r_kusherbayev | Unsorted

Telegram-канал r_kusherbayev - Rasul Kusherbayev

118676

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayev • Youtube.com/@rasul.kusherbayev • tiktok.com/@rasul.kusherbayev • Facebook.com/r.kusherbayev • Twitter.com/R_Kusherbayev Реклама : @Kusherbayev_reklama_bot

Subscribe to a channel

Rasul Kusherbayev

❗️Бухорода йигит Телеграмдаги нотаниш қизга ёзган хабарлари учун 5 суткага қамалди

Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида 1998-йилда туғилган йигит ижтимоий тармоқ орқали бегона аёлга шилқим хабарлар ёзгани учун жавобгарликка тортилди.

Йигит Жондор туманида яшовчи, 1987-йилда туғилган аёлга Telegram орқали тинчликни бузувчи хабарлар юборган. Жабрланувчи эса судга мурожаат қилган. Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузар йигитга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Йўл қурилиши тендерлари: ҳамма йўл «бир манзилга» ва «бир оила»га олиб борадими?

2025 йил 5 июль куни «Автомобиль йўллари қўмитаси» ҳузуридаги «Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси» томонидан умумий қиймати 2,57 млрд сўмдан ортиқ бўлган 12 та танлов ўтказилган.

«CONSTRUCTION EXPERT» МЧЖ 4 та танловда (25110012438630, 25110012438520, 25110012438240, 25110012438212) ғолиб бўлган — жами 574,2 млн сўм.

«TEXNO ANALIT TEST» МЧЖ 4 та танловда (25110012438526, 25110012438342, 25110012438190, 25110012438187) ғолиб деб эълон қилинган — жами 1,62 млрд сўм.

«ALTERNATIVE EXPERT» МЧЖ 4 та танловда (25110012438394, 25110012438354, 25110012438188, 25110012438184) иштирок этиб ғолиб сифатида танланган — жами 374,9 млн сўм.

Мазкур танловларнинг деярли барчасида (битта ҳолатдан ташқари) «TEXNO STANDART TEST» МЧЖ заҳира ғолиб сифатида қайд этилган. Унинг таъсисчиларидан бири — Хабибуллаев Муҳаммадюсуфхон Рустамхон ўғли ҳисобланади.

Ғолиб корхоналарнинг ҳаммаси Хабибуллаев Хотам Улуғбек Рустамхон ўғли билан аффилланган бўлиб, бир хил манзилда — Наманган вилояти, Янги Наманган тумани, А.Беруний маҳалласи, 8-Март кўчаси, 24-уйда жойлашган.

Фамилия ва оталар исмининг бир хиллиги ушбу икки шахс ўртасида яқин қариндошлик муносабати бўлиши эҳтимолини кўрсатади.

Шунингдек, ушбу компаниялар ўртасида бошқа боғлиқликлар ҳам мавжудлиги кўзга ташланади.

Манба

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Бензин қимматлашда давом этмоқда

2025 йил 16 июль куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ўтказилган савдолар натижасида бензин нархларида ўсиш кузатилди:

⛽️ Бензин АИ-80 – 10 355,2 сўм (+38.0 сўм, +0.4%);
⛽️ Бензин АИ-92 – 12 833,4 сўм (+22.1 сўм, +0.2%).

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Тошкентга кўчиш — осон!

Тошкентда яшашни орзу қиласизми?

Golden House сизга қулай нархларда, Тошкент шаҳридан юқори сифатли уйларни таклиф қилади:
- Ёзги имконият — 33% гача чегирма;
- Таъмир — совға сифатида;
- 1 м² учун атиги 10,9 млн сўмдан;
- Бошланғич тўловни 3 ойга фоизсиз бўлиб тўлаш — ойига 19,5 млн сўмдан;
- Ипотека - ойига 7,1 млн;
Харид эса — вилоятдан туриб амалга оширилади.

Хонадонлар сони чекланган — улгуриб қолинг.

Савдо офис манзиллари:
Фарғона шаҳри, Алишер Навоий кўчаси,32
39.65705,66.9331301,17z/data=!3m1!4b1!4m4!3m3!8m2!3d39.65705!4d66.935705?entry=ttu&g_ep=EgoyMDI0MTIxMS4wIKXMDSoASAFQAw%3D%3D">Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси, 128
Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 45-1 (Golden House бош офиси, Infinity)
Боғланиш: +998 78 113 02 42
gh.uz

Реклама

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Саксовулни ҳимоя қилган инспекторлар калтакланди — иш бўйича тергов бошланди

15 июль куни Бухоро вилояти экология инспекторлари Пешку туманида ноқонуний саксовул кесиш ҳолатларига қарши рейд ўтказди. Рейд давомида «ЗИЛ» юк машинасида саксовул ортган фуқаролар инспекторларнинг кўзига тушган ва уларни Хоразм томонгача 110 км қувиш бошланган.

Хоразм вилоятига етиб боргандан сўнг, инспекторлар машиналарига йўл тўсиб, бир гуруҳ шахслар бита, арматура ва темир труба билан ҳужум қилган. Икки инспектор – Н.Муҳаммадиев ва О.Ҳесенов – қаттиқ калтакланган. Муҳаммадиевнинг оёғи синган.

Инспекторларни юк машинаси бортига мажбуран чиқариб, ўзлари билан олиб кетишган. Улар ҳаракатдаги машинанинг орқа борт қисмидан ўзини ташлаб, қочиб кетган.
⚖️ Ҳозирда ушбу жиноий ҳужум бўйича Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани прокуратураси тергов ишларини олиб бормоқда.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Инспектор ҳайдовчилик гувоҳномаси учун пора олган пайтда ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати инспектори ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, Навоийлик танишининг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб, ундан $1500 ва 1,9 млн сўм пул олган пайтда қўлга тушди.

Тезкор тадбир ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида Юнусобод туманида ўтказилган.

⚖️ Унга нисбатан ЖКнинг 168 (фирибгарлик) ва 211 (пора олиш) моддалари асосида жиноят иши қўзғатилди, қамоққа олинди.

Тергов ишлари давом этмоқда.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

ЙПХ ходимига 1000$ пора таклиф қилган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

☝️Унутманг пора олиш эмас, пора таклиф қилиш ҳам жиноят!

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️АИ-80 бензини нархи рекорд даражада қимматлашди

Ўзбекистонда АИ-80 бензини нархи сўнгги бир ойда 9% га ошди ва тоннаси 10,3 миллион сўмга етди — бу тарихий рекорд ҳисобланади.

📊 Бензин қиймати:
▪️ Сўнгги 1 йилда — 15%
▪️ Охирги 2 йилда — 48% га ўсган.

📉 Нарх ўсиши расмий инфляция даражасидан 1,7–2,4 баробар юқори.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Исроил армияси Сурия Мудофаа вазирлиги штаби биносини бутунлай яксон қилди

Исроил армияси Дамашқ шаҳрида жойлашган Сурия армиясининг штаб-квартирасига ҳаво ҳужуми уюштирди.

Ҳужум натижасида бино тўлиқ вайрон қилингани маълум қилинди.

Шунингдек, Исроил жанубий Сувайда шаҳрида жойлашган Сурия кучларига қарши зарбаларни ҳам давом эттирмоқда.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️БМТнинг Исроил жиноятларини тергов қилиш бўйича комиссияси истеъфога чиқди

БМТ қошида ташкил этилган ва Исроилнинг можаро давридаги эҳтимолий ҳарбий жиноятларини ўрганиш билан шуғулланган комиссия аъзолари ўз лавозимларидан истеъфога чиқди.

Бу қарорга АҚШ томонидан қўлланилиши мумкин бўлган санкциялар сабаб бўлгани айтилмоқда.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Ўзбекистонда стационар камера ва радарлар ўрнатилган ҳудудлар рўйхати эълон қилинди.

Рўйхатда ҳар бир камеранинг аниқ манзили ва қайд этадиган қоидабузарлик турлари (тезлик ошириши, светофорга амал қилмаслик ва бошқалар) кўрсатилган.

👉Рўйхат

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Фарзанд фақат баҳо учун ўқимайди, балки катта ҳаётга ҳар томондан тайёр бўлади

Янги ташкил этилаётган Jahon School мактаби ўқувчиларни салоҳиятларини аниқлаган ҳолда катта ҳаётга ҳар томондан тайёрлашни мақсад қилган даргоҳ ҳисобланади.

Фарзанд мустақил, теран фикрли, жамиятда ўз ўрнини топа оладиган етук инсон бўлиб улғайиши ота-онанинг қарорига боғлиқ. 

📍 Батафсил маълумот олиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш лозим: https://jahonschool.uz/

Телефон: 78 777 07 07

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️"Эминжонга раҳмат!"

Иқлимшунос Эркин Абдулахатов маълумотига кўра, Чорвоқ сув омбори қирғоғида озарбайжонлик инвесторнинг “Чорвоқ” туристик дам олиш маскани лойиҳалари доирасида қурилиш ишлари бошлангани айтилмоқда.

Бироқ, инвестор Агаларов Бакуда журналистлар билан бўлган учрашувда қурилиш ишлари фақат жамоатчилик билан муҳокама, экологик хулосалар ва тўлиқ лойиҳалар якунлангач амалга оширилишини маълум қилган эди.

"Агар бу ваъдалар бажарилмаса, жамоатчилик Орхус конвенцияси асосида мега-қурилишга қарши петиция уюштириш ҳуқуқига эга." - демоқда иқлимшунос.

☝️Бу жойда қурилиш бошлангани ҳақида расмий маълумот ҳозирча йўқ.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Бакалавриат таълим йўналишларининг турдош рўйхати тасдиқланди

🔹 Олий таълим йўналишлари Классификаторига асосан, бакалавриат босқичи учун турдош таълим йўналишлари рўйхати расман тасдиқланди.

Йўналишлар 33 та турдош гуруҳга ажратилди.

📌 Турдош деб эътироф этилган асосий йўналишлар:
▪️ “Касб таълими (бакалавриат таълим йўналишлари бўйича)”
▪️ “Профессионал таълим (бакалавриат таълим йўналишлари бўйича)”
▪️ “Хизмат кўрсатиш техника ва технологияси (хизмат кўрсатиш тармоқлари бўйича)”
▪️ “Хизматлар соҳаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича)”.

Таълимни кўчириш ёки қайта тиклаш истагида бўлганлар учун:
Илгари таълим олинган йўналишлар амалдаги Классификаторга мувофиқ ҳолда баҳоланади ва турдошлик инобатга олинади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Расман: 2025/2026 ўқув йили учун ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди

🎓 Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғига асосан:
🔹 Хорижий ва нодавлат ОТМлардан талабаларнинг республика давлат ОТМларига ўқишини кўчириш учун ўтказиладиган махсус синовларнинг ўтиш баллари тасдиқланди.

Баллар 2025/2026 ўқув йили учун белгиланган бўлиб, улар вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида шакллантирилган.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

5 OYLIK QIZALOQ OGʻIR DARD BILAN KURASHMOQDA

Hurmatli ehsoni bor, sahovatpesha insonlar. Tug‘ilganiga endigina 5 oy bo‘lgan jajji qizaloq Samira jigir sirrozi bilan kurashmoqda. Uning hayotini saqlab qolishda jonbozlik ko‘rsataylik. Muolajaga pul mablag‘ining katta qismi yig‘ilgan. Yana 4-5 ming AQSH dollari miqdorida mablag‘ zarur. O‘tayotgan har bir kun uning ahvolini og‘irlashtirmoqda.

Quyidagi karta raqamlari aktiv ishlamoqda:

G'OFURJON MAXMANOV AKA.
HUMO KARTA.
9860082513909471
+998953324347

SUYUNBEK KENJAYEV
QOZOG'ISTON
KASPI GOLD
4400430369000895
+77712699863

DONIYOROV ISKANDAR
IPAK YO‘LI. UZCARD
5614682123528640
Cilik raqam
+998883877898

TURAEV ELYOR.
8600060911793645
UzCard
Cilik raqam
+998994232238

SUYUNBEK KENJAYEV
HUMO
4097830013306614
+998953324347

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

ТМКдан экология учун самарали технологик тажриба

Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) таркибидаги Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар заводи экологик хавфсизлик учун Марказий Осиё бўйича биринчи замонавий технология жорий этиб, мазкур технология асосида иш олиб бормоқда.

Бу қандай технология?

ТМК матбуот хизмати хабар беришича, авваллари, молибден маҳсулотини аммиакли сув ва кислоталар билан ювиш орқали ишлаб чиқаришда аммиак буғлари ҳавога тарқалиши кузатиларди. Бу эса экологик хавф туғдирарди. Янги технология натижасида эса, завод мутахассислари янги, уч босқичли содали ечим асосида ишлайдиган технологияни жорий қилди. Энди молибден хомашёси сода эритмаси билан ишқорланади, барча жараёнлар ёпиқ тизимда амалга оширилади.

Хўш, бу қандай афзалликлар беради?

Аммиак буғлари атмосферага чиқмайди. Бу айни дамда экологик хавфларнинг олдини олишда катта ютуқ ҳисобланади. Ҳавога ташланадиган чиқиндилар миқдори кескин камайди. Жараёнлар хавфсиз ва экологик тоза муҳитда ўтади. Ёпиқ технологик жараён нафақат чиқиндиларни камайтиради, балки ишлаб чиқариш муҳитини инсон саломатлиги учун хавфсиз ҳолга келтиради. Бу технология ТМКнинг ишлаб чиқаришдаги самарадорлик билан бир қаторда, экологик хавфсизликка ҳам аҳамият қаратаётганини кўрсатади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️“UzAuto Motors” янги тўлов шартларини эълон қилди

“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.

Янги шартларга кўра:
➖ Бошланғич тўлов — фақат 20%;
➖ Йиллик тўлов — 0% дан бошланади;
➖ Тўлов — тижорат банклари орқали бўлиб тўлаш асосида амалга оширилади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Сирдарёда имтиёзли кредитни олиб беришни ваъда қилган фирибгар шахслар қўлга олинди

Департаментнинг Ширин шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Х. ва бошқалар, фуқаролар С.М. ва М.Х.нинг ишончига кириб, 400 млн сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган.

Улар бу хизмат учун 40 млн сўм талаб қилиб, келишилган пулнинг 20 млн сўмини олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

⚖️ Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ишлари давом этмоқда.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Ишинг тушмасин!

Инсон умри нима билан ўлчанади? Йиллар, ютуқлар, бахтли онлар биланми? Шунга амин бўлдимки, инсон умрининг катта бир қисми… шунчаки кутиш билан ўтар экан. Биз навбат кутамиз, рухсат кутамиз, имзо кутамиз, "эртага" бўлишини кутамиз. Илгари давлат билан боғлиқ ҳар бир ишимиз ана шундай туганмас кутишлар занжиридан иборат эди.

Куни кеча янги қўшнимни кўриб қолдим. Ёш ота фарзандини аравачада сайр қилдира туриб, ҳозиргина my.gov.uz орқали уйини рўйхатдан ўтказганини, бунинг учун унга бир неча дақиқа кифоя қилганини айтиб қолди.

Бу манзарани кўриб, ўзимнинг "йўқотилган вақтим" кўз олдимга келди. Бу вақтни олдинлари соатлаб идора йўлакларида, турнақатор навбатларда, "началник"нинг қабулини кутиб ўтказганмиз. Ўшанда биз ҳужжат тўғрилашга бормасдик, биз "ишимиз тушиб" борардик. "Ишинг тушмасин" деган дуо бежизга айтилмасди. Чунки ҳар бир идоранинг эшиги – бу ўзига хос синов майдони эди. У ерда сенинг сабринг, матонатинг, баъзан эса қадринг синовдан ўтарди. Эшик ортидаги ходимнинг кайфияти сенинг бир кунлик, баъзан бир ҳафталик тақдирингни ҳал қиларди. Биз фуқаро эмас, илтимосчи эдик. Қўлимиздаги қонуний ҳуқуқимизни ҳам ялиниб сўраб олардик. Бу жараён инсон руҳиятини сездирмай эзарди, уни кичрайтириб қўярди.

my.gov.uz ва унга ўхшаш рақамли тизимларнинг энг катта ютуғи – бу шунчаки вақтни тежаш эмас. Бу – инсонга ўз қадрини қайтариб беришдир. Бу – давлат ва фуқаро ўртасидаги муносабатларни тубдан ўзгартирган инқилоб. Энди сен илтимосчи эмассан, сен – фойдаланувчисан. Хизматдан фойдаланиш сенинг қонуний ҳуқуқинг. Энди сенинг "ишинг тушмайди", сен шунчаки ўз ишингни бажарасан. Тизим учун сенинг ижтимоий мақоминг, танишларинг ёки кайфиятингнинг аҳамияти йўқ. У ҳаммага бир хилда, адолатли хизмат қилади.

Бугунги авлод буни оддий ҳолдек қабул қилади ва шундай бўлиши ҳам керак. Уларнинг онгида "идора эшигида сарғайиш" деган тушунча йўқ. Уларнинг вақти ўзларига тегишли.

Ўша йўқотилган вақтларим учун ачинмайман. Чунки айнан ўша тажриба бугунги куннинг қадрини теранроқ ҳис қилишимга ёрдам беради. Деразам тагида фарзанди билан беташвиш сайр қилаётган ўша ёш отанинг хотиржамлиги – бу бизнинг авлод орзу қилган, аммо фақат бугунги кунга келиб ҳақиқатга айланган мўъжизадир. Буни кўриб, юрагимда ажиб бир сокинлик, келажакка нисбатан янада катта умид пайдо бўлади...

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Жазирама кунлар бошланди

Ўзгидромет маълумотига кўра, Жануб, чўл ва шимол ҳудудларда ҳаво ҳарорати +45°C гача кўтарилади. Бошқа вилоятларда +42°C атрофида бўлади. Тоғли ҳудудларда эса ҳарорат +36°C гача етади.

Болалар, кексалар, ҳомиладорлар, юрак ва сурункали касаллиги борлар эҳтиёт бўлиши шарт.

Тавсиялар:
– 12:00–16:00 орасида қуёшда юрманг;
– Соябон, бош кийим, оч рангли, енгил кийим кийинг;
– Сув кўп ичинг, синтетик кийим ва оғир ишдан сақланинг;
– Хонани шамоллатинг, салқин душ олинг;
– Юрак, қон босими муаммоси борлар шифокор билан маслаҳатлашсин.

Бош кийим кийиб офтоб уриши ва сувсизланиш хавфини олдини олинг!

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Кўкдалада газ заправкада ёнғин содир бўлди — 4 киши ҳалок бўлди

16 июль куни соат 14:40 да Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги “Олтиндала” маҳалласида жойлашган аҳолига газ тўлдириш станциясида ёқилғи сақлаш резервуарида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан.

4 та ёнғин-қутқарув экипажи 5 дақиқа ичида етиб бориб, ёнғинни соат 15:00 да ўраб олди ва 15:35 да тўлиқ ўчирилди.

Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро вафот этди.

Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази мутахассислари етиб бориб, тегишли ишлар олиб бормоқда.

Тергов ҳаракатлари бошланган.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️ГАИдан ажойиб "математика" ва эҳтимоли катта келишилган тендер

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси шубҳали тендер натижасини эълон қилди. Унга кўра, музеи экспозициясини безаш хизмати учун тендер ўтказилган. Бошланғич нарх — 2,2 млрд сўм.

Тендерда 2 корхона иштирок этган:
1️⃣ "GLOBAL EVENT AND CONSTRUCTION" МЧЖ — раҳбари Лариса Гордеева;
2️⃣ "INTERSTELLAR GROUP" МЧЖ — раҳбари Аблаев Дилявер.

Бир қарашда барчаси жойидадек, аммо протоколда жуда ғалати ҳолат:
"INTERSTELLAR GROUP" тендерда 2 230 000 000 сўм таклиф қилган, аммо ҚҚС – 267 600 сўм деб кўрсатилган. Аслида бу 267 МЛН бўлиши керак эди. Шундай қилинганда, умумий нарх бошланғич суммадан ошиб кетар эди.
3 та нолни "унутганми" ёки "атайми" – натижада тендер ўтди.

Текширувда маълум бўлишича:
"GLOBAL EVENT" — DRC GROUP OF COMPANIES патентига эга, раҳбари Гордеева — ушбу гуруҳнинг бош ҳисобчиси.
"INTERSTELLAR GROUP" раҳбари Аблаев эса — DRC GROUPнинг музейлар бўйича директори.

Икки рақиб – аслида битта гуруҳ одамлари.

Бу келишилган ва шубҳали харид эмасми?

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Durdona opaga yordamingiz zarur!

Assalomu alaykum sahovatli yurtdoshlar!

Durdona opa (1982yilda tuğilgan )kokrar saratoni bn kurashmoqda. Shu kungacha 8 marta kimyo 6 hafta nur va jarrohlik amaliyotini boshdan otkazdi.

Ayni kunlarda davolanishni davom ettirish uchun Turkiyada qayta tekshiruv va amaliyotini otkazmoqda.

Boquvchisini yoqotganligi va
Oilaning sharoyiti ogirligi bois bu oila aziz xalqimizdan ko‘mak soramoqda.

Bir insonni shifo topishida yordam beraylik!

Plastik karta raqamı:
9860082420583203
Raxmanberdiyeva Durdona

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Миробод тумани ички ишлар бошқармаси бўлинма бошлиғи пора билан ушланди

ДХХ ва Бош прокуратура томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Тошкент шаҳар ИИББ Миробод тумани ИИО бўлинма бошлиғи, подполковник У.С. пора билан қўлга олинди.

У, 273-модда билан иши қўзғатилган фуқарога нисбатан қамоқ жазосини гаров жазосига алмаштиришни ваъда қилиб, унинг қариндошидан 18 минг доллар олган.

Аммо ваъдаси бажарилмаган, у пулнинг бир қисмини қайтармоқчи бўлган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

⚖️ Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан иш қўзғатилди. Қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ишлари давом этмоқда.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Нодир Тўрақуловнинг яна бир ноқонуний ҳаракати фош этилди – собиқ Департамент инспектори 56 кун асоссиз ҳибсда сақланган

🧾 Суд ҳужжатларига кўра, Д.М. исмли фуқаро 2014 йилда МХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси терговчиси Нодир Тўрақулов томонидан асоссиз равишда 56 кун ҳибсда сақланган.

Ушбу даврда Д.М.га юзаки хизмат текшируви ўтказилиб, ишдан бўшатиш учун ноқонуний асослар келтирилган. Бироқ кейинчалик суд жараёнларида ушбу қарорлар ҳақиқий эмаслиги аниқланган ва Д.М. жабрланувчи деб эътироф этилган.

⚖️ Н.Тўрақулов эса Жиноят кодексининг бир неча моддалари билан айбланиб, суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилган.

2021 йилда Д.М. қайта тикланиб, Самарқанд вилояти Нуробод тумани бўлими инспектори лавозимига тайинланган. Расмий маълумотда у ҳеч қандай интизомий ёки номуносиб хатти-ҳаракат содир этмаганлиги белгиланган.

☝️Нодир Тўрақуловнинг МХХда ишлаган вақти мансабидан фойдаланиб Сурхондарё аҳлига нисбатан қилган зулмкор жиноятлари "том-том"лик достон бўлса керак. Одамзод Гитлер зулмидан кейин бунақа зулм ва хорлик кўрмаган.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Қорақалпоғистонда иссиқ ҳаво сабабли боғчалар вақтинча ёпилади

Хўжайли тумани ҳокимининг қарорига кўра, 2025 йил 16–18 июль кунлари об-ҳавонинг +40°C ва ундан юқори бўлиши муносабати билан туман ҳудудидаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти вақтинча тўхтатилади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Гулистон шаҳридаги HUMO савдо маркази сотувга қўйилди.

Шаҳар марказида, энг гавжум нуқтада жойлашган йирик савдо мажмуаси сотилмоқда. Умумий ер майдони 2,5 гектарни, қурилиш майдони эса 10 000 квадрат метрни ташкил этади. Марказда фаолият юритаётган дўконлар мавжуд бўлиб, барқарор даромад бериб туради.

Марказ ҳудудида автобус бекати ва автомобил эгалари учун кенг автотураргоҳ ташкил этилган. Инфратузилмаси тўлиқ шаклланган ушбу объект — сармоя киритиш учун ишончли ва фойдали имкониятдир. Шунингдек, йирик бизнес лойиҳалари учун ҳам стратегик жиҳатдан жуда қулай.

Нарх масаласи алоҳида келишилади.

Боғланиш учун:
+998 99-540-57-57
+998 91-504-54-45

Реклама

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️2025 йил 20 июлдан божхонада янги тартиблар амалга киритилади

Шахсий эҳтиёж учун божсиз олиб кириш нормалари қуйидагича белгиланди:

✈️ Ҳаво транспортида1000 АҚШ доллари;
🚆 Темир йўл ва дарё транспортида500 АҚШ доллари;
🚗 Автомобил ва пиёда ўтиш пунктларида300 АҚШ долларигача қийматдаги товарлар божсиз олиб кирилади.

❗️Бироқ ишончли шартлар ҳам белгиланган:
🔹 Темир йўл, дарё ва автомобил йўли орқали келган шахс 2 календар кундан кам хорижда бўлган бўлса,
🔹 Ҳаво транспортида қайтган шахс 3 календар кундан кам муддат хорижда бўлган бўлса —
божсиз норма қўлланилмайди.

Бу ҳолатда, олиб келинаётган товарлар тўлиқ тижорат мақсадида деб қаралади ва товарнинг барча қиймати бўйича ягона божхона тўлови ундирилади.

🗓 Эслатма: Ушбу тартиблар 2025 йил 20 июлдан амалга киритилади!

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

“Korzinka”дан катта сакраш

Ўзбекистондаги йирик чакана савдо тармоқларидан бири — “Korzinka” 2024 йилда савдо ҳажмининг рекорд даражада ўсишига эришди. Компания 2024 йил учун ҳисоботида буни “Кундалик харидларга янада арзон нархлар” дастурининг ишга туширилиши ва янги дистрибюторлик марказининг қурилиши билан изоҳлаган.

Хусусан, “Korzinka” супермаркетлари ва “Korzinka Mahalla” дўконларининг таққослама савдоси 9,3 фоизга ўсиб, 9,4 триллион сўмни ташкил этган. Ўсиш суръатлари бўйича энг юқори кўрсаткич “Korzinka Go” онлайн супермаркетида — 188%.

Бундай юқори натижалар янги акциядорларни ҳам ўзига жалб қилаётганини кўриш мумкин. Жумладан, 2025 йилнинг май ойида Abu Dhabi Uzbek Investment ва Ўзбекистон-Уммон инвестиция компанияси “Korzinka”га қўшилган. Жалб этилган капитал бутун республика бўйлаб тармоқ дўконларининг сонини жорий ўн йилликнинг охирига қадар 1000тагача оширишни кўзлаган стратегияни рўёбга чиқаришга ёрдам бериши кутилмоқда.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…
Subscribe to a channel