Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ إِلَهًا وَاحِدًا أَحَدًا صَمَدًا، لَمْ يَتَّخِذْ صَاحِبَةً وَلَا وَلَدًا، وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига, Унинг Ёлғизлигига, Унинг шериги йўқлигига, Яккаю ягона илоҳлигига, Сомадлигига, хотин ва фарзанд тутмаганлигига ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаганлигига гувоҳлик бераман».
Тамийм ад-Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўн марта «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳу, илаҳан вааҳидан, аҳадан сомадан, лам яттахиз соҳибатан, ва лаа валадан, ва лам якун лаҳу куфуван аҳад» деса, Аллоҳ унга қирқ миллион ҳасана ёзади», дедилар».
(Термизий ривояти)
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
📣 «Руҳий тарбия» китоби асосида ташкил қилинган танловнинг шартлари билан танишинг
📆 Танловнинг биринчи босқичи 16 июнь онлайн тарзда, иккинчи босқич 28 июнь куни офлайн тарзда ўтказилади.
Марҳамат, танловда иштирок этинг! 😊
📤 Маълумот учун: @hilol_reception
☎️ +998712175999
@hilolnashr
#Мақола
Қуръонда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам васфи
«Муҳаммад ҳам бир Расул, холос. Ундан олдин ҳам расуллар ўтган. Агар у ўлса ёки қатл қилинса, орқангизга қайтасизми?! Ким орқасига қайтса, Аллоҳга ҳеч қандай зарар келтира олмайди ва Аллоҳ шукр қилувчиларни албатта мукофотлайди», («Оли-Имрон» сураси , 144-оят).
Уҳуд жангида камончилар ўз жойларини тарк этгач, мусулмонларнинг мушриклар қуршовида қолган қисми жуда оғир ҳолатга тушиб қолишди. Шу пайт мушриклардан Ибн Қамъа исмли одам зарб билан Набий алайҳиссаломнинг бошларини ёрди ва мушриклар ҳузурига бориб: «Муҳаммадни ўлдирдим!» деб қичқирди. Жанг майдонида «Муҳаммад ўлибди», «Расулуллоҳ ўлибди» деган гап яшин тезлигида тарқалди. Бу хабарни эшитган мусулмонларда тушкунлик ва заифлик пайдо бўлди. Улар дуч келган томонга тумтарақай қоча бошлашди.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бир банда «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтса, албатта, унга токи аршга етиб боргунча осмоннинг эшиклари очилур (модомики, гуноҳи кабиралардан четланган бўлса)», дедилар».
(Термизий ривоят қилган)
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти
«Ва Аллоҳ ҳидоятга юрганларнинг ҳидоятини зиёда қиладир. Боқий қолувчи солиҳ амаллар Роббинг наздида савоби яхшироқ ва оқибати хайрлидир», («Марям» сураси, 76-оят).
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_чорлов
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Бақара сураси 44-45 оятлар
Вадих ал-Яманий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Таквир сураси 22-27 оятлар
Муҳаммад Осим ал-Араби қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ҳофиз ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ: «Ҳайит кунлари шодликни изҳор қилиш диннинг шиорларидандир», деб айтдилар.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
🌙 Жума муборак!
Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَنْزِلْهُ الْمَقْعَدَ الْمُقَرَّبَ عِنْدَكَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотни қиёмат куни ҳузурингдаги яқин (муқарраб) мақомга тушир».
Рувайфиъ ибн Собит Ансорий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Ким Муҳаммадга салавот айтганидан кейин: «Аллоҳумма анзилҳул мақъадал муқорроба ъиндака йавмал қийаамати», деса, (ўша одамга) шафоатим вожиб бўлади».
(Аҳмад, Табароний, Баззор ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан)
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#табрик
🥳 Қурбон Ҳайитингиз муборак бўлсин!
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил-ҳамд!
Ўз ҳузурида энг улуғ кунларни бизга байрам қилиб берган Роббимиз Аллоҳ таолога ҳамду саноларимиз бўлсин! Ушбу қутлуғ кунларни қандай ўтказишнинг таълимини берган Расули муҳтарамга дуруд ва салавотларимиз бўлсин!
Яқинларингизга улашинг👇🏻
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги
Манба: https://president.uz/uz/lists/view/8182
#tabrik
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Маккада Қуръон тарқатиш бўйича йирик ҳаракат бўлиб ўтди
Саудия Арабистонининг электрон газетаси маълумотларига кўра, ҳаракат Қуръон нусхалари, тафсирлар, жойнамозлар, соябонлар ва Қуръон матнлари ва қироатларини ўз ичига олган дискларни тарқатишни ўз ичига олди. Ҳадялар Макка шаҳридаги аэропорт ва вокзалларда зиёратчиларга тақдим этилди.
Ташаббусга Маккадаги Масжидул Ҳарам ва Мадинадаги Масжидун Набавийнинг Дин ишлари бўйича президенти шайх Абдурроҳмон ас-Судаис бошчилик қилди.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Зуҳо сураси 1-4 оятлар
Ҳаннан Аттаки қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти
«Бу уларнинг Аллоҳга ва Унинг Расулига қарши турганлари учундир. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига қарши турса, бас, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир», («Анфол» сураси, 13-оят).
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Ториқ сураси 9-17 оятлар
Саид Абу Марям қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Фойдали_маълумот
📕 ДУХОН СУРАСИ ФАЗИЛАТИ
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ
Зикрнинг маъноси:
«Эй Аллоҳим, мени олдимдан, орқамдан, ўнг томонимдан, чап томонимдан, устимдан сақлагин».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким бир кунда юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ» деса, унинг хатолари ҳатто денгиз кўпикларича бўлса ҳам ўчирилади».
(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган)
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Мисрда Қуръон ҳофизлари музейи қурилиши режалаштирилди
Аҳмад ал-Мусулмонийнинг айтишича, унда мисрлик қориларнинг фотосуратлари, қўлёзмалари, шартномалари ва ёзиб олинган қироатлари жойлашади. Музейда Мисрнинг таниқли Қуръон қориларига тегишли турли хил маълумотлар ва буюмлар намойиш этилади, деди у.
Ал-Мусулмонийнинг таъкидлашича, энг машҳур қориларнинг оилалари янги музей учун уларнинг маълумотларини йиғиш учун боғланган. Барча керакли маълумотлар намойишга тайёрлангандан сўнг, музей ташрифлар учун очилади.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ягонадир, Унинг шериги йўқдир. Мулк Унга хос, ҳамд ҳам Унга хос. У ҳар бир нарсага қодирдир».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Бир кунда юз марта «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр» деса, бу унинг учун ўнта қулни озод қилишга баробар бўлади, унга юзта ҳасана битилади ва ундан юзта ёмонлик ўчирилади. Бу унга шу кунда шайтондан сақлаш бўлади. Ўша ҳол кеч киргунча давом этади. Биров ундан кўра афзал нарса қила олмайди. Илло, ким ўшандан кўпроқ қилган бўлсагина, кўпроқ савоб олиши мумкин».
(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган)
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти
«Сен: «Мен ҳам сизларга ўхшаган башарман. Менга, шубҳасиз, илоҳингиз битта «илоҳ» экани ваҳий қилинди. Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, яхши амал қилсин ва Робби ибодатига биронтани шерик қилмасин», дегин», («Каҳф» сураси, 110-оят).
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_чорлов
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#табрик
📖 Ассалому алайкум, муҳтарам дин қардошлар, азиз қадрдонлар! Сиз азиз мухлисларни ҳамда сиз орқали оила аъзоларингиз ва яқинларингизни ўзида ислом динининг эзгу ғояларини яққол ифода этувчи байрамимиз - Қурбон ҳайити билан QURAN.UZ канали ходимлари чин қалбдан муборакбод этади!
🌙 Сизларга оилавий бахту саодат, сиҳат-саломатлик, дину дунё ишларингизда муваффақиятлар тилаймиз! Аллоҳ бутун Ислом оламига офият ва зафар берсин! Келаси шу ой, шу кунларга соғ-саломат, илму тақвода зиёдалик билан етиб боришимизни насиб айласин!
Қурбон Ҳайитингиз муборак бўлсин!
Яқинларингизга улашинг👇🏻
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Нуҳ сураси 10-13 оятлар
Хотам Фарид қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти
«Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (улов-ла) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик», («Исро» сураси, 70-оят).
Аллоҳ таоло қуруқликда ҳам, денгизда ҳам инсон боласи учун турли уловларни яратиб, шунга биноан қонун-қоидаларни жорий қилиб қўйди. Бу ҳам Аллоҳ одам боласини азизу мукаррам қилганидандир. Афзалликда унга яқин кела оладиган махлуқот оламда йўқдир. Барча махлуқотлар одам боласи учун беминнат хизматкордир. Лекин бу афзалликнинг жавобгарилиги ҳам бор. Қиёмат куни ҳар бир берилган афзаллик ва неъматлардан сўралади. Ҳисоб-китоб қилинади.
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қурбонлик қилинадиган ҳайвонларнинг ёши ва бир ҳайвонни неча киши қурбонлик қилиши мумкинлиги
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
📍 5 июнь куни, соат ⏰ 14:00 да «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.
🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A
📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/
🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!
#ТАЖВИД #ҚУРЪОН