quranuz_kanali | Unsorted

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Subscribe to a channel

QURAN.UZ

Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноиблар учун тажвид илми бўйича навбатдаги ўқув машғулотлари бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар хазратларининг ташаббуслари билан Республикамиздаги масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноибларининг Қуръон қироати бўйича билим ва кўникмаларини янада ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг сентябрь ойида тажвид илми бўйича ўқув-амалий машғулотлари бошланган эди.

Бугун 2024-йил 18-ноябрь санасида Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноиблар учун тажвид илми бўйича навбатдаги ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. 

Ўқув машғулотида «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими мудири Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ҳам иштирок этиб, тингловчиларга керакли тавсияларни берди.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Қасос сураси 88-оят

Насир ал-Қотами қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

АРБАЪИН ҲАҚИДАГИ ҲАДИС | Имом Нававийнинг "Арбаъин" асарининг шарҳи

Суҳбат давомида қуйидаги мавзулар ёритилади:

Суҳбатда қуйидаги мавзулар ёритилади:
1. Арбаъин ҳақида ҳадис;
2. Арбаъин асарлар ҳақида;
3. Имом Нававийнинг таржимаи ҳоли.

Суҳбатни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб борадилар.

Ҳадиснинг матни ва аудио шаклини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.
👇
/channel/hazratim_uz/2910

Youtube орқали кўриш учун

Сўровнома тўлдириш учун

@hazratim_uz #Arbain_suhbat

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман».

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса: «Аллоҳумма инний ас`алука ъилман наафиъаа, ва ризқон тоййибаа, ва ъамалан мутақоббалаа», деб айтар эдилар».
(Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Ҳазрати Умарнинг сиёсатлари

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Халқаро илмий-амалий анжуман бошланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Маъориж сураси 5-7 оятлар

Ислом Субҳи қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🎖 “Диний бағрикенглик” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди

“16-ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни” муносабати жорий йилнинг 15-ноябрь куни пойтахтимиздаги “Wyndham Tashkent” меҳмонхонасида бир гуруҳ ҳамюртларимиз “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони билан тақдирландилар.
  
Тадбирга турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари ва диний конфессия вакиллари, миллий маданий марказлар фаоллари, юртимизда миллатлараро дўстлик ва диний бағрикенглик ришталарини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган ҳамюртларимиз ҳамда ОАВ вакиллари таклиф этилди. 

Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев юксак мукофотга сазовор бўлганларни самимий муборакбод этиб, бугун юртимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ҳамюртларимизга катта муваффақиятлар тилади ва юксак мукофотларни ўз эгаларига топширди.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Таквир сурасини тушуниш учун интеллектуал харита

#интеллектуал_харита

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

🌙 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اِنّي أَسْأَلُكَ أَنْ تُصَلِّي عَلَى مُحَمَّدٍ عَبْدِكَ وَنَبِيِّكَ وَرَسُولِكَ أَفْضَلَ مَا صَلَّيْتَ عَلَى أَحَدٍ مِنْ خَلْقِكَ أَجْمَعِينَ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Сендан банданг, набиййинг, расулинг Муҳаммадга барча махлуқотлардан бирига йўллаганинг энг афзал салавотни йўллашингни сўрайман!»

«Инсон, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юборадиган жума кунги ва жума тунги салавотини у зотга кўрсатилиши ҳақида бироз фикр юритса, унинг бу иши у зотнинг қадрлари олдида арзимас ва оз сонли эканидан ҳаё қилади».
Шайх Шинқитий

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Наҳл сураси 127-128 оятлар

Аҳмад ан-Нуфайс қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Мақола

Сабоқ

Аллоҳнинг уйи Ҳарамда бир одамни кўрдим-у, сесканиб, юзимни буриб олдим. Аммо кўзимда қолган асоратдан танамга сесканиш югурди. У орқа қаторда ўтирарди. Юзимни қанчалик тез ўгирмай, хаёлан ундан қутула олмаётган эдим. Тошкўмир ундан оқлик қиларди. Қора ҳабашлиги майли-ку-я, афти ҳам... пешонаси олдинга туртиб чиққан, бурун деярли йўқ, ияк томоққа ёпишган... Чиройли нарсалар одамнинг кўзига қанчалик тез ўрнашса, хунуги ҳам худди шундай бўларкан.

«Худойим-эй», деб юбордим беихтиёр. Хаёлимни чалғитиш учун атайлаб она юртимни, юртдошларимни кўз олдимга келтира бошладим. Одамларимиз қанчалик истарали, келишган, хушрўй. Аллоҳим, бизларни хўб ярлақаган экан-да.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

«ЙИЛ ИМОМИ» ҒОЛИБИ МУҲАММАДБОБУР ДОМЛА ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Кеча, 13-ноябрь куни Республикамиз масжидларида фаолият юритаётган имом-хатиб ва ноиблар иштирокида интиқиб кутилган «Йил имоми – 2024» кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом домла ўзаро беллашди.

Нуфузли мусобақа иштирокчилари Қуръони Карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, меҳнат фаолиятлари давомида амалга оширган салмоқли ишлари ва ОАВларида эълон қилинган ижодларини намойиш этдилар.

Қатнашчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан мезонлар асосида баҳоланди. Танлов натижаларига кўра, қуйидаги иштирокчилар совринли ўринларга муносиб деб топилди:

1-ўрин – Наманган вилояти «Ҳомиддин қори» жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммад Бобир домла Насриддиновга I даражали диплом ва Ҳаж сафари йўлланмаси;

2-ўрин – Тошкент шаҳридаги «Фирдавс» жоме масжиди имом-хатиби Бахтиёр домла Сатторовга II даражали диплом ва 16 млн. сўм пул мукофоти;

3-ўрин – Тошкент вилояти «Чаноқ» жоме масжиди имом-хатиби Ёқуб домла Бухарбаевга III даражали диплом ва 13 млн. сўм пул мукофоти топширилди.


Шунингдек, танловнинг «Йилнинг энг фидоий имоми» Қорақалпоғистон Республикаси «Мулла Исҳоқ» жоме масжиди имом-хатиби Алтинбек домла Зинуллаев ва Хоразм вилояти «Мирҳошим бобо» жоме масжиди имом-хатиби Оллаберган домла Ғойиповга насиб этди.

Мусобақа якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари «Йил имоми – 2024» соҳибига Ҳаж йўлланмасини топшириш асносида эзгу тилак ва хайрли дуоларни билдирдилар.


Танловнинг барча иштирокчиларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Аллоҳ таоло ғолибларга мукофотларни муборак айлаб, барча иштирокчиларнинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Мақола

Аллоҳ билан нима ҳақида гаплашамиз?

Агар биз Қуръонни тиловат қилсак, Аллоҳ таоло ила қуйидаги мавзуларда суҳбат қилган бўламиз: Биринчи 1000 оятда Аллоҳ таолонинг буйруқларини тинглаймиз. Иккинчи 1000 оятда Аллоҳнинг қайтариқларини тинглаймиз. Учинчи 1000 оятда У Зотнинг аҳли Исломга қилган ваъдаларини эшитамиз. Тўртинчи 1000 оятда Роббимизнинг ваъид (огоҳлантириш)ини тинглаймиз. Бешинчи 1000 оятда қиссалар, олдинги қавмларнинг хабарлари келади. Олтинчи 1000 оятда ибратли мисолларга гувоҳ бўламиз. 500 оятда эса ҳалол ва ҳаромнинг фарқини англаймиз.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ягонадир, Унинг шериги йўқдир. Мулк Унга хос, ҳамд ҳам Унга хос. У ҳар бир нарсага қодирдир».
 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Бир кунда юз марта «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр» деса, бу унинг учун ўнта қулни озод қилишга баробар бўлади, унга юзта ҳасана битилади ва ундан юзта ёмонлик ўчирилади. Бу унга шу кунда шайтондан сақлаш бўлади. Ўша ҳол кеч киргунча давом этади. Биров ундан кўра афзал нарса қила олмайди. Илло, ким ўшандан кўпроқ қилган бўлсагина, кўпроқ савоб олиши мумкин».
(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Қиёмат куни мен сизларни умматим орасидан таниб оламан…

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

АРБАЪИН ҲАҚИДАГИ ҲАДИС | Имом Нававийнинг "Арбаъин" асарининг шарҳи

💾 72.5 MB

Youtube орқали кўриш учун

@hazratim_uz #Arbain #audio

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Фойдали_маълумот

📕 ҚУРЪОН ЁДЛАТИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

Яқинларингизга улашинг!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Раъд сураси 11-оят

Ториқ Муҳаммад қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қувайт 2024-йил ноябрь ойида 13-халқаро Қуръон мусобақасига мезбонлик қилади

Мусобақа қўмитаси раҳбари Бандар ан-Насафий матбуот анжуманида ушбу тадбирнинг аҳамияти ҳақида гапириб, Қувайтнинг Қуръон ва ислом таълимотларини тарғиб қилишдаги фидойилигини таъкидлади.

У халқаро мусобақани Қувайтнинг Исломга содиқлиги ва Қуръоннинг жаҳон ҳамжамиятларидаги мавқеини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларининг давоми деб таърифлади.

Мусобақа 2010-йилда ташкил этилганидан буён бутун дунё бўйлаб ёшларни Қуръонни ёд олиш, тиловат қилиш ва тажвид билан шуғулланишга ундади. Бу йил 85 мамлакатдан ҳакамлар ва иштирокчилар, 75 мамлакатдан 127 тасдиқланган иштирокчилар кутилмоқда.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ انْفَعْنِي بِمَا عَلَّمْتَنِي وَعَلِّمْنِي مَا يَنْفَعُنِي وَزِدْنِي عِلْمًا

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менга таълим берган нарсанг ила манфаат бергин. Менга ўзимга манфаат берадиган нарсани таълим бергин. Ва илмимни зиёда қилгин».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма инфаъний би маа ъалламтаний ва ъаллимний маа йанфаъуний ва зидний ъилмаа», дедилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Гуноҳдан тийилинг

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Сизни улардан ва барча ғамлардан Аллоҳ қутқарур. Сўнгра эса, сиз ширк келтирасиз», – деб айт», («Анъом» сураси, 64-оят).

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌙 ЖУМА МУБОРАК

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиб, дуо ижобат бўладиган соатни топиш барчамизга насиб қилсин!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#манфаатли_эслатма

Шайтоннинг ибодати нега қабул бўлмаган?

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ آتِ نَفْسِي تَقْوَاهَا، وَزَكِّهَا أَنْتَ خَيْرُ مَن زَكَّاهَا

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Нафсимга тақвосини бер ва уни поклагин. Уни энг яхши поклайдиган Сенсан».

Имом Муслим ва Насоий ривоят қилишган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма аати нафсий тақвааҳаа, ва заккиҳаа анта хойру ман заккааҳаа», деганлар.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel