#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳ барча нуқсонлардан покдир. Аллоҳга ҳамд бўлсин, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Аллоҳ улуғдир».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», дейишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир», дедилар».
(Муслим ва Термизий ривоят қилишган)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Фарзанд сўраб қилинадиган дуо
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Иншиқоқ сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
#интеллектуал_харита
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Ғофир сураси 39-оят
Муҳаммад Сиддиқ Миншави қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Эрта ухла, эрта тур!
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола
Тунда Қуръон тиловат қилиш фазилати
Қуръон ўқувчилар учун ихтиёр қилинган вақтларнинг энг афзали кечасидир. Аллоҳ таоло айтади: «Аҳли Китоб орасида сажда қилган ҳолларида тунлари Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган тўғри (йўлдаги) жамоат ҳам бор. (Ўша зотлар) Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадилар, яхши амалга буюриб, исён-гуноҳдан қайтарадилар ва яхшиликлар қилишга шошиладилар. Ана ўшалар солиҳ бандалардир» (Оли Имрон, 113-114).
Ҳадиси шарифларда тунги намоз ва қироат фазилати ҳақида етарлича маълумотлар келган.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِأَنَّ لَكَ الْحَمْدَ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ الْمَنَّانُ بَدِيعُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сенга ҳамд бўлгани учун, Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқ бўлгани учун, Маннон, осмонлару ерни тенги йўқ қилиб яратувчи, жалол ва икром соҳиби бўлганинг учун Сендан сўрайман. Эй Ҳайй, эй Қойюм!»
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бнлан масжидда ўтирган эдик. Бир киши намоз ўқирди. Сўнгра у: «Аллоҳумма инний ас`алука би анна лакал ҳамд, лаа илааҳа иллаа антал маннаан, бадийъус самааваати вал арз, йаа зал жалаали вал икрооми, йаа ҳайю, йаа қойюм», деб дуо қилди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Батаҳқиқ, у Аллоҳга дуо қилса ижобат қиладиган, сўраса берадиган Исми Аъзами ила дуо қилди», дедилар».
(Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Энг яхши спорт турлари
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
05. Арбаъин асаридаги биринчи ҳадис | Имом Нававийнинг "Арбаъин" асарининг шарҳи
💾 72.5 MB
Youtube орқали кўриш учун
@hazratim_uz #Arbain #audio
#Фойдали_маълумот
📖 ҚОРИНИНГ ОТА-ОНАСИГА ҚАНДАЙ МУКОФОТЛАР БЕРИЛАДИ?
Яқинларингизга улашинг!
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги боққа кўчат экди.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Буйруқ ва васиятнинг орасида қандай фарқ бор?
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ الْحَلِيمُ الْكَرِيمُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ سُبْحَانَ اللَّهِ رَبِّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
Зикрнинг маъноси:
«Улуғ ва олий Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин».
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Мен сенга, агар сен мағфират қилинган бўлсанг ҳам уни айтсанг, Аллоҳ мағфират қиладиган калималарни ўргатиб қўяйми? «Лаа илааҳа иллаллоҳул ъалиййул ъазийм. Лаа илааҳа иллаллоҳул ҳалиймул карийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу, Субҳаналлоҳи роббил ъаршил ъазийм. Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн», дедилар».
(Термизий ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#манфаатли_эслатма
Аллоҳ бандаларини ўз ихтиёрлари билан Унга ибодат қилишларини хоҳлайди
Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
📖 ҚУРЪОН САБОҚЛАРИ БЎЙИЧА ИЛМИЙ СУҲБАТЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
🤲 Аллоҳга шукрки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан соҳа ходимларининг касб-маҳорати ва иш тажрибасини ошириш тизимли амалга оширилмоқда. Хусусан, имом-хатибларнинг Қуръон илмларини бойитиш ва Каломуллоҳни тажвид қоидалари билан янада гўзал ўқиш учун мунтазам семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.
🗣Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуслари билан масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноибларининг қироат бўйича билимларини янада яхшилаш мақсадида Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қори бошчилигидаги бир гуруҳ устозлар томонидан диёримизнинг турли ҳудудларида Қуръон илми, қироат турлари ва тажвид қоидалари бўйича амалий машғулотлар ўтказилмоқда.
Масжидлар билан ишлаш бўлими ҳамкорлигида мазкур ўқувлар учун алоҳида дастур ва режалар ишлаб чиқилиб, маҳоратли устозлар жалб этилган. Жорий йил сентябрь ойида мазкур йўналишда уч ойлик дарслар бошланган эди. Шу кунга қадар Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида машғулотлар ўтказилди. Ўқувларда 400 нафар имом-хатиб ва 200 нафар имом ноиби иштирок этди.
#қироат
Фурқон сураси 56-57 оятлар
Ториқ Муҳаммад қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ، سُبْحَانَ اللَّه الْعَظِيم
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳни ҳамд айтиш ва улуғлаш билан поклайман».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Роҳманга суюклидир: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил ъазийм», дедилар».
(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Абдулбосит қори Қобулов қироат бўйича Ал-Азҳар шайхидан ижоза олди
Тошкент ислом институти «Қуръон илмлари» кафедраси ўқитувчиси Абдулбосит қори Қобулов Имом Ҳафснинг Имом Осимдан қилган ривояти Тоййиба йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан ижоза олди.
Абдулбосит қори Қуръони Каримни юқоридаги тариқага кўра қироат қилиб, шайх Иброҳим Муҳаммад ҳузурида хатм қилди.
Шу муносабати билан Тошкент ислом институти «Қуръон илмлари» кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов ва 10 та қироат бўйича ижоза соҳиби, Ал-Азҳар шайхи, кафедра устози Иброҳим Муҳаммад билан биргаликда Абдулбосит қори Қобуловга ижоза шаҳодатномасини топширди.
🔗 https://islom.uz/maqola/22958
@islomuz
#Кун_ояти
«Албатта, Биз ҳар нарсани ўлчов билан яратдик», («Қамар» сураси, 49-оят).
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Аъроф сураси 26-оят
Абдуллоҳ Муса қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
05. Арбаъин асаридаги биринчи ҳадис | Имом Нававийнинг "Арбаъин" асарининг шарҳи
Суҳбатда қуйидаги мавзулар ёритилади:
1. Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг таржимаи ҳоллари;
2. Биринчи ҳадисга кириш сўзи;
3. «Амаллар ниятларга боғлиқ» ҳадисининг матни ва таржимаси;
4. Умар розияллоҳу анҳунинг таржимаи ҳоллари;
5. «Амаллар ниятларга боғлиқ» ҳадиси шарҳи.
Суҳбатни масжид имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб борадилар.
Youtube орқали кўриш учун
Сўровнома тўлдириш учун
Ҳадиснинг матни ва аудио шаклини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.
👇
/channel/hazratim_uz/2949
@hazratim_uz #Arbain
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ أَنِّي أَشْهَدُ أَنَّكَ أَنْتَ اللَّهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ الأَحَدُ الصَّمَدُ الَّذِي لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен сендан сўрайман. Албатта, мен Сенинг Аллоҳ эканлигингга, Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқлигига, Сенинг Аҳаду Сомадлигингга, туғмаган ва туғилмаган ҳамда тенги йўқ зот эканлигингга шаҳодат келтираман».
Абдуллоҳ ибн Бурайдадан, у киши оталаридан (розияллоҳу анҳумо) бундай ривоят киладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг «Аллоҳумма инний ас`алука анний ашҳаду аннака анталлоху, лаа илааҳа иллаа антал аҳадус сомадуллазий лам йалид, ва лам йуулад, ва лам якун лаҳу куфуван аҳад», деганини эшитиб: «Батаҳқиқ, Аллоҳдан у билан сўралса берадиган ва дуо қилинса, ижобат қиладиган исм ила сўрадинг», дедилар».
(Сунан эгалари ривоятлари)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Фотиҳа сураси
Абу Бакр аш-Шатри қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Нигериянинг Баучи штатида Қуръон мусобақаси бошланди
Штатнинг маҳаллий бошқаруви ҳудудидаги танловнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Баучи штати губернатори Бала Муҳаммад танловнинг давлат ташкилий қўмитасига пул ажратилишини маълум қилди. Губернатор давлат томонидан қўллаб-қувватланаётганини штат ёшлари орасида Қуръон ёд олиш одатини шакллантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари сифатида қайд этди.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Ҳуд сураси 6-оят
Иброҳим Асири қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти
«Бас, Роббингни поклаб ёд эт ва Унга истиғфор айт. Албатта, У тавбаларни кўплаб қабул этувчидир», («Наср» сураси, 3-оят).
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook