quranuz_kanali | Unsorted

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

47977

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Subscribe to a channel

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Аллоҳ энг гўзал сўзни ўхшаш ва такрорланган китоб этиб туширар. Ундан Роббларидан қўрқадиганларнинг терилари титрар. Сўнгра уларнинг терилари ва қалблари Аллоҳнинг зикрига юмшар. Ана шу Аллоҳнинг ҳидоятидир. У ила Аллоҳ хоҳлаган кимсани ҳидоят қилур. Кимни Аллоҳ залолатига кетказса, бас, унинг учун ҳидоят қилгувчи йўқ», («Зумар» сураси, 23-оят).

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Мақола

Чақмоқ ҳақида илмий ҳужжатлар Қуръон оятларида

«Аллоҳ булутларни ҳайдашини, сўнгра бирга тўплашини, сўнгра уйиб қўйишини кўрмаяпсанми?! Бас, унинг орасидан ёмғир чиқаётганини кўрурсан. У зот осмондан, ундаги тоғлардан дўл тушириб, у билан Ўзи хоҳлаган кишиларга мусибат етказур ва уни Ўзи хоҳлаган кишилардан буриб юборур. Унинг чақмоғининг ярқираши кўзларни кетказгудек бўлур».
(Нур сураси, 43-оят)

Ушбу сурада дўл ва чақмоқ ҳақида сўз кетмоқда. Агар уни диққат билан ўқилса чуқур илмий мулоҳаза яширинганлигини билиш мумкин, Метеорологиянинг кўрсаткичларига кўра дўл сабабли булутлар электр зарядларини хосил қилади.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

ЖУМА МУБОРАК

Аллоҳ таоло жума кунининг фазлидан барчамизнинг гуноҳларимизни мағфират этсин!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«У ўлим ва ҳаётини сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканлигингизни синаш учун яратди. У азиз ва ўта мағфиратлидир», («Мулк» сураси, 2-оят).

Ўлимни эслаган одам унга тайёргарлик кўради ва ўлгандан сўнг шарманда бўлмаслик учун ўзини яхши ишларга сафарбар қилади.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Раъд сураси 26-оят

Умар ал-Жуҳаний қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Сен менинг тарафимдан: «Эй ўз жонларига исроф (жабр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, унинг ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир», («Зумар» сураси, 53-оят).

Имом Бухорий Саъд ибн Жубайрдан розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда айтилишича, кўплаб гуноҳлар қилган бир гуруҳ мушрик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Албатта, сен даъват қилаётган нарса жуда ҳам гўзал. Қани, айт-чи, биз қилган нарсаларни ювадиган нарса ҳам борми?» деб сўрашганида Аллоҳ таоло ушбу ояти каримани туширган экан.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Мақола

Тушкун ҳолатдамисиз? (Унда: Қуръон ўқинг ва тафаккур қилинг)

Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда бундай марҳамат қилади:
«...Наҳот улар Қуръон ҳақида фикр юритишмаса?! Балки дилларида қулфлари бордир?.. (ки, у дилларга Қуръон нури етмаётгандир?!)»
(Муҳаммад сураси, 24-оят).

Қуръон ўқиган пайтда ўйланиш лозимлиги буюрилаётган мазкур оят борасида тафаккур қиладиган бўлсак, шундай хулосага келамизки: биз қанчалик Қуръон оятлари ҳақида ўйлансак, тафаккур ва тадаббур қилсак, Қуръон оятларидаги муҳим жиҳатларни ўрганишга интилсак, қалбларимиз Илоҳий муҳаббатга, марҳаматга, насиҳат олишга шунчалик мойил бўлиб бораверар экан.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🖥 Бугун, 18 июнь куни, соат ⏰ 14:00 да (Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов иштирокида "Хатми Қуръон қиламиз" номли Қуръон қироати сабоқларининг 106-машғулоти ўтказилади.

📖 Мазкур қироат сабоғида Қуръони каримнинг Бақара сураcининг 216-оятидан 245-оятигача ўқилади.

Facebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal

📹 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Луқмон сураси 20-22 оятлар

Шайх Бандар Балилаҳ қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир», («Ҳужурот» сураси, 13-оят).

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَى نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

Зикрнинг маъноси:
«Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман».
 
Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди. Сўнгра зуҳо намозини ўқиб бўлиб қайтиб келсалар, Жувайрия онамиз ҳали ҳам ўтирган эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» деб сўрадилар. Онамиз розияллоҳу анҳо: «Ҳа», дея жавоб бердилар. «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. – Улар: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ, ъадада холқиҳ, ва ризоо нафсиҳ, ва зината ъаршиҳ, ва мидаада калимаатиҳ».
(Муслим ривояти)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Биз сенга нозил қилган Китоб муборакдир. Ақл эгалари унинг оятларини тадаббур қилишлари ва эслашлари учундир», («Сод» сураси, 29-оят).

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ягонадир, Унинг шериги йўқдир. Мулк Унга хос, ҳамд ҳам Унга хос, У тирилтиради ва ўлдиради, ва У ҳар бир нарсага қодирдир».
 
Умора ибн Шабийб ас-Сабаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким шомдан кейин ўн марта «Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳйи ва юмийту, ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр» деса, Аллоҳ уни тонг отгунча шайтондан муҳофаза қиладиган силоҳланган фариштани юборади. Аллоҳ унга бу ила вожиб бўлган ўн ҳасанот ёзадир, унинг ўнта ҳалок қилувчи хатосини ўчирадир ва бу унинг учун ўнта озод қилинган қул каби бўлур», дедилар».
(Термизий ривоят қилган)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Қосос сураси 68-70 оятлар

Умар ан-Набаровий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

🌙 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
صَلَّى الله وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ
    
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳ Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин!»
 
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ  ва шафоатчи бўламан», дедилар».
(Байҳақий ривояти)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal

🗣 Янги лойиҳалар муҳокама қилинди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Кенгайтирилган Илмий кенгаш ҳамда Президент Шавкат Мирзиёев ғояси ва ташаббуси билан пойтахтда бунёд этилаётган мегалойиҳа музей экспозицияси ва кутубхона фондини шакллантириш, унинг расмий очилиш маросимини юқори савияда ташкил этиш бўйича Ишчи гуруҳ ва кичик ишчи гуруҳларининг навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтмоқда...
➡️ Батафсил

🗣 "Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ” ёзуви туширилган кўза

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан юзаси араб ёзувидаги оят, ҳадис ва ҳикматлар билан зийнатланган буюмлар муляжи ҳам ўрин олиши режалаштирилган. Жумладан, Марказ экспозициясидан жой олиши кутилаётган Х асрга оид "Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ” ёзуви туширилган кўза Сомонийлар сулоласи даврига мансуб артефакт ҳисобланади...
➡️ Батафсил

🗣 “Кўкалдош”да “Хатмона – 2025” тадбири қандай ўтди? (фото+)

Шу йил 13 июнь куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида “Хатмона – 2025” битирув тадбири ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков, Диний идора раис ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Дин ишлари бўйича қўмитанинг таълим бўлими ходими Элёр Алимқулов, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Комилов, фахрий устозлар, ота-оналар ва бошқа меҳмонлар иштирок этди...
➡️ Батафсил

🗣Самарқанд шаҳри 2026 йилда Глобал экологик фонд ассамблеясига мезбонлик қилади

Oммабоп "Sahm News" электрон нашрида Ўзбекистон 2026 йилда Глобал экологик фонд ассамблеясига мезбонлик қилиши ҳақидаги маълумотни тарқатди.

"Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳри 2026 йилги Глобал экологик фонд ассамблеясига мезбонлик қилиш учун танланди. Ассамблея Марказий Осиёда иқлим ўзгариши, сув танқислиги ва ер деградациясига қарши курашиш учун маблағ йиғиш платформасига айланиши кутилмоқда", – дейилган материалда...
➡️ Батафсил

🗣Ҳаж мавсумидан сўнг Масжидул Ҳаромда Қуръон кўргазмаси очилди

Саудия Арабистони томонидан Маккадаги Масжидул Ҳаромнинг учинчи кенгайтирилишида Қуръонга йўналтирилган маълумот кўргазмаси очилди ва ташриф буюрувчиларга ноёб ва тарихий қўлёзмалардан фойдаланиш имкониятини тақдим этди...
➡️ Батафсил


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#xabar #yangiliklar
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

📍 19 июнь куни, соат ⏰ 14:00 да «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.

🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ТАЖВИД #ҚУРЪОН

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ الْكَرِيمُ الْعَظِيمُ، سُبْحَانَهُ وَتَبَارَكَ اللهُ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ‏

Зикрнинг маъноси:
«Улуғ ва карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш Робби Аллоҳ баракотли ва покдир. Оламлар Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин».
 
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар менга бирор қийинчилик ёки хафачилик етса, қуйидаги калималарни айтишни буюрдилар: «Лаа илааҳа иллаллоҳу кариймул ъазийм. Субҳаанаҳу табаарокаллоҳу роббул ъаршил ъазийм. Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн».
(Насаий ва Ибн Сунний ривоятлари)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Фуссилат сураси 30-32 оятлар

Абдуллоҳ ал-Қорофий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِالله

Зикрнинг маъноси:
«Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳ билан».
 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ»ни кўпроқ айт. Албатта, у жаннатнинг хазиналаридан бир хазинадир», дедилар».
(Термизий ривоят қилган)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

12842. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Биздан бир киши (саҳобалардан) Қуръондан ўн оят таълим олса, маъноларини ўрганиб, унга амал қилмагунча кейингиларига ўтмас эди”, деди.

“Вазиҳу фий ъулумил Қуръан” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Каҳф сураси 103-106 оятлар

Раъд ал-Курдий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Мақола

Қуръони Каримнинг ҳар бир ҳарфи инсон руҳини уйғотади

Қуръони Карим қиёматга қадар инсонлар учун ато этилган бир мўъжизадир. Қуръон ўқиган киши унинг ҳар бир ҳарфи буюк сабоқ ва таъсир кучига эга эканини ҳис этади. Қуръон ўз каломлари билан инсон руҳини, қалбини жонлантиради, унинг оҳанги инсонни сеҳрлаб ўзига мафтун қилиб қўяди. Араб тилини билмаган инсон ҳам уни тинглаб, унинг таъсири остида қолади. Агар қалб, мана шу оҳанг билан бирга, унинг маъносини ҳам англайдиган бўлса, инсон ўзини бутунлай ўзга бир оламда юргандек ҳис этади. Қуръони Каримда оятлар шу қадар усталик билан тизилганки, ҳар бир тўхталиш ҳар бир ҳарф ўз оҳангини, ўз маъносини ҳосил қилган. Инсон қўли билан яратилган ҳеч бир китобда бу ҳолатни кузатиш мумкин эмас. Шу боисдан ҳам Қуръони Карим муқаддас ва Илоҳий Каломдир.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳ барча нуқсонлардан покдир. Аллоҳга ҳамд бўлсин, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Аллоҳ улуғдир».
 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», дейишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир», дедилар».
(Муслим ва Термизий ривоят қилишган)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel