Хитойнинг янгиланаётган глобал мақоми. “Бир макон – бир йўл”нинг мақсади нима?
17-18 октябр кунлари Пекинда глобал аҳамиятга эга катта тадбир – “Бир макон – бир йўл” лойиҳасининг 10 йиллигига бағишланган саммит бўлиб ўтди. Хитой раиси Си Жинпинг бу мегалойиҳани 2013 йилда, Қозоғистонга ташрифи чоғида эълон қилган эди.
📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ
@Rabbimov_rasmiy
Нима учун Миср ва Иордания ўз чегараларини фаластинликларга очмаяпти? Исроилнинг мақсади ҳам шу. Агар чегаралар очилса, миллиондан ортиқ фаластинлик ўша томонга ўтиб, жойлашиб туради. Кейин, бўш қолган худудларни Исроил ўз назоратига олиб, ҳеч кимни киритмайди.
Бошида комендантлик соатлари ўрнатади, ойлар ва йиллар ўтиб, ўша ерларда яҳудий маҳаллалари қуради. Қарабсизки, Ғазо ва ғарбий соҳилни қолдиғи ҳам йўқ. 1960-70 йиллардаги урушлар вақтида, 5-6 миллион фаластинлик шу усул билан Фаластиндан чиқариб юборилган эди. Эски яҳудийларнинг эски ўйини...
@Rabbimov_rasmiy
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти
Ғазо секторидаги “Ал-Аҳли” касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.
Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз ва буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблаймиз.
Вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган ҳолда, можаро томонларини зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда ўт очишдан тийилишга чақирамиз.
@Rabbimov_rasmiy
📌 Бу сафарги Яқин Шарқда кўтарилган Исроил-Фаластин можароси жуда жиддий тус олди. Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи Ғазо секторидаги жуда кўплаб Исроил объектларини тезлик билан эгалламоқда.
Воқеалар ривожи қуйидаги каналда кузатиб боришингиз мумкин:
Канал манзили: @Geosiyosatuz
Можаро тарихи. Исроил давлати қандай ташкил топди?
Ғазо бўлгасидан Исроилга қилинган ҳужум ва бунга жавобан Исроилнинг миллионлаб аҳоли яшайдиган ҳудудни тўхтовсиз бомбардимон қилаётгани фонида бу можаронинг тарихига кенгроқ тўхталиш зарурати юзага келди.
📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИНГ
@Rabbimov_rasmiy
“Дунё ҳамжамияти аслида ким кимлигини билади” - ҲАМАС-Исроил тўқнашуви геосиёсий мувозанатга таъсири экспертлар нуқтайи назарида
ҲАМАС-Исроил тўқнашуви нафақат Яқин Шарқ, балки глобал миқёсда геосиёсий мувозанат ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин. Эрон ҲАМАСни қўллади – Шимолда «Ҳизбуллоҳ» фаоллашди ва жанговар шайлик эълон қилди, Қўшма Штатлар Исроилга ҳарбий ёрдам беришни давом эттирмоқда, Туркия ва Араб давлатлари лигасидан қандай ҳаракатлар кутиш мумкин? “Геосиёсат”нинг бугунги таҳлил мавзуси Исроил-ҲАМАС инқирози фонида Яқин Шарқ ва глобал геосиёсий ўзгаришлар ҳақида бўлади.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИШ
@Rabbimov_rasmiy
‼️Жаҳон саҳнасида содир бўлаётган қизғин сиёсий жараёнлар, илм-фан, таълимга оид маълумотларни қуйидаги телеграм каналларида кузатиб боринг.
✒️ @ILM_NUR_2020 – илмий фаолият билан шуғулланаётганлар учун махсус канал. Норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар, илм-фандаги (PhD, Dsc бўйича) сўнгги янгиликлар шу ерда;
🎯 @centerasiastudy – Биз яшаб турган Марказий Осиё минтақаси бўйича турли хил геосиёсий, геоиқтисодий ва илмий маълумотлар бериб бориладиган канал;
📊 @allaevuzb – блогер ва тадбиркор, Asaxiy компанияси асосчиси Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Муаллиф унда бизнес бўйича маслаҳатлар, шунингдек, долзарб ижтимоий-сиёсий мавзуларда фикрлар, таҳлиллар бериб боради;
⏳ @Hamid_Sodiq – сиёсатшунос, ҳуқуқшунослик соҳаси мутахассиси Ҳамид Содиқнинг расмий телеграм саҳифаси;
📚 @centerasia_library – каналда сиёсатшунослик, иқтисодиёт, тарих, фалсафа, адабиёт, тилшунослик ва бошқа соҳаларга оид китоблар, қўлланмалар мавжуд;
🎓 @education_fan_talim – каналда нодавлат олий таълим муассасалари ҳамда давлат отмлари бўйича муҳим маълумотлар, грантлар, қизиқарли фактлар, фан-таълимга оид таҳлиллар, шу билан бирга ҳуқуқий шарҳлар бериб борилади!
📖 @AsanovEldar – тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асановнинг канали. Бу каналда турли тиллар ҳақида маълумотларни, ўзбек тилининг бугуни ва ўтмиши ҳақидаги постларни, тарих ва бугун ҳақида фикр-мулоҳазалар топасиз;
⚖️ @bahodirahmedoff – адвокат-блогер, юридик маслаҳатлар, қаерларда ҳуқуқни қўллашда хатоликлар мавжудлиги, қонунларнинг мазмуни бўйича маслаҳатлар бериб борувчи блог;
🇷🇺 @rustili_yulduz – телеграмдаги энг сифатли рус тили канали. Кунига атига 20 дақиқа вақтингизни сарфлаб Рус тилини биз билан тез ва самарали ўрганинг.
Мустақил бўлганимизга 30 йилдан ошяпти, лекин ҳалига қадар “Ўзбекистон сиёсий миллати” шакллангани йўқ. Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини англай олмаймиз. Давлат билан халқ ҳалига қадар жипс эмас, яширинча ва ошкора тирашув кўп.
Сиёсий қарашларимиз жуда мўрт. Ташқи дунё бизни истаганича манипуляция қилиши мумкин. Истаганича бўлиб ташлаши ва ўйин қилиши мумкин. Оддий масалаларда келиша олмаймиз. Туркий иттифоқ борасида қарашларимиз примитив. Ўзбек, туркий, исломий ўзликларимизни қўрғошин каби қориштириб, ягона мустаҳкам бирлик ясай олмаймиз.
Сиёсий миллат эмасмиз. Сиёсийлашувдан қўрқамиз. Ҳокимиятдан қўрқамиз. Ҳокимият ҳам халқдан чўчиб туради. Энг фундаментал масалаларда ҳам, қарашларимиз жуда мурт ва зиддиятли. Фаластин деса “ўзлари айбдор, террорчилар!” деймиз.
Ахир кеча бизни боболаримиз ҳам “босмачи” дейилган эди-ку?! Босқинчилар қачон ўз оппонетларини яхши ном билан номлаган? Босқинчилар қачон мусулмонларни, туркийларни яхши ном билан номлаган??? Жуда соддамиз. Бошқаларнинг пес ва моховлиги олдида, биз ахмоқ ва гўлмиз...
@Rabbimov_rasmiy
“Россия ва Хитой АҚШнинг ўрнини эгаллаш пайида” — ўзбек экспертлари Афғонистондаги вазият ҳақида
Сентябр охирида “Толибон” расмийлари ва ўнга яқин давлатнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари Москва форматидаги 5-учрашувга йиғилди. Хўш, толиблар билан бу каби мулоқотлардан фойда бўляптими, улар билан нималар гаплашиляпти, Афғонистонда кимнинг қанақа манфаати бор? “Геосиёсат”нинг навбатдаги сонида ўзбек экспертлари шу ҳақда сўз юритди.
📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ
@Rabbimov_rasmiy
Ўзбекистоннинг Тел-Авивдаги элчихонасининг Исроилда бўлиб турган ватандошларга мурожаати:
Вазиятнинг кескинлашгани муносабати билан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Консуллик бўлими Ўзбекистон фуқароларига Исроилдаги барча зарур эҳтиёт чораларини кўришни, хавфсиз жойларда бўлишни ва расмий органлар хабардор қилинмагунча у ерни тарк этмасликни қатъий тавсия қилади.
Фавқулодда вазиятларда қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш мумкин:
+972544851397, 03-672-2466
@Rabbimov_rasmiy
“Ал-Ақсо тўфони” қандай геосиёсий фонда рўй бермоқда?
7 октябр тонгида ҲАМАС Исроил томон ёппасига ракета ҳужумларини амалга ошириб, айрим аҳоли пунктларини назоратга олишга интила бошлади. Бунинг ортидан Исроил ҳам Ғазо бўлкасига жавоб зарбаларини йўлламоқда. Kun.uz мухбири вазиятни таҳлил қилиш учун сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга саволлар билан юзланди.
📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ
@Rabbimov_rasmiy
Болалик 😀
Самарқанд области, Иштихон райони, Чамбил қишлоғи, Йўлдош Охунбобоев номли №3 мактаб. 1983-84 йиллар, олти ёшдаман. У вақтлар биринчи синфдан олдин “нулевой синф” бўларди, ўша “0-синф”ни битиришда тушганман бу расмга.
Биринчи ҳолат: чала ва қийшиқ олинган соч. Уйимиз мактабни олдида эди. Ўқитувчимиз “бугун расмга тушамиз” деса, югуриб уйга бориб, ўзимни сочимни ўзим қайчи билан олиб келганман 😀. Ойнага ҳам қарамаганман. Шу сабаб, сочимни олди қисми олинган. Ота-онам бу ишимни кўрмай ҳам қолишган. Мактабга қайтиб, расмга тушиб юборганман.
Иккинчи ҳолат: расмимни бурним қисми тешилган. Эски даврларда ака-укалар урушиб қолсак “ўч олиш”ни энг яхши йўли – югуриб бориб, шкафда турган расм альбомини очиб, оппонент томонни расмини бурнини тешиб ташлаш эди. Мен бошида укам Тўлқинни расмини тешганман. У ҳам қараб турмай, мени расмимни тешиб ташлаган. Бу воқеа ҳам 1985-87 йилларда бўлган. 😊
Учинчи ҳолат: мактабда аксарият аёл ўқитувчилар бошида рўмолда юрарди. Биринчи ўқитувчимни исми Мунаввар опа эди, бу ўқитувчи опамизни кўрмаганимизга ҳам 34-35 йил бўляпти.
Умр ўтяпти, давр ўтяпти, лекин хотираларни эслаш – мароқли...
@Rabbimov_rasmiy
Уруш ва пропаганда
Украинадаги уруш ҳақида гап кетар экан, Ўзбекистон халқи иккига бўлинади. Бу бўлиниш оилалар, ака-укалар, опа-сингилларни, яқин дўстларни қарама-қарши тарафга бўлиб ташлайди. Шу урушни деб, қанча яқинлар ўзаро узоқлашгани рост. Ўзбекистонликларнинг неча фоизи бу урушда Россия тарафдори, яна неча фоизи Украина тарафдори – аниқ социологик тадқиқотлар йўқ.
👉 https://kun.uz/31584622
@Rabbimov_rasmiy
АҚШ – Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги тўрт вектордан бири
Биринчи маъмурият даврида Ўзбекистон бирор бир қудратли давлатга йўналиш оларди ва ўша давлатнинг рақиблари Ўзбекистонга ҳам рақиб бўларди. Бугун эса ундай эмас, Ўзбекистон мувозанатли ташқи сиёсат юритяпти, дейди сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга сафари борасида Kun.uz'га берган интервюсида.
👉 ТЎЛИҚ СУҲБАТНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
@Rabbimov_rasmiy
2016-19 йилларда кўп марта такрорладимки, Каримов даврида қамоқларда изсиз йўқолганларни жамиятга билдириш ва шу ишларга ҳуқуқий баҳо бериш керак. Акс ҳолда, бу ишларнинг масъулияти иккинчи маъмуриятга ҳам секин кўчиб ўтади. Ҳудди шундай бўлаяпти. Ревизия бўлиши ва халққа “шундай ишлар бўлган экан” дейиши керак эди.
Ўзбекистоннинг ичкарисида эркин баҳс-мунозара майдончалари, деярли ёпилиб бўлди. Демак, сиёсий дебатлар, баҳс-мунозара ва ахборот ташаббуси, кўпроқ Ўзбекистондан ташқарида бўлади, кучаяди. Буни оқибатлари, ҳозирги ахборот даврида, ҳокимиятни ўзи учун, жуда оғриқли бўлади.
@Rabbimov_rasmiy
ОАВ хабарларига кўра, Қирғизистон депутатлари Фаластинга — Ғазо секторига ёрдам бериш ҳаракатида экан. Ҳатто депутатлар ҳукуматдан шу масалада ёрдам ҳам сўрабди. Фонд очилиб, банк рақамлари ажратилган. Аҳолидан гуманитар ёрдам ҳам йиғилмоқда экан.
Ўзбекистон ва Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳам, бутун минтақа бир бўлиб, битта катта транспорт карвонида ёрдам жўнатилса, қандай яхши бўларди. Бирдамлик оғир вақтларда билинади.
Минтақа якдил ва бирдам бўлиши учун геосиёсий хавотирларни бир четга қўйиб, журъат ва шижоат билан иш бирлиги кўрсатса яхши бўларди.
@Rabbimov_rasmiy
Исроил давлати аллақачон маънавий асосларини йўқотиб бўлган. Уни қўллаётган коллектив ғарбда ҳам, кўпчилик унинг жиноятларини яхши билади. Европа жамоатчилик фикри, тахминан 60-80% Фаластин тарафида. АҚШда ҳам 20 миллиондан ортиқ яҳудий яшайди. Лекин, шунча яҳудийдан бор йўғи тахминан 6-7 миллиони ўзини яҳудий деб тан олади. Қолганлари “мен яҳудий эмасман, Худо асрасин” деб, ўзлигини яширади, яҳудийликдан воз кечишга ҳаракат қилади. Протестант, англасаксон бўлишга ҳаракат қилади.
Буларнинг асосий сабаби – Исроилнинг ваҳший давлат эканлиги. Бу миллат тарихан кўп таъқиб қилинган. Ғарб ва шарқ халқлари, давлатлари яҳудийларни кўп таъқиб қилган. Энди, ўзларининг давлатчилигига эришиб, шу давлатчиликни кенгайтириш мақсадида, мисли кўрилмаган ваҳшийликлар қилмоқда. Бир вақтлар ғарбликларнинг яҳудийларга қилган ваҳшийлигини, бугун яҳудийлар арабларга, фаластинликларга қилмоқда. Ортиғи билан қилмоқда. Буни дунё кўрмоқда.
Парадокс. Яшаб қолиш учун террор сиёсатини олиб бораётган Исроил бир вақтни ўзида глобал норозилик ва нафратга сабаб бўлмоқда. Яъни яшаб қолиш учун ўз умрини қисқартиришга ариза бермоқда. Бугун глобал яҳудийлик чуқур маънавий инқирозда. Инсоният Исроилни ваҳшийлик, адолатсизлик, ёлғон ва муттаҳамлик синоними сифатида қабул қилмоқда. Ҳалиям пропаганда кучли ишлаяпти. Вақти келиб, пропаганда ҳам синади, ҳомий ҳам сўнади. Ўша куни Исроил нақадар ваҳший бўлганлигини тушуниб етади.
@Rabbimov_rasmiy
“Ал-Ақсо тўфони” қандай геосиёсий фонда рўй бермоқда?
7 октябр тонгида ҲАМАС Исроил томон ёппасига ракета ҳужумларини амалга ошириб, айрим аҳоли пунктларини назоратга олишга интила бошлади. Бунинг ортидан Исроил ҳам Ғазо бўлкасига жавоб зарбаларини йўлламоқда. Kun.uz мухбири вазиятни таҳлил қилиш учун сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга саволлар билан юзланди.
📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ
@Rabbimov_rasmiy
ФБда “Фаластин давлати бўлмаган, ундан олдин Британия мандати, ундан олдин Усмонли турклар, Миср Мамлукийлари, Айюбийлар ва ҳ.к.лар бўлган, лекин Фаластин давлати бўлмаган” деган ўта аҳмоқона постлар тарқатилмоқда.
100 йил олдин “Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон” ҳам бўлмаган. Лекин, шу ҳудудларда ўзбеклар, қозоқлар ва ёки тожиклар доим яшаган. Давлатларнинг номлари ва чегаралари ўзгаравериши мумкин. Лекин, бу давлатларнинг пойдевори бўлмиш, халқлар ўша ерларда яшай оляптими деган савол бор.
Бугун, нафақат Фаластин давлатини таг-томири билан йўқ қилишмоқда, балки, давлат учун пойдевор ҳисобланмиш фаластинлик араб-мусулмонлар геноцид қилиниб, улар минг-минг йиллар давомида яшаб келган ҳудудидан тозаланмоқда. Ерлари босиб олинмоқда.
Усмонли турклар ҳам, мамлукий еки айюбийлар ҳам бу ерларни фаластинлик араб-мусулмонлардан тозаламаган. Уларни геноцид қилиб, қириб, ҳудудни яҳудийларга бермаган. Исроил эса нафақат Фаластин давлати билан курашмоқда, балки, энг аввало, Фаластиннинг араб-мусулмон ва араб-христиан халқи билан курашмоқда. Ҳудудни улардан тозаламоқда.
Фаластин давлати бўлмагандир, лекин халқи бўлган. Бугун шу халқ йўқ қилинмоқда, тозаланмоқда, қирғин қилинмоқда. Катта фарқ бор! Бу фарқни ақли ожиз ёки қалбида касали борлар кўрмайди, кўришни истамайди.
@Rabbimov_rasmiy
Аралаш сайлов тизими: бу – Ўзбекистонда партиялар ўртасидаги рақобатни пайдо қила оладими?
Ўзбекистон сайлов тизими ўзгариши мумкин. Унга кўра, Қонунчилик палатаси депутатлиги учун сайловларни аралаш (мажоритар ва пропорционал) тизим асосида ўтказиш таклиф этилмоқда.
Kun.uz мухбири 10 октябр куни Олий Мажлис қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғинида муҳокама қилинган ушбу масала юзасидан таҳлилий суҳбат ташкил қилди. Суҳбат меҳмонлари сиёсий таҳлилчилар – Фарҳод Толипов, Камолиддин Раббимов ва Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев бўлди.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
@Rabbimov_rasmiy
“Ал-Ақсо тўфони” қандай геосиёсий фонда рўй бермоқда?
7 октябр тонгида ҲАМАС Исроил томон ёппасига ракета ҳужумларини амалга ошириб, айрим аҳоли пунктларини назоратга олишга интила бошлади. Бунинг ортидан Исроил ҳам Ғазо бўлкасига жавоб зарбаларини йўлламоқда. Kun.uz мухбири вазиятни таҳлил қилиш учун сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга саволлар билан юзланди.
📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ
@Rabbimov_rasmiy
ҲАМАС қандай ташкилот? Урушнинг тугаши нимага боғлиқ?
Мана 76 йилдирки, Яқин Шарқда тинчлик йўқ. Бир вақтлар эмин-эркин яшаган Фаластин аҳолисининг ерлари бугун деярли тўлиқ эгалланган. Исроил 1967 йилги чегараларга қайтишни, Фаластин давлатига имкон беришни истамаяпти. Натижада, Яқин Шарқда, қолаверса, коллектив ғарб ва мусулмон дунёси ўртасида ўзаро муносабатларга катта зарар етмоқда.
📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ
@Rabbimov_rasmiy
Фаластин-Исроил можароси борасида, ғарбдан холислик кутманг. Бу – цивилизацион зиддият. Иброҳим алайҳиссалом давридан бошланган. Бу – олий ҳақиқат ва дунё ҳукмдорлиги учун кураш.
Ўзбекистон халқининг, давлатининг, ҳокимиятининг позицияси – Фаластин давлати ташкил топиши, фаластинликлар эркин ва ҳур яшаш ҳуқуқини талаб қилиш томонида бўлиши керак.
Тўғри, ҳали давлатимиз бу каби зиддиятли масалаларда эҳтиёткор. Геосиёсий зиддиятлар кўп. Лекин, ҳеч бўлмаса, халқимиз Фаластин ва фаластинликлар, мазлумлар томонида бўлиши шарт.
@Rabbimov_rasmiy
Украина президенти Зеленский кеча Хамаснинг Исроилга хужуми борасида қаттиқ баёнот бериб, “терроризм”, “агрессия” деди ва Фаластинга нисбатан тарихий адолатсизликка кўз юмди. Россия Украинанинг тахминан 15-20% ерини босиб олди. Лекин, Фаластинни тўлиқ ерлари Исроил томонидан босиб олинган. Бу ҳақда гап сўз йўқ. Ҳатто 1967 йилги чегаралардан ўлчаганда ҳам, Фаластиннинг 60%дан ортиқ ерларини Исроил босиб олган. Қолаверса, 70 йиллик геноцид, фаластинликларни ўз уйидан сиқиб чиқариш сиёсати кетаяпти.
Менимча, Зеленский кеча Украина президенти сифатида эмас, еврей сифатида баёнот берди. Қизиғи, Украинага ҳали Исроил реал ёрдам бермаганди, маълум нейтралитет сақлаб келаётган эди. Аксинча, араб давлатлари, Туркиянинг Украинага анча ёрдами тегаётганди.
Зеленскийнинг шошқолоқлиги Украинага қимматга тушиши мумкин, Россияга жуда қўл келади. Сал кам 2 миллиардлик мусулмон кўчаси Украинадан масофа сақлайди еки кучайтиради.
@Rabbimov_rasmiy
Фаластиннинг Ғазо секторидан Исроилга мислсиз хужум қилинган. Буни яҳудий сиёсатчилари ва экспертлари “тарихда бундай ҳужум бўлмаган эди” дейишмоқда. Энг муҳим генераллардан бири асир олинган, иккита катта шаҳар эгалланган. Барча таҳлилчилар “Исроилнинг мақталган мудофаа тизими яроқсиз экани маълум бўлди” дейишмоқда.
*
Ўзбекистонликлар фикри жуда муҳим. 30 йил олдин, ҳали СССР қулаган вақтларда, ҳатто 90-йиллар охирида ҳам, жуда кўпчилик Фаластин-Исроил курашининг маъносини тушунмас эди. Ҳатто кўпчилик ўзбекларимиз “фаластинликларни ўзлари террорист, ўзлари айбдор!” дейишарди.
*
Ахборот глобаллашувининг ижобий томони борки, ўзбекистонликларнинг мутлақ аксарияти – 90%дан кўпроғи Фаластин ва фаластинликларни мазлум эканлигини билишади. Террор –бу қўрқув манбаи. Ким куч ишлатиш орқали ўз сиёсатини амалга оширса, шу террорист бўлади. 70 йилдирки, жугутлар Фаластинни шаҳарма-шаҳар, маҳаллама-маҳалла, кўчама-кўча, уйма-уй эгаллаб олишмоқда. Исроил – террорни, қўрқитишни асосий инструмент сифатида ишлатадиган давлат. Бошқа томондан, инсоният жугутларни давлатини ҳам кўриб, хулоса қилиб оляпти.
*
Исроил – жугутларни давлати сифатида, яқинда пайдо бўлди, 1947 йилда. Шу пайтгача Исроил ва араблар ўртасида кўп уруш бўлган. Лекин бу сафарги тайёргарликни, Исроил кутмагани айтилмоқда. Бу лойиҳага дунёдаги қайси ҳокимият марказлари қўл урганлигини аниқ айтиш қийин, лекин, дунёда янги ўйин бошланаяпти. Ҳали Украина уруши у ёқ, бу ёқли бўлмасдан, янги уруш маркази очилди. Асосий кузатилиши керак бўлган давлатлар Эрон, Саудия, Туркия, қолаверса, АҚШ, Россия ва Хитой. Кузатамиз.
@Rabbimov_rasmiy
«Германия Марказий Осиё бўйича алоҳида стратегияга эга» — экспертлар Фарҳод Толипов ва Камолиддин Раббимов билан суҳбат
👉 Видеони кўриш 👈
👉 Мақолани ўқиш 👈
@Rabbimov_rasmiy
Ўзбекистонда бугун мураббийлар, устозлар, ўқитувчилар куни. Шундай эътибор куни борлигини Ўзбекистоннинг ижобий тажрибаси деб ҳисоблайман. Кўп йиллар хорижда яшаб, устозларимни соғиндим. Уларни кўргим келди. Мактабдаги ўқитувчилар, Университетдаги устозлар... Дўстлар, курсдошлар, гуруҳдошлар билан гаплашганда, ҳар доим устозлар ҳақида сўрашни яхши кўрардим.
Биринчи синфда дарс берган биринчи ўқитувчи опамизни ҳалига қадар излаймиз. Келаси йилги 30 йилликка таклиф қилиш ниятидамиз. Иштихон шаҳри марказидаги 35-мактабда математика ва геометриядан дарс берган Ахмад ака Эсонов ўтиб кетибди. Жуда яхши устоз эди. Аллоҳ рахматига олган бўлсин!
Жаҳон тиллари университетига бир неча марта бордим. Университет жуда ўзгарган. Бизга араб тилидан дарс берган Камола опани, Усмонжон акани зиёрат қилдим. Абдуқаҳҳор ака Муталибов билан телефонда сўрашдим, лекин домла мени эслай олмади.
Энг ачинарлиси – бизни араб тили гуруҳига беш йил бош ўқитувчилик қилган, энг кўп дарс берган, энг катта меҳнатлари сингиган Абдураҳим ака Ахмедов ўтиб кетибди. Шу устозни жуда яхши кўрар эдим. Самимий одам эди. Ҳақиқатда яхши одам эди. Аллоҳ рахматига олган бўлсин.
Барча Устозлар соғ-саломат бўлишсин, ўтганларни Аллоҳ раҳматига олсин!
@Rabbimov_rasmiy
Қорабоғнинг Озарбойжонга қайтиши нималарни англатади?
Қорабоғ устидан назоратнинг тўлиқ Озарбойжонга қайтиши учта геосиёсий ўлчамга эга. Биринчиси – туркий дунё геосиёсати нуқтайи назаридан. Иккинчиси – пост-совет ҳудудидаги геосиёсий вазият нуқтайи назаридан. Учинчиси – Ўзбекистоннинг стратегик манфаатлари нуқтайи назаридан.
📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИНГ
@Rabbimov_rasmiy
АҚШнинг Ўзбекистон учун аҳамияти ва БМТдаги баёнотлар — сиёсатшунослар билан суҳбат
Президент Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Ню-Йоркда бўлиб, C5+1 форматида президентлар иштирокидаги илк мулоқотда қатнашди, БМТ Бош Ассамблеясида глобал масалалар бўйича Ўзбекистоннинг позициясини илгари сурди. Сиёсатшунослар Ҳамза Болтаев ва Камолиддин Раббимов “Геосиёсат” дастурида бу ташрифнинг муҳим нуқталари ҳақида сўз юритди.
📹👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
@Rabbimov_rasmiy
Озарбайжоннинг Қорабоғ устидан тўлиқ назоратни ўз қўлига олиши, катта тарихий аҳамиятга эга. Кейинги икки асрда Россия империяси, советлар ва Россия Федерацияси, Арманистонни ва этник арманиларни Туркистонга, Туркияга, Озарбайжонга қарши кучли босим ва таъқиб инструменти сифатида қўллаб келди.
Жумладан, 19-асрнинг охирлари ва 20-асрнинг бошларида Қўқонда, Марғилонда ва хонликнинг бошқа шаҳарларида, айнан Дашноқлар орқали мисли кўрилмаган қитлиомлар амалга оширилди. Агар бу вахшийликларн Ўзбекистон халқи тўлиқ билса эди, халқ кўтарилиб кетар эди. Баъзи маълумотларга кўра, ўша даврда Қўқон ва Марғилон шаҳарларининг сал кам ярмигача қирғин қилинган. Лекин, тарихчилар ва сиёсатчиларимиз ҳалига қадар шу воқеалар ҳақида тўлиқ хабар беришмайди.
Глобаллашув... Сон, салмоқ ва ҳудудлар катта рол ўйнайди. Куч ишлатиш, олдингидек бўлмайди. Қорабоғ расман Озарбайжонни ерлари. Бугунги Россия олдида оғир танлов турганди: Арманистонни танласа – бир неча юз миллионлик 6 туркий давлатлар билан зиддиятга киришиш, еки туркийлар билан келишиш учун, Арманистоннинг ноқонуний лойиҳаларини қўллашдан тийилиш...
Россия Арманистонни, истаганида ҳам танлай олмасди. Глобал дунёда ўзлик муҳим рол ўйнайди. Ҳали Россия империяси ҳам, қудратли Хитой ҳам туркийлар, туркий давлатлар ва халқлар билан ҳам борган сари кучлироқ ҳисоблашишига тўғри келади. Бу ҳали бошланиши...
@Rabbimov_rasmiy