rabbimov_rasmiy | Unsorted

Telegram-канал rabbimov_rasmiy - Камолиддин Раббимов

16579

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси Реклама учун мурожаат: @media_adsx

Subscribe to a channel

Камолиддин Раббимов

Дунё ҳамжамиятнинг сиёсий қарашларини шакллантирадиган ҳалқаро ташкилотлар, жумладан, сўз эркинлиги, инсон ҳуқуқлари, ҳуқуқий давлатчилик индексларини кузатиб ва ёритиб борадиган энг йирик ташкилотлар, кейинги 2-3 йилда аста секин, лекин барқарор Ўзбекистонни яна танқид қилиб, қора рўйхатларга қўшиб бошлади.

Бу танқидлар оз-оздан бошланиб, йиллар ичида давлатнинг глобал репутациясини цементлаб ташлайди. Бу ташкилотлар эҳтиросли гапирмайди. Асосли гапиради, лекин идеалистик позицияда бўлади.

2016-19 йилларда ҳалқаро майдонда ўз репутациясини ижобийлаштиришга боши билан шунғиган Ўзбекистон бугунга келиб, танқидларга беписанд бўлиб, ташқи мулоқотларга ёпилиб бошлади.

Баёнотлар ва реал вазият ўртасидаги фарқ, зиддият кучайиб бормоқда. Натижада, ёки баёнотлар яна куч тўплаб, вазият билан курашади. Ёки вазият баёнотларни овозини ўчириб, ютиб юборади.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Конструктив мухолифат қандай бўлади ва у нимага керак?

Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимидаги чиқишида мухолифат масаласига ҳам тўхталганди. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов конструктив мухолифат ҳамда унинг мамлакат ривожидаги роли ҳақида фикр юритди.

📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Давлатчилик олдидаги 5 вазифа: сиёсий тизим ёпилмаслиги учун нима ишлар қилиш керак?

Ўзбекистон сиёсий тизими худди Марказий Осиёдаги ёки Туркия давлатлар ҳамжамиятидаги қўшнилари каби тадрижий ва барқарорлик сиёсий моделини давом эттиришга қарор қилди.

📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Украина НАТОга қўшиладими?

11-12 июл кунлари Литва пойтахти Вилнюс шаҳрида бўлиб ўтган НАТОга аъзо давлатларнинг раҳбарлари учрашуви "Геосиёсат"нинг бугунги таҳлил мавзусидир. Ҳарбий алянс вакилларининг учрашуви ва саммит давомидаги баёнотларини муҳокама қилиш учун студиямизга сиёсатшунослар Камолиддин Раббимов ва Сайфиддин Жўраевларни таклиф қилдик.

📹👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ҳеч бир ҳокимият ўз қўли билан мухолифат шакллантирмайди. Сиёсий плюрализмни, халқ – миллат яратади, шакллантиради. Ҳамма нарсани миллатнинг савияси ҳал қилади. Миллат ўз ҳокимиятини назорат қилишга ақли, идроки, кучи ва салоҳияти етса – ҳокимият бўйсунишдан бошқа ҳеч нарса қила олмайди.

Ўхшатиш учун. Ҳар йили деҳқонларимиз картошка ва бошқа экинларни экишади. Бир йил қурғоқчилик келади. Яна бир йил ҳашоратлар еб кетади. Лекин ҳар йили, барибир экинлар экилаверади. Ҳосил бир йил зўр бўлади, бошқа йили – бўлмайди.

Давлат институтлари ҳам шундай. Баъзи миллатлар давлат институтларини қуришдан чарчамайди. Баъзан бу институтлар ишламай қолади. Баъзан хато-камчиликлар бўлади. Лекин, бу баҳона бўлмайди.

Биз-да эса, деҳқончилик қилаверамиз. Лекин, давлат институтлари қуришда, деярли ҳаракат қилмаймиз. Фақат, ёки кутамиз, ёки йўқлиги учун кўпроқ танқид қиламиз. Аммо, реал ва оммавий – айнан оммавий интилиш жуда паст.

Ўзбекистонда, албатта давлат бирламчи. Халқ эса тарихан кучсиз. Лекин, шу давлатни ҳалққа боғлаш учун ҳам, халқ интилиши, оммавий ҳаракат қилиши керак. Бу осон бўлмайди. Бу худди касал одам, туриб дори ва овқат ейишга куч топа олмаса, ўлиб қолишини эслатади. Туриш керак. Қанчалик оғир бўлмасин, ҳаракат қилиш керак...

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Украина ҳозирча НАТОга кирмайди. АҚШ нимани кўзламоқда?

Украинада уруш бошлашдан олдин қўйилган мақсадлар бўйича Путин тўлиқ муваффақиятсизликка учради. Лекин бу ҳали де-юре расмийлаштирилгани йўқ. Де-факто Россия Украина урушини ҳам, НАТОга қарши кампанияни ҳам ютқазиб бўлган.

Путин бу борада ўз олдига қўйган бирор мақсадига эриша олмади. Аксинча, стратегик иқтисодий ва сиёсий муаммоларга тўқнашди. Тарихда кузатилмаган санкцияларга йўлиқди. Россия яккалантириб қўйилди. Бу муаммоларни ҳал қилиш – Путиннинг бошқарув даврида амалга ошмайди. Бу ишларни Россиянинг кейинги раҳбарлари амалга ошириши мумкин.
Финландия НАТОга аъзо бўлди. Швеция яқин ойларда расман НАТОга киради. Украинанинг НАТОга кириши ҳам тезлашди. Узоғи билан бир-икки йилда Украина НАТО жамоасида бўлади

Лекин Украинани НАТОга Вилнюс саммитида таклиф этишмади. Украина бундан «аразлади» ҳам. Менимча, НАТОга аъзо давлатлар, аввало АҚШ Россиянинг асаб тизимини янада карахтлаштириш ниятида. Россия тафаккурида «Украина яқин орада НАТОга кираркан» деган фикр борган сари чуқурлашиб, стандартлашиб, оддий холат даражасига етиб бориши мақсад қилинган.

Батафсил

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Марказий банк хабар беришича
Сўралганларнинг аҳоли орасида 50 фоизи, бизнес эгалари орасида эса 55 фоизи валюта курси ошишини тахмин килишган. Расмда асосий хамкорларимиздаги курс ўзгариши ва Ўзбекистондаги инфляция кўрсатгичи келтирилган. Кўришингиз мумкинки Қозоқ тенгесидан бошка хамма валюталар кескин қадирсизланган. Бундай вазият экспорт кўрсатгичларига салбий таъсир ўтказмай колдирмайди.
Ўзбекистонда курсни ушлаб турилишининг асосий сабаби деб инфляция даражаси белгиланган прогноздан юқори бўлганлиги деб ўйлаймиз. Июнь ойига келиб инфляция даражаси 9% ни ташкил килмокда яни 2023 йил учун белгиланган прогноз (8,5-9,5) диапазони ичида.
Шулардан ва бошка омиллардан келиб чикиб VALYUTA KURSI каналининг кутилмалари:
Курс ошишининг тезлашиши (катта эхтимол билан июль-август ойларида ва олдинги йиллар каби ШОК вариантида).
• Марказий банкнинг навбатдаги йиғилишида асосий ставка ўзгаришсиз колиши.

Бизни каналга уланинг ва ўз вақтида валюта курсларидан хабардор бўлинг.

Telegram | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Шу кейинги кунларда Украина-Швеция-НАТО бўйича Эрдоған ташлаган бир қанча қадамлар, аслида, охирги сайловларда Қиличдор ўғлидан кутилган эди. Коллектив ғарб давлатлари Эрдоғанни кеткизиб, айнан шу қарорлар учун Қиличдор ўғлини ғалабасини кутишган эди. Лекин Эрдоғаннинг ўзи шу қарорларни қабул қилди.

Балки, Қиличдор ўғли ҳокимиятга келганида ҳам, бу қадар кескин бўлолмас эди. Август ойида Путин Туркияга келиши керак.

Мувозанат бузилди. Қизиқ, Путин Эрдоғанни бу қадамларини қандай баҳолар экан? Ва Эрдоғанни ўзи энди Путинга нима таклиф қилар экан?

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Дўстларимиз “Туркия Европа Иттифоқига кирса ёки улар ўртасида визасиз тизим жорий қилинса, бу давлатга шенген билан бориладими?” деган савол беришди. Туркия ҳали бери Европа Иттифоқига кира олмайди. Чунки, ҳали бу борада музокаралар ҳам бошлангани йўқ.

Агар қачондир ЕИ билан визасиз тизим ўрнатилса ёки иттифоққа кирганида ҳам, менимча, туркий давлатлар билан визасиз тизим қолаверса керак. Чунки, Туркия учун – туркий давлатлар билан интеграция – муҳим сиёсий ва геосиёсий вазифа.

Демак, таҳмин қиламанки, Туркия ЕИ билан визасиз тизим жорий қилса, ёки бу иттифоққа кирса, Туркия билан ЕИ давлатлари ўртасида назорат постлари сақланиб қолади. Яъни, Туркияга борган ўзбекистонликлар ёки бошқа Марказий Осиё давлатлар ватандошлари ЕИга визасиз ўта олмайди.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

НАТО Швецияни тез тартибда қабул қилишга тайёрланмоқда. Туркия Швецияга яшил чироқни ёқди. Яқинда сайланган Эрдоған Швеция, НАТО (АҚШ) ва Европа Иттифоқи билан савдолашиб, келишувга эришяпти.

Эрдоған шу ҳафтани ичида Россия манфаатларига қарши бўлган учта катта иш қилди. Биринчиси – Туркиядаги АЗОВ аскарларини Украинага қайтарди. Келишувга кўра, бу аскарлар уруш тугагунча Туркияда қолиши керак эди. Иккинчи – Украинани НАТОга киришга “шак-шубҳасиз, ҳаққи бор” деб, Киевни қўллади. Ва ниҳоят, Швецияга қарши ветони олиб ташлаб, НАТОга киришига йўл очди.

Ҳадемай, Туркия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги музокаралар ҳам бошланиб кетса керак. Эрдоған сиёсатни “энг маҳоратли савдолашув” деб кўради. Туркия Европа Иттифоқига кирса, туркий давлатлар учун ҳам манфаатли бўлади деб ўйлайман.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Қуръоннинг ёқилиши: Айрим Ғарб давлатлари нега бунга имкон беради?

Ғарбдаги ҳозирги сиёсий тафаккурнинг шаклланишида католик черкови билан тарихий кураш катта ўрин тутган, шу сабаб динни танқид қилишга эркинлик деб қаралади. Ислом дунёси эса бунга рози бўлмайди. Охирги вақтларда эркинлик эмас, шахснинг қадр-қиммати бирламчи экани ниҳоят тушуниб етиляпти. Шундай бўлса-да, айрим давлатларда исломофоб акцияларга судлар даражасида рухсат бериш давом этяпти.

📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Эроннинг қўшилиши, Тўқаевнинг шикояти ва бошқалар. ШҲТ саммити – сиёсатшунослар назарида

20 йил ичида ШҲТ доирасида бирортаям йирик иқтисодий лойиҳа амалга оширилмади, деди Қосим-Жўмарт Тўқаев ташкилотнинг Деҳли саммитида. Анжуманда Шавкат Мирзиёев муҳим кодексни илгари сурди. Си Жинпинг яна рангли инқилоблар ҳақида гапирди. Эрон эса ШҲТ аъзосига айланди ва доллардан воз кечишга чақирди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИШ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ikkinchi nashr!

Tez kunlarda.

@Hamid_Sodiq

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Келишув билан тугаган исён: Пригожиннинг жавобгарликка тортилмагани нимани англатади?

Пригожин Москвага юришида бир нечта вертолёт ва битта қимматбаҳо разведка самолётини уриб туширди. Камида 13 рус аскари ҳалок бўлди. Россия қонунларига кўра, бу ҳаракатлар террорчилик деб тан олиниши, уни содир этган шахс ёки гуруҳ жуда оғир жазога тортилиши керак эди. Аммо Путин Пригожинни жавобгарликка тортишни эмас, у билан келишишни ўйлади. Сиёсатчи Камолиддин Раббимов бунинг сабаблари ва оқибатлари ҳақида фикр юритди.

📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

✅ Юртимиздаги жоме масжидларда 2023 йил 28 июнь чоршанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди.
Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда шу йил 28 июнь куни эрталаб соат 05:15 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

🕌 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтлар тафовутини инобатга олган ҳолда адо этилади:

1. Андижон   05:10
2. Наманган  05:10
3. Фарғона  05:10
4. Тошкент ш. 05:15
5. Тошкент в. 05:20
6. Сирдарё  05:25
7. Жиззах 05:30
8. Самарқанд 05:35
9. Навоий  05:40
10. Қашқадарё 05:40
11. Бухоро  05:40
12. Сурхондарё 05:40
13. Хоразм  05:50
14. Қорақалпоғистон Рес.  05:50

☀️Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20-25 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Тушуниб тушунмасдан диний қўшиқ эшитгани учун, 2-3-4 йиллаб оммавий қамалаётганлар дунёда фақат Ўзбекистонда бўлса керак. Мусулмон бўлмаган диктатураларда ҳам, диний қўшиқни тушуниш даражаси, онгга таъсири, ҳаракатларга таъсири ўрганилади. Лекин, Ўзбекистонда эмас.

Олий Суд статистик маълумотларига кўра, Ўзбекистонда қамашлар сони йилига 100%га ўсиб бораяпти. Мисол учун, 2019 йилда 6900 одам жиноий айбловлар билан қамалга бўлса, 2022 йилда 18 минг одам қамалган.

Маъмурий қамоқлар, 2019 йилда – 27 минг бўлса, 2022 йилда 80 мингдан ошган. Деярли ҳар йили бир бараварга ўсиш!

Бу просто даҳшат, қўрқинчли статистика! Ёки ҳокимиятда кимлардир бу маъмуриятни зимдан, оммавий норозиликлар орқали йиқитиб, супуриб-сидириб ташламоқчимикин? Шунга замин яратяптимикин?

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

🎉 Katta taqdimotga barchani taklif etamiz!

📚 Tirilish nashriyoti va iBooK kitob do’konimiz uchun katta ahamiyatga ega bo’lgan yangi 3 ta siyosiy kitobimiz taqdimotiga barchani taklif etamiz!

🎤 Taqdimotda siyosatshunoslar Kamoliddin Robbimov, Hamid Sodiq va Suhrob Bo’ronov bilan "Manipulyativ diktatorlar", "Kuchsizlar kuchi" va "Yumshoq kuch" asarlari haqida qizg’in suhbat bo’lib o’tadi.

❗️ Taqdimotda kitoblarni ustozlarning dastxati bilan va ulgurji narxlarda xarid qilishingiz mumkin!

📆 Vaqti: 17-iyul | 14:30

📍 Manzil: Cambridge university, tadbirlar zali
Mo'ljal: Novza metro, Novza masjid

💬 Telegram | 📹 Instagram | 📱 Facebook

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

📣 Сиёсат ва таҳлилга қизиқадиганлар диққатига‼️

Бугунги кунда сиёсий хабарларга оид ижтимоий тармоқларни кўплаб учратиш мумкин. Бундай тармоқлар орасида илмий асосланган маълумотларни, таҳлилий материалларни тақдим этиши, шунингдек Шарқ оламида рўй бераётган сиёсий воқеалар таҳлили билан шуғулланадиган «Шарқшунос таҳлилчилар» интеллектуал клуби алоҳида ажралиб туради‼️

📢 Агар сиз

✅халқаро сиёсатда содир бўлаётган воқеалар таҳлили ҳамда прогнозлари билан танишишни;

✅сиёсий билимларингизни ошириш, мантиқий фикрлаш ва дунёқарашингизни янада кенгайтиришни;

✅дипломатия ва дипломатик фаолият ҳақида маълумотларга эга бўлишни;

✅қудратли давлатлар геосиёсати ҳақида таҳлилий пост ва материалларни қўлга киритишни;

✅Қизиқарли адабиётлар, илмий мақолалар, диссертация авторефератлари ҳамда хорижий сиёсий бестселлер асарларни ўқишни истасангиз «Шарқшунос таҳлилчилар» интеллектуал клубининг телеграмдаги саҳифасига обуна бўлинг!

🔷@sharqshunos_tahlilchilar🔷

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

🔻 Уйингизни таъмирлатишни нимадан бошлашни билмаяпсизми?

Ундай бўлса, биз сизга таклиф этаётган хизматларимиз билан танишинг ва уйингизни ўз ишининг усталарига ишониб топширинг!

ЛОЙИҲАЛАРИМИЗНИ КЎРИНГ.

Биздаги хизмат турлари.

🔹Уйни ички ва ташки дизайни
🔹Муаллифлик назорати
🔹Нолдан қулф калитгача таъмирлаш хизмати
🔹Тажрибали прораб хизмати
🔹Қурилиш материалларини биринчи қўлдан олиш
🔹Мебель учун буюртма

Сизга ҳам шундай хизмат турлари керак бўлса, ҳозироқ бизга қўнғироқ қилинг.

✅ БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯ учун мeнежерларга боғланинг !

Meнежер: Ихтиёр Валиев

📞 +998977540330
📞 +998903290205

📌 Офис манзили: Чилонзор тумани,
Чўпонота кўчаси,76

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | mohirbezakchiuz?_t=8UbYuZw93zu&_r=1">TikTok

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Президент “конструктив мухолифат” ҳақида гапирар экан, жамиятнинг сиёсий маданияти шундай бўлиши керакки, керакли фикрлар ва ғояларни теп-текислаб, йўқ қилиш йўлидан эмас, айтилган тўғри фикрлар ва ғояларга ҳаётий куч ва реал кўриниш беришга интилиш керак.

Миллатлар бўладики, йўқ жойдан тўғри фикрлар ва тўғри тизимларга эриша олади.

Миллатлар бўладики, тўғри фикрлар айтилганда ҳам, ўша ғоялар ва имкониятларни ушлаб қола олмайди, эриша олмайди.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Қуръоннинг ёқилиши: Айрим Ғарб давлатлари нега бунга имкон беради?

Ғарбдаги ҳозирги сиёсий тафаккурнинг шаклланишида католик черкови билан тарихий кураш катта ўрин тутган, шу сабаб динни танқид қилишга эркинлик деб қаралади. Ислом дунёси эса бунга рози бўлмайди. Охирги вақтларда эркинлик эмас, шахснинг қадр-қиммати бирламчи экани ниҳоят тушуниб етиляпти. Шундай бўлса-да, айрим давлатларда исломофоб акцияларга судлар даражасида рухсат бериш давом этяпти.

📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

«Olomon» xalqqa aylandimi? — faylasuf, yozuvchi va siyosatshunos bahsi

Kun.uz muxbiri ayni savol atrofida bir guruh ziyolilar bilan intervyu o‘tkazdi. Intervyu mehmonlari yozuvchi Ulug‘bek Hamdam, faylasuf Viktor Alimasov va siyosatshunos Hamid Sodiq bo‘ldi.

📹 To‘liq suhbatni ko‘rish: 👇
https://youtu.be/8f0NpHmfLrU

@Hamid_Sodiq

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Давлатчилик олдидаги 5 вазифа: сиёсий тизим ёпилмаслиги учун нима ишлар қилиш керак?

Ўзбекистон сиёсий тизими худди Марказий Осиёдаги ёки Туркия давлатлар ҳамжамиятидаги қўшнилари каби тадрижий ва барқарорлик сиёсий моделини давом эттиришга қарор қилди.

📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

ОАВ хабарига кўра, Путин ва Пригожин, исёндан беш кун ўтиб – 29 июнда, Кремлда яширинча кўришиб, гаплашиб олишгани айтилмоқда. Бу хабарни Путин матбуот котиби Песков ҳам тасдиқлади.

Путиннинг қаҳрли баёнотлари ва таҳдидларига қарамай, Пригожин билан учрашиши, назаримда, бир нарсани англатади: Пригожинда Путинга катта зарар бериш салоҳияти тўлиқ сақланиб қолмоқда.

Демак, унда қандайдир махсус маълумотлар, ашёвий далиллар мавжуд ва бу таъсир қилиш воситалари, агар Пригожин йўқ қилинса, ошкор қилиниши мумкин.

Ҳар бир давлатда ҳокимиятни тийиб туришнинг ўз қоидалари бўлади. Россия каби авторитар давлатларда эса, бу тийиб туриш воситалари ҳам, ўта авторитар ва хавфли кўриниш касб этиши табиий.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Олдиндан буюртма беринг!

🤗 Қадрли китобхонларимиз, юқоридаги расмларда акс этган жаҳон адабиётининг дурдона асарлари тез кунларда китоб жавонингиз томон етиб боришга ҳозирланмоқда.

☝️ Ушбу асарларнинг сони кам чоп этилаётгани ва талаб эса одатдагидан юқори бўлаётганини ҳисобга олиб, сизга олдиндан буюртма бериш имконини тақдим қиламиз.

🤓 Фурсатдан фойдаланинг ва биринчилардан бўлиб янги китоб эгасига айланинг!

🤩 Айтишни унутибмиз, сиз 3 та китобни биргаликда харид қилсангиз, почта вилоятингиз марказигача БЕПУЛ етказиб берилади.

📚 Китобларнинг умумий нархи: 162.000 сўм.

Буюртма учун:
📥 | @iBook_Uzbekistan
📍 | Манзил: Чилонзор, Шуҳрат чорраҳаси

💬 Telegram | 📹 Instagram | 📱 Facebook

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгайтирилди

"Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун  (ЎРҚ–853-сон, 07.07.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонун билан давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгайтирилди, жумладан:

➖байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойларида, биноларда, яшаш ёки иш жойларида, транспорт салонида;

➖байроқдан спорт мусобақалари, оммавий, тантанали ва маданий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотира саналарни нишонлашда, жамият ва давлат арбоблари, ҳарбий хизматчилар дафн маросимларида;

➖халқаро спорт мусобақалари ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари учун спорт кийимларини тайёрлаш учун байроқнинг тасвири туширилган белгилардан  фойдаланиш мумкин.

Шунингдек, Қонун билан байроққа нисбатан ҳурматсизлик қилиш ҳолатлари аниқ белгиланди, хусусан:

➖байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан йиртилган, ифлосланган, тешилган, ранги оқарган ҳолда ва бошқа номақбул тарзда фойдаланиш;

➖бирор-бир нарса учун устки ёпинғич сифатида фойдаланиш;

➖столларга, ўриндиқларга, стулларга тўшаш ёки тасвирлаш, ундан қоплама сифатида фойдаланиш, ўтириладиган бошқа жойларга ёки оёқ остига тўшаш ёки тасвирлаш;

➖кийим-кечак, дастрўмол ёки кўрпа-тўшак сифатида, буюмларни сақлаш ва ташиш учун фойдаланиш;

➖байроқ тасвири туширилган белгиларни пойабзал, дастрўмол, кўрпа-тўшак, ички кийим-кечакга, сочиқларга, қутиларга (ўровларга), бир марта фойдаланиш ва ташлаб юбориш учун мўлжалланган буюмларга босиб чиқариш ёки унинг тасвирини бошқача тарзда тушириш;

➖байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан одоб-аҳлоқ қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид равишда фойдаланиш мумкин эмас.

➖Давлат байроғидан ва унинг тасвири туширилган белгилардан белгиланган талабларга мувофиқ фойдаланиш учун масъулият байроқдан фойдаланадиган жисмоний ва юридик шахслар, давлат органлари зиммасига юклатилади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан  кучга киради.

Манба

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Григорий Лепс консерти бекор қилинди

23 октябр куни "Халқлар дўстлиги" саройида бўлиб ўтиши керак бўлган россиялик хонанда Григорий Лепснинг консерти бекор қилинди.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Франциядаги катта намойишларга нима сабаб бўлди?

Франция яна дунё диққат марказида. Ва яна катта намойишлар сабабли. 24 июн куни Нантер шаҳри полициячиси 17 ёшли Наэл исмли ўсмирни машинада ҳаракатланаётган вақтида тўхтатишга уринган, Наэл машинани тўхтатмагани учун уни отиб ўлдирган. Гувоҳлар воқеани телефонга ёзиб олиб, интернетга тарқатиши ортидан бу Франциядаги этник камчиликларнинг ғазабига сабаб бўлди ва оммавий намойишлар бошланиб кетди.

📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Францияда яна тўс-тўполон. Полиция ходими асли жазоирлик бўлган ёш болани отиб, ўлдириб қўйибди. Бу худди бир неча йил олдин АҚШда бўлган воқеани эслатади. Ҳозир Париж ва уни атрофларида полиция ва намойишчилар ўртасида жуда катта ва эҳтиросли тўқнашувлар кетаяпти. Аслида, Францияда намойишлар жуда кўп бўлади, ва аксарият намойишлар полиция билан тўқнашувларга айланиб кетади.

2015 йилда ўзим ҳам билмасдан бир намойиш устидан чиқиб қолгандим. Шунда полициячилар кўзни ёшлантирувчи газ ишлатишганди. Мени кўзларим ёшланиб, нафас олишга қийналиб, юролмай қолгандим. Шунда 2-3 кун касал бўлиб қолганман. Кўзни ёшлантирувчи газ шунчалик ҳиди ёмон ва ўткир бўлишини, тасаввур қилмагандим. Одамни буғиб ташларкан.

Францияда полициячилар жуда қўпол, агрессив. Америкада, ундан ҳам расво. Аслида, ҳеч бир давлатда полиция еки милиция – чиройли ва ёқимли эмас. Лекин, ҳуқуқий давлатларда, одамлар ва сиёсий уюшмалар бир амаллаб куч ишлатар тизимларни қўрқинчли махлуққа айланиб кетмаслиги учун кураша олади.

Авторитар давлатларда эса, куч ишлатар ташкилотлар билганини қила олади. Энг аввало, улар давлат бошлиқларини ўзлари истаган куйга сола олади. Бундай давлатларда Президентга кирадиган ахборотлар тўлиқ куч ишлатар ташкилотларнинг монополиясида бўлади. Сиёсий элита ва давлат институтлари ҳам куч ишлатар ташкилотларининг тўлиқ назорати остида қолади. Натижада, бу давлатларда ўзгаришлар кам ва секин бўлади, шунинг учун ҳам ижтимоий бўҳронлар риски юқорироқ бўлади.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Пригожин исёни фонида ташқи дунёдан, менимча, фақат Туркия Президенти Эрдоған акамиз Путинни баралла қўллаб-қувватлашини билдирди. Қолганлар, ҳамма бодроқ олиб, киприкларини қимирлатмасдан томоша қилиб турди. Ҳаттоки Башаржон Асад ҳам Путин акаси учун лом-мим демади...

Нега Эрдоған акамиз Путинга қўллов билдирди? Сабаби – иккита. Биринчидан, Туркияда шу пайтгача кўп марта ҳарбийлар томонидан давлат тўнтариши бўлган. Шунинг учун, Туркия сиёсатчиларининг ҳарбий тўнтаришларга жуда кучли аллергияси бор.

Иккинчидан, 2016 йилги Туркиядаги давлат тўнтаришга уринишда Эрдоғаннинг Путин олдида маънавий қарзи бор эди. Айтилишича, 2016 йилда ҳарбий тўнтаришга уринишдан бир неча кун олдин, Путин разведка маълумотларига таяниб, Эрдоғанни огоҳлантирган эмиш.

Путин ва Эрдоған ўртасида маълум келишувлар бор. Уларни коллектив ғарбга қарши тактик манфаатлар, ҳамкорлик бирлаштиради. Путиннинг кетиши майдонда Эрдоғанни яккалатиб қўяди. Ёмоннинг соясида яхшироқ бўлиб кўриниш – сиёсатда одатий холат.

Шунинг учун ҳарбий исёнга қарши туриш ва Путинни қўллаш орқали Эрдоған 2016 йилги қарзини узди ва ички сиёсатда “ким ҳарбий тўнтаришга уринса – ўзидан кўрсин!” деган қарашни эслатди.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…
Subscribe to a channel