МЕҲР
Ҳеч ким бировга меҳр беришни хоҳламайди~ю, аммо ҳамма меҳр кутиб яшайди.… 🍃
Ҳамма эрки қўлида бўлишини истайди~ю, аммо кимгадир керак бўлишлик бахтидан ҳам бебаҳра қолишни истамайди.…🍃
Ибодат қилишга эринамиз-у, аммо неъматларидан маҳрум бўлишни хоҳламаймиз.… 🍃
Кимдир бизни бахтли қилишини орзу қиламиз, лекин кимнидир бахтли қилиш истаги бизга бегона.… 🍃
Ҳар доим МЕНГА…! деб яшаймиз-у, аммо •МЕНЧИ• деган савол хаёлимизга ҳам келмайди.... худди бутун дунё бизни дейиши керакдек.… 🍃
Аслида эса, меҳр кутишдан олдин меҳр беришни, керак бўлишни исташдан олдин нимадир қилиш кераклигини, кимдандур бахт умид қилишдан олдин, ўша бахт учун лойиқ бўлиш кераклигини тушунишимиз даркор.🍃
@QuronTvOrg
📿Саййидул истиғфор
اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي، وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ
«Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика ъалаййа ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»
📌Маъноси: “Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди”
@fariduddin_attor🌙✨
Ризқдан асло ташвиш қилманг, денгиз тубидаги балиқни ризқини берган Аллоҳ сизни унитиб қўярмиди?)
وَمَا مِن دَآبَّةٍ فِى ٱلْأَرْضِ إِلَّا عَلَى ٱللَّهِ رِزْقُهَا وَيَعْلَمُ مُسْتَقَرَّهَا وَمُسْتَوْدَعَهَا ۚ كُلٌّ فِى كِتَٰبٍ مُّبِينٍ
Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир.
Ҳуд сураси 6-оят
♻️Дўстларингизга ҳам юборинг.
Каналга обуна бўлинг⤵️
@Madinastudiotv
"Muslimaat KIDS" дастурининг навбатдаги қаҳрамони 3 ёшли Марямхон🥰😘
Ушбу дастурида фарзандингиз ҳам иштирок этишини истасангиз, @muslimaatkids_bot га мурожаат қилинг.
давоми бор...
@QuronTvOrg
ДИНИМНИНГ ЯРМИНИ ИЗЛАБ ЮРИБМАН...
Тунлари вужудим совуқ қотдики,
Кўнглимда, умиддан қаср қурибман.
Ёлғизлик шу қадар оғир ботдики,
Динимнинг ярмини излаб юрибман.
Шунданми хар куни дуо қилган чоғ,
Юзимни қиблага аста бурибман.
Кўнглимдан кетсин деб хасрат деган доғ,
Динимнинг ярмини излаб юрибман.
Тушимга киради сохибжамоллар,
Висол тўғрисинда хаёл сурибман.
Армон ўлдирай деб хижронни ёллар,
Динимнинг ярмини излаб юрибман.
Шу қадар чарчатди, тоқлик мақоми,
Жуфт бўлмоқ қасдида, ёниб турибман.
Аллақачон тўлиб сабримнинг жоми,
Динимнинг ярмини излаб юрибман.
Солиха ёр сўраб, қодир Аллоҳдан,
Саждада пойига бошим урибман.
Дунё деб аталмиш томошагоҳдан,
Динимнинг ярмини излаб юрибман.
Ёрнинг гўзаллиги, унинг шармида,
Ёрнинг афзаллиги, унинг шармида,
Инсоф қилмоқ учун, қолган ярмида,
Динимнинг ярмини излаб юрибман.
Абдураҳмон Мешаян
• Агар ўзингни бугун гуноҳ ва хатолардан сақласанг, шунда ўзингни эртанги кун оловидан ва бадбахтлигидан ҳам сақлаган бўласан.
@QuronTVorg
Ким беш вақт намозни ЎЗ ВАҚТИДА адо этиб, шундай бардавом бўлса, Аллоҳ
таоло уни тўққизта НЕЪМАТ ила икром қилади:
1. Аллоҳ уни ЯХШИ кўради.
2. Бадани соғлом бўлади.
3. Фаришталар қўриқлайди.
4. Ҳовлисига БАРАКА ёғилади.
5. Юзида солиҳларнинг БЕЛГИсини зоҳир қилиб қўяди...
6. Қалбини "МУЛОЙИМ" қилиб қўяди.
7. Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтиб кетади.
8. Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради.
9. Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён қилиб қўяди!
@QuronTvOrg
Дўзах оловини бу дунёнинг оловига ўхшаган деб ўйламанг. Бу олов етмиш марта сув билан ювилиб кейин бу дунёга юборилгандир.
Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ
– Ваҳдат шуки, кўнглида Ҳақдан ўзганинг фикри бўлмасин‚ шунда саломат бўлади!
Ҳазрати Увайс Қараний қуддиса сирраҳу.
Авлиёлар ҳақида гўзал қиссалар
бизнинг каналимизда:
@Fariduddin_Attor
Сизни тушунишни истаган инсонга сўзларни бетартиб гапирсангиз ҳам албатта тушуниб олади. Аммо сизни тушунишни истамаган инсонга сўзларни қанчалар гўзал тартибда териб гапирсангиз ҳам, у барибир тушунмайди. Чунки у тушунишни истамайди.
"Ҳикматлар чашмаси"дан
@QuronTVorg
#Саҳобалар_ҳаётидан
Сўнгги муборак туш.
Халифа Усмон розияллоҳу анҳу вафотлари куни тонгда туш кўрадилар. Уйқудан туриб яқинларига: “Бу тоифа мени бугун қатл қилади”, дедилар ва давом этдилар "Тушимда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зотнинг олдиларида Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолар ҳам бор эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Эй Усмон! Биз билан бугун ифторлик қил!” дедилар".
Ўша куни Усмон розияллоҳу анҳу рўза тутдилар ва ифторлик вақти бўлмасидан исёнчилар томонидан қатл қилиндилар".
♻️Дўстларингизга ҳам юборинг.
Каналга обуна бўлинг⤵️
@Madinastudiotv
#Анонс
"Muslimaat KIDS" дастурининг навбатдаги қаҳрамони 3 ёшли Марямхон🥰😘
Бугун соат 20:00 да
@QuronTvOrg
فَبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
(Раҳмон сураси)
АЛЛОҲНИНГ ИНСОН ОРГАНИЗИМИДАГИ МЎЖИЗАЛАРИ
1. Одам мияси сиғими 4 терабайтдан кўпроқ.
2. Чақалоқ 7 ойликкача бир вақтнинг ўзида ҳам сутни ютиб, ҳам нафас ола билади.
3. Одам бош чаноғи 29 хил суяклардан иборат.
4. Миядаги асаб пулси соатига 274 км тезликда ҳаракатланади.
5. Бизнинг миямиз бир кунда ҳосил қиладиган электр импулси дунёдаги жами телефонлар ҳосил қиладиган импулслардан бир баробар кўпроқни ташкил этади.
6. Инсон юраги ҳаёти давомида 182 миллион литр қонни ўзидан ўтказади.
7. Чарльз Осборн деган одамни 68 йил тўхтовсиз хиқичоқ тутган экан.
8. Одамнинг ўнг қўли чапига нисбатан 9 йил кўпроқ яшай олади.
9. Инсон ўзи кўрадиган тушларнинг 99 фоизини эрталабоқ унутади.
10. Инсон организмидаги қон томирларнинг жами узунлиги 100 минг километрга тенг.
11. Баҳорда нафас олиш даражамиз куздагига нисбатан 1, 5 баробар юқорироқ бўлади.
12. Одам тана ҳароратининг 80 фоизи бошдан чиқади.
13. Одам дунёдаги чалқанча ётиб ухлай оладиган ягона жонзотдир.
14. 4 яшар бола бир кунда ўртача 450 марта ота-онаси ёки яқинларига савол беради.
15. Киндикнинг илмий атамаси умбиликусдир.
16. Чапақайлар дунё аҳолисининг атиги 7 фоизини ташкил этади.
17. Олма ва банан ҳиди озишда ёрдам беради.
18. Агар одам бошидаги сочларнинг бир умрлик узунлиги ҳисобланса, 725 километрга етади.
19. Одам организмида яшовчи бактерияларнинг соф вазни 2 килограммга тенг.
20. Организмдаги кальцийнинг 99 фоизи тишларимиздан жой олган.
21. Агар организмимиздаги жами темир моддасини бир жойга тўпласак, соатнинг жажжигина винтини ясашгагина етади.
22. Акса уришга мажбур этувчи вирусларнинг 100 хил тури бор.
23. Ҳаёти давомида одам териси 1000 марта янгиланади.
24. Қўлдаги бармоқларда тирноқ оёқдаги бармоқларга нисбатан 4 карра тезроқ ўсади.
25. Одам организмидаги мушакларнинг энг бақуввати тили ҳисобланади.
26. Одам юрагининг ҳажми ўз мушти билан баробар, вазни эса 220-260 граммга тенг.
27. Ўрта яшар одамлар бир кунда 23000 марта нафас олиб чиқаради.
28. Кўзларимиз 10 миллионтагача рангни таний олади.
29. Самолётда учиш жараёнида одам сочи ердагига нисбатан икки карра тезроқ ўса бошлайди.
30. Одам суяги пўлатга нисбатан беш карра мустаҳкамроқдир.
• Қандай сўзлаш кераклигини биладиган инсон- фаросатлидир. Қандай сукут сақлашни биладиган эса- ҳикматлидир.
@QuronTVorg
#Табассум_қилинг
Бир аъробий ёнида ип олиб, денгизда чўмилаётган экан. У сувга ҳар шўнғиганида ипга бир тугун тугиб қўяр экан. Ундан бунинг сабаби сўралганида: “Қишдаги жанобатлар учун ёзда чўмилиб оляпман”, деб жавоб берибди.
"Табассум қилинг" китобидан
من در تو گریزان شدم
از فتنه خویش
من آنِ توام
مرا به من باز مده...
👤 #مولانا
Men Senda panoh topdim
o'z fitnamdan
Men Senikiman
meni menga qaytarma
👤Mavlono #Rumiy
🎙MirzoQalandar
📻Davud
📒text
@MirzoQalandar
@Qurontvorg
Дарвешдан сўрадилар:
- Инсон бошига келадиган энг гўзал насиба нима бўлади?
Жавоб берди:
- Ҳамма ниманидир тушунтирмоқчи бўлиб яшаётган шу фоний дунёда сени тушунадиган одамни учратиб қолишинг ...
«Сирлар хазинаси» рисоласи
@QuronTvorg
Муслима опа сингиллар!
Ҳижоб одат эмас, ҳижоб Аллоҳнинг фарзидир! Ҳижобни зийнатланиш учун эмас, Аллоҳ сизга берган зийнатларини беркитиш учун фарз қилган!
© Мутааллимаҳ
@QuronTvOrg