quranuz_kanali | Unsorted

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Subscribe to a channel

QURAN.UZ

КИРИШ | Биринчилик ила мусалсал бўлган Раҳмат ҳадиси

Суҳбат давомида қуйидаги мавзулар ёритилади:

1. Мусалсал ҳадислар ҳақида;
2. Биринчилик ила мусалсал бўлган Раҳмат ҳадисининг санади, матни, маънолари ва шарҳи.

Суҳбатни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ҳодими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб борадилар.

Ҳадиснинг матни ва аудио шаклини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.
👇
/channel/hazratim_uz/2886

Youtube орқали кўриш учун

Сўровнома тўлдириш учун

@hazratim_uz #Arbain_suhbat

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُكَ شُكْرَ نِعْمَتِكَ وَحُسْنَ عِبَادَتِكَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан неъматингга шукр қилишни ва ибодатингни гўзал қилишни сўрайман».

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга қуйидагиларни айтмоқни таълим берар эдилар: «Аллоҳумма инний ас`алука шукро ниъматика ва ҳусна ъибаадатика».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Ибодат сабаб Аллоҳ қувватингизни сақлайди

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Индонезияда Қуръоннинг маънолари таржисини киребон тилига ўгириш жараёни якунланди

Киребон тили Индонезиянинг Жава ва Банюмасанга тегишли маҳаллий тилидир.

Ушбу лойиҳани бошқарган Аҳмад Янининг айтишича, маънолар таржимаси ушбу тилда сўзлашувчилар орасида Қуръонни тушунишни ривожлантиришга қаратилган. Шунингдек, у Индонезиянинг Ява оролининг шимолий қирғоғидаги порт шаҳри Киребонни ўз ичига олган минтақанинг маданий рамзи бўлган тилни сақлаб қолишга ёрдам беради, деди у.

2020-йилда бошланган маънолар таржимаси лойиҳасига таржимонлар жамоаси жалб қилинган эди. Жамоа таркибига Қуръон мутахассислари, шунингдек, академиклар ва Киребон маданияти мутахассислари ҳам кирган, дея қўшимча қилди Яни.

Унинг сўзларига кўра, маънолар таржимасининг 300 нусхаси нашр этилгани ва диний доиралар ўртасида тарқатилиши, шунингдек, нусханинг электрон версиясини ҳам ишлаб чиқариш режалаштирилган.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Фалақ сураси

Файсал ар-Рушуд қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«У осмонлару ернинг ва улар орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Бас, Унга ибодат қил ва Унинг ибодатида сабрли бўл. Унга тенгдошни билурмисан?», («Марям» сураси, 65-оят).

Инсон сабр-матонат ила Аллоҳга ибодат қилиб, бутун ҳаётини унинг кўрсатмасига мос этиб яшагандагина мақсадга ноил бўлади.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌙 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Жума кунингиз муборак ва дуоларингиз ижобат бўлсин!

Яқинларингизга улашинг!

#жума

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Ҳар бир одам ўқиши керак бўлган китоблар

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Сендан фазлингдан сўрайман».

Абу Ҳумайд Соъидий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қай бирингиз масжиддан чиқса «Аллоҳумма инний ас`алука мин фазлика» десин».
(«Саҳиҳи Муслим», 713)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Бахт нима?

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Ва сиз сўзингизни сир тутасизми ёки ошкора айтасизми, албатта, У кўнгиллардагини ҳам билгувчи Зотдир», («Мулк» сураси, 13-оят).

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

📍 06 ноябрь куни, соат ⏰ 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқларининг 75-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Сод" сурасининг 1-оятидан 88-оятигача хатм қилинади.

Facebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal

📹 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Фойдали_маълумот

📕 ËШЛАРГА ҚУРЪОН ЁДЛАТИШ ХОСИЯТИ

Яқинларингизга улашинг!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Раъд сураси 11-оят

Ториқ Муҳаммад қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#сотувда

«Қуръон ўқиш қўлланмаси» китоби

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қори томонидан тайёрланган «Қуръон ўқиш қўлланмаси» номли китоб сотувда.

📚 Ушбу рисола халқимиз орасида машҳур бўлган, Қуръони Каримни ўрганиш учун биринчи қадам вазифасини ўтайдиган китоб — «Муаллими соний»нинг тўлдирилган нашри десак ҳам бўлади.

☝️ Масалан, биз билган «Муаллими соний» китобида ҳарфлар, ҳаракатлар эски ёзувда, шунингдек, қоидалар ҳам устозлар шогирдларига ўргатиш усулида, яъни оғзаки тушунтириб боришлари учун чиқарилган.

Бу китобда эса ёзувлар, ҳаракатлар бугунги замонимизга мослаштирилган, қоидалар ҳам фақат устоз учун эмас, оддий ўқувчи учун ҳам мослаштириб, ҳар бир ҳарф ва тажвид қоидаларини батафсил, расмлар билан тушунтириб кетилган.

Шу билан бирга «Қуръон ўқиш қўлланмаси» китобининг «Муаллими соний» китобидан бошқа қулайликларини уни ўқиш давомида билиб оласиз, иншааллоҳ 😊

👉 Нархи: 42 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун: @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади

@hilolnashr

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلاَمُ وَمِنْكَ السَّلاَمُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الجَلاَلِ وَالإِكْرَامِ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Сен - Саломсан, салом Сендандир. Табарруксан, эй улуғлик ва ҳурмат Соҳиби».

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларини тугатгач, уч марта истиғфор айтиб, сўнг «Аллоҳумма антас салаам ва минкас салаам, табаарокта йа зал жалаали вал икроом» дер эдилар».
(«Саҳиҳи Муслим», 591)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Никоҳ менинг суннатимдир!

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Назиъаат сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(2-қисм)

#интеллектуал_харита

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

🌙 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
صَلَّى الله وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳ Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин!»

Каҳф сурасини ўқишни ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловат айтишни унутманг!

Дуо ижобат бўладиган соатни топиш барчамизга насиб этсин.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Анбиё сураси 108-109 оятлар

Муҳаммад Дибиров қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Мақола

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари ҳақида

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари Муҳаммад ибн Абдуллоҳ. "Аҳмад" деган исмлар ҳам бор. "Муҳаммад" Қуръони Каримнинг тўрт ерида келади. "Аҳмад" эса биргина ерида зикр қилинган.

Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам туғилганларининг еттинчи куни Абдулмутталиб муборак набираси номидан ўша пайтдаги арабларнинг одатига кўра қўчқор сўйиб, Қурайш улуғларини чақириб, зиёфат беради. Меҳмонлар зиёфат сўнгида: “Бу набирангнинг шарофати ила бизни жуда сийладинг, унга қандай исм қўйдинг?” деб сўрашади, у: “Муҳаммад деб исм қўйдим”, дейди, улар: “Ота-боболарингда бунақа исм йўқ-ку?” деб ажабланишганида, у: “Мен бу набирамнинг ерда ҳам, осмонда ҳам доимо мақталишини хоҳладим», деган жавобни беради”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғулишларидан аввал, арабларда уч кишидан бошқасида бундай исм ила номланганлар йўқ эди, улар:

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

📍 07 ноябрь куни, соат ⏰ 14:00 да «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.

🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ТАЖВИД #ҚУРЪОН

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Нур сураси 37-оят

Моҳир ал-Муъақлий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Замонавий фиқҳий масалаларга оид анжуман ўтказилди

2024 йил 6 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида «Долзарб ақидавий ва замонавий фиқҳий масалалар» мавзусида республика илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси мутасадди вакиллари, Фатво маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий ходимлари, олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар ва тадқиқотчилар иштирок этди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22873

🕋 @islomuz

Читать полностью…

QURAN.UZ

Косовода Қуръон ўрганувчи аёллар тақдирланди

Турли ёш гуруҳларида бўлган қизлар «Дар ул-Маҳал» масжидида ўтказилган Қуръон ўқиш курсларини тамомладилар.

Махсус маросим масжид мутасаддилари ва ўқитувчилари томонидан Косово президентлиги девони аёллар бўлими билан келишилган ҳолда ташкил этилди. Бу мамлакатдаги аёллар ва қизлар ўртасида диний маърифатни оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг бир қисми эди. Косоводаги масжидларда 150 нафар ўқитувчилар ишлайди, уларнинг аксарияти ислом таълимоти йўналиши бўйича университет битирувчиларидир.

Косово - жануби-шарқий Европадаги Болқон ярим оролида жойлашган кўп динли, кўп миллатли давлат. Унинг расмий дини бўлмасада, аҳолисининг ўндан тўққизи мусулмонлардир.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

БУТУНЖАҲОН САММИТИДА ЎЗБEКИСТОН ТАЖРИБАСИ ЮҚОРИ БАҲОЛАНДИ

📅 Кеча, 5-ноябрь куни Баку шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгариши конференцияси доирасида Бутунжаҳон диний етакчилари глобал саммити бошланди. 

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.

📃 Дастлаб, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг саммит иштирокчиларга йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерришнинг видеомурожаати намойиш этилди.

🟢 “Жаҳон динлари яшил сайёра учун” шиори остида ўтказилаётган нуфузли тадбирда дунёнинг 60 дан зиёд давлатидан 300 нафарга яқин ҳукумат вакиллари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин ва давлат арбоблари, таниқли диний етакчилар, олимлар ва экспертлар қатнашмоқда. 

💬 Тадбирнинг биринчи куни иштирокчилар томонидан глобал иқлим ўзгаришининг сабаб ва оқибатлари, табиатни асраш, экологик муаммоларнинг олдини олиш масалаларини муҳокама қилиниб, бу борада барча диний конфессиялар вакиллари олдида турган вазифалар юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

🔰Анжуманда Ўзбекистон делегацияси раҳбари M. Комилов маъруза қилиб, минтақада, хусусан мамлакатимизда иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини камайтириш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш ва биологик хилма-хилликни янада бойитиш юзасидан амалга оширилган саъй-ҳаракатлар, ўзига хос тажрибалар ҳақида сўз юритди. Жумладан, сўнгги йилларда Ўзбекистонда Давлат раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” лойиҳаси, унда турли диний конфессия ва миллий марказлар вакилларининг фаол иштироки, лойиҳа доирасида ҳар йили юртимизда 200 миллион туп дарахт экилиб, янги яшил ҳудудлар барпо этилаётгани алоҳида таъкидланди.

📌 Саммит иштирокчилари томонидан Янги Ўзбекистондаги иқлим ўзгаришининг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатлар, яшил ҳудудларни кўпайтириш борасидаги чора-тадбирлар ва илғор ташаббуслар юқори баҳоланди.

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати


@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менга раҳмат эшикларингни очгин».

Абу Ҳумайд Соъидий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қай бирингиз масжидга кирса «Аллоҳуммафтаҳ лий абвааба роҳматика» десин».
(«Саҳиҳи Муслим», 713)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel