quranuz_kanali | Unsorted

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

47977

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Subscribe to a channel

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Бақара сураси 117-оят

Сулаймон ал-Шабибий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Мақола #Мўминнинг_мавсуми

Ҳажнинг фазилатлари ҳақида

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онаси уни туққан кундек қайтади».

Шарҳ: Яъни ҳаж ибодати даврида уят сўзларни айтмай, фисқу фасод ишларни қилмай юрган кишилар худди онадан туғилгандек бегуноҳ ҳолга қайтадилар. Бу ҳақиқатни ҳажга борувчи ҳар бир киши энг зарур нарсалар қатори қалбига сингдириб олмоғи лозим. Ҳаж одатда кишига умрида бир марта бериладиган фурсат. Ундан ҳар бир ҳожи унумли фойдаланиши лозим. Бунинг учун ҳажга жўнашдан олдин ҳаж сафарида ўзига лозим бўлган нарсаларни яхшилаб ўрганиб олмоғи керак. Бандага ўрганиши лозим бўлган нарсаларнинг энг муҳимларидан бири ушбу ҳадисда зикр қилинмоқда.

Давоми...

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

🌙 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اِنّي أَسْأَلُكَ أَنْ تُصَلِّي عَلَى مُحَمَّدٍ عَبْدِكَ وَنَبِيِّكَ وَرَسُولِكَ أَفْضَلَ مَا صَلَّيْتَ عَلَى أَحَدٍ مِنْ خَلْقِكَ أَجْمَعِينَ
    
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Сендан банданг, набиййинг, расулинг Муҳаммадга барча махлуқотлардан бирига йўллаганинг энг афзал салавотни йўллашингни сўрайман!»
 
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Одамлар: «Бу нима қилар эди?» – дейишади».
(Байҳақий ривоят қилган)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Нур сураси 35-оят

Муҳаммад Сиддиқ ал-Миншавий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Мақола #Мўминнинг_мавсуми

Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида айтиладиган зикрлар

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

«... Маълум кунларда Аллоҳнинг номини зикр қилинглар», (Ҳаж сураси, 28-оят).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу «Маълум кунлар»ни зулҳижжанинг аввалги ўн куни, деганлар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мана бунда (яъни, зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида) қилинганидан-да афзалроқ амал йўқ», дедилар. Шунда саҳобалар: «Аллоҳ йўлидаги жиҳоддан ҳамми?» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа, деб, «лекин бир киши моли ва нафсини хатарга қўйиб кўчага чиқсаю, ҳеч бир нарса билан қайтмаса, ана ўша афзалдир», дедилар.

(Имом Бухорий ривоятлари)

Давоми...

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, Сени зикр қилишда, Сенга шукр қилишда ва Сенга гўзал ибодат қилишда менга ёрдам бер».
 
Муоз розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлларимдан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман ва сенга ҳар намоз сўнгида: «Аллоҳумма аъинний ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатика»ни айтишни тавсия қиламан», дедилар».
(Абу Довуд ва Насоий ривоятлари)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир. Унинг нурининг мисоли худди бир токча, унинг ичига чироқ қўйилган, чироқ эса, шиша ичида, шиша эса, гўё дурдан бўлган бир юлдуз бўлиб, шарқий ҳам, ғарбий ҳам бўлмаган муборак зайтун дарахтидан ёқилур. Унинг мойи ўзига олов тегмаса ҳам, ёритиб юборай дейдир. (Бу) нур устига нурдир. Аллоҳ хоҳлаган одамни Ўз нурига ҳидоят қилур. Аллоҳ одамларга мисолларни келтирур. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчидир», («Нур» сураси, 35-оят).

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🖥 Бугун, 28 май куни, соат ⏰ 14:00 да (Тошкент вақти билан) тажвид устози иштирокида "Хатми Қуръон қиламиз" номли Қуръон қироати сабоқларининг 102-машғулоти ўтказилади.

📖 Мазкур қироат сабоғида Қуръони каримнинг Бақара сураcининг 94-оятидан 141-оятигача ўқилади.

Facebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal

📹 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир».
 
Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар, «Аллоҳумма аҳиллаҳу ъалайнаа бил йумни вал иймаани вас салаамати вал ислаами, Роббий ва роббукаллоҳ», дер эдилар».
(Термизий ҳасан санад ила ривоят қилган)

Аллоҳ таолонинг баъзи кунларни бошқа кунлардан кўра ортиқроқ ва афзалроқ қилиб қўйиши бандаларига савобларини кўпайтириб олишлари учун берган туҳфасидир.

Муҳаммад ибн Маслама ал ансорий р.а.дан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Замонингизда Роббингизнинг туҳфалари бор, уни қарши олинглар. Шояд, улардан бир туҳфа сизларга етиб, ундан сўнг ҳеч қачон бахтсизлик кўрмасангизлар», дедилар.
(Тобароний ривояти)

Бандаларга туҳфа қилинган мавсумлардан бири Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни ҳисобланади. Бу кунларни ғанимат билган, уларни бекорга ўтказиб юбормаган инсон қандаям бахтли инсондир. Бундай улуғ кунлар бандадан уни гўзал қарши олиши ва унда кўпроқ солиҳ амаллар қилишини талаб қилади. Инсон дунёда гўёки мусофир кабидир. Мусофир сафарга тайёргарлик  кўриб чиқса, сафари хайрли, барокатли бўлади. Биз учун дунёдан охират сафарига тайёргарлик кўриб бормоғимиз лозимдир. Бу кунлар эса ўта қимматли ва қайтиб келмайдиган кунлардир.

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Фатҳ сураси 29-оят

Аҳмад ан-Нуфайс қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ ДАСТЛАБКИ 10 КУНИДА ҚИЛИНАДИГАН АМАЛЛАР

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Ибодат қилинадиган бирор кун Зулҳижжанинг ўн кунидек Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробардир. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробардир».
(Термизий ва Ибн Можа ривоятлари)

#Мўминнинг_мавсуми

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَاْلآخِرَةِ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан дунё ва охиратда авф ва офият сўрайман».
 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Яманий рукнига етмиш минг фаришта вакил қилинган. Ким: «Аллоҳумма инний ас`алукал ъафва вал ъаафийата фид дунйаа вал аахироти. Роббанаа аатина фид дунйаа ҳасанатан, ва фил аахироти ҳасанатан, ва қинаа ъазаабан наар» деса, улар, «Амийн», дейдилар».
(Ибн Можа ривояти)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас. Фойдаси ҳам касбидан, зарари ҳам касбидан. Эй Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин. Эй Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин. Эй Роббимиз, бизга тоқатимз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳм эт. Сен ҳожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб қил», («Бақара» сураси, 286-оят).

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман».
 
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса: «Аллоҳумма инний ас`алука ъилман наафиъаа, ва ризқон тоййибаа, ва ъамалан мутақоббалаа», деб айтар эдилар».
(Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Ва албатта, сен улкан хулқдасан», («Қалам» сураси, 4-оят).

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗ ДИНДОШИМ!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Ҳой мусулмонлар жамоаси! Албатта бу шундай кунки, Аллоҳ уни сизларга байрам қилиб берган! (шундай экан, бу кунда) ғусл қилинглар ва мисвокни лозим тутинглар».
📚
Имом Табароний «Авсат» асари

#жума

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. Сен: «Нафақа қилган яхшилигингиздан ота-оналарга, яқин кишиларга, етимларга, мискинларга ва ватангадоларга бўлсин. Қандай яхшилик қилган бўлсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир», деб айт», («Бақара» сураси, 215-оят).

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 28 май куни Самарқандга ташриф буюриб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон оятлари тиловат қилинди.

Бутун ислом оламида Имом Бухорийнинг ҳурмати юксак, унинг мақбарасини кўриш истагидаги инсонлар кўп. Шу боис зиёратчиларга шароитларни кенгайтириш мақсадида бу ерда янги мажмуа барпо этилмоқда.

Ташриф чоғида Президентимиз қурилишнинг боришини кўздан кечирди.

Мажмуанинг умумий майдони 44 гектар этиб кенгайтирилган. Ҳозирги кунда мўътабар мақбара, 10 минг кишилик масжид, 4 та минора қуриб битказилган.

Янги мажмуа зиёрат билан бирга маърифат, тарбия, ибрат ўчоғи бўлади. Музей, маъмурият, меҳмонхона ва бошқа хизмат кўрсатиш биноларини ўз ичига олади. Пештоқлар ва айвон деворларига “Саҳиҳи Бухорий”дан ҳадислар битилади.

Давлатимиз раҳбарига мажмуада бўлажак шароитлар ҳақида ахборот берилди. Мақбара ҳовлиси ва хиёбонларга кўпроқ дарахтлар экиш зарурлиги айтилди.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

QURAN.UZ

🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

📍 29 май куни, соат ⏰ 14:00 да «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.

🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ТАЖВИД #ҚУРЪОН

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Қадр сураси 1-5 оятлар

Эгзон Иброҳимий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Мақола #Мўминнинг_мавсуми

Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати

وَالْفَجْرِ وَلَيَالٍ عَشْرٍ وَالشَّفْعِ وَالْوَتْرِ.

«Тонгга қасам. (Зулҳижжа ойидаги аввалги) ўн кечага қасам. Жуфт ва тоққа қасам» (Фажр 1-3 оятлар).

«Жуфтга қасам» даги «жуфт»дан мурод, зулҳижжа ойининг ўнинчи куни, «тоқ»дан мурод эса тўққизинчи кунидир (Баёнул Қуръон, 12 - бет).

Фойда: «Дуррул мансур»да бир неча санадлар билан ривоятлар келтирилган бўлиб, унда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оятдаги «ўн кечага қасам»дан зулҳижжанинг ўн куни, «тоқ»дан эса, зулҳижжанинг тўққизинчи куни, «жуфт»дан эса, зул ҳижжанинг ўнинчи куни ирода қилинган, деганлар (Хитоботул аҳком, 146‑бет).

Давоми...

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ ДАСТЛАБКИ 10 КУНИ

1 Зулҳижжа - 28.05.2024 | Чоршанба
2 Зулҳижжа - 29.05.2024 | Пайшанба
3 Зулҳижжа - 30.05.2024 | Жума
4 Зулҳижжа - 31.05.2024 | Шанба
5 Зулҳижжа - 01.06.2024 | Якшанба
6 Зулҳижжа - 02.06.2024 | Душанба
7 Зулҳижжа - 03.06.2024 | Сешанба
8 Зулҳижжа - 04.06.2024 | Чоршанба
9 Зулҳижжа - 05.06.2024 | Пайшанба - Арафа куни
10 Зулҳижжа - 06.06.2024 | Жума - Қурбон Ҳайити

#Мўминнинг_мавсуми

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Уларга ҳаёти дунёнинг мисолини келтир. У Биз осмондан туширган сувга ўхшайдир. Унинг сабаби ила ер набототлари аралашиб чиқди. Бас, хашакка айланиб, уни шамол учириб кетди. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир бўлган зотдир», («Каҳф» сураси, 45-оят).

Аллоҳ таоло бу оятда дунё ҳаётини, ердан униб чиқадиган набототларга ўхшатмоқда. Ёмғир ёққанида кўзни қувонтирувчи ям-яшил ўсимликлар ўсиб чиққандек, кишига янги ҳаёт берилганида ҳам бу дунё унга гўзал, ёш, чиройли ва лаззатли кўринади. Аммо вақт ўтиши билан набототлар қуриб, хашакка айланиб, уларни шамол учириб кетгани сингари, ҳаётнинг ҳам ўткинчи эканлиги аён бўлиб қолади. Шунинг учун ўткинчи нарсага алданиб қолмаслик керак. Қодир Аллоҳни ҳеч қачон унутмасдан, охиратга, абадий ҳаётга тайёргарлик кўриш лозим.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Тағобун сураси 11-12 оятлар

Раъд ал-Курдий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Мақола #Мўминнинг_мавсуми

Зулҳижжа Аллоҳнинг туҳфаси

Аллоҳ таолонинг баъзи кунларни бошқа кунлардан кўра ортиқроқ ва афзалроқ қилиб қўйиши бандаларига савобларини кўпайтириб олишлари учун берган туҳфасидир.

Муҳаммад ибн Маслама ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Замонингизда Роббингизнинг туҳфалари бор, уни қарши олинглар. Шояд, улардан бир туҳфа сизларга етиб, ундан сўнг ҳеч қачон бахтсизлик кўрмасангизлар», дедилар».
(Тобароний ривояти)

Давоми...

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel