rabbimov_rasmiy | Unsorted

Telegram-канал rabbimov_rasmiy - Камолиддин Раббимов

16579

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси Реклама учун мурожаат: @media_adsx

Subscribe to a channel

Камолиддин Раббимов

🇺🇦Украинанинг тақдири нима бўлади? Киевдаги тушкун кайфият сабаблари

7 октябрда Исроил-Фаластин урушининг янгиланиши оқибатида дунё ҳамжамиятининг эътибори Украинадан Яқин Шарққа кўчди.

Аслида, Украинада бўлаётган уруш – дунё геосиёсий тартиботини ўзгартиришга қаратилган энг йирик ходисадир. Исроил-Фаластин урушининг эса 75 йиллик тарихи бор, у цивилизацион характерга эга, сурункали можаро.

Лекин айнан Украина уруши орқали Россия дунё тартиботини, глобал статус-квони ўзгартириш ниятида. Постсовет ҳудуди учун эса, бу давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети масаласи ҳамдир. Чунки агар Украинада Россия тезда ва осон ғалаба қозонганида эди, унинг империячилик кайфиятлари янада ошарди.

Гарчи Украинадаги уруш ўтган 2022 йилинг февралида бошланган бўлса-да, шу пайтга қадар, ташаббус гоҳ у томонда, гоҳ бу томонда бўлди. Бугун, Киевда анча тушкун кайфият. Бунинг бир қанча сабаблар бор.

Биринчидан, Исроил-Фаластин можаросининг янгиланиши коллектив ғарбнинг диққат-эътиборини Украинадан олиб, Яқин Шарққа қаратди. Унга қадар ҳам, ғарб давлатларининг Украинага бераётган молиявий, ҳарбий-технологик ёрдами кескин пасайиб бораётган эди. Яқин Шарқдаги можаро ғарбдаги “Украина урушидан толиқиш” ҳолатини расмийлаштириб берди.

Эътибор қилинса, 2023 йилнинг биринчи ойларида коллектив ғарбдан Украинага берилаётган молиявий ёрдам баъзи ойларда 5 миллиардга етди, лекин бир миллиарддан тушмаган эди. Кейинги ойларда эса ғарб давлатларининг ойлик ёрдами 350-250 миллион доллар даражасига тушиб қолди.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Бугун блогер дўстимиз Олимжон Ҳайдаровнинг охирги суди бўлиши кутилмоқда. Бу суднинг ҳукми, айни пайтда, Ўзбекистондаги сўз эркинлиги ва давлат институтларининг танқидга тоқатлилиги устидан ҳам ҳукм бўлади. Олимжон хатолар қилган бўлиши мумкин.

Лекин, суд тизимимиз реал мустақил эмас, адвокатура реал тортишувга асосланмаган. Фуқаролик жамияти жуда заиф. Давлат ниҳоятда марказлашган ва қудратли. Мана шу фонда, Олимжонни айблаш – жуда онсон бўлади. Бу ҳукмни тафтиш қила оладиган на мустақил юристлар синфи, на ватандошлик жамияти йўқ.

Демак, ҳукмни, давлат ўз манфаатларини ўйлаб чиқариши керак. Яъни, бир томондан хато ва камчиликлар бўлса – унга муносабат билдириш, бошқа томондан, давлатнинг ташқи дунёдаги репутацияси ва ички легитимлигини ҳам, тарозини бир палласига қўйиши керак бўлади. Бугун, давлатнинг совуққонлик даражасини ҳам кўришимиз мумкин бўлади...

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

АҚШ собиқ давлат котиби Генри Киссинжер 100 ёшида вафот этди

У 1969–1977 йилларда Ричард Никсон ва Жералд Фордга маслаҳатчи ва кейин Давлат котиби сифатида СССР ва Хитой билан билан муносабатлардаги кескинликни юмшатиш сиёсати меъморларидан бири бўлганди. Виетнамдаги урушни тўхтатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари туфайли 1973 йилда тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланган.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Барча дўстлардан катта бир илтимос! Мен жамоатчиликдан ниманидир жуда кам илтимос қиламан. Бугун, Тошкент вақти билан соат 20:00 да, яъни, икки соатдан кейин, кимники виждони имкон берса #FreePalestine (Ozod Falastin), (Озод Фаластин) хештеги остида ўз қарашини билдирсин!

Бу Ўзбекистоннинг позицияси, бу туркий дунёнинг позицияси, бу мусулмон дунёсининг позицияси, бу холис инсоният позицияси! Бу бегуноҳ ўлаётган болачалар, ва ҳар қандай инсонларнинг ўлимига бўлган кичик бир муносабатимиз бўлади! Илтимос, дўстлар! Тириклигингизни ва буюклигингизни кўрсатинг! Бу - бутун дунё бўйича кутилаётган акция!

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ўзгача амбицияларга эга давлат – Қатарнинг Ғазодаги воситачилиги нимадан дарак?

Яқин Шарқда Саудия Арабистони, Миср ёки Эрон анъанавий етакчилар деб қабул қилинса-да, ҳудуди кичик, лекин овози анча баланд Қатар мафкуравий ва геосиёсий позицияси жиҳатдан минтақада уникал давлат ҳисобланади. Расмий Доҳа бу сафар Ғазода 4 кунлик оташкесимга эришишда марказий ўрин тутди.

Камолиддин Раббимов: 

— Қатарнинг глобал бренди бу “Ал-Жазира” телеканали ҳисобланади, у 300 млндан ортиқ араб ҳамжамиятининг сиёсий тафаккури ва ахборот қарашларини шакллантириб бераётган глобал ресурс. Бошқа араб давлатларининг ахборот ресурслари унга рақобатчи бўлолмайди. Қатар ўзи кичик давлат бўлса-да, жуда катта геосиёсий ресурс ва мавқе шакллантирди.

Қатарнинг геосиёсий қарашлари бошқа араб давлатлариникидан фарқ қилади, авваламбор Саудиядан. Қатарни шартли равишда иҳвончилар дейиш мумкин. Биламизки, бир пайтлар Мисрда Иҳвон ал-муслимун сиёсий ташкилоти шаклланган эди. Бугунги кунда шу бренд остида бир қанча лидерлар бор, жумладан, Эрдўған ҳам. Бугунги иҳвончиларни ислом қадриятларини сиёсий фаолликка ва баъзан демократик институтларга қориштирган сиёсий гуруҳ, дейиш мумкин.
Саудия халқ фаоллиги, демократик институтлар билан у ёки бу кўринишда курашаётган бўлиши мумкин, лекин Қатар бундай эмас. Араб баҳорининг меъмори “Ал-Жазира” дейиш мумкин, лекин бу лойиҳа кутилганидек муваффақиятга эришмаган.

Қатарнинг қараши бўйича дунё глобаллашди, бундай вазиятда инсон тафаккурини ахборот билан тўйинтириш ва улар сиёсий фаол бўлиши керак. Натижада араб ва мусулмон дунёси фаоллиги дунё архитектурасини трансформация қилиши керак. Қатарнинг амбициялари, лойиҳалари ана шундай жуда катта.


Батафсил

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Хитой ва БРИКС Ғазодаги урушда қандай рол ўйнаши мумкин?

Душанба куни араб давлатлари дипломатлари Пекинда, БРИКС аъзолари эса виртуал тарзда Исроилнинг Ғазога босқини масаласини муҳокама қилди. Хўш, Хитой ва БРИКС аъзолари бу можарога қандай таъсир қила олади?

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

«АҚШ Хитойни тийиб туриш учун Тайван жуда қулай восита» – экспертлар билан суҳбат

Узоқ кутилган учрашув, Байден Си Жинпингни Сан-Франсискода қарши олди. Музокаралар чоғида икки томон ҳам икки хил мавзуларни ўртага ташлади. Ҳўш, бу учрашув кутилган натижаларни берадими? Марказий Осиё давлатлари бу курашнинг қайси нуқтасида бўлади? Тайван сабаб икки давлатнинг ҳарбий тўқнашуви содир бўладими? «Геосиёсат»нинг бу галги сонида АҚШ-Хитой муносабатларининг бугунги ҳолати ва зиддиятларнинг эҳтимолий версиялари ҳақида суҳбатни томоша қиласиз.

👉 Томоша қилиш 👈

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Дунёда аллақачон Исроил ва унинг яҳудий аҳолиси тўғрисида глобал тафаккур шаклланиб бўлган. Исроилнинг инсоният тарихидаги узоқ муддатли катта жиноятчи, зулмкор, агрессор эканлигига, бугун ҳеч ким шубҳа қилмайди. Тарихан антисемитизмнинг байроқдорлари – христианлар бўлишган. Бу миллатни қувмаган европа халқи ёки давлатини ўзи йўқ...

Мусулмонлар эса яҳудийларни яхши кўришмаган, лекин геноцидлар ҳам қилишмаган, “аҳли китоб” вакили сифатида, уларга жой ва бошпана беришган.

Шунинг учун тарихан энг катта яҳудий диаспоралари ўтмишда Бухорода, Эронда, Туркияда, Мароккода ва бошқа мусулмон диёрларида эмин-эркин яшашган.

Бугун яҳудийлар ўзларининг давлатига эга бўлиб, ҳеч ким қилмаган террорни қилишмоқда, ҳеч ким қилмаган ваҳшийликни қилишмоқда. Бугун фашизм – бу Исроил ва унинг яҳудийлари. Ҳақиқатда, Исроилнинг иши бутун инсониятни ғазабга солмоқда. Ғазабга учраган халқ, миллат ва давлат!

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Қозоғистон ва Россия: ўзаро муносабатлар нега зиддиятли?

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон ҳокимиятига келгандан бери унинг Путин билан муносабатларини тушуниш анча қийин. Бир қарасангиз, стратегик шериклик ва ўсиб бораётган иқтисодий ҳамкорлик ҳақида гапирилади, бир қарасангиз, Путин билан Тўқаев айтишаётганини, улар ўртасида кучли зиддиятлар борлигини кузатиш мумкин.

📹 ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Битта жуда ифлос мантиқни тез-тез учратиб тураман: “араб диктаторлари ўз аҳолисини ўлдираётганда, нега Исроилни танқид қиласан?!”, “Ўзбекистонни ўзида гўдаклар доридан ўлаётганда, нега ҳукумат Фаластиндаги гўдаклар ўлимини гапиради?!”, Уйғур қардошлар турганда, нега арабларни гапирасан?!” ва ҳ.к.

Яъни, бу мантиққа кўра, муаммоларга ечим излаш эмас, муаммоларни кўпайтириш орқали мувозанат яратиш керак. Битта муаммо ҳақида гапирсангиз, бошқа муаммо олиб келинади ва “нега шуни гапирмайсан?!” дейишади. Ақли жуда тор ва қалби жуда тубан манбаадан чиқади бундай савол ва эътирозлар...

Муаммолар бирин-кетин ечилади, бир муаммони деб, бошқаси улоқтириб ташланмайди. Бир инсон ёки халқни деб, бошқасидан воз кечилмайди. Ҳар бир муаммо айтилиши, ечим изланиши керак.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Дунёда аллақачон Исроил ва унинг яҳудий аҳолиси тўғрисида глобал тафаккур шаклланиб бўлган. Исроилнинг инсоният тарихидаги узоқ муддатли катта жиноятчи, зулмкор, агрессор эканлигига, бугун ҳеч ким шубҳа қилмайди. Тарихан антисемитизмнинг байроқдорлари – христианлар бўлишган. Бу миллатни қувмаган европа халқи ёки давлатини ўзи йўқ...

Мусулмонлар эса яҳудийларни яхши кўришмаган, лекин геноцидлар ҳам қилишмаган, “аҳли китоб” вакили сифатида, уларга жой ва бошпана беришган.

Шунинг учун тарихан энг катта яҳудий диаспоралари ўтмишда Бухорода, Эронда, Туркияда, Мароккода ва бошқа мусулмон диёрларида эмин-эркин яшашган.

Бугун яҳудийлар ўзларининг давлатига эга бўлиб, ҳеч ким қилмаган террорни қилишмоқда, ҳеч ким қилмаган ваҳшийликни қилишмоқда. Бугун фашизм – бу Исроил ва унинг яҳудийлари. Ҳақиқатда, Исроилнинг иши бутун инсониятни ғазабга солмоқда. Ғазабга учраган халқ, миллат ва давлат!

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ассалому алайкум, бир ойларча олдин Тошкентда янги қурилаётган Ислом цивилизациси маркази атрофларини расмга олгандим. Марказ жуда ҳайбатли чиқяпти.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Бугун Тошкентда бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида Ўзбекистон Президенти Мирзиёев Яқин Шарқдаги вазиятга тўхталиб, «Фаластин-Исроил уруши» деб номлади. Яъни Ўзбекистон Президенти бу урушни «Хамас-Исроил уруши» демади, аксинча, Исроилнинг уруши Фаластинга қарши қаратиланлигини билдирди.

Бу урушда болалар, аёллар, қариялар – жуда катта сондаги бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлаётганлигини билдириб, маъно жиҳатидан «геноцид бўляпти» деган фикрга яқинлашди.

БМТ резолюцияларини эслаб «Фаластин давлати тузилиши борасида позициямиз қатьий» деди. Бу позиция – Ўзбекистон халқининг позициясидир ва Президент халқнинг позициясини билдирди.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Кеча Ўзбекистонга АҚШдан делегация келганди. Делегация бошлиғи – Давлат котибининг Марказий ва Жанубий Осиё бўйича ўринбосари Дональд Лу жаноблари. Кеча шу делегация билан учрашиш ва фикр алмашиш имконияти бўлди. Ўзаро мулоқотларда, Украина-Россия урушидан кейинги ва бугунги геосиёсий кайфият борасида фикр алмашдик.

АҚШлик дипломатларга “бугун Ўзбекистон халқида аксиламериканизм ҳар доимгидан юқори, сабаби – Исроил” дедим. Баъзи дипломатлар ҳам “ҳа, буни биламиз. Лекин АҚШда Исроил лоббиси жуда кучли...” деб тан олишди.

Собиқ Ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан ҳам танишдим, жуда самимий инсон экан. Владимир ака – Ўзбекистон дипломатияси ва ташқи сиёсатидаги катта устунлардан бири, анча мулоқот қилдик. Мен истардимки, мана шундай салоҳиятли сиёсатчиларимиз албатта катта-катта мемуарлар ёзишса, бу сиёсат ва дипломатия мактабимизни мустаҳкамланишига ажойиб ҳисса қўшарди.

Айтмоқчи, кечаги учрашувларда мен яшил галстукда эдим. Унга қадар, ушбу галстукни икки марта – Фаластин ҳақидаги кўрсатувларда тақдим, холос.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

⚡️ 2023 йил ноябрь ойидаги янги уйлар нархлари ва рўйхати.

Котлован босқичидаги ва кадастрга эга таъмирланган хонадонларнинг барчасини
Yangi Uylar телеграм каналидан топишингиз мумкин.

👉
Уйларни кўриш

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Бугунги кунда Tелеграмда банк соҳасида ёзадиган каналлар етарлича.

Лекин улар ичида тизимдаги энг муҳим янгиликлар, фактлар, таҳлиллар, шунингдек банк хизматларига оид керакли маълумотларни қисқа ва лўнда етказиб бериб борувчи @bankmijoz канали ажралиб туради.

Масалан:
👉 иккиламчи ипотека кредитлари,
👉 онлайн микроқарзлар,
👉 бепул пул ўтказмалари,
👉 таълим кредитлари,
👉 юқори фоизли омонатлар,
👉 кредит тарихи ва бошқа керакли маълумотларни шу ердан топишингиз мумкин:

👉 /channel/bankmijoz

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ғазодаги урушда фейк маълумотлар, расмлар ва видеолар тарқалаётгани ҳақида айтилди. Ишонаман! Лекин ким томонидан? Технологик ривожланган Исроил томониданми ёки давлат инфраструктураси тўлиқ бузиб ташланган Фаластин ва уйсиз фаластинликлар томониданми?

Ўлганлар фейк ўлмагандир? 15 мингга яқин одам ёлғондан ўлмагандир?! Ёки бу ҳам фейкми?

Исроил аёвсиз қирғин қилмоқда. Исроил сиёсатчилари фаластинликларни “инсон қиёфасидаги махлуқлар” деб атайди. Очиқча шундай дейди... Шундай экан, оммавий қирғин ҳақида гапирмай, қандайдир фейклар ҳақида гапириш – виждонсизлик!

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Украинанинг тақдири нима бўлади? Киевдаги тушкун кайфият сабаблари

7 октябрда Исроил-Фаластин урушининг янгиланиши оқибатида дунё ҳамжамиятининг эътибори Украинадан Яқин Шарққа кўчди.

📹 ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Яқинда “Опенгеймер” фильмини кўрдим. Фильмнинг бош ғояси “қанчалик гений бўлмасин, Опенгеймер ҳам Маккартизм босими остида қолган, уни атайлаб обрўйсизлантиришган, рақобат ва нотўғри сиёсий муҳит сабаб, хизматлари пучга чиқарилган...”.

Қолаверса, фильмда АҚШнинг Японияга атом бомбаси ташланиши ҳам легитимлаштирилади. Жумладан, Опенгеймер “Агар биз Японияга атом бомбаси ташламасак, Япония ҳеч қачон таслим бўлмайди. Натижада, АҚШ ва Япония тарафидан яна юз минглаб солдатлар ўларди” дейди. Тарихчилар бошқача фикрда.

Аммо, фильмдаги энг кучли фикр, жумла бошқа. Опенгеймер Эйнштейн ва бошқалар билан баҳс қила туриб, “Бутун бир борлик бир вақтнинг ўзида заррачадан иборат ва тўлқиндан иборат... Шундай бўлиши мумкинми?! Йўқ!! Лекин, бутун бир борлиқ айнан шундай ташкил топган!!!” дейди.

Ҳақиқатда, бу барча физик олимлар ўртасидаги ягона консенсус: борлиқ, бир вақтнинг ўзида зарра ва тўлқин... (вся материя одновременно состоит из частиц и волн). Бу хаётнинг нақадар қизиқ эканлигини англатади. Ҳар бир овоз, руҳият, ният, дуо еки қарғиш – шунчаки қолиб кетмайди. Шунинг учун айтиб келаманки, ҳокимиятнинг легитимлиги – бу инсонлар юрагидаги ишонч билан ўлчанади, ва легитим давлат – ниҳоятда катта қудратли кучдир.

Айтмоқчи, милиция ходимларини иш вақти аудио/видеога олишга таъқиқ ҳақидаги фикрим – бу жуда катта хато иш. Агар амалга ошса, милиция сиёсий масъулиятдан тўлиқ қутилади ва бу масъулият тўлиқ Президент ва олий ҳокимиятга юкланади. Муаммо йўқолмайди, аксинча, масъулият олий ҳокимиятга йўналтирилади.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Арманистон КХШТ саммитида қатнашмади. Ереваннинг ташкилотдан чиқиши аниқми?

Франция Арманистонга ҳарбий техникалар юбориши фонида, КХШТнинг Минск саммити Ереваннинг иштирокисиз ўтди. Хўш, Қорабоғдаги узоқ йиллик можаро якунланиб, тинчлик келишувига ҳаракат бўлаётган бир вақтда Жанубий Кавказда вазият қандай шаклланяпти?

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Араб-мусулмон дунёси нега ожизлик ҳолатида?

Исроилнинг Фаластин ҳудудлари ва халқига қилаётган тажовузи кўп ўн йилликлардан бери давом этмоқда. Лекин салкам 2 миллиард аҳолига эга мусулмон дунёси Исроил давлати ва унинг иттифоқчиларини халқаро қонунчилик доирасида тийиб туришга эриша олмади.

📹 ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Байден ва Си учрашуви. Нима ўзгаради?

16 ноябр куни АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида Жо Байден ХХР раиси Си Жинпинг ўртасида учрашув ўтказилди. Учрашувни бутун дунё экспертлари ва сиёсий доиралар катта қизиқиш билан кузатиб турди. Бу икки давлат алоқалари, нимаси билан муҳим? Икки давлат раҳбарининг учрашувидаги асосий интрига нимада эди?

📹 ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

УЙИНГИЗДА ФАРЗАНДЛАРИНГИЗ УЧУН ЎЗ "ХУСУСИЙ МАКТАБ"ИНГИЗНИ ТАШКИЛ ҚИЛИНГ!

ОЛИЙ МАКТАБ АКАДЕМИЯСИ НТМ томонидан
“Оила-биринчи ва энг ишончли мактаб” доирасида, барча фарзандларингиз (6 ёшдан бошлаб) сифатли ва ишончли таълим олиши учун такомиллашган видеодарслар тўпламини ишлаб чиқди.

Намунавий видеодарслар:
👉🏻 МАТЕМАТИКА (1-11 синфлар учун)
👉🏻 ОНА ТИЛИ ва АДАБИЁТ (1-11 синфлар учун)
👉🏻 ИНГЛИЗ ТИЛИ (1-11 синфлар учун)
👉🏻 РУС ТИЛИ ва АДАБИЁТИ (1-11 синфлар учун)
👉🏻 КИМЁ (7-11 синфлар учун)
👉🏻 БИОЛОГИЯ (7-11 синфлар учун)
👉🏻 ФИЗИКА (7-11 синфлар учун)
👉🏻 ТАРИХ (6-11 синфлар учун)

Боғланиш учун:
@hozir_boglaningBot

Ҳар бир оилага жуда зарур бўлгани учун яқинларингизга албатта жўнатинг.

📌 @oliymaktabakademiyasi

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Инсон ҳуқуқлари – давлатнинг ички ишими?

Инсоният глобаллашув даврига кириб келган. Дунёда инсон ҳуқуқлари борасидаги қарашлар ҳам ўзгармоқда. Олдинлари инсон ҳуқуқлари – давлатларнинг ички иши сифатида кўрилар эди. Янги шаклланаётган халқаро қонунчилик ва сиёсий тафаккурга кўра, инсон ҳуқуқлари – давлатларнинг ички иши бўлиши мумкин эмас.

📹 ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Кеча Тошкентда ХХРдан келган уйғур қардошларимизнинг катта концерти бўлди. Концертни Шинжон маданият бўлими ташкил қилган ва ХХРнинг Тошкентдаги элчиси очиб берди. Мен бу концертга уйғур қардошларимизни кўргани, уларни руҳий холати, эмоцияларини кузатгани бордим.

Концерт ажойиб бўлди. Уйғурча, қозоқча, қирғизча, муғулча ва хитойча қўшиқлар ва рақслар ижро этилди. Қўшиқ куйлаётган ёки рақсга тушаётган уйғур қардошларимиз, ўз эҳтирос ва қадр-қимматларини, ўзлари истагандек ифодалай олмаслиги аниқ. Бир вақтлар биз ўзбеклар ҳам СССР пойтахти Москвада ўйнаганмиз, кулганмиз, ўзимизни бахтиёр хис қилганмиз. Москвага, русларга ёқиш учун ҳам роса чиранганмиз. Биз буни тушунамиз.

Эътибор берганим, кейинги вақтларда расмий Пекин ичкаридаги этник камчиликлар борасида, ташқи дунёга, жумладан, туркий-мусулмон дунёга “хавотир олманглар, уйғурларга босим йўқ!” деган маънода мужда бермоқчидек. Лекин, реал вазият нафақат Шинжонда, балки, Гонконг, Макао ёки бошқа худудларда ҳам мураккаб эканлиги кўпчиликка маълум.

Тарихнинг ўз оқими бор, глобаллашувнинг ўз шартлари бор. Вақти соати келиб, ҳаммаси бирин-кетин амалга ошаверади. Лекин, қандай вазият бўлмасин, қардошлардан, қариндошлардан хабар олиб, йўқлаб туриш, улар учун сўз айтиш – қардошликнинг асоси ҳисобланади.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Тошкент кўчаларида автомобиллар шиддат билан кўпаймоқда. Автомобиллар сони билан биргаликда, пропорционал равишда ёки янада тезроқ авариялар сони ҳам ошмоқда. Олдинлари ҳар куни 1-2 та авария кўрардим, кейинги вақтлар шу авариялар сони 3-4 гача етмоқда. Мошиналар тўқнашуви, мошина ва автобусларни тўқнашуви одатий ҳол бўлиб қолди. Катта муаммо!

Йўлда автомобилда юриш – коллектив маданиятни, коллектив мулоқот ва ўзаро ҳамкорликни талаб қилади. Бизни сиёсий маданиятимиз – ўзаро ишончсизлик, ўзаро рақобат ва ким ўзари ўйнаш, “бошқаларни ютиш”га мойил...

Ёши 50дан ошган ҳайдовчилар ҳам қоида бўйича мошина ҳайдамайди. Бурилишларда "поворотник"ни ишлатмайди, "обгон" қилиш учун кутиб турмай, йўлни хавфли шаклда кесиб ўтади. Одамлар ўта агрессив, яна қоида бузади...

Менимча, ТВ каналларида йўл қоидаси бўйича махсус дастурлар қилиш керак, кеч бўлганда (болалар ухлаганда), йўл ҳаракати ҳалокатларини кўрсатиш керак. Жамиятнинг маданияти – сиёсатнинг асоси, платформаси ҳисобланади. Оддий йўлда шунақа кўп ҳалоқат бўлиши, сиёсий маданиятимиз ҳам юқори эмаслигини билдиради. Авариялар сонининг кўплиги – жамият учун одатий, стандарт холат бўлиб қабул қилинмаслиги керак. Жиддий миллий безовталик кўрсатиш керак!

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Кеча ҳамма Тошкентга йиғилганда, битта Тўқаев келмади, Бош вазирини юборди. Сабаби Тўқаев Путинни кутаётган эди. Қизиғи, Путин бошчилигидаги РФ делегацияси қаршисида, Тўқаев кутилмаганда қозоқ тилида гапирди. Россия делегацияси қулоқчин излаб қолди...

Ўйлаб қолдим, ростанам Путин у ёққа кетвордимикин? Россиядаги бир қанча экспертлар ва сиёсатчилар Путиннинг “ўтиб қолганини”, ҳозир уни ўрнига двойниги ишлаб юрганини айтишмоқда. Тўқаевнинг дов бериб, “Путинни” юзига қозоқ тилида гапиришига қараганда, шу гапларда жон бормикин деб ўйлаб қолади одам...

Лекин Путинни “двойник”лари шу қадар ўхшашлигига, ҳеч қачон ишонмаганман... Ҳозиргача Путин Тўқаевни исм-фамилиясини шу қадар кўп марта адаштиргани учун, Қосим-Жўмарт акени орқаси тутиб, қозоқча босвордимикан деб турибман...

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Тошкент шаҳрида йирик халқаро тадбир - Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити бошланмоқда. Унда қуйдаги давлат раҳбарлари ва мулозимлар иштирок этади:

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти;
Илҳом Алиев, Озарбайжон Президенти;
Иброҳим Раисий, Эрон Президенти;
Садир Жапаров, Қирғизистон Президенти;
Эмомали Раҳмон, Тожикистон Президенти;
Сердар Бердимуҳамедов, Туркманистон Президенти;
Режеп Таййип Эрдоған, Туркия Президенти;
Алихан Смаилов, Қозоғистон Бош вазири;
Анвар ул-Ҳақ Какар, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари;
Хусрав Нозирий, ИҲТ бош котиби.

Ҳозирга қадар Тошкент шаҳрига Қозоғистон Бош вазири ва Покистон муваққат хукумати раҳбари етиб келди. Расмийлар ташрифи давом этмоқда.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

📸 Камолиддин Раббимовни Токиода меҳмон қилдик. Таассуротлар бир дунё…

Ўзбекистонга борганда нима қилиб бўлса ҳам 1 соат суҳбатларини оламан, деб ният қилиб юрардим. Токиода эса нақд икки кун давомида акага хамроҳ бўлиб, шунақаям мазза қилдимки, қўяверасизлар энди.

30-40 та китобни ўқиб тугатгандек бўлдим ўзиям.
Бир сўз билан таърифлаганда, ҳам камтарлик, ҳам қатъийликни ўзида мужассам қилган тирик wikipedia ва зўр фотограф.

Яхши кунларда дийдорлашиш насиб қилсин, ака.

© Абдуллоҳ Мусаев

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ўзбекистон Туркий Давлатлар Ташкилотидан нималар кутмоқда?

3 ноябр куни қўшни Қозоғистонда Туркий Давлатлар Ташкилотининг 10-саммити бўлиб ўтди. Унда ташкилотга аъзо беш давлат – Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон, Озарбайжон ва Қирзиғистон ҳамда кузатувчи мақомидаги Туркманистон ва Венгрия давлатлари раҳбарлари иштирок этди.

📹 ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…
Subscribe to a channel