Давлат тилида иш юритишни истаганлар диққатига!
📂 Расмий ишда ишлайсиз. Аммо хат-ҳужжатни қандай тўлдиришдан, расмий қоғозлар билан қандай муомала қилишдан хабарингиз йўқ.
Агар бу муаммолар сизда чиндан ҳам бўлса, "Давлат тилида иш юритиш" деб номланган навбатдаги курс сиз учун мунтазир!
🗞 Ушбу курс:
— давлат ташкилотида ишлайдиган ва ишлаш арафасида турган фуқаролар;
— ташкилот раҳбарлари, ходимлари;
— кундалик фаолиятида ҳужжат билан ишловчилар;
— ҳисобчилар, аудиторлар;
— менежерлар;
— адлия маслаҳатчилари;
— ҳамда соҳани мустақил ўрганиш истагида бўлган барча учун мўлжалланган.
Шунингдек, лотин ва кирилл алифболарида тўғри ёзиш, таҳрир ва тасҳиҳ, Word дастури бўйича керакли билимларни ҳам эгаллайсиз.
Машғулотлар
▪️ хусусий ҳамда давлат нашриётларида фаолият юритган;
▪️ 100 га яқин сиёсий, ижтимоий-публицистик, адабий-бадиий китобларга муҳаррирлик қилган;
▪️ шу соҳада катта тажрибага эга бўлган мутахассис Шавкат Дўстмуҳаммад томонидан олиб борилади.
✔️ Дарслар ҳафтада 3 кун, 1 соат 20 дақиқадан, онлайн шаклда ўтилади. Умумий курс 2 ярим ойга мўлжалланган.
✅ Қабул 28 июлга қадар давом этади.
💸 Нархи: ойига 350 000 сўм.
Мурожаат учун: @Mahmudiy
Унутманг: саводли кишилар "кўчада қолмайди".
Президент Мирзиёев араб давлатлари раҳбарлари билан учрашувда ташқи дунёдаги исломофобия билан курашиш зарурати ҳақида фикр билдирган. Бу – тўғри позиция. Лекин Ўзбекистонни ўзида ҳам исломофобия жуда кучли. Ғарб давлатларида исломофобия кўпинча давлатнинг тизимли сиёсати эмас, жамиятдаги эркинликларнинг радикал талқини ҳисобланади.
Албатта, ғарб ҳукуматларида исломофобия бор. Лекин ғарб давлатлари ҳукуматлари ўзларидаги ҳуқуқий давлатчиликни демонтаж қила олмайди. Мисол учун, Швеция, АҚШ ёки Францияда эркинликлар таъминланган. Шу эркинликлар ислом ва мусулмонларга қарши талқин қилиниши ҳолатлари кўп.
Лекин авторитар давлатларда сиёсий ва бошқа эркинликлар жуда паст ёки йўқ. Шунинг учун, бу давлатлардаги исломофобия бевосита давлат сиёсати ҳисобланади. Ўзбекистон, бир томондан, мусулмонлар жамияти. Аҳолининг мутлақ катта қисми мусулмонлар. Лекин давлат аҳолининг диндорлик даражаси ошиб боришини “таҳдид” деб қабул қилади. “Диний фон ошиб кетяпти” деган қараш ҳокимият коридорларида жуда кўп такрорланади. Шунинг учун “диний эркинлик - таҳдид” деб кўрилади.
2021 йилда Ўзбекистонда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар” тўғрисидаги қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Қонун анча либераллашди. Лекин вазият ўзгаргани йўқ. Янги масжидлар очилаётгани йўқ. Диний адабиётлар қаттиқ назоратда. Ҳар қандай “диний” деган нарса, алоҳида цензура ва назоратда.
Нашидлар иши шуни кўрсатадики, давлат коридорларида исломофобия – жуда юқори. Бундан қутилишнинг ягона йўли – ҳақиқий дунёвий давлат бўлиш, дунёвий давлатчиликни тўғри тушуниш, диний эркинликлар бериш ва ҳуқуқий механизмларни тўғри ишлашини таъминлаш ҳамда шаффофлик...
@Rabbimov_rasmiy
Путин Жанубий Африка Республикаси (ЖАР)да бўлиб ўтадиган БРИКС саммитига бормайдиган бўлибди. Томонлар бир амаллаб келишувга эришган.
Икки ой давомида Москва “Путин боради, ва сизлар Путинни хавфсизлигини таъминлайсизлар. Шу йўл билан, биргалашиб Гаага суди устидан кулган бўламиз!”, деган талабни қўйганди.
ЖАР Президенти эса “Мен-ку бажонидил, лекин бизда “оппозиция” деган қўрқинчли нарса бор. Агар келсангиз ва қамоққа олмасам, булар мени йиқитади. Сиёсий инқироз бошланади. Шунинг учун, акажон, илтимос, дўст бўлсангиз – биз томонга келманг!” деган.
Натижада, Путинни ўрнига Лавров боради экан. Путин учун яна битта катта рамзий зарба,...
@Rabbimov_rasmiy
O‘zbekiston tashqi siyosatida “yumshoq kuch” strategiyasini ishlab chiqish vaqti keldi” — siyosatshunos
17-iyul kuni Toshkentda “Tirilish” nashriyoti tomonidan tarjima va nashr qilingan uchta siyosiy asar: “Manipulyativ diktatorlar”, “Kuchsizlar kuchi” va “Yumshoq kuch” kitoblarining taqdimoti bo‘lib o‘tdi.
👉 Batafsil o‘qish uchun 👈
@Hamid_Sodiq
‼️Жаҳон саҳнасида содир бўлаётган қизғин сиёсий жараёнлар, илм-фан, таълимга оид маълумотларни қуйидаги телеграм каналларида кузатиб боринг.
🎯@centerasiastudy — Биз яшаб турган Марказий Осиё минтақаси бўйича турли хил геосиёсий, геоиқтисодий ва илмий маълумотлар бериб бориладиган канал;
📊@allaevuzb – блогер ва тадбиркор, Asaxiy компанияси асосчиси Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Муаллиф унда бизнес бўйича маслаҳатлар, шунингдек, долзарб ижтимоий-сиёсий мавзуларда фикрлар, таҳлиллар бериб боради;
⏳@Hamid_Sodiq — сиёсатшунос, ҳуқуқшунослик соҳаси мутахассиси Ҳамид Содиқнинг расмий телеграм саҳифаси;
📚@centerasia_library - каналда сиёсатшунослик, иқтисодиёт, тарих, фалсафа, адабиёт, тилшунослик ва бошқа соҳаларга оид китоблар, қўлланмалар мавжуд;
🇷🇺@rustili_yulduz - телеграмдаги энг сифатли рус тили канали. Кунига атига 20 дақиқа вақтингизни сарфлаб Рус тилини биз билан тез ва самарали ўрганинг.
🎓@education_fan_talim - каналда нодавлат олий таълим муассасалари ҳамда давлат отмлари бўйича муҳим маълумотлар, грантлар, қизиқарли фактлар, фан-таълимга оид таҳлиллар, шу билан бирга ҳуқуқий шарҳлар бериб борилади!
📖@AsanovEldar – тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асановнинг канали. Бу каналда турли тиллар ҳақида маълумотларни, ўзбек тилининг бугуни ва ўтмиши ҳақидаги постларни, тарих ва бугун ҳақида фикр-мулоҳазалар топасиз;
✒️@ILM_NUR_2020 - каналда илм-фан ва тадқиқотларга оид норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар, маълумотлар, билан танишиб боришингиз мумкин;
Дунё ҳамжамиятнинг сиёсий қарашларини шакллантирадиган ҳалқаро ташкилотлар, жумладан, сўз эркинлиги, инсон ҳуқуқлари, ҳуқуқий давлатчилик индексларини кузатиб ва ёритиб борадиган энг йирик ташкилотлар, кейинги 2-3 йилда аста секин, лекин барқарор Ўзбекистонни яна танқид қилиб, қора рўйхатларга қўшиб бошлади.
Бу танқидлар оз-оздан бошланиб, йиллар ичида давлатнинг глобал репутациясини цементлаб ташлайди. Бу ташкилотлар эҳтиросли гапирмайди. Асосли гапиради, лекин идеалистик позицияда бўлади.
2016-19 йилларда ҳалқаро майдонда ўз репутациясини ижобийлаштиришга боши билан шунғиган Ўзбекистон бугунга келиб, танқидларга беписанд бўлиб, ташқи мулоқотларга ёпилиб бошлади.
Баёнотлар ва реал вазият ўртасидаги фарқ, зиддият кучайиб бормоқда. Натижада, ёки баёнотлар яна куч тўплаб, вазият билан курашади. Ёки вазият баёнотларни овозини ўчириб, ютиб юборади.
@Rabbimov_rasmiy
Конструктив мухолифат қандай бўлади ва у нимага керак?
Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимидаги чиқишида мухолифат масаласига ҳам тўхталганди. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов конструктив мухолифат ҳамда унинг мамлакат ривожидаги роли ҳақида фикр юритди.
📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ
@Rabbimov_rasmiy
Давлатчилик олдидаги 5 вазифа: сиёсий тизим ёпилмаслиги учун нима ишлар қилиш керак?
Ўзбекистон сиёсий тизими худди Марказий Осиёдаги ёки Туркия давлатлар ҳамжамиятидаги қўшнилари каби тадрижий ва барқарорлик сиёсий моделини давом эттиришга қарор қилди.
📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ
@Rabbimov_rasmiy
Украина НАТОга қўшиладими?
11-12 июл кунлари Литва пойтахти Вилнюс шаҳрида бўлиб ўтган НАТОга аъзо давлатларнинг раҳбарлари учрашуви "Геосиёсат"нинг бугунги таҳлил мавзусидир. Ҳарбий алянс вакилларининг учрашуви ва саммит давомидаги баёнотларини муҳокама қилиш учун студиямизга сиёсатшунослар Камолиддин Раббимов ва Сайфиддин Жўраевларни таклиф қилдик.
📹👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
@Rabbimov_rasmiy
Ҳеч бир ҳокимият ўз қўли билан мухолифат шакллантирмайди. Сиёсий плюрализмни, халқ – миллат яратади, шакллантиради. Ҳамма нарсани миллатнинг савияси ҳал қилади. Миллат ўз ҳокимиятини назорат қилишга ақли, идроки, кучи ва салоҳияти етса – ҳокимият бўйсунишдан бошқа ҳеч нарса қила олмайди.
Ўхшатиш учун. Ҳар йили деҳқонларимиз картошка ва бошқа экинларни экишади. Бир йил қурғоқчилик келади. Яна бир йил ҳашоратлар еб кетади. Лекин ҳар йили, барибир экинлар экилаверади. Ҳосил бир йил зўр бўлади, бошқа йили – бўлмайди.
Давлат институтлари ҳам шундай. Баъзи миллатлар давлат институтларини қуришдан чарчамайди. Баъзан бу институтлар ишламай қолади. Баъзан хато-камчиликлар бўлади. Лекин, бу баҳона бўлмайди.
Биз-да эса, деҳқончилик қилаверамиз. Лекин, давлат институтлари қуришда, деярли ҳаракат қилмаймиз. Фақат, ёки кутамиз, ёки йўқлиги учун кўпроқ танқид қиламиз. Аммо, реал ва оммавий – айнан оммавий интилиш жуда паст.
Ўзбекистонда, албатта давлат бирламчи. Халқ эса тарихан кучсиз. Лекин, шу давлатни ҳалққа боғлаш учун ҳам, халқ интилиши, оммавий ҳаракат қилиши керак. Бу осон бўлмайди. Бу худди касал одам, туриб дори ва овқат ейишга куч топа олмаса, ўлиб қолишини эслатади. Туриш керак. Қанчалик оғир бўлмасин, ҳаракат қилиш керак...
@Rabbimov_rasmiy
Украина ҳозирча НАТОга кирмайди. АҚШ нимани кўзламоқда?
Украинада уруш бошлашдан олдин қўйилган мақсадлар бўйича Путин тўлиқ муваффақиятсизликка учради. Лекин бу ҳали де-юре расмийлаштирилгани йўқ. Де-факто Россия Украина урушини ҳам, НАТОга қарши кампанияни ҳам ютқазиб бўлган.
Путин бу борада ўз олдига қўйган бирор мақсадига эриша олмади. Аксинча, стратегик иқтисодий ва сиёсий муаммоларга тўқнашди. Тарихда кузатилмаган санкцияларга йўлиқди. Россия яккалантириб қўйилди. Бу муаммоларни ҳал қилиш – Путиннинг бошқарув даврида амалга ошмайди. Бу ишларни Россиянинг кейинги раҳбарлари амалга ошириши мумкин.
Финландия НАТОга аъзо бўлди. Швеция яқин ойларда расман НАТОга киради. Украинанинг НАТОга кириши ҳам тезлашди. Узоғи билан бир-икки йилда Украина НАТО жамоасида бўлади
Лекин Украинани НАТОга Вилнюс саммитида таклиф этишмади. Украина бундан «аразлади» ҳам. Менимча, НАТОга аъзо давлатлар, аввало АҚШ Россиянинг асаб тизимини янада карахтлаштириш ниятида. Россия тафаккурида «Украина яқин орада НАТОга кираркан» деган фикр борган сари чуқурлашиб, стандартлашиб, оддий холат даражасига етиб бориши мақсад қилинган.
Батафсил
@Rabbimov_rasmiy
Марказий банк хабар беришича
Сўралганларнинг аҳоли орасида 50 фоизи, бизнес эгалари орасида эса 55 фоизи валюта курси ошишини тахмин килишган. Расмда асосий хамкорларимиздаги курс ўзгариши ва Ўзбекистондаги инфляция кўрсатгичи келтирилган. Кўришингиз мумкинки Қозоқ тенгесидан бошка хамма валюталар кескин қадирсизланган. Бундай вазият экспорт кўрсатгичларига салбий таъсир ўтказмай колдирмайди.
Ўзбекистонда курсни ушлаб турилишининг асосий сабаби деб инфляция даражаси белгиланган прогноздан юқори бўлганлиги деб ўйлаймиз. Июнь ойига келиб инфляция даражаси 9% ни ташкил килмокда яни 2023 йил учун белгиланган прогноз (8,5-9,5) диапазони ичида.
Шулардан ва бошка омиллардан келиб чикиб VALYUTA KURSI каналининг кутилмалари:
• Курс ошишининг тезлашиши (катта эхтимол билан июль-август ойларида ва олдинги йиллар каби ШОК вариантида).
• Марказий банкнинг навбатдаги йиғилишида асосий ставка ўзгаришсиз колиши.
Бизни каналга уланинг ва ўз вақтида валюта курсларидан хабардор бўлинг.
Telegram | Facebook | Instagram
Шу кейинги кунларда Украина-Швеция-НАТО бўйича Эрдоған ташлаган бир қанча қадамлар, аслида, охирги сайловларда Қиличдор ўғлидан кутилган эди. Коллектив ғарб давлатлари Эрдоғанни кеткизиб, айнан шу қарорлар учун Қиличдор ўғлини ғалабасини кутишган эди. Лекин Эрдоғаннинг ўзи шу қарорларни қабул қилди.
Балки, Қиличдор ўғли ҳокимиятга келганида ҳам, бу қадар кескин бўлолмас эди. Август ойида Путин Туркияга келиши керак.
Мувозанат бузилди. Қизиқ, Путин Эрдоғанни бу қадамларини қандай баҳолар экан? Ва Эрдоғанни ўзи энди Путинга нима таклиф қилар экан?
@Rabbimov_rasmiy
Дўстларимиз “Туркия Европа Иттифоқига кирса ёки улар ўртасида визасиз тизим жорий қилинса, бу давлатга шенген билан бориладими?” деган савол беришди. Туркия ҳали бери Европа Иттифоқига кира олмайди. Чунки, ҳали бу борада музокаралар ҳам бошлангани йўқ.
Агар қачондир ЕИ билан визасиз тизим ўрнатилса ёки иттифоққа кирганида ҳам, менимча, туркий давлатлар билан визасиз тизим қолаверса керак. Чунки, Туркия учун – туркий давлатлар билан интеграция – муҳим сиёсий ва геосиёсий вазифа.
Демак, таҳмин қиламанки, Туркия ЕИ билан визасиз тизим жорий қилса, ёки бу иттифоққа кирса, Туркия билан ЕИ давлатлари ўртасида назорат постлари сақланиб қолади. Яъни, Туркияга борган ўзбекистонликлар ёки бошқа Марказий Осиё давлатлар ватандошлари ЕИга визасиз ўта олмайди.
@Rabbimov_rasmiy
НАТО Швецияни тез тартибда қабул қилишга тайёрланмоқда. Туркия Швецияга яшил чироқни ёқди. Яқинда сайланган Эрдоған Швеция, НАТО (АҚШ) ва Европа Иттифоқи билан савдолашиб, келишувга эришяпти.
Эрдоған шу ҳафтани ичида Россия манфаатларига қарши бўлган учта катта иш қилди. Биринчиси – Туркиядаги АЗОВ аскарларини Украинага қайтарди. Келишувга кўра, бу аскарлар уруш тугагунча Туркияда қолиши керак эди. Иккинчи – Украинани НАТОга киришга “шак-шубҳасиз, ҳаққи бор” деб, Киевни қўллади. Ва ниҳоят, Швецияга қарши ветони олиб ташлаб, НАТОга киришига йўл очди.
Ҳадемай, Туркия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги музокаралар ҳам бошланиб кетса керак. Эрдоған сиёсатни “энг маҳоратли савдолашув” деб кўради. Туркия Европа Иттифоқига кирса, туркий давлатлар учун ҳам манфаатли бўлади деб ўйлайман.
@Rabbimov_rasmiy
Сиёсий файласуф Монтескье шундай деган: “Ҳокимият шундай бўлиши керакки, одамлар бир-биридан қўрқмаслиги, бир-бирига ишониши керак”. Яъни одамларнинг онгидаги ишонч ёки қўрқувлар, давлат сиёсатининг ҳосиласи ҳисобланади.
2016 йилгача ўзбекистонликларнинг онги фақат қўрқув билан тўлдирилди: ташқи дунёда урушлар, очликлар, нотинчликлар, беҳузурлик ва ҳаловатсизликлар....
Ўзбекистоннинг ичида ҳам, яширинча ва ошкора душманлар, хоинлар, сотқинлар, экстремистлар, террористлар... Ҳозирги ўзбекистонликларнинг онги шу қўрқувлар билан тўлиб-тошган... Энди бу онгларни қўрқувдан тозалаб, эркин ва масъулиятли фикрлаш, рационал фикрлашга ўргатиш осон бўлмайди.
Одамлар ўзлари тасаввур ҳам қила олмайдики, нақадар қўрқув тафаккури билан яшаётганини. Давлат мулозимларини, айниқса, халқни назорат қилиш вазифаси бўлган куч ишлатар тизимларни-ку, айтмаса ҳам бўлаверади...
Ўтган даврда Ўзбекистон ўзини дунёга “манаман деган қўрқув салтанати” эканлигини намойиш қилди. Бир марта қўрқув салтанатини қура олган миллат, бу ишни чексиз миқдорда такрорлай олиши ҳам мумкин...
Ўзбекистон ҳар куни эрталаб туриб, ойнага қараб, биринчи бўлиб “яна эски касалим тутмаяптими?”, “яна диктатура тутқалоғим бошланмаяптими?” деган саволни бериши керак. Акс холда, бу касаллик, давлатни ва халқни яна қуршаб олган бўлади...
@Rabbimov_rasmiy
Яқинда қизиқ бир воқеа бўлди. Кичик ўғлим Абдулазиз билан суришиб қолдик. Бахс мавзуси “қайси минора баланд: Тошкент телеминорасими, ёки Париждаги Эйфель минорасими?” бўлди.
Мен айттимки, Париж телеминораси баланд. Ўғлим Абдулазиз “Тошкент телеминораси баланд” деди. Гуглдан сўрадик. Гуглнинг айтишича, Париждаги Эйфель эса 300 метр экан, Тошкент телеминораси эса 375 метр экан. Мен ютқазгандим,
Тошкент телеминорасини қадрига етиш керак, дунёдаги энг баланд миноралардан бири экан... Париждаги Эйфель минорасидан 75 метр баланд...
@Rabbimov_rasmiy
— Муносабатлар тарозиси бузилганига қарамай, Псков НАТО саммити арафасида Туркияга босим қилинганини, Россиядагилар Анқара алянс аъзоси сифатида бирдамлик кўрсатганини тўғри тушунишини таъкидлади. Лекин парда ортида қандайдир муҳокамалар бўлиши турган гап. 17 июлда якунланган «Дон битими» келажаги ҳам бугун мавҳум. Ҳарҳолда Россия битимни янгиламоқчи эмас. Украинадаги урушда барчанинг кўнглини бирдек олишга ҳаракат қилаётган Туркия Россияга нисбатан сиёсий векторини ўзгартирди, дейишимиз мумкинми?
Камолиддин Раббимов: Дейлик, 100 фоизлик кўрсаткичда олсак, Туркия 55 фоиз Украина тарафда, 45 фоиз Россия. Мувозанатни ушлаш учун Туркия Россияга нималардир таклиф қилиши керак. Август ойида бўладиган Эрдўған ва Путин учрашувида Эрдўған воситачиликни ё урушни тезроқ тугатишни таклиф қиладими, кўрамиз. Балки урушдан Путиннинг ёруғ юз билан чиқишини таъминлайдиган нимадир таклиф қилар.
Манба: Kun.uz
@Rabbimov_rasmiy
— Уруш охиригача Туркияда қолиши кўзда тутилган Азов ҳарбийларининг Украинага қайтарилиши Россия–Туркия муносабатларига қандай таъсир қилади?
Камолиддин Раббимов: Туркия Россия ва Украина ўртасида қандайдир мувозанат сақлашга, воситачи бўлишга ҳаракат қилди. Икки томон билан ҳам ўз манфаатлари доирасида мувозанат сақлади: уруш бошидан Украинага учувчисиз «Байрактар» қирувчи самолётларини бериб келди, лекин Россияга нисбатан бўлган иқтисодий санкцияларнинг бирортасига қўшилмади. Икки томон билан ҳам интенсив ҳамкорлик қилди.
Эрдўған шу ҳафтада Россия манфаатларига қарши бўлган 3 та қадам ташлади: Азов ҳарбий зобитларининг берилиши, Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини тўлиқ қўллаши ва Швециянинг НАТОга қўшилишига бўлган ветонинг олиб ташланиши. Бу шуни кўрсатадики, Туркия тўлиқ Коллектив Ғарб томонга, яъни Украина тарафига ўтди. Бу жараённи рус пропагандаси жуда оғриқли қабул қилди.
Манба: Kun.uz
@Rabbimov_rasmiy
Ўзбекистон ташқи сиёсат вектори қандай шаклланиши керак?
Муддатидан олдин президентлик сайловида ғолиб бўлган Шавкат Мирзиёев лавозимига қайта киришар экан, ташқи сиёсат ва глобал воқеликларга ҳам муносабат билдирди. Хўш, Ўзбекистоннинг кейинги 7 йилда ташқи сиёсат вектори қандай бўлади? Президент таъкидлаган “жаҳон миқёсидаги тарихий давр ниҳояси” нима дегани? “Геосиёсат”нинг бугунги сонида шулар ҳақида сўз боради.
📹👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
@Rabbimov_rasmiy
Тушуниб тушунмасдан диний қўшиқ эшитгани учун, 2-3-4 йиллаб оммавий қамалаётганлар дунёда фақат Ўзбекистонда бўлса керак. Мусулмон бўлмаган диктатураларда ҳам, диний қўшиқни тушуниш даражаси, онгга таъсири, ҳаракатларга таъсири ўрганилади. Лекин, Ўзбекистонда эмас.
Олий Суд статистик маълумотларига кўра, Ўзбекистонда қамашлар сони йилига 100%га ўсиб бораяпти. Мисол учун, 2019 йилда 6900 одам жиноий айбловлар билан қамалга бўлса, 2022 йилда 18 минг одам қамалган.
Маъмурий қамоқлар, 2019 йилда – 27 минг бўлса, 2022 йилда 80 мингдан ошган. Деярли ҳар йили бир бараварга ўсиш!
Бу просто даҳшат, қўрқинчли статистика! Ёки ҳокимиятда кимлардир бу маъмуриятни зимдан, оммавий норозиликлар орқали йиқитиб, супуриб-сидириб ташламоқчимикин? Шунга замин яратяптимикин?
@Rabbimov_rasmiy
🎉 Katta taqdimotga barchani taklif etamiz!
📚 Tirilish nashriyoti va iBooK kitob do’konimiz uchun katta ahamiyatga ega bo’lgan yangi 3 ta siyosiy kitobimiz taqdimotiga barchani taklif etamiz!
🎤 Taqdimotda siyosatshunoslar Kamoliddin Robbimov, Hamid Sodiq va Suhrob Bo’ronov bilan "Manipulyativ diktatorlar", "Kuchsizlar kuchi" va "Yumshoq kuch" asarlari haqida qizg’in suhbat bo’lib o’tadi.
❗️ Taqdimotda kitoblarni ustozlarning dastxati bilan va ulgurji narxlarda xarid qilishingiz mumkin!
📆 Vaqti: 17-iyul | 14:30
📍 Manzil: Cambridge university, tadbirlar zali
Mo'ljal: Novza metro, Novza masjid
💬 Telegram | 📹 Instagram | 📱 Facebook
📣 Сиёсат ва таҳлилга қизиқадиганлар диққатига‼️
Бугунги кунда сиёсий хабарларга оид ижтимоий тармоқларни кўплаб учратиш мумкин. Бундай тармоқлар орасида илмий асосланган маълумотларни, таҳлилий материалларни тақдим этиши, шунингдек Шарқ оламида рўй бераётган сиёсий воқеалар таҳлили билан шуғулланадиган «Шарқшунос таҳлилчилар» интеллектуал клуби алоҳида ажралиб туради‼️
📢 Агар сиз
✅халқаро сиёсатда содир бўлаётган воқеалар таҳлили ҳамда прогнозлари билан танишишни;
✅сиёсий билимларингизни ошириш, мантиқий фикрлаш ва дунёқарашингизни янада кенгайтиришни;
✅дипломатия ва дипломатик фаолият ҳақида маълумотларга эга бўлишни;
✅қудратли давлатлар геосиёсати ҳақида таҳлилий пост ва материалларни қўлга киритишни;
✅Қизиқарли адабиётлар, илмий мақолалар, диссертация авторефератлари ҳамда хорижий сиёсий бестселлер асарларни ўқишни истасангиз «Шарқшунос таҳлилчилар» интеллектуал клубининг телеграмдаги саҳифасига обуна бўлинг!
🔷@sharqshunos_tahlilchilar🔷
🔻 Уйингизни таъмирлатишни нимадан бошлашни билмаяпсизми?
Ундай бўлса, биз сизга таклиф этаётган хизматларимиз билан танишинг ва уйингизни ўз ишининг усталарига ишониб топширинг!
✅ ЛОЙИҲАЛАРИМИЗНИ КЎРИНГ.
Биздаги хизмат турлари.
🔹Уйни ички ва ташки дизайни
🔹Муаллифлик назорати
🔹Нолдан қулф калитгача таъмирлаш хизмати
🔹Тажрибали прораб хизмати
🔹Қурилиш материалларини биринчи қўлдан олиш
🔹Мебель учун буюртма
Сизга ҳам шундай хизмат турлари керак бўлса, ҳозироқ бизга қўнғироқ қилинг.
✅ БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯ учун мeнежерларга боғланинг !
Meнежер: Ихтиёр Валиев
📞 +998977540330
📞 +998903290205
📌 Офис манзили: Чилонзор тумани,
Чўпонота кўчаси,76
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | mohirbezakchiuz?_t=8UbYuZw93zu&_r=1">TikTok
Президент “конструктив мухолифат” ҳақида гапирар экан, жамиятнинг сиёсий маданияти шундай бўлиши керакки, керакли фикрлар ва ғояларни теп-текислаб, йўқ қилиш йўлидан эмас, айтилган тўғри фикрлар ва ғояларга ҳаётий куч ва реал кўриниш беришга интилиш керак.
Миллатлар бўладики, йўқ жойдан тўғри фикрлар ва тўғри тизимларга эриша олади.
Миллатлар бўладики, тўғри фикрлар айтилганда ҳам, ўша ғоялар ва имкониятларни ушлаб қола олмайди, эриша олмайди.
@Rabbimov_rasmiy
Қуръоннинг ёқилиши: Айрим Ғарб давлатлари нега бунга имкон беради?
Ғарбдаги ҳозирги сиёсий тафаккурнинг шаклланишида католик черкови билан тарихий кураш катта ўрин тутган, шу сабаб динни танқид қилишга эркинлик деб қаралади. Ислом дунёси эса бунга рози бўлмайди. Охирги вақтларда эркинлик эмас, шахснинг қадр-қиммати бирламчи экани ниҳоят тушуниб етиляпти. Шундай бўлса-да, айрим давлатларда исломофоб акцияларга судлар даражасида рухсат бериш давом этяпти.
📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ
@Rabbimov_rasmiy
«Olomon» xalqqa aylandimi? — faylasuf, yozuvchi va siyosatshunos bahsi
Kun.uz muxbiri ayni savol atrofida bir guruh ziyolilar bilan intervyu o‘tkazdi. Intervyu mehmonlari yozuvchi Ulug‘bek Hamdam, faylasuf Viktor Alimasov va siyosatshunos Hamid Sodiq bo‘ldi.
📹 To‘liq suhbatni ko‘rish: 👇
https://youtu.be/8f0NpHmfLrU
@Hamid_Sodiq
Давлатчилик олдидаги 5 вазифа: сиёсий тизим ёпилмаслиги учун нима ишлар қилиш керак?
Ўзбекистон сиёсий тизими худди Марказий Осиёдаги ёки Туркия давлатлар ҳамжамиятидаги қўшнилари каби тадрижий ва барқарорлик сиёсий моделини давом эттиришга қарор қилди.
📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ
@Rabbimov_rasmiy
ОАВ хабарига кўра, Путин ва Пригожин, исёндан беш кун ўтиб – 29 июнда, Кремлда яширинча кўришиб, гаплашиб олишгани айтилмоқда. Бу хабарни Путин матбуот котиби Песков ҳам тасдиқлади.
Путиннинг қаҳрли баёнотлари ва таҳдидларига қарамай, Пригожин билан учрашиши, назаримда, бир нарсани англатади: Пригожинда Путинга катта зарар бериш салоҳияти тўлиқ сақланиб қолмоқда.
Демак, унда қандайдир махсус маълумотлар, ашёвий далиллар мавжуд ва бу таъсир қилиш воситалари, агар Пригожин йўқ қилинса, ошкор қилиниши мумкин.
Ҳар бир давлатда ҳокимиятни тийиб туришнинг ўз қоидалари бўлади. Россия каби авторитар давлатларда эса, бу тийиб туриш воситалари ҳам, ўта авторитар ва хавфли кўриниш касб этиши табиий.
@Rabbimov_rasmiy
Олдиндан буюртма беринг!
🤗 Қадрли китобхонларимиз, юқоридаги расмларда акс этган жаҳон адабиётининг дурдона асарлари тез кунларда китоб жавонингиз томон етиб боришга ҳозирланмоқда.
☝️ Ушбу асарларнинг сони кам чоп этилаётгани ва талаб эса одатдагидан юқори бўлаётганини ҳисобга олиб, сизга олдиндан буюртма бериш имконини тақдим қиламиз.
🤓 Фурсатдан фойдаланинг ва биринчилардан бўлиб янги китоб эгасига айланинг!
🤩 Айтишни унутибмиз, сиз 3 та китобни биргаликда харид қилсангиз, почта вилоятингиз марказигача БЕПУЛ етказиб берилади.
📚 Китобларнинг умумий нархи: 162.000 сўм.
Буюртма учун:
📥 | @iBook_Uzbekistan
📍 | Манзил: Чилонзор, Шуҳрат чорраҳаси
💬 Telegram | 📹 Instagram | 📱 Facebook