Аёл дарахтнинг илдизи бўлади…
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Уларнинг ёнлари ёстиқдан узоқ бўлади
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Сажда» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Аллоҳ ҳамма гуноҳни кечиради, магар…
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Жаҳаннамни жинлар ва одамларни жамлаб, тўлдирурман
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Сажда» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Қуръоний дуонинг арабча матни:
عَلَى ٱللَّهِ تَوَكَّلْنَا رَبَّنَا لَا تَجْعَلْنَا فِتْنَةً لِّلْقَوْمِ ٱلظَّـٰلِمِينَ, وَنَجِّنَا بِرَحْمَتِكَ مِنَ ٱلْقَوْمِ ٱلْكَـٰفِرِينَ
Қуръоний дуонинг маъноси:
«Аллоҳгагина таваккул қилдик. Роббимиз, бизни золим қавмларга фитна қилиб қўйма ва Ўз раҳматинг ила бизга кофир қавмлардан нажот бергин».
(Юнус сураси, 85–86‑оятлар)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Савол_жавоб
Қуръондаги белги ҳақида
Савол:
Ассалому алайкум! Қуръон ўқиётганда эътибор бeрсак баъзи саҳифаларнинг чeтида «ал-ҳизб» дeган ёзув бор. Бу нимани англатади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
Жавоб:
Ва алайкум ассалом! Қуръони Каримда жами 60 та «ҳизб» бўлиб, ҳизб деб 10 бет яъни ярим порага айтилади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Одамлар барчаси ўлгувчидирлар!
Лекин Қуръон аҳли - Аллоҳнинг аҳли тирикдирлар.
#тиловат
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي عَافَانِي مِمَّا ابْتَلاَكَ وَفَضَّلَنِي عَلَى كَثِيرٍ مِمَّنْ خَلَقَ تَفْضِيلاً
Дуонинг маъноси:
«Сени мубтало қилган нарсасидан менга офият берган ва мени Ўзи халқ қилганларнинг кўпидан афзал қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким балога учраган кишини кўрганда «Алҳамду лиллаҳиллазий ъаафааний миммаа ибталаака ва фаззоланий ъалаа касийрин мимман холақо тафзийлан» деса, унга ўша бало етмайди», дедилар».
(Термизий ривоят қилган)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Мустафо Содиқ Рофиъий айтади: «Тарихут ташреъ ал-Исломий» ва «Нурул яқийн фий сийрати саййидил мурсалийн» китоблари муаллифи шайх Ҳузарий менга шундай деди: «Албатта у иш столида ҳар куни олти соат ишлаб ўтиради, Чунки барча ёзган китобларини нақл қилувчиси, нусха кўчирувчи ва мусаҳҳиҳи ҳам ўзи бўлган. Шунингдек, у кун давомида Қуръони каримдан тўрт пора тиловат қилган. Яна дейди: «Уни шу билан бирга совуқ ҳам, турли касалликлар ҳам безовта қилмаган. Сабаби, у қалби, юрагига Қуръон тиловати билан ишлов берган, машқ қилдирган». Яна сўзида давом этиб шундай деган: «Албатта у нимагаки етишган бўлса, фақатгина Қуръоннинг барокати сабабидан ноил бўлгандир».
Ваҳюл қалам.
Юқоридаги сурат «Нурул яқин» китобининг муаллифи шайх Муҳаммад Ҳузарийнинг нодир суратларидан бири.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ким юзини Аллоҳга таслим қилса
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Луқмон» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
1. Мулк сураси 19-оят
Иброҳим ал-Ғамби қироати
2. Сажда сураси 12-оят
Абдурроҳман Моссад қироати
3. Сажда сураси 4-оят
Самир Иззат қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Сиз танланганлар ичида танланганисиз!
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
☺️☺️☺️☺️☺️☺️☺️☺️
✅ 2023-2024-oʻquv yili uchun Akademiyaga qabul boshlandi
«Shayx Muhammad Sodiq» akademiyasi yangi oʻquv yili uchun qabul eshiklarini ochiq deb eʼlon qiladi!
📺 Yuqoridagi videoni koʻrish orqali siz:
- Akademiyaga kim tomonidan va qachon asos solinganligi;
- Nega aynan «Shayx Akademiyasi»ni tanlashingiz kerakligi;
- 5 yillik oʻqish mobaynida talabalarga nimalar oʻrgatilishi haqida maʼlumot olishingiz mumkin.
💫 Barcha savollarga javob beradigan video
✅ Sharʼiy ilmlar bilan bir qatorda, odob-axloq va xorijiy tillarni oʻrganib, zamonamiz ulamosi boʻlmoqchimisiz, unda havola orqali roʻyxatdan oʻting!
📝 Ro'yxatdan o'tish
🔎 Qabul jarayonidagi qadamlar ketma-ketligi bilan tanishing:
- Videoyo'riqnoma
⏺ Kontrakt narxi haqida ma'lumot olish uchun: ustiga bosing
👉 @shayx_akademiyasi
#кун_эслатмаси
Қуръоний дуонинг арабча матни:
رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنْفُسَنَا وَإِنْ لَمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ
Қуръоний дуонинг маъноси:
«Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳим қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз».
(Аъроф сураси, 23‑оят)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Савол_жавоб
Духон сураси
Савол:
Ассалому алайкум! Духон сурасини кечаси ухлашдан олдин ўқиб ётган одам ҳақидаги маълумотларни берсангизлар. Жавобингиз учун раҳмат.
Жавоб:
Ва алайкум ассалом!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Ҳаа мийм» – «Духон»ни кечаси қироат қилса, тонг отгунча унга етмиш минг фаришта истиғфор айтиб чиқади», дедилар».
(Термизий ва Насаий ривоят қилганлар)
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда «Духон»ни кечаси қироат қилса» деган жумлада қандай кеча экани айтилмаган. Бу қайси кеча эканини келгуси ҳадиси шарифдан билиб оламиз.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Ҳаа мийм» – «Духон»ни Жумъа кечаси қироат қилса, у мағфират қилинади», дедилар».
(Термизий ривоят қилганлар)
Шарҳ: Ана энди аниқ айтилди. «Духон»ни Жумъа кечаси қироат қилган одам мағфират қилинар экан. Уламоларимиз ўша мағфират қилинадиган гуноҳлар сағира – кичик гуноҳлар эканини алоҳида таъкидлаганлар.
Тобаронийнинг ривоятида: «Ким «Ҳаа мийм» – «Духон»ни Жумъа кечаси ёки Жумъа куни қироат қилса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй бино қилади», деганлар».
Шарҳ: «Духон» сураси фақат эртага Жумъа, деган кечаси эмас, Жумъа куни кундузи ўқилса ҳам бўлади. Уни ўша вақтда қироат қилган бандага Аллоҳ таоло жаннатда бир уй бино қилар экан. Имконини топган кишилар ушбу ҳадиси шарифларга амал қилиб юрсалар, албатта, катта савобга эга бўладилар.
(«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан)
Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Шайтон сени устингдан кулади ва шундай васваса қилади: «Сен ҳар куни намоз ўқийсан, Қуръон ўқийсан, кейинчи, кейин нима? Ғамгинсан, ҳали ҳам оила қурмагансан, ишларинг ҳам юришмаган…»
Сен унга икки нарсани айтгин: «Намозим ва Қуръоним қабрим, сўнгра жаннатим учундир.. Мен намоз ва Қуръонни дунё учун ўқимайман! Шунингдек, (машаққат ва қийинчилик) доимий эмасдир, бундай (ҳамиша оғирлик) бўлиши маҳолдир. Сўнгра намоз ва Қуръон қироатини кўпайтир. У шайтонни шу тарзда куйдириб, ёқиб ташлайсан».
Аҳмад Ғоним
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ، بِيَدِهِ الْخَيْرُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳнинг шериги йўқдир, барча мулк Уникидир, мақтовлар Унгадир, У тирилтиради ва ўлдиради, аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир».
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бозорга кирганда «Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳйи ва юмийту ва ҳува ҳайюн лаа йамуту, бийадиҳил хойру ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр» деса, Аллоҳ унга миллионта ҳасана ёзади ва ундан миллион ёмонликни ўчиради ҳамда уни миллион даражага кўтаради», дедилар».
Бошқа бир ривоятда: «Уни миллион даражага кўтаради» ўрнига «унга жаннатдан бир уй қуради», дейилган.
(Термизий ривоят қилган)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу
Абу Убайд айтадилар: «Бизга Али ибн Осим Холиддан, у Абу Қилобадан ривоят қилиб айтади: «Убай ибн Каъб Қуръонни ҳар саккиз кунда хатм қилар эди».
(Тамим Дорий эса уни ҳар етти кунда хатм қилар эди)
#Қорилар_ҳаётидан_қиссалар
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Юсуф сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(1-қисм)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Тарбия илм билан ҳосил бўлади
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръон аҳлига ўттизта хушхабар
(5-хушхабар)
Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Қуръон ўқийдиган мўмин мисоли апельсиндир-ки, хушбўй ва хуштаъм. Ва Қуръон ўқимайдиган мўмин мисоли хурмодирки, ҳидсиз-у, лекин таъми ширин. Қуръон ўқийдиган мунофиқ райҳон мисолидирки, хушбўй-у, лекин таъмсиз. Қуръон ўқимайдиган мунофиқ мисоли қалампирдирки, унинг ҳиди ҳам йўқ, таъми ҳам аччиқ».
(Бир ривоятда «мунофиқ»» сўзи ўрнида «фожир» сўзи қўлланган. Имом Аҳмад, Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ва ибн Можалар ривоят қилган)
#30хушхабар
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Аллоҳ ўта билувчидир
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Луқмон» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#мақола
Қуръони Карим дарслари (40-дарс). Сабаб бир нечта, нозил бўлган нарса битта бўлиши
Қуръони Каримда нозил бўлган бир оят ҳақида икки хил ривоят келган бўлиб, иккиси ҳам икки хил сабабни очиқ баён қилган бўлса, улар алоҳида ўрганилади. Шунда қуйидаги ҳолатларнинг эҳтимоли бўлади:
1. Улардан бири саҳиҳ, иккинчиси саҳиҳ эмас.
2. Иккиси ҳам саҳиҳ, аммо улардан бирининг иккинчисидан кучли қиладиган омили бор.
3. Иккиси ҳам саҳиҳ, аммо улардан бирининг иккинчисидан кучли қиладиган омили йўқ. Аммо иккисини ҳам қабул қилиш имкони бор.
4. Иккиси ҳам саҳиҳ, аммо улардан бирининг иккинчисидан кучли қиладиган омили ҳам, иккисини қабул қилиш имкони ҳам йўқ.
Ушбу тўрт ҳолатдан ҳар бирининг ўзига хос ҳукми мавжуд.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Фараз қилайлик: бир одам Қуръон ўқишни яхши кўради. Кўп вақтини тиловат билан ўтказади. Қуръон ўқиш, Аллоҳни ёд этиш билан андармон бўлиб, дуо қилишга фурсат тополмади, дейлик. Шундай бўлса-да, Меҳрибон Аллоҳ дуо қилувчиларга бериладиган энг яхши нарсаларни ана ўша бандасига беради. Қаранг, дуо қилмасаям Қуръон ўқигани, зикр-тасбеҳ айтгани учун карами кенг Аллоҳ бундай кишининг қалб тўридаги тилакларини ижобат қилаверар экан!
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اكْفِنِي بِحَلَالِكَ عَنْ حَرَامِكَ، وَأَغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, ҳаромингсиз ҳалолинг билан менга кифоя қилгин ва фазлинг ила мени Ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин».
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир мукотаб олдимга келиб, «Мен келишилган маблағни топиб бера олмай қолдим. Менга ёрдам беринг», деди.
«Унга шундай дедим: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ўргатган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам, Аллоҳ уни сендан узади. «Аллоҳуммакфиний би ҳалаалика ъан ҳароомика ва ағниний би фазлика ъамман сиваак» дегин».
(«Сунани Термизий», 3563)
Мукотаб - маълум маблағ эвазига озод бўлиш учун хожаси билан шартнома тузган қул.
Сабийр - Ямандаги бир тоғнинг номи.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Тахминан 1,5 миллион яманлик талабалар ёзда Қуръон курсларида қатнашиши кутилмоқда
Курслар мамлакат бўйлаб 9100 га яқин мактаб ва Қуръон марказларида бўлиб ўтади. Ёшлар вазири ўринбосари ва ёзги курсларни назорат қилувчи техник қўмита раҳбари Абдуллоҳ Ал-Розиҳийнинг айтишича, курсларда 20 минг нафар ўқитувчи дарс беради.
Унинг сўзларига кўра, ўтган йили 733 минг нафардан ортиқ ўғил-қизлар Қуръон курсларида таҳсил олган ва бу йил уларни янада илиқ кутиб олишлари кутилмоқда. Расмийнинг қўшимча қилишича, 1,5 миллионга яқин абитуриент ёзги курсларга ёзилиши кутилмоқда.
Ëзги Қуръон курслари ҳар йили яманлик ёшларнинг диний ва миллий ўзлигини ошириш мақсадида ташкил этилади.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Фарзанд тарбиясидаги тўртта асосий жиҳат
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Луқмон» сураси
#Рамазон_суҳбатлари
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қиёмат куни ҳамма бир-биридан қочади. Фақат Қуръон ҳофизи виқор тожини кийдириш учун ота-онасини қидиради.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Қуръон аҳлига ўттизта хушхабар
(4-хушхабар)
Абу Саъид розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Аллоҳ азза ва жалла айтади: «Кимники, Қуръон ва менинг зикрим мендан ҳожатини сўрашдан машғул қилган бўлса, унга соилларга берилгандан кўра афзалроғини бераман». Аллоҳ каломининг бошқа каломларга нисбатан фазли − Аллоҳнинг махлуқотларига нисбатан бўлган фазли кабидир!»
(Термизий ривоят қилган)
#30хушхабар
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
МАШҲУР ҚОРИЛАР ҚИРОАТИДАН БАҲРАМАНД БЎЛИНГ!
01 ) Ёш кори Аҳмад ал-Мисбаҳ
02 ) Аҳмад ал-Aжмий
03 ) Хар ҳил қорилар
04 ) Солаҳ ал-Ҳашим
05 ) Идрис Абкар
06 ) Мишарий Рошид ал-Афасий
07 ) Саъд Ғомидий
08 ) Насир ал-Қотамий
09 ) Муҳаммад Миншавий
10 ) Абдулбосит Абдуссомад
11 ) Алий Ҳузайфий
12 ) Яҳё Ҳавва
13 ) Ёсир Даусарий
14 ) Абдураҳмон ас-Судайсий
15 ) Маҳмуд Халил Ҳусорий
16 ) Абдуллоҳ Холаф
17 ) Абу Бакр аш-Шатрий
18 ) Холид Муҳанна
19 ) Моҳир ал-Муъақлий
20 ) Муҳаммад Миншавий шогирди билан
21 ) Муҳаммад Айюб
22 ) Форис Аббод
23 ) Ҳаний ар-Рифаъий
24 ) Вадиъ ал-Яманий
25 ) Муҳаммад Луҳайдан
26 ) Абдурроҳман Уъсий
27 ) Абдуллоҳ Захроний
28 ) Саъуд Шурайм
29 ) Ҳазза Балуший
30 ) Абдуллоҳ Комил
31 ) Холид Каҳтоний
32 ) Ҳасан ва Ҳусайн корилар
33 ) Ёсир Салама
34 ) Абдуллоҳ Басфар
35 ) Оятул курсий хар ҳил қорилардан
36 ) Абдуллоҳ Жуҳайний
37 ) Набил Рифаъий
38 ) Абдулбосит қори
39 ) Хар ҳил корилар кироати
40 ) Солаҳ Будайр
41 ) Саййид Рамазон
42 ) Ғоссан Шурбажий
43 ) Аҳмад Ҳалил
44 ) Абдулбосит Абдуссомад (мужаввад кироати)