#қироат
Анбиё сураси 35-оят
Шайх Ëсир ад-Даусарий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Назиъаат сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(1-қисм)
#интеллектуал_харита
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ГЛОБАЛ САММИТДА ИШТИРОК ЭТАДИ
🗣2024 йил 5-6 ноябрь кунлари Озарбайжонда БМТнинг иқлим ўзгариши конференцияси (UNFCCC COP29) доирасида “Бутунжаҳон диний етакчилар глобал саммити” бўлиб ўтади.
😄 Мазкур нуфузли тадбирда дунёнинг 300 га яқин ҳукумат вакиллари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли диний етакчилар, олимлар ва экспертлар қаторида юртимиздан Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Даврон Махсудов иштирок этади.
Қуръони Каримни 6 ёки 3 йилда ёдлаш услублари
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
👉🏻 Youtube орқали кўриш
#Фойдали #Қўлланма
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан жойларда диний-маърифий суҳбатлар ташкил қилинмоқда.
Жумладан, бугун 2024-йил 4-ноябрда Наманган вилоятидаги «Ҳидоя» мадрасасида “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори иштирокида илмий суҳбат бўлиб ўтди.
Йиғилишда мазкур мадраса қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси талабалари ҳамда малака ошириш курсида таҳсил олаётган имом-хатиблар иштирок этдилар.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Жосия сураси 33-34 оятлар
Али ал-Туркманий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
МУҚАДДИМА | Имом Нававийнинг "Арбаъин" асарининг шарҳи
Суҳбатни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб борадилар
Мавзулар:
Ҳадис илмига кириш;
Ҳадис ва унинг турлари ҳақида;
Ҳадиснинг Қуръонга нисбатан тутган ўрни;
Ҳадис ва ҳадис тўпламларининг нақл қилиниши;
Юртимизда ҳадис илми ривожи ва бугуни;
Санад ва ижоза ҳақида;
Илмий суҳбатларга қатнашишга оид одоб ва аҳкомлар.
Youtube орқали кўриш учун
Сўровнома тўлдириш учун
@hazratim_uz #Arbain_suhbat
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир».
Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар, «Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир», дер эдилар».
(Термизий ҳасан санад ила ривоят қилганлар)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
40 йил ичида Мадинада 300 миллиондан ортиқ Қуръон нусхаси чоп этилди
Марказда ўз хаттотлари томонидан ёзилган ва илмий қўмита томонидан тасдиқланган бешта Қуръон қўлёзмаси мавжуд. Қўлёзмалардан иккитаси Ҳафс ривоятидадир.
Мусулмон олимлари ва мутахассисларидан иборат гуруҳ хаттотлик тугаллангандан сўнг, Қуръон чоп этилишидан олдин ҳар бирини синчковлик билан ўқиб чиқишади. Шунингдек, Қуръон чоп этишнинг барча босқичларини назорат қилиш учун махсус тизим мавжуд.
Мажмуа томонидан чоп этилган кўплаб нусхаларда Қуръони Каримнинг турли тиллардаги маънолар таржималари мавжуд. Бугунги кунга қадар Қуръоннинг 72, жумладан, 39 таси Осиё, 16 таси Европа ва 19 таси Африка тилларида таржималари чоп этилган.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Бақара сураси 212-оят
Умар Ҳишом қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
РEСПУБЛИКАМИЗДАГИ ИМОМ-ХАТИБ ВА ИМОМ НОИБЛАРИ УЧУН ТАЖВИД ИЛМИ БЎЙИЧА АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар хазратларининг ташаббуслари билан Республикамиздаги масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноибларининг Қуръон қироати бўйича билим ва кўникмаларини янада ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг сентябрь ойида тажвид илми бўйича ўқув-амалий машғулотлари бошланди.
Айни дамда мазкур буйруқнинг ижросини таъминлаш мақсадида, Республикамизда фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноиблари учун тажвид илми бўйича ўқув машғулотлари бошланди. Жумладан:
• Абдуллоҳ қори Ҳайдаров Хоразм вилоятида
• Аълохон Қори Нуриддинов ва Ориф қори Абдуваҳҳобовлар Тошкент шаҳрида
• Темурхон қори Атоев Навоий вилоятида
• Акбархон қори Асқаров Қашқадарё вилоятида
• Муҳаммаджон қори Раимжонов Жиззах вилоятида
• Музаффар Қори Аҳмедов Сурхондарёвилоятида
• Абдулбосит қори Эшқобилов ва Манас қори Нормановлар Қорақалпоғистон Республикасида
• Абдулазиз қори Супиев Самарқанд вилоятида
• Ҳамидуллоҳ қори Арипов Бухоро вилоятида ги имом-хатиб ва имом ноибларининг қироатини сайқаллаш бўйича амалий машғулотларни олиб бормоқда.
Машғулотларда имом-хатиб ва имом ноиблари тажвид борасидаги билимларини ошириб, мутахассислардан бу борада керакли тавсия ва топшириқларни олмоқдалар.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Набаъ сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
#интеллектуал_харита
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Тавсия
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг асарларини ўрганиш тартиби
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Москвада халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади
2024-йил 5-9 ноябрь кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида «22-Москва халқаро Қуръон мусобақаси» бўлиб ўтади.
Ушбу халқаро мусобақада Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Саййид Муҳйиддин махдум» ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Муҳаммадамин қори Олимжонов иштирок этиш учун эртага Москва шаҳрига жўнаб кетади.
Муҳаммадамин қори бугун 5-ноябрь куни «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлимига келиб, бўлим мудири устоз, шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ҳафизаҳуллоҳдан керакли кўрсатма ва хайрли дуоларни олди.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلَاةِ الْقَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ وَالْفَضِيلَةَ، وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Эй ушбу мукаммал азоннинг ва қоим намознинг Робби! Муҳаммад (алайҳиссалом)га васила ва фазилат бергин ҳамда уни Ўзинг ваъда қилган «Мақоми маҳмуд»да тирилтиргин».
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким азонни эшитганда «Аллоҳумма, Робба ҳаазиҳид даъватит тааммаҳ, вас солаатил қооимаҳ, аати Муҳаммаданил васийлата вал фазилаҳ, вабъасҳу мақоомам маҳмууданиллазий ваъадтаҳ» деса, Қиёмат куни унга шафоатим вожиб бўлади», дедилар».
(«Саҳиҳул Бухорий», 4791)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Бақара сураси 183-оят
Ториқ Муҳаммад қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти
«Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар. Бас, уларни афв эт. Уларга истиғфор айт ва улар билан ишларда машварат қил. Азму қарор қилганингдан сўнг Аллоҳга таваккал қил. Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севадир», («Оли-Имрон» сураси, 159-оят).
Аллоҳ таоло ушбу амр ила Пайғамбар алайҳиссаломни қалби кенгликда, мулойимликда — кишиларни атрофларида жамловчи олий сифатларда бардавом бўлишга чақириб, айблар ўтган бўлса ҳам, мусулмонларни афв этишга буюрмоқда.
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола
«Мумтаҳана» сураси 12-оятида келган хитоб
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
“Эй Набий! Агар мўминалар сенга Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаслик, ўғрилик қилмаслик, зино қилмаслик, болаларини ўлдирмаслик, қўллари ва оёқлари орасидан бўҳтон тўқиб келтирмаслик ва сенга яхшилик ишда исён қилмасликка байъат қилиб келсалар, уларнинг байъатини қабул қил. Ва Аллоҳдан уларнинг гуноҳини кечишни сўра. Албатта, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи ва меҳрибондир”.(“Мумтаҳана” сураси 12-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аввалари фақат эркаклардан байъат олар эдилар. Кейинроқ аёллардан ҳам байъат олдилар. Эркаклар байъат пайтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қўл беришар эди. Аммо аёллардан байъат олганларида қўл бермадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари давомида, муборак қўллари бегона аёл кишининг қўлини ушламаган.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اَللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ, وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، اللَّهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ التَّوَّابِينَ وَاجْعَلْنِي مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳим! Мени кўп тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин».
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким яхшилаб таҳорат қилиб, сўнг: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росуулуҳ. Аллоҳуммажъалний минат тавваабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн» деса, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилиб, хоҳлаганидан киради».
(«Сунани Термизий», 55)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Қуръон ҳофизларига эҳтиром кўрсатинг
Устоз Раҳимберди домла
Каналимизга обуна бўлинг 👇
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
МУҚАДДИМА | Имом Нававийнинг "Арбаъин" асарининг шарҳи
💾 60.2 MB
Youtube орқали кўриш учун
@hazratim_uz #Arbain #audio
#Фойдали_маълумот
📕 ҲОФИЗИ ҚУРЪОННИНГ ЖАННАТДАГИ МАРТАБАСИ
Яқинларингизга улашинг!
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Тур сураси 35-36 оятлар
Муҳаммад ал-Луҳайдан қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ الْخُبُثِ وَالْخَبَائِثِ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Эркагу урғочи нопок жинлардан Ўзинг асрагин».
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам халога кираётганларида «Аллоҳумма инний аъуузу бика минал хубуси вал хобаа`ис», дер эдилар».
(«Саҳиҳул Бухорий», 142)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Расулуллоҳ алайҳиссаломни тушда кўриш учун нима қилиш керак?
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти
«Албатта, молу жонда синовга учрайсиз. Албатта, сиздан олдин китоб берилганлардан ва ширк келтирганлардан кўплаб озор эшитасиз. Агар сабр қилсангиз ва тақво қилсангиз, албатта, бу салмоқли ишлардандир», («Оли-Имрон» сураси, 186-оят).
Барча ақида ва даъватларда, албатта, бало-офат ва синовлар бўлиши шартдир. Душманлардан озор эшитиш ва жафо кўриш ҳам бор нарса. Бундай пайтларда сабр-тоқатли, чидамли бўлиш ва Аллоҳ таолога тақво қилиш зарурдир. Чунки бу йўл олий мақсад йўлидир. Жаннат йўлидир. Жаннат йўли доимо тиканлар билан ўралган бўлади. Дўзах эса, шаҳвоний ишлар, лаззатлар билан ўралган бўлади.
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook