Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayev • Youtube.com/@rasul.kusherbayev • tiktok.com/@rasul.kusherbayev • Facebook.com/r.kusherbayev • Twitter.com/R_Kusherbayev Реклама : @Kusherbayev_reklama_bot
❗️Солиқ қоидабузарликлари ҳақида хабар қилганларга 17,7 млрд сўм мукофот тўланди
2025 йилнинг биринчи ярмида “Солиқ ҳамкор” иловаси орқали юборилган мурожаатлар асосида фуқароларга 17,7 миллиард сўм мукофот пули тўланди.
Жами 54 401 та мурожаат келиб тушган:
– 49 015 таси — чек бермаслик;
– 1 898 таси — карта орқали тўловни қабул қилмаслик;
– 126 таси — картада нархни асоссиз ошириш;
– 3 362 таси — бошқа қоидабузарликлар.
21 702 та ҳолат бўйича солиқ текширувлари ўтказилиб, 99,1% ҳолатда қоидабузарликлар тасдиқланган.
➖ Энг кўп мукофот Тошкент шаҳридаги фуқароларга (4,27 млрд сўм);
➖ Энг кам мукофот Жиззах вилоятидаги фуқароларга (512 млн сўм) тўланган.
🇨🇳Хитой Тибетда йирик ГЭС қурилишини бошлади — Bloomberg
Хитой Бош вазири Ли Қян Ярлунг Тсангпо (Браҳмапутра) дарёсида бешта тўғондан иборат каскад қурилишини бошлаб берди.
Лойиҳа қиймати — $ 167 млрд доллар. Бу — Хитой тарихидаги энг қиммат инфратузилма лойиҳаларидан бири.
Ҳиндистонда хавотир кучаймоқда. Чунки дарё баҳсли Аруначал-Прадеш орқали оқиб ўтади ва мамлакатнинг муҳим сув манбаи ҳисобланади.
Пекин эса қуйи давлатларга зарар етмайди, деб таъкидламоқда.
👉 @r_kusherbayev
❗️Давлат ОТМларига қабул қилиш бўйича давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди
📝 Президент фармойишига кўра, 2025/2026 ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотларига қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари расман тасдиқланди.
👉 @r_kusherbayev
❗️Навоийдаги оқ тутун бўйича расмий таҳлил: “Навоийазот” атрофида заҳарли моддалар меъёрдан юқори аниқланди
Кеча ижтимоий тармоқларда тонгги вақтда Навоий шаҳрини оқ, чангсимон тутун қоплагани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳолат бўйича фуқаролар томонидан “Навоийазот” АЖ фаолияти билан боғлиқ дейилган тахминларга Экология бошқармаси расмий муносабат билдирди.
2025 йил 19 июль, соат 07:00–09:00 орасида “Навоийазот” атрофида ҳаво намуналари олиниб таҳлил қилинди:
▪️ Аммиак – меъёрдан 1,4 баробар юқори;
▪️ Водород сулфиди – 16,8 баробар юқори.
Шунингдек, Зулфия кўчасидаги постидаги таҳлиллар натижасида:
▪️ Углерод икки оксиди – 1,04 баробар;
▪️ Аммиак – 1,1 баробар меъёрдан юқори экани маълум бўлди.
Ҳозирда “Навоийазот”даги камчиликлар ва эҳтимолий қонунбузарликларни аниқлаш мақсадида махсус текширув ўтказиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.
👉 @r_kusherbayev
❗️Академик лицейларга кириш тест синовлари санаси ва вақти маълум бўлди
📅 2025 йил 24 июль — тест синовлари республиканинг барча ҳудудларида, 25 июль — Тошкент шаҳрида махсус белгиланган ҳудудларда ўтказилади.
🕘 Тест синовлари икки сменада ўтказилади:
🔹 Биринчи смена — соат 09:00;
🔹 Иккинчи смена — соат 15:00.
Эслатма: Абитуриентлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга камидан 1,5 соат олдин, шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва рухсатнома билан келишлари талаб этилади.
Синов ўтказиладиган манзил рухсатномада кўрсатилган бўлади.
👉 @r_kusherbayev
❗️Экология вазирлиги Мурод Назаровнинг дарахт кесишга рухсат бериш борасидаги таклифини афсус билан қарши олди
Жумладан, вазирлик ўз баёнотида қуйидагиларни таъкидлади:
"Мавжуд мораторийни қайта кўриб чиқишга уриниш, айниқса, компаниялар ўз фаолиятига ESG тамойилларини жорий этишга интилётган, шунингдек, мамлакатда 2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва ‘яшил’ иқтисодиёт йили” деб эълон қилинган бир пайтда, афсус билан қарши олинади.
Ўз чиқишида жаноб Назаров ҳар қандай йўл билан дарахт кесиш бўйича турли “усуллар” қўлланилаётганини тилга олди. Шу муносабат билан, вазирлик унинг дарахт кесишда қўллаётган ёндашувларини атрофлича текшириш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўлиқ тафтиш ўтказилиши зарур, деб ҳисоблайди. Ушбу ўрганиш натижалари унинг аввалги фаолияти юзасидан тегишли хулосалар чиқариш имконини беради, деб умид қиламиз.
Жаҳон амалиёти шундан далолат берадики, барқарор қурилиш яшил майдонларни йўқ қилиб, кейин компенсация қилишга эмас, аксинча, уларни сақлашга асосланади. Вазирлик конструктив мулоқотга тайёр, лекин давлат экология сиёсатининг принципиал асосларини қайта кўриб чиқишга эмас".
👉 @r_kusherbayev
❗️АҚШ Зеленскийни лавозимдан кетишга мажбурлаши мумкин — Сеймур Херш
Америкадаги машҳур журналист Сеймур Хершнинг таъкидлашича, агар Украина президенти Владимир Зеленский ўз ихтиёри билан лавозимини тарк этмаса, АҚШ уни кетишга мажбурлаши мумкин.
Унга кўра, АҚШ маъмуриятида Зеленскийнинг ҳокимиятда қолиши Украинадаги вазиятни ёмонлаштиришини англаб етаётганлар бор. Шу сабаб, Вашингтон Киевда янги етакчини кўришни истамоқда.
👉 @r_kusherbayev
❗️Наманган шаҳрида “Ислом Давлати Хуросон Вилояти” халқаро террористик ташкилоти тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳ фош этилди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва ИИО ҳамкорлигидаги тезкор тадбирда:
▪️ Гуруҳнинг 16 нафар аъзоси қўлга олинди;
▪️ Уларнинг уйларидан 37 та телефон, 51 та диний китоб, 40 та диск, 4 та флеш-карта ва электрон қурилмалар ашёвий далил сифатида олинди.
📱Гуруҳ етакчиси “Telegram” орқали 120 нафардан ортиқ иштирокчига эга каналлар ташкил қилган, “жиҳод” ва “шаҳидлик”ка чорловчи материаллар тарқатган.
Тахминларга кўра, у 2022 йилда Туркиядаги диний “ҳужра”да радикал ғояларни қабул қилган ва отасини ҳам “кофир” деб атаган.
Гуруҳ аъзоларидан бири эса Намангандаги хусусий университетлардан бирининг таъсисчиси бўлгани маълум қилинди.
❗️Жанубий Корея 2045 йилгача Ойда база қуришни режалаштирмоқда
Жанубий Корея расман Ойга йўл олмоқда — мамлакат 2045 йилгача доимий Ой базасини барпо этиш ниятида эканини эълон қилди. Бу ҳақда The Korea Times нашри ёзмоқда.
Ушбу мақсад Корея аэрокосмик маъмурияти (КАСА) томонидан тақдим этилган янги миллий космик стратегия доирасида белгиланган.
Режа босқичлари:
🔹 2030 йилгача — биринчи миллий астрономик сунъий йўлдош учирилади;
🔹 2040 йилгача — Ойга қўниш модули юборилади;
🔹 2045 йилгача — доимий Ой базаси қурилади.
Бу дастур Ойда навигация, қўниш ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳаларида ўз технологияларини ишлаб чиқишга йўналтирилган.
👉 @r_kusherbayev
❗️Пойтахтда уй нархлари ва ижаралар пасаймоқда
⠀
📉2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида уйлар сотуви 10,6% га ўсиб, 136,5 мингтага етди. Энг катта ўсиш Жиззах (+29,9%), Навоий (+18,3%) ва Сурхондарё (+17,7%)да кузатилди.
⠀
🏠 Тошкентда уй нархлари пасаймоқда:
— Иккиламчи уйлар 4,8% га арзонлашди;
— Янги уйлар 1,8% га тушди.
⠀
Пасайиш қайд этилган туманлар:
— Иккиламчи уйлар: Мирзо-Улуғбек (-7,6%), Яшнобод (-7,3%), Чилонзор (-6,9%);
— Янги уйлар: Учтепа (-9,7%), Юнусобод (-8,8%), Шайхонтоҳур (-7,7%).
⠀
🏡 Ижара нархлари эса 2,6% га пасайиб, июнь ойида 1 кв.м учун ўртача 8,1 долларни ташкил этди.
⠀
Энг қиммат ижара: Миробод, Шайхонтоҳур, Яккасарой;
Энг арзон ижара: Бектимир, Сергели, Учтепа.
👉 @r_kusherbayev
❗️Чиқинди Хизмати кўрсатилмаган жойларда қарз ҳисобланмайди
Сўраган эдингиз... — чиқиндилар хизмати бўйича жавоблар
1️⃣ Савол: "Олис туманда чиқинди машинаси ўз вақтида келмайди. Шунда ҳам қарздор бўламизми?"
➡️ Жавоб: Йўқ. Агар чиқинди ташувчи машиналар GPS орқали белгиланган хизматни кўрсатмаган бўлса, сизга ҳисобланмайди. Бу тизим босқичма-босқич жорий этилади.
2️⃣ Савол: "Тоғли ҳудуддамиз, санитар тозалаш хизмати йўқ. Бизга ҳам қарз ҳисобланадими?"
➡️ Жавоб: Йўқ. Бу тартиб санитар тозалаш хизмати кўрсатилган жойлардагина амал қилади ва 2025 йил июлидан шаклланган қарздорликларга тааллуқли бўлади.
3️⃣ Савол: "Айрим чиқиндиларимизни махсус техника қабул қилмайди. Бу тўғрими?"
➡️ Жавоб: Ҳа, тўғри. Қуйидаги чиқиндилар қабул қилинмайди:
— Қурилиш материаллари (ғишт, гипсакартон, қум);
— Нефт маҳсулотлари, мой, бўёқ;
— Электр лампалар, аккумуляторлар;
— Катта ҳажмли буюмлар (мебел, эшик, матрас);
— Электрон ва тиббиёт чиқиндилари.
4️⃣ Савол: "Кўчаларга чиқинди қутилари қачон ўрнатилади?"
➡️ Жавоб: Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 787-сон қарори асосида амалга оширилади.
Хулоса: Хизмат кўрсатилмаган жойларда қарз ҳисобланмайди. Ҳар бир тўлов GPS орқали аниқланади.
👉 @r_kusherbayev
❗️2025 йил учун ТОП-1000 таликка кирган ОТМлар рўйхати эълон қилинди
Ўзбекистонда 2025 йилдан бошлаб халқаро рейтингларда (QS, THE, ARWU) юқори ўринларни эгаллаган хорижий олий таълим муассасаларини битирганлар учун янгилик
ТОП-1000 таликка кирган ОТМларни битирган талабаларнинг дипломлари синовсиз тўғридан тўғри тан олинади.
👉 @r_kusherbayev
❗️Пластик карта орқали пора олган божхона инспектори ушланди
⠀
Наманганда коррупцияга қарши кураш доирасида ўтказилган тадбирда “Учқўрғон” божхона пости инспектори 57 дона iPhone 16 PRO MAX’ни IMEI-коди билан расмийлаштириб бериш ва бошқа ёрдамлар эвазига жами 6 100 АҚШ доллари пора талаб қилгани аниқланди.
⠀
💳 Инспектор пулларни ўз ва қариндошига тегишли пластик карталар орқали ўтказдирган. 16 июль куни 12,5 млн сўмни картасига ўтказдирган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди.
⠀
⚖️ Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси ва бошқалар асосида иш қўзғатилиб, қамоққа олинди. Тергов давом этмоқда.
👉 @r_kusherbayev
❗️Қозоғистон мактабларида янги тарбия дастури жорий этилади
⠀
1 сентябрдан бошлаб Қозоғистондаги барча таълим муассасаларида "ҳалол ва меҳнаткаш фуқаро"ни тарбиялашга қаратилган ягона дастур амалга оширилади. Бу ҳақда Таълим вазирлиги маълум қилди.
Мактаб бинолари дизайни миллий қадрият ва маданиятни акс эттиради. Тарбия ишлари полиция, шифокорлар, давлат идоралари билан ҳамкорликда ўтказилади. Ҳар ойлик мавзулар адолат, ватанпарварлик ва меҳнатсеварлик каби қадриятларни қамраб олади.
👉 @r_kusherbayev
❗️Россияда ҳарбий рўйхатдан бўйин товлаганлар фуқароликдан маҳрум этилиши мумкин
Россия Давлат Думасига янги қонун лойиҳаси тақдим этилди.
Унга кўра, “Военкомат”га чақирувга бормасдан бўйин товлаган шахслар ҳақида 5 кун ичида Ички ишлар вазирлигига хабар берилади. Шундан сўнг, ИИВ фуқароликни бекор қилиш масаласини кўриб чиқади.
Агар фуқаро 30 кун ичида ихтиёрий равишда ҳарбий рўйхатдан ўтиш идорасига мурожаат қилса — фуқаролиги сақлаб қолинади.
Қонун лойиҳаси ҳали тасдиқланмаган, аммо қабул қилиниши мумкин бўлган янги чора сифатида муҳокама қилинмоқда.
👉 @r_kusherbayev
❗️Абитуриентларни қийнаётган долзарб 13 та саволга аниқ жавоблар берилди!
1⃣ Якуний мандат қачон чиқади?
👉 ЖАВОБ
2⃣ Кечаги натижалар қачон чиқади?
👉 ЖАВОБ
3⃣ Бугунги тест жавоби қачон чиқади?
👉 ЖАВОБ
4⃣ Минимум ўтиш балл яна 56.7 ми?
👉 ЖАВОБ
5⃣ 56.7 балл билан КОНТРАКТга кира оладими?
👉 ЖАВОБ
6⃣ 68 балл тўплаган ГРАНТга кира оладими?
👉 ЖАВОБ
7⃣ Мақсадли қабул нима дегани?
👉 ЖАВОБ
8⃣ Квоталар қачон тўлиқ эълон қилинади?
👉 ЖАВОБ
9⃣ Контракт квоталари олдиндан эълон қилинмайдими?
👉 ЖАВОБ
🔟 Имтиёзли қизлар ҳаммаси тўлиқ грантга кирадими?
👉 ЖАВОБ
1⃣1⃣ Грантга кирганлар давлатга неча йил ишлаб беришлари керак?
👉 ЖАВОБ
1⃣2⃣ Контрактга кирганлар яхши ўқиса 2-курсдан грантга ўтиши мумкинми?
👉 ЖАВОБ
1⃣3⃣ Барча йўналишларнинг ўтиш балларини қаердан кўрса бўлади?
👉 ЖАВОБ
❗️Эслатма! @titulrobot ёрдамида қуйидагиларни аниқлашингиз мумкин:
✅ Тест натижангизни;
📝 Тест таҳлилингизни;
📄 Жавоблар варақангизни;
📊 Мандат сайтидаги ўрнингизни!
#Qabul2025 #Abituriyent2025 #abituriyent
❗️Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди
Европарламент маълум қилишича, Грузиянинг Европа Иттифоқига қўшилиш жараёни амалда тўхтатилган.
Сабаби, мамлакат ҳукумати авторитар курсдан воз кечмаётгани ва демократик тамойиллардан чекинаётгани қайд этилган.
👉 @r_kusherbayev
"Чирчиқ - Қибрай - Майский" чегара пости - Тошкент йўлининг аҳволи жуда абгор
Мурожаатчи: Ушбу йўлдан кунига мингдан ортиқ юк машиналари ҳаракатланади, енгил машиналарни айтмаса ҳам бўлади...
Ҳозирда Янги Ўзбекистон йўлида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли дам олиш кунлари ушбу йўлдан шаҳар аҳолиси тоғга кетишмоқда аммо йўл эса машина таг қисми тегадиган даражада дўнгалаклар ҳосил бўлган, ҳокимлик эса эътибор бермаяпти
Ушбу йўлга ҳокимлик ва йўлсоздагилар эътибор қаратади деган умиддамиз!
👉 @Kusherbayevga_murojaat
❗️Озарбайжон Россияга қарши халқаро судга даъво аризасини тайёрламоқда
Озарбайжон ҳукумати AZAL авиакомпанияси самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро судга мурожаат қилиш юзасидан ҳужжатлар тайёрламоқда.
🗣 Президент Илҳом Алиев:
“Самолёт атрофидаги ҳодиса ойдек равшан. Етти ойдан бери Россиядан аниқ жавоб йўқ. Фақат битта жавоб: 'Тергов давом этмоқда'.”
❗️Хитой — Ўзбекистон ўртасида янги авиақатновлар йўлга қўйилди
Air China авиакомпанияси Пекин — Тошкент — Пекин,
China Eastern авиакомпанияси эса Сиань — Тошкент — Сиань йўналишида доимий парвозларни амалга оширмоқда.
Авиақатновлар ҳафтасига 3 марта бажарилади.
👉 @r_kusherbayev
❗️Фермерлар дарди – кластерлар қарзи!
Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев маълум қилишича, кластерлар томонидан фермерлар олдида катта қарз тўпланиб қолган.
Натижада фермерлар, cолиқларни ўз вақтида тўлай олмаяпти, ҳодимларга ойлик маош бера олмаяпти. Олган кредитларини ёпишда қийналмоқда.
👉 @r_kusherbayev
❗️Бакалавр ва магистрлар учун давлат гранти квоталари тасдиқланди
📄Президент фармойишига (ПФ–43-сон, 18.07.2025 й.) мувофиқ, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб келаси 3 йил учун олий таълим муассасаларига давлат грантлари сони тасдиқланди.
🎓 Бакалавриат (кундузги):
2025/2026 – 35 500 та;
2026/2027 – 36 023 та;
2027/2028 – 36 460 та;
2028/2029 – 36 761 та.
🎓 Магистратура (кундузги):
2025/2026 – 9 922 та;
2026/2027 – 10 191 та;
2027/2028 – 10 477 та;
2028/2029 – 10 784 та.
Шунингдек, қуйидаги йўналишларда тақсимот таклифлари тайёрланади:
▪️ Хорижий ва нодавлат ОТМлар учун – 1 320 та грант;
▪️ Хорижда яшовчи ёш ватандошлар учун – 30 та грант;
▪️ Хотин-қизлар учун – 4 000 та грант.
Тақсимот таклифларини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Давлат комиссиясига тақдим этади.
👉 @r_kusherbayev
❗️ Чилонзордаги кўп қаватли уйларда аҳвол оғир
Чилонзор туманидаги 18 ва 19-мавзедаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш бўйича сенатор Орзигул Козихонова туман ҳокими Саидқаххор Холхўжаевга расмий сўров юборди.
Маълум бўлишича, “Grand Great Silk Road Service” МЧЖ 648 нафар мулкдор билан ҳали ҳам шартнома тузмаган. Компания молиявий ёки хўжалик ҳисоботини тақдим этмаган, йиғилиш ўтказилмаган.
Подъездлар авария ҳолатида, ромлар эски, деворлар бўялмаган, канализация ишламайди, электр тармоқлари хавфли. Электр узилганда эса одамлар ўзлари мутахассис чақириб таъмирлатмоқда.
👉 @r_kusherbayev
🤔 MehrGo – Оилавий такси иловасида ҳайдовчини танлаш имконияти борми?
— Албатта, бу бизнинг энг қадрланадиган вазифаларимиздан бири!
📲 Буюртма бериш жараёнида сизга эркак ёки аёл ҳайдовчини танлаш имконияти тақдим этилади.
🔘 Ўзингизга қулай вариантни белгилайсиз – биз эса айнан шунга мос ҳайдовчини бириктирамиз.
Бу имконият айниқса:
👩👧 Аёллар;
👶 Фарзанди билан қатнов қилувчилар;
🔐 Хавфсизлик ва қулайликни устувор қўювчилар учун жуда мос.
MehrGo – бу шунчаки такси эмас, бу ишонч, ғамхўрлик ва оилавий ёндашув демак.
📍 📞 Алоқа: 90-290-12-22 | @Mehrgoadmin
📲 Мижозлар учун илова: Юклаб олиш
📲 Ҳайдовчилар учун илова: Юклаб олиш
❗️Кўкдаладаги метан заправкадаги портлашда ҳалок бўлганлар ва яраланганларга компенсация тўланмоқда
Кўкдала туманидаги метан заправкада содир бўлган фожиада ҳалок бўлган 4 нафар фуқаронинг оила аъзоларига 100 миллион сўмдан компенсация тўланмоқда.
Шунингдек, турли даражада тан жароҳати олган 15 нафар фуқарога ҳар бирига 50 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилмоқда.
Бу ҳақда Кўкдала тумани ҳокимлиги ахборот хизмати Kun.uz'га маълум қилган.
👉 @r_kusherbayev
❗️“Қайта экиш” номи билан экилган кўчатлар қуриб қолди — Экопартия дарахт кесиш мораторийини бекор қилишга қарши чиқди
Қурилиш соҳасидаги йиғилишда тадбиркор Мурод Назаров томонидан дарахт кесиш мораторийини бекор қилиш таклиф қилинди.
Экопартия ушбу таклифга қарши чиқиб, мавжуд мораторийни сақлаб қолиш муҳим эканини таъкидлади.
Партия баёнотида шундай дейилади:
“Мораторий бежизга эълон қилингани йўқ. Агар у жорий этилмаганида, бугунги кунда биз чўлда қолган бўлар эдик. 98% дарахт сақлаб қолинди.”
❗️Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош мол олиб келинади
⠀
Президент қарорига кўра, 2025–2026 йилларда Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош майда шохли мол олиб келиниб, 2029 йилга қадар улар сони 1 млн бошгача етказилади.
⠀
Тадбиркорларга, ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50% Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. ҚҚС тўловлари кечиктириб, фоизсиз ва таъминотисиз тўланади. 5 йилгача, 2 йиллик имтиёзли давр билан кредитлар (10% ставкада, шундан 3% банк маржаси). Кредитлар учун гаров талаблари 50%гача суғурта ёрдамида енгиллаштирилади.
📅 Имтиёзли давр: 2025 йил 1 август — 2027 йил 31 декабргача.
👉 @r_kusherbayev
Mobiuz алоқа оператори абонентлари сони 8 миллионга етибди.
2025 йил бошидан буён Mobiuz техник мутахассислари 3600 дан ортиқ таянч станциясини ишга туширган.
SWAP лойиҳаси (тармоқларни кенг кўламли модернизация қилиш) доирасида Қорақалпоғистон Республикасида 379 та, Хоразм вилоятида эса 468 та таянч станция модернизация қилинган.
Компания бу каби бир қатор кўрсаткичлари ҳақида батафсил маълумот тақдим этди.
Реклама
❗️Анвар Урманов Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари ҳисобланади.
У айни вақтда вақтинча Тошкент шаҳар прокурори вазифасини ҳам бажариб келмоқда.
(Таҳрирланди)
👉 @r_kusherbayev
Сирдарёда "бригада" бошлиғи кўча супурувчи аёл номига кредит олиб, ҳаж сафарига борди
Сирдарё вилоятида ободонлаштириш хизматида ишловчи бригада раҳбари мутасаддилигида шов-шувли ҳолат аниқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бригада бошлиғи ўз қўл остида ишлайдиган кўча супурувчи аёл номига кредит расмийлаштирган. Кредит пулларини эса ҳаж сафарига бориш учун ишлатган.
👉 @r_kusherbayev