qurbonova_a | Unsorted

Telegram-канал qurbonova_a - Mikrofon ko‘targan ayol

5392

Youtube: https://youtube.com/channel/UCaFYOm9O3rAGRdSHmyTJMFQ Саёҳат блоги- @azitravel Мурожаат учун: @AQurbonovaBot

Subscribe to a channel

Mikrofon ko‘targan ayol

Шу суратдаги Азизадан ҳозирги Азизагача 25 йил ўтди. Чорак аср, тавба.

Микрофон тутганча шу касб ортидан бир неча мингдан ортиқ одам билан танишдим, учрашдим, суҳбатлашдим, ўргандим, эслаб қолдим-унутдим, хатоларим устида ишладим, ишлаяпман.

Мени ҳар куни улғайтирадиган, ҳар куни менга ўргатадиган, тунлари уйқу бермай, ўрнимдан туриб ёздирадиган, баъзан ҳамма нарсамдан азиз ва баъзан ҳамма нарсадан аламли туюладиган касб билан курашиб яшаяпман. Илҳом келмагунча кунни кеч қилиб, сўнг тунда бойўғлига ўхшаб компьютер экранига мўлтираб ўтирадиган касб эгасиман.

Ҳозир ҳам монтажимни ўйлаб, юракка қил сиғмайди, қачон таржима қилиб тугатаман, қачон матн ёзиб бўламан, яхши чиқармикин, мақсадга етармикинман? Нон заводида ишласанг-да, тушликкача 200 та нонни аниқ ёпиб бўлсанг. Йўқ, бу унақа касб эмас. Бу юрак касби.

Юраклиларга байрам муборак бўлсин.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

🎓 "Tashkent Digital School" xususiy maktabida 📚 2025-2026 o'quv yili uchun qabul boshlandi.

Farzandingizning ilk qadamlari — ishonchli va ilhomlantiruvchi muhitda bo‘lishi kerak. Bizda nafaqat ta’lim, balki tarbiya, texnologiya va ijod birlashgan!

✨ Nega aynan "Tashkent Digital School"?

✅ Kelajak kasblariga yo‘naltirilgan zamonaviy dasturlar
✅ Yuqori malakali, zamonaviy yondashuvga ega ustozlar
✅ IT, sport va san’at to‘garaklari
✅ Zamonaviy va maxsus jihozlangan sinfxonalar
✅ Dietolog nazoratidagi sog‘lom ovqatlanish
✅ Doimiy xavfsizlik: 24/7 kuzatuv va qo‘riqlash tizimi

📚 Ta'lim o'zbek va rus tillarida olib boriladi.

📝 Konsultatsiya va qabul uchun:
📩 Direktga yozing yoki 📞 +998 (55) 518-20-25 raqamiga qo‘ng‘iroq qiling.

📍 Manzil: Toshkent shahri, Yashnobod tumani, Tuzel 2-mavzesi, Imom Buxoriy ko'chasi, 31
🌐 Rasmiy sayt: tdschool.uz

Instagram | Facebook | Ro'yhatdan o'tish

——————————————

🎓 В частной школе "Tashkent Digital School" начался приём на 2025–2026 учебный год.

Первые шаги вашего ребёнка должны проходить в надёжной и вдохновляющей атмосфере. У нас сочетаются не только образование, но и воспитание, технологии и творчество!

✨ Почему именно "Tashkent Digital School"?

✅ Современные программы, ориентированные на профессии будущего
✅ Высококвалифицированные преподаватели с современным подходом
✅ Кружки по IT, спорту и искусству
✅ Современные и специально оборудованные классы
✅ Здоровое питание под контролем диетолога
✅ Постоянная безопасность: видеонаблюдение и охрана 24/7

📚 Обучение ведётся на узбекском и русском языках.

📝 Для консультации и приёма:
📩 Напишите в директ или звоните по номеру 📞 +998 (55) 518-20-25

📍 Адрес: г. Ташкент, Яшнабадский район, массив Тузель-2, ул.Имама Бухари, 31
🌐 Официальный сайт: tdschool.uz

Instagram | Facebook | Регистрация

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Кеча Чингизхон ҳақида ўқий туриб, жуда қизиқ маълумотга кўзим тушди: дунёдаги ҳар 200-эркакда Чингизхон қони оқади!

2003 йилда генетик олимлар ғайриоддий тарзда бир хил бўлган Y-хромосомал линияни аниқлашади. Бу линия Осиёнинг Тинч океанидан Каспий денгизигача чўзилган кенг ҳудуддаги 16 та халқ популяциясида учрайди: ушбу минтақадаги эркакларнинг тахминан 8 фоизи ушбу хромосомани олиб юради. Бу эса дунёдаги барча эркаклар популяциясининг 0,5 фоизини ташкил этади. Яъни, 16 миллион эркакнинг ота илдизи битта.

Бу линия тахминан 1000 йил муқаддам Мўғулистон ҳудудида пайдо бўлган. Олимлар бундай кенг миқёсли ва шиддатли тарқалиш тасодифий эмас — бу ҳолат ижтимоий ёки табиий танланиш натижаси бўлиши аниқ деган хулосага келишади. Ўша даврда эса Чингизхондан каттароқ таъсирга эга бўлган эркак бўлмаган. Таҳминларга кўра, бу хромосомал линия Чингизхон ва унинг эркак авлодлари орқали тарқалган.

Асл исми Темучин бўлган Чингизхон 1162 йиллар атрофида Мўғулистонда туғилган. У илк бор 16 ёшида уйланган. Унинг биринчи рафиқаси Бортэдан 4 нафар ўғил туғилган, улар кейинчалик сулола давомчиларига айланган.

Чингизхон ҳукмронлиги даврида Мўғул армияси бутун Осиё бўйлаб ҳужумкор ва шиддатли урушлар олиб борган. Унинг аскарлари Хитойдан то Эронгача, Россия ва Европанинг баъзи ҳудудларигача бора олган. Чингизхон 25 йил ичида энг катта ер майдонини эгаллаган империя асосчисига айланган. Ундан кейин бу рекордни Буюк Британия янгилаган.

Чингизхон ва унинг армияси жуда шафқатсиз эди. Ҳар гал янги шаҳарни эгаллашганида, аҳолининг катта қисми қирғин қилинган. Тирик қолганлар эса талон-тарож бўлган, аёллар тажовузларга учраган. Мағлуб бўлган юрт аҳолисидан ҳатто кейинги ҳужумларда мўғул армияси олдида тирик қалқон сифатида фойдаланилган.

Забт этилган ҳудудлардан кейин Чингизхон кўплаб аёлларни ўзининг ҳарамига қўшган. Айтишларича, Чингизхон ҳарамида 1000 дан ортиқ аёл сақланган. Ҳарам аёллари кўпинча забт этилган давлатлардан келган маликалар, асиралар, иттифоқчиларнинг совғалари эди. Улардан жами қанча фарзанд туғилгани номаълум.

Хон 1227 йилда вафот этган. Ўлими сабаби ва қаерга кўмилгани номаълум.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Технология, критик металлар ва ресурслар: MINEX Asia 2025 старт олди!

Бугун Тошкентда Ўзбекистон учун тоғ-кон саноатида стратегик аҳамиятга эга форум очилди. Унда минтақадаги энг йирик ресурслар ҳақида сўз борди — 3 триллион долларлик қазилма захираси!

Очилиш маросимида MINEX форуми Ижроия қўмитаси раиси томонидан форум ташаббускорлари бўлган Тоғ-кон ва геология вазирлиги ҳамда Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК)га махсус сертификат берилди.

- Европа Иттифоқи бутун дунё бўйлаб ишончли ҳамкорлар билан алоқаларни кучайтирмоқда. Ўзбекистон эса бу жараёнда муҳим шерикдир.

Ўзбекистон кенг геологик бойликлар ва жадал ривожланаётган кон-металлургия саноатига эга. Сизлар қазиб олишда ўзингиз эгалик қилишни, ўз саноатингизни ривожлантиришни, иш ўринлари яратишни, малака ва билимларни шакллантиришни, ҳамда қиймат занжири бўйлаб юқорига кўтарилишни хоҳлайсиз. Европа таклифининг туб моҳияти ҳам айнан шу.

Биз бу ерга фақат ресурс қазиб олиш учун келмадик. Биз узоқ муддатли шерикликни истаймиз — бу сармоя, қиймат яратиш ва ўзаро манфаат асосидаги шерикликдир, - Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тоиво Клаарнинг MINEX Central Asia 2025 форумининг 1-сессиясидаги нутқида.

Шунингдек, форумда Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазири ўринбосари Иран Шархан ҳам ўз нутқида Ўзбекистонда мавжуд бўлган фойдали қазилмалар сектори Қозоғистон учун энг истиқболли йўналишлардан бири эканлигини таъкидлади.

Ҳозирда биз Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон билан критик минераллар соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича таклифлар устида ишлаяпмиз, дейди вазир ўринбосари.

Форум давом этмоқда.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

2/3

Мўғулистон ҳам худди Ўзбекистон сингари денгизга чиқолмайдиган қуруқлик билан ёпиқ давлат. Катталиги жиҳатидан дунёда 18-ўринда туради, аҳоли зичлиги бўйича эса энг қуйилардан бирида. Аҳолиси 3.5 миллион киши.

Хитой ва Россия билан энг узун чегараларга эгалиги учун ҳам иккала режим, маданий, тарихий муҳитнинг таъсири жуда сезилади. Катта авлод оз-моз рус тилини тушунади, ёшлар эса инглиз тилини афзал кўради, улар кийинишида корейс ва япон маданиятига тақлид кучли эканини кузатдим.

Кўчада айримларни кўрасиз, ғирт ўзбекку бу дегингиз келади. Ҳар ҳолда 8 асрдан буён мўғуллар билан ассимилияция бўлиб кетганимиз, бир-биримизда қонимиз оқиши бор гап.

Бизни Мўғулистонга нима бошлаб келди?

Президент Ухнаагийн Хурэлсух Ўзбекистонга икки марта ташриф буюрган. Бунгача Президент Шавкат Мирзиёев билан Самарқандда, Дубайда тор доирада учрашувлар ўтказишган. Роппа роса 1 йил аввал Мўғулистон Президенти Тошкентда давлат ташрифи билан бўлган.

Бу динамик мулоқотлар ортидан бизнес алоқалар кучайиб боряпти. Икки давлатда ҳам ўзаро визасиз тизим жорий этилган.

2018 йилда ўзаро савдо айланмаси 2 миллион долларга ҳам бормасди. 6 йилда бу кўрсаткич 10 каррага ошиб, 20 миллион долларга етган.

Мўғулистонда тоғ-кон саноати ва чорвачилик яхши ривожланган. Кеча бизнес форумда иштирок этаётган мўғул ва ўзбек тадбиркорларидан гўштнинг нархини сўрасам, улгуржи сотиб олинса, 1 кг гўшт 3.5 долларга тўғри келаркан.
Мана нима учун мўғул ошхонасида 4 киши 388 мингга (135.000 мўғул тугрук) мазза қилиб овқатландик!
Бизга гўшт, чарм, жун маҳсулотлари керак, уларга эса текстил ва меваларимизни экспорт қилишимиз учун талаб бор. Ўзи умуман иккала давлатнинг бир-бирига бериши мумкин бўлган кўп нарсаси мавжуд.

Президентларнинг аввалги музокаралари натижасида имтиёзли савдо режими йўлга қўйилган. Асосий масала бу — логистика. Экспорт ва импорт маҳсулотларини ёки Россия орқали, ёки Хитой ва Қирғизистон орқали транспортировка қилиш мумкин. Яъни, бизнинг бизнес алоқаларимиз ривожи учун учинчи ва балки тўртинчи мамлакат билан мультимодал логистика йўлига келишимиз керак. Президентларнинг бугунги музокараларида назаримда бу масалалар албатта муҳокама этилади. Бугун эрталаб Мўғулистон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси Одбаяр Эрденетсогтдан интервью олдим. Унинг айтишича, Мўғулистон кўп томонлама шериклик ўрнатган Марказий Осиёдаги илк давлат Ўзбекистон бўлиши кутилмоқда.

Кеча марказий Сухбаатар майдонида жойлашган Ҳукумат саройига бордик. Тўғрисида Чингизхон ўз тахтида ўтирибди. Икки ён томонига Ўзбекистон ва Мўғулистоннинг улкан байроқлари илинган. Мен учун жуда қизиқ бўлган, аввал ҳеч кузатилмаган ҳолатни кўрдим. Бу бинода Мўғулистон Президенти ҳам, Парламент ҳам, Вазирлар маҳкамаси ҳам фаолият олиб боради. Бинога бир асрдан ошган, ҳашамат йўқ, одмигина. Бу 3.5 млн аҳолига эга давлат учун катта ва алоҳида бинолар ортиқча ҳашамат ҳисобланар балки.

Вазирлардан биридан интервью олдим, унинг кичик кабинетида ундан ташқари яна 3 киши ўтирибди. Ҳа, ҳар қанақасини кўргандиму бунақасига биринчи бор дуч келдим.

Бинода бирорта жойида кондиционер кўрмадим, чунки Мўғулистонда иссиқ кунлар унчаям кўп бўлмас экан, кеча кундузи жуда иссиқ эди, соат кечга томон чунонам шаррос ёмғир қуйдики, ҳаммаёқ бир пасда дарё бўлди.

Кеча Сухбаатаар майдонида бир гуруҳ одамлар жимгина катта плакатлар кўтариб турганини кўрдим. Улар кўтарган ёзувларни СИга таржима қилдирсам, қурилиш компанияси ойликларини кўтаришни сўрашибди, тв камераси олдида 3 киши сочларини устарада хотиржам олиб ташлашди. Бу мўғулларга хос эътироз билдиришнинг ўзига хос акти экан.

Мўғулистонда ҳукумат таркиби тўлиқ янгиланига кўп бўлмади. Масалан, мен лавозимга ўтирганига 5 кун бўлган Соғлиқни сақлаш вазиридан, иш бошлаганига бир кун бўлган Савдо саноат палатаси президентидан интервью олдим. Бу ерда жамоатчилик эътирозлари ортидан истеъфога чиқиш амалиёти кўп кузатилади.

Давоми қуйида

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

ТМК – Ўзбекистонни критик минераллар глобал бозорида трендга чиқармоқда

Дунё камёб ер элементлари учун рақобатга киришган бир вақтда, Ўзбекистон ўз стратегик позициясини яна бир бор мустаҳкамлади.

Канадада бўлиб ўтган Камёб ер элементлари уюшмасининг халқаро анжуманида Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) ҳам иштирок этиб, расмий аъзоликка қабул қилинди ва мамлакатимиз дунёнинг энг йирик камёб ер металлари саноати тармоғига қўшилди.

"Бизнинг уюшма бу бирлашиш, ҳамкорлик ва ўзаро ишонч асосида “бир плюс бирни учга айлантира оладиган” шериклик алоқаларини йўлга қўйиш платформасидир. Айнан шундай қадриятлар орқали биз сиз билан ҳамкорликда камёб ер элементлари соҳасидаги глобал жараёнда керакли позицияни эгаллашингизга кўмак берамиз", – дейди уюшма бош котиби Гарет Ҳатч.


Анжуманда ТМК дунёнинг 15 дан ортиқ йирик компаниялари билан учрашувлар ўтказди. Energy Fuels (АҚШ), JOGMEC (Япония), Saskatchewan Research Council (Канада), Neo Materials каби саноат гигантлари билан илмий-тадқиқот, технология трансфери ва қўшма лойиҳалар юзасидан музокаралар олиб борилди.

Бу учрашувлар Ўзбекистоннинг камёб ер металлар бозорида глобал ўйинчига айланиш йўлида муҳим босқич бўлди.


Батафсил

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

«MINEX Central Asia 2025» форумига рўйхатдан ўтиш якунланишига оз қолди!

ТМК Сизни 24-25 июнь кунлари Марказий Осиёдаги энг етакчи ва нуфузли соҳа тадбирларидан бири — «MINEX Central Asia 2025» форумида иштирок этишга таклиф қилади.

✅ Ушбу форум критик минераллар бўйича глобал келажак масалаларига бағишланган бўлиб, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Ўзбекистон технологик металлар комбинати мезбонлигида ташкил этилмоқда.

📍 Агар Сизнинг фаолиятингиз камёб минераллар, барқарор таъминот занжирлари, яшил трансформация ёки минтақавий шериклик билан боғлиқ бўлса, бу Форум айнан Сиз учун!

📎 Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш: https://2025.minexasia.com/ru/registracziya-slushatelej-foruma-minex-central-asia-2025/

✅ ТМК Сизни «MINEX Central Asia 2025» форумида кутмоқда!

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва Тимур Копадзе билан суҳбат

https://youtu.be/SC8BL3TQBdE?si=fQlm1UAZeZfvaVk8

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Бугун “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастури тақдимотида қатнашдим.

Йилнинг қувончли янгиликлари:

- 1500 нафар энг қобилиятли 9-синф ўқувчилари жаҳоннинг етакчи университетларга тайёрланади.

- Миллий дастурнинг 40 нафар энг муваффақиятли иштирокчилари АҚШнинг нуфузли 8 та университетлар уюшмаси “Ivy League” нинг ёзги мактабларига юборилади.

Дастурга қабул:
Ҳар бир ҳудудда математика ва инглиз тилидан тест синовлари ўтказилади. Ҳар бир фандан 40 та савол, максимал балл 80. Олимпиадаларда совринли ўринлар учун 20 баллгача, Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестрм аъзолари фарзандларига 10 баллик имтиёз мавжуд.

Ал Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат ташкил этиляпти.

Ўзбекистоннинг энг иқтидорли 8-синф битирувчилари орасидан ҳар йили 60 нафар ўқувчи қабул қилинади. Ўқувчилар инглиз ва қўшимча хорижий тилни пухта ўзлаштиради. Таълим дастури International Baccalaureate дипломи билан якунланади.

Қабул: икки босқичда. 1-босқич. Ҳар бир ҳудудда математика ва инглиз тили фанларидан 40 тадан савол, 100 баллик тизимда саралаш имтиҳони. 300 нафар ўқувчи Тошкент шаҳридаги 2-босқичга ўтади. Иккинчи босқичда ҳам инглиз тили ва математикадан ёзма имтиҳон бўлади ва юқори балл тўплаган 60 ўқувчи мактабга қабул қилинади.

Қабул 25-июнга қадар давом этади.

/channel/alberuniyuzb/10

Қўшимча барча маълумотларни шу ердан топасиз: @piftuz

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Кеча роса тўлқинландим.
Кеча Ўзбекистон битта оила бўлиб ҳам ўйиндаги ғалабани, ҳам мундиал йўлланмасини нишонлади.

Кеча тақдирлаш маросимидан кейин футболчиларимиз оиласи билан байрам қилди. Сайфиевнинг онасининг кўз ёшларини кўриб, менам йиғладим.

Оталар бундай ютуқлардан кейин фарзандлари олдида қанчалик катта шахсга айланади. Бу ёш оталар миллат болаларига қанча катта куч беради, менам шундай бўла оламан деган ишонч уйғотади.

Елка қисиб, чеккада турадиган миллат бўлмаслигимиз учун ҳам спорт, санъатнинг бирлаштирувчи, ғурур уйғотадиган кучидан фойдаланишимиз керак.

Терма жамоамизнинг тенг ярми хориж клубларида ўйнаяпти. Тизим ишласа, тўғри ва ҳалол ишласа, 1-2 та юлдуз эмас, бутун қатлам ривожланиб боришини кўряпмиз аста-аста.

Биздан мигрант чиқса, фақат шундай легионерлар бўлиб чиқсин. Омин.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Ўтган куни тармоқда Россия куч ишлатар тизими томонидан ўзбек йигитларининг ётоқхонадан уриб-суриб, ҳақорат қилиб чиқарилаётган видеоси тарқалганди.

Кеча Ўзрепорт журналисти Гулноза Ҳусанова воқеа юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳоновдан муносабат сўрабдилар. Ўта профессионал савол-жавоб.

Аҳрор Бурҳонов айтганидек, кеча Россия Ташқи ишлар вазирлигига элчихонамиз томонидан нота юборилган, орган ходимлари ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш сўралган.

Гулноза опага алоҳида раҳмат.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Tarix yozgan mahallamiz bolalari

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Ha, bu jamoa bilan mundialga chindan ham o’ynagani boramiz.

Yana bir g’alaba uchun rahmat, yigitlar!

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Sahna hozirlanmoqda.

Dunyodagi eng alamli ish - shunday voqeaga powerbanksiz, zaryadkasi tugayotgan telefon bilan kelish:)

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Waaaaauuuuwwww

1:0

Azizbek Turg’unboyev - goooooollllll!!!

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Ўзбекистон Президенти журналистларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Бу йилги рўйхатда жуда-жуда муносиб инсонлар бор, шахсан ҳурмат қилган ҳамкасбларим учун жуда-жуда хурсандман!

ТВдаги устозларимиз Ҳайдар Ҳасанов, Сарвар Раҳимов, университетдаги устозим Акбар Нурматов, курсдошим Элдор Асанов, мен ҳурмат қилган ва менга илк гонорарни берган Хайрулла Ҳамидов Азиз Қаршиев, Иқбол Мирзо, Камолиддин Раббимов, Шуҳрат Ориф ва барча ҳамкасбларга мукофот муборак бўлсин!

https://president.uz/uz/lists/view/8267

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Ўзбекистон Президентининг Мўғулистонга давлат ташрифи мўғул халқининг энг севимли ёз байрами арафасида бўлиб ўтмоқда. 11-12 июль кунлари бутун Мўғулистонда катта фестивал бошланади.

Бугун Их Тэнгэрийн мажмуасида давлатимиз раҳбари шарафига ушбу миллий байрам саҳналари ташкил этилди.

Фестивалнинг энг ёрқин воқеаси бу “надаам” мусобақалари. Унда мўғул ботирлари учта асосий беллашув - кураш, отда югуриш, камондан ўқ отиш бўйича курашадилар.

Концертдан сўнг, жуда қизиқарли мусобақа бўлди, бизнинг ошиқ ўйинини эслатувчи суяк отиш мусобақаси ўтказилди. Ўзбекистон томонидан Маданият вазири Озодбек Назарбеков ўзини синаб кўрди. Ошиқ отишда омад келмади)), лекин камон отиш мусобақасида ўқ нишонга етиб борди.

Надаам ўйинлари ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос рўйхатига киритилган.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Тарих қизиқ нарса-да.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

3/3

Мен 24 йил аввал Деҳлида кўрган мўғул ёшларининг шаддод қиёфаси нега ўшанда менга тушунарсиз бўлганини шундан кейин пайқадим. Мўғул халқи жуда очиқ, ўйлаганини зумда айтади ва қонида Чингизхоннинг шиддати борлиги кўриниб турибди. Улар билан ҳисоблашмасликка қўймайди.

Улаанбаатар (ўзлари шундай ёзишар экан) нинг муаммолари ва ютуқлари Тошкентга ўхшаш: улар ҳам экологик муаммолар, пробкаларга қарши курашяпти, қишлоқ аҳолиси ҳаммаси марказга интиляпти. Пойтахт ўзига хос шаҳар-давлатга айланган. Шунинг учун ҳам Мўғулистон Президенти ўз бошқарувида яшил энергетика, истеъмол иқтисоди эмас, ишлаб чиқариш ва саноатлашишга асосланган иқтисодни қуриш йўлида ишлаяпти. Ҳозир натижалари яхши: 2023 йилда Мўғулистон Осиёдаги энг тез ривожланаётган давлат мақомини олган.

Бугуннинг ўзида Ўзбекистон раҳбарининг олий даражадаги музокаралари бошланади. Бу сафар икки давлат раҳбарлари журналистларга ташриф натижалари бўйича баёнот беришади. Эшитганларимни насиб қилса, яна бўлишаман.

Мен тасодифан топиб қоламан деб ишонганим Тувшинжаргални кўролмаслигим энди ҳақиқатга яқин, қачондир яна бошқа тасодиф бўлишига ишониб, постимни ҳозирча якунлайман.

Бошидан охиригача ўқиган бўлсангиз, #кўрагоний деб ёзинг:)

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Тувшинжаргал, қайдасан?
ёки Улаанба
атардан мактуб

1/3

Бундан 24 йил аввал, 8-синфда ўқиб юрганимда, гимназиямизнинг бир гуруҳ ўқувчилари билан Ҳиндистонда ўтказилган Жаваҳарлаъл Неру номидаги “Бал Бхаван” лойиҳасининг умумжаҳон болалар фестивалида иштирок этганман. Ўшанда Мўғулистон жамоасидан келган ёшлар билан жуда яқинлашиб кетгандик. Мўғул делегацияси жуда очиқ, замонавий ва ўзига тўқ оилалар фарзанди экани сезилиб турарди. Ўша пайтда менинг қўлимда 32 та кадр олинадиган пленкали фотоаппарат бўлса, улар тадбирларни қўл видеокамерасида суратга олишарди. Бу худди қўлида кнопкали телефон турган одам илк марта сенсорли телефон кўргандек эди.

Мен 13 яшар қизча шаддод ва шўх мўғул болаларининг ҳаддан ортиқ эркинлигидан ҳайрон бўлганим эсимда. Уларнинг аксарияти русча, айримлари инглизча ҳам гаплаша оларди. Мўғулистонликлар орасидан бир қиз мен унга ҳеч нарса совға қилмасам-да, Чингизхон сурати туширилган сувенир, значок ҳамда Мўғулистон кенгликлари тасвирланган открытка совға қилган. Открытка тагига «Тувшинжаргал» деб ёзилганди. Мен аввал бундай тадбирларда қатнашмаганман ва ўзим билан айтарли ҳеч нарса олиб бормаганман, Тувшинжаргаалга жавобан ҳеч қандай совға беролмаганимга роса уялгандим.

Ўзбекистон Президентининг Мўғулистонга ташрифидан икки кун аввал чемоданимга нарсаларимни жойлаётиб, Тувшинжаргални эсладим. Негадир уни қидиргим келди. Биргаликда суратимиз йўқ, лекин хаёлимда кўринишини элас-элас эслайман. Ўзимча Инстаграм ва Линкеднга қидирувга бериб кўрдим, 10 га яқин мўғул қизлари саҳифаси чиқди. Қизиғи, ҳаммаси бир-бирини такрорлайди ва мен таниган Тувшинжаргал уларнинг ҳар бирига қуйиб қўйгандек ўхшайди. Бири салонда ишлайди, иккинчиси оператор, ўқитувчи, чет элда кимдир. 2001 йиллардаги тадбирлар ҳақидаги ахборотлар интернет кенгликларида деярли топилмайди. Ҳиндистоннинг Миллий Бал Бхаван институти сайтида ҳам ўша фестивал ҳақида ҳеч нарса йўқ.

Одатим шунақа, умуман кутилмаганда, роса ишим кўплигида, умуман зарур бўлмаган нарсаларни қидириб қолиб, титкилаб, ўқиб чиқиб, кўп вақтимни ўтказиб, охирида ҳеч нарса топмаслигим ва нега керак бўлди бу менга деган саволимга ўзим жавоб беролмаслигим мумкин)

Нега Тувшинжаргални қидирдим? Балки унга менам совға бергим, уни эсдан чиқармаганимни айтгим келгандир ёки тасодифлар қувончини ҳис қилгим келгандир. Очиғи, ўшанда у кийимимга тақиб қўйган Чингизхон значогини дарров ечиб олганман. Чунки ўша пайтда тарих китобимизда мўғуллар босқини ҳақида жуда қизиқиб ўқиганман ва тарихий образ сифатида уни салбий қаҳрамон деб эслаб қолгандим. Катта бўлганим сари тушундимки, биз Соҳибқирон Амир Темурдан фахрланган каби улар ҳам дунёнинг энг катта империясини тузолган ўз Чингизхонидан фахрланади. Аслида иккисининг ҳам миссияси ва бажарган ишлари бир-бириникига ўхшайди. Ҳатто Темур ўз салтанатида легитимлигига эришиш учун Чингизхон авлодидан бўлган Бибихонимга уйланади ва Кўрагоний (Хоннинг куёви) деган мақомни олади. Бу салтанатини мустаҳкамлашда сиёсий стратегик қадам эди.

Мана 2 кундан бери Мўғулистон пойтахтидаман. Ҳамкасбларимиз билан Президентимизнинг илк ташрифига тайёргарлик кўряпмиз. Мустақиллик тарихида ҳали бирор марта Ўзбекистон раҳбари бу ерга келмаган.

Қаерга қарамай, давлат бинолари номида, ресторан ва кўчаларда Чингизхон ва буюк мўғул салтанати тарихини ёдга суратлар, ҳайкаллар, бинолар, ёзувлар.

Пештоқлардаги ёзувлар кириллицада бўлгани учун ўқийверасиз, лекин умуман тушунмайсиз, талаффузда кхт, ткх товуши, қўш ундошлар кўп учрайди, томоқ қириб гапираётгандек туюлишади. Шундай бўлса-да, ягона этномуҳитда яшаганимиз ва тилларимиз олтой тиллари илдизига бориб тақалгани учун ўзбек ва мўғул тилларида бир-бирида учрайдиган сўзларни кўплаб топиш мумкин. Масалан, Тошкентдаги «Дўрмон», «Дархон» мавзелари номи ҳам аслида мўғулча сўз экан.

давоми қуйида

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Бугун @sakurabooksuz дан дунё гўзалига 4 та ривожлантирувчи китоб совғага келди.

Эрталабдан бери уйимизда жанг, китобларга қоровуллик қиляпти:) 4-5-6 ёшлилар учун ажойиб китоблар. Совға учун катта раҳмат.

Ҳамма нега #Saidatalks чиқмаяпти дейди. Чунки, Саидани ўзи тилга кириб кетди. Яна сал кутсам, ўзи шарҳлаб ўтиради:)

Китобларни Узум маркет ва asaxiy.uz дан буюртма берса бўлади.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Халқлар дўстлиги кўчасидан Ботир Зокиров (Пахтакор метро) кўчасига ўтиш учун шунча зина босиш керак.

Шоҳи зинда хижолат.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Қандай савол берайлик?)

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

📣 Ажойиб аукцион: Футбол ғурурининг рамзи — улкан дўппи эгасига айланишни истайсизми?

Демак бошладик – шу машҳур дўппи учун ким 10 минг сўм беради?

Сиз суратини кўриб турган улкан ва машҳур дўппи шунчаки оддий нарса эмас — у минглаб ўзбек ишқибозларининг қайғу ва қувончи, стадионлардаги ҳамжиҳатлик ва ғурур тимсолидир!

Бу дўппи жаҳоннинг турли бурчакларида ўзбек футболчиларига ҳамроҳлик қилган, қанчадан-қанча ғалаба ва мағлубиятларга гувоҳ бўлган, Унинг эгаси — андижонлик машҳур футбол мухлиси, Андижон фан-клуби фаоли Нодирбек Тўйчиев уни “Сен кучлисан” хайрия жамоасига туҳфа этди.

🎯 Эндиликда у онлайн кимошди савдосига қўйилади. Ундан тушган маблағ оққон касалига чалинган болаларга сарфланади.

🤲 Футбол муҳаббати ва инсонпарварлик бирлашадиган пайт келди! Сиз ҳам қатнашинг ва яхшиликка шерик бўлинг!

Аукционда иштирок этмасангиз, бемор болажонлар учун эҳсон қилишингиз мумкин. Карта 9860120113552208 Аброр Зоҳидов номида. Тушумлар ҳақида маълумот ёритиб борилади.

Илтимос, тарқатишда ёрдам беринг!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

ТИВ Матбуот котибига кўра, айни вақтда Россияда 1 миллион мигрантларимиз яшаб-ишламоқда. Авваллари бу рақам 4-5 миллионга етарди.

Охирги йилларда мигрантларга эҳтиёж катта бўлган, қонуний тартиб-тамойилларга кўра иш юритадиган хориж мамлакатлари билан келишувларга эришилаётгани ортидан мигрантларимиз фақат битта давлатга боғланиб қолмаётгани одамга умид беради. Янаям диверсификация қилаверишимиз керак.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Dramatic moments

https://www.instagram.com/reel/DKuqCB5IvK6/?igsh=dzgwYjBvY3dpeDR4

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Mana sportga nima uchun investitsiya qilish kerak!

Tuyg’ularni pulga chaqib bo’lmaydi.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Президентимиз Болгария Президенти Румен Радев ва Словакия Бош вазири Роберт Фицо билан футболда.

Дарвоқе, 2 соатча аввал Словакия бош вазиридан қисқа интервью олишга муваффақ бўлдим.

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Biz golni shunday nishonladik!

Читать полностью…

Mikrofon ko‘targan ayol

Stadionda internet yaxshimas, lekin bu yerdagi g’alaba vaybini so’z bilan aytib berolmayman.

Aziz(a) larning hammasi zo’r o’zi!

Читать полностью…
Subscribe to a channel