quranuz_kanali | Unsorted

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

47977

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Subscribe to a channel

QURAN.UZ

ДУОЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИСИ - АРАФА КУНИДАГИ ДУОДИР!

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Дуонинг энг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган сўзнинг энг яхшиси — «Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр»дир».
(Термизий ривояти)

Ана шундай дуо қабул бўладиган кунда биргалашиб дуо қилайлик!

Давоми...

#Мўминнинг_мавсуми

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌙 Қадрли диндошим! Арафа кунингиз муборак бўлсин!

Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Арафа кунидан кўра Аллоҳ унда бандани дўзахдан кўпроқ озод қиладиган кун йўқ».
(Муслим ривояти)

Яқинларингизга улашинг!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Ташриқ такбирлари қачон ва қандай айтилади?

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

ҚАДРЛИ ДИНДОШИМ! ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ!

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан», дедилар.
(Муслим ривояти)

Бу, албатта, ҳажга бормаган кишилар учундир. Демак, ҳажга бормаганлар Арафа кунининг рўзасини тутсалар, улкан фазлга эга бўладилар.

#Мўминнинг_мавсуми

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
سُبْحَانَ الْمَلِكِ القُدُّوسِ، رَبِّ الْمَلاَئِكَةِ وَالرُّوحِ، جَلَّلْتَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضَ بِالعِزَّةِ وَالجَبَرُوتِ

Дуонинг маъноси:
«Фаришталар ва Жаброил алайҳиссаломнинг рабби ва Қуддус, Малик сифатли Аллоҳни поклаб ёд этурман. Еру осмонларни иззатинг ва жабарут сифатинг ила улуғ қилдинг».
 
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келиб, безовталикдан шикоят қилди. Шунда у зот: «Субҳанал маликил қуддус, роббил малаикати варруҳ, жаллалтас самавати вал арза бил ъиззати вал жабарут», деб айтишни кўпайтир», дедилар».
(Ибн Сунний ривояти)

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Биз ерда уларни тебранмасликлари учун тоғлар қилдик ва шоядки тўғри йўл топсалар, деб унда даралар, йўллар қилдик», («Анбиё» сураси, 31-оят).

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُكَ شُكْرَ نِعْمَتِكَ وَحُسْنَ عِبَادَتِكَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан неъматингга шукр қилишни ва ибодатингни гўзал қилишни сўрайман».
 
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга қуйидагиларни айтмоқни таълим берар эдилар: «Аллоҳумма инний ас`алука шукро ниъматика ва ҳусна ъибаадатика».
(Термизий ривояти)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари

Юртимиздаги жомеъ масжидларда 2025 йил 6 июнь жума куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жомеъ масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади. 

Республикамиз ҳудудларида Қурбон ҳайити намози жомеъ масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:

Андижон                          05:00
Наманган                         05:00
Фарғона                            05:00
Тошкент ш.                      05:10
Тошкент в.                       05:10
Сирдарё                            05:20
Жиззах                              05:20
Самарқанд                       05:20
Сурхондарё                     05:25
Қашқадарё                      05:25
Навоий                             05:30
Бухоро                              05:30
Хоразм                              05:45
Қорақалпоғистон Республикаси     05:50

Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

@islomuz

Читать полностью…

QURAN.UZ

ҚУРБОНЛИК ГЎШТИ ҚАНДАЙ ТАҚСИМЛАНАДИ?

Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан ким қурбонлик қилса, учинчи кундан кейин уйида ундан бирор нарса қолган ҳолида тонг оттирмасин», дедилар. Келаси йили бўлганда: «Эй, Аллоҳнинг Расули, ўтган йилгидек қилайликми?» дейишди. У зот: «Енглар! Таомлантиринглар! Сақлаб қўйинглар! Ўтган йили одамлар қийинчиликда эдилар. Уларга ёрдам беришингизни хоҳлаган эдим», дедилар».
(Имом Бухорий ривояти)

Мусулмонлар очарчилик туфайли қийинчиликка дучор бўлган йиллари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбонликнинг гўштини уч кундан ортиқ сақлаб туришни ман қилганлар. Кейинги йили бу ҳолатга барҳам берилиб, тўқчилик бўлганда эса, ейиш, едириш ва сақлаб қўйишни айтганлар.

Қурбонликдан мақсад жонлиқ сўйишдир. Шариатда кўрсатилган жонлиқ сўйилдими, қурбонлик зиммадан соқит бўлади.

#Мўминнинг_мавсуми

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ آتِ نَفْسِي تَقْوَاهَا، وَزَكِّهَا أَنْتَ خَيْرُ مَن زَكَّاهَا

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Нафсимга тақвосини бер ва уни поклагин. Уни энг яхши поклайдиган Сенсан».
 
Имом Муслим ва Насоий ривоят қилишган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма аати нафсий тақвааҳаа, ва заккиҳаа анта хойру ман заккааҳаа», деганлар.

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Шунингдек, одамлардан, ҳайвонлардан ва чорвалардан ҳам турли ранглардагиларини чиқардик. Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар. Албатта, Аллоҳ азиз ва ўта мағфиратли зотдир», («Фотир» сураси, 28-оят).

Аллоҳ таолонинг қудратини ҳис этиб, уларнинг яратувчиси борлигини англаб етиб, ақли билан Аллоҳни топган ва ундан қўрққан одамгина олим ҳисобланади. Аммо мазкур махлуқотларнинг тарихи, тузулиши, таркибидаги моддалари, хусусиятлари ва бошқа турли маълумотларини тўлиқ ўрганиб, уларни яратган зот Аллоҳни танимаган ва ундан қўрқмаган одам ўта жоҳил ҳисобланади.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Қасос сураси 88-оят

Муҳаммад Ахрибаш қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Мақола #Мўминнинг_мавсуми

Ҳаж мавзусига доир қирқ ҳадис

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " مَنْ حَفِظَ عَلَى أُمَّتِي أَرْبَعِينَ حَدِيثَاً مِنْ أَمْرِ دِينِهَا بَعَثَهُ اللهُ فَقِيهَاً ، وَكُنْتُ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةَ شَافِعَاً وَشَهِيدَاً ".

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки умматимнинг диний ишларига тегишли қирқта ҳадисни ёд олса, (ва уни уларга етказса) Аллоҳ уни фақиҳ ҳолида тирилтиради ва қиёмат куни мен унга шафоатчи ва унинг фойдасига гувоҳлик бергувчи бўламан», дедилар».

Биз ҳам ушбу ҳадисдаги башоратдан умидвор бўлиб, ҳаж борасида қирқта ҳадисни келтириб ўтишни лозим топдик.

Давоми...

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَنَا عَبْدُكَ، وابْنُ عَبْدِكَ، وابْنُ أَمَتِكَ، فِي قَبْضَتِكَ، نَاصِيَتِي بِيَدِكَ، مَاضٍ فِيَّ حُكْمُكَ، عَدْلٌ فِيَّ قَضَاؤُكَ؛ أَسْأَلُكَ بِكُلِّ اسْمٍ هُوَ لَكَ سَمَّيْتَ بِهِ نَفْسَكَ، أَوْ أَنْزَلْتَهُ فِي كِتَابِكَ، أَوْ عَلَّمْتَهُ أَحَدًا مِنْ خَلْقِكَ، أوِ اسْتَأْثَرْتَ بِهِ فِي عِلْمِ الغَيْبِ عِنْدَكَ، أَنْ تَجْعَلَ القُرْآنَ العَظِيمَ نُورَ صَدْرِي، وَرَبِيعَ قَلْبِي، وَجِلاَءَ حُزْنِي، وَذَهَابَ هَمِّي

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сенинг қулингман, қулингнинг ўғлиман, чўрингнинг зурриётиман. Сенинг қабзангдаман. Кокилим Сенинг қўлингда. Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Сенинг ҳукминг одилдир. Ўзингни номлаган ёки китобингда нозил қилган ёки халқингдан бирор кишига ўргатган ёки ғайб илмингда сақлаб қўйган исмларинг ила сўрайманки, Буюк Қуръонни дилимнинг нури, қалбимнинг баҳори, маҳзунлигимни аритувчи ва ғамимни кеткизувчи қил».

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Маъориж сураси 36-39 оятлар

Ислом Аъзам қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Ва осмондан барака сувини туширдик, ҳамда у билан боғ-роғларни ва дон ҳосилини ўстирдик», («Қоф» сураси, 9-оят).

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Такбири ташриқни айтишни унутманг!

«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар валиллааҳил-ҳамд».

Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир».

Такбири ташриқ арафа куни, яъни 5-июнь бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 9-июнь аср намозига қадар айтилади:

5-июнь – 5 маҳал;
6-июнь – 5 маҳал;
7-июнь – 5 маҳал;
8-июнь – 5 маҳал;
9-июнь – 3 маҳал.

Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

#Мўминнинг_мавсуми

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Quran.uz хатмона кемаси 1743 та хатмона билан манзилга етди!

Islom.uz тасарруфида бўлган, Қуръони Карим ходими устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажиднинг бошчилигидаги Quran.uz лойиҳасининг ҳафталик Хатми Қуръон дастури икки йилдан зиёд вақт мобайнида мухлислар учун хизмат қилиб келмоқда.

Жами 13921 та Хатми Қуръондан 12178 таси бахшида қилинди. Қолган 1743 та тўпланган хатмоналар ин шаа Аллоҳ Арафотда бахшида қилиниши режалаштирилмоқда.

Хатмоналар бахшидаси учун катта устозлар, хусусан, Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум таклиф қилинганлар.

Хатмоналарда қатнашиш учун манзил
👉 /channel/+BgXxzxK8CgNkZjQy

Аллоҳ ушбу қилаётган хатмоналаримизни қабул қилсин!

#Хатмона #якунлаш

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Зумар сураси 71-оят

Тауфиқ бин Шаъбан қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Жумъа сураси 9-оят

Бадр ат-Туркий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил. Ер юзида бузғунчиликни излама. Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас», дедилар», («Қосос» сураси, 77-оят).

Аллоҳ таоло берган молу дунёга қандай муносабатда бўлиш кераклиги ушбу ояти каримада ўз аксини топган. Мусулмон банда қўлига молу дунё тушганда ўзини худди шу оятга мос тутмоғи лозим. Мусулмон одам, аввало, Аллоҳ берган молу дунё билан охиратни излашга интилади. Яъни, молу мулкини шариатда кўрсатилган, охиратда фойда берадиган жойларга сарфлайди. Ҳаром-хариш, гуноҳ, фисқу фужур ва беҳуда ишларга сарф этмайди. Чунки беҳуда ишларга сарфланган молу дунё бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам фойда бермайди. Аксинча, икки дунёда ҳам зиён келтиради. Лекин мусулмон одам охиратни ўйлаб, бу дунёсини тарк қилиб-унутиб ҳам юбормайди.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Тоҳа сураси 1-4 оятлар

Муҳаммад ал-Шамроний қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Такбир #Ташриқ

Ташриқнинг арабча матни:
اللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ لَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ وَاَللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ وَلِلَّهِ الْحَمْد

Ташриқнинг ўқилиши:
«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил-ҳамд».

Ташриқнинг маъноси:
«Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, барча мақтовлар У Зотга хосдир!»

Қурбон Ҳайити куни масжидга уйдан етиб боргунча босиб ўтиладиган йўлда овоз чиқариб такбир айтиб борилади. «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд»ни айтиш вожиб. Яъни ушбу такбир сийғасини бир марта айтиш вожиб, ундан кўп айтиш мустаҳаб ва савоб.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

«Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилинг».
(203-оят)

Ушбу оятда Аллоҳ таоло саноқли кунларда, яъни ташриқ кунларида Ўзини эслашга, зикр қилишга буюрмоқда.

Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳни саноқли кунларда эсланг» дегани «Ташриқ кунларида фарз намозларидан кейин «Аллоҳу акбар», «Аллоҳу акбар» деб такбир айтинг», деганидир».

Бу такбирни айтиш арафа кунининг бомдодидан бошлаб ийднинг аср вақтигача мустаҳабдир. Жамоат ила адо этилган ҳар фарз намозининг ортидан (айтиш) мисрда муқим бўлган кишига (мустаҳаб), эркакка иқтидо қилган аёл ва муқимга иқтидо қилган мусофир учун вожибдир.

Имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад: «Ташриқ кунларининг охирги асригача», деганлар ва шунга амал қилинади. Агар имом тарк қилса ҳам, муқтадий уни тарк қилмайди. Мазкур такбир бевосита фарз намозидан кейин айтилади. Орага намозни бузадиган амаллар тушмаслиги керак.

#Мўминнинг_мавсуми

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ انْفَعْنِي بِمَا عَلَّمْتَنِي وَعَلِّمْنِي مَا يَنْفَعُنِي وَزِدْنِي عِلْمًا

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менга таълим берган нарсанг ила манфаат бергин. Менга ўзимга манфаат берадиган нарсани таълим бергин. Ва илмимни зиёда қилгин».
 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма инфаъний би маа ъалламтаний ва ъаллимний маа йанфаъуний ва зидний ъилмаа», дедилар».
(Термизий ривояти)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳаж зиёрати учун Маккаи мукаррамада бўлиб турган юртдошларимизга бошчилик қилаётган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлатимиз раҳбари ҳожиларимиз ҳолидан хабар олди, улар учун яратилган шароитлар ҳақида сўради.

Манба: /channel/shmirziyoyev/27505

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#haj2025 #prezident

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Талбия #Мўминнинг_мавсуми

ТАЛБИЯ АЙТИШ

Талбия биз томонларда «лаббайка айтиш» номи билан машҳур.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уловлари у зотни кўтариб, Зул-Ҳулайфа масжиди олдида тик турганида: «Лаббайкаллоҳумма лаббайк. Лаббайка лаа шарийка лака лаббайк. Иннал ҳамда ваннеъмата лака вал мулк. Лаа шарийка лак!» дер эдилар».
(Бешовлари ривоят қилганлар)

Шарҳ: Талбиянинг худди мана шу сийғаси бутун дунё мусулмонлари орасида машҳур ва ҳозирги кунда ҳам айтилиб келинаётир.

Давоми...

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel