللَّهِ خَرَجْنَا وَعَلَى اللَّهِ رَبِّنَا تَوَكَّلْنَا

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан яхши кириш ва яхши чиқишни сўрайман. Аллоҳнинг исми ила кирдик. Аллоҳнинг исми ила чикдик. Роббимиз Аллоҳга таваккул қилдик».

Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши уйига кирганда «Аллоҳумма инний ас`алука хойрол мавлижи ва хойрол махрожи. Бисмиллаҳи валажнаа ва бисмиллаҳи хорожнаа, ва ъалаллоҳи роббинаа таваккалнаа» десин. Сўнгра аҳлига салом берсин», дедилар».
(Абу Довуд ривоят қилган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Кўпчилик қадрига етмайдиган неъматлар

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Интервью: Уламолар эътирофи

Айни вақтда юртимизда «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида халқаро конференция давом этмоқда. Анжуманда бугунги кунда дунёдаги энг таниқли уламолар, дин арбоблари, олимлар, муфтийлар иштирок этмоқда. Қуйида халқаро конференция жараёнида юртимизнинг азиз меҳмонларидан олинган интервьюни сизларга тақдим этамиз.– Ўзбекистон Президентининг эзгу ташаббуси доирасида бўлиб ўтаётган «Ислом – эзгулик ва тинчлик дини» мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман, Мотуридий таълимотининг ривожи ва бу таълимотнинг дунёдаги тинчлик жараёнларида тутган ўрни ва роли ҳақида ўта муҳим маълумотлар тақдим этиши билан аҳамиятлидир.

Жаҳон аҳли, Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган ушбу анжуман сабаб, Мотуридийлик ақидасининг забардаст олимларининг очилмаган қирраларидан воқиф бўлади. Шу маънода Ўзбекистон Президентининг эзгу ташаббусини қутлаб қоламиз.

Доктор Муҳаммад Абдулазиз Муҳаммад Мишъал,

Ал-Азҳар университети Дин асослари кафедраси ўқитувчиси


🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22751

🕋 @islomuz

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

🌙 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اِنّي أَسْأَلُكَ أَنْ تُصَلِّي عَلَى مُحَمَّدٍ عَبْدِكَ وَنَبِيِّكَ وَرَسُولِكَ أَفْضَلَ مَا صَلَّيْتَ عَلَى أَحَدٍ مِنْ خَلْقِكَ أَجْمَعِينَ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Сендан банданг, набиййинг, расулинг Муҳаммадга барча махлуқотлардан бирига йўллаганинг энг афзал салавотни йўллашингни сўрайман!»

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Мен сизга салавотни кўп айтаман. Ўз салавотларимдан қанчасини сизга қилай?» дедим. «Ўзинг истаганингчани», дедилар. «Тўртдан бириними?» дедим. «Ўзинг истаганингчани. Агар зиёда қилсанг, ўзингга яхши бўлади», дедилар. «Ярминими?» дедим. «Ўзинг истаганингчани. Агар зиёда қилсанг, ўзингга яхши бўлади», дедилар. «Учдан иккисиними?» дедим. «Ўзинг истаганингчани. Агар зиёда қилсанг, ўзингга яхши бўлади», дедилар. «Салавотимнинг ҳаммасини сизга қиламан», дедим. «Ундоқ бўлса, ғамингдан қутуласан ва гуноҳларинг мағфират қилинади», дедилар».
(Термизий ривоят қилган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Фотиҳа сураси

Маҳди Шишаний қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Термиз шаҳрида халқаро илмий-амалий анжумандан фотолавҳалар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Мақола

Имом Бухорийдек олим бўламан!

Қуръони Карим мактабдаги ҳаётимни ҳам гўзаллаштирган эди. Барча фанлардан оладиган баҳоим фақат беш эди. Айниқса она тили, математика ва адабиёт фанларини жуда ҳам берилиб ўрганар эдим. Бирор кун эрталаб Қуръондан вазифамни қилмаган бўлсам, ўзимда ўша куни дарсларда дангасалик сезардим, ўқишимдаги ҳар кунги илдамлик кетиб қоларди. Бу ҳақида устозимизга айтган эдим, у киши: «Ана шунақа, болам, Қуръон руҳингга қувват, ҳаётингга барака беради. Шунинг учун ҳам боболаримиз ҳамма нарсадан олдин Қуръон ўрганишган», дедилар.

Бир куни муаллим ҳаммамиздан бирма-бир келажакда ким бўлиш орзусида эканимизни сўрадилар. Ўртоқларимдан баъзилари ўқитувчи бўламиз, деса, айримлари ўт ўчирувчи ёки ҳайдовчи бўламиз, дейишди. Қолганлари ҳам шунга ўхшаш гапларни айтишди. Мен эса Имом Бухорий ва Ибн Синолар каби олим бўламан, чунки улар ҳам ёшлигида қори бўлишган экан. Отам шундоқ деб айтганлар. Мен ҳам қори бўлмоқчиман, дедим. Муаллимимиз менинг гапимдан ҳайратландилар ва жуда ҳам хурсанд бўлдилар.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Шавкат Мирзиёев Халқаро илмий-амалий анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Термиз шаҳрида ўз ишини бошлаган халқаро илмий-амалий анжуман иштирокчиларини табриклади. Табрикни Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🗣Имом Термизий илмий меросига бағишланган халқаро анжуман бошланди

Термиз шаҳрида жойлашган Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида "Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни" мавзусига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман бошланди.

Айни вақтда юртимизда кўзга кўринган исломшунос олимлар, соҳа мутахассислари, илмий тадқиқотчиларимиз, шунингдек, Туркия, Қатар, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Қирғизистон каби давлатлардан ташриф буюрган 50 дан ортиқ таниқли олимлар мазкур халқаро илмий-амалий анжуманда иштирок этмоқда.

Маълумот ўрнида анжуманнинг биринчи кунида халқаро илмий-амалий анжуман очилиш маросими, халқаро анжуман ялпи мажлиси, шўъбалар йиғилишлари, хорижлик уламолар иштирокида Имом Термизий олий ва ўрта-махсус диний таълим муассасалари талабалари билан учрашув каби қатор тадбирлар ўрин олган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

“Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни”

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати


@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Бақара сураси 153-оят

Ториқ Муҳаммад қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Нуфузли анжуман иштирокчилари Ўзбекистон Президентига мурожаат йўллаб, декларация қабул қилдилар

Хива шаҳрида давом этаётган «Ислом – эзгулик ва тинчлик дини» мавзуидаги халқаро конференцияда Халқаро мусулмон уламолари кенгаши раиси Али Муҳйиддин Қорадоғий, Мусулмон донишмандлари кенгаши ҳузуридаги Тинчлик тадқиқотлар маркази ижрочи директори Самир Будинар, Миср муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд, Ҳиндистон “Дар ал-Ҳуда” Ислом университети проректори Жамолуддин Надави, Булғор ислом академияси доктори Сайфул Асрий, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай Таған ўғли, Истанбул университети профессори Эмек Ушенмез, Туркия Текирдағ университети профессори Халит Эрен, Франция миллий илмий тадқиқотлар маркази лойиҳа директори Карим Ифрак сўзга чиқиб, анжуман мавзуси бўйича маъруза қилдилар.

Жумладан, қатнашчилар юртимиздан буюк аллома ва уламолар етишиб чиққани, уларнинг илмий меросини ўрганиш бугунги кунда нақадар муҳим эканлиги, шунинг билан бирга, уларда Исломнинг асл инсонпарварлик моҳияти очиб берилгани, энг улуғ неъматлардан бўлган тинчлик ва омонликни асраб-авайлаш борасида долзарблигини йўқотмайдиган чақириқлар акс этганини таъкидладилар.

Ҳозирги пайтда исломофобия, айрим давлатлар ўртасида турли мажоролар давом этаётгани, глобаллашувнинг салбий жиҳатлари авж олаётгани қайд этилиб, бу каби муаммоларнинг олдини олиш учун динимиз таълимотларини чуқур ўрганиш, ёшлар ўртасида илмни тарғиб қилиш лозимлиги қўллаб-қувватланди.

Шунингдек, иштирокчилар мавзу доирасида бир қатор эзгу ташаббусларни илгари сурдилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат йўллаб, анжуман декларациясини қабул қилдилар.

Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбирда Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон каби дунёнинг 22 мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этди.

🔗 https://islom.uz/maqola/22765

🕋 @islomuz

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

📍 16 октябрь куни, соат ⏰ 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқларининг 73-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Фотир" сурасининг 1-оятидан 45-оятигача хатм қилинади.

Facebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal

📹 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Малайзияда 64-халқаро Қуръон мусобақаси якунланди

Жаҳон савдо марказида ўтказилган 64-Халқаро Қуръон тиловати ва ҳифзи ассамблеясида малайзиялик эркак қори Муҳаммад Ҳусайни Маҳмур ва аёл қория Нор Ҳидаяҳ Абдул Раҳмон чемпион бўлди.

Қироат ва ҳифз йўналишлари бўйича ғолиблар ҳукумат томонидан 40 000 ринггит (пул бирлиги) пул мукофотлари, Малайзия Ислом иқтисодий тараққиёт жамғармаси томонидан 12 000 ринггит қийматидаги олтин қуймалари ҳамда қўшимча совғалар ва сертификатлар билан тақдирландилар.

Малайзия Ислом тараққиёти департаменти томонидан ташкил этилган 64-халқаро Қуръон мусобақасида 71 давлатдан 92 нафар иштирокчи қатнашди.

Мусобақани баҳолашда турли мамлакатлар, жумладан Марокаш, Туркия, Саудия Арабистони ва Индонезиядан келган ҳакамлар иштирокида тажвид, оҳанг сифати ва ёдлаш аниқлигига эътибор қаратилди.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Шууро сураси 25-оят

Юсуф Айдарус қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Репортаж

“Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусидаги халқаро конференцияси

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel