Популизм нима ва у Ўзбекистон учун хавфлими?
Кейинги ўн йилликларда дунё демократиялари анча жиддий инқирозларни бошдан кечиряпти. Ҳатто кўп асрлик демократик анъаналарга эга тизимлар ҳам сиёсий инқироз ва зўриқишларни бошидан кечирмоқда. Бунинг сабаби – популизм.
📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ
@Rabbimov_rasmiy
Марказий Осиё 100 йилдан кейин қанақа бўлади?
Марказий Осиё давлатларининг ташқи сиёсат, хавфсизлик, иқтисодий ва маданий соҳаларда ягона муҳитга бирлашиши, умумий ахборот маконининг яратилиши, репрессив ташқи кучларга бўйин эгмайдиган эркин жамиятларни қуриш учун халқ иродасини ифода этадиган элиталарнинг майдонга келиши – бутун минтақа учун кейинги юз йилда суверенитет ва миллатларнинг ўзлигини сақлаб қолишнинг муҳим шартидир.
Kun.uz суҳбатлашган сиёсатшунослар минтақавий интеграцияга ички ва ташқи тўсиқларни, эҳтимол ҳозирги элиталар тўла англаб етмаётган, англаса-да сукут сақлаш билангина жавоб бераётган таҳдидларни санаб ўтди.
📹👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
@Rabbimov_rasmiy
Ўзбекистонда ижтимоий кайфият қандай? Давлатга ишонч ва ишончсизлик сабаблари нимада?
Ҳар бир жамиятнинг ижтимоий психологияси, яъни психологик ҳолати мавжуд. Жумладан, жамиятнинг давлатга, ҳокимиятга ва давлат мулозимларига бўлган муносабатини кўрсатувчи қарашлари бўлади. Жамиятнинг ҳукуматга ишончи ёки ишончсизлигига ўтмишдаги муносабатлар сабаб бўлади.
📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ
@Rabbimov_rasmiy
Жаҳонгир Улуғмуродовнинг иши тизимли ва ҳуқуқий доирада эмас, механик ва сиёсий шаклда нисбий ечим топти. Ҳуқуқий тизимда ўзгариш бўлмади. Жамоатчилик билмаган шу каби ишлар, олдинги шаклда – репрессив қамоқ шаклида ҳал қилинаверади. Ёшларнинг онги, уларнинг нашидни тушуниш даражаси ва бу нашидларнинг жамият хавфсизлигига реал таҳдиди инобатга олинмаганидек, ҳозир ҳам инобатга олинмай қолаверади.
Ҳуқуқий прецидент бўлмади. Қонунчилик ва суд амалиёти ҳуқуқий шаклда ўзгармади. Фақат масалага сиёсий аралашув бўлди, ва шундай қарорга келинди. Қолаверса, шу сиёсий аралашув ҳам жуда кеч бўлди. Жамиятдаги маълум зўриқиш, норозиликдан кейин аралашув бўлди.
Қонунчилик ташаббуси ва сиёсий масъулияти бўлган институтлар, шу масалага тизимли ва ҳуқуқий ечим берса, яхши бўларди.
Келажакда бу каби холатлар кўп бўлади. Вазмин, совуққон ва ҳуқуқий ечим бўлмас экан, бу вазиятга ўта салбий таъсир қилаверади.
@Rabbimov_rasmiy
Иқтисодий ривожланиш – жамиятлардаги иқтисодий тафаккур даражаси билан ўлчанади. Иқтисодий тафаккур – жамиятдаги иқтисодий назариялар, билимлар, фаоллик ва институтларнинг кучли ишлашига бориб тақалади. Битта автомобил жойидан қўзғалиши ва олдинга қараб катта тезликда юриши учун, ушбу автомобилнинг маторидаги минглаб деталлар биргаликда, гармоянияда ҳаракат қилиши керак бўлади.
Жамиятнинг иқтисодий ва сиёсий ўсиши ҳам худди шундай.
Ўзбекистонда иқтисодий тафаккурни, фаолликни ўстиришга бел боғлаган ташкилотлар кўп. Шулардан бири – Ўзбекистон Иқтисодиёт ассамблеяси ҳисобланади.
Ҳар бир ҳаракатдаги жамиятда, зиддиятлар бўлади. Айниқса, ўзгаришлар, ислоҳотлар даврида, бир томондан эски малака, кўникма ва қарашлар, бошқа томондан янги қарашлар ва тажрибалар тўқнашганда, зиддиятлар кучаяди.
Шундай пайтда, медиаторларга зарурат ошади. Медиатор – давлат ва жамият ўртасида, иқтисодий субъектлар ўртасидаги зиддиятларни илғаб, уларга ечим излайди, “касалликнинг ичкарига ўтиб кетишига” имкон бермайди.
Ўзбекистон Иқтисодиёт Ассамблеяси – Ўзбекистонда иқтисодий ривожланишга қаратилган нодавлат мақомдаги салоҳиятли медиаторлардан бири бўлиб шаклланди. Энди, бутун дунёдаги каби, Ўзбекистонда ҳам нодавлат ташкилотларини эшитиш, улар билан самарали ҳамкорлик қилиш, улар кўтарган муаммоларга тизим доирасида ечим излаш малакаси ошиб бориши керак.
@Rabbimov_rasmiy
Зеленский нима учун тарихий шахс?
Босқиннинг илк кунларида, дунё Украинанинг қулашини кутаётган бир вақтда Киевни ташлаб кетмаган Володимир Зеленский, қатъиятли видеобаёнотлари орқали ўзидаги ишонч ва жасоратни украин халқига юқтиргани билан, урушдаги биринчи қаҳрамонга айланиб улгурган эди. Кейинги даврдаги вазмин ва рационал хатти-ҳаракатлари эса уни зулмга қарши турган халқ етакчисига, миллий бирлик рамзига айлантирди.
👉 Видеони тўлиқ кўриш 👈
@Rabbimov_rasmiy
Баъзан “одамлар ахмоқ бўлиб бораяпти” деган қарашларни кўриб қоламан. Шундай қарашлар кам эмас. Мени қатьий ишончимга кўра, инсоният жуда катта тезликда, интеллектуал ўсмоқда. Инсоният тарихида ҳеч қачон бугунгидек инсонлар кўп маълумот истеъмол қилмаган. Бунга энг катта ёрдам бераётган нарса – глобал ахборот муҳити.
Янги авлод шаклланаяпти. Бутун дунёда. Янги авлод глобал ахборот муҳитида ижтимоийлашмоқда, улар бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон, Россия, ғарб ва шарқ ахборот оқимларидан озиқланиб, дунёқарашини ва сиёсий қадриятларини шакллантирмоқда. Бу – ҳали бошланиши.
Келажакда жамиятлар фаоллашиб бораверади, куч ишлатиш, репрессия қилиш – қийинлашиб бораверади. Одамларнинг турмуш тарзи ижобий томонга ўзгараверади. Лекин, ундан кўра тезроқ шаклда муаммоларни англаш қобилияти ўсади. Шунинг учун ҳам танқидий фикрлаш ҳажми тезроқ ўсади. Ҳукуматлар барқарорликни таъминлаш учун соф легитимлик ҳақида ўйлашга мажбур бўлаверади.
@Rabbimov_rasmiy
Давлат тилида иш юритишни истаганлар диққатига!
📂 Расмий ишда ишлайсиз. Аммо хат-ҳужжатни қандай тўлдиришдан, расмий қоғозлар билан қандай муомала қилишдан хабарингиз йўқ.
Агар бу муаммолар сизда чиндан ҳам бўлса, "Давлат тилида иш юритиш" деб номланган навбатдаги курс сиз учун мунтазир!
🗞 Ушбу курс:
— давлат ташкилотида ишлайдиган ва ишлаш арафасида турган фуқаролар;
— ташкилот раҳбарлари, ходимлари;
— кундалик фаолиятида ҳужжат билан ишловчилар;
— ҳисобчилар, аудиторлар;
— менежерлар;
— адлия маслаҳатчилари;
— ҳамда соҳани мустақил ўрганиш истагида бўлган барча учун мўлжалланган.
Шунингдек, лотин ва кирилл алифболарида тўғри ёзиш, таҳрир ва тасҳиҳ, Word дастури бўйича керакли билимларни ҳам эгаллайсиз.
Машғулотлар
▪️ хусусий ҳамда давлат нашриётларида фаолият юритган;
▪️ 100 га яқин сиёсий, ижтимоий-публицистик, адабий-бадиий китобларга муҳаррирлик қилган;
▪️ шу соҳада катта тажрибага эга бўлган мутахассис Шавкат Дўстмуҳаммад томонидан олиб борилади.
✔️ Дарслар ҳафтада 3 кун, 1 соат 20 дақиқадан, онлайн шаклда ўтилади. Умумий курс 2 ярим ойга мўлжалланган.
✅ Қабул 28 июлга қадар давом этади.
💸 Нархи: ойига 350 000 сўм.
Мурожаат учун: @Mahmudiy
Унутманг: саводли кишилар "кўчада қолмайди".
🎓Илмий фаолият билан шуғулланаётганлар учун тавсия.
@ILM_NUR_2020 — илм-фан ва тадқиқотларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, илмий маълумотлар, грантлар, янгиликлар билан танишиб боришингиз мумкин бўлган канал.
Каналга обуна бўлишни ва кузатишни тавсия қиламан.
✅Каналга аъзо бўлиб, қадалган (пин қилинган) хабарни кўздан кечиринг!
Манзил: 👉 @ILM_NUR_2020
Украина Қуролли Кучлари Бош штаби томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия қўшинлари сафига кўнгилли сифатида мажбуран сафарбар этилаётгани тўғрисида чоп этилган маълумот юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси мазкур давлат Ташқи ишлар вазирлигига тегишли сўров юборди.
Ушбу масала дипломатик ваколатхона томонидан доимий назоратга олинган бўлиб, Украина томонидан юқоридаги маълумот тасдиқланган тақдирда, фуқароларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича керакли барча чора-тадбирлар кўрилади.
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси
@Rabbimov_rasmiy
Тошкентда милиция ходимлари 3-4 ёш болалар билан профилактика суҳбатлари ўтказибди. Яхши тадбир! Яхши тадбир! Болалар милицияни, яъни, давлатни кўз очгандан билиши, ҳурмат қилиши керак! Кейинги сафарлар болалар боғчаларида қамоқ ва дубинка нималигини, тушунарли усулларда етказиш керак. Балки ўйинлар шаклида бўлар.
Мактаб ёшига етганда эса, прокуратура ва суд тизимини, юқори синфларга етганда, носоғлом танқиднинг хавфли томонларини чуқур тушунтириш ишлари олиб бориш керак. Токи, мактабни битирган болалар, давлат ҳақида гап кетганда, нотўғри гапириб қўймаслиги керак... Иложи бўлса, умуман гапирмаса ҳам майли... Фақат “Есс” ни билса, етарли бўлади...
@Rabbimov_rasmiy
Сиёсий файласуф Монтескье шундай деган: “Ҳокимият шундай бўлиши керакки, одамлар бир-биридан қўрқмаслиги, бир-бирига ишониши керак”. Яъни, одамларнинг онгидаги ишонч ёки қўрқувлар, давлат сиёсатининг хосиласи ҳисобланади.
2016 йилгача, ўзбекистонликларнинг онги фақат қўрқув билан тўлдирилди: ташқи дунёда урушлар, очликлар, нотинчликлар, беҳузурлик ва халоватсизликлар....
Ўзбекистонни ичида ҳам, яширинча ва ошкора душманлар, хоинлар, сотқинлар, экстремистлар, террористлар... Ҳозирги ўзбекистонликларнинг онги шу қўрқувлар билан тўлиб-тошган... Энди бу онгларни қўрқувдан тозалаб, эркин ва масъулиятли фикрлаш, рационал фикрлашга ўргатиш осон бўлмайди.
Одамлар ўзлари тасаввур ҳам қила олмайдики, нақадар қўрқув тафаккури билан яшаётганини. Давлат мулозимларини, айниқса, халқни назорат қилиш вазифаси бўлган куч ишлатар тизимларни-ку, айтмаса ҳам бўлаверади...
Ўтган даврда Ўзбекистон ўзини дунёга “манаман деган қўрқув салтанати” эканлигини намойиш қилди. Бир марта қўрқув салтанатини қура олган миллат, бу ишни чексиз миқдорда такрорлай олиши ҳам мумкин...
Ўзбекистон, ҳар куни эрталаб туриб, ойнага қараб, биринчи бўлиб “яна эски касалим тутмаяптими?”, “яна диктатура тутқалоғим бошланмаяптими?” деган саволни бериши керак. Акс холда, бу касаллик, давлатни ва халқни яна қуршаб олган бўлади...
@Rabbimov_rasmiy
#mutolaa
📚 «Vatandoshlik dasturi» kitobining tarjima ishlari tugagandan keyin muallif Yulo Vooglayd bilan bog‘langanimizda, u kishi kitobning elektron nusxasi tekin tarqatilishi lozimligini ta’kidlagan edi. Biz ham kitobni iloji boricha ko‘proq odam o‘qishini istaymiz. Bugun kitobning elektron nus'hasini kanalga joylayapmiz. Marhamat, o‘qing va erkin fikrlash ko‘nikmalaringizni oshiring!
P.S
Aslida ushbu kitob vatandoshlik jamiyati harakatlari mahsuli, chunki u vatandoshlar ko‘magi bilan o‘zbek tiliga o‘girildi va chop etildi! Kitoblar tarjimasi va ularni tekin tarqatishda sizning moliyaviy ko‘magingiz o‘rni juda katta, chunki har bir mehnat va chop etish ishlarining moddiy tomoni bor. Shu kunlarda jamiyatimiz uchun muhim bo‘lgan kitoblar ustida ishlamoqdamiz va nasib qilsa bu ishlarni tizimli yo‘lga qo‘yamiz. Sizning ko‘rsatgan moliyaviy ko‘magingiz esa bu turdagi ishlarning bardavomligi uchun sabab bo‘ladi!9860010107718396
— HUMO (Sadikov Hamid) 8600510380192299
— UZKARD (Sadikov Hamid)4231200009246454
— VISA (KHAMID SADIKOV)
Hurmat bilan Hamid Sodiq
👉 Kitobga buyurtma berish 👈
@Hamid_Sodiq
Ўнглик ва сўлликнинг марказида, жуда содда ва тушунарли ғоялар-қадриятлар туради.
Сўлларнинг энг асосий ғояси – тенглик. Инсонлар тенг бўлсин: динидан, миллатидан, ижтимоий мавқеидан, жинсидан ва ҳ.к.лардан қатьий назар, инсонлар имкон қадар тенг бўлиши керак.
Марказга яқин сўллар тенгликни юмшоқ воситалар, эркинлик ва ҳуқуқий давлатчилик йўллари орқали таъминлашга интилади. Агар тенглик учун куч ишлатиш, репрессия қилиш керак дейишса, булар ашаддий сўллар бўлади.
Ўнглар учун энг асосий ғоя – ўзлик: биз киммиз, ана шуниси муҳим... Бизни ҳудудимиз, бизни динимиз, бизни миллатимиз, бизни давлатимиз, бизни цивилизациямиз ва ҳ.к.
Агар ўзликни ва у билан боғлиқ манфаатларни юмшоқ воситалар билан ҳимоя қилишга интилса – марказга яқин ўнглар бўлади. Агар куч ишлатиш назарда тутилса – ашаддий ўнглар деб ҳисобланади.
Жуда соддалаштирдим, тушунарлироқ бўлиши учун...
@Rabbimov_rasmiy
Ўзбекистонда ҳаттоки сиёсатчилар ҳам “ўнглар” ва “сўллар” каби тушунчаларни тушунишмайди, тушунишни истамайди. Жумладан, сиёсий партияларнинг фаоллари ҳам. Ҳеч бир партия, дастурига кўра, мафкурасига кўра, “ўнг ва сўл” тизимидан ташқарида бўла олмайди.
Тўғри, гибрид позицияда бўлиши мумкин. Мисол учун, иқтисодий жиҳатдан ўнг, сиёсий қадриятлар жиҳатидан сўл, ёки тескариси ва ҳ.к. Лекин бу тизимдан ташқари бўлган таснифлаш мавжуд эмас.
Ўзбекистондаги сиёсий тафаккур оғир аҳволда, сиёсий мафкураларни тушуниш даражаси абгор... Сиёсатшунослик фани ва сиёсатшунослар узоқ вақт қора рўйхатда бўлганидан кейин яна нима кутиш мумкин?!
@Rabbimov_rasmiy
Давлатнинг репутацияси – қимматли ресурс
Ҳар бир воқеа ва жараён, бир вақтнинг ўзида, кўплаб мезонларда ўлчанади. Айниқса, давлат ишлари. Мисол учун, бирин-кетин қамалаётган журналистлар ва блогерлар ҳақида “ахир ўзлари хато қилишган” деявериш мумкиндир, лекин...
Ҳа, ҳуқуқий давлатчилик оёққа турмаган, сиёсий плюрализм шаклланмаган давлатда сўз эркинлигидан фойдаланувчиларга нисбатан қўйилган айбловларни бемалол исботлаб ҳам бериш мумкин. Лекин бошқа томондан, давлатларнинг ички ва ташқи “репутацияси” деган нарсани ҳеч ким инкор қилмайди, қила олмайди.
Ташқи дунёда эса “Ўзбекистон журналистлари ва блогерларига қирон келаяптими?!” деган савол туғилиши табиий, ва айни кунларда шу савол туғилмоқда ҳам. Дунёнинг кўплаб давлатлари Ўзбекистон босиб ўтган босқични аллақачон ўтиб бўлган. Улар марказлашган давлатчилик нима-ю, танқид нима эканини яхши билишади.
👉 Батафсил...
@Rabbimov_rasmiy
БМТ динлараро бағрикенглик резолюциясини қабул қилди. Ўзбекистон унинг ҳаммуаллифларидан бири бўлди
25 июль куни БМТ Бош Ассамблеяси 77-сессиясининг ялпи мажлисида «Нафрат сўзларига қарши курашиш контекстида динлараро ва маданиятлараро мулоқот ва бағрикенгликни қўллаб-қувватлаш» резолюцияси консенсус асосида қабул қилинди. Резолюция ҳар икки йилда, анъанавий равишда Марокаш делегацияси ташаббуси билан қабул қилинади.
Резолюция 49 та давлат томонидан тайёрланди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.
Шунингдек, резолюцияни тайёрлашда Туркия, Озарбойжон, Хитой, Покистон, Баҳрайн, Иордания, Ироқ, Миср, БАА, Уммон, Саудия Арабистони, Қатар ва Қувайт, айрим Африка давлатлари, Марказий Осиёнинг барча давлатлари ҳаммуаллиф сифатида қатнашди.
Резолюцияда Қуръонни таҳқирлаш ҳолатлари, диний камситиш, нафрат ва зўравонлик ҳолатлари кўпайганидан хавотир билдирилган. Уларни амалга оширган шахслар ким бўлишидан қатъи назар, исломофобиядан мотивация олгани қайд этилган.
Резолюциянинг асосий мақсади ва чорлови – диний рамзлар, муқаддас китоблар, уй-жой, корхоналар, мулк, мактаблар, маданият марказлари ёки ибодат жойларига қарши қаратилган зўравонлик ҳаракатларини, шунингдек, халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид равишда диний обидалар, диққатга сазовор жойлар ва зиёратгоҳларга ҳужумларни қоралашдан иборат.
Резолюция билан ҳар йили февраль ойининг биринчи ҳафтасини барча динлар, конфессиялар ва конфессиялар ўртасида уйғун конфессиялараро муносабатлар Бутунжаҳон ҳафталиги деб эълон қилиниши қўллаб-қувватланди.
Манба
@Rabbimov_rasmiy
Ҳақиқатда, Ўзбекистон йўлларида автоҳалокатлар кўп. Бу ҳақда кўп ёзилади. Аҳоли пункти ичидаги тезлик 70 дан 60 га туширилди. Менимча, бу бироз бўлса-да ижобий таъсир қилди. Лекин, жамиятнинг маданияти – катта масала. Одамлар анча жиззаки. Агрессивлик юқори. Ҳамма тезроқ боришни истайди. Ҳеч ким бир-бирига йўл беришни истамайди.
Мошина камарини таққан одам жуда кам. Фақат йўл харакати хавфсизлиги ходимларини кўрганда, тақиб олишади ёки таққандек кўринишади. Аслида, хавфсизлик одамларнинг ўзига кераклигини ҳамма билади, лекин ҳеч ким амал қилмайди. Энг оғир муаммо – деярли ҳеч ким хавфсизлик масофасини сақламайди. Ташқи дунёда эса, “хавфсизлик масофаси” – энг асосий масалалардан бири.
Одамларнинг мошина ҳайдаши, ўзаро муносабатини кузатиб, яхши хорижлик психолог жиддий хулосалар қила оларди. Жумладан, “бу миллат ўзаро ҳамкорликка эмас, ўзаро рақобатга ва ашаддий тўқнашувларга мойил. Умумий қоидаларга бўйсунишдан кўра, ушбу қоидаларни, институтларни бузишни “ғалаба” мезони сифатида кўради. Бу миллатни бўйсундириш қийин бўлмайди. Чунки бирлашмайди. Аксинча, парокандаликка мойил” деган хулоса ҳам бериши мумкин бўларди.
@Rabbimov_rasmiy
Ўзбекистон коррупцияга қарши курашиш борасида, Сингапур тажрибасини ўрганиш ниятида экан. Сингапур коррупция пастлиги бўйича дунёда 5-ўринда туради. Ундан олдин фақат Дания, Финландия, Янги Зеландия ва Норвегия. Ўзбекистон эса – 129-ўринда. Қўшни Қозоғистон ҳам 103-ўринда, яъни биздан 26 ўрин олдинда. Одамларнинг ҳукуматга ишончи бўйича Сингапур дунёда биринчи ўринда туради (Умумжаҳон иқтисодий форум). Ҳукуматнинг самарадорлиги бўйича ҳам Сингапур 1-ўринда (Жаҳон Банки).
Дунёда коррупция билан курашишнинг иккита қутблашган усули бор. Бири – очиқлик, шаффофлик ва ҳокимиятнинг легитимлиги. Яъни демократик жараёнлар ва институтлар орқали курашиш. Иккинчиси – репрессив. Бунда марказлашган ҳукумат коррупция билан ашаддий курашади. Лекин шу ҳукуматнинг ўзини ҳеч ким назорат қила олмайди. Натижада, коррупция ҳукумат ичида ва у билан боғлиқ холатда бўлади. Бу – авторитар/тоталитар усул ҳисобланади.
Мени битта савол қийнайди: Ўзбекистонда коррупция билан курашиш учун нима ишлар қилиш кераклигини билмайдиган сиёсатчилар бормикин? Сингапурнинг ютуғи битта – шаффоф ва легитим ҳокимият. Бошқа сири йўқ. Буни амалга ошириш учун сиёсий ирода ва ислоҳотлар, қатьиятлик керак бўлади, холос.
@Rabbimov_rasmiy
Katta tanlovga START berildi!
🤩 iBook siyosiy adabiyotga qiziquvchi yoshlarni qo'llab-quvvatlash va ular orasida siyosiy bilimlarni oshirish maqsadida yangi tanlovni e'lon qiladi!
🎗️Tanlov g'oliblarini esa katta miqdordagi pul mukofotlari va eng sara asarlar kutmoqda. Eng asosiysi, ushbu keng qamrovli musobaqada 20 nafar g'oliblar aniqlanadi.
✅ Tanlov shartlari haqida batafsil ma'lumot olish uchun videoni oxirigacha tomosha qiling va sovrindorlar safida bo'lish uchun harakatni hoziroq boshlang!
😊 Ha aytgancha, ushbu xabarni kitobxon do'stlaringizga ulashish yodingizdan chiqmasin!
Buyurtma uchun:
📥 | @iBook_Uzbekistan
📍 | Manzil: Chilonzor, Shuhrat chorrahasi
💬 Telegram | 📹 Instagram | 📱 Facebook
Россиядан Ўзбекистонга тез онлайн пул ўтказмаларини амалга оширинг !
Сиз исталган Россия банк карталаридан Узcард/Ҳумо карталарига тез ва самарали ва комиссиясиз пул ўтказмаларини амалга оширишингиз мумкин.
📲 Иловани юклаб олинг - https://onelink.to/unired_m
Расмий канал: @uniredmobile
Ютубда рус, инглиз ва бошқа тилларда қизиқ интеллектуал лойиҳаларни кўраман. Хорижлик тарихчилар, социологлар ва сиёсатшунослар “муқобил тарих”ни моделлаштиришга, тасаввур қилишга ҳаракат қилишади. Бу каби лойиҳалар жамиятни, одамларни интеллектуал ўсишига ёрдам беради, социологик фикрлашни кучайтиради, сиёсат, тарих ва геосиёсат нақадар ўзгарувчан эканлигини эслатиб туради. Бу билан одамларнинг сиёсий масъулиятини ошишига ҳисса қўшади.
Ўзбекистон ҳам катта жамият. 36 миллиондан ошаяпмиз. Бизда ҳам тарихчиларимиз, социологларимиз, тадқиқотчиларимиз муқобил тарих ҳақида ўйлаши, фойдали бўлади.
Мисол учун, “1991 йилда СССР парчаланмади, ГКЧП мувафақиятли бўлди. СССР сақланиб қолди. Хўш, бугун СССР ичидаги Ўзбекистоннинг вазияти қандай бўларди?”, ёки, “2022 йилда Путин Украинага эмас, Қозоғистонга бостириб кирди. Марказий Осиёдаги вазият қандай бўларди?”, ёки келажак ҳақида фикр юритиб “2072 йилга келиб, расмий Пекин Марказий Осиёни “Хитой ҳимоясидаги ҳудуд” деб эълон қилди ва ўзининг киритган катта сармояларини ҳимоя қилиш мақсадида, маҳаллий ҳукуматлар “розилигида” катта қўшин киритlи. Хўш, Ўзбекистондаги вазият қандай бўлади?” ва ҳ.к.
Юзлаб мана шундай қизиқ ва ҳақиқатга яқин саволлар пайдо бўлиши мумкин. Ушбу саволларга жавоб излаш орқали, халқ ва миллат ўзининг тақдирини жиддийроқ ўйлаб кўриш имкониятига эга бўларди.
Бугун Ютубда ва бошқа ижтимоий тармоқларда қизиқ контентлар пайдо бўляпти. Лекин, ҳали Ўзбекистоннинг салоҳиятига яраша контентлар сони ва сифатига яқинлашмадик.
@Rabbimov_rasmiy
Sharl Lui Monteske
QONUNLAR RUHI HAQIDA
SO‘Z BOSHI
Agar ushbu kitobda so‘z yuritiladigan cheksiz va xilma-xil mavzular orasida, mening kutilmalarimgan zid ravishda, kimnidir xafa qilishi mumkin bo‘lgan narsa topilsa, biling-ki, ushbu fikrlarda hech bo‘lmaganda g‘ayr niyat bilan aytilgan biror narsa yo‘q. Zotan mening ongim tabiyatan ayblashga moyil emas. Aflotun - Suqrot davrida tug‘ilgani uchun osmonlarga rahmat aytdi, men esa hukmronligi ostida yashayotganim hukumat soyasida tug‘ilganim va u menga muhabbat ilhomini berganlarlargagina itoat qilishni buyurgani uchun osmonni duo qilaman.
Garchi rad etilishidan qo‘rqsamda, bir iltifotdan umidvorman: yigirma yillik mehnatimga bir daqiqalik mutoala bilan hukm o‘qilmasin, undagi alohida iboralar bilan, kitobim to‘liq inkor qilinmasin va ma’qul ko‘rilmasin. Muallifning asl maqsad va niyatlarini bilmoq istalganda, mazkur maqsad va niyatlarga eng yaqin narsani uning asarlaridan boshqa yana qayerdan izlash mumkin?!
Men insonlarni o‘rganishdan boshladim. Ulardagi qonunlar va xulq atvorning cheksiz xilma-xilligi tartibsiz fantaziyaning mahsuli emasligini aniqladim.
Men umumiy tamoyillarni o‘rnatdim va xos holatlar mazkur tamoyillarga o‘z-o‘zidan bo‘ysunishini, natijada har bir xalqning tarixi ham oqibat sifatida ushbu tamoyillardan kelib chiqishini va har bir alohida qonun boshqa qonun bilan bog‘liqligini yoki boshqa, umumiyroq qonunga bog‘liqligini ko‘rdim.
Qadimgi davrga murojaat qilib, men uning ruhini o‘zimga singdirishga harakat qildim, zotan, mohiyatan farq qiladigan holatlar ayni deb qabul qilinmasligi va o‘xshash ko‘rinadiganlar orasidagi farqlarni e’tiborsiz qoldirmaslik kerak.
Men prinsiplarimni o‘zimning xurofiy qarashlarimdan emas, balki narsalarning ayni tabiatidan oldim.
@Hamid_Sodiq
Нега Ўзбекистонда ўнглар ва сўллар йўқ? Улар қандай аниқланади?
Бутун дунёда сиёсий майдон ўнглар ва сўлларга бўлинади. Бу, дунё парламентаризмида, сиёсий майдонида, партияшунослигида универсал тушунчалар ва категориялар ҳисобланади. Лекин Ўзбекистонда эмас. Бунинг сабаби нима? Нега Ўзбекистонда ҳалига қадар кимлар ўнг-у, кимлар сўл, номаълум?
📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ
@Rabbimov_rasmiy
Украина элчихонаси ўзбекистонликларни урушда иштирок этмасликка чақирди
Украина элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг ушбу давлатга қарши урушида қатнашмасликка ва Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларига бормасликка чақирди. Шунингдек, элчихона Украинага қарши қуролли тажовузда қатнашган чет эл фуқаролари мамлакат миллий қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилишини яна бир бор эслатиб ўтди:
«Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, вақтинча босиб олинган Донецк вилояти Горловка шаҳрида жойлашган Россия кучларининг бўлинмаларида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари борлиги аниқланган.
Ушбу шахслар Украина давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, Россия Федерацияси томонидан вақтинча босиб олинган Украина ҳудудига қурилиш ишларини олиб бориш учун келган. Мариупол (Украина) шаҳрига етиб келганидан сўнг, уларнинг паспортлари олиб қўйилган ва бу фуқаролар Россия Федерацияси кучлари сафига кўнгилли сифатида сафарбар қилинган».
@Rabbimov_rasmiy
📚 Tirilish нашриёти ва iBook китоб дўкони учун катта аҳамиятга эга бўлган янги 3 та сиёсий китоб тақдимоти!
🎤 Тақдимотда сиёсатшунослар Камолиддин Роббимов, Ҳамид Содиқ ва Суҳроб Бўронов билан "Манипулятив диктаторлар", "Кучсизлар кучи" ва "Юмшоқ куч" асарлари ҳақида қизғин суҳбат бўлиб ўтди.
👉 Видеони тўлиқ кўриш 👈
@Rabbimov_rasmiy
Зеленский нима учун тарихий шахс?
Босқиннинг илк кунларида, дунё Украинанинг қулашини кутаётган бир вақтда Киевни ташлаб кетмаган Володимир Зеленский, қатъиятли видеобаёнотлари орқали ўзидаги ишонч ва жасоратни украин халқига юқтиргани билан, урушдаги биринчи қаҳрамонга айланиб улгурган эди. Кейинги даврдаги вазмин ва рационал хатти-ҳаракатлари эса уни зулмга қарши турган халқ етакчисига, миллий бирлик рамзига айлантирди.
👉 Видеони тўлиқ кўриш 👈
@Rabbimov_rasmiy
Сиёсатдаги зиддият шундан иборатки, кўпчилик ўзини ўнг деб кўришни ва кўрсатишни истайди, лекин кўпроқ сўлроқ давлатда муқим яшашни истайди.
Мисол учун, 2015-16 йилларда тахминан бир миллиондан ортиқ сурияликлар ва ироқликлар Европага йўл олди. Бу худди одамлардан иборат дарёни эслатарди. Ўша сурияликлар ва ироқликлар Саудияга эмас, Европага йўл олди. Туркияда ҳам қолишни истамади. Италияда ёки Францияда ҳам қолишни унчалик хоҳламади. Улар Англияга интилди, кейин Германияга, сўнгра Швеция ва Норвегияга...
Инсон ҳар доим ўзининг қадр-қимматини имкон қадар юқори баҳолашга ҳаракат қилади. Давлатларда ўнглар ва сўллар ўртасида кучли рақобат, ва мувозанат бўлиши керак. АҚШ ҳокимияти шундай ташкил қилинганки, Республикачилар ва Демократлар ҳеч қачон сурункасига уч марта президент бўла олмайди. Доим алмашиб туради. Германияда Меркел опа ўнгроқ эди, бугун Шольц ака – сўл. Скандинавия давлатларида, кўпроқ сўллар. Шунинг учун бу давлатлар энг фаровон. Англия ҳокимиятида консерваторлар кўп ўтиради, лекин бу консерватизмни ичида либерализм туради.
Ўзбекистонда ўнглар ва сўллар йўқ. Чунки, бизда фақат давлат бор, ҳукумат бор, уни куч ишлатар болға ва болталари бор.
Партиялар йўқ. Давлат берса, одамлар олади. Бермаса, чидаб яшайверади. Ўзбекистон дунё қандай ривожланаётганини яхши билади. Лекин бу ривожланиш учун халққа эркинлик беришга келганда, ўйланади, хавотирланади, қўрқади ва натижада – қўрқитади.
Ўзбекистон ҳам ривожланиш учун эркинлик беришни ўйлайди, ният қилади. Лекин фақат бугун эмас. Бугун кеч бўлиб қолди, эртага ўйлаб кўрамиз, ёки индин?
@Rabbimov_rasmiy
Ўнг ёки марказга яқин ўнг сиёсатчилар ва уларнинг партиялари:
Путин/Единая Россия;
Эрдоған/Адолат ва тараққиёт партияси;
Макрон/Ҳаракатдаги Республика
Ангела Меркел/Христиан-Демократлар иттифоқи
Англия Консерватив Партиясидан сайланган барча бош вазирлар: Черчил, Тетчер, Борис Жонсон, Риши Сунак
Нариндра Моди/Бхарати партияси
Япония Либерал-демократик партиясидан сайланган барча бош вазирлар
Сўл ёки марказга яқин сўлчи шахслар ва партиялар:
Обама ва Байден/Демократлар партияси
Шольц/Социалистлар партияси - Германия
Франсуа Холланд/Социалистлар Партияси - Франция
Педро Санчес/Испания Социалистлар меҳнаткашлар партияси
Жастин Трюдо/Канада Либерал партияси
Англия Лейбористлар партияси ва ундан номзод бош вазирлар
Радикал ўнглар:
Трамп/Республикачилар - АҚШ
Марин Ле Пен/Миллий Иттифоқ – Франция
Мусулмон дунёсидаги таниқли радикал ўнглар: Усома бин Ладен, Заваҳирий, Толибон ҳаракати, ИШИД,
Дунёга таниқли радикал сўллар:
Маркс, Энгельс, Ленин, Сталин, Кастро, Кимлар, Хитой лидерлари
@Rabbimov_rasmiy
1 САВОЛГА 1 ЖАВОБ
⚡️Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига ташрифи Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида қандай роль ўйнаши мумкин?
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов жавоб беради
👉 Видеони тўлиқ кўриш 👈
Манба: @ishonchuz_official
@Rabbimov_rasmiy