ҲАЗРАТ УСМОННИНГ ҚУРЪОНГА МУҲАББАТИ
Амирул мўминин Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу: “Агар қалбимиз тоза бўлганида, Парвардигоримиз Каломини ўқишга тўймасдик. Мен бирон кунни Мусҳафга қарамай ўтказишни хушламайман”, деган. Усмон Мусҳафга кўп қарайверганидан унинг варақлари титилиб кетганди. Ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳунинг айтишича, кишининг қалби тоза бўлса, қанча Қуръон ўқисаям тўймайди. Чунки Қуръон покиза қалб соҳиби онгига яхшироқ сингади. Покиза қалб Қуръонни тадаббур қилади, Каломуллоҳга ташна бўлади. Қуръон маъноларини тушунган инсон чексиз роҳатланади. Шунинг учун кўнгли пок одам Қуръонга шайдо бўлади, уни ўқиган сари Аллоҳнинг Каломига муҳаббати, иштиёқи ортиб боради. Баъзи уламолар Қуръон тиловатидан олдин истиғфор айтишни тавсия этишган. Чунки истиғфор айтган одамнинг қалби қордек оппоқ, зилол сувдек тиниқ бўлади. Истиғфор ҳамда зикр билан гуноҳлар қурумидан покланган қалб Қуръон ўқишга шай бўлади. Энди банда қанча тиловат қилса ҳам тўймайди. Ҳазрат Усмоннинг Қуръонга муҳаббати нақадар кучли бўлганини мана бу жумладан билиб олиш мумкин:
- “Мен бирон кунни Мусҳафга қарамай ўтказишни хушламайман”. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу Каломуллоҳга қаттиқ боғланган эди. У зот Қуръонни очиб ўқийверганидан Мусҳафининг варақлари йиртилиш даражасига келиб қолган экан! Ҳатто фитначилар у зотнинг жонига қасд қилиш ниятида қўққисдан бостириб кирганида ҳам парво қилмай тиловатда давом этган... Ҳа, Ҳазрат Усмон бир умр Аллоҳнинг Каломига ошно бўлган. Энди ўзимизнинг ҳолимизга назар ташлайлик! Китоб жавонимиздаги Мусҳафи шариф доим ўқиб туриладими ёки йиллаб чанг босиб ётадими? Биз Қуръондан кўра телефон, компьютер ёки зангори экранга ошуфта бўлиб қолмаяпмизми, олтиндан қиммат умримизни кераксиз нарсаларга совурмаяпмизми?.. Аслида Аллоҳ таоло Қуръонни токчаларга чиройли қилиб териб қўйиш ёки ҳеч кимнинг қўли етмайдиган жойга табаррукан илиб қўйиш учун эмас, ўқиб-ўрганиш, риоя этишга туширган. Усмон розияллоҳу анҳудан ўрнак олайлик, азизлар! Ҳар куни бўлмаса ҳам, лоақал икки-уч кунда бир Қуръони каримни қўлга олиб, хулуси ният ила тиловат қилайлик. Аллоҳ таоло ихлосимизга яраша савоб беради. Аллоҳнинг карами кенг. Фақат биз сидқидилдан амал қила олсак бўлгани.
(“Қуръон қалблар шифоси” китобидан)
Яақинларга хам улашинг!👇
@QuronTvOrg
Сен сабабли маъсият, гунох,
Тавбаларга бўшатганди жой.
Зумда ташлаб кетяпсан, э воҳ!
Бомдод қазо бўлмайдиган ой!
Тилни тийиб фисқу ғийбатдан,
Умид қилдик олий раҳматдан,
Уйғотгандинг бизни ғафлатдан,
Бомдод қазо бўлмайдиган ой!
Вақт-нишонга ўрмалаган ўқ,
Қоринлар оч, лек нафсимиз тўқ,
Хаққинг адо қилдикмикан йўқ?
Бомдод қазо бўлмайдиган ой!
Иҳлос бўлса топилар имкон,
Ҳақ ваъдаси-"Жаннати Райён",
Алвидо, эй Шахри рамазон,
Бомдод қазо бўлмайдиган ой!
Ўттизингда қилиб рўзадор,
Мужда берди Хақ Парвардигор,
Хайрятки, Хайитинг ҳам бор,
Бомдод қазо бўлмайдиган ой!
✍ Азамат Зиё
@QuronTvOrg
МЕҲР
Ҳеч ким бировга меҳр беришни хоҳламайди~ю, аммо ҳамма меҳр кутиб яшайди.… 🍃
Ҳамма эрки қўлида бўлишини истайди~ю, аммо кимгадир керак бўлишлик бахтидан ҳам бебаҳра қолишни истамайди.…🍃
Ибодат қилишга эринамиз-у, аммо неъматларидан маҳрум бўлишни хоҳламаймиз.… 🍃
Кимдир бизни бахтли қилишини орзу қиламиз, лекин кимнидир бахтли қилиш истаги бизга бегона.… 🍃
Ҳар доим МЕНГА…! деб яшаймиз-у, аммо •МЕНЧИ• деган савол хаёлимизга ҳам келмайди.... худди бутун дунё бизни дейиши керакдек.… 🍃
Аслида эса, меҳр кутишдан олдин меҳр беришни, керак бўлишни исташдан олдин нимадир қилиш кераклигини, кимдандур бахт умид қилишдан олдин, ўша бахт учун лойиқ бўлиш кераклигини тушунишимиз даркор.🍃
@QuronTvOrg
🎧 Др. Закир Найк | Рўзанинг жисмоний ва руҳий фойдалари.
♻️Дўстларингизга ҳам юборинг.
Каналга обуна бўлинг⤵️
@Madinastudiotv
#саҳобалар_ҳаётидан
Саҳобаларнинг хулқларидан қанчалар узоқмиз-а!
Робийъа ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтадилар:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматларида бўлдим, шунда менга ер бердилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳуга ҳам ер бердилар. Сўнгра мол дунё кўпайди, мен ва Абубакр бир туп хурмо дарахти устида келишолмай қолдик.
Абубакр:
– “Бу хурмо менинг ҳудудимда”, – деди. Мен ҳам:
– Йўқ, менинг ҳудудимда, – дедим.
Шундай қилиб мен ва Абубакр орасида гаплар ўтди ва Абубакрдан менга ёқмайдиган бир гап чиқди, лекин кетидан дарров пушаймон бўлди-да, менга:
– “Эй Робийъа! Сен ҳам менга шундай гап айтасан, менга қасос бўлсин”, – деди. Мен:
– Ундай қилмайман, – дедим.
Абубакр:
– “Айтасан ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга устингдан шикоят қиламан”, – деди.
Мен:
– Барибир ундай қилмайман, деб туриб олдим. Абубакр бутунлай ердан бош тортди ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига отланди, мен ҳам орқасидан эргаша бошладим. Бу орада Аслам қабиласидан бўлган баъзи одамлар келиб, менга:
– Абубакрни Аллоҳ раҳм қилсин! Нима учун сизнинг устингиздан шикоят қилади, ҳолбуки сизга нима деса деган унинг ўзи-ку, – дейишди.
Мен уларга:
– Бу зот ким эканини биласизларми ўзи? У зот кимсан Абубакр Сиддиқ бўлади, у зот Расулуллоҳнинг ғордаги ҳамроҳлари, мусулмонларнинг оқсоқоли бўлади.Сизларнинг менга ёрдамчи бўлаётганингларни кўриб сизлардан ғазаб қилиб қўйишидан, кейин Расулуллоҳга бу хабар етса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам сизларга ғазаб қилишларидан, иккиларининг ғазаби сабабли сизларга Аллоҳнинг ғазаби тушиб қолишидан, бунинг натижасида Робийъа ҳалок бўлишидан эҳтиёт бўлинглар, дедим.
Улар:
– Биз нима қилишимизни истайсиз? – дейишди.
– Орқага қайтинглар, – деди.
Абубакр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кетди, мен орқасидан бир ўзим у Зотнинг ҳузурларига етиб боргунига қадар эргашиб бордим. Абубакр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб бўлган воқеани қандай бўлган бўлса, шундайлигича айтиб берди.
Шунда бошларини кўтариб:
– Эй Робийъа! Сен ва Абубакр орасида нима ўтди? – дедилар. Мен:
– Ё Росулуллоҳ, орамизда фалон, фалон гаплар ўтди, кейин менга ёқмайдиган бир гап айтди, кейин менга ҳам шундай гапни айт, менга қасос бўлсин, деб туриб олди, – дедим.
Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Тўғри қилибсан, ундай жавоб қайтармагин, унинг ўрнига: “Эй Абубакр, Аллоҳ сени мағфират қилсин, Аллоҳ сени мағфират қилсин”, деб айтгин, – дедилар. Шунда Абубакр розияллоҳу анҳу бошқа тарафга бурилиб олди, шу пайтда у йиғлаётган эди”.
@QuronTvOrg
💐 ҚУРЪОННИНГ шарофати
💐
Қиёматда ҳамма одамлар бир жойда тўпланадилар, Ҳофизи каломуллоҳ эса фаришталар билан туради.
💐
Одамлар бир биридан қочади, Ҳофизи каломуллоҳ эса ота-онам қани бошларига тож кийгизсам, деб излайди.
💐
Қуръон сизни жаннатга еткизибгина қўймай, жаннат ичида юқори мақомларга элтади. Ҳофизи каломуллоҳга " ўқи ва юксалавер, ҳамда шошмай ўқи" деб турадилар.
💐
Қуръонга бепарво бўлаётган киши тиловат қилса ёғиладиган неъмат-баракотларни тасаввур қилганида эди бир лаҳза ҳам иккиланиб ўтирмасди.
💐
Каломуллоҳдан бирор нарса ўқий олмаган киши ҳақиқий роҳат ўринларини ўткизиб юборибди-қўлдан чиқарибди. Аммо ҳали қайта қўлга киритиш фурсати бор!
💐
Қуръондан келадиган баракотлар:
🥀Аллоҳ ҳофизи каломуллоҳнинг, қорининг ақлини баракали қилиб қўяди.
🥀Абдулмалик ибн Умайр раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Энг ақли боқий қолувчи инсонлар Қуръон ўқигувчлардир, энг ақли расо инсонлар Қуръон ўқигувчилардир".
🥀Қуртубий раҳимаҳуллоҳ айтади:
" Қуръон ўқиган инсон юзга кирса ҳам ақли жойида бўлади"
🥀Қуддуслик Имом Иброҳим раҳимаҳуллоҳ шогирди Аббос ибн Абдуддоимга васият қилди:
" Қуръонни кўп тиловат қил, уни асло ташлаб қўйма. Қуръон ўқиганинг сари мақсадинг осон бўлаверади".
🥀Абу Зинод раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Саҳар вақт Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларига борардим. Йўлдаги хонадонларнинг ҳар биридан қорининг қироати эшитилиб турарди".
🥀Шайхулислом раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Қуръонга қарашдек ақл ва руҳни озуқалантирадиган, танани муҳофаза қиладиган, саодатни кафолатлайдиган бирор нарса кўрмадим".
🥀Муфассирлардан бирлари айтади:
"Қуръон билан машғул бўлиб, дунёда хайроту баракотлар ичида қолдик".
Яхшиликка йўллаган уни қилганга тенг. Бошқаларга ҳам илининг, шояд кимдир таъсирланса, Қуръон ўқишга берилса, сиз ҳам ажр-савобдан насибадор бўласиз.
(Интернетдан олинди)
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
Tibyon
@QuronTvOrg
❗️ Бахтли бўлишни истасангиз..
✔️ Намозни ўз вақтида ўқинг.
❗️ Юзингиз нурли бўлишини истасангиз.
✔️ Ярим тунда қиём бўлинг.
❗️ Кўнгил хотиржамлиликни истасангиз..
✔️ Қуръонни тиловат этинг.
❗️ Соғлом бўлишни истасангиз..
✔️ Унда рўза тутинг.
❗️ Кунингиз қувончли ўтишини истасангиз..
✔️ Истиғфор айтинг.
❗️ Ғам қайғу сизни тарк этишини истасангиз..
✔️ Дуо қилинг.
❗️ Ташвишлардан холи бўлишни истасангиз.
✔️ «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», деб айтинг.
❗️ Баракангиз бўлишини истасангиз..
✔️ Набий (алайҳи солату ва саллам)га саловат айтинг.
❗️ Қийинчиликларсиз ҳасанотларга эга бўлишни
истайсизми?
✔️ Унда мана бу маълумотни ўзингизда сақлаб турмай,
бошқалар билан ҳам улашинг.
❗️ СУБҲАНАЛЛОҲ.. Ким Аллоҳ таоло билан бирга бўлса, Аллоҳ ҳам у билан биргадир.
✔️ Ким Аллоҳ таолони яхши кўрса, Аллоҳ ҳам уни яхши кўргай.
❗️ Биласизми:Ким ҳар фарз намоздан кейин
✔️ «Оятул Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради холос.
✔️ Яъни, у ўлмагани учун жаннатга кирмайди, агар вафот этса, уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди дегани.
❗️ Эслатма: Кейинчалик олий мукофотлар билан тақдирланмоқчи бўлсангиз.
✔️ Унда хайрли илмларингизни сир тутманг.
❗️ Ёдингиздан чиқмасин:
✔️ Бошқаларга илинишингиздан аввал "Бисмиллаҳир роҳманир
роҳийм" деб айтинг.
❗️ Бугунги ҳикмат Ҳаёт жуда ҳам қисқа.
✔️ Сиз уни бировларга нафрат қилиш билан ўтказиб юборманг!!!
@QuronTvOrg
#Яхшилик_йўлида
#Кичик_бир_тавсия
Ассалому алайкум ҳурматли саҳифамиз муштарийлари. ИншааАллоҳ моҳи рамазони шариф кириб келишига ҳам таҳминан 40 кундан ошиқроқ вақт қолди. Сиз бугундан бошлаб бир қутига 1000 сўм ёки 2000 сўм, ёки 3000 сўмдан тўплаб бориб, Рамазон кирган кечада бирор оила рўзғорига кетадиган ёғ, ун ва гуручини, ёки шунга ўхшаш камчиликларини олиб бершингиз мумкин. Бу билан сиз ўша рўзадорларнинг савобига шерик бўласиз. Агар ҳар куни юқоридагидек миқдорда пул ажрата олмасангиз, имконингиз бўлган вақтда, қурбингиз етганича пул ажратинг. Бу шаклда пул тўплаш билан шайтоннинг васвасаларидан енгилроқ қутиласиз. Ҳар ҳолда катта пул эмас. Садақани ҳеч ҳам кам санаманг. Ҳар бир амалда бўлганидек, бу ерда ҳам ихлос муҳим.
Шояд қиёматда шу амалингиз нажотингиз бўлса!
Қўлимизда тургани эмас, берганимиз хақиқий ўз мулкимиздир.
Аллоҳ таоло ҳаммамизга олий ҳиммат берсин, Рамазонга етказиб, фазилатларидан баҳраманд қилсин!
♻️Дўстларингизга ҳам юборинг. Сиз сабаб бир инсоннинг кўнгли кўтарилиши мумкин. Савобига ҳам шерик бўлиб қоласиз иншааАллоҳ🙂
Каналга обуна бўлинг⤵️
@Madinastudiotv
#Жума_фазилати
Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида
Бу одоблар ўн бешта:
1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.
2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.
3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.
4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.
5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.
6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.
7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.
8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.
9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.
10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.
11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.
12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).
Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.
13. Каҳф сурасини ўқиш.
14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).
15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.
"Минҳожул қосидин" китобидан
@QuronTvOrg
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ
Бутун танаси шолга чалинган бир инсон айтади:
“Мен аҳволи меникидан кўра оғирроқ бирон кимса бўлмаса керак, деб ўйлардим. Чунки бошимдан бошқа барча аъзоларим фалаж эди. Кунларнинг бирида устозларимдан бири: “Юр мен билан, сенга сенданда ёмонроқ аҳволдаги бир кишини кўрсатаман“, деди. У билан бордим. Мен каби шол одамни кўрсатди. Лекин у мендан ҳам оғирроқ аҳволда эди. Чунки у шоллигидан ташқари эшитмас ва гапиролмасди.
-Тасаввур қилинг-а, умуман қимирламайди, эшитмайди ва гапирмайди!
Шу шол одам билан инсонни йиғлатадиган, мудҳиш бир воқеа содир бўлипти;
Бир куни аҳллари унинг олдига кирса, унинг кийими қон экан. У эса жим йиғлаб ётарди. Қарашса, икки бармоғи кесилган. - Ажабо, нима бўлди бунга? Қандай қилиб бармоғи кесилади?!! -
Билишсаки, унинг бармоқларини сичқон еган. У эса эшитмайди, ҳаракатлана олмайди, бировни ёрдамга ҳам чақиролмайди. Сичқон кириб, бемалол унинг бармоқларини еб битиради. У эса аламдан кўз ёш тўкиб, бармоқларига тикилгунча жим ётаверади!!!
-Сенчи?!!
-Сенинг бармоқларинг соппа-соғ!!
-Сенинг оёқларинг соппа-соғ!!
-Сен гапира оласан!!
-Сен эшита оласан!!
-Барча неъмат бор сенда!!“
Лаа илааҳа иллаллоҳ
Мен бу рисолани ўқир эканман, чуқур нафас олдимда Роббимга ҳамд айтдим - АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!!
Сиздачи, сизда қандай муаммо бор?
@QuronTvOrg
НАМОЗНИ БОШЛАШ МАСАЛАСИ
@Savollar_kanal 8319-савол
Ассалому алайкум! Таниш-билишларимиз орасида кўпчиликда "Намозни бошлагандан кейин ҳаммасини ўқиш керак. Шунинг учун намозни бошламай юрибман", "Намозни ҳозир бошласам кейин ташлаб кетишим мумкин. Шунинг учун умуман намозни бошламаганим маъқул", "Намознинг ўзининг вақти бор, 60 га кириб ўқийман" каби фикрларни охирги кунларда кўпроқ эшитаяпман. Ҳаттоки бири иккинчисига "Сен фақат бомдодни ўқиб юрибсан, гуноҳга ботиб, ундан кўра ўқимай юр деган "тавсия"ларни ҳам эшитдим. Шу каби фикрдагиларга насиҳат қилсангиз.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ўша бир маҳал намозни ўқиганлар бир маҳални қолдирганнинг азобидан қутилиб қолишади. Одамларни ичида ҳам шайтони бўладида.Ўша шайтонваччалар эса ўша бир вақтни азобидан ҳам қуруқ қолишмасин деб уларни бир маҳалдан ҳам маҳрум қилишмоқчи бўлишади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@QuronTvOrg
Aйниқса, ҳазрат Умар Фахри коинотнинг ўлимларига ишонмас, қилич яланғочлаб, одамлар узра айлантириб ҳаяжон-ла қичқирардилар:
- Aллоҳга қасам, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам ўлган эмаслар. Ким у зотни ўлди деса, калласини шартта узиб ташлайман. Расулуллоҳ мунофиқларни йўқ қилмагунча ўлмайдилар. Қалбимизда у зотдан бошқага ўрин йўқ. Aллоҳ таоло Расулуллоҳни албатта қайта тирилтиради ва ҳали кўплаб мушрикларнинг таъзирини берадилар.
Aбу Бакр босиқлик билан:
"Эй онт ичувчи, ўйлаб гапиринг!" дедилар. Шундагина Ҳазрат Умар тинчиб ўтириб қолдилар. Aбу Бакр тўпланганларга шундай хитоб қилдилар:
- Эй инсонлар! Ким Муҳаммадга сиғинса, билсинки, у зот вафот қилдилар. Ким Aллоҳга сиғинса, билсинки, Aллоҳ тирикдир, боқийдир! Aллоҳ таоло айтган:"(Эй Муҳаммад алайҳиссалом) ҳеч шак-шубасиз, сиз ҳам ўлувчидирсиз, улар ҳам ўлувчидирлар.
Зумар сураси 30-оят
Тўпланганлар бу ояти карималарни ҳудди биринчи марта эшитаётган каби Ҳазрат Aбу Бакрдан кўз узмай туришарди. Aсъҳобдан бир нечаси чидолмай, баралла ўкириб йиғлаб юборди. Боядан буён бақир-чақир қилаётган ҳазрат Умар ҳаяжондан оёқлари ўзига бўйсунмай, ерга йиқилган, лаблари эса тинмай:
"Расулуллоҳ ўлдилар,
Расулуллоҳ энди йўқлар", дея пичирларди.
Aҳмад Муҳаммад "Aшарайи Мубашшара"
@QuronTvOrg
"Muslimaat KIDS" дастурининг навбатдаги қаҳрамони кичик Рамазон Бутий
HDформатда
https://www.youtube.com/watch?v=P63guMWVh8c
©muslimaatuz
@QuronTvOrg
#Кун_ҳикмати
Эътибор билан ўқинг
Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ бир неча киши билан масжидга кетаётган эдилар. Бир ёш бола таҳорат қилаётиб, қаттиқ йиғлаб ўтирганини, кўз ёшлари дарёга тушаётганини кўриб қолишди. Абу Ҳанифа бунинг сабабини болакайдан сўрадилар. Шунда бола: «Мени тинч қўйинг, имом» деди. Лекин имом қаттиқ сўраб туриб олган эдилар, бола «Кофирлар учун тайёрлаб қўйилган, ўтини одамлар ва тошлардан бўлган дўзахдан қўрқинглар» оятини ўқиди (Бақара сураси, 24 оят). Шунда имом: «Тўғри айтдинг! Лекин сен ҳали ёш боласан-ку, бу оят сен каби ёш болаларга айтилмаган-ку», дедилар. Бола: «Эй имом! Ахир олов ёқмоқчи бўлсак, катта ўтин солишдан олдин кичикларини солиб ёқамиз-ку?!» деди. Шунда Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ёнидагиларга: «Аллоҳга қасамки, бу бола Аллоҳдан биздан кўра кўпроқ қўрқар экан», дедилар.
*Астағфируллоҳ
*Астағфируллоҳ
*Астағфируллоҳ
♻️Дўстларингизга ҳам юборинг.
Каналга обуна бўлинг⤵️
@Madinastudiotv
Эй нафсим! Тоат ибодатлар сенга оғирлик қилганида, қачон улардан малолланганингда Аллоҳ таолонинг ушбу оятларини ўқи:
فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ
Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки.
ٱلَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ
Улар намозларини унитувчилардир.
Мааъуун сураси 4-5 оятлар
Қара эй нафсим! Аллоҳ таоло умуман намоз ўқимайдиганлар демади, балки намозларини унутувчилар деди. Қолаверса Ибн Жарир Тобарий келтирган ривоятда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу оят ҳақида сўралганда, улар намозни ўз вақтидан орқага сурадиганлар, деганлар.
Намозларини ортга сурадиганлар, уни унитиб қўядиганлар ҳоли шунчалик бўлса, умуман намоз ўқимайдиганларни ҳолини тасаввур қиляпсанми?
Эй нафсим! Раҳмат ойидан муносиб фойдаланиб қол. Сен учун тавба эшиклари ёпилмасидан олдин, кўплаб тавба қилиб ол...
@Nafsimga нафс ҳотиржамлигини истаганлар маскани
Бугунги тун ҚАДР кечасидан умид қилинадиган (27) тоқ кеча
Ва бу кечадаги энг бахтли банда — гуноҳларидан покланиб олган бандадир.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтдилар: «Ё Расулуллоҳ, агар Қадр кечаси қайси кеча эканини билсам, унда нима деб дуо қилай?» дедим. У зот: «Аллоҳумма иннака Афуввун туҳиббул афва фаъфу ъанний» деб айт!» дедилар»
(Имом Аҳмад ривояти)
Дуонинг маъноси: «Ё Аллоҳ, албатта, Сен Афуввсан (гуноҳларни кечирувчи, афв қилувчисан), кечиришни яхши кўрасан, мени афв қилгин, кечиргин»
♻️Дўстларингизга ҳам юборинг.
Каналга обуна бўлинг⤵️
@Madinastudiotv
اذان استاد مرحوم عبدالباسط عبدالصمد (رحمة الله علیه)
Ифторлик дастурхонларини ёзиб, гўзал сабр ила шом азони янграшини кутиб турган қалби салийм қадрдонларим. Биласиз-а, рўзадорнинг севинчларини Раббим қанақа таърифлаган?!
Иншааллоҳ, Райён дарвозаларидан исмлари айтиб чақирилганда ифторликдаги севинчларидан минг аъло севинчларини насиб этсин илоҳим ! Ўша чорлангувчи суюкли рўзадорлар қаторидан бенасиб этмасин илоҳим !
Ифторлиларингиз фараҳли, ҳузурли бўлсин...
Аллоҳумма ажирни минан наар
@QuronTvOrg🍃
Эй нафсим! Сен тавбани ортга сурган кун, яъни моҳи рамазон келиб, бизларни тарк этишига ҳам саноқли кунлар қолмоқда. Ҳирмондан кўплаб ғамлаб оладиган бир пайтда, сен ҳали ҳануз ғафлат уйқусидасан. Рўза тутган ҳам, тутмаган ҳам, ибодат қилган ҳам, қилмаган ҳам ўтар дерсан. Аммо охиратда, мезон тарозусида яхши амалларинг камлик қилаётган пайтда афсус надомат чекмай десанг, ушбу фурсатдан фойдаланиб қол...
@Nafsimga нафс ҳотиржамлигини истаганлар маскани
РАМАЗОН ДАСТУРИ:
1. Бир ой тўлиқ рўза тутаман; (Илк бор рўза тутаётганларга)
2. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқийман;
3. Қуръони каримни камида бир марта хатм қиламан;
4. Ҳар куни Қуръон тиловатларидан эшитаман;
5. Ҳар куни иймонни сайқаллайдиган маърузалар эшитаман;
6. Ҳар кеча таҳажжуд намози ўқийман;
7. Ҳар кеча ухлашдан олдин албатта таҳорат оламан;
8. Ҳар куни тонги ва тунги зикрларни қолдирмай қиламан;
9. Ҳар куни ишроқ ва зуҳо намозини ўқийман;
10. Ҳар куни озгина бўлса ҳам садақа бераман;
11. Ота-онамга яхшироқ хизмат қиламан;
12. Aҳли оилам учун алоҳида дастур тузиб, тўлиқ амал қиламан;
13. Фарзандларим учун алоҳида дастур қилиб тўлиқ амал қиламан;
14. Оилам билан тафсир китобидан ҳар куни ўқиб бораман;
15. Оилам билан ҳадис китобидан ҳар куни ўқиб бораман;
16. Оилам билан руҳий тарбияга оид китобдан ҳар куни ўқиб бораман;
17. Гуноҳларимга кўп тавба қиламан;
18. Ҳар куни ота-онам ва фарзандларим ҳақига дуо қиламан;
19. Ҳар куни барча мусулмонлар ҳақига дуо қиламан;
20. Умуман ғийбат қилмайман;
21. Умуман ҳаромга назар солмайман ва эшитмайман;
22. Ҳеч ким билан уришмайман;
23. Вақтимни беҳудага кетказмайман;
24. Дуо ижобат бўладиган вақтларга (кечанинг охирги учдан бири, ифтор вақти, азон билан такбир ораси ва фарз намозларидан сўнг) алоҳида эътибор бераман;
25. Қўшничилик ҳақларини адо қиламан;
26. Имконим доирасида рўзадорларга ифторлик қилиб бераман;
Ikrom Sharif
@QuronTvOrg
Бир Қуръон ўқитувчисининг гапи:
Ёш болаларни Қуръондан онлайн дарсга қабул қилишни сўраганларнинг аксари оналар бўлади. Қабул бўлиб дарс қилаётганларнинг деярли ҳаммаларининг олдида ўтирадиганлар оналар бўлади. Кейин уларнинг дарсини таёрлатадиган, ундан масъул бўладиганлар ҳам aлбатта оналар бўлади.
— Бу нима дегани?
— Бу: «..диндорини танла, барака топасан!», дегани.
┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉
© IkromSharif
@QuronTvOrg
#Тавсия
Қуръонни ёдлашга ёрдам берадиган таомлар
Ушбу мақолада уламолар тавсия қилган ва Аллоҳнинг тавфиқи ила ёдлаш қобилиятнинг ошишига ёрдам бериши айтилган баъзи таомлар билан таништириб ўтамиз.
Асал. Зуҳрий суҳбатларнинг бирида Ибн Журайжга: “Сен асални лозим тут, албатта, у ёдлаш учун яхшидир”, деди.
Сигир сути. Бир киши Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга кўп унутишидан шикоят қилди. Шунда у киши: “Сен сигирнинг сутини лозим тут. Албатта, у қалбга дармон бўлур ва унутишни кетказур”, дедилар. Хотиб ривоят қилган.
Майиз. Ибн Қойюм майиз яхши озуқа бўлишини ва ошқозонни кучайтириб, ёдлашга манфаатли бўлишини айтган. Зуҳрий: “Ким ҳадис ёдлашни хуш кўрса, майиз есин”, деган.
Лубан. Бир киши Анас ибн Моликка унутишидан шикоят қилди. Шунда у киши: “Сен кундурни лозим тут. У лубандир. Кечаси уни ивитиб қўй. Субҳда уйғонганингда ундан бир ичишлик олиб, наҳор пайти оч қоринга ич. Албатта, у унутишни даволашга яхшидир”, дедилар.
*кундур: босвеллия, ладан.
*лубан: босвеллия, каммифора.
Мисвок. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мисвок оғизни покловчи ва Роббни рози қилувчи”, дедилар. Унинг фойдаларидан: у оғизни хушбўй қилади, балғамни кесади, овозни мусаффо қилади, ўқишга жонлантиради, ҳис қилишни соф қилади ва уйқуни ҳайдайди.
Балғам ва намликни камайтирувчи ҳар бир нарса, Зарнужий (“Таълим-ул-мутаъаллим”)да айтадики: Балғам ва намликни камайтирувчи ҳар бир нарса ёдлашни зиёда қилади. Балғам кўпайган сари унутишни келтириб чиқаради”, деди.
Ёдлашни ният қилиб Замзам сувини ичиш.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Замзам суви очга таом, касалга шифо”, дедилар.
Замзам сувидан кўпгина салафи солиҳлар ҳар хил ниятлар билан ичишган. Бас, Аллоҳ уларга истижобат қилган.
Бу мавзуга якун ясаб айтамизки, ўша асал, майиз, лубан, сутдан бўлган таомлар, Аллоҳ таолонинг тавфиқи ила ёдлаш қобилияти ошишига фойда беради. Сўнгра тўғри азиймат ва ёдлашга жиддий рағбат ёрдам беради. Бу нарсалар силоҳ кабидир. Уни шижоатли, яхши ишлатадиган киши ишлатса, мақсадга етади. Бўлмаса йўқ. Айб силоҳда бўлмайди, уни ишлатадиган қўлда бўлади. Бўлмаса ўтган нарсалардан танаввул қилган ҳар бир киши ҳофиз бўлиб кетар эди.
Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан зийрак турадиган йигитчалар эдик. Бас, иймонни Қуръондан аввал ўргандик, сўнгра Қуръонни ўрганиб, у ила иймонимиз зиёда бўлди”, дедилар.
♻️ Яқинларингизга юборинг.
Каналимизга уларни ҳам таклиф қилинг!
@QuronTvOrg Қуръонга ошиқ қалблар учун
Сизни ким деб ҳисоблашлари муҳим эмас.
Сиз ўзингизнинг кимлигингизни билсангиз бас....
Мавлоно Шамс Табризий
@QuronTvOrg
Қуръони каримни ҳурматлаш ҳақида.
Имом Байҳақий айтадилар:
"Қуръон устига бошқа китоб, либос, ёки бирон нарсалар қўйиш жойиз эмасдир, фақатгина Қуръоннинг устига Қуръонгина қўйилса зарари йўқдир ."
📚 "Шаъбул Ийман" 2-329
Қўшимча: нафақат Қуръон китоби, балки барча илм олинадиган китобларни ҳурмат қилишимиз даркор. Шундагина ўйлаган мақсадларимизга етишамиз иншааАллоҳ.
@QuronTvOrg Қуръонга ошиқ қалблар учун
Халифа қўмондони
(Нуъмон ибн Мукаррин)
Ҳазрат Нуъмон розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Макка фатҳига, Ҳунайн ғазотига қатнашдилар. Видо Ҳажида ҳам иштирок этдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан сўнг халифа бўлиб ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу сайландилар. Бу пайтда ўртада катта бир иртидот яъни диндан чиқиш ҳаракати бошланди.
Ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу бу фитнага керакли жавобни қайтардилар. Ҳазрат Нуъмон ибн Мукаррин розияллоҳу анҳу ҳам ушбу муртадлик фитнасига қарши бўлиб ўтган жангларда ҳам қатнашдилар. Шу тарзда кейинчалик юзага келиши мумкин бўлган катта фитналарнинг олди олинди.
*
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу бир куни саҳобаларни йиғиб сўрадилар:
– Мен бир қўшин ташкил қилиб, Эрон ҳудудига йўлламоқчиман. Бу ҳусусда қандай фикрингиз бор?
Турли ҳил фикрлар билдирилди. Саҳобалардан бири шундай таклиф билан чиқди:
– Шом ва Яман қўшини тўлиқ ҳолда Эрон ҳудудига юриш қилсин. Сен эса Макка ва Мадина халқи билан Басра ва Куфа тарафга бор, бутун мусулмонларни кофирлар устига йўлла!
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу туриб фикрларини баён қилдилар:
– Эй мўминлар амири! Шом аскарларини Эронга жўнатсангиз, римликлар уларнинг оилалари устига ҳужум қилади. Яман аскарларини юборсангиз, у ҳолда ҳабашликлар бу тарафга келади. Бу ҳудудни ёлғиз ташлаб қўйсангиз, атрофимиздаги араблар исёнга киришадилар, орқадан урсалар, олдингиздаги режаларингиз қолиб кетади.
Улар жойларидан қўзғалсин. Басра халқи уч қисмга бўлинсин. Бир қисми оилаларини муҳофаза қилиш учун қолсин, бир қисми аҳли зимматнинг, яъни мусулмон бўлмаган ҳирож ва жизъя бераётган ватандошларининг муҳофазасини қилсин. Учинчи қисми эса Куфа аскарларига ёрдам учун отлансин. Ажамлар сизни чегарада кўрсалар, мўминларнинг амири, арабларнинг қўмондони, деб баттарроқ ғазаб ва жанг ҳирси ила ташланадилар.
Сонининг кўплигига келсак, биз шу пайтга қадар кўп сонли қўшин билан жанг қилмадик. Аллоҳ таолонинг ёрдами билан иш кўрдик, зафар қозондик.
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳуга ҳазрат Али розияллоҳу анҳунинг фикрлари маъқул келиб дедилар:
– Бу иш учун Ироқ қўмондонларидан бирини танланглар, чегара ишларини унга топширай!
Кенгаш ҳайъатида иштирок этаётганлар:
– Сиз қўшиннинг ҳолатини яхшироқ биласиз. Чунки сиз улар билан кўришдингиз, улардан воқифсиз ва яхши танийсиз, – деб айтдилар.
Шундан сўнг ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу Нуъмон ибн Мукаррин Ал-Музоний розияллоҳу анҳуни қўмондон этиб тайинладилар.
*
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай дейдилар:
– Имоннинг ва мунофиқликнинг бир қанча жойлари, уйлари бордир. Мукаррин ўғилларининг уйи имон жойлашган уйлардан биридир.
***
Нуъмон ибн Мукаррин розияллоҳу анҳу ушбу хизматларини ҳазрат Умар розияллоҳу анҳунинг даврларида ҳам давом эттирдилар. Уларнинг Ироқ ва Эрон тарафдаги фатҳларга ҳам катта хизматлари сингди. 642 йили Ниҳовантда шаҳид бўлдилар. Аллоҳ улардан рози бўлсин!
"Расулуллоҳнинг қирқ юлдузи"
(Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар)
2 -китобдан
@QuronTvOrg
ФИКР
Эронлик мутафаккир Али Шариатийга 1977 йилда суюқасд уюштирилди. Унинг воқеликка қандай баҳо беришига қаранг:
1. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг замонларида масжиднинг учта томони бор эди:
1. Диний томони.
2. Тарбиявий томони.
3. Сиёсий томони.
Ҳар-бир фуқаро унга аъзо эди. Бугун масжид ҳашаматли қасрга айланди. Аммо унинг томонлари йўқолди.
2. Мен кўчада кетаётиб Аллоҳ ҳақида тафаккур қилишни масжидда ўтириб оёқ кийимим ҳақида ўйлашдан кўра афзал деб биламан.
3. Мусулмонлар ўртасидаги уруш шиалар ва суннийлар уруши эмас. У ақида учун бўлмаяпти. Балки у давлатлар манфаати учун бўлаяпти. Қурбон бўлаётганлар эса шиа ва сунний авомларидир.
4. Динни сотадиганлар билиб қўйсин. Бир куни инсонлар уларга қарши қўзғалишади. Аммо бу қўзғолоннинг қурбони ўша кунда дин бўлишидан қўрқаман.
5. Ўзини доимо ҳақ дейдиган кишилар билан яшаш жуда қийин.
6. Инқилобдан илгари онг ва маданият бўлмас экан, инқилоб ўғирланганда ҳеч кимни маломат қилиб ўтирманг.
7. Агар ҳар қандай инқилобни барбод қилмоқчи бўлсангиз унга тоифачилик ёки диний тус беринг. Ана шунда у тўзонга айланади.
8. Биз яна бир бор қуръонни қабр ва маросимлардан ҳаётга қайтаришимиз лозим. Уни ўликларга эмас, тирикларга ўқишни йўлга қўйишимиз керак.
9. Бизнинг муаммомиз бир неча асрлардан бери исломга мансуб бўлсакда, уни ҳаётга татбиқ қилмаганлигимизда эмас, балки уни ҳали ҳануз англамаганимиздадир!
10. Уйингга ўт кетганида биров сени намозга чақирса, ёки Аллоҳга тазаррули бўлишга чақирса билгинки бу хиёнаткорона даъватдир. Чунки бундай пайтда у чақираётган иш гарчи муқаддас иш бўлсада, ўтни ўчирмаслик ва бошқа ишга шўнғиб кетиш эшак бўлиб қолишдир.
11. Дин кишилари масъулиятни ҳис қилмасдан инсонларни маст қилиш билан, улардаги сезиш қобилиятини йўқотиш билан овора бўлишса аниқки, инсонлар диндан узоқлашишади ва орзу-умидларининг рўёби учун диндан бошқа нарсани қидириб қолишади.
12. Қиз боланинг бошига мусибат тушиб юзи ўзгариб қолса унга шафқат қил. Чунки у турқини яхши кўрсатиш учун соқолини тарбия қила олмайди.
13. Мустамлака қилиш билан эшак қилиш ўртасида фарқ йўқ. Биринчиси ташқаридан келса иккинчиси ичкаридан чиқади.
14. Ошкора гапирганинг учун кишиларнинг сени ёмон кўришлари мунофиқлик қилганинг учун яхши кўришларидан афзалдир.
15. Отам исмимни танлаган. Боболарим фамилиямни танлашган. Мен эса йўлимни танлаганман.
16. Ботил иш қанчалар фойдали бўлмасин, унга "хўп" дема.
17. Агар ақлингни ҳурмат қила билсанг, у сени ўйлаганингдан ҳам олийроққа кўтаради.
18. Улар сендаги ақл англаб қолишидан қўрқишади, жасадингнинг кучли бўлишидан эмас.
19. Жамият ҳақида шундай фикр бор:
Унинг ярми ухлаган, маст ва сеҳрланган. Қолган ярми уйғоқ, аммо қочиб кетган. Биз ухлаганлар оёққа туриши учун уларни уйғотишни истаймиз. Қочиб кетганлар эса ҳаётда қолиши учун уларни қайтаришни хоҳлаймиз.
20. Кеча қўшним очликдан ўлди. Унинг таъзиясига қўй сўйишди.
21. Йиллаб жиҳозларини, маҳрини ва унга совға қилинган зийнатларини, тўй харажатларини гапириб юрадиган аёл ҳур эмас, том маънода чўридир.
@QuronTvOrg
МАҲР.
Умар розиёллоҳу анҳунинг даврларида инсонлар маҳрнинг нархини кўтариб юборишди. Умар розиёллоҳу анҳу уни бир қолипга солиб қўймоқчи бўлиб минбарга чиқдилар. Маҳрга бир чегара қўймоқчи эканликларини гапирдилар. Шунда Шифо бинт Абдуллоҳ исмли аёл туриб деди:
-Эй мўъминлар амири! Бу сизга ҳалол бўлмайди. Аллоҳ таоло қуръони каримда шундай дейди:
"Ва агар хотин ўрнига бошқа хотин олмоқчи бўлсангиз ва уларнинг бирига ҳаддан зиёда маҳр берган бўлсангиз ҳам ундан ҳеч нарсани қайтариб олманг".
Сиз уни қандай қилиб чеклаб қўясиз?!
Шунда Умар розиёллоҳу анҳу:
- Аёл тўғри гапирди. Умар хато қилди, дедилар.
Ҳадисда маҳр қанча кўтарилсада ҳаром эмаслигига гувоҳ бўлаяпмиз. Аммо маҳрнинг кўтарилиши суннатга хилоф. Ана шу нарса Умар розиёллоҳу анҳуни уни чеклашга ундади. Чунки у зот ўзининг сиёсий заковати, ижтимоий тажрибаси билан маҳрнинг кўтарилиши ёшларнинг турмуш қуришига салбий таъсир кўрсатишини билар эди. Буни натижасида ёшлар уйланишни ортга суришлари аниқ эди.
Али ибн Аби Толиб розиёллоҳу анху Фотима розиёллоҳу анҳога совчи қўйдилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бунга розилик билдириб дедилар:
- Унга беришга бирор нарсанг борми?
- Менда ҳеч нарса йўқ.
- Совутинг қаерда?
-Ўзимда.
- Уни маҳр қилиб Фотимага бер.
Жаннат аёлларининг саййидаси, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари бўлмиш Фотима розиёллоҳу анҳонинг маҳри биргина совут. Бугунги инсонларнинг маҳрни, тўй харажатларини ҳаддан ортиқ катталаштириб юбориши суннатга хилофдир. Кишилар маҳрнинг баландлиги қизимнинг қадрининг баландлиги деб эътиқод қилишса керак.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Фотима розиёллоҳу анҳони Али розиёллоҳу анҳуга узатаётиб битта кийим, битта ичига хурмо пўстлоғи тўлдирилган ёстиқ, битта қўлтегирмон, битта меш, сув билан сирка солиб қўйиш учун иккита кўза берган эдилар.
Эътибор берайлик, Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Али розиёллоҳу анҳуни қийнамаяптилар. У кишининг фақирликларини билиб рўзғорни жиҳозлашга ёрдам бераяптилар. Қолаверса Али розиёллоҳу анҳуни ўзлари боқиб катта қилганлар. Шунинг учун қиз томон ҳам қизларининг жиҳозлашдан ҳаддан ошмасдан, насибадор бўлиши суннатда бор. Бу инсонлар орасида ўзаро ёрдам, шафқат каби нарсаларнинг ёйилишига сабаб ҳам бўлади.
@QuronTvOrg
Уч нарса борки мусулмонни жуда ҳам азиз ва шарафли этади:
1. Ўзига зулм қилганни кечириш;
2. Бирор нарса олмаган кишисига ҳам яхши муносабатда бўлиш;
3. Ундан ҳол сўрамаганларни қидириб топиб улардан ҳол сўрашлик.
Имом Жаъфари Содиқ розияллоҳу анҳу
@QuronTvOrg